🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
#ТАНЛАНГАН

- Мўминжон акамнинг ўз ажаллари билан оламдан ўтганликлари тасдиқланди , шундайми ?

- Ҳа, - Содиқжон гапни чувалаштириб ўтирмади.

- Ундай бўлса мен Туркияга кетишим мумкин а ? ,- Саида Содиқжонда "Ҳа" деган жавобни эшитгач , сўзида давом этди,- энди болаларга отаси ўрнига ҳам ота , ҳам она бўлиб бекам- у кўст яшашлари учун ўзим ҳаракат қилишим керак. Мен Туркияга кетаман...

- Дадажооон ...

Гулнур қўшни хонадан югуриб чиқиб келаётган бири- биридан чиройли , тугмачадеккина ширин қизларни кўриб юраги эзилди.

"Нокас , ноинсоф ,- дея ўйлади Гулнур алам ўти кўксини ёққанича ,- ҳали амаки бўла туриб шу қизларни бўлмағур сўзлар билан ҳақорат қилганмидинг , ифлос ! ? Бу шўрликлар ҳали она сути оғзидан кетмаган маъсум гўдак эканлар- ку! Қандай тилинг борди уларни ҳақоратлашга ...
Э нафсингга ўт тушсин сенинг ! Топарингни шу нафсингдан топгин илойим !
Саида опа ҳам бекорга куйиб кетмабди- да.
Эри ҳам ... Эрлари ҳам юрагидан тўкилиб адо бўлган эканда...
Одамлар тирноққа зор. Бу разил эса жигарини гулдек қизларини энг жирканч сўзлар билан ҳақоратласа... Бу нарсага қаердан журъат топа олган экан!? Инсон деган Худодан ҳам шунчалар қўрқмайдими ?"

Гулнур Саидадан шунча гапни эшитиб ҳам юраги бу қадар тўкилмаганди. Аммо мунчоқдек кўзлари лим ёшга тўлган қизларчаларнинг фарёдига чидай олмади. Қизчалар унга ўзининг тақдирини эслатиб юборганди.

Гулнур қўлларини чўзиб қизларнинг кичигини бағрига босди ва юм- юм йиғлай бошлади:

"Ота ... Отажоним ... Жоним дадам ...Сизсиз дунёларда қадди эгик юрибман..."
Гулнурнинг хаёлидан отасини соғинганда хонасига қамалиб олиб эшитадиган дардли қўшиқ ўтди:

Яна бир бор сочим майда ўринг ота ..."

* * *

-Одамлар бунча ёмон ?! - деди Гулнур Содиқжон билан таъзияли уйдан қайтишар экан,- айтинг , Содиқ ака ?! Беш кунлик дунёда меҳр улашиб яшаса бўлмас эканми ?

- Мен ҳам бир оғиз сўз демоққа ожизман , Гулнур,- деди Содиқжон йўлдан кўзини узмай,- дунёда шундай нарсалар борки , кўриб туриб бирон нарса қилолмайсан. Мана бугунги мисол. Укасининг ўлимига юз фоиз ака айбдор. Ўша ака вақтида шайтонга хай берганда , кўзи тўймас аёлининг бўлар - бўлмас иғволарига учмаганда жондек жигари ўлмаган , гулдек оила пароканда бўлмаган бўлар эди. Бироқ афсуски , бундай бўлмади. Бўлар иш бўлиб , бўёғи синиб бўлгач , гапиришдан фойда бормикан энди буларни ? Энг ачинарлиси Мўминжон аканинг ўлимига сабаб бўлган ҳолат тил билан берилган озор учун жазо тайинланувчи модда йўқ. Агар шундай модда бўлгандами эди , эҳҳ...Жазонинг ўташ муассасалари дилозор- у , "тилозор"лар билан тўлиб- тошиб кетган бўлар эди.

- Мен ҳаммадан ҳам Саида опанинг эндигина уч ёшга тўлган қизчасига ачиндим. Шу қизча энди кимларнингдир ҳакалак отган нафси учун отасиз ўсадими? Камига онаси тирик бўла туриб ундан ҳам айро яшашга мажбур.
Содиқ ака... Айрим одамлар нега бунчалар бефаҳм, калтабин бўларкин а? Укаси , келини , уларнинг тўрт нафар норасидасининг ҳаққи бир кунмас бир кун тешиб чиқишини билмайдими булар ? Кошки шу мол- у матоҳларни у дунёга олиб кетишнинг иложи бўлса ?

Айтинг-чи , укаси билан бир шаҳарда туриб унинг жанозасига келдими у ака ?

Содиқжон афсус билан бош чайқади :

- Акаси оиласи билан Дубайга дам олишга кетган экан...

Гулнур надомат билан бош чайқади :

- Эссиз одам , эссиз одамгарчилик...

* * *

Содиқжон билан Гулнур идорага етиб келишганда Раимов бошлиқ ҳамкасбларнинг бари хонада эканлар.

