🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ тезда кўздан йўқолди. Аёл ...ҳақиқатдан муҳтож эди. Унинг эри ўтган йили устачилик қилаётган вақтда станокда бир қўлидан тирсагигача айрилган , тўртта ейман- ичаман деб турган ўғилчаларининг энг каттаси бугун ўн икки - мучал ёшига кираётган…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
28 - ҚИСМ
Мастура опанинг бундай дейишига бир сабаб бор эди. Айни дамда Ҳилола ҳам худди ўзи каби дарвозани очиб , Мирсаид аканинг уйга қайтишини кутиб турар эди.
Мирсаид ака машинани ичкарига олиб киргач, Сулаймон ҳам келин билан бирга ўзларини кутиб турганлигини кўрди.
Ҳилола ва Сулаймон дарровда ота- оналарига салом беришди . Ҳилола Мастура опа ўтирган тарафга яқинлашиб у билан ўриндиқда ўтирган вақтида сўраша кетди, аммо Мастура опанинг юзларидаги чарчоқ аломатларини кўргач , уни машинадан тушириб олишлари учун йўл бўшатди. Бу сафар Мастура опани Сулаймон кўтариб олди. У Мирсаид аканинг ҳай- ҳайлашига қарамай аста - секин қадам босиб онасини ичкари уйга олиб кетди .
Мастура опага кичик меҳмонхонадаги диванга жой ҳозирлаб қўйишган экан.
Сулаймон онасини авайлаб оппоқ чойшаб тўшалган ўринга жойлаштирар экан, меҳрибончилик билан унинг пешонасига ёйилиб қолган сочларини қўллари билан тараган бўлди.
- Ойижон , шу хонани салқингина деб жой қилгандик. Зериксангиз телевизор ҳам кўриб ётишингиз мумкин,- деди Ҳилола қайнонасининг бошидаги ёстиқни тўғрилар экан.
- Чар..чаб қол...ма...дин...гизми ? - Мастура опанинг овози аранг эшилди.
Сулаймон "Йўўқ" деган ҳам эдики уни ташқаридан дадаси чақириб қолди. У "Ҳозир келаман" деганча ташқарига йўл олди .
Ҳилола қайнонасининг тутилиб гапиришидан унинг оғзи қуриб қолганлигини тезда фаҳмлади . Дарровда суюқ қилиб дамланган иллиққина чойдан ярим пиёла қўйиб унга ичира кетди.
- Яна ...- деди Мастура опа пиёладаги чойни ичиб тугатгач .
Ҳилола иккинчи қайта пиёладаги чойни қўйиб қайнонасига ичира кетди.
- Маҳина ... амман...гиз қани..лар ?!
- Мен шу ердаман , Мастураой, дея эшикдан қораси кўринди Маҳина амманинг ,- чой ичиб турганингиз учун кутиб тургандим.
Ҳилола ҳам Маҳина аммага йўл бериб , ўзи эрининг ортидан ташқарига чиқиб кетди.
Маҳина амма ичкарига кириб , Мастура опа билан кўришди :
- Туф, туф .. Кўз тегмасин анча яхши бўлиб қолибсиз . Юзингизга ҳам қизил югурибди.
- Опажон ,- ётган жойида жилмайишга ҳаракат қилди Мастура опа, у салқин уйга киргани учунми ёки тўйиб чой ичгани учунми гапирганда энди тили тутилмаётган эди, - ётишимга қаранг. Бундоқ келин бўлиб сизни кутиб олишга ҳам ярамасам.
Мастура опанинг кўзларида ёш айлангандек бўлди.
- Ўзимни андишалик келинимдан айланай,- деди Маҳина опа Мастура опа ётқизилган диван ёнидаги кўрпачага чўкка тушиб ,- ўзим ўргилай. Шунда йил ҳизматимизни қилдингиз . Худо ҳоҳласа ҳали тузалиб кетсангиз яна ҳизматимизни қилиш қочмайди. Бизга ҳам сизнинг соғлиғингиз керак. Қолаверса , Ҳилолангиз худди ўзингиз бўлган, ҳеч бир юмушни ўзидан орттирмаяпти. Сиз эса ҳотиржам ётиб тузалиш ҳаракатини қилаверинг, хўпми ? !
- Хўп опажон, хўп. Ўзим ҳам бир неча ойлардан буён ётавериб диққанафас бўлиб кетдим. Кўряпсиз ўрнимдан туриб қадам босишга ҳам қувватим қолмади. Овқат ейман десам ... Қўлларим қалтираб қошиқ тутолмай қоляпман. Ишонсангиз шу кийдирилган тунги кўйлакларим ҳам танамга зилдек юк бўлиб босиб қўйяпти... Аммо укангизга буларни айтиб куйган юракларини куйдиргим йўқ... Биласизми опа ?! Уларга доим чиройли ва ўша суюкли Мастура бўлиб кўрингим келади.
Маҳина опа Мастура опага қараб юраги эзилди :
- Мастураой ...- деди у келинига меҳр билан тикилиб ,- бир гап айтайми ? Тўғрисини айтсам бирам гўзаллашиб кетибсиз- ки, мен сизга айтсам аввалги ҳолингиздан кўра ҳозир ўн чандон дилбарсиз .
Мастура опа қайнэгачисига синиққина табассум қилди :
- Раҳмат опажон , яхшиям сиз борсиз . Майли- да энди бир , икки оғиз ёлғон билан бўлса- да кўнгил кўтаришни жойига қўясиз.
- Вой мангина ўлай,- деди Маҳина опа аразлаганнома оҳангда лаб буриб,- нега ёлғон айтар эканман. Менинг гапларимни бари ҳар қачон ҳам ҳақ рост эканлиги ёдингиздан чиқдими ?!
Йўўўўқ , сиз ҳақиқатдан ҳам гўзаллашиб кетгансиз . Қошларингизни ҳар доимгидан ҳам қорароқ , хумор кўзларингиз бир боқдими ўзига мафтун қилмай қўймайди.
/79

