🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
#ТАНЛАНГАН

Бир кўнглим "У маразни квартирада шундоқ қолдириб кетсам- чи?!" деган фикрга келдим. Аммо "У айниб бадбўй ҳид чиқарса , ўша ҳиддан жасадни топиб келган экспертлар захарланиб ўлдирилганини билишади ва изимига тушишлари аниқ" деб ўйладим. Ахири "Ҳисобимда уч кун бор. Шу кунлар ичида жасаддан қутилишим керак" деган қарорга келдим.
Мен икки кун аввал ўша малъун суратларимни кўрсатганда ўлиб бўлган эдим. Ўлган одам учун эса иккинчи бир ўликни бўлаклаш чўт эмас экан.

Режа бўйича у маразни дастлаб ҳаммомга олиб кириб саранжомламоқчи бўлдим. Аммо баттол мен учун жуда оғирлик қилди . Уни хатто жойидан ҳам жилдира олмадим . Шунда уни балконнинг ўзида бир ёқлик қилишга қарор қилдим. Дастлаб балконнинг дарпардаларини туширдим . Кейин ердаги гиламни думалатиб бурчакка тикка қилиб қўйдим . Бир неча чойшабни келтириб унинг атрофига ёйдим ва...
Қолганини эслай олмайман.

Мен "У топилгунча фақат суяклари қолар" деб умид қилгандим.
Режамга кўра "Қайноғам йўқликларида онажонимникида бир - икки кун туриб олай" деб овсинимдан рухсат олган бўлдим . Шу тариқа икки тун ярим кечаси жасадни турли мавзелардаги ахлат тўплаш шаҳобчаларига элтиб ташладим.
Бахтга қарши у бўлакнинг охирги макони бир аҳлатхона бўлибди.
Қайноғамдан кейин мен ҳам ўз жонимга қасд қилмоқчи бўлдим . Аммо кейин ўйланиб қолдим : "Аввал шу пайтгача қилган гуноҳларимга жавоб бериб олай...".
Балки жиноятим очилмай қолар ва қолган умримни тавба билан ўтказарман" ...

- Мафтуна сўник хўрсинди ,- деди Гулнур ҳикоя қилишда давом этар экан ва менга шундай деди :

- Бироқ сиз , - жиноятни шу даражада тез очдингиз- ки , марҳум тупроққа кирмай , қилган қилмишлари учун азоб фаришталарига жавоб бериб улгурмай, мен тириклар орасида жавоб беришимга тўғри келмоқда. Балки шуниси яхшидир. Умримнинг охири ва қиёматгача шу гуноҳ юки остида эзилгандан кўра...

- Марҳумнинг телефонини нима қилдингиз ? - сўрадим мен Мафтунадан

- Телефон ўша квартирада қолган, дастлабки уч кун ундан овсинимга эри номидан "Ҳавотир олма , мен яхшиман" деган маънода хабар жўнатиб турдим. Кейин эса телефонни бутунлай ўчирдим.

Мана бор гап. Бутун тафсилотлари билан ,- деди Мафтуна менга дардли тикилиб ,- очиғи бўлган воқеани айтиб бунчалик енгил тортаман деб ўйламаган эдим. Энди мени қонун қўлига бемалол топширишингиз мумкин.

Мен эса ҳозир эшитганларимдан лол эдим.

Содиқ ака , ишонасизми Ирисов иши бўйича Ильмиранинг жазога тортилишини қанчалар истаган бўлсам , бу иш юзасидан Мафтунага шунчалар ачиндим. Иккала воқеа ҳам номус билан боғлиқ. Иккаласида ҳам номус сабаб инсон жон берган. Аммо моҳият- чи ? Моҳият ҳар иккала ишда бутунлай бошқа-бошқа.

Мен кўп ўйлаб ўтирмай Мафтунага ўзимни кимлигимни қайтадан рўйи-рост тан олдим ва бу жиноят ишини бошқа биров очмаса , ўзим ҳеч қачон ошкор қилмасликка сўз бериб хонани тарк этдим.

Содиқ ака ... Мана сизга айтмоқчи бўлган бор гапим шу. Ва сиз ҳам сирни очмасликка менга сўз бердингиз...

Содиқ Гулнурнинг қўлларини кафтлари орасига олди:

- Гул ... Менга бутунлай ишонишинг мумкин...
Содиқ -энг содиқ дўст ...
Энг содиқ...

Гулнур Содиқжоннинг сўзларидан титраб кетди. Кўзларига ёш қалқди :

- Биламан... Содиқнинг Гулга содиқлигини биламан,- деди у хўрсиниб ,- буни менга кўнглим айтган... Кўнглим эса мени ҳеч қачон алдамаган...

Гулнур шундай деб ўрнидан турди:

- Мени уйимга олиб бориб қўя оласизми ? Эркин акага нима дейишни ўзингиз ҳал қиларсиз...

Содиқ "Хўп" дея бош силкиди...

* * *

Гулнур эртаси куни ишга боргиси келмади. Шу сабаб телефонини овозсиз режимга қўйиб чошгоҳгача унга бир қараб қўйишни истамади. Мафтуна воқеаси уни жуда ҳолдан тойдирган эди.
Аммо чошгоҳ вақти сабабини ўзи билмай юраги ўйнаб телефонини олди. Қараса етти нафар қабул қилинмаган қўнғироқ бўлибди. Бари Содиқжондан.

Гулнур сабри чидамай унга ўзи қўнғироқ қилди . Содиқжон Гулнурнинг рақамига дарҳол уланди ва ҳаяжон билан :

- Гулнур!
Мафтуна ! Мафтуна ,- деди нафаси тиқилганча ...

#давоми_бор /70

Муаллиф: Хазонрезги
👍18🔥1
🧕 Muslimalar kundaligi
#РОБИЯ #ОЖИЗА МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 54-қисм -Буни кулгули жойи йўқ, -Робия жиғибийрон бўлди. -Уни исми Хушнуд. -Аммо тили заҳарку. Қанча ходимлар олдида зир титрайди. Кеча менам насибасиз қолмадим. -Бу аниқ эди. Унга унча бунча одам бас келолмайди. …
#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

