#Хулоса
ҲАЁТДАН ЎРГАНГАНЛАРИМ...
🗯 Кенглик ва хотиржамликни ўргандим. Ўлимдан бошқа ҳеч нарса кўрингани каби муҳим эмас.
🗯 Кайфиятим бўлмаса, хомуш ва тушкун бўлсам бунинг учун ҳеч кимнинг айби йўқлигини ўйлаб, табассум қилиш кераклигини ўргандим.
🗯 Жасурликни, ҳатто журъат тополмасам жасоратлидек ҳаракат қилишни ўргандим. Булар орасидаги фарқни ҳеч кимсага сездирмаслик ўз қўлимда.
🗯 Норозилигим фақат ўн беш дақиқа давом этишини, ундан кейин албатта нималарнидир билишим керак бўлишини ўргандим.
🗯 Ҳеч ким сир сақлаёлмаслигини ўргандим. Чунки ниманидир эшитган инсон албатта бу ҳақида кимгадир айтишни истайди.
🗯 Жавобини билмаганим ва амин бўлмаганим масалаларда “Билмайман” дейишнинг ниҳоятда фойдали эканини ўргандим.
🗯 Оғзим ёпиқлигида хатоларим кўпаймаслигини ўргандим!
🗯 Муваффақият лифт эмаслигини, уни қўлга киритиш учун кўтарилишни ўргандим.
🗯 Атрофдаги инсонларнинг менга фақат ўз изнимга кўра муомала қилишларини ўргандим.
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍5😢1
#ОЖИЗА
80-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
Робия онасини олдидан кетмасди. Муҳаррам опа ҳам қизи билан анча овуниб қолди.
-Даданг жуда билимли инсон эдилар. Бизнес режалар тузиб берардилар. У кишини кўролмаслар кўп бўлган экан. Ғанимлар дадангни жуда катта қарз ботқоғига ботирган. Сен билан эса икки карра зарба берган.
-Улар ҳозирам борми?
-Бор қизим.
-Акамни билишмайдими?
-Йўқ, билишмайди. Аканг сен ўйлаган одам эмас.
-Бу нима деганингиз?
-У оддий иш бошқарувчи эмас қизим. Сенга ҳаммасини айтаман. Аммо вақти соати келса. Кам қолди.
-Акамдек фикрлайдиган инсонлар кам ҳозир.
-Аканг дадангга ўхшайди. Аммо дадангдан эҳтиёткор. Жинжилоғингдаги қийшиқлик, бироз бўртган суяк ҳудди дадангникидек. Биз тинч бахтиёр яшаганмиз. Дадангни ақлли бўлгани ҳам бошига бало бўлган.
-Мен уларни елкаларига чиққанимни эслайман.
Робия суратга мехр билан тикилади.
-Дадангдай кўнгли очиқ инсон кам бу дунёда.
Она бола яна ўтмишни хотирлашга тушади. Хонага Хушнуд кириб келади.
-Ойи мен ишга кетяпман. Робиш дарвозани қулфлаб ол. Ҳеч кимга очма иложи бўлса. Уйни қўриқлаш тизими яхши ишлаб чиқилган. Ҳеч ким кириб келолмайди. Ва айтмоқчи ишга чиққач мени синглим эканингни вақтинча сир тутамиз. Буни ҳам сабаби бор. Аста тушуниб оласан.
-Хўп ака. Яхши бориб келинг.
-Робия ойимни қўллари қалтирайди. Хамирли таом қила олмайдилар. Имкон қила олсанг кечга манти қиласанми?
-Албатта ака, бир зумда тайёрлаб қўяман.
Робия акасини кузатиб дарвозани қулфлаб олди. Кейин эса уйни тозалашга тушиб кетди.
💦💦💦
Сафо акани олдида Ғулом ўтирибди.
-Анави қиз қаерга йўқолиб қолди билмаяпман.
-Хушнуд билан эмас эканми?
-Менимча йўқ. Бирга ишга келардида ундай бўлганида.
-Ҳаракатдан тўхтама. Салоҳ қизга бефарқ эмасдек кўриняпти менга.
-Шомилни ўғли нима исташини билмайди чоғи.
-Нега бундай деяпсан?- Сафо ака қизиқсиниб сўради
-Қизни ўлдирмоқчи. Беъмани рашк саҳнаси.
-Ўргилдим бунақа латталардан.
-Ҳа нимасини айтасиз
💦💦💦
Давоми бор...

👍17❤1💔1😭1
#ОЖИЗА
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
81-қисм
Шомил шаҳарга келиб ўғлини излай бошлади. Телефон рақами ўчиқ деяпти.
-Бу бола мени аниқ жинни қилади.
Шахбоз эса кунини мехмонхонада Ғуломдан жавоб кутиш билан ўтказарди.
-Менга хиёнат қилди. Менга-я? Мени кимлигимни унутди чоғи? Гаҳ десам қўлимга қўнарди. Эссиз ўша вақт мажбурлаб бўлсаям квартирамга олиб бориб қамасам бўларкан. Мана аҳвол нима бўлди энди? Йўқ Робия сен меникисан. Меники бўлмасанг бошқага насиб қилмайсан. Сени деб қотилликка қўл урдимми, яна бу иш қўлимдан келади.
💦💦💦
Салоҳ иш столида ҳужжатларни кприб кўриб ўтирибди.
-Бандкусан.
Хушнуд қўлидагини стол устига қўйганча диванга ўзини ташлади.
-Котиба керак. Ишларимиз орқага қолиб кетяпти.
-Эртага чиқади ишга.
-Ўша қизни севиб қолган бўлма тағин?- Салоҳ ўзи қўрққан саволни берди. Хушнудни жахли чиқиб кетди. Аммо сир бой бермади.
-Мени севганим бор. Унутма буни.
-Жахлинг чиқмасин. Ёрдам қилганингга айтаманда.
-Уни ҳеч кими йўқ эди ёрдам берувчи. Хўш Шомилни ҳал қилдингми?