Содиқжон Раимовга марҳум Собировнинг иши юзасидан ҳисобот бериб , унга керакли ҳужжатларни топширди.

- Демак , бу иш ҳал бўлибди,- деди Раимов ўйчан аҳволда ,- аммо бизнинг чекимизга тушган Норпўлатов Тоиржоннинг иши ҳалта бўлиб турибди.

Гулнур Эркин Раимовнинг оғзига интиқ тикилди . Бироқ у бошини кафтлари орасига олганча лом- лим демай ўйга толганди.

Ваниҳоят Гулнур бошлиқга савол беришга ўзида куч топди :

- Устоз , ўша йигитчанинг отасининг топиш- тутиши шунчалар яхши эканми ?

#давоми_бор /84

Муаллиф : Хазонрезги
👍6❤1🔥1😭1
#ТАНЛАНГАН

27- ҚИСМ

- Йўқ , йигитчанинг отаси жуда унақа битиб кетган бойлардан эмас экан. Заводда бош инженер бўлиб ишлайди. Оиласи ўртаҳол оила экан.

- Ҳаа, - деди Гулнур ўйланганча,- қизиққаним учун узр, Устоз. Ҳозиргина "Ишлар ҳалта бўлиб турибди" деганингизга сўрадимда.

- Йигитчанинг йўқолганига бугун уч кун бўлибди. Кеча эса отасининг рақамига СМС хабар келган. Мазмунан шундай: "Акмал ака ! Ўғлингиз Тоиржон бизнинг қўлда. Агар уни тирик кўришни истасангиз айтилган вақтга фалон кўприкнинг тагига йигирма минг АҚШ долларини олиб келишингиз сўралади. Сизни ўзимиз топамиз. Мабодо ички ишлар идораларига мурожаат қилсангиз ўғлингизни қайта кўрмайсиз"

- Бунча оддий ? - ҳайрон бўлганча сўради Содиқжон,- "Пулни олиб келинг" деса ота деган "Хўп бўлади, сиз нима десангиз шу" деб уларнинг олдига тушиб чопқиллаб кетаверар экан-да.

- Ҳамма гап шунда-да !- Раимовнинг пешонасидаги ажинлари қуюқлашгандек бўлди ,- биринчидан йигитчанинг отасида бунча пул йўқ экан. У пешона тери эвазига ҳалол ишлаб оила боқадиган эркак экан.
Боласи учун айтилган пулни тўлашга рози бўлган тақдирдаям айтилган муддатда бунча пулни топиб беролмаслиги аниқ унинг.

- Биз шундаям Акмал акага сохта пуллар билан тўлдирилган битта сумка бериб айтилган жойга юбордик. Ўзимиз эса уни узоқдан кузатдик. Бироқ тайинлаган жойга ҳеч ким келмади,- деди Камол ака

- Ўзи бундай ишларда кўпинча биринчи учрашув шунчаки текшириш учун белгиланади. Қарши тарафнинг реакцияси ўрганилади- да. Мен юз фоиз аминман , айтилган манзилда боланинг отасини кузатишганини. Ким билсин балки унинг уйидан чиқиб яна ортга қайтганигача барини бирма- бир бор маршрут бўйича текширишгандир. Айниқса орқасидан одам эргаштирганми ёки йўқлигини.

Содиқжоннинг сўзларига Камол Исматов дарровда жавоб қайтарди:

- Боқса одам бўласан , бола.
Биз ҳам айнан шу йўналишда юрдик асли. Йигитчанинг отаси анчагина заковатли киши экан. Инженерлик касбидаги инсонлар етти ўлчаб бир кесадиган, пухта инсонлар тоифасидан бўлишади-да ўзи. Акмал ака биздан ҳам олдин барча тахминларни эътиборга олиб қўйган экан. Идорамизга бутунлай бошқа рақамдан қўнғироқ қилиб вазиятни тушунтирди. Ўзини кузатаётганлар бўлиши мумкинлигини назарда тутиб биз билан юзма- юз учрашмади.

- Келинглар ҳолат бўйича барча ўз тахминини ўртага ташласин- чи ? Шунга қараб ишга чизги бериб кўрамиз,- деди Эркин Раимов стол тортмасидан қалингина дафтар чиқарар экан ,- хўўўўп ...Бўлмаса биринчисини мен бошлай қоларман.
Раимов дафтарни очди ва катта қилиб бир рақамини қўйди.

Менинг таҳминимча боланинг отасига иш жойида кимнингдир ҳусумати бўлиши мумкин. Бирга ишлайдиган ҳамкасбларидан ким ёки кимлардир ўғлини ўғирлаб ундан пул ундириб шу орқали бир яйраб хумордан чиқишни режа қилган бўлиши мумкин .

- Тўғри гумон. Бу нарсани атрофлича текшириб кўриш керак Энди шу рўйҳат қаторида қариндош- уруғ , қўни- қўшниларни ҳам бир бор бўлса-да назоратдан ўтказишни киритиш керак. Бу иккинчи рақам остидаги фикр бўлади,- деди Камол Исматов ҳозиржавоблик билан Раимовнинг фикрини давом эттириб.

