🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
Forwarded from 👑 UZ LADY 👑
#Psixologik_test

👠Туфлилардан ўзингизга ёққанини танланг ва қандай инсон эканингизни билиб олинг

✅ Ички холатингизни очиб берувчи 100% аниқликдаги тест
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌧☀️Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🌸🍃Хайрли тонг, Азизлар!

🌸🍃Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз
🌸🍃Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин.
🌸🍃Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ollohim o’z fazling rizq eshiklarimni ochgin, yaxshi insonlar bilan yo’limni to’g’irlagin. Menga halol va barakali ish ato etgin.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐 Бугун, 14-май дунёнинг кўплаб мамлакатларида ОНАЛАР КУНИ нишонланмоқда!

Ушбу кунда меҳри булоқ, юраги кенг, ҳар бир сўзи ҳикмат бебаҳо ОНАЖОНЛАРИМИЗ шаънларига раҳматлар айтиш учун ажойиб имконият.

Бугун волидангиз қўлларидан “пичоқ, кабкир“ларни олинг, ўзингиз бирор тансиқ таом пиширинг ёки уларни оилавий кечги овқатга олиб чиқинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
👆👆👆👆аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

37- ҚИСМ

Бироқ... Ҳозир кутилмаганда Содиқжондан совчилар келишлиги хабари ҳамда устига устак йигитнинг дил изҳорини эшитгач , кўнгли алланечук бўлиб кетди. У узоқ - узоқларга , инсон зотининг қадами етмаган кимсасиз оролларга бош олиб қочиб кетгиси келди. Қани энди юрагининг ҳар бир дупирини хеч ким эшитмаса. Қалбида юз бераётган, ўзи ҳам бас кела олмаётган тўфонлардан биров хабардор бўлмаса. Содиқжон айтгандек ҳар бир томирида жаранг соча бошлаган ишқ номли куйни якка ўзи тингласа...

Гулнур телефонини тармоқдан қандай ўчирганини ўзи билмади. У яна бироз йигит билан мулоқатда бўлса туйғулари ўзини сотиб қўйишдан жуда қўрқар эди.

- Гулнур , қаердасан ? - ташқаридан Сожида опанинг овози эшитилди ,- манти пиширган одам қасқонни оловда қолдириб кетаверадими ? Қайнаб суви тугай дебди- ку , жанварни?! Сал қолса мантини ўрнига бир лаган куйинди сузиб олардинг. Яхшиям келиб қолганим.

Сожида опа гапира- гапира қизининг хонасига кириб келди.

Она ўз номи билан она. У Гулнурга нимадир бўлганини қизининг тандирда нон ёпган киши каби қизариб, бўғриқиб кетган юзларидан дарҳол пайқади .

- Ҳа қизим, - сўради у ҳавотирланганча Гулнурга яқин келиб ,- тинчликми , юзларинг тобида етилган анордек пишиб кетибди ?

- Ойижон ... - Гулнур сўзини давом эттира олмай тек қотди. Томоғига тиқилган тугун уни гапирш у ёқда турсин , нафас олишга ҳам монелик қиларди гўё...

Сожида қизи турли ҳислар гирдобида қолганини дилдан ҳис қилиб уни аста бағрига босди.

- Қизим... Мен тўғри тахмин қиляпманми ,- аста шивирлади Сожида ,- сенинг хаёлларингга кимдир кириб келган . Шундайми ?

Гулнур жавоб ўрнига хўрсинди. Сўнгра дилидагини бир амаллаб тилига чиқарди:

- Эртага совчи келар экан...

Сожида қизини бағридан узиб унга меҳр билан тикилди :

- Шунақа дегин ?

Сожида қизини бир дунё саволлар билан юрагини ўртагиси келмади , бироқ энг асосий саволни беришдан ўзини тия олмади :

- У йигит ... Мен уни танийманми ?

Гулнур "Ҳа" дея бош силкиди.

- Бу ўша , матиз машинасида сени олиб кетадиган басавлат ва кўркам йигит , тўғрими ?

- Ойижоооон...

Сожида яқинда у йигитга узоқдан кўз ташлаб юраги "жиз" этиб кетганини ҳис қилганди. Демак юрагининг бежо уриб хабар бериши бекорга эмас экан-да.