-Келган, аммо бетайин ўғлидан дарак йўқ.
-Ҳм. Аниқ эди бу.
-Робия ишга чиқса пайдо бўлиб қолса керак.
-Эртага синаб кўрамиз. Ҳозир эса мени ишларим бор. Цехдаги ишларни Файзга тайинладим.
-Майли унда омад.
Хушнуд чиқиб кетди. У ҳамма нарса бирдан тўғри келиб қолганига шошилаётганди. Лаққа балиқ ва унинг итялоқларини изини изма из босиб келди. Эндиги навбат тўрга туширишга.
💦💦💦
Эртаси куни чиндан Робия ишга келди. Негадир Салоҳ ўзида йўқ хурсанд бўлиб кетди.
-Сизни ўрнингиз билинар экан цехда.
-Йўғеэе, ҳали бир йилам бўлмадию иш бошлаганимга?
-Барибир борлигингизда кўнгил хотиржам тортаркан.
Робия ним табассум қилиб жойига ўтирди. Ишлар кўпайиб кетгани учун тушликкача бош кўтармади.
-Сизни кўрганимдан бошим осмонга етди.
Файзиддин қизни олдига келиб унга конфет узатди.
-Рахмат.
-Қаерга кетдингиз, сизсиз ҳуввилаб қолди бу кошона.
Давоми бор...
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿

👍16🔥1
🧕 Muslimalar kundaligi
👆👆👆👆 аввалги қисмлар #ТАНЛАНГАН 30 - ҚИСМ - Бир инсонни ? - ўтирган ерида безовта чайқалди Раимов,- ким экан у ? - Бу ўша Гулнур опамнинг оталари ишлаб чиқарадиган маҳсулотларни сифатини ишдан чиқаришга ҳизмат қиладиган зарарли моддалар тайёрлаб…
#ТАНЛАНГАН
- Эссизгина. Бугун холам билан бир танишай дегандим. Начора. "Насиб қилса , ҳасип ейсан" дейишади- ку. Менга эса насиб қилмабди. Бугунчалик.
- Амалиёт вақтим тугагунча албатта сизларни кўриштираман. Ахир сизга ойижоним қўлларидан пишириладиган ошга ваъда берганман. Ёдимдан чиққани йўқ.
- Ўўў, марҳаматингизнинг чеки йўқ . Бағоят миннатдорман,- кулимсиради Содиқжон
- Содиқ ака , ҳозир ош йўқ- ку , аммо чой ва ширинлик бор. Нонушта қилиб оласизми ?
Содиқжон атрофга завқланиб кўз ташлади :
- Уйингларда роса чиройли гуллар кўп экан- а ? Гул парваришига ким қизиқади ?
- Асосан ойижоним . Кейин мен.
- Менинг ҳам ойижоним гулларни жуда яхши кўрадилар . Эрталабдан боғга чиқиб олиб гулларга қараб , уларга термулиб ўтирадилар , улардан баҳра оладилар.
- Ҳаа , аёл киши табиатан гўзаллик шайдоси бўлади, сизнинг ойижонингиз ҳам бундан мустасно эмаслигига ишончим комил, - Гулнур шундай деб Содиқжонга бир-бир қадам босиб яқинлашди,- саволимга жавоб бермадингиз ?
- Вой қайси ? - йигитнинг юзларида савол аломати пайдо бўлди .
- "Чой ичасизми" деб сўрадим- ку , ўшанга ! ?
- Вой узр ,- юзларига ҳижолатли табассум қалқди Содиқжоннинг,- раҳмат, келаси сафар. Қачон холам уйда бўлсалар , ўшанда бемалол ҳангомалашиб ўтирамиз. Ҳозир эса йўлга тушмасак бўлмайди.
- Майли , кетдик бўлмаса.
Гулнур Содиқжоннинг машинасига ўтирар экан :
- Борадиган жойимиз узоқ эмасми ? - дея савол ташлади.
- Машинада йигирма дақиқалик йўл ,- деди Содиқжон йўлдан кўз узмай
- Илтимос , йўлдан ҳеч бўлмаса тўртта нон билан яна бирон мева олайлик. Қуруқдан -қуруқ шўппайиб кириб борсак ҳунукдан- ҳунук кўринар.
Содиқжон Гулнурга эътироз билдирмай мийиғида кулиб "яхши" деб қўйди. Бироз юргандан кейин кўча муюлишидаги бозорча ёнида тўхтаб аввалига тўртта патир нон сотиб олиб битта пакетга солди.
- Гилос ҳам олайлик ,- деди Гулнур сал наридаги пештахталарга ишора қилиб
- Биз бораётган инсоннинг ҳовлисида ҳар турли мева- чева пишиб ётибди. Яхшиси бошқа егулик олақолайлик .
- Нима олсак экан унда ? - ўйланиб қолди Гулнур, - бўлмаса сутчилар растасига бориб қаймоқ , творог олақолайлик.
Икковлари чиройли қилиб бозор қилиб машинага ўтиришгач, Гулнур қошларини учириб сўради :
- Менга қаранг , энг асосийсини сўрамабман- ку ? Эркин Раимов "Менинг устозимникига борасиз" деганларига ҳотиржам бўлибман шекилли. Афтидан у кишини сиз ҳам яқиндан яхши танийсиз шекилли "Ҳовлиларида мевалар пишиб ётибди" деганингизга айтаяпман-да.
- Ҳа , уларни мен ҳам яхши танийман. Улар менга ҳам Устозлар.
- Очиғи сўзларингизни эшитиб мени борган сари у кишининг салобатлари босиб бормоқда. Илтимос , улар билан суҳбатлашаётганда менинг ёнимда бўлсангиз. Сизнинг иштирокингиз мен учун яхшигина далда бўлишига ишонаман.
- Хўп ҳаракат қиламан,- Содиқжон шундай деб кўча бошидаги чиройли файзли бир уйга ишора қилди , - ана етиб ҳам келдик.
