🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Qaynona ham ona… Lekin qachon?

Qaynona — bir uyga bosh, bir avlodga mehr tarozisi.
Ammo u qachon ona bo‘ladi?
Kelinning ko‘zidagi yoshni ko‘rmay qolmasa — ona.
«Men ham kelin bo‘lganman» deb, unga insondek yondashsa — ona.
Qaynona kelinning aybini aytmay, yaxshiligini ko‘rsa — ona.
Yuziga emas, yuragiga gapirsa — ona.
Kelinning pazandachiligini emas, sabrini maqtasa — ona.
Qaynonalikni buyuklik deb emas, vazifa deb ko‘rsa — ana shunda qaynona ham ona bo‘ladi.
Chunki kelin begona emas — Alloh sizning bolangizga omonat qilib yuborgan bir qalb.
U sizga kelin bo‘lganidan avval, kimningdir erkalab katta qilgan qizi edi.
«O‘g‘lim uchun kelin tanlagan edim, aslida Alloh men uchun kelin tanlabdi» deb shukr qila olgan ayolgina — haqiqiy ona.
Mehrga zor yuraklar ko‘p.
Qaynona bo‘lish oson.
Ammo ona bo‘lish — ulug‘lik.
Dilingiz bag‘rikeng, nigohingiz mehrli bo‘lsin. Chunki har kelinning yuragida birgina niyat yotadi:
"Qaynona emas, ona topaman", deb...

🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤1
#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

100-қисм

Рашк бу ишончсизлик эмас, бу қизғониш, асраш, авайлашдир .

💦💦💦

Салоҳ уйга кириб келар экан овқатнинг маззали ҳиди ҳамма ерни тутиб кетганди.
-Маликам нима пиширдилар бугун?
Салоҳ одатига кўра шоколадни Робияга тутди. Робия эрини бироз қучиб турди.
-Топингчи?
-Фарқи нима? Барибир қўлларинг ширин
-Чучвара шўрва.
-Анчадан бери егим келиб турганди ўзи.
-Нега айтмадиз? Дарровда тайёрлаб берардимку.
-Кўп чарчаб қоляпсан ўзи.
-Акам келаман дегандилар.
-Онангни ҳам чақир унда.
-Айтдим ҳаммалари келишади.
Салоҳ кийимини алмаштиришга кириб кетди. Робия эса стол тузай бошлади. Меҳмонлар келишгач анча пайтгача суҳбатлашиб ўтиришди. Робия яқинлари келганидан роса севинди. Улар кетгач эса Салоҳ идишларни ювишга хотинига ёрдам бера бошлади.
-Сиз ташиб беринг бўлди. Ўзим қолганини йиғиб оламан.
-Биламан сен ҳам чарчагансан. Икков тезда бўламиз.
Робия ана шу кезларда танлови хато бўлмаганига суюнарди.
-Сизни Аллоҳ мен учун асраб юрган. Дуоларимда сўраганимданда зиёдасисиз.
Робия кўп бора эрига шу гапни айтарди.
-Робия исмингни тиклаб оламизми?
Салоҳнинг саволи Робияни ўйлашга мажбур этди.
-Аслида. Менга аҳамияти йўқ. Мен Робияга ўрганиб бўлганман.
-Қачондир тиклайлик десанг дарров ҳал қиламиз.
-Хўп мехрибоним.
Эр хотин ошхонани йиғиштириб бўлиб ётоқхонага ўтишди. Робия ҳар кеч ўзидан ноҳуш ҳидлар келмасин учун кийимини алмаштириб, енгилгина ювиниб оларди. Эрини олдида ёқимсиз аёл бўлишни истамасди. Айнан турмуш ўртоғи учун кечда сепиладиган атирлардан буюртма қилиб олган бўлиб, ётишдан олдин сепарди.
-Бўлди ухла, нима керак шунча овворагарчилик. Менга шундоқ ҳам ёқасан.
Робия эрини олдига келиб ўтиради.
-Аёл аввало ўзини севиши керак. Ҳар куни ўзини парвариш қилмаса кейин бу одатга айланади. Кейин эса умуман дангаса бўлиб ёқмай қолади. Ажинлар меҳмон бўлади кейин.
-Унақада майли хотинжон.
Уларнинг ҳаёти ширин лаҳзаларга бой ўтарди. Албатта уруш жанжалсиз турмуш бўлмайди. Бундай вақтларда қадамни иккови бирдан ташларди.

