🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
🧕 Muslimalar kundaligi
#ТАНЛАНГАН Унинг аёли ўттиз беш ёшлардаги қош - кўзлари попукдеккина, хушсурат жувон жуда фаросатли экан , савол назари билан атрофга синчиклаб назар ташлаётган Гулнурга кўзда ёш билан мурожаат қилди: - Мен бу ерга қўшни вилоятдан келин бўлиб тушганман.…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

25- ҚИСМ

Бизларга бош бўлиб Ойижон қолган эдилар.
Улар олмишларга бориб қолган бўлсалар ҳам ишбилармон , забардаст аёл эдилар. Отчопар бозорида савдо қиладиган "точка"лари бўларди. Ўша ердаги топиш-тутишлари билан икки ўғил, икки келин ва набираларни ҳеч бир нарсага зориқтирмагандилар. Хўжайиним эса акасининг қўлида мебель йиғиш цехида ишлар эди.
Бизлар ҳар икки келин рўпарама - рўпара уч хонали квартирада яшардик. Ойимнинг эса яна бир икки хонали алоҳида квартиралари бор эди.

Ўша кезлари қайноғам ўзи ва Хўжайиним топган пулга ўзига тўқ инсонлар яшайдиган ердан ўн беш сотих қуруқ ер сотиб олди. "Болаларимиз катта бўлгунча ўша ҳовлида қарама- қарши иморат солиб , насиб қилса уларнинг тўйларини ўша ерда ўтказамиз" дедилар улар. Қайноғам аслида хўжайимнинг қўлига бирон марта иш ҳаққи тутқазмаган, "Шундоғам еяр - ичарларинг бўйнимда- ку , Сенларга яна нима керак ? Уй битсин сўнг ҳамма ўз аравасини ўзи тортиш" дедилар.
Бундай олиб қараганда уларнинг гаплари ҳақиқатдан ҳам жўялик эди.
Биз дарҳол "Хўп бўлади , ака" дедик- у , уларнинг кўрсатмалари бўйича иш қилишда давом этавердик.
Кутилмаганда Ойим бедаво дардга чалиндилар. Ўт пуфак саратони. Бу саратон деганлари шунчалик маккор касаллик экан- ки , ўзини энг охирги босқичларда намоён қиларкан. Ойим ўт пуфакларини олдиришга мажбур бўлдилар. Шифокорлар таналарини бир очганда "зарарланган" деб улардаги бачадон , тухумдонни ҳам бир йўла олиб ташлашди. Касаллик ўша аъзоларига қараб ҳам юриш қила бошлаган экан-да.
Ойимни операциядан кейин оқ ювдик , оқ тарадик. Тез орада улар ўзларига анча келиб қолдилар. Ўртада бир йил ўтиб-ўтмай "Мен энди яхшиман. Уйда ўтиравериб зерикдим" деб яна катта сумкаларини елкаларига ортиб бозорга отландилар.
Биз келинлар "Ойижон , илтимос бозорга чиқманг. Сизга нима етишмаяпти? Худога шукр , барча нарсамиз етарли бўлса. Энди уйда ўтириб дуои жонимизни қилинг. Ундан кейин шифокорлар бундан буёғига фақат ўзингизни асраб юришингизни тавсия қилишган бўлса. Бозор ўз номи билан бозор. Иссиқда иссиқ , совуқ кунлари зах. Ҳар иккала ҳолат ҳам сизнинг зарарингизга ишласа" дедик.
Аммо Ойимни кўндириб бўлмади. "Кўп бидир- бидир қилаверманглар. Аллоҳ берган умрдан бир кун ортиқ ҳам , кам ҳам яшамайман" дедилар- у кетдилар- вордилар.
Мен кўпинча "Одам ўз тақдирига ўзи сабабчи бўлиб қоларкан-да" дейман. Билмадим , бу фикрим нечоғлик тўғри экан? Аммо Ойимларнинг мисолида нималарнидир англагандек бўлдим.
Охирги текширувдан барча таҳлиллари ижобий чиққан Ойим, қайтиб бозорга чиққач икки ой ичида қайтадан оғрий бошладилар. Бу сафар жараён жуда тезлашиб кетди. Бедаво касаллик қон-томирлари бўйлаб қолган аъзоларга тарқалиб кетибди.
Ва ...
Ва Ойим уч ойга қолмай мумдек эриб тугадилар.
Ойим иккинчи қайта оғриганларида қайноғам уларнинг уйларини сотишга мажбур бўлдилар. "Дори- дармонга пул етказиб бўлмаяпти" дедилар улар.
Хуллас икки хонали квартиранинг пули Ойимнинг даволанишлари ва оламдан ўтганларидан кейин маъракаларни ўтказиш учун кетиб бўлди.
Ойимнинг маъракалари ўтгач қайноғам яна ярим чала қурилган уйни битказиш учун ҳаракатни бошладилар.
-Менга қара , Мўмин . Бу туришда уй қурилиши тошбақа гўштини еб юраверади. Аввал биттамиз "дом" имизни сотайлик-да, янги уйни нари- бери битказайлик. Кейин у ерга кўчиб чиқиб иккинчимиз "дом"ни сотиб , у ерни евро ремонт қиламиз ва қарс- бадабанг ҳовли тўйи қиламиз. Ўшанда сенларни ёлғиз ўғлингни суннат тўйи ҳам ўтиб кетади.
Биз нима дердик ? Ҳар доимгидек хўп деймиз-да .

Хуллас бизларнинг уй сотилиб , тўрт бола билан овсинимнинг уч хона уйининг битта хонасига кўчиб ўтдик.
Бу ёғига иш хақиқатда тезлашиб кетди. Икки ойда янги иморат битиб барчамиз у ерга кўчиб ўтдик. Қайноғам ўз домига ҳам ҳаридор топиб қўйган эди. У ҳам тезда сотилди- ю, пули янги уйнинг евроремонтига ишлатилди. Кеч кузга бориб улар айтгандек ҳовли ва суннат тўйи кунини белгиладик.
- Келин , уйингиздагилар қаердаги майда - чуйдага уринишмасин. Укамни ўғли уч қизни ичида ягона ўғил.