Содиқжон машинани шокалад рангидаги кўркам дарвоза ёнида тўхтатди :
- Марҳамат .
Содиқжон чаққонлик билан машинанинг Гулнур ўтирган эшигини очиб , қизнинг қўлидаги халталарни олди .
У дарвоза тугмасини ҳам жиринглатиб ўтирмай ичкарига ўктамлик билан илдамлади :
- Меҳмон келди , кутиб оладиган кимдир бормиии ?
Гулнур Содиқжоннинг ўзини бу таҳлит тутишидан қизариб кетди :
- Ҳооой , секин ,- деди у паст товушда атрофга аланг- жаланг назар солар экан.
Шу пайт қаторлаштириб солинган уйларнинг энг тўридан ёши саксонларни қоралаб қолган нуроний чол чиқиб Содиқжонга хассасини ниқтаб дўқайди :
- Ҳов , намунча бақирасан ? Котта холангни чорбоғими бу ?
- Ассалому алайкум , дода , - илжайди Содиқжон,- котта холамни эмас , балки жондан азиз инсоним , яъни сизнинг чорбоғингиз бу ер .
/94

👍15❤1
#ТАНЛАНГАН
Мўйсафиднинг ортидан кечиктирмай чиққан хушрўйгина кекса аёл дарровда ўртага тушди :
- Вой , жоним болам. Яқинда кетмабмидинг ишингга ?
У шундай деб Гулнурга қаради :
- Додаси , Содиқжонингиз меҳмон билан келибди- ю ?!
Гулнур бўлаётган воқеалар таъсиридан талмовсираганча бориб аввал Додага , сўнгра аёлга салом берди :
-Ассалому алайкум , бобожон...
Ассалому алайкум , бувижон....
- Бувижон деган тилларингдан ойигинанг айлансин- а , - буви Гулнурни тортинмай бағрига босиб , юзларидан шап- шап ўпаркан ,- ма шаа Аллоҳ, бунчаям чиройли экан- а , бу қизим ?
- Ҳай хотин , меҳмон қизимизни ичкарига ол , қолган гапларни уйда гаплашасан,- дода шундай деб Содиқжонга юзланди ,- индамасанг бувинг шу ерда сўрашиб кунни кеч қилади.
- Додажон , бу қиз Гулнур . Ҳозир бизнинг идорада амалиёт ўтаяпти. Эркин акам журналда дадамларнинг ҳаёт йўлларини батафсил ёритиб берадиган мақола тайёрлаш учун уни бизникига жўнатдилар.
- Заб кебсан- да , қизим. Ўша Эркинжонгаям раҳмат . Шу мақола баҳона боламнинг касбдоши билан бир диллашарканмиз- да. Остонада турма қизим. Одам бор жойга одам келади. Уйга кирақол, болам. Тавба- ей , эрталабдан бери юрагим худди офтоб чиқаётгандек ёп- ёруғ бўлса-я. Мана нимага экан ...
Гулнур қаерга келиб қолганини энди фаҳмлаган , барча гапни рўйи- рост айтмай сир сақлагани учун ич- ичидан Содиқжондан ўпкаланар , шу билан бирга йигитнинг бобо - бувиси шу қадар дилкаш инсонлар эканлигига гувоҳ бўлиб юраги эриб борарди.
- Содиқжон , ойингни чақиргин,- деди мехмонхона эшигини очар экан Буви , - хойнаҳой боғ тарафда бўлса керак. Сал аввал бизга "Додажон , Ойижон сизларга бир тандир сомса ёпиб берай" деб турганди.
- Ёпиб бўлибдилар , бувижон . Ана сават кўтариб келяптилар,- Содиқжон шундай деб тўғрига талпиниб шошилди.
Гулнурнинг юраги гуп- гуп ура бошлади. Рўпарадан иссиқ тандир тафтидан икки юзи бўғриқиб қизариб келаётган аёл унга жуда таниш кўринганди.
#давоми_бор /95
Муаллиф: Хазонрезги

👍9
👆👆👆👆аввалги қисмлар
#ТАНЛАНГАН
31- ҚИСМ
"Қаерда кўрганман- а , бу аёлни ?" - Гулнур у билан қаерда учрашганини ҳотирлашга уринар экан , аёл унга яқинлашиб :
- Хуш келибсиз , қизим! - дея жилмайиб ўғли саватни олгандан сўнг бўшаган қўлини кўришиш учун узатди.
- Ассалому алайкум ,- шошилиб қолди Гулнур ,- узр уйингизга таклифсиз келиб қўйдим .
Аёл садафдек тишларини яна бир бор кўрсатиб жилмайди . Пешонасининг ўртасидаги мошдек ҳоли уни машҳур ҳинд актирисаси Ҳемма Малинига ўхшатиб юборганди.
"Ҳа топдим ,- ўзича ҳурсанд бўлиб кетди Гулнур ,- бу аёл машҳур актрисага ўхшар экан- у, юзларида офтоб балқийди-я "
- Ваалейкум ассалом, қизим,- деди у ,- сира ҳижолат бўлманг . Ойимнинг айтишлари бўйича "Ўзи келган меҳмон ато-и Худо" , яъни Аллоҳ тарафидан юборилган бўларкан. Марҳамат уйга киринг.
- Иродахон , - гапга қўшилди буви ,- бу қизимни биз ўзимизнинг хонага таклиф қилиб бўлдик. Биринчидан Гулнурни биз кутиб олиб , меҳмонга Додангиз иккимиз эга чиқдик. Ундан кейин сизнинг оҳангжама стол- стулингиздан ўзимни одмигина хонтахтам- у кўрпачам яхши . Қолаверса оёқ узатиб ўтирганга нима етсин. Чойни шу ерга олиб келақолинг.
- Хўп бўлади , Ойижон. Сиз нима десангиз шу.