- Агар оиласи яхши оила бўлса , йигит уларнинг тарбиясини олган бўлса , сенга фақат бахт тилайман халос . Қизим , сен энг чиройли бахтларга муносибсан.

Сожида шундай дея туриб , тезда ҳаракатга тушиб қолди :

-Эртага совчи келадиган бўлса Орзу опамни чақиришим керак. Битта ўзимни ҳаяжон босса керак. Ундан кейин дастурхонга ул, бул...

- Ойижон , дастурхон учун ортиқча ҳаракат қилманг , яна улар ...

Сожида жилмайди :

- Ҳотиржам бўл . Бари кўнгилдагидек бўлади. Юрақол энди овқат совумасин.

Гулнурдаги ҳаяжон энди Сожидага ҳам "юққан" эди . У хаёлида бир Гулнурни келин кўйлагида кўрса , бир ўғли Азизни куёвлик либосида кўрарди.

"Ўзингга шукр , - дея шивирлади Сожида ,- илойим Аллоҳим фарзандларимнинг бирини - биридан кам қилмасин. Икки фарзандимнинг ҳам ҳаётлари гўзал ва бекам бўлсин"

Сожиданинг хаёллари уни икки йил олдинга улоқиб олиб кетди. Ўша кунларнинг бирида Азиз ишхонадан ранг- қути ўчиб қайтган эди.

- Тинчликми , болам . Нега рангинг бежо ? - дея сўради Сожида кўнгли алланечук ҳавотирга тушиб .

- Тинчлик , тинчлик. Шунчаки иш кўпайиб кетди.

- Иш кўпайиб кетган бўлса нега юзинг кўкариб турибди , қўлларинг ҳам шилинган ? Ким биландир муштлашдингми ?

- Йўғ-ей , қанақа муштлашиш ? Шунчаки қадоқлаш цехидаги аппарат бироз қилиқ кўрсатди. Уни тузатамиз деб озгина уриндик халос. Энди ҳаммаси жойида,- Азиз биқинини ушлаганча шивирлади ,- мен бироз чўзилай . Ҳавотир олманг .

Турган гап- ки , Сожида ўғлига ишонмади. Аммо шу аҳволда ўз ҳолига қўйишни маъқул кўрди.

Орадан икки соат ўтмай ички ишлар ходимлари Азизни сўроқлаб келишганда сир очилди:


/113
👍7
#ТАНЛАНГАН


Азиз ишдан қайтишда кўчада бир қизга шилқимлик қилаётган йигитларга қарши гапириб муштлашиб кетибди. Бир ўзи тўрттасига бас келганмиш.

Олифталарнинг биттасининг бурни ва қўли синган экан.
Катта лавозимда ишлайдиган бойваччанинг отаси дарҳол ҳамма ёқни ағдар- тўнтар қилибди.
Шу воқеадан сўнг анча вақтгача Азизнинг иши торт - торт бўлди. Тафсилоти очиқ - ойдин кўриниб турган ишда Азизнинг қўли "негадир" паст келаверди. Воқеа жойида камера хотирасига муҳрланиб қолган видеоезувлар ҳам йигитнинг жонига оро кира олмаган вақтда қизнинг бувиси келиб бир оғиз гап билан Азизни оқлаб олиб чиқиб кетди :

- Менинг набирам Шаҳризода билан Азизжон унаштириб қўйилган , бу тарбиясизлар эса боши боғлиқ қизга тегишиоқчи бўлишган. Шу ҳолатда йигитнинг муштлашишдан яна нима иложи қолиши керак эди ?

Азизга қарши очилган жиноят иши унинг фойдасига ёпилгач, Сожида Шаҳризодаларнинг оиласини йўқлаб борди.

Қизнинг бувиси Анзират опоқи Сожиданинг миннатдорчилик учун жуфтлаган оғзини очтиргани қўймади:

- Раҳматингиз нимаси , қизим ? Сиз эмас биз раҳмат дейишимиз керак аслида. Ўғлингиз бўлмаса қизимнинг аҳволи нима кечарди ? Ўша малъун йигит набирамга уйланиш учун оғиз солганди. Рад жавобини олгандан сўнг йигитни онасининг бошимиздан ағдармаган мағзаваси қолмади. Набирам тўғрисида шунақа ножоиз гапларни тарқатибди- ки, нақд илон пўст ташлайди.
" Аллоҳ кифоя қилсин" деб шу гап- сўзларига ҳам чидагандим. Энди эса ўғлингнинг бу хурмача қилиғи ортиқча бўлди.