👍17
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
Салкам олтмишга яқинлашибсиз- у , юзингизда на бир ажин, сочингизда на бир оқ бор ... Сиз гўзал бўлмай ким гўзал бўлсин яна ?
Маҳина опа айни дамларда Мастура опанинг ҳақиқатдан ҳам нечоғлик гўзал бўлиб кетганлигини тан ола туриб бирдан юраги орзиқиб орқага тортиб кетди.
"Мастураой ҳақиқатдан ҳам ҳам чиройли бўлиб кетибди,- деб ўйлади у ,- нафасимни шамол учирсин- у , аммо бунинг охири яхшиликка эмасов. Қадимгилар инсон ўлимидан аввал шунақа чирой очиб, бениҳоя дилбар бўлиб кетса "Бу инсон тупроққа етиляпти" жуда қаттиқ қўрқишган экан. Бу ёқда укам Мирсаид ҳам аёли ҳақида "Буёғига умид йўқ эмиш , шифокорлар ҳаракатингизни қилаверинг дейишди" деб кўзи ғилтиллаб турибди"
Маҳина опанинг хаёлини Мастура опанинг инграган овози бузди :
- Иммм ...- Мастура опа ётган жойида бесаранжом бўлиб қолди.
- Мастураой, бирон нарса керакми ? - унга энгашиб сўради Маҳина амма.
- Тураман, - деди Мастура опа деярли шивирлаб , - ҳожатга боргим келяпти ... Сулаймон мени ташқарига олиб чиқсин.
Маҳина опа "Ҳозир" деб ўрнидан турди- ю , эшикдан нарига имлади :
- Сулаймон , болам , бу ёққа бир қараворгин.
Сулаймон ҳаялламай етиб келди.
- Ҳаа , аммажон ?!
- Ойинг ташқарига чиқаман деяптилар .
Сулаймон дарҳол ортига ўгирилди :
- Ҳилола , бояги айтганим қани ?!
Ҳилола зипиллаб келиб эшик ортида устига мато ташлаб қўйилган кўчма елим тувакни кўрсатди :
- Шу ерда ...
- Ойижоним ...
Сулаймон гапини бошламаёқ Ҳилола елим тувакни хонага олиб кирди. Уни Мастура опа ётган жойнинг оёқ тарафига қўйди ва Мастура опанинг бағрига кирди:
- Келинг, ойижон ...
- Тўхта битта ўзингни кучинг етмайди , ойижонимни йиқитиб юборма яна ...
Сулаймон ўзи илдам келиб Ҳилолани четга суриб , онасини ўзи даст кўтарди.
У тувакни ёнига яқинлашганда Ҳилола чаққонлик билан қайнонасининг кийимларини тўғрилаб ўтиришга ёрдам бериб юборди .
Мастура опа ўтирган ўрнида мувозанатни тутолмай чайқала бошлади. Бу ҳолатни кўрган Ҳилола унинг елкасидан қучиб олди.
Мастура опа бироз шу кўйи ўтирди ва секин шивирлади :
- Тураман ...
Сулаймон онасини Ҳилола ёрдамида яна ўрнига қайтариб ётқизди.
Ҳилола тувакни ташқарига олиб чиқиб кетди ва кўп ўтмай қўлида кичиккина елим обдастада сув ва тоғорача кўтариб кирди .
У қайнонасининг ётган жойида юз- қўлларини ювиб қўйди.
- Раҳмат қизим , илойим қилган меҳнатингиз роҳат бўлсин . Мендан қайтмаса Худодан қайтсин ,- Мастура опа шу сўзларни айтиб бўлгунча чарчаб қолган эди.
Ҳилола унинг ёстиғини яна бир бор тўғрилаб:
- Шундоқ ётиш қулайми , ойижон. Унда яхши . Мен ҳозир тушлик олиб келаман, - деди жилмайиб .
Ҳилола тушликка манти пиширган экан. Оила аъзоларига сузган мантисини нариги хонага олиб кириб бергач , ўзи битта ликопчадаги тўртта дона мантини олиб қайнонасининг ёнига ўтирди. У Мастура опанинг ёқаси олдига кичиккина сочиқ ташлаб унга қошиқ ёрдамида мантини узиб - узиб едиришга тушди.
- Қани ойижон?! Оғзимизни очамиз. Ҳоп-пааа ?!
У Мастура опанинг оғзига манти бўлагини солиб :
- Қалай мазалими ? Энди озгина қатиқдан ичамиз а ?! - дея гап қистириб қўярди.
Мастура опа икки дона манти еди. Учинчисига навбат келганда бош чайқади :
- Емайман ...
- Ойижон пиширган овқатим сизга ёқмадими ? Илтимос яна бир дона енг ...
Мастура опа келинининг илтижоли сўровини қайтара олмади . Бироқ учинчи мантини еб бўлиши билан барча еган- ичганини қайт қилиб юборди.
Ҳилола эпчиллик билан унинг оғзига бояги сочиқни тутиб қолди. Аммо ўзининг қисташи туфайли шу аҳволга тушган қайнонасига юраги туздек ачиб кетди .
Мастура опанинг қаттиқ ўхчиган овозини эшитган Сулаймон кўзлари ола- кула бўлиб хонага бостириб кирди. У Ҳилоланинг қўлидаги сочиқни кўриб важоҳат билан пишқирганча унга савол берди :
- Онамга нима қилдинг ?!
#давоми_бор /80
Муаллиф: Хазонрезги
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍25😭4❤1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Салкам олтмишга яқинлашибсиз- у , юзингизда на бир ажин, сочингизда на бир оқ бор ... Сиз гўзал бўлмай ким гўзал бўлсин яна ? Маҳина опа айни дамларда Мастура опанинг ҳақиқатдан ҳам нечоғлик гўзал бўлиб кетганлигини тан ола туриб бирдан…
Reaksiyalar soni 50+ boʻlsa, yana bitta qism tashiman ❤️
❤37👍17
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Салкам олтмишга яқинлашибсиз- у , юзингизда на бир ажин, сочингизда на бир оқ бор ... Сиз гўзал бўлмай ким гўзал бўлсин яна ? Маҳина опа айни дамларда Мастура опанинг ҳақиқатдан ҳам нечоғлик гўзал бўлиб кетганлигини тан ола туриб бирдан…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
29 - ҚИСМ
- Мен ... Мен ҳеч нарса ...қилганим йўқ ...- деди йиғламоқдан бери бўлиб Ҳилола,- шунчаки манти едиряптувдим...
- Кўриниб турибди ҳеч нарса қилмаганинг . Мантини қошиқда зўрлаб тиқиб ўқчитиб юборгансан, оқибатда ...
- Иммм ... Боламмм ... Бўлди қил. Ҳилола ҳеч бир айб иш қилгани йўқ ... Фақат ошқозонимнинг ўзини овқат қабул қилгиси йўқ ... - Мастура опа қайт қилиб янада ҳолсизланиб қолганди, шу сабаб энтикиб - энтикиб гапирарди,- Ҳилола , қизим менга газсиз сув беринг , илтимос. Кўнглим жудаям беҳузур бўлиб кетяпти.
Ҳилола дик этиб ўрнидан туриб ошхонадан Мастура опа айтган сувдан олиб келиб ичирди
- Раҳмат , қизим. Сувдек сероб бўлинг ,- Мастура опа ўзини яна ёстиққа ташлади.
- Ойижон кўп дори ичаверганларидан ошқозонлари зада бўлиб кетибди. Қайт қилганларида ҳам нуқул ям - яшил бўлиб кетган сафро ташладилар. Мени буйрагим оғриганда шифокор заҳарни кесади деб йогурт ва турли шарбатлар буюрганди, - Ҳилола шундай деб Мастура опага юзланди ,- ойижон , сизга ҳам йогурт олиб келайликми !?
Мастура опа йогурт нималигини эсламоқчи бўлди ва келини қўли билан ҳавода кичиккина тўртбурчак шаклни чизиб "Мана бунақа идишдаги-чи ?" дея кўрсатгач ёдига тушди:
- Мевали қатиқми ? Майли олиб келақолсин ...
Сулаймон онасининг йогурт ичишга розилигини билиб "Мен ҳозир" деганча кўчага отилди. Кўп ўтмай қўлида бир халта турли - туман меваларни сурати туширилган йогуртларни кўтариб кириб келди. Ҳилола эрининг қўлидан йогуртли пакетни олар экан , уларни қўли билан пайпаслаб ушлаб кўра бошлади :
- Бироз муздек экан. Мен ҳозир ,- Ҳилола ўрамдаги йогуртларни биттасини "қарс" этиб қолганларидан ажратиб олди - ю , ошхонага бориб идиши билан қайноқ сувга ботириб илита бошлади. Йогурт зумда илиди.
Ҳилола илиган йогуртни қайнонаси ётган хонага олиб кириб унга ичира бошлади.
Йогурт Мастура опанинг оғзига мазали уннади. У хатто йогурт тугагач идишга "Дарровда тугадими ?!" дегандек кўз ташлаб қўйди.
Ҳилола ойижонисига йогурт ёққанини билиб ўзидан хафа бўлди :
"Эссизгина иккита идишни бирйўла илитиб келсам бўларкан"
- Ойижон , яна йогурт илитиб келайми ?
Мастура опа ўзини ёстиққа беҳол ташлади :
- Кейин... кейинроқ ...Ҳозир сув беринг.
Ҳилола Мастура опага аста - секин сув ичириб қўйди.
Мастура опа сувни ичиб бўлгач , Ҳилолага оҳиста ишора қилди :
- Қизим, раҳмат . Ўзингиз ҳам тушлик қилиб олинг. Мен бироз мизғийман.
Сулаймон онасининг ёнига янада яқинроқ сурилди :
- Ҳилола , сен боравер. Ойижонимга ўзим қарайман .
Сулаймон эҳтиёткор ҳаракатлар билан онасининг оёқларини уқалай бошлади...
Ҳилола кўнгли тилар - тиламас , Мастура опага қарай-қарай хонани тарк этди.
У овқатланадиган хонага кирганда ҳомуш ҳолда бош эгиб ўтирган Мирсаид ака ва пиқ- пиқ йиғлаётган Маҳина аммага дуч келди :
- Келинг , қизим ,- деди Маҳина опа йиғи тошиб келаётган кўзларини кенг енгига артар экан,- ўтиринг. Озроқ ичингизга иссиқ кирсин. Биз қарияларга эътибор берманг. Сиз катта - катта енг. Ҳали куч керак бўлади. Касал касал эмас , унга қараган касал .
Маҳина опа ўзини тута олмай яна йиғлай бошлади .
- Аммажооон ,- дея жовдиради Ҳилола,- тинчликми ?! Нима учун йиғлаяпсиз ?!
- Болам , - деди Маҳина опа , - қариганимда бошимда шу савдо ҳам бор эканми ?! Оҳ , бунга чидаш қанчалар қийин экан- а ?! Жигарингдан аъло бўлиб кетган яқин инсонинг етдим деганда йиқилса , оғзи ошга етганда боши тошга ... Ээээҳҳҳ... Тағин ҳам одамизод кўтар экан бу дардларни . Агар шу дардларни барини филга йиғиштириб ортилса борми , бели қарс этиб узилиб кетиши ҳеч гап эмасди. Ҳеч гап эмасди !
- Аммажооон , мен барибир ҳеч нарсага тушунмадим,- кўзлари олазак боқди Ҳилоланинг.
- Қизим , шифокорларнинг айтишича ойижонингизни саноқли кунлари қолганмиш ...
/81