- Яхши Камол , буниям инобатга оламиз . Демак , бу таҳминнинг эгаси Камол. Хўш Содиқжон , сенинг тахмининг қандай бўлиши мумкин?

- Мен йигитчанинг дўстларини бир текшириб кўриш зарар қилмас деган фикрдаман. Ҳар ҳолда ўт - олов, ёш вақти буларнинг . Яна уларнинг аллақандай фильм , сериаллар таъсирига тез тушадиган ўтиш ёшидаги даврда эканликларини унутмаслигимиз керак

- Ўх- хў! Гапингда жон бор ! Демак бу учинчи рақам остидаги тахмин! Энди навбатни Фарруҳга берсак- а ? У нима деркин ?

- Мен асли Содиқжон акам айтмоқчи бўлган тахминни мўъжаллаб тургандим. Уни акам айтиб қўйдилар . Ҳа майли. Тўртинчи рақамга йигитчамизни саргузаштталаб кўча болалари ўғирлаган деган таҳминни ёзиб қўяқолинг.

- Гулнур, қизим ?! Сендаям бирон тахмин борми ? Ёки...

- Менимча энг охирги ва асосий тахминлардан бири қолди.

- Яъни ? - хонадаги барча касбдошлар Гулнурга баробарига ўгирилишди :

/85
👍12❤2🔥1
💥БУГУН 1- МАЙ. ЯНГИ ОЙНИНГ
МУРОДБАХШ ПАЙШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН! 💜🌸💜

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🌱 Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.🍃🌼

Барчамизга кавсар сувларидан ичишлик насиб қилсин! 🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Suyukli ayolning 9 siri ✨

1. Tinglang va itoat qiling
2. Eringizning mol-mulkini koʻz
qorachigʻingizdek asrang
3. Biron joyga borsangiz albatta eringizdan ruxsat soʻrang. Iznsiz ostona xatlab koʻchaga chiqa koʻrmang
4. Eringiz uchun jozibali boʻling
5. Yaxshi kayfiyat bilan qarshi oling
6. Uyingizda zeb ziynatga burkaning
7. Yaxshi kayfiyatda suhbat quring
8. Oila uchun qilayotgan barcha ezgu
harakatlari va mehnati uchun
minnatdorchilik bildirib turing
9. Oilaviy sirlarni zinhor koʻchaga
olib chiqmang


©NilufarbintuUlugbek

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7🔥1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОНА ИЛТИЖОСИ

Юрагим ноласин эшит Аллоҳим
Сенинг қудратингга тикдим нигоҳим
Мен ҳовуч дуони қучган бир она
Болаларим бахтли қилгин Парвардигорим.

Қасрини қуриб бер бахтни нуридан
Қўрғони ўралсин тиконсиз гулдан
Қўнмасин ҳаттоки ўткинчи бир гард
Ниҳоли экилсин мехрли дилдан.

Айвони тўрида ризқи бўлсин мўл
Шодилигу қуончлар бўлсин ҳизматда
Поёндоз тўшагин вафоси қутлуғ
Муҳаббат яшасин бўлиб ҳурматда

Болаларим бахтли қилгин Парвардигорим
Мени юрагимда яшасин шукур
Сўнги кунимгача тилагим шудир
Болаларим бахтли қилгин парвардигорим.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10🔥1
Сажда...

Кўнглингиз ғашми? Юрак қурғур ҳаёт синовларидан безиллаб қолганми? Ҳаловатсизлик, безовталик, доимий сиқилишлар сизни ўзига "дўст" тутганми?

Саждага бош қўйинг! Саждага эгилинг! Оҳҳ, мана кўрасиз, кўксингизда асов отдек типирчилаётган қалб ўз-ўзидан оройиш топади, вужудингизни қучиб олган ғам ҳаловатга таслим бўлади, ўзингизни барча ташвишлардан ҳур ва озод ҳис қиласиз.

Бу — бежиз эмас. Тиббиёт олимларининг айтишича, сажда ҳолатида тизза ва оёқ кафти ўртасида жойлашган қон томирларидаги босим жуда паст бўлади, шу тариқа бу пайтда қон томири дам олади.

Яна бир илоҳий ҳодиса — сажда пайтида инсоннинг мияси юрагидан пастга келади. Шу вазиятда мияга қон ва кислород одатдагидан кўпроқ қуйилиб, мия зарурий моддалар билан тўйинади. Натижада хотира, кўриш ва эшитиш қобилияти кучаяди.

Фарз қилган ибодатида ҳам бандасининг шифосини, ҳаловатини ўйлаган меҳрибон ва раҳмли Зотга ҳамд бўлсин.

©konspektor

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8🥰1😢1
«Дунё осон ва енгил бўлганида, жаннат дарвозаларининг бири номи "Сабр" бўлмасди».