Сожида қизим...

Набирагинам Шахризоданинг отаси пешонамга сиғмаган. Икки йил аввал операцияга кирганда наркоз олди-ю , қайтиб кўзини очмади. Бунақа савдони ҳеч кимсани бошига солмасин экан. Келиним шўрлик додини Худога айтиб бир қиз , уч ўғли билан чириллаб қолаверди. Ўғиллар ҳали ёш. Мен бўлсам бу аҳволда . Битта келинимнинг топгани "Ейман - ичаман" деган шунча одамга нима ҳам бўларди ? Шунга Шаҳризода қизим ҳам ҳарна ёрдам деб мактабни битириб қандолат цехига ишга кирганди. Бояқиш оилавий шароитимиз сабаб ўқиш тўғрисида орзу ҳам қила олмади. Энди кўриб турибсиз-ки бошига бу савдо тушиб турибди. Ўша кундан буён ишга ҳам юбормай қўйдик Шу кунларда уйимизни сотувга қўйдик. Ҳар ҳолда ҳовли жой. Яхши пулга кетса керак. Сотсак пулига уч хонали квартира олишни мўъжаллаб турибмиз. Қолганини кам- катагимизга яратармиз. Бу ердан кетишни ўйласам юрагим туз сепгандек ачишяпти . Сотмас эдик-ку , аммо кўриб турибсиз набирамни айбсиз айбдор қилиб номини ёмон отлиқга чиқариб қўйишди. Шунга шаҳарнинг бошқа бурчагидан жой олсак, барини янгитдан бошлар эдик.

- Ассалому алайкум...

Сожида чойнакда чой олиб келган ўн етти , ўн саккиз ёшлар атрофидаги нозиккина қизга қараб юраги ҳапқириб кетди. Қиз исми жисмига монанд эртаклардаги Шаҳризоданинг ўзгинаси эди...

Орадан уч кун ўтиб Сожида Анзират опоқиникига яна келди. Бу сафар ўғли Азиз билан. Азиз Шаҳризодани ўзининг офисида ишлашга таклиф қилиб келган эди. "Хўп десангиз набирангизга ўзим кўз - қулоқ бўлиб тураман" дея бувининг кўнглини тинчитди Азиз .
Азиз унинг розилигини олиб чиқиб кетгандан сўнг Сожида Анзират опоқидан иложи бўлса уй - жойларини сотмасликни сўради:

- Инсон учун туғилган ери қанчалик азизлигини биламан ,- деди Сожида, - насиб қилса бу кунларни кўрмагандек бўлиб кетасизлар. Ким нима деса деяверсин . Сизлар ўзингизга тўғри бўлсангиз бўлди-да.

Сожида шундай деб асосий мақсадга кўчди. Азиз учун Шаҳризоданинг қўлини сўради.

Анзират опоқи бу таклифни эшитиб ҳайрон бўлиб қолган эди ўшанда:

- Сожида , авваламбор бор мен бир эмас , ўн набирам бўлганда хам киприк қоқмай сиз билан қуда бўлишга розиман . Фақат ўртада бир мулоҳаза бор...


#давоми_бор /114

Муаллиф: Хазонрезги
👍11
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

38- ҚИСМ

Қизим ҳали жуда ёш. Қолаверса аҳволимизни кўриб турибсиз. Тўйга тайёргарлигимиз йўқ. Ўзи Шаҳризодамни бошига тушган можаролар айнан ана шу "Тайёргарлигимиз йўқ" деган мулоҳазамдан сўнг чиққан эди,- Анзират опоқининг овозида ўксиниш яққол сезилди.