55-қисм


Файзиддин онаси билан гаплашиб кайфияти кўтарилди.
-Синглинг тинчиди. Кўролмаслар ҳам бор экан. Сени тўйингда ҳушёр бўламиз энди.
-Ойи яна шу гапми?
-Синглингни узатдик, сени уйлаб қўймасак уят бўлади. Ортингда Жаббор ҳам бор. У сен қолиб сираям уйланмайди.
-Хўп ойи.
-Бирорта кўз остингга олганинг бўлса айт.
Файзиддин шу вақт Робияга қараб қўйди.
-Биттаси бор. Аммо унча бунчага гаплашмаймиз.
-Қаердан?
-Ўзимиз томондан. Аммо уни оилавий аҳволи ...
Файзиддин жим бўлиб қолди.
-Нима оилавий аҳволи?
Файзиддин шу пайт ёлғонлади.
-Онаси ва отаси ёнғинда вафот этган. Бечорани яқинлари олишмагани учун болалар уйида катта бўлган.
Табиатан кўнгли бўш бўлган содда Зухра опа дарров ачинди.
-Вой бечорагина. Роса қийналгандир.
-Жудаям ойи. Сира кулмайди.
-Ўзи кўнгли ярим экан. Сен уни бахтли қила оласанми?
-Ўзи билан гаплашиб олишим керак. Унга ҳали ёқтиришимни айтганим йўқ. Йигитлар билан етаклашиб кетавермайди.
-Майли болам кимни танласангам бахтли бўлсанг бўлди.
-Хўп ойи яна гаплашамиз.
Алоқа узилди. Файзиддин Робияни олдига шошди

-Чарчаб қолмаяпсизми?
-Йўғеэ нега чарчайман?
-Бугун ишдан кейин бирор ерни айланайлик.
-Нега?
-Шунчаки суҳбатдошга муштоқман.
Робия компутердан бош кўтармай жавоб қилди.
-Ўзимам зериккандим майли.
Файзиддин хурсанд бўлди.
-Кутаман.

💦💦💦

Салоҳ ниҳоят онаси кетган жойни аниқлади. Саккиз йил. Саккиз йил онасидан айри яшабди. Эндигина йигирма ёшга тўлганди ўшанда. Отаси билан онасининг орасида гап қочганини билардию, аммо ўқишдан чалғий олмасди. Ўзи ярашиб олишади деб кутарди. Бугун излай излай аниқлаган жойига шошилинч равишда жўнаб кетди.
Мана унга берилган манзил қаршисида турибди. Юрагида ҳадик, онамни кўраман дея қувониб турибди. Агар онаси бу ерда бўлмаса яна орзулари армонлигича қоладими?
-Аллоҳим онамни топишимда ўзинг қўлла.
Салоҳ секин бориб бўёқлари кўчган эшикни қоқди.
-Ҳозир .
Ичкаридан аёл кишининг заиф овози эшитилди. Салоҳ қаноат қилмай яна эшикни қоқди.
-Ким?

Давоми бор...
👍6❤1
#ОЖИЗА
#РОБИЯ

МУАЛЛИФ Шамсинур

56-қисм

Эшикни очган аёл жойида қотди. Тил айланмади. Вақт тўхтади гўё. Кўзлардан тинимсиз ёш томчилади. На она олдинга юрди. На ўғил. Узоқ муддат шу ҳолатда қолгандек туюлди.
-Болам
Сукунатни аёлнинг овози бузди.
-Ойи.
Салоҳ ўзини онасининг қучоғига отди. Йиллар соғинчи уларнинг кўзларидан сел бўлиб оқди гўё..
-Болажоним ўзимни.
-Ойи... Нега мени ташлаб кетдингиз? Нега бирдан йўқолиб қолдингиз?
Шундагина эътибор берди. Онасининг бир қўлининг бармоқлари йўқ эди.
-Қўлингизга нима қилди?
Сожида гапирмади. Гапиролмади. Қандай айтсин отанг хиёнатда айблаб бармоқларимни қаттиқ шикастлаган деб?
-Кир уйга. Бу ерда турма.
Салоҳни онасининг оқсоқланиб юргани яна ҳам эътиборидан четда қолмади.
-Сизни жуда соғиндим.
-Мен ҳам болам. Аммо ёнингга боролмадим. Боролмасдим.
Сожида йиғлади.
-Йиғламанг ойи,- Салоҳ онасини қучоқлади.
Эски уй, жиҳозлари ҳам эскириб кетганди. Хона бурчагида эскигина телевизор, худди бу уй ўтмиш замондан қолиб кетгандек эди.
-Нега бу кимса билмас жойларда беркиниб юрибсиз?
-Буни тарихи узун. Аммо мендан ҳеч нарса сўрама. Агар мен кетмасам ўлардим. Ўз жонимга қасд қилардим. Бу таҳлит яшай олмасдим. Сен билсанг бу юкни кўтаролмасдинг. Сени ҳам қурбон қилгим келмади болам. Сени келажагинг учун ҳам кетдим.
Она бола соғинчли суҳбатга киришишди.

💦💦💦

-Ота онангизни қандай тасаввур қиласиз?
-Мен уларни кўрганман. Тарбиячилар менга ёлғон гапиришган. Мен чақалоқлигимдан болалар уйида эмасдим. Мен беш ёшда эдим. Онам сочлари узууун чиройли аёл эдилар. Дадам доим иш билан банд бўлса ҳам мени кўтариб юрарди...
Робия узоқларга термулиб қолди.
-Кейинчи?
-Кейин билмадим. Қандай болалар уйига келдим хабарим йўқ. Мени опам борлигини айтишарди. Мени опам борлигини эслолмадим. Опам бор эди яқин кунгача аммо ҳақиқийми билмайман. Хотиралар узуқ юлуқ.
-Оғирми эслаш?
-Йўқ бу одатий ҳол. Умуман олганда мен кўникканман.
-Робия сизда муҳим гапим бор.
-Нима экан?
-Мен сизга уйланмоқчиман.
Робия ялт этиб қаради.
-Бу ҳазилми шунда?
-Йўқ. Мени ниятим жиддий.
-Рисоладагидек оила етимни келин қилмайди.
-Ойим унақа эмаслар. Ишонинг бошимда кўтариб юраман.
-Мен бунақа муносабатга тайёр эмасман.
-Ваъда бераман кўзингиздан ёш оқмайди.

Давоми бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍18❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум
Азизларим!

Барчангизга гўзал пайшанба
тонги муборак бўлсин!

Ҳаёт боғларида ғам, алам сўлсин,
Умр йўлларингиз гулларга тўлсин,
Нурларга белансин бу кун замин ҳам,
Бугунги тонгингиз муборак бўлсин

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Saqlab oling yana qanday duolar bilasiz yozib keting bilmaganlar biladi bilganlarga eslatma📌

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Farzandlar haqqiga qilinadigan duo

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8
#ОЖИЗА


#РОБИЯ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

57-қисм


Робия жойида тўхтади.
-Йўқ. Мендан хафа бўлманг. Бу муносабатни охири йўқ.
-Робия бирор муаммо борми?
-Мен севиб турмуш қуришни истайман.
-Севги ҳам бўлади.
-Аммо ҳозирги вазиятимда эмас. Соғ бўлинг.
Робия ижара уйига яқин қолгани учун тез тез юриб узоқлашди.
Уларни иккинчи қават деразасидан кузатиб турган чаённи пайқашмади ҳам.