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍2
🧕 Muslimalar kundaligi
Video
Sharmandaliklardan, balo qazolardan fisqi fasoatdan, bevaqt òlimdan vaxshiyliklardan, xórliklardan, jinnilikdan, pes mahovlikdan, yomon kòzdan, yomon sòzdan, òt balosi, suv balosi, g’aflat balosidan, jin jodu, sehr, hasad nazardan òzingdan banoh sòrayman. Kimki bizga yomonlikni ravo kòrsa, Allohim òzinga kifoya qildim🤲✨
Yurtimiz tinch, yurtboshimiz sog’ va salomat bo’lsinlar. Xonadonimiz fayzli xonadonlardan bo’lsin✨
Ota-onamni, aka-uka, opa-singillarimni, barcha jon-u jigarlarimni, do’stlarimni, qo’ni qòshnilarimni va jamiyki mòmin musulmonlarni bilib bilmay qilgan gunohlarini, pinhona va oshkora gunohlarini, avvalgi va keyingi gunohlarini òzing mag’firat et.
Biz tug’ilganimizda ota onamiz bizga qanday mehr shavqat kòrsatishgan bòlsa, qiyomat kuni sen ham ularga shafoat qilgin Ya Robbim🤲✨
Ikki dunyo saodatini bergin, òzing tògri yòlda sobit qadam qilgin.
Yomon joylardan yomon insonlardan va barcha yomonliklardan ularni òzing òz panohingda asragin🤲✨
Qiyomat kuni hamma bir biridan qochayotgan bir paytgan men va aka uka opa singillarim ota onamni boshlariga jannat tojlarini kiydirish va qòllaridan tutib bir jannatlarga olib kirishlikni nasib etgin🤲✨


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1
🧕 Muslimalar kundaligi
#ТАНЛАНГАН 27- ҚИСМ - Йўқ , йигитчанинг отаси жуда унақа битиб кетган бойлардан эмас экан. Заводда бош инженер бўлиб ишлайди. Оиласи ўртаҳол оила экан. - Ҳаа, - деди Гулнур ўйланганча,- қизиққаним учун узр, Устоз. Ҳозиргина "Ишлар ҳалта бўлиб турибди"…
#ТАНЛАНГАН

- Яъни , - Гулнур барчанинг эътиборини жалб этганидан ўнғайсизланиб ерга қаради ,- айтмоқчи бўлганим балки йигитчанинг ўзи барчасини ташкиллаштирган бўлишиям мумкин-ку ? Балки шу йўл билан отасининг эътиборини жалб қилмоқчи бўлгандир ? Балки хақиқатдан ҳам катта пулга муҳтож бўлиб , ўғирланиш саҳнасини ўйлаб топгандир. Кўп нарсалар бўлиши мумкин-ку бу ҳаётда.

- Ҳаа , қизим. Сенинг гапингдаям анча жон бор,- Раимов шундай деб хонадагиларга боқди,- энди гап бундай. Жамоадаги беш нафар кишидан беш хил фикр чиқди а? Энди шу фикрларни билдирган барча ходим уларни асосли ёки асоссиз эканлигини текшириб чиқамиз. Шулардан ҳеч бўлмаса биттаси бизни керакли манзилга олиб бориши аниқ .
Демак , яна тарқалишамиз. Бироқ огоҳлантириб қўяй , агар бирор бир далилга дуч келсангиз ўзбошимчалик билан ҳаракат қилмайсиз . Дарров менга мурожаат қиласиз ? Тушунарлими ?

- Тушунарли ,- барча ходимлар майорнинг сўзларини бир овоздан маъқуллашди.

- Яхши . Унда барчага омад тилайман. Тарқалишдик бўлмаса ...

* * *

- Гулнур , қаерга йўл оладиган бўлдингиз ? - сўради Содиқжон кўчага чиқар эканлар

- Менимча энг яхши танлов мактаб.
..Содиқжон ака , келинг икковимиз Тоиржон ўқийдиган мактабга бориб аста разведка қиламиз. Эркин аканинг айтишлари бўйича хавфсизлик нуқтаи назаридан Тоиржоннинг йўқолганлиги ҳақидаги хабарни оила аъзоларидан бошқа ҳеч кимга билдирилмай турилган экан . Бироқ Устоз истисно тариқасида мактаб директорини бор гапдан ортиқча ваҳима кўтармаслик шарти билан хабардор қилинганини айтдилар .

- Яхши ,- деди Содиқжон Гулнурга муросасозлик билан ,- кетдик бўлмаса.

* * *

Тоиржон ўқийдиган мактабнинг директори ўттиз беш ёшлардаги серғайрат йигит экан. У Содиқжон ва Гулнурнинг нима мақсадда келганликларидан бохабар бўлгач, дарровда юзига ҳавотир булутининг қуюқ кўланкаси тошиб чиқди :
- Мен ўн икки йилдан буён таълим соҳасида ишлайман,- деди ўзини Жаҳонгир Асадов дея таништирган мактаб раҳбари,- аммо бундай чигал муаммога биринчи бор дуч келишим. Тоиржоннинг ота- онаси бағрига соғ- саломат қайтиши учун қўлимдан келган ёрдамни аямайман .