Давоми бор...
👍15❤4
#ОЖИЗА

101-қисм

Руфат домла Замирани эрли жувон деб умиди пучга чиқди. Ўзи аёли билан беш ой яшаб унинг хиёнати сабаб ажрашишганди. Бир қараганда юрагига олов ёққан қиз оилали экан.
Руфат шу билан тинчиб кетарди балки, аммо Замирани дугоналари унинг оилавий аҳволини айтиб қўйди. Шундан сўнг Руфатни қарори қатъийлашди. У энди ўз бахтини қўлдан чиқармайди.

💦💦💦

Робия ўзининг нимага сал нарсага жириллаб кетаётганини тушунмасди. Тез хафа бўлар. Дарров йиғларди.
-Сиз мени яхши кўрмайсиз.
-Робия бу гап яна қаердан чиқди?
-Унда нега аввалгидек эмассиз?
Салоҳ хотинига ҳайрон қаради.
-Жиннивой сенга нима бўляпти?
-Билмадим, ҳа ёқмаяпманми?
Робия аразлаб бошқа хонага ўтиб кетарди. Салоҳ хотинининг ғалати одатларига кулиб қўярди. Аммо нима бўлганда ҳам сабр қилиб чидарди.

💦💦💦

Неча кунлар ўтса ҳам аҳвол яхшиланмади. Баттар инжиқ бўлиб қолган Робия кейин сабабини билди. У оналикка тайёрлана бошлаган экан. Вужудида митти жонни ютаги уришни бошлабди.
Бу хабарни эшитган Салоҳ буткул ўзгарди. Аввалгиданда мехрибон эрга айланди.
-Биласанми Робия, ҳозир мени укам бўлган бўларди. Аммо онам бир куни дадам билан тортишиб қолдилар, кейин эса доктор олиб кетди. Қайтганларида қорнилари йўқ эди. Узоқ вақт даволаниб ётгандилар. Кейинчалик тушуниб етдим, ҳаммасига дадам сабаб бўлган эканлар .
Салоҳ Робияга шунчалар мехр бердики у йўқотган йилларни қайтаришни истарди. Қалбида армон қолмасин дерди.
Оила
Аллоҳ сизга берадиган иккита энг муқаддас нарса бу – Оиладир…
Бири сиз дунёга келган Оила,
Иккинчиси сиз яратадиган Оила…
Биринчиси сизнинг ҳоҳишларингиз асосида бўлмайди аммо иккинчисини ўзингиз ҳоҳлагандек қилишингиз мумкин…
Қандай оила идеалингиз бўлса фарзандларингизни шундай оилада дунёга келтиришингиз (вояга етказишингиз) мумкин…
Албатта буларнинг ҳаммаси сиз танлаган жуфтга боғлиқдир ва айни шу танловда адашмаслигингиз керак…
Бўлаверади деб эмас, севаман деб беқарор ва маъсулиятсиз, садоқатсиз инсонни танламанг…
Бир умр ўзгартиришга уринган ва кутган вақтингизни фарзандлар тарбияси ва севимли турмиш ўртоқ билан бахтли ўтказишга сарфлаганингиз маъқул…

Баъзан фақат ўзингизни ўйлаш ҳам худбинликдир…

(Ясемин?)
Салоҳ танловим тўғри дерди, Робия ҳам айни фикрда эди.
Улар неча йиллар ҳозирги бахт учун товон тўлаб бўлган эдилар. Энди навбат фақат ва фақат бахтли бўлишга.