💦💦💦💦

Робия эрта тонгдан ишга отланганида қаршисидан Хушнуд чиқди.
-Салом.
-Ассаламу алайкум,- Робия ўзини кутиб турган Хушнудни кўрди.
-Бирга кетармиз дегандим.
-Майли.
-Узр шахсий саволим учун. Сен Файз билан жиддий муносабатдамисан?
-Йўқ. Аммо у шуни хоҳлаяпти.
-Сенчи?
-Мен... Кўрганимда юрагим қинидан чиқwудек урадиган. Уни ёнида ҳаловат топадиган инсоним бўлсин дейман.
-Файзчи?- Хушнуд шошилмасдан юрарди.
-Бир нарса деёлмайман. У ёмон йигит эмас. Аммо оилаларимиз тўғри келмайди. Тўғрироғи уни оиласига мен тўғри келмайман.
-Робия мен сени ўзимга яқин оламан. Ҳеч кимим йўқ дема. Мен турибман ортингда. Қандай ёрдам керак бўлса тортинма. Мен ёлғизлик нималигини яхши биламан.
-Албатта айтаман. Бу ерда сиздан бошқа яқиним ҳам йўқ. Сиз менга жуда кўп ёрдам бердингиз.
-Ҳеч қанча ёрдам берганим йўқ. Бу ёрдамдан кўра ўзимга таскин беришдек. Шу орқали яраларимга бироз малҳам топяпман.
-Сизни ҳам қийнайдиган оғир дард бор шекилли?
-Ҳа бор. Эркак кишига дарди ҳол қилиш ярамайди. Бирор кун айтарман.
-Кутаман.
-Айтганча Салоҳнинг туғилган куни бўлади икки кундан кейин.
-Бирор буйруқ борми менга?
-Дизайнларни топиб бирортасини танла. Ресторанни банд қилдириб қўй. Мен эса нима совға олиш керак ўйлаб олай.
-Мехмонлар рўйхатичи?
-Мен сенга ёзиб юбораман
Улар гаплаша туриб цехга ҳам етиб келишди. Ҳамма ўз ишига шўнғиди.

💦💦💦

Салоҳ онасини кетишга сира ҳам кўндира олмаётганди.
-Нега ойи?
-Мен ўзимдан уяламан. Онанг ким деса мендек майибни кўрсатасанми?
-Менга буни аҳамияти йўқ. Ёнимда бўлсангиз бўлди.
-Мени топганингни дадангга айтма.

Давоми бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12
#РОБИЯ

#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


58-қисм

-Ойи дадам сизга ҳеч нарса қилолмайди. Жуда пушаймон.
-Уни юзини кўришни хоҳламайман. Мен билган ҳақиқатни билганингда сенам ундан юз ўгирган бўлардинг. Сени отасини норози қиладиган фарзанд бўлмаслигинг учун ҳаракат қилдим.
-Ўтмишда қолди ойи ҳаммаси.
-Бу осонмас.
-Хўп уйга бормас экансиз, унда менга яқинроқ жойга боринг. Мен юртимизни у бошида бўлсам, сиз бу бошидасиз.
-Майли болам. Шундай бўла қолсин.

💦💦💦

Сафо ака деразадан кўз узмай ўтирар экан телефон бўлди.
-Алло.
-Бошлиқ ўғлингиз онасини топди.
-Аниқми?
-Ҳа.
-Яхшилаб кузат. Агар онаси унга нимадир айтса ўлдим деявер.
-Хўп бўлади.
Сафо ака ўғлини олдида ўзини жабрдийда кўрсатса ҳам ҳамон ўзлигича қолган эди.
-Сожида мана қаерда экансан? Ўғлимни ҳаёлини бузишингга йўл қўймайман. Мен тирик эканман сени яшашга ҳаққинг йўқ. Яхшиям неча йиллар фалажланиб ётганим. Бўлмаса ўз қўлларим билан жонингни олардим.
Сафо ака истеҳзоли кулди. Ўғли йўқ вақтидаги ниқобини ечганди. У биларди ўзи ҳақида ўғлига етказишларини. Аммо ягона умиди бўлган ўғлини ўзидан ажрата олмайди. Бу аҳмоқлик. Аста секин ўғлига ўзининг бизнес йўлларини ўргатиши керак.

💦💦💦

Шахбоз бугун Замира билан бироз суҳбат қуриб ўтирарди.
-Яқинда акамни уйлантираман деяптилар.
-Зўрку, яна уйингизда одам кўпаяр экан.
-Файз акам бу ерда яшамоқчи эмас.
-Нега?
Шахбоз қизиқмаса ҳам сўради.
-Қиз бу ерга келмаслиги мумкин экан. Яна ишим яхши деяпти.
-Ҳм.
-Акамга расмини юборинг десам юбормаяпти. Ҳали олганим йўқ расмга деди.
-Уйланаётган акангку. Сен нега қизиқасан?
-Вооой нега қизиқмай, акамни ошиқу, беқарор қилган ким экан деб қизиқаманда.
Шахбоз бепарволарча телефон титкилай кетди.
-Сизга ўзи бир гапни айтмоқчи эдим
-Нима?
-Биз бир неча ойдан кейин фарзандли бўламиз.
Шахбоз Замирага қараб қолди.
-Нима дединг?
-Сиз ота бўласиз.
Шахбоз жим қолди. На бир ҳисни туйди, на севинди. У Замирага қараб қолганди.

Давоми бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍26💔1
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

22- ҚИСМ

- Нима ? Мафтунага бир гап бўлдими ? - Содиқжондаги ҳаяжон ўзига ҳам юққанча энтикиб сўради қиз.

- Мафтуна... У эрталаб бўлимга келибди ва барча айбини тан олибди. Бўлган воқеаларни барини бир бошдан гапириб берибди. Жиноят иши бўйича қўлида бор ашёвий далилларни ўзи билан олиб келиб бўлимдагиларга топширибди.

Гулнур бу хабарни эшитиб ҳурсанд бўлишни ҳам, хафа бўлишни ҳам билмай қолди.

- Гулнур ... Энг асосий гапни айтайми ? У бўлимга эри билан келибди. Мафтунанинг эри кеча кечга яқин Россиядан учиб келган экан. Мафтуна унга бор гапни айтиб берибди. Сўнг Шодмон телефонига жўнатган ўзининг суратларни эрига кўрсатибди.

Сўнгра иккала ёш эрталабгача ўйлаб "Бор айбни тан олиш энг яхши чора" деган қарор қабул қилишибди .

Биласизми , Гулнур?