Гулнур онаси тенгги аёлни юмушга қўяётганидан ийманди. У ичкарига кирмай остонада тараддудланиб қолди :
- Мен сизга қарашиб юборақолай ,- деди у Ирода опага ўтинчли қараганча
- Қизим , сиз кираверинг . Сира ҳижолат бўлманг. Мен ҳам бирга кираман Додам билан Ойим дуо қилишсин,- аёл шундай деб ўнг тарафга ишора қилди ,- ана чойни Содиқжон дамлаб келяпди.
Гулнур аёл ишора қилган тарафга қараб Содиқжон катта патнисни турли хил егуликларга тўлдириб келаётганига кўзи тушди .
- Қани , юр болам. Доданг кутдирганларни ёмон кўрадилар.
Гулнур бувининг сўзларидан кейин Ирода опанинг ортидан ичкарига йўл олди.
"Қариси бор уйнинг париси бор" деб бекорга айтишмайди-да.
Гулнур қадам қўйган хонасининг файзига қараб дарров шу фикрни хаёлидан ўтказди.
У ўзини худдики ўтган асрнинг бошларига тушиб қолгандек ҳис қилди . Дода билан бувининг хонасининг тўрига ўйма жимжимали ёғочлар билан келиштириб безак берилган бошдан бўй тахмон ишланган экан. Тахмоннинг тенг ярим юқори қисмини тартиб билан терилган китоблар эгаллабди. Қолган ярми эса худди музей каби бири- биридан ғаройиб- "антиквар" идишлар билан безатилибди.
Деворнинг бу тарафида лакланган темир сандиқ . Устига майда қавиқ кўрпа-ю кўрпачалар янги тушган келинчакнинг уйидек кўпчитиб тахлаб қўйилибди.
Ёнбош тарафда эса кўзни оладиган палак ва зардеворлар дид билан илиниб қўйибди.
"Ўзбекойимнинг уйига келиб қолдим шекилли ,- дея ўйлади Гулнур ,- тавба хонанинг бирор ерида на ортиқча нарса бор , на кам" .
Буви қанчалик қистамасин Гулнур тўрга чиқмади . Қўлини кўксига қўйганча пойгак тарафдан жой эгаллади . Катталар билан изма- из кириб келган Содиқжон қўлидаги патнисни хонтахтанинг бир четига қўйди .
- Қани амийн қилинг , Додаси ,- кафтларини бир- бирига ишқалаганча эрининг оғзига термулди буви
- Қани амийн , юртимиз тинч , осмонимиз тоза бўлсин , ҳар бир хонадондан ризқ- рўз , қут- барака аримасин. Тинчлик- ҳотиржамлик, сиҳат- саломатлик ҳамишалик ҳамроҳимиз бўлсин. Аллоҳим беш вақт ибодатига полвон қилсин. Ўғлим билан келиним қўша қариб , фарзандларини роҳатини кўришсин. Уларнинг барчаларини роҳати- ю қизиғини биз кўриб юраверайлик. Шу болаларим ҳам чин дилдан меҳнат қилиб юзлари ёруғ бўлиб юраверишсин. Тупроқ олишса олтин бўлсин , олтин бошлари омон бўлсин. Ҳалолдан топганлари яхши кунларига ярасин . Аллоҳим "Амийн" дея дуога қўл кўтарган ҳар бир билакни ноумид қайтармасин. Амийн Аллоҳу Акбар...
Барчалари баробар юзларига фотиҳа тортишди.
- Энди қизим мен Али доданг бўламан. Бу бувижонингни исми Рисолат пари. Бизни даврда "Тошболта ошиқ" деган спектакль бўларди. Бош қаҳрамонини исми Рисолат пари эди. Мен ҳам ўша театрдан ўрганиб "хаёлларимни ёввойи кабутардек учириб юборган" бувингни пари деб чақиришга одатланиб олганман. Аммо-чи бувинг ҳақиқатда пари.
/96

👍21❤2🔥1
Forwarded from Post Bot
#Psixologik_test
👠Туфлилардан ўзингизга ёққанини танланг ва қандай инсон эканингизни билиб олинг
✅ Ички холатингизни очиб берувчи 100% аниқликдаги тест

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ!
☀️ Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲👇
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
☀️ Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲👇
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 ТОНГНИ БУ ЗИКРЛАРНИ АЙТИШ БИЛАН БОШЛАНГ!! КEЧГАЧА АЛЛОҲНИНГ ПАНОҲИДА БЎЛАСИЗ!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Men farzandlarimga meros qoldirmayman”
Oʻzbekiston xalq artisti Yulduz Usmonova!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Oʻzbekiston xalq artisti Yulduz Usmonova!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
Лимфа тугунлари саратони билан оғир бетобликка йўлиққан колумбиялик буюк ёзувчи Габриел Гарcиа Маркес ўз ўқувчиларига хайрлашув мактуби билан мурожаат қилишга аҳд қилди.
"Агар Худойим Таоло латта қўғирчоқ эканлигимни бир лаҳзага унутиб, менга озгина ҳаёт бахш этганида, ўйлаганим ҳамма нарсани айтмаган бўлардим, аксинча, айтганларим ҳақида кўпроқ ўйлаган бўлардим.
Мен нарсаларни нархига қараб эмас, балки аҳамиятига кўра қадрлаган бўлардим. Кўзларим юмилган ҳар бир дақиқа олтмиш сония ёруғликни йўқотиш эканини билган ҳолда камроқ ухлаб, кўпроқ орзуларим сари интилардим.
Бошқалар тўхташганида юрардим, бошқалар ухлаганда уйғонардим, бошқалар гапирганда тинглардим. Ва шоколадли музқаймоқни еб шундай роҳатланардим-ки!..
Худо менга озгина умр берса, оддийгина кийиниб, қуёшнинг илк нурларини нафақат танам, балки руҳим билан қарши олардим. Эй Худойиме, агар қалбим бўлса, нафратимни музга ўраб, қуёш чиқишини кутардим.