- Энг биринчи навбатда бизга йигитча ҳақида батафсил маълумот керак. Фақат унинг йўқолганлигини ҳозирча сир сақлаб туришимиз керак. Ўзингиз тушунасиз , бу нарса ...
Содиқжон то фикрини англатгунча Жаҳонгир Асадов илдамлик қилди :

- Бу тарафдан ҳавотир олманг. Ҳозир келиштириб бирор нарса ўйлаб топармиз.

У шундай деб стол устида турган уяли телефонини дарҳол қўлига олди :

- Назркат опа !? Ассалому алайкум. Ҳозир қаердасиз ? Ўқитувчилар хонасидами ? Ҳа яхши. Илтимос , Асила опа билан бирга хонамга чиқинглар.

Кўп куттирмай хонага бири ўрта ёш , яна бири элликларни қоралаган икки аёл бошлашиб киришди .

- Булар мактабимиз психологи Асила опа бўладилар ,- деди Асадов салом - аликдан сўнг ёши нисбатан улуғроқ аёлни кўрсатиб ,- булар эса ,- директор иккинчи аёлга юзланди,- 10- "Б" синф раҳбари Назокат опа бўладилар.

Асадов галда Содиқжон ва Гулнурни таништирди :

- Бу инсонлар ўқувчимиз Тоиржонни сўраб келишибди. Тоиржон бу инсонлар таълим берадиган ўқув маркази томонидан ташкил этилган онлайн танловда компьютер технологиялари йўналиши бўйича жуда катта балл билан ғолибликни қўлга киритибди. Шу сабаб бу инсонлар Тоиржон тўғрисида барча маълумотлар билан атрофлича танишиш ва яна шундай иқтидорли ўқувчиларимиз бўлса саралаб , уларни ҳам қўшимча ўқишга жалб этиш мақсадида келишибди.

- Мен сизга нима дегандим, Назокатхон ? - Асила опа Назокатга юзланди ,- шу болангизда бир гап бор деганмидим ? Қачон қараса паришонҳотир , қачон қараса қўлида телефон. Мана натижа !
Асила опа шундай дея Содиқжонга тушунтириш берган бўлди:

- Узр ука. Мактаб ички - тартиб қоидаларига кўра унинг ҳудудида телефон тутиш мумкин эмас. Тоиржон бу чегарани асло бузган бола эмас. Мен уни қўлида телефон билан мактабдан ташқаридаги боғда кўп учратганман. Бу хақда Назокатхонга айтсам "Тоиржон ҳам хозирги ёшларга теккан - "телефон жинниси" касаллигига учраган" дегандилар.

/86
👍8👏1
#ТАНЛАНГАН

Ҳозир унинг онлайн танловда ғолиб бўлганлигини эшитиб бирам севиндим. Гапнинг очиғи Назокатхоннинг гап- сўзларидан кейин йигитнинг ўзини бундай тутишидан, яъни телефонга муккасидан кетишидан анчайин ҳавотирда эдим-да.
Содиқжон ва Гулнур Асила опанинг сўнгги сўзларидан киши билмас кўз уриштириб олишди. Гулнур эса "темирни қизиғида босиш" ҳаракатига тушди.

- Асила опа ! Кўнгил деган нарса жуда сезгир бўлади- да. Қаранг , сиз ҳам неча юзлаб ўқувчилар ичида айнан Тоиржоннинг ўзини бошқача тутишини ажратиб, фаҳмлаганингизга қойилман. Аммо бари яхшиликка бўлгани соз бўлди-а ? Нима дедингиз ?

- Албатта ҳурсандман. Энди Тоиржоннинг феъл - атворига келсак , уни кузатиш бевосита ҳизмат вазифам , қолаверса касбим юзасидан ҳар бир синф ўқувчилари билан уларнинг қизиқишлари, шунингдек келажакда эгаллашлари лозим бўлган касбга йўналтириш ишлари доирасида неча бор юзма-юз суҳбат уюштириш , тест ва савол - жавоб синовлари ўтказиб , тегишли хулосаларга келиш менинг бевосита вазифам.
Биласизми , Тоиржон аслан сергап йигит бўлмаса-да ана шундай суҳбатларда кўпинча "Бир куни бирдан машҳур бўлиб кетишини , шунга жуда интилаётганини кўп бора таъкидлаган.

- Назокат опа ? Сиз бу ҳақда нима дейсиз ? Очиғини айтганда синф раҳбари сифатида сиз Тоиржон билан барчамиздан ҳам кўпроқ ва яхшироқ танишсиз , шундай эмасми ?- Жаҳонгир Асадов савол назари билан жуссаси нозиккина синф раҳбарига юзланди.