"Мафтуна ва Шодмон" воқеасини эшитган бўлимдагиларнинг бари ҳайратдан ғалати , тушунарсиз аҳволга тушиб қолишди.
Эркин ака эса иложи борича Мафтунанинг жиноятига бериладиган жазони юмшатиш чораларини кўрмоқдалар.
Келинчакнинг фойдаси учун шу соҳа бўйича номи чиққан энг яхши адвокат - ўзларининг яқин дўстлари бўлмиш Истам Акмаловни ишга жалб қилишга қарор қилдилар...

Гулнур... Нимага жимсиз ? Алло, Гулнур мени эшитяпсизми ?

- Содиқ ака...

- Ҳаа Гулнур?

- Мен ... Мен йиғлаяпман...

Содиқжоннинг овози ҳавотирли тус олди :

- Гулнур ? Аҳволингиз яхшими? Ёки тобингиз йўқми ?

- Мен...

Менда ҳаммаси жойида.

Мен Мафтуна учун йиғлаяпман. Эри Хуршид учун йиғлаяпман,- Гулнур йиғи аралаш хўрсинди,-демак Хуршид Мафтунадан воз кечмас экан- да ? Тўғри тушундимми ?

- Ҳа ! У аёлидан воз кечмоқчи эмас ! Аммо бу ёғига оиланинг бошқа аъзолари қандай йўл тутади билмадим. Хуршид "Мафтунанинг шу аҳволга тушишига барчамиз айбдормиз, айниқса мен "деганмиш.

Гулнур...

Мафтунани ҳибсхонага олиб кетишаётганда "Мени бу ерга келишимга , айбимни тан олиб барчасига жавоб беришга ва умримнинг охиригача юрагим ҳадикда яшаб ўтиш юкидан халос қилган Гулнур Воисовага раҳмат. Мен қилган ушбу жиноят ишини очилганлиги ҳақида ҳисобот ёзилганда "Мазкур жиноятни Воисова Гулнур фош қилди" деб қайд қилинглар" деб кетди.

Гулнур Содиқжонга жавоб қайтармади...

Содиқжон бироз сукут сақлади ва яна Гулнурга савол ташлади:

- Гулнур... Мабодо ... Мабодо сизни ... - у шундай деди- ю , аммо тезда фикридан қайтди ,-ҳа майли , эътибор берманг.

- Содиқ ака ... Нимадир сўрамоқчи эдингиз? Сўрайверинг .

- Мабодо ҳозир бўш бўлсангиз , бирор жойга бормаймизми ? Демоқчи эдим ...

- Афсус- ки , бўш эмасман,- деди Гулнур ,- хабарингиз бўлса мен амалиётдаман. Бугун амалиёт кундалигимга "минус" тушай деб турибди ... Сиз бўлсангиз мени учрашувга таклиф қиляпсиз ? Агар ўша минусни ижобий тараф "плюс"га ўзгартириб берсангиз унда учрашув ҳақида ўйлаб кўришим мумкин...

Тармоқдан Содиқжон қувноқ овози эшитилди :

-Мен ярим соатларда кўчангизда бўламан...
Йўлга тушишдан аввал кундалигингизга ўнта плюс қўйиб кетаман...

- Келаверинг...

* * *

Сожида маҳзунгина бўлиб юрган қизига бирдан қанот битгандек типирчираб қолганини кузатиб ич- ичидан севинди.

- Ҳа қизим , тинчликми ?

- Ойижон , мен бироз айланиб келай ... Қайтишда сизга нима олиб келай ?

Сожида жилмайди :

- Бир қучоқ бахт олиб кел !

Гулнур Сожиданинг юзидан "чўлп" қилиб ўпти-ю "Ҳаракат қиламан" деганча кўчага шошилди.

Сожида Гулнурнинг ортидан эшикни қиялатиб аста мўралади.

Гулнур сал нарида келиб тўхтаган матизга чиқаётганини кўриб , машина эгасини эслагандек бўлди :

- Бу йигит қизимни бир , икки бор уйга олиб келиб қўйганди. Аммо нимагадир уни юзини кўрмадим ,- ўйлади Сожида , - Бироқ ... Бироқ ҳар сафар уни узоқдан учратганимда юрагимда қандайдир илиқлик пайдо бўлади. Бу илиқлик шунчалар ёқимли- ки ... Гўёки мен бу инсонни бир умр танийган ва азиздек...

/71
👍7❤1
#ТАНЛАНГАН

Азиз ...

Менинг ҳаётимда Азиз исмли дўстим бор эди. Қачон- ки у билан мулоқат қилганда юрагим орзиқиб , шундай илиқ туйғулар билан тўлиб - тошарди . Бу туйғуларнинг номи меҳр, самимият , вафо эди. Бир сўз билан айтганда эса дўстлик эди бу туйғунинг номи .
Мен яшаган умрим давомида битта нарсага амин бўлдим:

- Чин дўст Аллоҳ томонидан юборилган энг юксак мукофот экан. Азизни охирги марта йигирма йилларча аввал кўргандим. Ўшанда тоғ ёнбағрида у билан илк бор юзма - юз келгандаги ҳиссиёт ҳали ҳамон ёдимда. Мен уни танидим , у эса қаршисида бир неча ўнлаб жиноятларни биргаликда очган , унга худди ўзидек ишонган , садоқат бобида тенгсиз дўсти мен - Жулия - Скарлет турганлигини сезмади.
Сезмаслигига асосий бир сабаб ҳам бор эди-да. Мен она бўлган эдим ва мана шу оналик мақомим билан ҳаётим бутунлай бошқа саҳифа очганди.
Гулнур дунёга келгач мен она- Сожидага айландим. Аммо Сожида Жулиядан ҳам, Скарлеттдан ҳам бахтли эди.

Гулнурнинг асл исми Гули. Буни фақат оиладагилар биламиз . Унга раҳматли бувисининг исмини бергандик. Аммо адаси қизимизга гувоҳнома олаётганларида уни номини Гули деб ёздиришга кўнгиллари бўлмаган. Гувоҳномани қайд қилиш бўлимида "Исмини ким деб ёзай ?" деган саволга беихтиёр "Гулнур" дея жавоб берган эканлар.
Гулнур исми жисмига монанд қиз бўлиб туғилганди. Худди нурга белангандек гулдек қизалоқ хушсурат эди у.
Мен йиллар оша "Қизимда зотдан зотимизга ўтиб келган қобилиятлардан қайси бири бор экан?" дея кузатдим. Аммо баъзи фитрати тоза бўлган инсонларнинг кўпчилигида учрайдиган қобилиятларни айтмаса, унда ярақлаган бирон бир нарсани сезмадим.

Аммо бир куни Гулнурга боқиб унинг асл қобилияти жуда , жуда , жудаям теран фикрлаши эканлигини билиб қолдим.