Қачондир дўстларим эшигин ёпган,
Базан яқинлардан оғрийди юрак...
Шунча бегоналар ичидан топган,
Гўзал тасодифим сен бўлсанг керак....

Тақдирим ўзингни ўзимга битган,
Шубҳасиз, мукаммал бахтимсан демак...
Ҳаётда мен доим шукрлар айтган
Гўзал тасодифим сен бўлсанг керак...

Сенгача кўнглимнинг йўли эди берк,
Билдим-ки бу жимлик ишқингдан дарак...
Айтмасам бўлмайди, четда турсин эрк,
Гўзал тасодифим сен бўлсанг керак...

Хатоларим ичра ягона ростим,
Сенга фидо бўлсин кўксимда юрак...
Бўлмасанг бахт нима асло билмасдим,
Гўзал тасодифим сен бўлсанг керак...

✍Ясемин

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍21❤8👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙ХАЙРЛИ ТУН
                  ҚАДРДОНЛАРИМ🌙

💫Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз...
✨Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин...

⭐️Сизларни Аллоҳ учун яхши кўрамиз!

🌙Тунингиз осуда ўтсин, яхши дам олинг азизларим...

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🦋ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️ Ассалому алайкум! Душанба тонги муборак бўлсин!

🌼 Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!

🌼 Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

🌼 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍4
Аллоҳим бугунги кунингизни
хайрли ва барокатли қилсин!

🌺☘️Хонадонингизга
🌺☘️тинчлик,
🌺☘️рўзғорингизга барака,
🌺☘️ишларингизга омад,
🌺☘️чўнтагингизга даромад
🌺☘️тилаб, яна бир кунни
🌺☘️бошлаймиз.

Кунингиз барокатли ўтсин
азизлар.. 🌹🌹

Яқинларга Улашинг.. 🌸

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍3
Японларнинг фикрича сочингизни узунлиги, деярли 100% эҳтимол билан сиз ҳақингизда айтиб беради...

Ишониш қийин аммо бу ҳақиқат. 
Сочингиз узунлигини танланг ва сочингиз сиз ҳақингизда нималарни айтишини билиб олинг.
 
Сочингиз узунлигини танланг👇
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bolalarda shamollash profilaktikasida, kasallik endi boshgan holatlar, doimiy burun bitib qolishi va oqib yurishida yaxshi yordam beruvchi tabiiy usul!
Siz ham sinab ko’ring va natijalaringizni izohlarda yozib qoldiring✅

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Жигар

Ака: Бугун укамнинг савдодаги тушуми яхшимасга ўхшайди, жуда хафа кўринади. Эрталаб келин бир нимадан нолиганди. Ўзига билдирмай, молини ярмини сотиб оламан! - дея ўйлади 2 раста нарида савдо қилаётган укасига ўйчан боқиб.

Ука: Aкам кўп қийналябтилар. Яқинда тўй бошлаб қўйган.
Жиянга ҳали мебел олиш керак дегандай бўлувдилар. Савдоларида ҳам анча камчиликлар бор ҳали. Бугунги савдойимдан тушган фойдани ярмини уларга бераман!

Муаттар Йўлдошалиева

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍15
Дуо қилинг азиз ОНАЖОН,
АЛЛОХ бизни қўллаб турсин.
Саховатда топган савобим,
Жаннат тамон йуллаб турсин.

Дуо қилинг мунисим ОНАМ,
Қалбим СИЗдек мехрли бўлсин.
Дўстлар учун очган қучоғим,
Фақатгина қувончга тўлсин.