/80
👍4❤1🔥1
#ТАНЛАНГАН

Бизнинг шунча қилганимизга яраша уйингиздагилар паст кетмай битта гижинглаган той қилиб келишсин. Отангиз бўлмаса ҳам девдек-девдек учта акангиз бор. Ҳа энди улар ҳам ўлар жойдамасдир.
Қайноғамнинг сўзларидан юрагим шувиллаб кетди.

"Вой шўрииим ,- ўйладим мен ,- қайси бетим билан уйдагиларга бу гапни етказарканман ? Уч акам бўлгани билан бари жўжабирдек жон бўлса..."

Ранг - қутим ўчганини кўрган овсиним энди шу қайноғам қайнота ўрнида қайнота бўлиб қолганини , одобли келин сифатида унинг айтганларини икки қилмай бажаришим кераклигини лаби-лабига тегмай такрорларди.
Мен ва Хўжайиним доимгидек миқ этмадик.
Бир кўнглим "Шу икки қаватли уйлар қурилганда қайнингиз хатто битта дастрўмол олиб тутгани йўқ. Мен ҳам тўртта болам билан усталарни боқаман деб куннинг совуғида , жазирамасида эртадан кечгача шу битмаган уйда тутун ҳидлаб овқат пиширдим. Озгина шуниям юзини қилинглар " демоқчи бўлдим- у , "Кел қўй. Юк кўтарган юзага чиқади . У бўлди , бу бўлди , шулар туфайли ҳам олти хонали уйлик бўлдик. Шуни билмасак кўр бўлармиз" дедим- у, ўзимни босдим.
Охири қайноғамнинг айтгани бўлиб уйимдагилар суннат тўйига кўнгилдагидек совға-салом- у, гижинглаган той билан кириб келишди.

Раҳматли қайнотам ва қайнонамларга кўрсатилиши керак бўлган иззат-икромнинг барини муллакам ва овсиним кўришди.

Тўй ҳам ўтди. Йиғар- терар билан бир хафта ҳам ўтди.
Бир куни фарзандлар уйда бўлишганида "Бугун бир кўча юзидаги пиццадан олиб ейлик" деб қолишди.

Эрларимиз ишда , икки овсин эса болаларнинг гапига кўндик.

Овсиним ичкарига пулга кириб кетди ва уни олиб чиқиб столга ташлади:

- Саида, бу мен ва болаларим учун пицца ва колага . Сиз ҳам ўзингиз ва болаларингиз учун пул олиб чиқинг.

Овсинимнинг сўзларини эшитиб тахта бўлиб қолдим.
Муллакам хўжайинга ойликларидан бир сўм кўрсатмасалар. Мен уй бекаси бўлсам. Менда қаёқдан пул бўлсин ? Онамникига бориш учун йўлкирага санаб- санаб зўрға пул олсам. Ўшандаям уйга кўтариб киришга лоақал тўртта нонга пул беришса қани ?

- Опа , қизиқмисиз ? - дедим ҳижолатдан тилим тутилиб ,- менда пул нима қилсин ? Ахир Мўминжон акам муллакамдан беруҳсат бир сўм олмасалар...

- Ҳмм , - чимирилди овсиним ,- ўзи сизларда қачон пул бўлган- ки , энди бўлса ?

У минг минғир-синғир билан ичкарига кириб , бошимга дўқиллатиб ургандек яна бир сиқим майда пул олиб чиқиб столга ташлади.

Унинг катта ўғли пицца билан ичимлик олиб келганда ҳовлида эдим .

Овсиним ошхонада ўғлига :

- Чақир анави ошга ўртоқ , бошга тўқмоқларни, биздан қолса қулоғини кесиб олмасин тағин ,- деган сўзларини эшитиб кўзим жиққа ёшга тўлди.

Мен унинг сўзларини эшитиб қолганимни сездирмай қизларни ошхонага киритиб юбордим.
Ўзим эса ҳовлини тозалаб , супуриб-сидириб юравердим.
Шу ишларни қилар эканман хаёлимда нуқул бир фикр айланарди.

"Биз тарафдаги ошхона битмаган бўлса ҳам , рўзғорни бўлак қилиб бир амаллаб ўз аравамизни ўзимиз тортсак яхши бўларди- я"

- Ҳаа овсин , пицца емадингиз ? - бир пайт овсиним ўнг қўлини белига қўйганча қоққан қозиқдек тепамда пайдо бўлди ,- ўзингиз ҳам сиз учун кичик қизингиз планни бажаришидан яхши хабардорсиз- а ?

- Опааа ... Муштимдек қизимни еганини ... кўзламанг ,- бўғзимга аччиқ фарёд тиқилди ,- юзингда кўзинг борми ҳам демайсиз- а ?

Мен овсинимни ҳамиша писмайиб юришини билардим- у , аммо ичи бунчалар захар- заққумга тўла эканлигини билмас эканман.
Авваллари бирга яшаганимизда "Саидахон , сизни Худо менга мукофотга берган" деган вақтларда , болаларини кирларини ювиб , овқатини пишириб, кечгача тинмаган кунларда ҳам ичи шунақа фасодга тўламиди шу овсинимни ?

- Менга қаранг , Саида хооон ! - овсиним бу сафар исмимни атай кесатиққа тўлдириб талаффуз қиларкан ,- шу вақтгача юзингиздаги ўша кўзни ҳурматини қилиб келдим. Энди ... Энди шу ҳурматни бир чеккага йиғиштириб гапни ростини айтаман .
Бу дейман , қачонгача бўйнимизга осилиб юрмоқчисизлар ? Бундоқ уй - жой деганни ҳаракатини қилмайдими одам деган ?

/81
👍9❤1😢1
#ТАНЛАНГАН

- Бу нима деганингиз, опа ? - сўрадим бошимга қаттиқ оғриқ турганча ,- ахир бу ... Бу уй...

- Бунча бу- булайсиз ? - овсиним бошимга бостириб келди,- бунча ўзингизни довдирга соласиз ? Ахир бундай танангизга ўйлаб кўринг? Бизда икки ўғил борми , бор ! Мана шу икки иморатни Позилжон акам иккита ўғлимизга атаб бир хилда солганлар..

- Хўп шунақа экан , нимага бизнинг квартирани сотдирдинглар унақада ? Бизнинг ҳаққимиз қаерда қолди ?

- Ииие оповси , сизларни квартирани сотиб Ойижонни муолажасига кетган пулларни қопладик. Эсингиздан чиқдими , дўхтирма-дўхтир ким чопгани ?