Гулнур жуда ёшлигиданоқ йиллар давомида ўзини бу соҳада шуғулланиб иқтидорга эришган машҳур ҳид ва таъм билувчилардан ҳам кучли сезгига эгаси эканлигини фахмлаганимда ўзимни ҳайрат уммонига улоқтирилгандек ҳис қилган эдим.
Бу борада у бувиси ва буваси , яъни менинг ота-онамга тортгандек эди.

Мактабда эса қизим тўртинчи синфдалик чоғида синф раҳбарининг сумкасидан пул ўғирлаган ўқувчини фош қилиб тилга тушиб қолганди.
У ўзидаги қобилиятни жуда эрта ажратиб билган экан. Мен Гулнурнинг ўз хонасида эртадан - кеч қамалиб олишидан ҳавотир олиб эшик тирқишидан қараганимда у етти юз саҳифадан ошиқ китобни ёддан ўқиб такрорлаётганини ва шу тариқа машқ қилаётганини кўриб бемажол бўлиб қолгандим.
У еттинчи синфда кимё фанига қизиқиб қолди ва шу йилнинг ўзида мактаб дастурини мустақил тўлиқ ўзлаштириб бўлди.
Гулнур юзлаб моддалар ичидан кераклисини қийналмай ажратиб ололади. Тайёр маҳсулотнинг ҳидидан қайси бир модданинг кўп ёки кам миқдорда қўшилганлигини айта олади. Агар маҳсулот татиб кўриш учун яроқли бўлса , унда ишлаб чиқарувчининг ҳолига вой. Гулнур сифат сертификатининг энг юқори юлдуз даражасини олган инсоннинг ҳам хатосини топиб берадиган даражада сезгир.
Ва айнан ана шу қобилияти ўз отаси , яъни Диёрбек акамнинг ҳаётига зомин бўлди ...

Гулнур ўзини худди шу нарса учун асло кечира олмади...

#давоми_бор /72

Муаллиф : Хазонрезги
👍11
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

23 - ҚИСМ

Сожида ўз ҳисларига банди бўлган бир вақтда Содиқжон Гулнурни шаҳар ташқарисига олиб чиқиб кетаётган эди.

- Содиқ ака , қаерга кетяпмиз ? - сўради Гулнур катта йўлга чиққан пайтда.

Содиқжон Гулнурга кулимсираб сўз қотди:

- Етар шунча жиноятлар ва жиноятчилар ичида юрганим. Бугун менинг ўзим жиноят қилмоқчиман,- у шундай деб айёрлик билан чап кўзини қисиб қўйди,- мен сизни ўғирлаб кетяпман.

- Ҳооо , зўр- ку ! - Гулнурнинг юзларига ҳам зумда қон югурди ,- аммо айтиб қўяй , бу ҳаракатингиз жуда қалтис ва бунинг оқибатида жонингизга яхшигина жабр бўлиши мумкин.

- Во-ей , қўрқитманг ! Режам юлдуз кўрмай жон бервормасин...
Ўзи озиб- ёзиб зўрға юрак ютиб бир қарорга келгандим ...

Гулнур Содиқжонга жилмайиш билан жавоб қайтарди.
У туни билан Мафтуна воқеасини ўйлаб мижжа қоқмаган, ўзига ўзи "Бу ёғига нима бўлади?" дея тинмай савол берган , унга топган бир неча жавобларнинг бари кўнглига ўтиришмай ўз ёғига ўзи қовурилиб чиққан эди.

Содиқжоннинг сал аввал телефон орқали етказган хабари қизнинг дилидаги мавҳум тугунларни ечиб юборган , шу сабаб у ўзини қушдек енгил ҳис қила бошлаган эди.

Содиқжон дилга ором бергувчи майин мусиқани паст овозда қўйгач, қиз уни берилиб тинглай бошлади . Кўп ўтмай Гулнур машина ўриндиғига бошини қўйганча кўзи илинди.
Содиқжон уни уйғотиб юбормаслик учун ўртача тезликда машинани бошқариб кетаверди.

Гулнур шу ҳолатда бир муддат ором олди. Шу вақт ичида туш кўришга ҳам улгурибди. Тушида унга кимдир бир қучоқ қип- қизил гулдаста тутибди. Гулнур гулдастага қўл узатди :

-Содиқ акааа...- шивирлади у ва беихтиёр кўзларини очди.

- Гул... - деди Содиқжон унга монанд шивирлаб ,- қара сени қаерга олиб келдим.

Гулнур Содиқжон ишора қилган тараф- тўғрига қараб ҳайратдан кўздан уйқуси қочди:

- Вууууй , бунча гўзал ?! Сиздан ...сиздан қарздорман Содиқ ака... Катта раҳмат...

Содиқжон катта йўлдан бир метрлар пастлик- пойлари остида ястаниб оловдек товланиб ётган минг- минглаб қизғалдоқларга қараб "қойилмисиз энди ?" дегандек кулимсиради:

- Гулга гуллар ёқади деб ўйлагандим. Адашмабман...

- Мен анчадан бундай чиройли манзараларни кўрмагандим. Аммо кейинги кунларда сиз туфайли бири- биридан чиройли жойларни томоша қилиш бахтига мушарраф бўляпман. Ўтган куни Ўрда бўйи, кечаги сўлим мажнунтоллик ҳиёбон, бугун эса таърифига тил ожиз бўлган бу қизғалдоқзор...

Шундай қучоғимни очсам- у шу қизғалдоқларнинг барчаси бағримга сиғиб кетса...

Содиқ ака, ҳув анави чеккада бошқача гуллар ҳам бор экан, ўша ерга борайлик...

- Машинага чиқинг унда , айланиб ўта ерга ўтамиз...

Гулнур эрка оҳудек чаққонлик билан машинага ўтирди.

Улар йўлдан бироз панароқ бўлган катта балх тут тагини танладилар.

- Тут ҳам ширага тўлибди ! - Гулнур ёш қизчалардек оппоқ мевалари маржондек тизилган тут шохини ушлаб эгиб олиш учун чўзилди .

Содиқжон унга ёрдамга шошилди. У бир сакраб ширадор , шода- шода бўлиқ донли шохни ушлаб Гулнурга тутди .

- Содиқ акаа... - деди Гулнур йигитга завқланиб боқиб , келаси сафар яна шундай ўғирлайман десангиз машинангизга ўзим югуриб чиқаман. Сўз бераман.

- Иии Гулнур ! Бир ҳовуч тут ва қизғалдоқзор учун эргашиб кетаверсангиз ёмон экан. Рақобатчиларга дош беролмайманми деб қўрқаман,- сохта хўрсинди Содиқжон.

- Сиз сира ҳавотир олманг . Бу қоида фақат дўстлар даврасида амал қилади. Менинг эса дўстларим кўп эмас...

- Кўп эмас ?! Кўп бўлмаса ҳам бор экан- ку?- яна ўпкалади йигит .