Дуо қилинг мени ОНАЖОН,
Соғинч мени қилмасин тамом.
Орзуларим ушалган замон,
Ўз юртимда топайин макон!!!...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
🧕 Muslimalar kundaligi
#ОЖИЗА 101-қисм Руфат домла Замирани эрли жувон деб умиди пучга чиқди. Ўзи аёли билан беш ой яшаб унинг хиёнати сабаб ажрашишганди. Бир қараганда юрагига олов ёққан қиз оилали экан. Руфат шу билан тинчиб кетарди балки, аммо Замирани дугоналари унинг оилавий…
Хаёт бизга нималар тайёрлаб ку‌йганини билмаймиз. Биздан талаб қиладигани чекинмаслик, Аллоҳнинг битган қисматига шак келтирмасликдир. Ҳикоя сизларга ёққан бўлса бундан хурсандман. Ҳар бир қора туннинг ортида албатта ёруғ тонг бор. Бир кун осмонингизни қора булутлар тарк этиб албатта қуёш чиқади.

Фарзанд инсоннинг издошидир, унинг тарбиясида ҳеч қачон адашмаслик инсоннинг энг катта ютуғидир.


Тамом


Эьтиборингиз учун рахмат. Аллоҳга омонатсизлар.

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
( Ғофурова Моҳичеҳра Қосим қизи)

4.12.2024йил.
Бухоро

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍23❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙ХАЙРЛИ ТУН
           ҚАДРДОНЛАРИМ✨

🌜Тунингиз осуда ўтсин, яхши дам олинг азизларим...🌙


Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум қадрли дилга яқиним омонмисиз?

Бугун 20-Май Сешанба куни🌸🇺🇿

🌺Кунингиз хайрли ва мазмунли яхшилик билан бошлансин. Қалб хотиржамлиги, дили беғамлик, соғлиқ, узоқ ва хайрли умр, хамрохингиз бўлсин.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биласизми?
☝️Сиз жудаям бахтлисиз. Юрагингиз беғубор, танангиз соғ, сиз ҳаммага кераксиз!

✍Биласизми?
☝️Сиз жудаям бойсиз. Тоза қалбингиз, ўткир зеҳнингиз, кучли иродангиз бор!

✍Яна шуниям биласизми?
☝️Сиз жудаям омадлисиз. Яқинлариз ёнингизда, дўстларингиз атрофингизда!

✍Лекин Сиз буни билмайсиз.

☝️ Мен Сиздан омадлироқман! Чунки, мени яқинларим орасида
СИЗ борсиз!🤗

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Dadalar ❤️😢

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤2
AЛЛОҲНИНГ ЧАҚИРИҒИ

Оллоҳ Таоло Довуд алайҳиссаломга шундай буюрди:
- Эй Довуд! Бизни севишини иддао қилаётган киши, ётоғига кириб туни билан ухласа, унинг бу севги даъвоси ёлғондир!

Ҳар куни кечаси билан Оллоҳ Таолодан шундай хитоблар, овозлар келиб туради:
- Эй қулим! Ҳамма ухламоқда, сен эса тур. Сен билан маънан бирга бўлайлик. Бу фурсатни қўлдан чиқарма. Бу имконият ҳар доим ҳам насиб этавермайди. Ўлганингдан кейин бу жон бадандан айрилгач, бу кечаларни кўп соғинасан, кўп ҳасрат чекасан!

Мавлоно Румий

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9
Ижарада яшашидан уяладиган одам билан, уйининг катталиги билан гердаядиган одамнинг тафаккурида фарқ йўқ.

Арзонроқ улов миниши билан ўзини ноқулай ҳис қиладиган ва қиммат маркабда ҳеч кимни менсимайдиган одамнинг дунёқараши бир хил.

Катта тўй қилиш, бир тийинга қиммат отарчиларнинг энг тренддагисини олиб келиб мақтаниш, тўйхонага вертолётда бориб ҳаммани лол қилишга уриниш ва бундай қилолмаганидан ўксиниш ўртасида бир грамм фарқ йўқ.