- Анзират опоқижон ,- деди Сожида чуқур тин олиб ,- сиз ва оилангиз менга жуда ёқиб қолдингиз. Набирангизни кўриб очиғи юрагим бошқача жизиллаб кетди. Мен ўғлим учун унинг қўлини сўраган бўлсам эрта ё индиндан қолмай тўй қилайлик деяётганим йўқ. Тўй осмон никоҳи ерга тушганда вақти-соати билан бўлаверади. Қолаверса , Азизнинг олдида опаси бор. Исми Гулнур. Мен ҳам аввал қизимни узатиб , сўнг ўғлимни уйлантириш ниятидаман. Фақат ёшларни бошини боғлиқ деб эълон қилиб қўяйлик. Баҳонада келинингиз Маҳлиёхон ҳам , набирангиз Шаҳризода ҳам кўча - кўйда ёруғ юз билан юраверишади. Тағин Сожида бу гапларни бизга ачингандан ўйлаб топиб келибди деманг. Йўқ бундай эмас . Менга оилангиз жуда ёқиб қолди. Энг асосий сабаб шу. Азиз ва Шаҳризода ўралашиб қолган можаро эса ҳар иккала томонни ҳам синовдан ўтказиб берди. Мен кейинги кунларда ўғлимдаги ўзгаришларни ҳам сезиб юрибман. У набирангизга бефарқ эмас . Аммо бу дегани Азиз кези келса чегарадан чиқади дегани эмас. У Шаҳризодани қанча керак бўлса шунча кута олади.
Анзират опоқижон. Дилимда бори шу. Бу ёғига қарор қабул қилиш сиздан.

Анзират опоқи қарорини ўша куни айтмаган бўлса-да , аммо бир хафтадан кечиктирмай ёшларнинг турмуш қуришларига розилик берди.
Шу воқеаларга ҳам ҳадемай икки йил тўлар экан. Шаҳризода бир йил Азиз билан бирга ишлаган бўлса, ўтган йили грант асосида тўқимачилик ва енгил саноати институтига ўқишга грант асосида қабул қилинди. Бу йил биринчи курсни битиради. Азиз унинг оиласига ёрдам тариқасида икки укасига ёшига мос ҳолда иш топиб берди. Хуллас уларга оид барча муаммолар деярли ўз ечимини топгандек эди.
Фақат ...
Фақат ана шу икки йил ичида Шаҳризоданинг янада гўзаллашиб , чиройига- чирой қўшилгани ва эшиклари турмини яна совчилар навбати бузиб юборай деганини айтмаса. Ахири шу ойнинг бошида Анзират опоқи ҳам бетини бир шилиб Сожидага гапиришга мажбур бўлганди :

- Сожидаой. Ёшларни бошини боғлаб қўйганимизни элга билдириб қўяйлик. Ажабмас , Гулнур қизимнинг ҳам бахти очилиб кетса...

Сожида Анзират опоқига ўшанда "Хўп" деди-ю , аммо Гулнур учун ич- ичидан зил кетганди. Орадан уч кун ўтмай Анзират опоқи Сожидани яна йўқлади:

- Қизим- Ойим . Ўйлаб қарасам мен ўзимизни ўйлабман- у , аммо сизни ўйламабман. Мен эшигим турмуни бузганларга "Набирамни боши боғлоғлиқ" деб айтавераман. Бундай қарасам одамларга ҳисоб беришга мажбур эмас эканман. Ёмон кунимда дилимга далда бўлганларга , яхши кунимда жоним фидо. Сиз эса Гулнурхонни дилига озор бериб турмуш қуришга қистаманг. Қачон Аллоҳ ирода қилган тақдири ўз оёқлари билан қизимнинг ёнига келгунча биз ҳам кута турамиз. Ҳотирингизни жам қилинг. Аввалги талабим учун мияси айниган холангизни кечирарсиз...

Сожида ҳозир шулар ҳақда ўйлар экан кўнгли борган сари ёриша борди :

" Аллоҳим, ўзингга шукр ,- дея кўнглидан ўтказди Сожида,- берган ҳар бир синовинг ва ушбу синовлар учун нақдлаб қўйган мукофотларинг учун шукр . Насиб қилиб иккала фарзандимнинг ҳам камолини кўришни муяссар қилгин. Мен учун энг олий мукофот шу "...

Кечки таомдан сўнг Сожида дарҳол телефонини қўлга олди :

- Алло , Орзу опа. Менга жудаям кераксиз ...