- Оббо , барибир барча гапдан хабардор бўлмагунча тинчимайсиз шекилли. Хуллас дўст деганларимнинг барчаси ҳам мени кўнглимга қараб бундай айлантириб юришга имконлари йўқ. Ундан кейин кўп савол бераверманг. Тут ейишга ҳалақит беряпсиз. Тўғрисини айтсам қорним яхшигина очиқабди. Мен кафега ўхшаш бирор жойга борсак керак деб майда- чуйда ул, бул олволмабман. Аммо бундан хафа эмасман. Дунёнинг энг сара таомларини кафтимдаги шу бир ҳовуч оқ тутга алишмасман ман !

/73
👍20❤4
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин.

Тонгингиз хайрли бўлсин, кунингиз файзу баракотга тўлсин!

Жума айёми муборак бўлсин!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍2
Allohumma solli 'alaa sayyidina Muhammad!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Charchamaslik uchun Allohning al Matin ismi asmosini koʻp-koʻp ayting

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Фақатгина аёллар, болалар ва ёқимтой ҳайвонлар ҳеч қандай сабабларсиз шунчаки севиладилар. Лекин, эркаклар эса нимадир билан таъминлай олгандагина севиладилар.

Сиз бир қизни ёқтириб қолсангиз, дўстларингиз сиздан у ҳақида нима деб сўарашади: қандай қиз экан, дейди, тўғрими?

Аёллар эса бир эркакни учратганида унинг қанча пул топишини, нима иш қилишини ва унга яхшироқ ҳаётга эришиши учун нималар бера олишини муҳокама қилишади.

Шунинг учун, эркакмисан,  аёлларни кўнглини забт этиш кўпроқ пул топиш ҳаракатида бўл. Тўғри, ҳамма нарса пулга боғлиқ бўлмаслиги мумкин, пулсизлик бахтсизликнинг бошланишига катта сабабчи бўлади.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!Фақатгина аёллар, болалар ва ёқимтой ҳайвонлар ҳеч қандай сабабларсиз шунчаки севиладилар. Лекин, эркаклар эса нимадир билан таъминлай олгандагина севиладилар.

Сиз бир қизни ёқтириб қолсангиз, дўстларингиз сиздан у ҳақида нима деб сўарашади: қандай қиз экан, дейди, тўғрими?

Аёллар эса бир эркакни учратганида унинг қанча пул топишини, нима иш қилишини ва унга яхшироқ ҳаётга эришиши учун нималар бера олишини муҳокама қилишади.

Шунинг учун, эркакмисан,  аёлларни кўнглини забт этиш кўпроқ пул топиш ҳаракатида бўл. Тўғри, ҳамма нарса пулга боғлиқ бўлмаслиги мумкин, пулсизлик бахтсизликнинг бошланишига катта сабабчи бўлади.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
🧕 Muslimalar kundaligi
👆👆👆👆 аввалги қисмлар #ТАНЛАНГАН 23 - ҚИСМ Сожида ўз ҳисларига банди бўлган бир вақтда Содиқжон Гулнурни шаҳар ташқарисига олиб чиқиб кетаётган эди. - Содиқ ака , қаерга кетяпмиз ? - сўради Гулнур катта йўлга чиққан пайтда. Содиқжон Гулнурга…
#ТАНЛАНГАН

- Бироқ мен аввалдан шаҳар ташқарисига чиқишимизни билганлигим учун озгина бозор қилиб олувдим. Нон , пишлоқ , айрон деганларидек... Бир сўз билан айтганда соғлом турмуш тарзи, - Содиқжон шундай деб кулимсираганча қўлида ушлаб турган шохни қўйиб юборди,- илтимос , оч қоринга кўп тут еманг. Ошқозонга оғирлик қилиши мумкин.

Гулнур Содиқжоннинг раъйини қайтаргиси келмади :

- Хўп ,- деди у бош силкиб ,- Содиқ ака, бугунги зиёфат яна сизнинг ҳисобингиздан бўляптими ? Мен анча қарздор бўлиб қолдим- ку ?

- Қарзларингизни барини битта қилиб узасиз ,- деди Содиқжон машинадан майда- чуйдаларни ола келиб ,- ёдингизда борми , менга ойижонингизнинг қўлларидан бир ош ваъда қилганингиз ?

- Ҳаа эсимда, - деди Гулнур ерга қоғоз пакетдан қўлбола дастурхон солар экан,- сиз бир кунни айтсангиз бўлди , мен тайёргарлик кўриб қўяман. Ош баҳона ойижоним ва укам Азиз билан ҳам танишиб олардингиз. Мени роса зўр укам бор . Танишганингизга ҳечам афсус қилмайсиз.

- Биламан,- деди Содиқжон Гулнурга ёрдамлашар экан, опасининг укаси бўлади- ю , ёмон бўладими ? Ундан кейин исми ҳам кимлигини айтиб турибди. Азиз исмли инсонларнинг бари яхши инсон бўлади , менга ишонаверинг.

- Албатта ишонаман . Мана сизнинг дадангизнинг исмлари ҳам Азиз ака. Улар яхшидирлар- ки, ўғиллари ҳам яхши.

- Бу ҳақда айтганмидим?- лабларига табассум тошди Содиқжоннинг,- ҳа дадам жудаям яхши инсонлар. Ойижоним ҳам ... Умуман оила аъзоларимизнинг бари яхши инсонлар.
Содиқжон дастурхонга қараб кўнгли тўлгандек бўлди :

- Эсим қурсин . Юкхонада кичиккина ўтирадиган курсичалар бор эди. Ҳозир...

Содиқжон тезда бориб машина юкхонасидан иккита пастаккина курсича олиб қайтди.

- Мени- ку дўстларим бармоқ билан саноқли , аммо сизники кўпга ўхшаяпти,- курсичаларга ишора қилди Гулнур

- Ҳаа айтманг , - деди Содиқжон унга жавобан ҳозиржавоблик билан, - тан олиб айтадиган бўлсам бу йиғма курсичаларни дадамлар балиқ овига борадиган кунлари солиб олардим. Ишдан барвақт бўшасам мен ҳам уларнинг ортларидан бориб давраларига қўшиламан деган яхши ниятда. Аммо кўряпсиз- ки , кейинги кунларда бу нарсага умуман вақт орттира олмаяпман...

- Шундай денг , - деди Гулнур бирдан маъюс тортиб ,- аммо ўша вақтни орттишга ҳаракат қилинг. Мана мен ...Дадам тирик бўлганларида ҳамма ишимни бир четга сурардим- у ...