Сиз нима деб ўйлайсиз?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10❤1
“Бўлган воқеъа”

---Амани исмли қизнинг ҳаёти---

У «Қуръони карим ҳифзи» марказининг мудираси эди. У ерда нафақат Қуръон ҳифзи билан банд бўлишар эди, балки ҳар хил мавзулар ҳақида масалан оила ҳақида, иш ёки учрашувлар ҳақида суҳбатлашишар эди. Шулар билан бирга оятлар ёки Қуръоний дарслар ёки Қуръоний мўъжизалар ҳақидаги маърузаларни Амани ёритиб беришга ҳаракат қилар эди...

. Ўтган шаъбон ойида унда тромбоз яъни (мияда қон қуюлиш) касаллиги аниқланиб, касалхонага ётқизилди..
Дугонасининг айтишича у ҳеч қандай аппаратларга муҳтож эмас эди. Ҳамма хоналарни бирма бир айланиб, Қуръондан дарс олишлари учун аёл-у қизларни хонасига чақириб келар эди...
Агарда аппарат кийдириб қўйишса, хонадаги ички телефондан фойдаланиб, қўнғироқ қилар эди ва хонада ким бўлса Қуръон дарсига келишларини айтар эди
Амани Қуръон хофизаси си эди.
Бир куни дугонаси ундан хол аҳвол сўраб қўнғироқ қилди. Амани унга :
- Қуръонни бир қайтариб беришингизни хоҳлардим,- деди.
Амани ундаги касали туфайли Қуръон ҳифзини унутиб ўлишидан жуда қўрқар эди. Шунга тез тез қайтариб туришни истар эди.
Дугонаси деди:
-Кўнглинг хотиржам бўлсин... Кунора сенга кунгирок қилиб, Қуръонни эшиттираман.
Амани деди:
-Йўқ йўқ, касалхонага келиб яқиндан туриб ўқишингни хоҳлайман... Уни ҳис этиб, муҳитида яшагим келаяпти.

Дугонаси унинг илтимосига рози бўлди
Ва асрдан то ҳуфтон вақтигача Аманининг олдидан силжимас эди.
Амани эса у билан биргалашиб Қуръонни қайтарар эди.

Рамазон ойи бошланди.
Шифокорлар уни нонушта қилишга буюрдилар. У бўлса :
-Йўқ, асло, Аллоҳга қасамки Рамазон кунида мен нонушта қилмайман. деди. Шифокорлар унга:
-Ҳеч нима емасангиз халок бўласиз!- деб айтишди.
Амани бўлса:
-Аллоҳга қасамки рамазон кунида мен ҳеч нима ея олмайман.

Рамазон ойининг иккинчи куни Амани вафот этди.
Унинг улими вақтида дугонаси ёнида эди.
Аманининг дугонаси деди:
Амани тўсатдан ўлимга тайёргарлик кўра бошлади. Ва тили бир оятни қайтараверди:
"ИЙМОН КЕЛТИРГАНЛАРНИНГ АЛЛОҲГА МУҲАББАТЛАРИ ҚАТТИҚДИР".
Бақараҳ 165 ояти

Унинг овози оятни қайтарган сари баландлашар эди.
Охири бор овози билан оятни қайтарди:
" Иймон келтирганларнинг Аллоҳга муҳаббатлари қаттиқдир".
"Иймон келтирганларнинг Аллоҳга муҳаббатлари қаттиқдир".
"Иймон келтирганларнинг Аллоҳга муҳаббатлари қаттиқдир".

Сўнгра овози пасая бошлади, секин, секин ..то вафот этмагунча у оятни қайта қайта ўқир эди.
У қўллари билан Куръонни маҳкам бағрига босиб туриб, ҳаётдан кўз юмди:
ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ.
Бу қандай улим бўлди.
Бу қандай хотима бўлди.
Аманини уликларни ювиш хонасига утказдилар.
Ювувчи аёл унинг қўлларини Қуръондан бўшата олмади. Сўнгра шейх Холид аш-Шаҳрийга қўнғироқ қилиб, унга вазиятни тушунтирди.
Шейх Холид:
- Бўлиши мумкин эмас, бўлиши мумкин эмас, уни кўрмагунимча ишонмайман,- деб айтди. Шайхга:
- Келинг, гувоҳи бўлинг,-деб айтишди.