👍10❤2
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
Улар Мастураойга сўнгги бора жавоб беришибди. Бундан буён "Кўнглига қаранглар, оғзига ёққан таомни тутинглар , сўнгги кунларини меҳрингизни ҳис қилиб яшашга имкон яратиб беринглар" дейишибди.
Ҳилола бирданига мунғайиб , чўкиб қолди .
Аранг :
- Ойижооон ,- деб шивирлай олди халос . У ўрнидан базўр турди , қайнотаси ва Маҳина аммага бир- бир нигоҳ ташлади ,- мен бироз ёлғиз қолмоқчиман. Руҳсатингиз билан ...
Ҳилола ўрнидан турар экан , бир гандираклагандек бўлди. Аммо тезда ўзини тутишга ҳаракат қилиб хонани тарк этди :
- Буниям иштаҳасини бўғдим, - чорасизликдан оҳ урди Маҳина амма, - бир зум тилимни тийиб турганимда овқатини еб олган бўларди.
- Опа , ўзингизни кўпам қийнайверманг ,- деди Мирсаид ака унга , - айбламанг ҳам. Барибир Мастурани бу аҳволда кўриб томоғидан овқат ўтмас эди.
- Мен намозимни ўқиб олайда , кейин чиқиб ошхонангни бироз йиғиштириб қўяй. Ҳилолагаям жабр бўлди. Бировнинг кўздек боласи . Ҳали келинлик оҳори кетмасдан барчамизни бошимизга тушган савдони биз билан баробар қаршилашга мажбур бўляпти . Ошхонани саранжомлаб бўлиб қозонга озроқ қайнатма соламан. Мастураойга сувидан ичирамиз . Ҳарна қувват . Сен ҳам пешинни ўқиб аёлингни ёнига кирарсан...
- Хўп , опа ...
Маҳина амма кичик даҳлиз орқали кейинги хонага йўл олди.
* * *
Ҳилола ётоқхонасига киргач , гўё шундай қилса бутун аламларидан фориғ бўладигандек ўзини диванга зарб билан отди. Бор кучини ўнг қўлига тўплаб ёнидаги ёстиқни муштлади.
Йўўўқ. ... Алами зиёда бўлса бўлди-ки , аммо қилча бўлса-да аримади. Сўнгра ўзи ҳозир муштлаган ёстиқни олиб оғзига маҳкам босди. Бор овози билан телбаларча чинқирди. Овози ёстиқни ҳатлаб хонага тарқалмади. Бу Ҳилола учун айни муддао бўлди. Шу ҳунарни яна икки , уч марта такрорлади. Танасидаги руҳий зўриқишлари бир тараф , кейинги вақтлардаги сурункали чарчоқ бир тараф , эрта сахардан то ҳозирга қадар бир тишлам нон ҳам татимагани бир тараф бўлиб Ҳилола сулайиб қолди.
У ҳозиргина овозини чиқармасликка ёрдам берган ёстиқни маҳкам қучоқлаганча паст овозда эзилиб йиғлай бошлади :
- Ойижоооон ... Меҳрибоним .... Сизсиз бу уй, бу оила аъзолари ғариб - у қашшоқ бўлиб қоламиз- ку ? Сиз хонадонимизнинг тафтисиз- ку, бетафт қандай яшаймиз , онажон ... Айтинг ... Бизни ташлаб кетишга қандай кўзингиз қияди?! Ахир барчамизни бирдек суюб , бирдек ардоқлардингиз- ку ?! Сизсиз бу уйнинг эркакларини мен ҳеч қанақасига эплай олмайман, Ойижооон...
Улар ҳар бир босган қадамимдан сизни излайверишади, қидираверишади. Шу тариқа мени ҳам ўзларини ҳам абгор қилишади. Ахир касалхонада ётганингизда буларнинг барига гувоҳ бўлдим- ку.... Буниси ҳам майли. Аммо сизсиз кўнглимиз ўксиб , синиб, мажруҳ бўлиб қолиши аниқ ...
Ойижон ... Мен Аллоҳдан сизга умр сўрайман. Агар мумкин бўлса менинг йилларимнинг энг сараларини олсин- у , сизга ақалли ўн йилгина умр қўшиб берсин ... Ахир бу дунёда ўзингиз энг орзиқиб кутган набира қучиш бахтини ҳали тотиганингиз йўқ. Ношуд келинингиз шунинг ҳам уддасидан чиқа олмади.
Ё Аллоҳ, илтимосим , илтижоим Ойижоним яна бироз яшасинлар ...
Шу вақт эшик очилди . Хонага Сулаймон кириб келди. У бир кун ичида бутунлай ўзгарган, гўёки алмаштириб қўйилгандек эди :
- Ҳа йиғлаяпсан ?! Онам ҳали тирик , тушундингми ? Куппа - кундузи уйга биқиниб олиб кўзингни сийдигини оқизишингга бало борми ?! Билсанг тирикка йиғламайди. Уларни парвариш қилиш керак . Ёдингдан чиққан бўлса ёдингга солиб қўяй ...
#давоми_бор /82

👍20😢8❤1😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌹🍃
ШАНБА ТОНГИ МУБОРАК!
☀️•Эрта тонгда эсон омон уйғондик ~ АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!
☀️•Субҳидам тонг ҳавоси қалбимизга қувонч улашмоқда ~ АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!
☀️•Борлиқ уйғонмоқда, ана,қаердадир хўроз қичқирди, гўё биз билан саломлашаётгандек ~ АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!
☀️•Шундай мусаффо тонгни неъматларини Аллоҳим бизларга кўрсатиб қўйганига шукр ~ АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!
☀️•Яна биз билмаган ва ҳатто кўзимиз кўрмайдиган неъматларни ушбу тонгда биз учун фойдали қилиб қўйган Аллоҳимга шукр ~ АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!
🌹.. Бундай улуғ неъматларни берган Зот Аллоҳни номини улуғлаб, Уни поклайлик:
🍃🌼-Субҳаналлоҳ!
🍃🌼-Алҳамдулиллаҳ!
🍃🌼-Лаа илааҳа илоллоҳ!
🍃🌼-Аллоҳу Акбар!
Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ!

👍3
📝ЎН БЕШИНЧИ СЕНТЯБРЬ ...
Ўшанда ... Ўшанда ўн иккинчи сентябрь эди...
Кун ҳам ҳудди бугунги каби сокин ва ҳазин эди. Аниқ ёдимда шанба куни эди Кундузги ўнларда уйимизга боргандим.
Ҳар доимгидек кўча эшик очиқ эди. Тўғри ошхонага бордим. У ерда қозон бошида куймаланиб турган онажоним билан сўрашдим. Қўлларига махалла гузаридан сотиб олган икки хил шафтолини тутқаздим.
- Мен адамларни кўриб чиқай...
- Тўхта ... Нима ейсан?! Ўша овқатни иситаман...
Онажоним шундай деб музлаткични очдилар. Мен қорним тўқ деб бош чайқадим. Аммо музлаткич ичидаги таомларга кўзим тушиб ҳайрон бўлдим . У ерда етти - саккиз хил таом турарди. Бари бир коса ёки бир ликопча чиқарди. Орасида товуқ шўрва ҳам , атала ҳам, тефтель жаркоб ҳам , ош ҳам , димлама ҳам , хаттоки шилпилдоққача бор эди.
- Она ... - онажонимга дард билан тикилдим.
Мен ўша куни ҳаётим давомида энг , энг , энг матонатли деб билганим онажонимнинг кўзларида илк бора ёш кўрдим.
- Қизим... Аданглар бирортасини яхши кўриб ермиканлар деб пиширгандим бу таомларни . Аммо емаяптилар ...
Мен индамадим. Индай олмадим. Ҳовлида ёш ювган юзимни чайдим- у зинадан адамлар ётган хонага кўтарилдим...
Адамлар ётган хонада телевизор қўйиғлик экан. Ёнларида жияним Фотима ... Телевизор билан баробар чуғурлаб гапириб ўтирибди.
Адамларнинг мени кўриб юзлари ёришиб кетди.
Сўрашиб улар ётган диваннинг ёнига чўкдим.
Одатда ҳаётда оталар ва қизларнинг диллашиб гаплашиб ўтиришларига кўп гувоҳ бўлмаймиз . Аммо бизда бундай эмас эди...
Адамлар билан анча гаплашиб ўтирдик. Уларнинг "Яқинда келган эдинг- ку ?! Узоқ жойдан ҳадеб ўзингни қийнаб келаверма" деган сўзларига жавобан яна ёлғонладим:
- Районога келгандим. Ишим тез битди.
Хонага онам кирдилар. Қўлларидаги ликопчада мен олиб келган шафтоли. Туклисининг пўсти артилган , луччаги шундоғлигича, ҳар иккиси чиройли бўлакланган.
- Қизингиз сизга олиб келибди.
Адамлар тезда жонландилар :
- Гулбаҳорми ?!
- Ҳа- да...
Уларни ўтиришларига ёрдамлашдик. Адамлар шафтолини яхши кўриб ея бошладилар, сабаби уни мен келтиргандим... Қизлари ...
Ўша куни адамлар билан уч марта хайрлашдим...
Ҳайр деб эшикдан чиқай дейишим билан адамлар "қизимлаб" қайта - қайта чақиравердилар . Ва ... Ҳар сафар бир саволни бердилар :
- Нимадан каминг бор , қизим ?!
Яхши эслайман. Уйга қайтаётиб юрагим узилиб - узилиб йўлма - йўл сочилиб қолаверди. Нега бундай бўлаганини эса жуда кеч тушундим ...
Душанба куни онам қўнғироқ қилдилар .
- Болам , сешанбада келмоқчи эдинг. Мабодо сизлар тарафда беҳи бўлса олиб кел. Сал сарғайган бўлсаям майли . Аданглар йўталяптилар , ичига асал солиб димлаб едирмоқчийдим. Бозорга ҳали беҳи чиқмабди.
Кечки вақт дарсдан чиқиб додамларникига чопдим . "Шундоқ - шундоқ адамларга беҳи керак эди " дедим. Улар анча вақт йўқ бўлиб кетиб кейин оқ рўмолларига тугилган ўнтача беҳини олиб келдилар.
- Дилмуроджон кўз ўнгимдан жуда ўтиб кетяпти ,- дедилар менга беҳини бера туриб
- Дода , гаплашасизми ? Телефон қилиб берайми ? - сўрадим мен .
- Жуда яхши бўларди-да.
Адамларга телефон қилдим. Салом - аликдан сўнг додам сўраётганларини , улар учун беҳи топиб берганларини , эртага тушларга етиб боришимни айтдим.
Икки қуда анча гаплашишди. Табиатан кўнгли бўш додам ора- орада кўз ёшларини артар , худди адамларнинг ёнларида тургандек жилмайишга ҳаракат қилар эдилар.
Мен ўз тушларимдан қўрқаман. Хавотирли , оқ - қораларидан. Кўпинча бундай кўрган тушларим менга ёмон хабар олиб келишини биламан .
Ўн тўртинчидан ўн бешинчига ўтар кечаси онам тушимга кирдилар. Атрофлари зим- зиё . Улар менга қўлларини чўздилар ва кафтимга ўзим тақиб юрадиган зирагимни ташладилар.
- Гули , ол буни. Уйимизга ўт кетди.
Онамнинг лаблари бурилди . Шанба кундагидек йиғлай бошладилар.