Юлдузлар остида расм чизардим, худди Ван Гог каби, Бенедеттининг шеърлари ва қўшиқларини орзу қилардим: Серра менинг Ой ёғдусидаги серенадам бўларди.
Мен атиргулларни кўз ёшларим билан ювардим, уларнинг тиканлари оғриғини ҳис қилардим, гулбаргларидан бўса олардим.
Худойим, агар озгина умрим бўлса... Севган инсонларимга уларни севишимни айтмай бир кунимни ҳам ўтказмаган бўлардим.
Мен одамларга кексайганда севги йўқолади, деб ўйлашлари қанчалик нотўғри эканлигини исботлаган бўлардим: аксинча, улар севишни тўхтатганлари учун қаришади! Мен болага қанот берардим, унга учишни ўргатардим. Мен кексаларга ўлим қариликдан эмас, унутишдан келади, деб айтардим. Сизлардан қанча кўп нарсаларни ўргандим, эй одамлар...
Барча тоғ чўққисида бўлишни исташини, ҳақиқий бахт эса қуйида эканлигини англамасликларини билиб олдим.
Тушундимки, янги туғилган чақалоқ отасининг бармоғини митти муштида биринчи бўлиб ушлаганида, у абадий ушлаб қолар экан.
Мен сиздан жуда кўп нарсани ўргандим, лекин ростини айтсам, буларнинг фойдаси йўқ, чунки буларнинг барини сандиққа қамаб, афсуски, бахтсизларча ўлаяпман".
©️ Сарвар Раҳимий таржимаси

👍8
🧕 Muslimalar kundaligi
👆👆👆👆аввалги қисмлар #ТАНЛАНГАН 31- ҚИСМ "Қаерда кўрганман- а , бу аёлни ?" - Гулнур у билан қаерда учрашганини ҳотирлашга уринар экан , аёл унга яқинлашиб : - Хуш келибсиз , қизим! - дея жилмайиб ўғли саватни олгандан сўнг бўшаган қўлини кўришиш…
#ТАНЛАНГАН
Бир вақтлар тенгги йўқ чевар , тенгги йўқ пазанда эди. Менимча ҳозир ҳам шунақа бўлса керак- у , аммо бу ишларни қилмайди . Нега десанг қизимиздек аъло келинимиз Иродахон бу ишларни ойижонисига қилдирмайди.
Хўўўп. Бу эса Иродахон қизимиз. Содиқжоннинг онаси. Бизникига келин бўлиб келганига бу йил йигирма етти йил тўлади.
Очиғини айтсам Иродахоннинг келинлиги уйига ота- онасини кўришга йўқлаб кетаётганда ёдимга тушади. Ўшанда "Эээ Иродахон бошқа инсонларнинг фарзанди эди- я?!" дейман ўзимга ўзим. Албатта бу гапларнинг ярми хазил , ярми чин.
Содиқжонни таниб олгандирсан. Жуда яхши бола. Нима десак "Хўп бўлади" деб туради. Мана бир неча ойлардан буён "Ҳой бола , уйлан. Мен билан бувингни бойлаб бергани йўқ сенга . Кўзимиз очиқлигида тўйингни кўрайлик" десак , ҳар сафар "Йўқ" демай "Хўп бўлади" дейди , а Содиқжон ?
- Хўп бўлади, Дода .
- Ана кўрдинг ?! Мен нима дегандим ?!
- Ҳой Додаси , меҳмон келди деб эркаландингиз-а тоза ? Ундан кўра қизимга сомсадан ол демайсизми ?
- Ол-олга сиз борсиз- ку , пари ? - бувининг сўзларини оғир олмади Али дода ,- ростдан ҳам қизим мен гапиравераман . Сен эса эшитиб сомсадан тишлайвер.
Тўғрисини айтсам, мен сергап эмасман. Аммо сен билан жиним чиқишиб қолди.
- Бемалол гапираверинг , бобожон. Жон деб эшитаман ,- жилмайди Гулнур ерга қараб ,- менга ҳам Сизлар жуда ёқиб қолдингизлар. Гапнинг ростини айтсам, набирангиз ўз уйларига келаётганимизни мендан яширибдилар. Мен мақола тайёрлашим керак бўлган инсон буларнинг дадаси, яъни ўғлингиз эканликларини билмабман. Шунга ҳозир бироз ҳижолат бўлиб ўтирибман.
- Астиям ҳижолат бўлмагина, болам. Мана шундай дабдурустдан келишнинг завқи бошқача ,- Гулнурга меҳр билан тикилди Рисолат буви ,- олақол қизим. Манави патир , қаймоқлардан ол. Булар энди бизники бўлди , ол нондан ботириб е.
- Оляпман , бувижон,- деди Гулнур аста чой хўпларкан,- оляпман.
- Бувижон деган тилларингдан ўзим ўргилай. Ҳай Додаси ,- деди Рисолат буви чолига қараб ,- бу қизимиз Иродахоннинг ёшлигига ҳам ўхшаб кетаркан-ми ? Сиз доим "Келинимиздакаси бу дунёда йўқ" дердингиз ? Бироқ мен бу қизни кўришим билан юрагим "жиз" этиб кетса бўладими ?
- Бувижон,- деди Гулнур ерга қараб ,- ширин сўзлар учун раҳмат. Иш баҳона барчангиз билан танишганимдан жуда ҳурсандман.
- Иродахон, Азизжон қани ? - энди ёдига тушгандек сўради Али Дода , - уни йўқлаб меҳмон келса-ю ...
- Дадам ҳозир келадилар ,- - ҳалитдан буён суҳбатга аралашмай жим ўтирган Содиқжон,- улар махалламиз болалари учун янги қурилаётган стадионда эканлар . Йўлга тушибдилар.
- Ҳаа ундай бўлса яхши. Меҳмон кутиб қолмасин дегандим-да.