Аманига хижоб кийдиришгандан сўнг, шейх Холид унинг олдига кирди.
Аманига ҳижоб кийдиришар экан, унинг руҳи яратганнинг ҳузурига учиб кетган эди.
У тириклик чоғида ҳижобини муҳофаза этган эди.
Унинг руҳи чиққанидан сўнг Парвардигор уни яна ҳижоблантирди.

Шейх уни кўрган заҳоти, тиззаларига чўккалаб олиб, йиглаб юборди.
Шейх: -Аллоҳга қасамки, унинг умри гузал хотима билан якун топибди.
Уни Қуръони билан ювиб кафанланглар ва дафн этинглар.

Дарҳақиқат, Амани Мусҳафи билан ювилиб кафанланди ва дафн этилди.
Мана шу Аманининг ҳаётлик чоғи ва унинг хотимаси эди.
Мана шу Амани ал'Анза эди.
АЛЛОҲ уни раҳматига олган бўлсин.

Эй фазилатли биродарим, сен Қуръонингни сўнгги бор қачон очиб ўқидинг?
Сенинг хотиманг қандай бўлар экан?

Уйқуга кетаётганимизда ҳам кулларимизда телефон уйғонганимиздан кейин ҳам биринчи ишимиз телефонни очиш.
Қачонгача ДУНЁ бизни ўз домига тортар экан??? Эй АЛЛОҲ...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9😢6❤5
Yangi asar oʻqiymizmi?
🥰24🔥4😇2
#Тилсим

1-қисм

Дунёнинг иккинчи томони

Муаллиф Шамсинур


Ҳеч бир нарса ўз ўзидан бўлмайди. Сиз керак пайти керак жойда бўласиз. Аллоҳимнинг ҳар бир ишида ҳикмат бор. Буни борган сари англаб боряпман.

Бугун афтобусда узоқ йўлга отландим. Ўзим туғилиб ўсган қишлоқ мени ўзбағрига чорларди. Таксида ҳам кетсам бўларди, лекин мен табиатни кузатиб кетишни афзал билдим.
Йигирма беш ёшимда эримнинг тахқирлашлари сабаб ажрашишга мажбур бўлдим. Қўлимда бир ёшлик қизалоғим билан ота уйимга қайтиб келдим. Биз эшонларданмиз. Табиийки бизникилар ўзига ўхшаганлар билан қуда бўлади. Мени ҳам ўшанақа оилага узатишганди. Сиз ўйларсиз, эшон дегани беш вақт намозида собит турадиган, динимиз аҳкомларига тўлиқ амал қиладиганлар бўлса керак деб. Қаёқда....


Улар ўзини оддий одамлардан юқори санаб юрадиган, ўзига юқори баҳо қўйиб олган мунофиқлар эди. Ота -онам зиёли инсонлар бўлгани сабаб қишлоқни тарк этиб катта шаҳарга келиб яшай бошлашган. Мен иккинчи фарзанд эдим. Бир укам бор. Отам ўқимишли инсон бўлганлар. Уларни 23 ёшларида, яъни институтда ўқиб юрганларида эшонлардан бўлган узоқроқ қариндошларини ўн етти ёшли қизига уйлантириб қўйишган. Тўйни ўтказибоқ отам, онамни катта шаҳарга олиб кетганлар. Ҳам ишлаб ҳам ўқиб, икковлари бирлашиб,онамни орзулари учун ҳаракат қилганлар. Онам ҳаммадан яширинча ўқий бошлаганлар.