👍3❤1
Мен кафтимга қарадим. Зирагимда гир айлана майда оқ кўзлар бор эди. Аммо улар тўкилиб тушган, ўрни қорайиб қолганди.
Шу вақт уйғониб кетдим.
Эрталаб мактабга келганимда худди ўласи калтак еган одамдек қаддимни базўр кўтариб турардим.
Тўртинчи соатдаги дарсимни ўтаётганда мени ўз- ўзидан қалтироқ тутди. Қизиқ, аъзои баданим бир вақтнинг ўзида ҳам қалтирар , ҳам тер қуйилиб келарди. Энг ёмони ҳаво етишмасди.
Ўқувчиларга "Ҳозир келаман" дедим- у , мактаб ҳовлисига чиқдим.
У ерда ...
У ерда мени совуқ хабар кутиб турарди.
Адамлар оламдан ўтибдилар ...
Ер ва осмон битта бўлганди ўшанда. Мени ҳушимга келтирганларида ойим ўртанганча сўнгги дийдорга улгуриб қолишим кераклигини такрорлардилар.
Айтадилар-ки яхши инсон оламдан ўтса , ўзга дунёга кузатилиши шунчалар тез бўлар экан. Бунга жуда ишонгим келади. Йўқса кундузги ўн бирларда оламдан ўтган адамлар шу куни соат учгача тупроққа топширилармидилар.
Эрталаб тирик, чошгоҳда тирик , пешинда охират сафарига йўлга чиққан , асрда эса чин манзилига етиб борган - Адамлар... Ҳазрати инсон ...
Улар жон беришларидан сал аввал касалхонада онажонимга :
- Жуда чарчадинг а ?! Ўзингни ҳам бироз ўйлагин . Бирор иссиқ овқат еб олсанг бўларди ,- деганлар ...
Бу нима? Меҳрми ? Муҳаббатми ? Вафо ?! Садоқатми ?!
Бу ...
#Кўнгил_таратган_ифор
Тенгсиз ифор...
Ўшанда ўн бешинчи сентябрь эди.
Ўшанда сешанба куни эди.
Ўшанда куз эди.
Адамлар яхши кўрган куз ...
Куз ... Мен учун куз адамларни бир умр ўз бағрида аллалаб олиб қолган фасл бўлди .
Кейинчалик талаба қайнимдан эшитишим бўйича адамларнинг оламдан ўтган хабарлари тарқалиши билан Тошкент Давлат техника университетида ҳам , Тошкент кимё технология институтида ҳам ўша куни барча дарслар тақа- тақ тўхтаб қолган экан.
Уйимиздан бир ойгача одамларнинг қадами узилмади.
Орадан қанча йил ўтди. Аммо ҳали ҳануз адамларсизликка кўникканим йўқ ...
Кўзларимни юмсам адамларни кўраман. Хаёлларимда мен ва адамлар . Билмадим негадир унда ўн ёшли жамалак сочли қиз бўламан ва доим адамлар билан иккимизни сариқ- қизил барглари товланган боғда кўраман.
400 дан ортиқ илмий ихтиролар муаллифи , тўрт нафар фан доктори, ўн бешдан ортиқ фан номзодига илмий устозлик қилган, бир неча ўнлаб патентлар , қатор илмий монография ва китоблар муаллифи, илмий ихтиролари нафақат Республикамиз , балки Россия , Қозоғистон , Тожикистон, Болтиқбўйи мамлакатлари , шунингдек Польша , Чехия, Югославия ва бошқа кўплаб чет давлатларда қўлланиладиган олим адамлар - кимё фанлари доктори , профессор Дилмурод Юсупов ...
Адажон ... Гули қизингиз бугун сизнинг изингиздан кетмоқда. Кунлари илмга ташна ўқувчилари даврасида , кечалари кўнгил аталмиш ошиёнда ...
Нафақат мен , балки акаларим , синглим ва укам ... Уч нафаримиз илмда ўз ўрнимизни фан номзоди унвони билан мустаҳкамладик , барчамиз сиз ўчмас из қолдирган кимё фани билан ошно бўлдик, таълимда , ижодда , муҳими ҳаётда номингизни машъала қилиб исмимиз ёнига қўйганча, сиздек яшашга ҳаракат қилмоқдамиз. Дилмуродов фамилиясида юрган набираларингизнинг ҳам дил истаклари сизники каби олий - чин инсон бўлиш ва одамийлик китобига асл умр қиссаларини битиш...
Гули Раҳматуллаева- Хазонрезги

👍16🥰2😢1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Улар Мастураойга сўнгги бора жавоб беришибди. Бундан буён "Кўнглига қаранглар, оғзига ёққан таомни тутинглар , сўнгги кунларини меҳрингизни ҳис қилиб яшашга имкон яратиб беринглар" дейишибди. Ҳилола бирданига мунғайиб , чўкиб қолди . …
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
30 - ҚИСМ
- Сен шу уйга келганингдан буён неча маротаба оғриган бўлсанг , ойижоним хонанинг тўрига кириб ўтириб олмаганлар . Эртадан кеч парвонанг бўлиб оғзингга нима ёқишини сўраб едириб , ичирганлар. Хаттоки оғринмай пайпоғинггача олиб чиқиб, кир машинага солмай ўз қўлларида ювиб тозалаганлар . Тузалишинг учун сени маликалардек ётқазиб қўйиб, ўзлари бир чўридек ҳизматингни қилганлар.
Энди ўзингга қара . Йиғлаб ўтирибсан. Айт-чи , бу олхўридек қизарган кўзларинг билан онамга қандай кўринмоқчисан ? Улар сенинг юзингдан ўзларига аталган ҳукмни ўқий олмайдиган даражадаги содда аёл эмаслар .
Бу қилиғингдан сенга , менга бир сўз демайдилар , аммо ичларидан нечта томир чирт-чирт узилмайди дейсан.
Ҳилола Сулаймоннинг сўзларини эшитиб борган сари ҳайратга туша бошлади :
"Қачон ? - дея таажжубланиб ўзига- ўзи савол бера бошлади Хилола,- қачон Сулаймон акам бунчалик улғайиб улгурдилар ?!
Э воҳ , бу дард деганлари инсонни шунчалааар тез жиддийлаштириб улгурса-я?!"
Сулаймон эса кўнглидагиларини тўкиб - сочишда давом этарди :
- Энди эса иккинчи қилган хатоингни кўр ?! Нима учун тушлик қилмадинг ?! Ҳозир ҳар қачонгидан ҳам кучли бўлишимиз керак демаганмидим сенга? Емасанг, ичмасанг қайси куч билан ойижонимга қарамоқчисан ?! Бўш қоп тик турарканми ?! Биламан , иштаҳанг ғиппа бўғилган. Бироқ ҳозир ўзингга қулоқ соладиган вақт эмас. Есанг қўлингдан иш келади. Емасанг йўқ. Дадам ваниҳоят барча қариндошларни бор гапдан хабардор қилишга қарор қилдилар . Энди ҳар куни уйимизни одам босади. Ўзи шу вақтгача аранг ҳолаларим ва амакимларнинг аёлларидан сабр қилишни сўраб тургандик . Энди эса эшигимизни барча учун кенг очар эканмиз ,- Сулаймон шу сўзларни айтаётганда овози титрай бошлади,- дадам Ойижоним сўнгги кунларини ўзлари суйган ва севикли бўлган кишилар даврасида ўтказишларини , дийдор қиёматга қолмасликни истамоқдалар ...
- Сулаймон акааа... - Ҳилоланинг кўз ёшлари тинган , овози далил эди ,- мени кечиринг. Иккинчи йиғлаб сизнинг кўнглингизни бузмайман . Мени кўзларим очилди. Билсам шу чоққача мен ўзимни ўйлаётган эканман. Худбинлик қилаётган эканман. Энди эса бари бошқача бўлади.
Ҳилола ўрнидан шаҳдамлик билан турди :
- Мен ҳозир ошхонага бориб тушлигимни еб оламан. Сўнгра очиқ ва ёруғ юз билан ойижонни ёнларига кираман.
Бироқ билиб қўйинг - ки , мен барибир курашаман. Сира ортга чекинмайман. Ойижоннинг шу ҳаётда яшаб қолишлари учун курашаман.
Ҳилола хонани тарк этар экан Сулаймон унинг ортидан аста шивирлади :
- Ажаб , бизни билмаганлар айнан Ҳилолани онамнинг чин фарзандлари деб ўйлайди. Тавба , инсон инсонга шунчалар ҳам ўхшайдими ? Ҳилола ойижонимни худди ўзлари- я. Юриш - туриши , ўзини тутиши , ҳатто сермулаҳазакорлиги . Қайнона- Роҳила ойим ҳам кўпинча "Мастура аммасининг қизи Ҳилола" деб бот- бот таъкидлар эканлар. Айтганча , дадамлар Асрор дадамга хабар бергандирлар . Биламан , қайнотам бу хабарни эшитишлари билан елдек учиб келадилар. Ахир улар учун Ойижоним бутун бир дунё эканликлари рост. Биламан Асрор адамлар биздан кўп хафа бўлишлари аниқ . Ахир ойижонимнинг дардларини уч ой овоза қилмадик , беркитдик. Хатто касалхонада ётганларини ҳам яширдик. Балки бу орқали катта хато қилгандирмиз . Ким билсин . Биз ҳам ойижонимнинг яхши бўлиб кетишларидан умидвор эдик- да . Чўкадиган инсон хасга ҳам ёпишар экан. Биз ҳам кимнинг оғзидан нима гап чиқса, ўша гапга бор умидимиз билан ёпишдик. Бироқ ...
Бироқ алал - оқибат Аллоҳнинг айтгани бўлар экан ...
Илгарилари "Чорасизлик инсонни ҳар кўчага бошлайди" деган фикрга тиш- тирноғим билан қарши чиқар эдим. Ҳар муаммодан чиқувчи бир йўл бор дердим . Аммо ҳозирда кўриб турибман- ки ...
Ииее , анави дарвозадан кириб келаётган қайнотам - Асрор адаммилар?! Демак , дадам биринчи уларга хабар берибдилар- да . Бояқиш қайнотам университетдаги ишларини ҳам ташлаб , бу ёққа югурганлар чоғи ... Чиқай- чи ...
Сулаймон хонасидан тезгина чиқиб , қайнотасининг истиқболига шошилди.
/83