- Бу қизимиз меҳмон эмас , Додаси . Эшитдингиз- ку , Содиқжон билан бирга ишлар экан. Худди Эркинжон, Камолбек , Фарруҳ болам сингари бу қиз ҳам энди болангиз,,- Рисолат буви Гулнурга ёлғондакам пўписа қилди ,- ҳой қиз , бунча чимтомоқсан ? Ёш деган нарса таомни катта-катта ейди-да. Сен бўлсанг ҳалиям яримта сомсани чўзилиб чайнаб ўтирибсан. Ҳа айтганча , ё мен билан Додангни сенсираб гапирганимизни кўнглингга малол олдингми ?
- Йўғеей , ундай эмас,- Гулнур мийиғида жилмайиб бошини сарак- сарак қилди
- Биз-чи болам , ҳамманиям сенсирайвермаймиз. Сенсирадикми , демак унга кўнглимиз тушган.
- Қизим ,- деди Али Дода Гулнурга маъноли қарар экан ,- шу десанг бизни пари хўпам яхши аёл- у , аммо битта камчилиги бор. Онаси уни гапга туққан, мақолга йўргаклаган. Бир гапга тушдими , тамом у ёғи кеееетди. Ҳай-ёё ҳут ! "Без остановка".
Рисолат буви жилмайди :
- Ҳооо, ўзингиз ҳой пари , гапириб ўтир , сенинг гапларинг бирам одамни аллалайди дейсиз- ку, шуларниям айтинг- да.
- Навбат берсанг айтаман-да, пари .
- Вой , гапирақолинг , Додаси ...
Рисолат буви гапдан тўхтаб хонтахта устидаги елпиғич билан ўзини елпишга тушди .
Али Дода дастурхон атрофидагиларга бир- бир назар ташлади :
- Энди гап бундоқ. Мен ҳозир Жамолларникида ёзиладиган эҳсон дастурхонига бориб келсам.
/97

👍11
#ТАНЛАНГАН
Сизлар меҳмон баҳона ўчоқда бир қўлбола ош димласанглар,- Али Дода шундай дея Гулнурга юзланди ,- бу ишни Содиқжон чунонан дўндиради- ки .
Ҳа айтганча қизим. Мен икки соатларда қайтаман. Узоғи бир ярим соат . Унгача кетиб қолмагин.
Пари , сен Эркинжонга тилпон қилиб ёшларга , йўғей бу қизимга руҳсат сўрасанг бўларкан. Содиқжон ишига борса борақолсин- у , аммо Гул қизимиз бугунча бизнинг меҳмонимиз бўлсин. Биламан , Эркинжон сенинг эркалигингни кўтаради.
- Додажон , Устоз икковимизга кечгача руҳсат берганлар ,- гапга қўшилди Содиқжон,- улар "Агар фавқулодда бирор иш чиқиб қолмаса мақолани яхшилаб пишириб келарсизлар" деганлар.
- Во-ей , намунчаям Аллоҳ суйган кун экан- ей бугун,- яйраб кетди Али Дода ,- бўпти ундақада мен йўлга тушдим.
Дода дастурҳонга фотиҳа ўқиб ўрнидан турар экан , Содиқжон унга эргашди:
- Сизни машинамда ташлаб келаман , Дода.
Дода ва набира бошлашиб чиқиб кетишгач Рисолат буви Гулнурни ёнига чақирди :
- Бери кел-чи қизим , ёнимга яқинроқ ўтир.
Гулнур бувининг раъйини қайтармай ўрнидан туриб унинг ёнига оҳиста чўкди.
- Содиқжон билан анчадан буён ишлайсизларми ? Сен ҳақингда сира эшитмаган эканман,- Рисолат буви шундай дея ер тагидан келини Иродахонга киши билмас имлаб қўйди .
- Уларнинг ишхоналарида амалиёт ўтай бошлаганимга йигирма кунча бўлиб қолди , бувижон . Ўзим Университетда ўқийман, талабаман. Ҳадемай ўқишимга қайтаман.
- Ҳа яхши , болам. Умрингдан барака топ. Бобо- бувиларнинг борми ?
Гулнур бош чайқади :
- Улар ўтиб кетишган бувижон. Ойижоним ва ёлғиз укам бор. Дадамларни ҳам уч йил аввал бериб қўйганмиз.
- Вой болам а , қўлимиздан нимаям келсин ?! Ҳар бир келган жонни кетмоғи тайин. Биров эрта, биров кеч. Муҳими ҳотимамиз хайрли бўлсин,- Рисолат буви шундай дея келинига сўз қотди ,- Иродахон , сизам у, бу нарса денг , Гулнур қизим "Бу уйда фақат қариялар гапиришар экан" деб ўйламасин.
- Гапираман Ойижон , нега гапирмай? - деди Ирода қимтинганча қайнонасига ер остидан боқиб ,- шунчаки бугун жуда кайфиятингиз яхшилигига маст бўлиб ўтирибман-да. Кеча анча тушкун ҳолатда эдингиз.
- Э Иродахон айтманг. Додангиз-да ўтган куни тунда "Шу бугундан қолмайман кампир, рози бўл" деб ўтимни ёрдилар. Ҳавога қон босимлари ёмон безовта қилди-да. Аллоҳга минг қатла шукр бугун яхшилар. Қадимгилар "Қариганингда "Шакалад" чолингдан қўймасин" деб бекорга айтишмаган экан.
Ирода опа тиниқ овозда беғубор кулиб юборди:
- Ойижон , қадимда шокалад бўлган эканми ? Аммо лекин Додажон "Мақолга йўргаклангансан" деб бежиз кўп такрорламайдилар-да. Сизнинг мақолларингизнинг барчаси замон билан ҳамнафас .
- Ҳа энди қадимгилар айтганини такрорлаб айтолмайман-да. Меники, нима дерди ? Ҳа янги талқин.
Шу пайт хона эшиги очилди :
- Ассалому алайкум, Ойижон .