Отам дунёқараши замонавий инсон бўлганликлари учун, анъанавий одатларни писанд қилмасдилар. Эшонларни олтин қоидаси қизларни ўқитмаслик,тенгги чиқса эрга беришга, отам қарши эдилар. Онамни ҳам шу сабаб яширинча ўқитганлар. Онам ўқишни тугатиб ишлай бошлаганларидан кейин қишлоқдагилар хабар топган. Афсуски у вақтда қўлларидан ҳеч нарса келмасди. Ҳуллас шундай қийинчиликлар билан, ёш болали ҳолда онам отам билан бир соҳа одами бўлиб ўқиб олганлар. Улар катта бир корхонани масъул ходими эдилар. Ҳисоботлар, буғалтерия уларнинг ҳаётларини ажралмас бир қисми ҳисобланади. Ойимни ўқишни битириб бир йил ишлаганларидан кейин, отамни малака оширишга Москва шаҳрига юборадиган бўлишган. Менга ҳомиладор онам қишлоққа қайтишга мажбур бўлганлар.

Шу билан у ерда мен мактаб ёшига етгунча қолиб кетганлар. Отам ҳам олти йил ўзимизни туманда ишлаб турганлар. Кейинчалик яна катта шаҳарга кўчиб кетишган. Шу шу мен таътилни қишлоқда ўтказардим. Бувим жуда диндор аёл эдилар. Фақатгина кечаси бошларидан рўмолларини олганларини кўрганман. Унгача эса доим енги узун кўйлак лозимда юрардилар. Менга калималар ёдлатар, кичик сураларни ўргатиб тушинтириб борардилар.

Бобом ҳам намозхон одам бўлиб , у кишини фақат масжидга чиқиб келганларини кўп эслайман. Уйда амакимни оилалари яшашарди. Ёзда доим маза қилардим. Амакимни мен тенгги Ойша исмли қизлари бўлиб у билан ўйнардик. Ҳар ёзни интиқиб кутардим. Мен учун шаҳарнинг баланд иморатларидан, ўша ривожланишдан ортда қолган, пахса деворлик, ариқларидан лойқа сувлар шилдираб оқувчи, пастаккина уйлари бор қишлоқ афзал эди.

Негадир қишлоғимиз одамлари баланд уйлар қуришга қизиқмас, эскича яшашарди. Уларга замонавий кир машина, идиш ювиш машинаси, чангютгич ва ҳоказолар эриш туйиларди. Келинойимни айтишича улар инсонни дангаса қилиб қўяркан.


-Хадича бизга ўшандай буюмлар бўлса, қонимиз юришмай минг хил касални орттириб оламиз ундан кўра тинчгина ишимизни қилиб юрганимиз афзал.


Уларга бошқа сўз айтмайман. Чунки улар шу муҳитни маъқул кўришади. Менга эса улар замондан ортда қолгандек туюлади. Ҳаттоки бу ерда алоқа яхши эмаслиги учун кўпчилик телефон нима эканини билмайди. Йўўўқ кулманг рост гап.

Мен ҳам ўша осуда маконга йўл олдим. Мениям эшонлардан бирига узатишди. Зиёли оиладан бўлганим учун мен ҳам олий маълумотлиман. Турмушга чиқиш вақти бирор кимни ёқтирмай, турмуш қуриш керакку деб тегиб кетаверибман. Нақадар аҳмоқман-а? Эрим жуда хасис, бир сўмни устида тик турувчи одам эди.

Унинг жуда кўп жоҳилликлари, мени устимдан қулфлаб кетиши,бу ҳам майли ёш бола билан уйда ҳеч вақосиз қамаб кетишини ҳазм қилиб бўлмасди. Бориб бориб пичоқ суякка тегиб у ерни тарк этдим. Касбим бор, битта қизимни ўзим боқиб олавераман. У ношудни уйини эса елкамни чуқури кўрсин.
👍19🔥3❤1