- Ҳаа ,- деди синф раҳбари ўйланганча ,- очиғини айтсам бугунги эшитганларим мен учун анчагина кутилмаган ҳолат бўлди. Ҳозир Тоиржоннинг бу қадар чиройли ютуққа эришганини эшитиб , тўғриси ҳайрон ҳам бўлиб қолдим. У кейинги вақтларда, нима десам экан, менга қанақадир бошқачароқ бўлиб кўринаётган эди. Асила опам ва бошқа фан устозлари ҳамда онаси билан ҳам айнан унинг табиатидаги ўзгаришлар ҳақда кўп суҳбатлашганимиз рост. Мен барча суҳбатларни синф раҳбари йиғма жилдида сақлаб қўйганман. Бугун ўқувчим ютуққа эришганидан хабардор бўлгач , ундаги ўзгаришлар бежизга бўлмаган экан-да деган хулосага келиб турибман.

- Мумкин бўлса батафсилроқ тушинтирсангиз ,- Гулнур бари табиий кўриниши учун чиройли жилмайди .

- Биласизми , бу ўқувчим кейинги вақтлар бироз ҳардамхаёл дейдими , паришонхотир дейдими , хуллас шунга ўхшаш сал бошқачароқ бўлиб қолганди. Авваллари дарсларда савол бериб жуда фаол иштирок этарди. Мактабда ўтказиладиган тадбирларда ҳам елиб - югурган , қўлидан келганча устозларга ва дўстларига ёрдам берарди . Хуллас Тоиржон анчайин жўшқин табиатли бола эди. Аммо шу баҳор ойларидан бошлаб аста- секин ўзгара бошлади . У гўёки "Ичимдагини топ" дейдиганлар сирасига ўзгартириб қўйилгандек эди. Тоиржон энди жудаям ювош , оғиркарвон , биров билан иши йўқдек кўринган болага , бир сўз билан айтганда худдики алиштириб қўйилгандек ўқувчига айланиб қолган эди . Мен учун синфимдаги ҳар бир ўқувчи яҳлит бир олам. Шу сабаб Тоиржондаги ўзгариш мени бефарқ қолдирмади. Хаёлимга нима келибди денг ? "Бу боланинг оиласи тинчмикан ? Нима учун бу боланинг шаҳди бунчалик пасайиб кетди экан? " деган савол келибди. Очиғи бундай ўйлашимга арзирли сабаб бор эди.

- Кечирасиз , биз ҳам ўша сабаб ҳақида билсак бўладими ? - сўради Содиқжон ўрнидан бир қўзғалиб ,- тўғриси касбимиз ёшларларнинг илм олиши билан боғлиқ бўлгани учун улар ҳақидаги ҳар қандай мулоҳазалар бизни ҳам қизиқтириши табиий Айбга буюрмайсизда энди.

- Бу нарса сизнинг йўналишингизга нечоғлик тўғри келади билмадим- у... Майли. Гапни бошладим-ми , якунлаб қўяқолай.
Хуллас , мактабимизнинг тўққизинчи синфида Олимжон исмли йигитча ўқийди. У қуйи синфларда фақат беш баҳога ўқирди , ҳулқи ҳам намунали эди. Аммо бу ўқув йилида Олимжоннинг тарбияси бутунлай бошқа , салбий тарафга ўзгарди. У авваллари мени фанимдан жуда яхши ўзлаштиргани учун қолган фан ўқитувчиларига "Бу ўқувчи банд. Юқори синфларда менинг фанимдан олимпиадага қатнашади" деб эълон қилиб қўйгандим...


#давоми_бор /87

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12😢1
🧕 Muslimalar kundaligi
#ОЖИЗА МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 70-қисм -Мана қаерда экансан. Мени қўйиб топганинг ўша бўлдими? Сен меники эдинг, бошқага насиб бўлмайсан. Менга вафо қилмадингми энди сенга бу ҳаётда жой йўқ. Шахбоз ҳамон ўзини босолмасди. Ҳаттоки онасига бақириб берди. -Нимага…
#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

71-қисм

Диёранинг юзи оқариб кетди. Видеони қўлидаги телефон экранида Салоҳнинг олдига тутаркан, овози титрарди:
– Салоҳ, бу котиба сиз билан?
Салоҳ телефон экранига бир қараш ташладида, хотиржамлик билан орқага суяниб қўлини чўнтагига тиқди.
– Нима бўпти? – деди у лоқайдлик билан.
– Нима бўпти эмиш?! Сизнинг бу ишингизни қандай тушунай? Мени ким деб ўйладингиз? Ёлғон билан яшаётган эканманку!
Салоҳ бир муддат сукут сақлади. Диёранинг ғазабланган кўзларига тик боқиб, паст овозда гапирди:
– Диёра, бу видеони ким чиқарганини билмайман. Бу ўйин. Кимдир бизни ажратмоқчи бўляпти. Аммо тўғри қилди. Мен сен билан орани очиқ қилмоқчиман. Сенга беҳуда умид беришни истамайман.
Диёра шубҳаланиб, орқага бир қадам ташлади. Унинг кўзларида ишончсизлик акс этар эди.
– Нега менга ростини айтмаяпсиз? Кимдир мени сизга ёмонладими?
Салоҳ бир қадам яқинлашиб, қўлини Диёранинг елкасига қўйди.
– Диёра, биламан, бу осон эмас. Лекин менга ишонсанг, ҳаммасини тушунтириб бераман.
Диёра унинг қўлини четга суриб, кескин овозда жавоб берди:
– Сабр? Мен сени севганим учун бу ерда турибман. Аммо сен? Мен ўйинчоқмидим сенга?
– Диёра.
– Ҳаммасига ўша котиба сабабми?
– У билан ўртамизда ҳеч нима йўқ.
– Видеода кўриниб турибди.