* * *

Мурад Оспан исмли қўштирноқ ичидаги тадбиркорни кузатиш ишлари анча аввал бошланган эди. У фаолият манзилини тез- тез ўзгартирганлиги ҳамда "изини" моҳирона супуриб кета олганлиги сабаб ўзини кузатиб юрганларни ҳам кўп бора танг аҳволга солиб қўйгани рост эди.
Бугун ҳам уни қўлга олиш учун шаҳарнинг уч нуқтасига бўлинишга мажбур бўлинди. Шу тадбир сабаб майор Эркин Раимов ўз гуруҳидагилардан ташқари бошқармадан яна қўшимча ёрдам кучи сўраган эди.

/115

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍17❤1
🧕 Muslimalar kundaligi
#ОЖИЗА МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 92-қисм Муҳаррам опа ўғлини тўйини бошлаб юборди. Хушнуднинг ўзи дўстлигига путур етказишни хоҳламай Салоҳни олдига цехга борди. Салоҳ жимгина ишлаб ўтирарди. Хушнуд ҳудди аввалгидек кириб борди. -Ишга кўмилиб қолибсизми босс?…
#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

93-қисм

Салоҳ шу тун узоқ ўйлади.
-Йўқ бу таҳлит давом этиб бўлмайди. Нима бўлса ўтмишда бўлган. Бунинг учун бизнинг товон тўлашимиз адолатдан эмас.
Тунни тугаши, тонгни отиши қийин бўлди. Ёлғизкикда бу уй уни ютиб юборай деди. Эрта тонгдаёқ ваннага кириб ёқтирган кийимларини кийиб чиқди.
-Бугун у билан очиқча гаплашаман.
Бугун Робияни акаси гул дўконига ишга жойлаб қўйганди. Ўзи истагандек тувакда ўстириладиган гуллар дўкони.
Салоҳ Робияни рақамини терди. Биркз куттиришлардан кейин қизнинг юракка ўт солувчи овози эшитилди.
-Қаердасан?
-Ким бу?
Робия атай сўради.
-Мен Салоҳман.
-Менда ишингиз борми?
Робия қўлини кўксига қўйди. (Бунча потирламаса бу юрак)
-Ҳа бор. Сени кўришим керак.
-Кўришни истамасдингизку.
-Илтимос. Йўқ дема.
-Мен янги очилган гул дўконига ишга кирганман. Номи Б...
-Ҳозир бораман.
Робия Салоҳнинг келишини эшитиб ҳаяжонланиб кетди. Дарров кўзгу олдига бориб ўзини тартибга келтирди. Аммо ҳаяжони босилмасди. Юраги қинидан чиққудек урар. Ўзи ҳам қаттиқ ҳаяжонда эди.
Дўкон эшиги Салоҳ кириб келди.
-Менга шу дўкондаги энг чиройли гул керак.
-Ассаламу алайкум. Ҳозир топиб бераман
Робия гулларга қарай кетди.
-Ҳаммаси чиройлида буларни.
-Аммо уларданда чиройлиси бор, - Салоҳ Робияга яқин келди.
-Майли ўзингиз танлай қолинг,- Робия четга ўтди. Аммо Салоҳ уни қўлидан тутиб қолди.
-Мен танлаб бўлдим. Қаршимда турибди.
Робияни юзи қизариб кетди. Қўлини тиртиб олишга куч йўқолди гўё ундан.
-Нега келдингиз?
Робия ўзини тутиб савол берди.
-Ҳисларимга енгилгани. Ортиқ чидай олмайман.
Йигит қизнинг кўзларига термулиб айтдики, бир-бирига тикилиб қолишди.
-Сени ўғирлаб кетсам майлими?
-Қ... Қаерга?
-Юр мен билан.
Робия устига зўрға кийимини ташлашга улгурди, дўконни қулфлади. Ҳаво очиқ, дилга ҳуш ёқувчи шабада эсарди.

Давоми бор...
👍14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍1
🧕 Muslimalar kundaligi
Video
БИР ДОНАГИНА ЯЛПИЗИ БОР АЁЛНИ ГИНЕКОЛОГГА ИШИ ТУШМАЙДИ! НЕГА БИЗДАН ЯШИРИШГАН ЭКАН-А⁉️

Турмуш қурганимдан кейин мени гормонал бузилишлар, ортиқча туклар ва жинсий муаммолар анча вақт қийнаб юрди. Гинекологга борсам палон пуллик дориларни ёзиб берди. Пулимиз бўлмагани учун даволана олмадим. Бир кун қўшнимникига Россиядан гинеколог қариндоши келган экан. Кўргани кирган бўлиб муаммоларимни айтсам “Шифоси кўчангизда – ялпизда”, деди ва уни қўллаш секретини ўргатиб кетди. Ўша куннинг ўзида синаб кўрдим. Атиги бир ҳафта ичида бўлган ўзгаришдан, эрим “ақлдан озай” деди!