- Ойимларни ўзларини уйлари- чи , уни ...

- Уфф ... У уй ҳам , сизларни квартира ҳам, яна эримнинг ўзидан ҳам шунча пул ўша бедаво касалликни даволашга кетди. Тушундингизми ? Керак бўлса ҳамма ҳаражатни ёзиб қўйганман. Олиб чиқиб кўрсатайми ? - деди овсиним оғзидан тупук сачратганча.

- Керак эмас , ҳеч нарса керак эмас,- дарҳақиқат энди менга ҳеч нарса керак бўлмай қолганди . Мен юлқинганча уйга кириб кетдим. Аламимга чидай олмай Хўжайинимга қўнғироқ қилдим . Аммо улар телефонни олмадилар.

Ичкарида йиғлай - йиғлай кунни кеч қилдим. Қизларим эса бу аҳволдан ҳайрон. Аксига олиб Хўжайин ҳам телефонга жавоб беравермадилар .
Бир вақт муллакам эшикдан кириб келди. "Ҳар қалай ака-ку, овсинимга бир оғиз "ўчир" дер. Овсиним бегона бўлса ҳам бунинг эрим билан онаси бир- ку . Қон деган бир- бирини итармас" дея юрагимни ҳовучлаб ташқарига чиқдим.

Шу пайт еттинчида ўқийдиган қизим Маликани сўраб қўшни синфдош йигит чақириб қолди.
У "Хола, Маликани чақириб бера оласизми , ўқитувчимиз эртанги бўладиган тадбирга бир, икки топшириқ тайинлаб юборгандилар. Шуни тушунтиришим керак эди" деб қолди.
Шу вақт қайноғам бизнинг суҳбат устига чиқиб қолиб ҳалиги йигитни сўкиб-сўкиб ҳайдаб солди. Қарасам қайноғам ширакайф. Тортишишнинг фойдаси йўқлигини билиб йигитчага "Кетақол, болам" дедим-у , ўзим ичкарига ётоқхонамга кириб кетдим.
Бир вақт қизларимнинг хонасидан бақир- чақир , сўкинган овоз эшитилди. Жонҳолатда қизларнинг хонасига кирсам , қайноғам бири етти , иккинчиси бешинчи синфда ўқийдиган қизларимни қон йиғлатиб сўкмоқда. Мурғак қизларга айтмаган гапи қолмаяпти. Қарасам анча бўйи чўзилиб, кўзга кўриниб қолган, аммо фитрати ҳалиям масъум бола бўлган катта қизимни "Сен ҳақиқий фоҳишасан, ҳалитдан ортингдан йигитлар қидириб келяпти . Бу туришда онангга ўхшаб "ғирт" бўласан. У мегажин ҳам муштдек бошидан эрсираб адангга тегмагунча тинчимаган" дея бақириб тинмай сўкиняпти.
Мен ... Мени отам қаттиқ касал бўлганликлари учун қизини тўйини кўриб қолсин дея барвақт узатишганди.
Хўжайинимни тўйгача икки марта кўрганман халос.
Хуллас шу кун барига нуқта қўядиган кун экан.

Қайноғамга қараб :

- Қизимдан нари тур ,.ифлос ! - дедим ,- ўзинггаям, уйинггаям тупурганим бўлсин ! Дардинг шу ҳовлими ол , тўй ! Аммо одамни хўрлама. Ерга урма. Илойим бундан ҳам бой бўл. Давлатинг бунданам зиёда бўлсин! Аммо ўшанда ана шу укангни босган изига зор бўл! Ўшанда кечирим сўрайман дегин- у , аммо бизни топа олмагин ! Агар уканг шунда ҳам сени ака деса қoлаверсин , бироқ мен ва болаларим миннатли хонадонгда бир сония ҳам қолмаймиз. Уй- жойингни пишириб е !
Е , ич , тўйма илойим !

Қайноғам мендан бундай реакцияни кутмаганди. Турган жойида бақа бўлиб қотиб қолди.

Мен тўртта боламни устига биттадан қалин кийимни кийдирдим- у, уйдан олиб чиқиб кетдим.

Болаларимни олиб такси гаплашиб қизлик уйимга кетиш учун бекатга йўл олганимда йўлда Мўминжон акам қўнғироқ қилиб қолдилар.
- Саида, телефонимга энди пул солдим . Тинчликми , нима гап ? - деганларида , ўзимни тута олмай ўксиб , ўксиб йиғладим. Бўлган воқеани озгина гапирмасимдан "Ўша ерда туринглар , ҳозир етиб бораман" дедилар..

Ўша куни уйга қайтмадик. Хўжайин қизлик уйимизга ҳам юбормадилар . Биз кеч бўлганда уларнинг дўстларининг бўш турган уйига бордик.
У ерда бир ойча яшадик. Эримнинг уйидагилари эса ортимиздан "Итмисан, эшакмисан?" дея бир бор излаб келишмади.

#давоми_бор /82

Муаллиф: Хазонрезги
👍13❤1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🍁ХАЙРЛИ ТУН🍁🌙

🌙​Яхши  инсоним, Сиз қалбингиз соф, яхши  ниятли бўлсангиз, Аллоҳ таоло ўзингиз билмаган тарафдан нур бериб қўяди. Ўзингиз билмаган ҳолда инсонларни сизга муҳаббатли қилиб қўяди.
💫Сўраган нарсаларингиз, ўзингиз билмаган тарафдан кела бошлайди. Фақат яхши ниятли бўлинг!

🌙ХАЙРЛИ  ТУН!
💫Тунингиз  осуда  ўтсин!


Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
3️⃣0️⃣ 0️⃣4️⃣ 2️⃣0️⃣2️⃣5️⃣

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУХ ✨ 🌸

БУГУН 30-АПРЕЛЬ. МУРОДБАХШ ЧОРШАНБА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН !

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🌱 Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.🍃

Барчамизга кавсар сувларидан ичишлик насиб қилсин!
🤲

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍2
🖤 "Oppoq rang go‘zallikni, qora esa hunuklikni bildirmaydi. Chunki kafan oq bo‘lsada, qo‘rqinchli. Ka’ba qora bo‘lsada, chiroyli. Inson axloqi bilan inson, ko‘rinishi bilan emas.