Гулнур хўрлиги келиб томоғига тиқилган хўрсиниқни "ҳиқ" этиб ютди- ю , аммо Содиқжоннинг кайфиятини бузмаслик учун ўзини тезда қўлга олди:

- Биласизми, ҳали уйдан чиқаётган вақтимда ойижонимдан "Қайтишда сизга нима олиб келай?" деб сўрасам , улар "Бир қучоқ бахт олиб кел" дедилар. Ҳозир манави қизғалдоқларни кўрдим- у, қани улардан узиб ойижонимга олиб борсам дея ўйланиб қолдим . Бироқ минг афсус- ки , қизғалдоқлар узилгандан сўнг тезда нобуд бўладилар.

- Ойижонингизни сўзларини мен бошқача тушундим. Улар учун бахт бу - сизнинг ўзингиз. Улар сизга "Соғ- саломат уйга қайтгин, қизим" деганлар.

- Содиқ ака, сиз ҳам сўзлардан сўз ўқир экансиз- у ... Тўғриси сиз билан суҳбатлашиш менга тобора қизиқ бўлиб бормоқда.
Амалиётим тугаса сизнинг ўрнингиз менга роса билинса керак...

- Гул... Мен ... Мен амалиётингиз сира тугамаса дердим...

- Ҳеч қиси йўқ. Амалиётим тугаса ҳам ўзингиз чизган суратимни кўриб юраверасиз...- Гулнур беихтиёр шундай деб юборди- ю "Аммо шу гапни бекор айтдим" деган гап хаёлидан ўтди.

Содиқжон эса Гулнурнинг сўзларидан ўзини йўқотиб қўймади:

- Ўзим ҳам бир зумда "Телефонимнинг астар - аврасини ағдариб ташлаган сиздек қиз ўзингизни суратингизни кўрмай қолмаслигингиз мумкин эмас" деган хаёлга боргандим,- деди у хушфеъллик билан

- Умуман айтганда сурат жуда чиройли чиққанди ,- Гулнур садафдек тишларини ярқиратиб жилмайди.

- Ёқдими ? Алдамаяпсизми ? - Содиқжон беш баҳо олган ўқувчидек қувониб сўраркан,- рости ёққанидан жуда ҳурсандман.

- Ҳаа ҳақиқатдан ҳам менга жуда маъқул келди ,- Гулнур шундай деб сўзларини давомини ичида айтди ,-

/74
👍11❤1💔1😭1
#ТАНЛАНГАН

айниқса у ерда мендан бошқа қизнинг сурати йўқлиги ўзимга ҳаммасидан ҳам ёқди...

- Гул ...Сизга ҳеч шундай туюлганми ? Бир инсон билан танишганингизга саноқли дақиқалар бўлган- у , аммо уни бир умр танийдигандексиз...
Мана мен. Сиз билан танишганимга ҳали ҳеч қанча вақт бўлмади. Бироқ сизни жудаям кўп вақтдан буён биладигандекман.Сўзламай жим турсангиз ҳам ёнимда борлигингизни ўзи бахтдек туюлаверади Ишонсангиз сизнинг ёнингизда ўзимни шу қадар ҳотиржам ҳис қиламан- ки ... Хафа бўлсангиз дунё кўзимга тор бўлиб кўриниб кетади. Кеча кўзингизда ёшни кўриб юрагимга минглаб ҳанжар урилгандек оғриқ турди. Назаримда биз ҳудди бир - биримизни тўлдирувчи бир одамдекмиз.
Сизни билмадим- у , аммо менда шундай. Яна бу йигитнинг тайинли дўсти йўқдир деб ўйламанг . Дўстларим бор. Аммо қиз боладан дўстим йўқ.
Гул ... Сизга қадар қизлар ҳақида фикрим бошқача эди. Мен қизлар яхши она , опа, сингил , рафиқа , қиз бўла оладилар деб ўйлардим. Бироқ ҳеч қачон "Қизлар яхши дўст бўла оладилар" деб ўйламаган эканман. Ҳозир эса бу фикримдан бирор киши қайтара олмаса керак...

Гул... Майлими ? Амалиётингиз тугаса ҳам дўст бўлиб қолаверсак ? Вақтингиз бўлганда суҳбатлашса олсак. Биламан. Сиз қаерда бўлсангиз ҳам ўз вазифангизга бор имконингиз билан киришасиз. Мана амалиёт бунга бир мисол. Сизгача амалиётга келган талабалар биз буюрсакгина қўлидан келганча ишларни қилишган, баъзи ҳолатларда ҳаттоки бизларга иш ҳам орттириб қўйган пайтлари ҳам кўп бўлган.
Бироқ сиз ... Сиз бутунлай бошқа дунёсиз. Аслида ҳар бир инсон ўзи бир дунё . Машойихлардан бири "Сен юрадиган бир дунёсан" - деган экан. Сиз эса нафақат юрадиган балки фикрлайдиган , мушоҳада қиладиган , ўзгалар ташвишида куйиб - ёнадиган , уларга яхшилик истайдиган ўзгача дунёсиз ...
Сиз дунёлар ичида танланган , мукаммал бир дунёсиз.
Амалиёт вақтида ҳеч бир ишни , ҳеч бир деталигача бефарқ қолдирмадингиз, шу сабаб тезда кўзланган натижага эришдингиз. Ростини айтсам битта мен эмас , балки бўлимдаги катталар ҳам сизнинг қобилиятингизга тан бериб бўлишди. Сизга дам бериб туриб яна ишга чақириб олишгани бунга яққол далил эмасми? .
Шуларга асосланган ҳолда амалиётдан ўқишга қайтган чоғда ҳам у ерда жуда машғул бўлишингизни биламан.
Шундай машғул бўла туриб ҳам , имкон даражасида менга вақт ажрата оласизми ?
Бу биринчи савол эди.
Мен сизга икки савол бермоқчи эдим ўзи . Мумкин бўлса уларга жавоб берсангиз .
Энди иккинчи савол :

Айтинг-чи , нима учун менга бунчалар қалбан яқинсиз ?
Битта менда шундайми ёки сиз ҳам менга нисабатан шундай дил яқинлигини ҳис қиласизми ?

- Саволингиз учта бўлиб кетди,- деди Гулнур қизғалдоқзорга термулганча , - аммо уларга жавоб беришга ҳаракат қилиб кўраман.

Биринчи саволга жавоб:

Сиз тўғри айтдингиз . Мен ҳар бир дақиқасини қизғанадиган , қадрлайлиган инсонлар сирасига кираман. Мен учун дам олиш қайсидир ишда муваффақиятга эришиш демакдир. Бу дегани қайсидир мақсадга эришсам , ана шундан тотган роҳат , фаҳр ҳисси менга олам жаҳон енгиллик беради. Сиз билан амалиётдан кейин ҳам кўришиб туриш ёки телефон орқали суҳбатлашишга албатта қарши эмасман. Сабаби биз дўстмиз. Дўстлик туйғуси соябон эмас- ки , ёмғир ёққанда эсга тушиб , қолган вақтда бир чеккада кераксиз матоҳдек аҳамият берилмаса.
Хуллас биринчи жавобим : Ҳа ! Амалиётдан кейин ҳам сиз билан муносабатларимиз шундай бўлиб қолаверади. Албатта бундан ўзингиз зерикмасангиз.