Гап шундаки, бир тутам ялпиздан бир нечта дардга даво топишимиз мумкин.

1. Ҳайз циклини меъёрлаштириш учун ялпиз чойи

Керакли масаллиқлар:
• 1 чой қошиқ қуруқ ялпиз
• 1 стакан қайноқ сув

Тайёрлаш ва қўллаш:
1. Ялпизни қайноқ сувга солиб, 10–15 дақиқа дам олинг.
2. Ҳар куни 1–2 марта, овқатдан кейин ичиш мумкин.

2. Полицистик тухумдон синдроми (PCOS) учун ялпиз ва яшил чой

Керакли масаллиқлар:
• 1 чой қошиқ ялпиз
• 1 чой қошиқ яшил чой
• 1 стакан қайноқ сув

Тайёрлаш ва қўллаш:
1. Барча масаллиқларни аралаштириб, 10 дақиқа дам олинг.
2. Ҳар куни эрталаб ва кечқурун ичиш тавсия этилади.

3. Ҳайз олди синдроми (PMS) ва стрессни енгиллаштириш учун ялпиз ва ромашка дамламаси

Керакли масаллиқлар:
• 1 чой қошиқ ялпиз
• 1 чой қошиқ ромашка
• 1 стакан қайноқ сув

Тайёрлаш ва қўллаш:
1. Барча гиёҳларни аралаштириб, 10–15 дақиқа дам олинг.
2. Кун давомида 2–3 марта ичиш мумкин.

4. Вагинал яллиғланиш учун ялпизли ювиниш (спринцевание)

Керакли масаллиқлар:
• 2 ош қошиқ қуруқ ялпиз
• 500 мл қайноқ сув

Тайёрлаш ва қўллаш:
1. Ялпизни сувга солиб, 20 дақиқа дам олинг.
2. Совутгандан сўнг, бу сув билан ювиниш мумкин (кунда бир марта, 5 кун давомида).

Ялпиз (мята) фақат гинекологик дардларга эмас, яна кўплаб дардларга даво бўлади:

1. Ошқозон-ичак тизими учун
• Газ ва шишиш: Ялпиз ичакдаги газларни йўқотишга ёрдам беради.
• Ошқозон оғриғи ва гастрит: Ялпиз дамламаси ошқозон шиллиқ қаватини юмшатиб, оғриқни камайтиради.
• Қайнаш ва ҳазм қилишни яхшилаш: Овқат ҳазм бўлишини тезлаштиради ва ошқозон суюқлигини нормаллаштиради.

Рецепт: 1 чой қошиқ қуруқ ялпиз 1 стакан қайноқ сувга дамланади ва овқатдан олдин ичилади.

2. Нерв тизими ва стресс учун
• Тинчлантирувчи таъсир: Асабийликни камайтиради, уйқусизликка ёрдам беради.
• Бош оғриғи ва мигрень: Ялпиз чойи ёки ялпиз мойи билан пешона ва чаққонларга массаж қилиш бош оғриғини камайтиради.

Рецепт: 1 чой қошиқ ялпизни 200 мл қайноқ сувга дамлаб, уйқудан олдин ичиш мумкин.

3. Юрак ва қон томирлар учун
• Қон босимини тушириш: Ялпиз гипертония (юқори қон босими) билан курашишга ёрдам беради.
• Қон айланишини яхшилаш: Қон томирларни кенгайтириш орқали юрак фаолиятини яхшилайди.

Рецепт: Кунда 1–2 стакан ялпиз чойи ичиш мумкин.

4. Грипп ва шамоллаш учун
• Иммунитетни мустаҳкамлаш: Антибактериал ва вирусга қарши хусусиятга эга.
• Бурун битиши ва йўтал: Ялпиз нафас йўлларини очиб, балғам ҳайдашга ёрдам беради.

Рецепт: Ялпизни асал ва лимон билан чой шаклида ичиш ёки ялпизли ингаляция қилиш (қайноқ сувга ялпиз қўшиб буғини нафасга олиш).