- Ассалому алайкум , ада,- Сулаймон одатга кўра қайнотасига салом бера туриб қарши олди .
Асрор Файзуллаев саломга алик олар экан Сулаймоннинг қўлига оғиргина сават тутқазди. Сават бозорнинг олди сархил мевалари билан тўла эди.
Асрор Файзуллаев Сулаймонга ортиқча гапирмади :
- Қаерда ? Онаш синглим қаерда ?!
Сулаймон қайнотасига вазиятни тушунтирмоқчи бўлиб ялинчоқ овозда :
- Ада , биласизми ... - деган эди- ки , Асрор Файзуллаев унга маъноли тикилди. Унинг тагдор қарашларида гўёки "Ҳавотир олманг, баридан хабарим бор" деган маъно мужассам эди.
- Ўғлим ... Биламан...
- Ойижоним бу хонадалар ...
Сулаймон узун зина бўйлаб қатор жойлашган хоналарнинг бирини эшигига қўл чўзди.
Мастура уйғоқ экан. Ёнида терс ўтирган Мирсаид ака Асрор акани кўргунча Мастура опа меҳмонни биринчи кўриб улгурди .
- Вооой, акаааммм , акаааммм келдилар, - Мастура опа гўёки ёш болага айланиб қолган эди. Унинг айни дамдаги қувончини худдики дунёнинг жамики хазинасининг калити тутқазилган киши қувончидан ҳам ортиқроғига тенглаштириш тўғридек эди.
- Ассалому алайкум , қудажон ,- Асрор Файзуллаев тўғри Мирсаид аканинг ёнига бостириб бориб қўшқўллаб кўришди. Сўнгра Мастура ётган диван ёнига тиззалади.
Мастура опа ҳаё юзасидан акаси ёнида узала тушиб ётишга уялди . Унинг бесаранжом бўлиб қолганлигини сезган Мирсаид ака ва Сулаймон ётган ёстиғига ёстиқ қўшиб суянтириб ўтиргизиб қўйишди.
- Ўзимнинг синглимга нима қилди ?! - чексиз меҳр билан ҳол сўраган бўлди Асрор Файзуллаев, - онаш ...
- Акааа ...эркалик ...- деди Мастура опа ўзини йиғидан аранг ушлаб , - қарасам барча бекорчи . Бир менга қаранглар деб ...
- Мен ҳам сени тоза соғинибман. Негадир кўз ўнгимдан лип - лип ўтавердинг. Боя бир кўнглим ҳол сўрай деб Қудамга қўнғироқ қилсам , "Шундай - шундай, синглингизни яна муолажа оладиган вақти келиб қолганди, шунга бироз касалхонада ётиб чиқди , бугун яхши бўлиб қолгани учун уйга жавоб беришди" дедилар,- Асрор ака шундай деб кулимсиради,- келишга баҳона тополмай турган эдим , қуш бўлиб учдим. Аммо уйга қайтганда Роҳиладан бир гап эшитишим бор . Уни хабардор қилмай келганимни айтаман-да.
- Ака , яхши қилибсиз келиб. Айтганча Ҳилола келганингиздан хабар топдими ? - деди Мастура опа қўзғалган бўлиб
- Йўқ ҳали. Сулаймонжон билан тўғри бу ёққа кирдик.
- Сулаймон Ҳилолани чақир . "Аданг келдилар" дегин , бир ҳурсанд бўлсин ,- деди Мастура опа пойгакда жовдираб турган ўғлига имлаб .
-Хўп ойижон , - Сулаймон тезда хонани тарк этди.
Кўп ўтмай остонада чойнак ва пиёла кўтарган Ҳилола кўринди.
- Ассалому алайкум, адажон,- у қўлидагиларни хонтахтага қўяр экан , ўзи келиб адаси билан кўришди, - яхши келдингизми ? Ойижоним яхшимилар ? Укаларим?!
- Барчамиз яхшимиз қизим. Ўзинг яхшимисан?! Куёв боламни кўрдим . Яхши эканлар.
- Раҳмат адажон , ҳаммаси жойида, -Ҳилола шундай деб Мастура опага юзланди ,- ойижон , қорнингиз ҳам очиб кетгандир- а ? Шўрвамиз тайёр бўлиб қолди , ҳозир олиб келаман.
- Ҳозир ичмайман ,- бош силкиди Мастура опа , - овқат егим келмаяпти.
- Ҳеч-да !- дарров Мастура опага қаршилик қилди Асрор ака , - овқатингни сузиб кел . Қани мен бир кўрай синглимнинг овқат ейишини . Ўзи бу қиз ёшлигидан чимтамоқ эди. Энди қудамнинг даврларида тоза эрка бўлган кўринади . Ҳа айтганча ,- Асрор ака ошхонага йўл олган Ҳилолага гап қотди , - сувини битта косага яримлатиб сузиб кел . Донини иккинчи косага солиб кел .
- Хўп бўлади, адажон
Мирсаид ака Ҳилола олиб келган чойни қайтариб қўйиб қудасига тутди :
- Олинг қуда .
Асрор ака қудаси узатган чойни битта хўплаб қўлида ушлаб тураркан :
- Бай, бай, бай. Аммо лекин очиғини айтсам айбга буюрмайсизлар . Тўғриси шу хонадонни чойи бирам мазали-ки. Бир куни Роҳилага айтдим: "Хотин , нима учун қизингни уйига борсам чой ичиб тўймиман , нима дейсан сабаби нимада экан- а ?!" десам у астагина "Сиз яна нимани кутган эдингиз , у хонадонда бир эмас, иккита кўнгил ардоғингиздаги аёл яшашса ,
/84