Давоми бор...
👍9❤1
#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

72-қисм

-Буни унутмайман. Мени ўйин қилиш сизга қимматга тушади
Диёра пошнасини тақиллатган кўйи тез юрганча Салоҳни олдидан кетди. У Робияни шу тобда бурдалашгада тайёр эди.

💦💦💦

Робия видеодан бехабар цехда ўз ишини қилиб ўтирарди.
-Ҳормасинлар.
-Ассаламу алайкум яхшимисиз?
-Ваалайкум салом. Нималарни бошлаб юрибсан?
Хушнуд ҳазил аралаш гапирди.
-Нима бўлди?
Хушнуд телефонини олиб Робияга узатди. Робия видео ижро этилишни бошлаши билан қизариб кетди.
-Буууу... Бу ... Ёзилганидек эмас... Ўртамизда ҳеч гап йўқ.
- Биламан. Аммо сизларни кимдир видеога олиб чиройли жуфтлик деб тарқатиб юборибди.
- Энди нима бўлади? – Робияну кўзларида ёш ҳалқаланди.
-Ҳеч нима бўлмайди. Аҳамият бермаймиз.
-Аммо...
- Робия ҳеч кимга изоҳ беришга мажбур эмассан. Бирортаси ғинг деса менга келиб айт.
-Хўп,- Робия кўз ёшларини артиб бошини силкиди.
Хушнуд эса тўғри Салоҳни олдига ўтиб кетди.
-Куёвбола қандайсан?
-Сенам бошлама. Бошим ёрилиб нетади ҳозир.
-Аммо ярашибсиз бир-бирингизга
-Чаёоон.
-Ўзингам томоша қил. Шахсийингга юбордим. Рости менам кўриб уни танлабсанми деб ўйлабман.
- Ҳозир Диёра келиб кетди. Дарғазаб. Орани очиб кетди.
-Ана баҳонада қутилибсан ундан.
-Хафа бўлди,- Салоҳ стулда ўтирганча бошини қўллари орасига олди.
-Салоҳ ўғрини ушладик.
-А? Далил ҳам борми?
-Бор ҳозир ишдан бўшатиб келяпман. Сени бошингни қотирмай дедим. Аммо энди тағминотчини ўзгартириш керак.
-Файзни қўй. Анча қўли келишиб қолганку.
-Ўзимам шуни айтай сенга деб келгабдим.
-Хушнуд биласанку сенга бу борада ўзимдан кўпроқ ишонаман.

💦💦💦

Робия ишдан чиқди. Ишхонадан анча узоқлаб кетгандан кейин ортидан келаётган одамни пайқаб ортига ўгирилди.
-Салом севгилим
Робия жойида қотди. Қўрқувдан қимирлай олмади.