Ирода опа билан Гулнур эшикдан кириб келаётган эркакнинг истиқболига дарҳол ўрниларидан туришди :
- Ассалому алайкум.
- Кел болам , яхши келдингми ? - Рисолат буви ўтирган жойида ўғлига қучоқ очди ,- сенга меҳмон бор.
Гулнур онаси билан сўрашаётган эркакнинг ўзи излаб келган , ички ишлар ҳизмати ходимлари оламида "Афсона" номи билан машҳур Азиз Алиев эканлигига шубҳаси йўқ эди.
Унинг юраги яна қайтадан гурс- гурс ура бошлади.
- Ваалейкум ассалом, - деди Азиз ака онаси билан сўрашиб бўлгач аёли ва қизнинг саломига бир йўла алик олиб ,- хуш келибсиз , қизим.
"Қизим..."
Гулнурнинг негадир бор нафаси томоғига тиқилиб қолгандек бўлди . У ўзига "Қизим" дея мурожаат қилган бу инсон тимсолида ўз отаси Диёрбекни кўргандек бўлганди.
Азиз Алиев ёши эллик бешлар атрофидаги хуш чеҳрали , ранги тиниқ инсон экан. Икки чеккасига оралаган оқ сочлари салобатига янада салобат қўшибди.
"Содиқ акага жуда ўхшар эканлар, кўринишларидан очиқкўнгил, дилкаш эканликлари манаман деб кўриниб турибди" - Гулнурнинг бу инсон ҳақидаги энг дастлабки таассуротлари шундай бўлди...
#давоми_бор /98

👍9❤1
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#ТАНЛАНГАН
32- ҚИСМ
- Хуш вақт бўлинг ! - Гулнур Азиз Алиевнинг чеҳрасига тик қарашдан ийманиб кўзларини четга олди .
- Кеча майор Эркин Раимов сизнинг ташрифингиз хақида мени огоҳлантирганди. Шуни била туриб куттириб қўйганим учун узр. Ўзи эрталабдан уйда бўлишни ният қилгандим , аммо стадион масаласида муаммо чиқиб қолди. Стадион қурувчилари майдонга сунъий чим тўшашни маъқул кўришибди. Менга эса бу нарса ёқмади. Авваламбор табиийликка нима етсин. Қолаверса ерга табиий чим билан ишлов берилса бола дегани қанчадир миқдорда бўлса ҳам ўша жойдан баҳра олади , сунъийликдан келиб чиқадиган касалликлар бир мунча чекинади. Хуллас у бўлди , бу бўлди масала бизнинг фойдамизга ҳал бўлди.
- Чойдан ичинг , адаси ,- Ирода опа эрига чой қуйиб узатди,- сомса совиб қолди , иситиб келайми ?
- Йўқ , йўқ . Ўзи айни тобига келибди. Биласанку , қайноқ овқатни емайман. Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллоҳу алайҳи вассалламдан қолган суннат бу таомни илиқдан иссиқроқ ейиш.
- Айтгансиз дадаси , айтгансиз. Мен ҳам бир мулозамат қилай дегандим- да,- Ирода опанинг юзига нурли табассум қалқди.
- Бай- бай -бай . Сомса эмас нақд сомсамисан сомса бўлибди- ку бу ? Аммо лекин онаси , сени пазандалигинг касрига қомат азият чекяпти. Семириб кетиш хавфи борган сари ортмоқда.
- Ош бўлсин , дадаси . Семиришдан хавфсираманг. Чўл ялпиздан мохито тайёрлаб бераман, балансни ушлаб қоласиз.
- Қизим исмингизни Гулнур дедингиз- а ? - Азиз ака аёлидан нигоҳини Гулнур томонга бурди ,- дастурхонга қарамайсизми ? -
- Бизлар сиз келгунча таомланиб олдик , амаки.
- Эээ қағда ? Бу қиз жуда камовқат экан . Келгандан буён чимдиб , чимдиб ўтирибди ,- деди Рисолат буви шикоят оҳангида ,- ёш нарса деган катта - катта еса-да .
- Едим бувижон,- шу топда Гулнурнинг Рисолат парига эркаланги келганди ,- ўғлингиз келганда мени чақмангда энди .
- Ўзимнинг гўзал қизим , бўш қоп тик турмайди ахир. Ундан кейин ҳар куни келиб юрган жойинг йўқ бизникига ,- Рисолат парининг овозида Ўзбекойимникига ўхшаш ўктамлик сезилди,- шунга бу егуликларни чин дилдан илиняпман.
- Мана танишиб олдик-ку , бувижон. Қарши бўлмасангиз тез- тез келиб тураман.
- Вой , вой , бу қизнинг гапини ? Нега қарши бўларканман? Қайтага жон дерман? - деди Рисолат буви баҳри- дили очилганча.
- Алҳамдулиллоҳ. Мен чойимни ичиб бўлдим . Ойижон , фотиҳа қилсангиз бу қизимнинг ишларини битирсам .
- Майли , болам.
Рисолат буви чиройли қилиб дуо қилди.
Азиз ака аёлига ишора қилди. Аёли унинг нигоҳларидаги маънони тезда илғаб Гулнурни эрининг кабинетига таклиф қилди.
Гулнур Ирода опага эргашиб Азиз аканинг кабинетига қадам босар экан хонанинг файзи эгаси каби улуғвор эканлигидан ҳайратга тушди.
Хона уч тарафига замонавий услубда жавон ишланган экан. Бир тарафи эса катта дераза ва кириш эшиги учун қолдирилган экан.
Жавонларнинг икки девор катталикдагиси китоблар билан лиқ тўла экан. Асосий жавонда касбга оид адабиётлар , ёндаги жавонда эса бадиий адабиётлар тартиб билан терилибди.
Тўрдаги жавонда эса Азиз Алиевнинг меҳнат фаолияти давомида эришган ютуқларининг самараси акс эттирган сертификат , диплом , фаҳрий ёрлиқ ва раҳматномалар эгаллаган экан.