Agar erkaklik baland ovoz bilan o‘lchanganda edi, ko‘ppak erkaklarning sayyidiga aylanardi. Agar ayollik nafosati yalang‘ochlik bilan belgilanganda edi, maymun hammaning ko‘zini o‘ynatgan bo‘lardi.
Ko‘zni yuqori ko‘tarib, yo‘qni Allohdan so‘ragandan, nigohni quyi qaratib, boriga shukr qilgan yaxshi.
Chiroyning yarmi tavoze’da bo‘lsa, qolgan yarmi tabassumli afvdadir!"

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
#ОЖИЗА


МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


69-қисм


-Иккиланиб юрмасдан бир қарорга келинг. Қизни умидвор қилиб қалбини яраламанг.
Салоҳ жавоб беришга ожиз эди. У ҳислари орасида адашиб қолди. Кейин вальсбоп қўшиқ бошланди. Бу вақтда кўп ичгани учун Диёра анча «ўчиб» қолганди.
-Салоҳ мен ташқарига чиқиб келай. Тоза ҳавода ўтирмасам бўлмайди,- Диёра чайқалганча чиқиб кетди.
-Дадамни юзларидан ўтолмаганим энг катта хатом бўлди. Болаларим тарбиясини ичувчи аёлга топшириб қўя олмайман.
Жуфтликлар вальсга чиқиб ажойиб тарзда тебранишарди.
-Робия юринг мен билан вальсга тушинг. Юрагим сиқиляпти.
Салоҳ Робияга қўл узатди.
-Мен вальсга тушолмайман.
-Иккимиз амаллаймиз.
Робия ноилож рози бўлди. Кўз олдидан Шахбознинг қўполликлари ўтарди. Мана яхши одамлар ҳам бор эканку. Нега Робия ўша кимсани асирига айланди. Нега ўшанда уни рад этиб кетолмади. Журъатсизлик қилганди. Робия ва Салоҳ вальсни бошлашганида ёруғлик уларга қаратилди. Жуфтликлар орасида бир-бирига мос бу жуфтлик ажралиб турарди.
-Бу ер севишганлар ресторани экан шекилли. Ҳамма жуфти билан.
-Улар ҳам биздек танишдир балки.
Робия Салоҳга қарай олмасди. Бирор марта йигит киши билан вальсга тушиб кўрмаганди. Робия билмасдики айнан шу вальс ҳаётида катта бурилиш ясашини, айнан шу вальс уни Шахбоз билан тўқнаштиришини ҳатто тасаввур ҳам қилолмасди.
-Ўтирайлик,- Робия Диёра нотўғри тушунишидан чўчиди.
-Майли.
Улар жойларига ўтиришганда Элёр ҳам етиб келди.
-Робияхон сира гапирганизни эшитмадимда.
-Мен киришимли эмасман.
Қолган гапни Салоҳ давом эттирди.

💦💦💦

Инстаграмдан видео кўриб ўтирган Шахбоз ток ургандек сапчиб тушди.
-Минг лаънат.
Замира хайрон бўлди.
-Шахбоз ака...
Гапи оғзида қолди.
-Ўчииир,- Шахбоз шкафни бир урди. -Сени ерни тагидан бўлса ҳам топаман.
Шахбоз чиқиб кетди. Замира эса нима бўлганини тушунолмай қолди. Шахбоз ўша ресторанни қаерда жойлашганини излаб кўрди. Кейин эса видеони изоҳларини бирма-бир ўқий бошлади.
«Мен бугун бу ресторанни мақташганига кирдим. Жуфтликлар учун аталгани рост экан. Вальсбоп қўшиқлар кўп қўйилди. Менга жуфтликлар фақат видеодагилар ёқиб қолди. Бир-бирига муносиб жуфтлик. Иккиси бир-бирини тўлдириб турибди. Бетакрор. Бахтли бўлинглар»
Видеога олган шахс Робия ва Салоҳни танимасди. Аммо у оламшумул иш қилдим деб ўйлагани жуда кўп узатишлар ва кўришларга сабаб бўлишини ҳаёлига ҳам келтириб кўрмаганди. Шахбоз ўзини босиб изоҳларга ёзди.
«Бу ресторан бунча чиройли, қаерда экан?»
Жавоб куттирмади.
«Ш шахрида, янги очилган»

Давоми бор ...
👍16❤2
#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

70-қисм


-Мана қаерда экансан. Мени қўйиб топганинг ўша бўлдими? Сен меники эдинг, бошқага насиб бўлмайсан. Менга вафо қилмадингми энди сенга бу ҳаётда жой йўқ.
Шахбоз ҳамон ўзини босолмасди. Ҳаттоки онасига бақириб берди.
-Нимага дарғазабсан?
-Ойи жим бўлинг. Ҳаммасини сиз қилдингиз. Мени ҳаётимга аралашманг.
Шахбоз дарвозани тепган кўйи чиқиб кетди. Барно чаққонлик билан телефонни олдида «мулла аёл» га қўнғироқ қилди.
-Опа зудлик билан олдингизга бораман. Мени навбатсиз олиб киринг. Ёрдамингиз керак.

💦💦💦

Сафо ака ўзини бироз тутиб олган. Энди ташқарига ҳам ўзи чиқиб келяпти.
-Ғулом доим хамирдан қил суғургандек иш қиласанда.
Сафо олдидаги шотирини мақтарди.
-Ака биласизку мени. Аммо ўзи жониям пахтадек бўлиб қолган экан янгани.
Ғуломни чўтир юзи гапирганида хунук кўринарди.
-Ўша пайт йўқотардик, изини йўқотгандикда,- Сафо ака ён атрофга қаради.
-Барибир сир очилмади.
-Салоҳ билса мендан воз кечарди. Буни олдини олдик,- Сафо ака қилган ишидан мамнун эди.
-Ака аммо сизга гап йўқ, бечора ота ролини маромига етказиб ўйнаяпсиз.
-Шундай қилмаса ҳам бўлмайди. Ўғлимни аста изимдан олиб бораман. Уни ёнидаги одамларни текшириш керак.
-Хушнуд бирга хизмат қилган дўсти. Қолгани яқин атрофдагилар. Шубҳали ҳеч ким йўқ.
-Ўғлимни иши кенгайтириш керак. Бирорта яхши ҳамкор топиш керак. Қолгани бўлаверади.
-Хўжайин анави Ўлмасни қизини келин қилиш режангиз чиппакка чиқадиёв.
-Нега бундай деяпсан?
-Буни қаранг.
Ғулом Сафо акага видео қўйиб берди.
-Йўлдан олиб ташла. Сени цехга ишга жойлайман. Бу қиз котибаси. Йўлини топиб йўлдан олиб ташла.
-Амрингиз бош устига. Бажарилди деб ҳисобланг.
-Ўлмас катта бой. Иккита қизи бор. Бор мол мулки шуларники. Келин қилсак фақат биз фойда қиламиз. Оёқ тагида ўралашадиганларни илдизи билан қўпориб ташлаш керак.
-Сиз узоқни кўрасиз ака. Сизни этагиздан тутиб кам бўлмадим.
-Мен тирик эканман пулдан ғам чекма.
Сафо ака бир почка пулни тап эткизиб стол устига ташлади.