5. Аёллар саломатлиги учун
• Ҳайз циклини меъёрлаштириш: Гормонал дисбалансни тартибга солади.
• Ҳомиладорликда токсикозни камайтириш: Қусиш ва кўнгил айнишини енгиллаштиради.

Рецепт: Кам миқдорда ялпиз чойи токсикозга ёрдам беради, лекин ҳомиладорликда меъёридан оширмаслик керак.

6. Тери ва юз парвариши учун
• Юздаги тошмалар ва угриларга қарши: Ялпиз антибактериал хусусиятга эга.
• Ёғли тери учун: Теридаги ёғ балансини тартибга солади.

Рецепт: Ялпиз дамламаси билан юзни ювиш ёки компресс қўйиш мумкин.

7. Буйрак ва сийдик тизими учун
• Диуретик таъсир: Буйрак тозаланишига ёрдам беради.
• Сийдик йўллари инфекцияларига қарши: Ялпиз яллиғланишга қарши хусусиятга эга.

Рецепт: Ялпиз чойини 1–2 ҳафта давомида ичиш мумкин.

Маълумотларимиз фойдали бўлган бўлса яқинларга юборишни унутманг😊

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍33❤6👏3😭1
#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

94-қисм

Салоҳнинг машинаси томон юриб боришарди. Салоҳ атайин Робияга машина эшигини очиб бермади.
-Робия олдинга ўтир.
-Нега?
-Айтганимни қил.
Робия итоаткорона машина эшигини очди.
-Вооой, бунча зўр.
Машинада каттакон мандаринли букет турарди.
-Биламан гулларни ёқтирмайсан. Бошқача гул ясата қолдим.
-Рахмат .
Улар йўлга тушишди. Тоғ олди жойлар. Атрофни қуёш нури илитиб турибди. Сокин ҳаво кайфиятни кўтаради. Салоҳ қўшиқ қўйди. Ўзи ҳам жўр бўлиб айта бошлади.
-Эшит, бу қўшиқ мени номимдан сенга аталгандек.

Ҳаётимга янги саҳифа очиб,
Кириб келдинг.
Севгидан кўнгли қолган, йигитнинг
Кўнглин олдинг.
Соҳталик йўқ сенда асло
Сўзларингни рости севдим
Ёлғон экан аввалгиси, буни асли кеч тушундим
Дилдаги дардимга давосан
Чин муҳаббатга арзисан.
Ўтмишимни унутдим.
Ҳаста кўнглимга малҳамсан.
Қўшиқни охиригача қўшилиб Робияни қўлини тутганча айтиб берди. Робия қип-қизил шолғом бўлиб улгурганди. Айни шу топда Салоҳнинг баланд бўйлари, тундек қора кўзлари, билинар билинмас соқоли ярашган, қалин қошлари бор юзи Робияни буткул ҳаёлини ўғирлаганди. У қачон бу қадар севиб қолди билмайди. Билгани шуки Салоҳ унинг биринчи муҳаббати. Ягона муҳаббати.
-Сени қўйиб юбормайман. Илтимос мени ташлаб кетма. Сен нафас олишим даргумон. Ҳаётимга ёруғлик олиб киргансан. Уни зулматга айлантирма. Сен мени ҳавойимсан. Сен бўлмасанг тирик мурдага айланаман.
Робия гапиролмасди. Унга Салоҳдек йигит ошиқ бўлишинику умуман тассавур ҳам қилолмасди.
-Муносабатлар тезлашиб кетгандек ...
-Йўқ Робия, тезлашмади. Ўн бир ой оз муддат эмас. Илк келган кунингданоқ фикру ҳаёлимни олгансан.
-Мен... Акам...
-Аканг билан ўзим гаплашаман. У мени жуда яхши билади. Биласанку одам танлашда адашмайди. Унинг ички сезгиси жуда кучли ривожланган
-Аниқ бу. Мени бежизга ўзларига яқин олмаганлар деб ўйлайман.
-Сени Хушнуддан қизғонганимни эсласам...
Салоҳ кулиб юборди.
-Рости жинни бўлсам керак. Сен сабабчисан ҳаммасига.