Гулнурнинг назари тезда ён жавондаги чет эл ва ўзбек адабиёти дурдона асарлари аро сарсари кезиб чиқди.
- Адабиётга қизиқар экансиз-да, деди Гулнур Азиз ака таклиф қилган креслога чўкар экан,- Қодирий, Чўлпон, Ойбек, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Саид Ахмад, Тоҳир Малик , Ўткир Ҳошимов ... булар менинг ҳам энг севимли адибларим . Бирларини бирларидан баланд ёки паст қўйиб ажрата олмайман. Барчаларининг ижодлари ўзига хос рангда.
- Шеъриятчи ? Уни ҳам четлаб ўтмайсизми ?
- Албатта. Менга Шукрулло , Мирмуҳсин , Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов , Муҳаммад Юсуфнинг шеърлари жуда ёқади. Уларнинг барчаларини эса бир туйғу бирлаштириб туради. Ўша туйғунинг номи - самимият.
/99

👍14❤1🥰1
🌹Aссалому алайкум!
Хафтанинг Чоршанба тонги,
муборак бўлсин азизлар!😊
🌹🍃 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
🍃🌺 Бугун шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
🤲 Янги кунингиз мазмунли ва баракали ўтсин!
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!

🥰1
#Ҳикоя
Ўғил.
Тўй тугади.
Қариндошлар ҳайрлашган, биров кетган, биров кузатган "ҳай-ҳай" бўлиб турган ҳовлида биров-бировни танимайдиган даражада гавжумлик хукмрон...
Маҳалла бошида дўкон очиб ўтирадиган Баҳри ҳола тўй боши- куёвнинг онаси Раънохонни одамлар ичидан қидириб топди.
-Айланай, чарчамейгина, тугатвооолдиз, ўргилей сиздан, Раънопошша, биринчи ўғил уйлашиз, "билмасез кере" диб ўйлаб ёнизга келдим.
Ўғлизам куёвмисан-куёв бўптида ўзиям, ўргилиб кетей, ҳали келин-қизимни олдиларига кириб кетмадиларми?!
Раънохон ҳайрон бўлиб "йўўўқ" деб бош силкиди.
-Ҳа вақтида кепман унда. Шу болезчи- энди келинни олдига кириб кетаётганида уч марта чақиринг, исмини айтиб хўпми?!
-Нимага тинчликми?!
-Ҳай соддасизда айланей, ирим-дирими шу, кўнгли- сиздан бўлинмасин дийман. Шу уч марта "Масруржўўўн, Масруржўўўн, Масруржўўўўн" дийсиз бўлди, ўргилиб "онам" диб бир-икки қарасин, хўпми?!
-Вой ман ўғлимни хижолат қилиб, бунақа қилолмийман, қўйинг, боламни қандоқ чақираман, уяламан-ей...
-Ҳай, ҳай қаёққа кетдиз энди, оббо, яхшилик қиламан десам...
Эшик олдида ўғли кўрингани сабаб Раънохон қизариб, ичкари уйга зинғиллаб кириб кетган эди...
Ўртоғи билан куёв либослари ярашиб турган Масруржон кўзи билан кимнидир қидириб ҳовли ўртасигача келди.
Ҳизматда идиш ташиб юрганлардан бирини тўхтатиб, онасини сўради.
-Вой бўйларингдан ҳоленг айлансин, азаматдек куёв бўпсан-а?! Онанг ўша- иииичкари уйга кириб кетдилар, борақол- унинг олдига пишиллаб етиб борган Баҳри ҳола куёвнинг елкасига қоқиб, ичкари уйни кўрсатиб юборди.
-Ойи, кираверайми?!- эшик олдидан овоз берди Масруржон.
Ичкари уйда Раънохон ўзича ниманидир қидириб турган бўлди.
Ўғли кириб келиб, энгашиб оёқларини қучди.
-Қўй, ўғлим, тур ўрнингдан- беиҳтиёр Раънохоннинг юзларидан ёш думалади.
-Йиғлаяпсизми?! Ойи?!
-Йўқ, ҳурсандчиликдан бу, қара, мана катта бўлиб уйланадиган пайтинг ҳам келибди. Кечаси уканг билан ёнимда ётишни талашардинглар. "Манга қараб ётинг, йўқ манга" деб... Аҳийри "ҳич қайсининггамас, осмонга қараб ётаман" дирдим. Ўғлим шунақа вақт тез ўтаркан-да"...
Масруржон ўрнидан туриб, жилмайиб онасини қучоқлади.
-Борақол ўғлим, келин кутиб қолмасин, бахтли бўлинглар, ҳамиша икки қўлим ҳаққиларингизга дуода бўлади!
-Ҳўп ойи, фақат сизга мана бу нарсани беришим керак.
-Нимани?!
Масруржон қўйнидан бир жуфт билак узук чиқарди.
-Ўғлим бу нима қилганинг?!
-Сизга, мани кўтариб катта қилган қўлларингизга- арзимас совға! Бу ҳали бошланиши, Аллоҳ насиб этса Ҳажларга юбораман, иншааллоҳ...
Масруржон икки юзидан ўпиб, чиқиб кетди.
Раънохон йиғи аралаш жилмайиб, ўғлининг тўйдан олдин кўп чиқимларини ҳоҳламай камайтирганини сабабини энди тушунгандек бўлди...

👍12🥰12👏3❤1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bu duo Allohdan bilim va xotirani mustahkamlash uchun so‘raladigan mashhur duo bo‘lib, Qur’onda Baqara surasi 32-oyatda kelgan.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5🥰4
🌿 Bu suratda Indoneziyalik birodarlarimiz bizlarga amaliy dars o‘tadilar..
Mavzu: «Ota-onang kichikligingda senga «shahzodam» deb muomala qildilar. Endi, ular qariganida sen ham «shohim» deb iltifot ko‘rsat!»

👍5😢3