💦💦💦

-Салоҳ бу нима?
Диёра видеони кўрсатиб Салоҳдан жавоб талаб қиляпти.
-Нима бўпти?

Давоми бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11❤1🥰1
ДУО ҚИЛГАНМИДИНГ?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хасталаниб, озиб кетган кишини кўргани бордилар. Унинг аҳволи эътиборларини тортди. Сўрадилар:
– Бирор нарса деб дуо қилганмидинг?
– Аллоҳим! Охиратда берадиган азобингни шу дунёда бергин, – деб дуо қилгандим.
– Субҳаналлоҳ! Бунга тоқатинг етмайди-ку! Нега: “Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни бергин, охиратда ҳам яхшиликни бергин”, деб сўрамадинг? – деб ҳайрон бўлдилар Пайғамбар алайҳиссалом.
Бемор ушбу дуони ўқиган эди, Аллоҳ унга шифо берди. Одам тилига эҳтиёт бўлиши керак. Гоҳо кишилар Аллоҳга Унинг раҳматига терс бўлган шартларни қўйиб дуо қилишади. Хатоларини тушунишлари учун Ҳақ таоло уларга сўраганларини беради. Ривоятдаги саҳобий ҳам охиратдаги азобдан қўрққанидан ҳамма машаққат шу дунёда бўлишини хоҳлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга тўғри йўлни кўрсатдилар. Икки дунёда ҳам нажот топишни сўраш лозимлигини айтдилар. Гоҳида бола касалланса, онаси: “Сенинг ўрнингга мен оғрисам, бўлмасмиди?!” деб нидо қилади. Албатта, мазкур дуо замирида онанинг фарзандга меҳр–шафқати ётади. Аммо бу жоҳиллик. Боласи, ўзи учун ҳам саломатлик тилаш мумкин бўлгани ҳолда, нега жонига жабрни сўраши керак? Банда қачон дуоси ижобат бўлишини билмайди. Шунинг учун доимо Аллоҳдан яхшиликни сўрайвериши лозим. Болалар уйда тўполон қилганда баъзи оналар қарғаб қолади: “Ҳов, балога учрагурлар, жим бўлинглар!” Бу қарғиш ижобат бўлиб қолса–чи?! Аллоҳдан фақат яхшиликни сўрайвериш лозим. Уни ҳеч нарса ожиз қолдиролмайди. Ривоятларда келишича, Юсуф алайҳиссалом Аллоҳга дуо қилдилар: “Эй Раббим! Қамоқ узайиб кетди”. Аллоҳ ваҳий қилди: “Эй Юсуф! Сен қамоқни сўрадинг, Биз бердик. Агар офиятни сўраганингда, уни берардик!” Гап шундаки, Юсуф алайҳиссаломга зино билан қамоқдан бирини танлаш ихтиёри берилганда: “Эй Раббим! Улар чорлаётган нарсадан менга қамоқ маҳбуброкдир”, деган эдилар.

"Қалблардан сўранг" китобидан.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Duolaringiz qabul boʻlishini istasangiz...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Assalamu alaykum hurmatli obunachilar

Bugun sizlarga bir iltimosim bor.
Insultni boshdan kechirgan onaxon yurak xastaligidan aziyat chekmoqda. Yuragiga suv to'plangan. Tekshiruv va muolajalar uchun yaxshilar ko'magiga muhtojmiz.

Kerakli pul miqdori kamida 5-6 mln soʻm.

Xayriya tekshirilgan, ishonchli.

Karta tashkilotchi nomida:

5614682211754025
Akbarjon Ismoilov

Agar moliyaviy tarafdan yordam qila olmasangiz, xayriya qilmoqchi boʻlgan kishilarga yetkazishingiz ham bir yordam

Yuqorida aytilganidek, karta ishonchli tanishimizning nomida.
Shaxsiydan bogʻlanish uchun: @islom_farzandi

Ehsonning mukofoti ehsondir
👍4
🧕 Muslimalar kundaligi
#ТАНЛАНГАН - Бу нима деганингиз, опа ? - сўрадим бошимга қаттиқ оғриқ турганча ,- ахир бу ... Бу уй... - Бунча бу- булайсиз ? - овсиним бошимга бостириб келди,- бунча ўзингизни довдирга соласиз ? Ахир бундай танангизга ўйлаб кўринг? Бизда икки ўғил…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

26- ҚИСМ

Мўминжон акам қайтиб акаларининг ишхонасига бормадилар.
Уларнинг диллари қаттиқ оғриган , кўнгил деган биллур ҳилқат қизчаларимиз ноҳақ ҳақорат қилингач чил- чил синиб бўлган эди.

Улар ошна- оғайнилари ёрдамида иш излай бошладилар. Биз вақтинча ижарага кўчиб келган квартира катта бозорнинг ёнида жойлашган эди. Бир куни қўшни аёл боласидан ликобчада берган қовурма лағмоннинг идишини қуруқ қайтармай , унга хоним солиб чиқардим.
Зум ўтмай ўша боланинг онаси эшигимизни тақиллатди. Ёши элликларга бориб қолган бу аёлга мен тайёрланган хоним жуда ёқиб қолибди. У бозорда хоним , шунингдек лағмон ва манпар хамирларини сотаркан. Менга ҳам маълум ҳақ эвазига кунига уч - тўрт тоғора бозор хоним тайёрлаб беришимни сўради. Нафсиламбрини айтганда у аёл хонимга инсоф билан нарх қўйган , бир кунлик даромад ортидан қўлим яхшигина пул кўрар эди.
Мен уйда ўтиб хоним тайёрлаб сота бошладим. Секин - секин Хўжайинимнинг ҳам қўллари пул кўра бошлади.
Бу орада уйимизга бориб юкларни олиб келмоқчи бўлган хўжайинмга қайноғам "Яхшиликни билмаган нокасларга ҳемири ҳам йўқ" деб қувиб солибдилар. Ўғлимизнинг тўйига совға қилинган той ҳам аллақачон "қулоғини ушлаб" кетиб бўлган экан . Хуллас шу тариқа бор- йўғимиздан бир йўла жудо бўлиб , ҳаётни қайтадан бошладик.
Икки ой ўша уйда ижарада яшагач , у ерни бўшатиб беришимизни сўрашди. Уй эгасининг синглисига шаҳардан жой зарур бўлиб қолган экан.
Бу сафар хўжайинимни яна бошқа бир дўстлари қўллаб юборди. У шароити жуда яхши бўлмаса ҳам , электр, газ - сувига тўлов қилиш шарти билан бошқа квартира топиб берди .
Ўша квартирага кўчиб жойлашаётган вақтимиз бизларни кўришга келган опам ва поччам мени ўзлари билан Туркияга бориб ишлашга таклиф қилишди. Уларнинг ҳар иккалалари Туркиядаги бир қандолатчилик корхонасида ишлашар , эвазига мўмайгина пул олишар экан. "Куёвдан сўраб кўр, сени бегона жойга эмас , балки ўзимиз билан бирга ишлашга таклиф қиляпмиз. Бу ҳам бўлса жонимиз ачиганидан. Токай бировларнинг эшигида уйсиз сарсон бўлиб юрасизлар ?. Болаларингга онам қараб турадилар".
Хуллас бошлари деворга бориб теккан Мўминжон акам ноиложликдан кетишимга кўнган бўлдилар.
Мен Туркияда икки ой ишлагач , корхонада бўшаган иш ўрнига хўжайинимни чақиртириб олдим.
Мен ширинлик пишириш , Хўжайиним эса уларни қадоқлаш цехида ишлар эдик.
Белгиланган шартнома муддатимиз тугагач , Хўжайин билан уйга қайтдик.
Уч хафтадан ошиқ шу ерда болаларимиз бағрида эдик.
Бу вақтда акаларим билан тузукроқ квартира топиб сотиб олдик. Етмаган пулига улар қараб туришмади.
Икки кундан кейин эса яна Туркияга ишлаш учун учиб кетмоқчи эдик. Квартирадан қолган қарзни узиш ва уни керакли жиҳозлар билан жиҳозлаш учун бу сафар корхона билан ярим йилга шартнома қилган эдик.
Кўриб турибсиз- ки , бошимга мана бу савдолар тушиб турибди. Мен ўзи ... Мен ўзи,- Саида рўмолини учини ғижимлаб ёш тўла кўзлари билан ерга қаради ,- онамнинг кўксини қаттиқ тишлаган қиз эканман. Қадам босган еримда бир қучоқ тикан тайёр турадиган...

- Илтимос , Опажон , ундай деманг,- деди Гулнур юраги эзилиб ,- ҳали бу кунларни кўрмагандек бўлиб кетасиз.

- Гулнур ,- уларнинг суҳбатини даҳлизда нафас ютмай тинглаб турган Содиқжон аста томоқ қирди,- экспертиза хулосаси келди.

Гулнур шаҳдам ўрнидан туриб унга пешвоз чиқди .

- Экспертлар Собиров Мўминжоннинг ўлимига бошга катта босим остида қуюлган қон сабаб деган хулоса берибдилар.
Марҳум ҳам тез орада бу ерга келтирилади.

Гулнур Содиқжонга нимадир демоқчи бўлиб тикилди :

- Гулнур , мен марҳумни сўнгги маконига кузатиб қўйишда иштирок этсам дегандим . Сиз ...

- Мен ҳам шу ерда бўламан.

Содиқжон ака ... Мўминжон аканинг номига олинган билетни бекор қилдириб , пулини қайтартириб олиб берсангиз,- Гулнур шундай дея Саидага юзланди ,- Опажон , сиз нима қарорга келдингиз ? Сафар юзасидан ...

Саида ёшли кўзлари билан уларнинг ҳар иккисига мунғайиб тикилди :

/83
👍5❤2🔥1😢1
#ТАНЛАНГАН

- Мўминжон акамнинг ўз ажаллари билан оламдан ўтганликлари тасдиқланди , шундайми ?

- Ҳа, - Содиқжон гапни чувалаштириб ўтирмади.

- Ундай бўлса мен Туркияга кетишим мумкин а ? ,- Саида Содиқжонда "Ҳа" деган жавобни эшитгач , сўзида давом этди,- энди болаларга отаси ўрнига ҳам ота , ҳам она бўлиб бекам- у кўст яшашлари учун ўзим ҳаракат қилишим керак. Мен Туркияга кетаман...

- Дадажооон ...

Гулнур қўшни хонадан югуриб чиқиб келаётган бири- биридан чиройли , тугмачадеккина ширин қизларни кўриб юраги эзилди.

"Нокас , ноинсоф ,- дея ўйлади Гулнур алам ўти кўксини ёққанича ,- ҳали амаки бўла туриб шу қизларни бўлмағур сўзлар билан ҳақорат қилганмидинг , ифлос ! ? Бу шўрликлар ҳали она сути оғзидан кетмаган маъсум гўдак эканлар- ку! Қандай тилинг борди уларни ҳақоратлашга ...
Э нафсингга ўт тушсин сенинг ! Топарингни шу нафсингдан топгин илойим !
Саида опа ҳам бекорга куйиб кетмабди- да.
Эри ҳам ... Эрлари ҳам юрагидан тўкилиб адо бўлган эканда...
Одамлар тирноққа зор. Бу разил эса жигарини гулдек қизларини энг жирканч сўзлар билан ҳақоратласа... Бу нарсага қаердан журъат топа олган экан!? Инсон деган Худодан ҳам шунчалар қўрқмайдими ?"

Гулнур Саидадан шунча гапни эшитиб ҳам юраги бу қадар тўкилмаганди. Аммо мунчоқдек кўзлари лим ёшга тўлган қизларчаларнинг фарёдига чидай олмади. Қизчалар унга ўзининг тақдирини эслатиб юборганди.

Гулнур қўлларини чўзиб қизларнинг кичигини бағрига босди ва юм- юм йиғлай бошлади:

"Ота ... Отажоним ... Жоним дадам ...Сизсиз дунёларда қадди эгик юрибман..."
Гулнурнинг хаёлидан отасини соғинганда хонасига қамалиб олиб эшитадиган дардли қўшиқ ўтди:

Яна бир бор сочим майда ўринг ота ..."

* * *

-Одамлар бунча ёмон ?! - деди Гулнур Содиқжон билан таъзияли уйдан қайтишар экан,- айтинг , Содиқ ака ?! Беш кунлик дунёда меҳр улашиб яшаса бўлмас эканми ?

- Мен ҳам бир оғиз сўз демоққа ожизман , Гулнур,- деди Содиқжон йўлдан кўзини узмай,- дунёда шундай нарсалар борки , кўриб туриб бирон нарса қилолмайсан. Мана бугунги мисол. Укасининг ўлимига юз фоиз ака айбдор. Ўша ака вақтида шайтонга хай берганда , кўзи тўймас аёлининг бўлар - бўлмас иғволарига учмаганда жондек жигари ўлмаган , гулдек оила пароканда бўлмаган бўлар эди. Бироқ афсуски , бундай бўлмади. Бўлар иш бўлиб , бўёғи синиб бўлгач , гапиришдан фойда бормикан энди буларни ? Энг ачинарлиси Мўминжон аканинг ўлимига сабаб бўлган ҳолат тил билан берилган озор учун жазо тайинланувчи модда йўқ. Агар шундай модда бўлгандами эди , эҳҳ...Жазонинг ўташ муассасалари дилозор- у , "тилозор"лар билан тўлиб- тошиб кетган бўлар эди.

- Мен ҳаммадан ҳам Саида опанинг эндигина уч ёшга тўлган қизчасига ачиндим. Шу қизча энди кимларнингдир ҳакалак отган нафси учун отасиз ўсадими? Камига онаси тирик бўла туриб ундан ҳам айро яшашга мажбур.
Содиқ ака... Айрим одамлар нега бунчалар бефаҳм, калтабин бўларкин а? Укаси , келини , уларнинг тўрт нафар норасидасининг ҳаққи бир кунмас бир кун тешиб чиқишини билмайдими булар ? Кошки шу мол- у матоҳларни у дунёга олиб кетишнинг иложи бўлса ?

Айтинг-чи , укаси билан бир шаҳарда туриб унинг жанозасига келдими у ака ?

Содиқжон афсус билан бош чайқади :

- Акаси оиласи билан Дубайга дам олишга кетган экан...

Гулнур надомат билан бош чайқади :

- Эссиз одам , эссиз одамгарчилик...

* * *

Содиқжон билан Гулнур идорага етиб келишганда Раимов бошлиқ ҳамкасбларнинг бари хонада эканлар.

Содиқжон Раимовга марҳум Собировнинг иши юзасидан ҳисобот бериб , унга керакли ҳужжатларни топширди.

- Демак , бу иш ҳал бўлибди,- деди Раимов ўйчан аҳволда ,- аммо бизнинг чекимизга тушган Норпўлатов Тоиржоннинг иши ҳалта бўлиб турибди.

Гулнур Эркин Раимовнинг оғзига интиқ тикилди . Бироқ у бошини кафтлари орасига олганча лом- лим демай ўйга толганди.

Ваниҳоят Гулнур бошлиқга савол беришга ўзида куч топди :

- Устоз , ўша йигитчанинг отасининг топиш- тутиши шунчалар яхши эканми ?

#давоми_бор /84

Муаллиф : Хазонрезги
👍6❤1🔥1😭1
#ТАНЛАНГАН

27- ҚИСМ

- Йўқ , йигитчанинг отаси жуда унақа битиб кетган бойлардан эмас экан. Заводда бош инженер бўлиб ишлайди. Оиласи ўртаҳол оила экан.

- Ҳаа, - деди Гулнур ўйланганча,- қизиққаним учун узр, Устоз. Ҳозиргина "Ишлар ҳалта бўлиб турибди" деганингизга сўрадимда.

- Йигитчанинг йўқолганига бугун уч кун бўлибди. Кеча эса отасининг рақамига СМС хабар келган. Мазмунан шундай: "Акмал ака ! Ўғлингиз Тоиржон бизнинг қўлда. Агар уни тирик кўришни истасангиз айтилган вақтга фалон кўприкнинг тагига йигирма минг АҚШ долларини олиб келишингиз сўралади. Сизни ўзимиз топамиз. Мабодо ички ишлар идораларига мурожаат қилсангиз ўғлингизни қайта кўрмайсиз"

- Бунча оддий ? - ҳайрон бўлганча сўради Содиқжон,- "Пулни олиб келинг" деса ота деган "Хўп бўлади, сиз нима десангиз шу" деб уларнинг олдига тушиб чопқиллаб кетаверар экан-да.

- Ҳамма гап шунда-да !- Раимовнинг пешонасидаги ажинлари қуюқлашгандек бўлди ,- биринчидан йигитчанинг отасида бунча пул йўқ экан. У пешона тери эвазига ҳалол ишлаб оила боқадиган эркак экан.
Боласи учун айтилган пулни тўлашга рози бўлган тақдирдаям айтилган муддатда бунча пулни топиб беролмаслиги аниқ унинг.

- Биз шундаям Акмал акага сохта пуллар билан тўлдирилган битта сумка бериб айтилган жойга юбордик. Ўзимиз эса уни узоқдан кузатдик. Бироқ тайинлаган жойга ҳеч ким келмади,- деди Камол ака

- Ўзи бундай ишларда кўпинча биринчи учрашув шунчаки текшириш учун белгиланади. Қарши тарафнинг реакцияси ўрганилади- да. Мен юз фоиз аминман , айтилган манзилда боланинг отасини кузатишганини. Ким билсин балки унинг уйидан чиқиб яна ортга қайтганигача барини бирма- бир бор маршрут бўйича текширишгандир. Айниқса орқасидан одам эргаштирганми ёки йўқлигини.

Содиқжоннинг сўзларига Камол Исматов дарровда жавоб қайтарди:

- Боқса одам бўласан , бола.
Биз ҳам айнан шу йўналишда юрдик асли. Йигитчанинг отаси анчагина заковатли киши экан. Инженерлик касбидаги инсонлар етти ўлчаб бир кесадиган, пухта инсонлар тоифасидан бўлишади-да ўзи. Акмал ака биздан ҳам олдин барча тахминларни эътиборга олиб қўйган экан. Идорамизга бутунлай бошқа рақамдан қўнғироқ қилиб вазиятни тушунтирди. Ўзини кузатаётганлар бўлиши мумкинлигини назарда тутиб биз билан юзма- юз учрашмади.

- Келинглар ҳолат бўйича барча ўз тахминини ўртага ташласин- чи ? Шунга қараб ишга чизги бериб кўрамиз,- деди Эркин Раимов стол тортмасидан қалингина дафтар чиқарар экан ,- хўўўўп ...Бўлмаса биринчисини мен бошлай қоларман.
Раимов дафтарни очди ва катта қилиб бир рақамини қўйди.

Менинг таҳминимча боланинг отасига иш жойида кимнингдир ҳусумати бўлиши мумкин. Бирга ишлайдиган ҳамкасбларидан ким ёки кимлардир ўғлини ўғирлаб ундан пул ундириб шу орқали бир яйраб хумордан чиқишни режа қилган бўлиши мумкин .

- Тўғри гумон. Бу нарсани атрофлича текшириб кўриш керак Энди шу рўйҳат қаторида қариндош- уруғ , қўни- қўшниларни ҳам бир бор бўлса-да назоратдан ўтказишни киритиш керак. Бу иккинчи рақам остидаги фикр бўлади,- деди Камол Исматов ҳозиржавоблик билан Раимовнинг фикрини давом эттириб.

- Яхши Камол , буниям инобатга оламиз . Демак , бу таҳминнинг эгаси Камол. Хўш Содиқжон , сенинг тахмининг қандай бўлиши мумкин?

- Мен йигитчанинг дўстларини бир текшириб кўриш зарар қилмас деган фикрдаман. Ҳар ҳолда ўт - олов, ёш вақти буларнинг . Яна уларнинг аллақандай фильм , сериаллар таъсирига тез тушадиган ўтиш ёшидаги даврда эканликларини унутмаслигимиз керак

- Ўх- хў! Гапингда жон бор ! Демак бу учинчи рақам остидаги тахмин! Энди навбатни Фарруҳга берсак- а ? У нима деркин ?

- Мен асли Содиқжон акам айтмоқчи бўлган тахминни мўъжаллаб тургандим. Уни акам айтиб қўйдилар . Ҳа майли. Тўртинчи рақамга йигитчамизни саргузаштталаб кўча болалари ўғирлаган деган таҳминни ёзиб қўяқолинг.

- Гулнур, қизим ?! Сендаям бирон тахмин борми ? Ёки...

- Менимча энг охирги ва асосий тахминлардан бири қолди.

- Яъни ? - хонадаги барча касбдошлар Гулнурга баробарига ўгирилишди :

/85
👍12❤2🔥1
💥БУГУН 1- МАЙ. ЯНГИ ОЙНИНГ
МУРОДБАХШ ПАЙШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН! 💜🌸💜

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🌱 Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.🍃🌼

Барчамизга кавсар сувларидан ичишлик насиб қилсин! 🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Suyukli ayolning 9 siri ✨

1. Tinglang va itoat qiling
2. Eringizning mol-mulkini koʻz
qorachigʻingizdek asrang
3. Biron joyga borsangiz albatta eringizdan ruxsat soʻrang. Iznsiz ostona xatlab koʻchaga chiqa koʻrmang
4. Eringiz uchun jozibali boʻling
5. Yaxshi kayfiyat bilan qarshi oling
6. Uyingizda zeb ziynatga burkaning
7. Yaxshi kayfiyatda suhbat quring
8. Oila uchun qilayotgan barcha ezgu
harakatlari va mehnati uchun
minnatdorchilik bildirib turing
9. Oilaviy sirlarni zinhor koʻchaga
olib chiqmang


©NilufarbintuUlugbek

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7🔥1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОНА ИЛТИЖОСИ

Юрагим ноласин эшит Аллоҳим
Сенинг қудратингга тикдим нигоҳим
Мен ҳовуч дуони қучган бир она
Болаларим бахтли қилгин Парвардигорим.

Қасрини қуриб бер бахтни нуридан
Қўрғони ўралсин тиконсиз гулдан
Қўнмасин ҳаттоки ўткинчи бир гард
Ниҳоли экилсин мехрли дилдан.

Айвони тўрида ризқи бўлсин мўл
Шодилигу қуончлар бўлсин ҳизматда
Поёндоз тўшагин вафоси қутлуғ
Муҳаббат яшасин бўлиб ҳурматда

Болаларим бахтли қилгин Парвардигорим
Мени юрагимда яшасин шукур
Сўнги кунимгача тилагим шудир
Болаларим бахтли қилгин парвардигорим.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10🔥1
Сажда...

Кўнглингиз ғашми? Юрак қурғур ҳаёт синовларидан безиллаб қолганми? Ҳаловатсизлик, безовталик, доимий сиқилишлар сизни ўзига "дўст" тутганми?

Саждага бош қўйинг! Саждага эгилинг! Оҳҳ, мана кўрасиз, кўксингизда асов отдек типирчилаётган қалб ўз-ўзидан оройиш топади, вужудингизни қучиб олган ғам ҳаловатга таслим бўлади, ўзингизни барча ташвишлардан ҳур ва озод ҳис қиласиз.

Бу — бежиз эмас. Тиббиёт олимларининг айтишича, сажда ҳолатида тизза ва оёқ кафти ўртасида жойлашган қон томирларидаги босим жуда паст бўлади, шу тариқа бу пайтда қон томири дам олади.

Яна бир илоҳий ҳодиса — сажда пайтида инсоннинг мияси юрагидан пастга келади. Шу вазиятда мияга қон ва кислород одатдагидан кўпроқ қуйилиб, мия зарурий моддалар билан тўйинади. Натижада хотира, кўриш ва эшитиш қобилияти кучаяди.

Фарз қилган ибодатида ҳам бандасининг шифосини, ҳаловатини ўйлаган меҳрибон ва раҳмли Зотга ҳамд бўлсин.

©konspektor

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8🥰1😢1
«Дунё осон ва енгил бўлганида, жаннат дарвозаларининг бири номи "Сабр" бўлмасди».

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4