👍8
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
бундай суюкли аёлларнинг қўли теккан ҳар қандай таом ва ичимлик шубҳасиз ўзлари каби суюмли бўлади" дейди.
Қаранг , ўқитувчи-да шунга ҳам бир зумда жавоб топди- қўйди.
Мирсаид ака Асрор аканинг ташрифидан анча енгил тортган эди. Акаси билан дийдорлашув аёлига ажиб енгиллик ато этгани учун ҳозир ундан жуда миннатдор эди.
Ҳилола патнисга тўрт коса шўрва сузиб келди . Иккитаси адасини талаби билан суви бошқа , дони бошқа қилиб Мастура опага атай сузилган эди.
Ҳилола қайнонасига аталган таомни унинг ёнидаги тумбага қўяр экан , додажониси ва ўз адасига аталган шўрваларга ишора қилди :
- Додажон , нариги хонага чиқасизларми ?!
- Иии нариги хонада нима қиламиз ?!- деди ҳозиржавоблик билан Асрор ака , - синглим қаерда бўлса биз ҳам шу ердамиз. Бизга сузган таомингни шу ерга қўявер.
У шундай деб синглиси тарафга сурилди :
- Қани қошиқ , сочиқ ва илиқ сув. Мен ўзим синглимни бир таомлантирай.
Асрор ака шундай деб шўрванинг сувидан бир қошиқ ичиб кўрди :
- Ўўў Мастура , бирам ширин шўрва бўлибди-ки . Қани оғзингни оч . Ҳа сувига озроқ нон тўғрайми ?
Мастура жилмайиб "ҳаа" деб бош силкиди.
Асрор ака шўрвага майда қилиб озроқ нон тўғради. Уни сувидан Мастура опага тутар экан жилмайиб сўз қотди :
- Синглим , ёдингдами ?! Ёшлигимда томоғим оғриб касал бўлиб қолганимда бир куни шўрва пишириб ичиргандинг. Ҳайронман ўшанда уйдагилар қаерда экан ?! Аввалига иссиқ туширадиган дори ичиргандинг. Сўнгра синглимиз Мастубани етаклаб бир коса шўрва олиб чиққандинг. Ростини айтсам ўша шўрвани мазасини қайтиб ҳеч қаердан топмадим. Мукаммал санъат асари эди ўша таом. Ўзиям ичига думбул бўлган жўхори ҳам , яна каттагина ям- яшил семеринка олма ҳам , ҳатто қовоққача солинган эди. Вах уни таъмини ... Кейинчалик шунақа овқат пишираман деб кўп уриндим, Роҳилага бир неча бор тайёрлатиб кўрдим , аммо бизнинг тайёрлаганларимиз сен пиширган ўша шўрванинг яқинига ҳам йўламади.
- Акааа... Ўша вақтда ёш бўлганмиз ...- деди Мастура опа ҳазингина ўйга чўмиб ,- организмимиз ҳам ҳозиргидан бошқача бўлган. Айниқса , таъм сезгимиз. Ҳозир эса ... Шунинг учун сиз ўша таъмни топа олмагансиз...
- Ҳеч- да ,- эътироз билдирди Асрор ака ,- сен пиширсанг топа олган бўлардим,- у шундай деб Мирсаид акага ўгирилди ,- қуда, Мастура сизга ҳам шунақа таом пишириб берганми ?! Аммо лекин синглим ёшликдан тенгги йўқ пазанда бўлган.
- У бошқа ерларда учрамайдиган кўп таомларни пишириб берган , ичида бир- биридан антиқалари ҳам сероб, аммо сиз айтган шўрвани ...
- Ҳеч қиси йўқ , Мастура оёққа туриши билан шахсан ўзим бозор қилиб келаман. Ўша шўрвани синглимга пиширтирамиз . Кейин айтасиз "Эҳ! Бу йиллар давомида қанча нарсани йўқотибман- а ?!" деб ,- Асрор ака шундай деб бўшаган косани четга қўйди,- биз шўрвани сувини ичиб бўлдик , энди озроқ донидан еймиз ...
Мастурани реза тер қоплаган эди . У бош чайқади :
- Еёлмайман .
Асрор ака бир зум унга тикилди. Мастуранинг ҳақиқатда ея олмаслигига ишонди чоғи ортиқ қистамади.
- Майли синглим . Бир паст туриб ерсан ,- Асрор ака шундагина хона бурчагидаги Ҳилолани "пайқаган" бўлди,- иии она қизим , бу нима туриш?! Менга қара қизим , "Ёш келса ишга" деган гап бор. Мен синглимга озроқ хўл мева олиб келгандим. Ҳозир ошхонага боргин-да битта олма билан битта бананни қирғичдан чиқариб аралаштириб олиб кел. Мевалар ошқозондаги дорилар заҳрини кесади. Борақол қизим. Унгача мен ўзимни шўрвамни ичиб оламан.
Ҳилола "хўп бўлади" деб чиқиб кетгач Асрор ака қудасига ишора қилди :
- Қуда овқатни ичмабсиз- ку ? Қани олинг . Мевали пюре келгунча улгуришимиз керак. Айтганча бу шўрвани ким пиширган? Аммо Ҳилола эмаслиги аниқ .
- Маҳина опам пиширгандилар ,- деди Мирсаид ака аста .
- Опам ҳам шу ердамилар ? Қандай яхши ,- деди Асрор ака ,- аммо нега кўринмаяптилар?!
Улар нариги хонада эдилар . Кўзлари илиндими дейман,- деди Мирсаид ака .
/85

👍12
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
- Майли , жонлари соғ бўлсин. Уларнинг шу ердаликларини эшитиб кўнглим анча ҳотиржам бўлди . Аёл киши барибир ҳам аёл киши-да. Бир- бирларини яримта қарашларидан тушуниб олишади. Айтишади- ку, "Қуш тилини қуш тушунади" деб .
Икки эркак шундай суҳбатлаша туриб шўрвани тезда ичиб олишди.
Ҳилола қирғичдан чиқарилган меваларни олиб келиб Мастура опага ўзи едириб қўймоқчи бўлганда Асрор ака ундан қўлидаги ликопчани сўраб олди.
- Қани бу ёққа узат- чи қизим,- у шундай деб қизига кўз қисиб қўйди ,- бугун қайнона ва келинлар куни эмас. Бугун ака ва сингил куни . Шундайми Мастура?! - Асрор ака синглисига меҳр билан тикилди ,- синглим , қадалиб ўтиравериб белинг ҳам оғриб кетди- а ? Шуни еб олсанг , бошингдаги ёстиқларни пасайтираман. Келишдик- а ?
Мастура Асрор аканинг қўлидаги мевалардан тайёрланган пьюрени индамай еди.
Унга қараб туриб Мирсаид аканинг кўнгли бузилди :
"Мастииир бояқиш , акасини тоза соғинган экан... - ўйлади у,- Уни кўриши билан юппоқ юзларига бир зумда қон югурса- я ... Қудам ўзи билан Мастурага энг бебаҳо бойлик - ёшлигини олиб келди-да ўзиям. Қудам ҳам олиб келган бебаҳо совғаси каби ўзи ҳам асл инсон. Топилмас инсон...."
Асрор ака синглисини таомлантириб бўлгач , озроқ сув ичирди. Сўнгра унинг ортига тиргак учун қўйилган ортиқча ёстиқларни бирма - бир олиб ташлади. Мастура опани қулай ҳолда ётишига кўмаклашди.
У энди Мирсаид ака билан бироз у ёқ , бу ёқдан паст овозда суҳбатлаша бошлади. Сезди- ки , Мастура опани уйқу элитяпти . Кўп ўтмай ҳақиқатдан ҳам Мастура опанинг кўзи илинди .
Асрор ака Мирсаид акага боши билан имо қилди :
"Юринг , ташқарига чиқайлик"
Улар овоз чиқармасликка ҳаракат қилиб ташқарига чиқишди.
Мирсаид ака қудаси билан ёлғиз қолганда, отасининг рўпарасида икки олиб гап эшитишга тайёр ўқувчидек, ер чизиб қолди .
Асрор ака бир оғиз савол сўради :
- Қачон ? !
Мирсаид ака уни тўғри тушунди:
- Уч ойга яқинлашди ...
Асрор ака яна сўради :
- Қанча ?!
Мирсаид аканинг лаблари титради :
- Бир ойга бормайди дейишди ...
- Нега ?! Нега ?! Нега ?!
Бу сафар Асрор аканинг саволи қайта - қайта, уч бора такрорланди .
- Ўзи истамади. Ўзи ... - овози ғиппа бўғилди Мирсаид аканинг ,- "Менга ачиниш назари билан қарашса ўзимга бўлган ишончим йўқолади" деди у ...
Асрор ака чуқур хўрсинди.
- Рост ... Бу менинг синглимнинг сўзлари ...
Бироқ ...
#давоми_бор /86

👍36❤1👏1
🧕 Muslimalar kundaligi
https://t.me/+eO1r2xioon4wYmVi
Yangi yil uchun unutilmas sovgʻalar 🎁🛍
Butun Oʻzbekiston boʻylab yetkazib berish xizmati 🚗