Содиқжон "Ҳечам-да, ҳечам зерикмасман" деган маънода бош силкитди .

Гулнур нимтабассум билан сўзида давом этди :

- Энди иккинчи саволингизга жавоб. Нима учун сизга қалбан яқинман ? Менга раҳматли бувим айтиб берган эдилар : Инсон дунёга келишидан аввал уларнинг руҳлари яратилиб қўйилган бўлар экан. Вақти келиб бу руҳлар дунёга келиш соатлари яқинлашган инсонларнинг танасига жойланар экан. Руҳлар дунёсида яқин бўлганлар эса бу дунё ҳаётида учрашиб қолишса сиз айтгандек қалбан яқин бўлишар экан. Билмадим , бу сўзлар қанчалар ҳақиқат ?

/75
👍4
#ТАНЛАНГАН

Бироқ мен унга жуда ишонгим келади. Билгувчи эса Ўзи ...

Энди учинчи саволингизга жавоб қайтарсам.

Албатта , мен ҳам сизга нисбатан шундай дил яқинлигини ҳис қиламан. Йўқса ҳозир бу ерда сиз билан ўтирмаган бўлардим.

- Раҳмат , Гул... Жавобларингиздан кўнглим жуда ёришди.

- Сизга битта ҳаётий ҳикоя айтиб берайми ? Тўғриси бу ҳикояни эшитиб жуда таъсирландим. Кеча уйимизга Ойижонимни кўришга дугоналари келган эди. Мен ҳам уларнинг суҳбатларига бироз шерик бўлдим. Аслини олганда бу ҳикоя хозирги мавзуимизга тааллуқли эмас , бироқ уни эшитиб ...
Айтаверайми , тинглайсизми ? - Гулнур Содиқжонга тикилиб озроқ сукут сақлади :

- Бўлмасам- чи ? Эшитганда қандоқ ? - Содиқжон бокалга Гулнурга айрон қуйиб узатди,- қулоғим сизда.

Гулнур бокални олар экан , айрондан бир хўплаб ҳикояни бошлади :

- Ойижонимнинг дугоналарининг исми Ҳафиза опа бўлиб , ҳикоя уларнинг овсинлари хақида эди. Улар шундай ҳикоя қилдилар:
"Мен овсиним билан жуда иноқ эдик. Неча йил бир- биримизни таниган бўлсак бирон марта сан- манга борган эмасдик. Мен ҳаётда улардан жуда кўп нарсаларни ўргандим. Ўрганганларимнинг энг сараси эса ҳаёт ва яшаш илми бўлди. Овсиним чевар , пазанда , хуллас бир аёлга нима малака зарур бўлса барини пишиқ эгаллаган сара аёл эди. Айниқса унинг саришталигига таъриф йўқ эди. Ишни анчайин секин қилардилар-у , аммо ниҳоятда тоза қилардилар. Қайноғам ва фарзандларининг кийим-бошларини айтмайсизми ? Мен пайпоққа дазмол урилишини шу овсинимда кўрганман .
Овсиним ўттиз олти ёшида кўкрагидан саратон касалига чалинди. Анча вақт даволанди , аммо фойдаси бўлмагач кўкрагини олиб ташлашди . У энди "Ўзимга келдим" деганда , бачадонида саратон аниқланди. Маълум муддатдан кейин бачадон ҳам олинди. Вақти билан овсиним ўт қопи , сўнг билакдаги ўнлаб "жировиклар" лардан халос бўлди. Аммо шунча дард билан бир бор "Их" демаса денг. Камига ҳаракатлари чекланган бўлса ҳам ҳамон яшовчан, ҳамон умидвор .
Овсиним шу тариқа яна ўттиз олти йил яшади. Уни жондан севувчи эри эса баъзан хазиллашаркан:

- Ўргилай ўзимнинг қанор қоп хотинимдан. Танасида деярли ярим аъзоси қолмади. Буни ҳар ерини операция қилган бешта жарроҳ жонини аллазамон Ҳаққа топшириб бўлди. Аммо ўзимни гўзалимни бу дунёда ушлаб қоладиган нарса бу мени қизғаниши . Ол хотин , мана бу таомларни катта-катта е. Мендан ҳавотир олма. Сендан бошқага қарасам одаммасман.

- Ейман дадаси ,ейман,- жилмаяди овсиним,- хотиним оғриди деб хомтаъма бўлманг! Овқатланиб бўлганимдан кейин пардоз анжомларимни олиб келинг , бир ҳурилиқо бўлиб олай , кўчадаги нозанинлар тошларини яхшилаб теришсин !

Қайноғам ва овсиним бир-бирларини жуда севишарди. Мен қайноғамни аёлига таом едириб қўйиб ташқарига чиққач, милт- милт йиғлаганларини кўп кўрганман.
Йиллар давомида шуни ҳам англадим-ки , Аллоҳ дард берса шунга яраша сабр , шунга яраша мукофот ҳам берар экан ...
Овсиним менга доим :
- Ҳафиза , мен Аллоҳдан оёқда юра туриб жон беришни сўрайман. Сиздан эса бир илтимос , дунёдан ўтсам сочларим тўзғиб ҳунук бўлиб ётмай. Уларни тараб , мушки анбарларни мўл сепиб қўйинг. Токи сўнгги манзилга кетар чоғ изимдан хуш ифорлар таралиб қолсин" деб сўрардилар.
Худонинг қудрати билан овсиним ҳақиқатда турган жойларида "Ҳиқ" этдилар-у , жон бериб ерга йиқилдилар.

Мен сўнгги илтимосларини бажарай деб хонага кирсам улар ўн беш кунлик тўлин ойдек ёғду таратиб ётибдилар. Хона эса шунчалар хушбўй ҳидга тўлган эди- ки.
Овсинимни сувга олдик . Ана ундан кейин кўринг мўъжизани.
Овсинимни кафанлаган ғассол аёл "Илойим бизгаям шу аёлдака ҳотима бергин, Аллоҳим" дея унинг бошида қайта-қайта шивирлаб сўраганларини эшитдим.
Овсиним қабристонга етиб бормасдан ҳаммаёқ дув- дув гап бўлиб кетди. Эмиш-ки , майит етиб боргунга қадар қабрнинг ўзи тенгсиз мушк ҳиди билан зийнатланиб эгасини кутиб олишга шай бўлганмиз..."

Содиқ ака , жуда таъсирли а ? Нима дейсиз ? Мен бу хикояни тинглаб бу аёлнинг таърифига сўз тополмай қолдим ...

#давоми_бор /76
👍14❤1😢1