Давоми бор...
👍6❤1🥰1
#ОЖИЗА


МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

73-қисм

-Кутмаганмидинг?
Робия титраганча ортига ўгрилди.
-Сиз...
-Ҳа мен. Мендан ўлибам қутулолмайсан деганмидим? Айтгандим. Сенга садоқат ҳақида неча бор дарс ўтганман. Аммо сен нима қилдинг?
-Нима демоқчисиз?
-Юр буёққа .
Шахбоз Робияни қўлидан тортиб четроққа олиб ўтди. Қизни деворга тираб бўйнига пичоқни тўғрилади.
-Хўш энди гапир? Анави олифта ким?
Робия қўрқувдан тили айланмай гапира олмасди.
-Гапииир.
Шахбознинг томирлари бўртиб чиқди. Робия атрофга жовдираб қарарди. Кейин кўзлари уларга секинлик билан яқинлашаётган Хушнудга тушди. Хушнуд унга жим ишорасини қилди. Кела сола Шахбозни қўлини қайириб пичоқни тепиб юборди.
-Ах, кимсан?
Шахбоз эгилганча ким унга зарба берганига қизиқарди.
-Қизда нима ишинг бор?
-Сенга нима?
-Гапииир дедим ит?
Шахбоз куч билан Хушнудни қўлларидан чиқди. Робия эса деворга суянган кўйи ранги бир аҳволда эди.
-Сени ишинг бўлмасин,- Шахбоз асабийлашарди.
Хушнуд қизни ортига олди.
-Тур йўқол бу ердан. Кучинг қиз болага етдими?.
-Сен аралашма. У қиз меники. Ўзидан сўра.
Хушнуд Робияга қаради. Қизнинг кўзлари тўла ёш эди.
-Йўқ, у менга ҳеч киммас.
-Ҳали севгимиздан тонарсан? Сен сабаб қамоқда ўтирдим. Жиннихонада ётдим. Ҳатто қотилликкача бордим . Сенчи? Сен нима қилдинг? Дарров бошқасини қучоғига кирдингми?
-Хушнуд ака кетайлик.
-Ҳеч қаерга кетмайсан.
-Йигит ўзингни бос. Ҳозир милиция чақираман. Кейин ўзингга ёмон бўлади
-Мен барибир буни бир ёқлик қиламан. Бу манжалақини яшашга ҳаққи йўқ. У ёқда қилар ишни қилиб, бу ерда сипони ёқиб безрайиб юрибди.
-Робия машинамга бор.
-Ияаа сенам ҳали бу фохиша биланман десанг. Қойил... Тўғри айтишган экан, етим барибир бузуқ бўлади деб. Мана исботи.
-Валдирамасдан жўна. Кейинги сафар ўзингга қийин бўлади
-Сени нимангдан қўрқаман? Аммо анави ҳимоя қилаётганинг бир пулга арзимайди. Мен буни шундай қўймайман.
Шахбоз чирт этиб тупурганча орқасига қайтди. Хушнуд чўнтагидаги пичоқни ушлаганча машинага йўл олди.
-Яхшимисан?

Давоми бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤9👍4
🌿🌺🌙ЭРТАГА ЖУМА🌙🌺🌿
🍃🌸✨ХАЙРЛИ ТУН✨🌸🍃

✨🌹 Осмонда юлдузлар нур
сочган онда,
✨🪷 Бир уйга осмон ҳам қарайди
ҳайрон,
✨🌷У қандай уй экан деб
сўраганда,
✨🌺 У уйда ўқилар ҳар тун бу
Қуръон.

✨🌙ХАЙРЛИ ТУН
АЗИЗЛАРИМ✨💫


Яқинларга Улашинг.. 🌸

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
Forwarded from Post Bot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🙋‍♀️ Қизлажонла Бекажонла!

🤦‍♀️ Силаниям хар куни “Нима овқат қилсам экан?” деган савол қийнидими?

🤷‍♂️ Уйдаги эркаклардан бўлса доим бир ҳил "Билмайман" деган жавобни эшитамиз. 😒

👩‍🍳 Нима овқат қилиш муаммосидан қутилиш учун сизга каналимизни тавсия этамиз.

Бутун Ўзбекистон аёллари танлови! 💫

Биз билан бирга бўлинг👇
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Яратган етказган Жума айёми муборак азизлар!

🌹 Сочларига оқ тушган Онам
🌹 Отам учун сўрайман тилак
🌹 Акам укам Опа сингиллар
🌹 Азизларим ЖУМА МУБОРАК

🌹 Келинг бугун дардлашайлик
🌹 Дуо қилинг толгунча билак
🌹 Энг гўзал кун саййидул айём
🌹 Азизларим ЖУМА МУБОРАК

Яқинларга Улашинг.. 🌸

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
Ҳар бир аёлнинг шахсий гувоҳномаси бор. Бу гувоҳномага “Аёлларга яхши муомала қилинглар!” деб ёзиб, тагига “Аллоҳнинг Расули Муҳаммад”, деб ёзилган муҳр урилган.

- Онангга қарасанг, жаннат унинг пойида эканини эсла.
- Хотинингга қарасанг, “Яхшиларингиз - аҳли аёлига яхши бўлганларингиздир”, деган ҳадисни эсла.
- Қизингга қарасанг, Қиёмат куни сени дўзахдан тўсувчи парда эканини эсла. Пайғамбаринг алайҳиссаломнинг васиятларини эсда тут!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤4👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак

Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларга ахли оилангиз билан ибодатга боришингизни Аллоҳдан сўрадим!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон!

🌹Аллоҳумма солли аъла
саййидина Муҳаммад ﷺ


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲ ЎЗИ ИШЛАРИНГИЗГА
КИФОЯ ҚИЛАДИ ⤵️

Расулуллох ﷺ :
«Ким хар куни тонг отганида ва кеч кирганида’’

«Хасбийаллоху лаа илаха илла хува алайҳи
таваккалту ва хува роббул аршил азийм»

- деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги мухим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя килади»,
дедилар. (Ибн Сунний ривоятлари)

Якинларингизга хам улашинг!

Росулуллоҳ айтдилар: «Ким бир яхшиликка
бировни йўллаб кўйса унга ўша ишни килганлик
ажри бор» (Имом Муслим)

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6