📝 Ҳижобга кирган аёл ҳикояси.
Отам ёшлигимда вафот этганлар. Унаштирилиб турмушга чиқишимга саноқли кунлар қолганда онам ҳам дорулбақога риҳлат қилдилар. Унаштирилган одамим кутолмаслиги айтиб айниб кетди. Онам отамнинг иккинчи турмуши эди, аввалги аёлидан икки опам бор эди. Ўгай опам онам вафотидан кейин бир одамга мени зўрлаб узатиб юборди. Қийинчилик кўриб улғайганим сабаб янги ҳаётимдаги қийинчиликларга ҳам тез кўникиб кетдим. Кетма кет учта фарзандли бўлдим. Ҳаётим бир маромда ўтарди: иш, уйдаги юмушлар, болаларимни уй вазифаларини қилдириш, баъзан қариндошларникида тўй-томоша, туғилган кун ва улардаги эркак-аёл аралаш ичкилик билан ўтадиган йиғинлар...Менга булар оддий ҳолатдек эди, ҳаммани ҳаёти шундай эди назаримда... Бир куни одатдагидай ишдан қайтиб бироз уйим олдида қўшни аёллар билан гаплашиб қолдим. Махалламизга кўчиб келганига ҳали кўп вақт бўлмаган келин ҳам улар орасида эди. У келин ёш бўлишига қарамай кенг хижоб ва катта рўмолда юрарди. Авваллари шунақаларни кўрсам энсам қотарди. Аммо бу келинни негадир ёқтириб қолдим. Гапиришлари, ўзи ҳам ёқимли эди. Бора-бора бу келин билан кўпроқ гаплашгим келаётганини ҳис қилдим. У мен билан фақат дунёвий нарсалар ҳақида гаплашарди.(Кейинчалик бу ўзига хос психологик жараён бўлгани, бир-биримизга яқинлашиш учун менга ёқадиган гаплар қилганини билдим). У билан танишганимга бир ойча бўлганда бир кун суҳбатимиз бошқача бўлди. Мен у кунни- мен ҳидоят топган ўша кунни асло унутмайман, унутолмайман. Ўша куни салом-аликдан сўнг савол берди:
- Опа, мусулмонмисиз?
Ўзим англаб етмайдиган, аммо тўтиқушдек такрорлайдиган гапни айтдим:
-Алҳамдулилло, мусулмонман.
-Мусулмоннинг бурчлари, фарзларини биласизми?
Нима деб жавоб беришни билмай қолдим, чунки бу саволларни жавобини билмасдим...Келин менга мусулмон одам билиши керак бўлган 40 фарзни айтди. Малоикларга иймон деганда, ҳайрон бўлиб малоик нималигини сўрадим. У кулиб:
-Опа, истасангиз уйимга чиқинг, сиз билишингиз керак бўлган нарсаларни суҳбатлашамиз,-деди.
-Хозироқ билгим келяпти,-дедим ва у билан бирга уйига чиқдик. Жуда узоқ суҳбатлашдик. 40 йиллик умрим зое бўлганини, гуноҳу маъсиятлар билан ўтказганимни англадим. Муслима келин эса тавбага кеч эмаслигини, тирик пайтимда Аллоҳни танишимга Ўзи имкон бераётгани, бу эса Аллоҳ мени севишини билдиришини айтиб мени кўнглимни кўтарарди. Шу бугундан бошлаб қайтадан шаҳодат айтиб хижобга кирдим. Эримни қаршилигига қарамай ишимни ташлаб муслима аёл вазифаларини ўргана бошладим. Ҳатто малоик нималигини билмайдиган мендек аёл бир неча ой давомида намоз, Қуръон ўқишни ўргандим. Ўша муслима келин сабаб анчагина илм олдим. Эрим деярли ҳар куни махалладаги эркаклар билан ичиб маст-аласт юрарди. Мен ёнгинамиздаги масжидга намозга ўтувчи эркакларга ҳавасим келар, мени эрим ҳеч қачон намоз ўқимаса керак деб ўйлардим. Муслима келинга ҳам бу ҳақда айтардим. У мени доим Аллоҳга қаттиқ боғланишим кераклигини айтарди.
-Аллоҳдан сўрайверинг, У албатта истаганингизни беради. Агар дуоингиз қабул бўлмаётган бўлса, камчиликни ўзингиздан қидиринг. Сиз кечалари таҳажжудга туриб Аллоҳдан йиғлаб илтижо қилинг, Аллоҳ бандаларини илтижосини албатта қабул қилади,-дерди.
Алҳамдулиллаҳ, дуоларим ижобат бўлиб эрим ҳам намоз ўқий бошладилар. Аввалига 1-2 вақт ўқилган намозлар бор-бора тўлиқ бўлди.Масжидга шу қадар боғландиларки, 5 вақтни биронтасини канда қилмай масжидда ўқийдиган бўлдилар. Қўл учида кун кўрардик, Аллоҳ топганимизга барака берди, бу йил биринчи марта қурбонлик қилишга ҳам қодир бўлдик. Ёшим 58 да. Кеч бўлса ҳам Аллоҳни таниганимга, хижобга кирганимга шукр қилишдан ва мени, оиламни ҳидоят топишига сабабчи бўлган муслима қўшнимизни дуо қилишдан тўхтамайман. Доим такрорлайман: мен қирққа кириб малоик нималигини билмайдиган аёл эдим, менга Ўзини билдирган Аллоҳга беҳисоб шукр.
Азиза опа.

👍12❤2
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ - Майли , жонлари соғ бўлсин. Уларнинг шу ердаликларини эшитиб кўнглим анча ҳотиржам бўлди . Аёл киши барибир ҳам аёл киши-да. Бир- бирларини яримта қарашларидан тушуниб олишади. Айтишади- ку, "Қуш тилини қуш тушунади" деб . Икки эркак…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
31 - ҚИСМ
Биз ҳам унинг дардидан вақтлироқ бохабар бўлганимизда бир четда турмай ҳаракатимизни қилган бўлар эдик.
- Асроржон... Ишонинг шу уч ой ичида Мастуранинг дардига шифо истаб мурожаат қилмаган донғи чиққан бирорта тиббиёт маскани қолмади. Табобати ривожланган қатор давлатларнинг номдор академиг- у профессорларига хат ёздик , аммо ...
Асрор Файзуллаев Мирсаид аканинг чеҳрасига қараб, унинг шу уч ой ичида аёлининг дардида нечоғлик эзилиб тамом бўлаётганини сезиб бошқа ортиқча гап қилмади. Билди-ки, қаршисида турган инсоннинг минг ерига игна санчса бир томчи қон чиқадиганмас. Яна шунга аниқ иқрор бўлдики синглиси Мастура ўзи учун сингил сифатида нечоғлик ардоқли бўлса , бу инсон учун жуфти - ҳалол ва фарзандининг онаси сифатида беназирдир.
Асрор ака Мирсаид аканинг ҳозир ўзидан- да кўра бахтсиз эканлигини қалбан ҳис қилиб турарди . Ахир шунча йиллик ёстиқдоши кўз ўнгида қуриб - қовжираса- ю , унинг қўлидан томошабин бўлиб туришдан бошқа иш келмаса. Қўли тўла пул бўлса- ю , бу пулларга дунёларни сотиб олиш имкони бўла туриб , биргина дардга малҳам топа олмаса ... Бундан ортиқ азоб бормикан... Бундан ортиқ чекилажак изтироб қайда бор экан...
- Қуда , агар бирор ёрдам керак бўлса ... -Асрор ака яхши биларди Мирсаид аканинг пулга муҳтожлиги йўқлигини , бироқ шундай бўлса-да, дилидагини ташига чиқарди.
- Раҳмат Асроржон... Биз ҳозир бир кафт дуо ва илоҳий мўъжизага зормиз халос.
- Биласизми ? - бирдан жонланди Асрор ака ,- мен уйда ўн чоғли хўроз боқиб қўйганман, барчаси тоза ем ва пўчоқ еб ўсишган. Ҳеч қандай дориланган маҳсулот бермаганман. Ҳозир уйга бориб иккитасини саранжомлайман. Сўнг майдалаб тузлаб , зиралаб қўяман. Кечга ё эрталаб ўғлим ташлаб кетади. Шундан булъон пишириб берсангиз анча қувват бўлади. Ундан кейин малина ва смородина меваларимиз анча ранг олиб қолган. Етилганларини узиб жўнатаман. Бир журналда ўқигандим. Янги ҳужайраларни барпо бўлишида шу икки меванинг олдига тушадигани йўқ экан. Хатто- ки, қайнатилса ҳам шифобахшлик ҳусусияти грамм камаймас экан.
- Ассалому алайкум , қудажон яхшимисиз ?
Асрор ака ярим ўгирилиб ўзига салом берган Маҳина аммани кўриб юзи ёришди . Дарҳол елка тутиб саломга салом билан жавоб қайтарди :
- Ассалому алайкум, опажон ?! Ўзингиз яхшимисиз ? ! Ўғилларингиз , келин, набиралар соғ - саломат юришибдими ?!
- Раҳмат , қудажон ,- Маҳина опа меҳмонни дарҳол ичкарига таклиф қилди ,- нега остонада турибсиз , қудажон ?! Мирсаид , меҳмонни ичкарига олмайсанми ?!
- Мени келганимга бир соатча вақт бўлди. Синглимни дийдорига ҳам тўйдим. Чойлашдик, овқат едик. Ҳозир Мастура ухлаб қолди. Шунга менинг ҳам йўлга отланиб турган жойим эди.
- Шундай денг , узр ўзим билан ўзим андармон бўлиб қолибман,- Маҳина амма афсусланганнамо ерга қаради.
- Узрга ҳожат йўқ , опажон. Сиз пиширган шўрвани мақтаб - мақтаб ичиб олдик. Умрингиздан барака топинг. Синглим сиздек инсонларнинг қўлида эканлигидан кўнглим ҳотиржам. Борингизга минг шукр ...
Асрор ака қўлини кўксига қўйди :
- Мирсаид ака , энди менга руҳсат ...
У ошхонадан шошилиб чиққан Ҳилолани бағрига босди :
- Қизим ... Додажонингни , аммажонингни дуоларини ол. Синглимга эса ...- Асрор ака қулт этиб ютинди , - синглимга эса ўз онангдан аъло қарагин. Унутма ! Мастура сен менга қандай қадрли бўлсанг , сендан-да суюкли қалб ардоғим. Сени қизим бўлганинг учун яхши кўраман. Биргина шу сабаб учун суяман. Аммо синглимни суюшимнинг минглаб сабаби бор. Буни ҳеч қачон унутма. Сен - юрагимни бир парчасисан. Токи юрагимнинг бир парчаси сингилжонимни ёнида экан... мен ҳамиша ҳаётдан таскин топиб яшай оламан. Бу дегани нима биласанми ?! Мен нафас ола оламан дегани ... Тушундинг- а , жон болам ?!
Ҳилола ортиқча бир сўз айтолмади, фақатгина "Ҳаа" дея бош силкиди ...
* * *
Кечга бориб Мирсаид аканинг хонадони гавжумлашиб кетди.
Мирсаид ака тарафидан ҳам , Мастура опа тарафидан ҳам қариндошлар барча ишларини йиғиштириб Мастура опани
/87

👍14❤1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
кўришга кела бошлашди. Гарчи улар меҳмонхонада ўзаро тушкун кайфиятда диллашсалар- да , Мастура опани ёнига киришганда унинг дардидан сўз очмай , ҳангома қилишга интилар эдилар.
Мирсаид аканинг зукко акаси Мирсобит ака вазиятни тезда ўз қўлига олди , У меҳмонхонада эркакларнинг ўзлари қолганда шарт мақсадга кўчди :
- Бунақаси кетмайди , жигарлар. Бунақа тўп- тўп, гала- гала бўлиб келсак бу хонадоннинг ҳам , келинимизнинг ҳам тинчини бузиб қўямиз . Энди гап бундай. Мисол учун тоқ сонли числода бизни авлод , жуфт сонли числода келинимизнинг қариндошлари буларни йўқласак. Ўшандаям навбат билан . Икки кишидан бўлибми ? Ора- сирада узатилган жиянлар , ёшларимиз ҳам келиб туришади. Бу ёқда махалла- кўй , қўни - қўшни , қуда - анда деганларидек. Ахир келинимиз анов-манов аёл эмас. Неча йиллар қанчадан-қанча инсонларни дуосини олганлар.
Мирсаид аканинг укаси Мираъзам уни фикрини қўллаб қувватлади :
- Акааа... Гапларингиз бари жўялик. Мен фикрингизга юз фоиз қўшиламан. Ўзимга қолса келинойимни истиқболларига ҳам куни югурардим, бироқ бундай вақтда ақл билан иш қилишимиз керак.
Майли бугун келинойимнинг опалари ва сингиллари ёнларида ётиб қолақолишсин. Эртага биз яна қайта келамиз.
Бу қоида фақат битта инсон Маҳина опамга тегишлимас. Улар қачон келиб қачон кетишни ўзлари ҳал қиладилар.
- Тўғри , опам бизга она ўрнида она бўлиб қолганлар. Ундан кейин келинимизни ўз сингилларидек кўрадилар ,- Мираъзамнинг сўзига қўшилган бўлди Мирсобит ака ҳам.
Мастура опанинг ака - укалари ҳам қуда тарафнинг сўзларига эътироз билдиришмади.
Мастура опанинг ёнида опаси Зоҳида ва синглиси Мастубалар қоладиган бўлишди.
- Опамдан дори ҳиди келиб кетяпти . Уларни бир чўмилтириб олмаймизми ? - деди Мастуба барча тарқалгач.
- Яхши бўларди ,- уни қувватлади Зоҳида опа ,- аммо нариги хонадаги душга қандай олиб кирамиз?! Уч аёл қолган бўлсак ҳам , барчамиз бир- биримиздан ўтар даражада ачиган хамирдекмиз. Мен ўт пуфагимни олдирганимдан буён ҳали ўзимга келганим йўқ. Сен ҳам бўш қолсанг белимлайсан.
- Мен Сулаймон акамни чақириб келаман,- суҳбатга қўшилди Ҳилола,- ойижонимни ўзимиз чўмилтирамиз . Фақат бировинглар ёнимизда далда бериб турсанглар бўлди.
Зоҳида опа билан Мастуба опа бир- бирларига маънодор кўз уриштириб олишди .
- Опам Сулаймоннинг ...
- Сулаймон акам ойижоннинг ўз ўғиллари- ку, бегона эмас...
Ҳилола шу сўзларни айтиб зумда Сулаймонни чақириб келди . Сулаймон ортиқча бир сўз демай Мастура опани шартта кўтариб душхонага олиб кириб кетди. Ҳилола қайнонасига ёғоч стул тайёрлаб қўйган экан. Сулаймон онасини стулга ўтқазиб ўзи уни ушлаб турди. Ҳилола эса ойижонисини енгил тунги пижамасининг устидан сув қуйиб чўмилтира бошлади . Мастура опа зумда чарчаб қолди. Шу сабаб Ҳилола тезда ишини битиришга ҳаракат қилди .
- Сулаймон ака , кўзингизни юмиб туринг . Ювинтиришни охирги лаҳзаларида Ҳилола қайнонасининг хўл кийимларини ечиб , чайинтирди ва Мастуба ҳола тайёрлаб турган бўй баравар сочиққа ўради.
- Сулаймон ака, бўлди . Ойижон толиқиб қолдилар. Энди ётоқларига олиб чиқамиз.
Сулаймон Мастура опани қайтиб жойига ётқизди ва секин хонадан чиқиб кетди. Ҳилола ойижонисининг сочларини артиб , сўнгра яна бошқа қуруқ сочиққа ўради. Сўнгра сал аввал тумба устига тайёрлаб кетган нимтатир новвот чойнинг устига термосдан қайноқ чой қуйди ва қайнонасига ичирди:
- Ойижон , сиз шундай ётинг. Мен сочингизни фен билан қуритиб қўяман. Ундан кейин бошқа тунги кўйлак киямиз , хўп ?
Мастура опа Ҳилолага меҳр билан қаради . Индамади . У ўзини келинининг қўлига буткул топширган эди.
Ҳилола фенни ишга тушириб Мастура опанинг кимё муолажасидан сўнг анчагина сийраклашиб қолган сочларини тезда қуритиб олди. Сочларни иккига айириб йиғиштириб ётганда ботмайдиган қилиб икки тарафига ажратди .
Шундан сўнг:
- Ҳолажон , ойижонимга тунги кўйлакларини кийинтириб олайлик,- деди Ҳилола Мастуба ҳолага .
Икки аёл Мастура опани авайлаб кийинтиришди. Охирида ойижонисининг бошига енгил дуррача ўраган Ҳилола жилмайди :
/88

👍8❤1👏1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
- Бўлди , ойижон. Қушдек енгил бўлдингиз.
Хонадаги аёллар Ҳилоланинг ҳатти- ҳаракатига қараб анграйиб қолган эдилар .
- Қизим , - дея савол беришдан барибир ўзини тия олмади Зоҳида ҳола ,- аввалам касал қараганмисиз ?
Ҳилола аввалига унинг саволидан келиб чиқадиган маънога тушунмаган бўлди , сўнгра бирдан юзи ёришди.
- Йўўўқ , ўзимнинг ойижоним бувимларга қараганларида мен ёрдамлашиб турардим.
- Умрингиздан барака топинг, қизим,- хонадаги уч аёл Ҳилолани бирлари олиб , бирлари қўйиб алқаб дуо қила кетишди.
- Ҳилола , қорним очиб кетди ,- бу орада ўртага гап қўшди Мастура опа
Ҳилола зумда сергакланди:
- Ҳозир ойижон. Холажоним боя дўлма олиб келгандилар- у, ҳозир зумда илитиб келаман.
Ҳилола Мастура опанинг ёнидаги ишлатилган сочиқларни йиғиштириб ўзи билан олиб чиқиб кетди.
Орадан кўп вақт ўтмай битта ликопчада буғи чиқиб турган таомни олиб келди .
- Ойижон, аввал дориларингизни ичиб оламиз , майлими ?
Ҳилола тумба тортмасидаги рўйҳатга қараб қайнонасига дориларини ичирди.
- Опа , овқатингизни мен едириб қўяйми ? ! - сўради анча нафасини ростлаб олган Мастуба опа
Мастура опа бош чайқади . Кўзи билан Ҳилолага ишора қилди :
- Ҳилола едирсин ...
Ҳилола қайнонасини эркалаб , ширин сўзлар билан овқатини едириб қўйди.
Сўнгра юқли идишларни олиб.чиқиб кетди. Аммо тезда ортига қайтиб душхонани ҳам артиб - тозалаб , тушган кирларни бўғча қилиб йиғиштириб чиқиб кетди.
- Ҳааа ,- деди унинг ортидан боядан бери гапга қўшилмай индамай ўтирган Маҳина опа,- шуни айтишади- да "Ўнтадан буюрадими ёки биттадан буюрадими" деб . Мастураойнинг пешонаси келиндан ярақлаган чиқди.
- Нимасини айтасиз , опа ,- деди Зоҳида опа уни қувватлаб ,- қадимгилар "Ўғлинг кофир бўлсаям , келининг мусулмон бўлсин " деб бекорга айтиб кетишмаганда.
- Кун бўйи тиними бўлмади , бояқишни . Ҳозир келиб "Ўрин солиб бераман" демасидан ўзим сизларга бир ҳизмат қилайин- а ?! - Маҳина опа ўрнидан қўзғалди
- Йўғеей опа , жаа ўрин сололмайдиган даражада эмасмиз.
Зоҳида ва Мастуба опалар бирдан қўзғалишди.
Аёллар энди ўрин солиб бўлиб чўзилишган ҳам эди- ки , остонада Ҳилола кўринди. У бир қўлида каттагина овалсимон ликопда тўғралган мевалар , иккинчисида Мастура опага шу меваларнинг қирғичдан чиқарилганини ушлаб олган эди.
- Вой узр ,- деди у ийманиб ,- сизларга мева олиб келган эдим.
Ойижонимгаям.
- Умрингиздан барака топинг , қизим. Овора бўлибсизда , бурчакдаги хонтахтага қўйинг
Ҳилола Мастуба холанинг сўзларига жавобан:
- Овораси бор эканми , ҳолажон. Еб олинглар . Бўлмаса қорайиб қолади ,- деди- ю ўзи қайнонасининг бошига эгилиб аста шивирлади :
- Ойижооон , банан еймиз- а ?!
* * *
Эртаси куни сахарда Ҳилола кўча эшикни супириб бўлиб энди уйга кирмоқчи эди , узоқдан адасининг таниш асфалтьранг нексиясига кўзи тушди ...
- Тинчликмикан?! - ўйлади Ҳилола бир зумда хаёллари ҳар тарафга бошлаб ,- адамлар эрта сахардан бизникига қай сабаб билан келяптилар экан ?!
#давоми_бор /89

👍33❤1