Давоми бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌺ХАЙРЛИ ТУН🌺🌙

Аллоҳимнинг берган бир куни ,
Ўтди сиз-ла меҳрибонларим.
Ўтсин дейман осойиш туни,
Хайрли тун қадрдонларим!

Кундуз елиб, юриб толдингиз,
Меҳнат қилиб озроқ ҳордингиз,
ИншаАллоҳ ажр олдингиз!
Хайрли тун қадрдонларим!

Юртимиз тинч, кўнгиллар обод,
Ма Ша Аллоҳ гўзалдир ҳаёт,
Ўзингни қилинг эҳтиёт!
Хайрли тун қадрдонларим!

Қаро тунда кезманг дарбадар,
Жондан азиз жонажонларим.
Тушингизга кирсин Пайғамбар!
Хайрли тун қадрдонларим!


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍3❤1
БИР ДОНАГИНА ЯЛПИЗИ БОР АЁЛНИ ГИНЕКОЛОГГА ИШИ ТУШМАЙДИ! НЕГА БИЗДАН ЯШИРИШГАН ЭКАН-А⁉️

Турмуш қурганимдан кейин мени гормонал бузилишлар, ортиқча туклар ва жинсий муаммолар анча вақт қийнаб юрди. Гинекологга борсам палон пуллик дориларни ёзиб берди. Пулимиз бўлмагани учун даволана олмадим. Бир кун қўшнимникига Россиядан гинеколог қариндоши келган экан. Кўргани кирган бўлиб муаммоларимни айтсам “Шифоси кўчангизда – ялпизда”, деди ва уни қўллаш секретини ўргатиб кетди. Ўша куннинг ўзида синаб кўрдим. Атиги бир ҳафта ичида бўлган ўзгаришдан, эрим “ақлдан озай” дедилар!

Гап шундаки, бир тутам ялпизни олиб унга…

Батафсил👇
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🙋‍♀️ Қизлажонла Бекажонла!

🤦‍♀️ Силаниям хар куни “Нима овқат қилсам экан?” деган савол қийнидими?

🤷‍♂️ Уйдаги эркаклардан бўлса доим бир ҳил "Билмайман" деган жавобни эшитамиз. 😒

👩‍🍳 Нима овқат қилиш муаммосидан қутилиш учун сизга каналимизни тавсия этамиз.

Бутун Ўзбекистон аёллари танлови! 💫

Биз билан бирга бўлинг👇
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 Ассалому алайкум!
Пайшанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!🥰😊
Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!😇🥰

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош оғриғи, мигрень, чарчоқларни енгиллаштирадиган дамлама рецептини сақлаб олинг.
2 дона мята солиб юворишни тавсия қиламан.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
#muhabbat

Otam hayotida romantik kino ko‘rmagan. Hech qachon sevgi haqida she’rlar va qasidalar yodlamagan. Bir donayam muhabbat to‘g‘risida qo‘shiq hirgoyi qilmagan.
Ammo judayam xudojo‘y onajonim bilan urushib qolganda esa faqat bir ish qilardi; uning uzun tasbehidan yurak ramzini yasab, joynamozi ustiga qo‘yib ketardi.

— Ayman Yog‘iy

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5😭5🥰2
Агар хали ҳам ғазабланаётган бўлсанг, демак ўзинг билан бўлган курашинг охирига етмабди.
Агар хали ҳам хафа бўлаётган бўлсанг, демак кўнгил уйингни ғиштлари мустаҳкам бўлмабди.
Агар хали ҳам бировларни айблаётган бўлсанг, демак фикрларинг етарлича тиниқлашмабди.
Агар хали ҳам эвазсиз сева олмаётган ва севгингда ажратаётган бўлсанг, демак хали ҳам ақл ва мантиғингни қўллаб, ичингдаги севгининг камол топишига тўсқинлик қилмоқдасан.

Агар хали ҳам "мен" демоқдан воз кечолмаётган бўлсанг, демак тизгинларинг хали ҳам нафсингни қўлида ва сен бу тутқунликка бўйин эгмоқдасан.
Агар хали ҳам мусибатлардан ғамгин бўлаётган бўлсанг, демак асл моҳиятни англаб етмабсан.
Ва агар хали ҳам шикоят қилаётган бўлсанг, демак ҳақиқатни кўра олмаяпсан...

Шамс Табризий

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤1