🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌧☀️Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🌸🍃Хайрли тонг, Азизлар!

🌸🍃Барчага хафтанинг– Пайшанба тонги муборак бўлсин!

🌸🍃Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз
🌸🍃Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин.
🌸🍃Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
1.Assalomu alaykum✅
Maʼnosi: "Allohning sizga salomi va salomati yogʻilsin!

Va Alaykum assalom✅
Maʼnosi: "Va sizga ham Allohning salomi va salomati yogʻilsin!

2. Alhamdulillah✅
Maʼnosi: "Allohga hamd boʻlsin"

3. SubhanAlloh✅
Maʼnosi: "Alloh pokdir"

4. In shaa Alloh✅
Maʼnosi: "Alloh xohlasa"

5. Ma shaa Alloh✅
Maʼnosi: "Alloh xohlagandek boʻlibdi"

6. Allohu Akbar✅
Maʼnosi: "Alloh buyukdir"

7. Astagʻfirulloh✅
Maʼnosi: "Alloh avf qilsin"

8. La ilaha illalloh✅
Maʼnosi: "Allohdan oʻzga iloh yoʻq"

9. Fiaminillah✅
Maʼnosi: "Allohga omonatsiz"

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
Ҳаётий воқеа:

“Бир киши аҳли аёлини болаларининг кўз ўнгида урди ва уларнинг қалбига қўрқув ва хавф солди. Аёли хафа бўлиб турганда, эри унинг юзига тарсаки туширди. Шунда аёли: Ҳозир бориб сизнинг устингиздан арз қиламан” деди.
Эр, сенга ким айтди, мени сени кўчага чиқишинга изн беради деб?!
Аёл: Эшик ва деразаларни беркитиб қуйсам, бу қаёққа ҳам борарди, деб ўйлаяпсизми? Сиз барибир мени арз қилишимдан тўхтатиб қола олмайсиз.
Эр хайратланиб: "Нима қилмоқчисан?" деди.
Аёл: "У билан боғланаман".
Эр: "Қўл телефонинг менда, хоҳлаганингни қил!"
Шу пайт аёл ҳаммомга қараб юра бошлади. Буни кўрган эр, аёлим ҳаммомни деразасидан қочиб кетса керак деб уйлади-ю, бирдан ташқари томондан дераза рўпарасига қараб юрди. Деразадан қочиб кетади деган гумон билан бироз муддат у ерда турди. У ердан чиқмаганини кўргандан кейин, ҳаммом эшиги олдига келди. У ерда юзларидан сув томиб турган ва табассум ила чиқиб келаётган хотинига дуч келди.
Аёли: “Мен фақатгина Унинг номи билан қасам ичиладиган Зотгагина шикоят қиламан. Сизнинг бекитиб қўйган эшик ва деразангиз ҳамда қўлимдан олиб қўйган телефонингиз ҳам мени унга арз қилишимдан тўсиб қўя олмайди. Зеро, Аллоҳ таолонинг эшиклари ҳеч қачон ёпилмайди”. Бу сўзни эшитган эри уйнинг четидаги курсига бориб ўтирди ва қилган иши борасида фикр юрита бошлади. Аёли эса хотиржам намоз ўқишни бошлади ва саждада узоқ муддат қолиб кетди. Эр бу ҳолатни зимдан кузатиб турарди. Аёл намозни тугатиб, қўлларини осмонга кўтариб узоқ дуо қила бошлади. Буни кўриб турган эр аёлига: “Саждада мени зараримга қилган дуоингнинг ўзи ҳам кифоя қилади” деди.
Аёл унга майин овоз билан: “Менга қилган салбий муомалангизга кифоя қиладими?” деди.
Эр: “Аллоҳга қасамки, мен бу сўзим билан ғазабланган вақтимни назарда тутмадим” деди.
Аёл: “Шунинг учун мен ҳам дуодан тўхтамадим. Аслида дуони сизга эмас, балки шайтоннинг зарарига қилдим. Мен ахмоқ эмасманки, кўзимнинг оқу-қораси бўлган жуфти ҳалолимнинг зарарига дуо қилсам”.
Бу сўзни эшитиб, эр ўзини тутиб тура олмасдан йиғлаб юборди ва аёлининг дуо қилиб турган қўлидан ўпиб, Аллоҳга қасамки, бундан кейин сенга ҳеч қачон озор бермайман деди.
Хулоса: Ушбу аёл Аллоҳ таоло ва унинг Расули бизга амр қилган солиҳа аёлнинг айнан ўзидир.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11👏1
Ota-onang qarib qolganida...

Onang bir paytlar senga sut bergan qo‘llari bilan hozir titrab choy damlaydi.
Otang bir zamonlar seni maktabga olib borar edi,
Bugun esa zinadan tushishda suyanchiq izlaydi.
Shuncha yillar seni o‘ylab yashagan odamlar bugun sendan faqat bir og‘iz shirin so‘z kutishyapti.
Va, afsuski, bu eng og‘ir sinov — ular senga muhtoj bo‘lgan palladir.
Alloh Qur’onda aytdi:
“Ularning biri yoki ikkisi qariganda ularga ‘uf’ ham demang...”
(Isro surasi, 23-oyat)

Ey inson, ota-onang jannating yo do‘zaxingdir.
Ularni duo qiladigan holga keltir — zor qiladigan emas.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
☝️«ОЯТАЛ КУРСИЙ» НИНГ ФАЗЛИ:

1. «Оятал Курсий»ни уйидан чиқаётганда ўқиган одам қайтиб келгунча Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлади.

2. «Оятал Курсий»ни ҳовлисида ўқиган одамникига ўттиз кунгача шайтонлар, қирқ кунгача сеҳргарлар кирмайди.

3. «Оятал Курсий»ни уйқуга ётганда ўқиган одамни Аллоҳ таоло ўзини ҳам, қўшнисини ҳам, қўшнисининг қўшнисини ҳам омонда сақлайди.

Оятал курсийнинг хосиятлари жуда кўп. Ҳадиси шарифларда шундай дейилади:

4. “Оятал курсий оятларнинг саййиди. Бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади.” (Ҳаким)

5. “Оятал курсий Қуръони каримнинг тўртдан бири.” (Абушшайх)

6. “Фотиҳа билан Оятал курсийни ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.” (Дайламий)

7. “Ётар маҳали оятал курсийни ўқиган кишига шайтон яқин келолмайди.” (Шавоҳид-ун-нубувва)

8. “Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсийни ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.” (Насоий, Ибн Хиббан, Байҳақий, Табароний)

9. “Уйидан чиқаётганида Оятал курсий ўқиган кимсага уйига қайтгунича етмиш фаришта истиғфор ва дуо айтади.”

10. Уловга минганида ҳам Оятал курсий ўқиш офат ва бало-қазолардан сақлайди.

11.Оятал курсийни ихлос билан ўқиган одамнинг инсон билан жонивор ҳақларидан, фарз қарзларидан бўлак бутун гуноҳлари кечирилади. Яъни тавбалари қабул бўлади. (Ислом ахлоқи)

12. Ҳазрати Али “Қабр азобидан қутилиш учун Оятал курсийни кўп ўқиш керак” деб айтганлар. ( Зухра-тур-Рияз )

13.“Намоздан кейин Оятал курсий ўқиган кимсага ҳар бир ҳарфи учун қирқ савоб ёзилади.”( “Аййуҳал валад илмиҳол”даги ҳадис)

14. “Кимки намоздан сўнг Оятал курсий ўқиса, шу оят тўхтамасдан Арши аълогача кўтарилиб “Ё Рабби! Мени ўқиган қулингни кечиргин!” дейди. Ҳақ таоло макондан муназзаҳ ҳолда “Эй фаришталарим! Гувоҳ бўлинглар, намоздан кейин Оятал курсини ўқиган қулимни кечирдим” деб буюради.”

15. “Фарз намозни тугатгандан кейин бир марта Оятал курсийни ўқиб, 33 марта Субҳоналлоҳ, 33 марта Алхамдулиллоҳ, 33 марта Аллоҳу акбар ҳамда бир марта “Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува алайҳиссалом кулли шайин қодир” деган одамнинг гуноҳларини Аллоҳу таоло кечиради.”

16. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар нарсанинг саноми – кўзга кўринган жойи бўлади. Бақара сураси Қуръоннинг саномидир. Унда бир оят бор. Ўша оят Қуръон оятларининг саййидасидир. У «Оятал Курсий», дедилар».

17. Имом Доримий ривоят қиладилар, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Ким Бақара сурасидан ўн оятни–аввалидан тўрт оят, «Оятал Курсий» ва ундан кейинги икки оят ва охиридан уч оятни кечаси ўқиса, ўша уйга шу кечаси шайтон кирмайди», деганлар.

18. Имом Насаий Абу Умомадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ким ҳар фарз намоздан кейин «Оятал Курсий»ни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради, холос», деганлар.

Яъни, ўлмагани учун жаннатга кирмайди, агар вафот этса, уни жаннатдан тўсадиган ҳеч нарса қолмайди, дегани....

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13
Бир боғи минг сўм

Тошкентдан қайтаётиб, довон ошишда "Дамас" автоҳалокатга учраганини кўрдик. Уловни тўхтатиб, ёрдам бериш учун ўша томонга югурдик.
Машина ағдарилиб кетган. Унга кўкатлар юкланган экан. Ҳайдовчи ва йўловчининг аҳволи оғир эди. Бир неча уринишлардан сўнг уларни машинадан суғуриб олдик.
Жон талвасасида питирчилар эди. Биринчи ёрдамни ҳам кўрсатдик, афсуски, фойда бермади.
Кимдир : “Жон беряпти, калима айтсин”, деб бақирди.
У эса: “Кўкатнинг бир боғи минг сўм. Агар қопи билан олсангиз, келиштириб бераман”, деб такрорлар эди.
Унинг гапларини эшитиб баданимдан совуқ тер чиқди. Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас жон таслим қилди.
Йўлда кетаётиб бир-биримизга гапиргани куч топа олмадик. Жимгина етиб келиб тарқалдик. Бўлиб ўтган воқеа кўз ўнгимдан кетмади. “Бир боғи минг сўм...” сўзлари бошимда айланарди.
Инсон дунёда қайси сўзни кўп ишлатса, кетар чоғи ҳам шу сўзни айтар экан. “Лаа илаҳа иллаллоҳ" калимасини айтиш осон эмас экан. Тириклик чоғимизда кўп-кўп такрорламасак, кетар чоғда тилга келмас экан.
Аллоҳ таоло хотимамизни гўзал қилсин.

✍️Илҳомиддин ТОИРОВ.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋🍂ЭРТАГА ЖУМА🍂🕋
🕌🍁ХАЙРЛИ ТУН🍁🕌


Яшадик... минг шукр ризқ берди Аллоҳ,
Умрнинг ҳар куни зарга баробар.
Бугун яхши ўтди: Алҳамдулиллаҳ,
Эртага тонг отса, Жума биродар!

Яратган Роббимга ҳамдлар айтайлик,
Маҳзун кўнгилларни шодон этайлик,
Яна бир муборак кунга етайлик,
Эртага тонг отса, Жума биродар!

Хайрли тун Қадрдонларим.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Жума муборак!

Ё Роббим! Бизларни бугун тақсимлайдиган хайринг, хидоят берадиган нуринг, улашадиган раҳматинг, берадиган ризқингдан энг кўп насибадор бандаларингдан қилгин!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон! Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

➡️ Энг қадрли инсонларингизга юборинг!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ

🌷 Ассалому алайкум! Жума тонги муборак бўлсин

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин


Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Forwarded from Yayra Aminova
🌷 Oilangizda qanchalar baxtlisiz?

Men — Mariiyam Mahmudova Akademiyasi talabasi, Yayra Aminovaman

💖

Uy bekasi bo‘lsam-da, ilm olib, rivojlana oldim👩‍🎓

Oilaviy masalalarga faqatgina haq ilmi orqali yechim topdim💎

Psixologiya sohasida 2 yillik tajribam bor. Shu paytga qadar 30 dan ortiq oilalarning saqlanib qolishiga, 200 dan oshiq ayol qizlarimiz baxtli bo‘lishlariga sababchi bo‘ldim 🤩


Men shaxsiy blogimda har bir inson uchun kerak bo‘lgan ma‘lumotlar berib boraman.

Kanalimga ilk qo‘shilgan 500 ta obunachidan, random orqali tanlangan bir kishi 100 $ lik konsultatsiyaga ega bo‘lishi mumkin ❤️‍🔥

Konsultatsiya sizga nima beradi?
–Siz o‘z ichki olamingizga sho‘ng‘iysiz asl meningizni tanishingizga yordam beradi🥳

Tayyormisiz? Qani unda boshladik...

Kanal linki:

https://t.me/+HV7DoLfuBlMyZTgy
https://t.me/+HV7DoLfuBlMyZTgy
https://t.me/+HV7DoLfuBlMyZTgy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Ўрнак

Ўғил кексайиб қолган отасини меҳмон қилиш истагида шаҳарнинг осойишта тамаддихоналаридан бирига олиб келди.
"Буюк оталар ҳайрат тўла нигоҳини юлдузлардан уза олмаётган жажжи фарзандларини елкаларига ўтқизадилар-да, уларни юлдузлар сари яқинроқ олиб чиқадилар". У ҳар гал қаршисидаги падарига қараганида мана шу фикр хаёлидан ўтади.
Овқатланиш маҳали беихтиёр қўллари қалтираётган отанинг қошиғидаги овқати тўкилиб, кийимларига сачрар, хижолатдан қизариб кетган отахон ўғлига юмшоқ нигоҳларини тикар, ўғил эса хотиржам жилмаяр, сачраган таом доғларини зудлик билан артиб қўяр эди. Уларга ёнма-ён ўтирган столдагилар, жумладан, 3 нафар ўсмир йигитлар қуршовида овқатланаётган киши ва унинг оиласи бу манзарани зимдан кузатиб туришарди.
Ота-ўғил овқатланиб бўлишгач, ўғил отанинг қўлларидан тутиб ювиниш хонасига бошлади, отасининг кийимини нон ҳамда овқат қолдиғи, доғлардан тозалаб, қўлларини ювишга ёрдамлашди, дадасининг сочларини тараб, бош кийимини тўғирлаб қўйди.
Ювиниш хонасидан чиқишганида барчанинг эътибори уларда эди.
Ота-ўғил емакхонани тарк этаётганларида қўшни столда фарзандлари билан ўтирган киши ортларидан етиб келди.
"Сиз бу ерда нима қолдириб кетаётганингизни биласизми?" сўради у ўғилдан.
"Йўқ, ҳеч нарсамиз қолиб кетаётгани йўқ", столга кўз югуртирганича жавоб қайтарди ўғил.
"Қолдириб кетяпсиз, жуда қиммат нарса қолдириб кетяпсиз. Сиз ҳар бир отага умид, ҳар бир фарзандга ўрнак қолдириб кетяпсиз, дўстим! Отангизга минг раҳмат!", у киши ўғилнинг қўлидан маҳкам сиққанича миннатдор нигоҳда боқди.
Бу сўзлар янграётганида хўрандалар ейишдан бир фурсатга тўхташган, ота-ўғил таассуротли сукут оғушида тамаддихонани тарк этишаётган эди.

Шуҳрат Сатторов таржимаси ва таҳрири

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12😢3😭1
Ақиқа хақида қисқача



(САВОЛ) Ассалому алайкум. Ақиқа масаласи ҳақида тушунтириб берсангизлар. Ақиқа қанчалик зарур? Қилиш ёки қилмаслик ихтиёри ҳақида тушунтириб берсанглар илтимос.  Олдиндан раҳмат.


(ЖАВОБ) Ва алейкум ассалом ва рохматуллоҳ ва баракатуҳ,

Ақиқа – фарзанд неъматига шукр қилиб, Аллоҳнинг розилигига эришиш мақсадида Аллоҳ учун кесиладиган қурбонликдир.

Қуръони Каримда Аъроф сурасининг 189-ояти бунга ишорат қилади:
“…Эр аёлга қўшилганида аёл енгил ҳомиладор бўлиб, уни (бир муддат) ташиб юради. Юки оғирлашганида иккаласи ҳам Робби – Аллоҳга дуо қилиб: “Агар бизга яхши фарзанд берсанг, шукр қилувчи (вазифасини адо этувчи)лардан бўламиз”, дейди.”

Ота-оналар фарзанд кўрганида бирон бир жонлик ҳайвон сўйиб қурбонлик қилиш Исломда бир шукроналик тимсолига айланиб қолган.
Бу амал Пайғамбаримиз Сололлоху алайхи васаламдан бизгача давом этиб келган суннат амал ҳисобланади. Чунки, ўзи ҳам набиралари Имом Ҳасан ва Ҳусайнлар учун қурбонлиқ кесган  Бу ҳақида кўплаб ривоятлар бор.

Ақиқа қилиб қурбонлик кесишни туғилганидан еттинчи куни нишонланиши, айнан ўша куни сочини олдириши ва ном қўйилиши Пайғамбар алайҳиссалом тарафидан тавсия қилинган.
 
Имом Насоий ривояти, 7/164.

Бухорий, Термизий, Насоий, Имом Аҳмад ва бошқалар ривоятларида келтиришган.

Бухорий, Термизий, Насоий, Таҳовий ва Байҳақийлар ривоят қилган.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эслатма

Бугун сўраш керак бўлган кун! Бугун - айни дамда сўраш учун энг самарали вақт! Хозир дуолар ўқдек учадиган пайт! Аср билан шом орасида, ифторликгача дуолар ўз нуқтасига тегадиган пайт!

Сўранг!
Сўранг!
Сўранг!

Фарзанд керакми, пул керакми, уй керакми, жой керакми, мошинадир балки... нон, ризқ, барака, неъматлар, кийим-кечаклар, нима керак бўлса сўрайверинг! У бугун албатта, беради! У Бугун дуоларни кечиктирмайди! У бугун ҳаммасини қабул қилади!

Йиғланг, гуноҳларингизга йиғланг, тавбалар қилинг! Ва сўрашдан чарчаманг! Шом азони айтилгунга қадар биров билан гаплашманг, вақтингизни увол қилманг, дуо қилинг! Сўранг, сўрайверинг бугун сиз истаган нарсалар бериладиган Кундир!

Роббим бизларни мағфират қилсин! Роббим бизларга фақат яхшиликни истасин, ёмонликдан ва ёмон инсонлардан паноҳ берсин! Амин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
#Тилсим

5-қисм

Муаллиф Шамсинур


-Тўғриси гапингга тушумадим.

-Азаматни айтаманда, уйланган хотини кўрсааанг. Влааақ.


-Азамат ўқирди шекилли?

-Сен охирги марта қачон қишлоққа келганингни эслайсанми?

-Анча бўлди.

-Камида беш йил.

-Тўғри.

-Ўша вақтда Азамат битирувчи эди. Ҳозир у врач, ишлайди. Қўли анча енгил.


-Омадини берсин.

Олдимда турган кишмишддн оғзимга солдим. Бирам мазалики қишлоқни ўзида тайёрланган. Бу ердагилар унча бунчага пул сарфламайди. Шаҳар анча узоқ, қатнов кам. Ўшани ҳисобига ўзларига қулай шароитни яратиб олишган.

-Азамат сени яхши кўрарди.


-Қўйсангчи бунақа гапларни. Биз у билан яқин ҳам эмасдик. Биздан уч ёш катта бўлса ҳам тенгқурлардек ўйнардик. Ўзи биласан қишлоқда бемалол болалар кўчалардаям ўйнашади. Амакимни мен тенгги боласи йўқ учун сизлср билан ўйнардим. Азаматни эса ўйинга сен қўшардинг.

-Амакимни ўғли бўлгач ажратиб қўя олмайманку.

-Мен ўша довдирни доктор бўлганини ҳеч ақлимга сиғдиролмайман


-Бувимни тузатолмади-ку. Яна дўхтирмиш.

-Уни буни қўй, ўзингда нечта фарзанд?

Гулола ғамгин жилмайди.

-Ҳали кутяпмиз. Тўрт йилдирки тирноққа зормиз.

-Аллоҳ хоҳласа бари ўзига осон.

-Намозларимда шуни сўрайман. Биласанми мен ҳомиладор бўлганман. Уч ойлик эди. Азамат бир қизни танлаб уйланаман деб туриб олди. У қизни уйи нариги қишлоқни жийдазор томонида. Илму амаллар билан алоқаси бордек туйилади менга. Мен қаттиқ қаршилик қилдим. Билмадим кимдан эшитибди ўша қиз исми Фатҳия эди. Мени олдимга келди. Олдинига мулойим гапириб ўтирган қиз кейин қўполлашди.


-Мен билан ўйнашма. Мен барибир Азаматга тегаман. Буни на сен на онаси ўзгартира оласан. Ортимдан тарқатган иғвойинг учун эса жазосиз қолмайсан.


У шартта қўлимдан тутди кўзларимга совуқ нигоҳлқри билан бир муддат қараб турдида қўйиб юборди. Қўллари ҳам негадир муздек эди. Кўзимга тикилган вақтида белимда чимиллаган оғриқни сездим. У бошқа гапирмади, кетди. Лекин менинг ахволим оғирлашди. Болам тушиб қолди. Бу эртакдек туйилар аммо бари ҳақиқат. Афсуски Фатҳия сабаб бўлдими ёки ўзи шундайми билолмадим.

-Жиннимисан, кўзингга қараб туриб бола туширадиган афсунгармаску у. Бунақа нарсалар эртакларда, киноларда бор ҳолос. Ўзингни шунақа деб ишонтирма, мана боланг бўлмаяпти, сени организмингда муаммо бўлиши мумкин. Шифокорга бориш керак.

-Ҳеч тушунолмадим ўша воқеага. Барибир Азаматга тегди. Ҳеч ким Азаматни бу аҳдидан қайтаролмади. Бошида амакимни уйида яшаб юришди. Кейин нима қилди нима қўйди, Фатҳия Азаматни ўзини қишлоғига олиб кетди. Азаматни ўша тарафга борганда кўриб қолсам, ҳудди ҳолдан тойган одамга ўхшатаман. Ишга кетаётганда эса жуда тетик.


-Сен шунақа ўйлайверганингдан эсинг кирди чиқди бўлиб қолган. Ҳаёлингни жойига қўй. Яхшимас бунақа эсарлик.


Давоми бор.
👍11🔥2❤1🥰1
#Тилсим

6-қисм


Муаллиф Шамсинур



-Сен билмайсанда, Азамат қанақа кўркамлигини, лекин Фатҳия Аллоҳ чиройдан қисган банда. Кўмкўк кўзлари ҳам одамга совуқ боқади.


-Таърифлашингдан уни кўргим келди.

-Маслаҳатим унга йўлиқма, бир фалокатни ўзингга сотиб оласан.



Қизлар гап билан бўлиб овқат сузамиз дейишганини эшитмай қолишди.

-Гулол намунча, эски дугошим келди деб ҳаёлам кетдими дейман?


-Самандар нуқул чўчитиб келасан. Ҳозир сузамиз шўрвани, Хадича менга ёрдамлаш. Косаларга гўштни тақсимлаш керак.


Аёл-у эркаклар иккита уйни тўлдириб ўтиришди. Кўпчилик азага эмас, нима гап бўлди билгани келишади. Иймонлилари Хожар буви номига тилоат қилиб ўтирар, қолганлар гап сотиш билан оввора эди. Шўрва сузилгач уй бироз муддат бўлсада шовқиндан тинчиб қолди.

Гулола билан Хадича ошхонада овқатланадиган бўлишди.

-Кирмайлик ўша уйга, юрагим сиқади.

-Ўзимни ҳам. Бувим рахматли бордек яна кўнглим бузилади.


Икковлашиб овқстланиб туришганда Самандар яна овқат сўраб келиб қолди.

-Азамат қайтиб келибди, хотинини ташлаб. Эркаклар ўтирган уй тўлди. Бизгаям шу ерга овқат суз. Бегона йўқку.

-Бемалол,келаверинглар.

Гулола чаққонлик билан яна иккита косага шўрва сузиб столга қўйди.

Самандар Хожар бувини шу уйда яшовчи ўғлини ўғли. Ҳали уйланмаган. Йигирма ёшда бўлса ҳам катта-ю кичикни сенлаб гапиради.


Эшикдан салом берганча Азамат кирди. Хадича овозни таниб бошини кўтарди.

-Сиииииз, сен Азамат ???

-Аввал салом бериш керакмиди?


-Салом. Нега кечаўзингни танитмадинг ?


-Ҳалиям салом беришни билмайсан. Ўзингни таниб қоларсан деб анча гапга солдимку.

-Мен ҳижолат бўлдим бегона йигитга кўп қарагани.

-Аҳволинг яхшими? Дориларни олдингми?


-Ҳали улгурганим йўқ. Энди оламан
Бувим кўзимни очишим билан шу ерга бошлаб келдилар .


-Бефарқ бўлма.


-Хўп.


-Азамат Хадичани қаерда кўрдинг?

-Кеча мени олиб келиб қўювди.


-Қани олинглар совияпти


Самандар косани яримлатганди.

Улар болаликни эслаб анча суҳбатлашишди. Хожар бувини гапиртириб қочганлари, буви калтак билан қувлаганларини эслаб бир ўртаниб қўйишди

-Уйланибсан тўйга айтмадинг?

-Айтганимда келадигандек гапирма.

-Ҳар ҳолда кўнгил учунда.


-Ўзингчи, нега эрингни олиб келмадинг?

-Ажрашдим.


Бу оғир жиноятдек ерга қарадим.

-Майли муҳими бахтли бўлсанг бўлгани. Шу қарорга келибсанми, демак жиддий сабаб бор.

-Бор албатта,кимам оиласини бузилишини истарди.


Ўша куни шомгача Хожар бувиникида қолишди. Хабибани икки маротаба амакинисини қизлари эмиздириб кетди. Бу уйдагиларам уни ўйнатишди. Айниқса Самандар жуда болажон экан, Хабибани самолёт қилиб учирар , ҳали у нарса,ҳали бу нарса бериб ўйнатарди.


Шом яқинлаша бошлагач ҳамма бирдан тарқала бошлади.

-Нега шу одатлариздан воз кечмайсизлар ҳеч?
Гулолага савол бердим.

-Шомдан кейин аҳмоқ одам юради.


-Уффф,нақадар беъмани гап.


-Яна кўришсак, бафуржа айтаман тарихни.


-Хўп кутаман.


Гулола билан хайрлашиб бувиси томон ошиқдим.


Шомдан кейин кўчада юрадиган одамлар саноқли эди. Буларни орасига Азамат ҳам кирарди. Негадир у ҳеч нимадан қўрқмасди.

-Буви нега уйга шошяпмиз?

-Шомга улгурай деяпман.

-Ўша ерда ўқисангиз бўлардику?

-Шомдан кейин кўчага чиқмаган маъқул. Жинлар изғийдиган вақт.

-Буви ҳалиям шу эртакларга ишонасизми?


Бувимни гапларидан кулиб юбордим


Давоми бор

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍18❤2
#Тилсим


7-ҚИСМ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР



-Кулма, сенга ҳазил учун айтилмаяпти бу сўзлар.


-Буви барибир анчааа замондан ортдасизлар. Жин ажиналариз болаларни қўрқитиш учун ўйлаб топилган афсона ҳолос.


Бувимни юзи тундлашди.

-Тезроқ кир уйга. Ҳали бирор марта дуч келмагансан, шунинг учун шунақа деяпсан.


Қизим сира инжиқлик қилмай янгамни қўлларида ухлаб қолибди. Овқатни еб кечаги ўринларга ётдик. Бувим мажбурлаб қизимни яна бешикка солдирдилар. Мени ўй ҳаёлим бугунги ўтган кунда эди. Гулолланинг таърифлаб берган "Жодугар"и Фатҳияни кўргим келиб кетди. Шунчалик совуқмикан у? Ёки Гулолла ошириб юбордими?


Мен кўпинча туш кўрмайман. Ёки кўрсам ҳам уйғонганимда эслай олмайман. Бугун эса қўрқинчли туш кўрибман. Қоронғу тун эмиш. Мен эса ўша тунда жудаям тор бўлган, аммо машина сиғмас даражадаги кўчаларда кимдандир қочармишман. Лекин кимдан. Эсимда қолгани, бир жуфт кўм кўк кўзлар.

Кўзлар шу қадар совуқ боқардики беихтиёр танимга совуқлик тараларди. Эрталаб жуда лоҳас бўлоб уйғондим. Бувим уйғотадиган вақт туриб таҳорат олдим ва қайта ухлаб қолибман. Оч қолиб ғингшиб йиғлаётган қизимни овозидан ўзимга келдим. Қуёш анча тепага кўтарилган, ҳеч ким мени безовта қилишни истамаган кўринади.

Қизимни қорнини тўйғазиб бешикдан олдим ва ташқариладим. Ташқарида сўрида бувим қуроқ тикиб ўтирардилар.


-Турдингми? Кечаси билан босинқирадинг. Ухлолмагансан деб уйғотмадик.


-Ёмон туш кўрибман.


-Ўзингга дам солиб юбор. Ўтиб кетади.


-Хўп.

Аслида бувин айтганларини сираям қилмасдим. Аммо ранжитгим келмай хўп дедим.


Ул- бул еб олгач қишлоқадаги ягона дорихонани излаб кўчага чиқдим. Бувимни уйларидан пича узоқда экан.

Анчагинайўл юриб қўйибман, бу ердагилар ҳеч ҳам рўмолсиз юришмайди. Менинг очиқ сочлариму кийган кийимим нақд эътибор марказида бўлди.



Дорихонадан дориларни олдим ва ортга қайтдим. Кунлар шу зайлда ўта бошлади. Тинч осойишта, бу ерда зерикмайсан киши, сабаби мехр оқибат бор.


Қўшнилар бир бирига овқат чиқаришади. Касал бўлса ҳолидан хабар олишади. Шаҳарда бўлсачи, қўшнисини ўлганини сассиқ ҳиддан билганлар анчагина.

Бир ҳафтача қишлоққа мослашиб олгач қишлоқни айланиш фикри туғилди. Болалигим ўтган жойларга бордим. Ҳуллас қишлоқни ҳамма ерини айландим ҳисоб. Кейинги кун эса нариги қишлоқни кўриш истаги кучлилик қилди. Доимгидек шерик амакимни қизлари билан чиқдим.


Кетиб боряпмиз, кетиб боряпмиз бизга бу тобора завқ бағишларди. Энг қизиғи мен тушимда кўрган кўчаларден эди бу ерлар. Тушимдагини ҳудди ўзгинаси бўлган кўчага қайриламан деганимда олдимда машина қаттиқ тормоз бериб тўхтади.


-Хадича бу ерда нима қиляпсан?


-Айлангани келдик.


-Бу тор кўчага нимага кирмоқчисан?

-Тушимда ҳам ҳудди шу кўчани кўргандим.


Азаматни юзи ҳавотирли кўринди.

-Сендан илтимос, ҳеч қачон бу кўчага кирма.


-Сенан ирим сиримлар ишқибози эканингку.

-Илтимос ортингга қайт. Бу ер сени тасаввурингдаги жой эмас.

-Азамат ғалати гапларни қўйсангчи.

-Сен пардага ўралган оламда яшаб юрибсан. Сен билмайдиган кўп сирлар мавжуд. Бу кўчага эса қайтиб келма.


Давоми бор.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍14❤2
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар онимиз эса ғанимат. Шундай экан, доим бир-биримизга меҳр - эътиборли бўлайлик

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси - табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, дуоларимизда қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Аллоҳ Ўз паноҳида асрасин..!!

Бугунги  шанба  кунингиз
файзу барокатли бўлсин!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум Азиз инсоним!

Бетакрор янги тонг муборак бўлсин!

Бошланган янги кун мўъжизаларга

Сизни қувонтирадиган янгиликларга

Ҳаётингизда янги саҳифа очувчи учрашувларга

Сиз истаган Бахт,
Омад, Меҳр, Қувончга
лиммо лим бўлсин.

Ушбу кун Сиз кутганданда, юқори кайфиятда ўтсин
.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбаримиз алайҳиссалом "Мўмин мўминнинг ойнасидир" деб буюрганлар.

Ҳақдан келган барча сўзлар аслида инсонга фақат битта насиҳатни таъкидлайди: "Ўзингга бир ойна топ, агар у ойнада бирор камчилик кўрсанг, ойнани синдирма, аксинча айбни ўзингдан деб бил".

Шайх Топдуқ Эмро
©Shams Tabriziy

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4