🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.67K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
- Ҳакимлардан бири ўғлига: фалон қўшнимиз бор-ку! Шу бизни ёмон кўради деди.

- Ўғли сўради: Отажон ахир улар биз билан доим яхши кўришиб, чиройли муомала қилади-ку?

- Отаси жавоб берди: «Сен уларни катталарини кулиб қараганига эмас кичик ёшдаги болаларини бизга нисбатан қандай муомалада бўлаётганига диққат қилгин. Кичик ёшдаги болалар уйидан эшитган суҳбатига қараб бошқаларга муомала қилади» деди.

Изоҳ: Инсонлар оиласи билан суҳбатда бемалол бўлади, қайси қўшнисини ёмон кўрса бемалол у ҳақида ёмон сўзларни айтиб ўтирaди. Ёш болалар эса буларни эшитиб уйида ёмон деб айтилган инсонга нисбатан ёмон тушунча шаклланади, ва у ёмонланган инсон қанча ширин гапирса ҳам совуқ муомалада бўлаверади. Чунки ёш болада мунофиқлик, икки юзлилик касали ҳали ривожланмаган бўлади.

Агар ёш бола сизга нисбатан яхши муомила қилаётганини кўрсангиз, билингки, ўша уйидаги катталар сиз ҳақингизда яхши гаплар гапиришади.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Pandemiya (o'zbek film)

Yigʻlab koʻrdim 💔
Ha, biz shu kunlarni yashadik... Koʻp narsani oʻrgandik, qadriga yetdik. Har bir nafas, erkinlik neʼmat ekanligini angladik...

Alloh oʻtganlarni joylarini jannat, qolganlarni salomat qilsin. 🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
​​🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ КИРИБ КЕЛДИ.  БУ ОЙДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ?

🔸Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади?
“Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради.

🔸Зулҳижжа ойи қандай ой?
Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.

🔸Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга?
Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

🌙 Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

🔸Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).

🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти).

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САВОБИ УЛУҒ ҚАРЗ

Қарз — бу нафақат молиявий, балки маънавий синов ҳамдир.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6🔥1
#Тилсим


17-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР



Кўзимни очишим жуда қийин бўлди, мен ўзимда эмасдим гўё. Аллақаерларгадир учиб юрардимми,шу аҳволимда ҳам менга ҳар хил қўрқинчи шарпалар ҳужум қиларди. Улардан қочардим,мени ушлаб олиб истаган кўйига соларди. Мени анашу дай дахшатдан юракка малҳам бўлувчи овозда қилинган қуръон тиловати ҳимоя қилиб ёруғликка олиб чиқди. Борлиқни англай бошлаганим билан мен ҳаракациз эдим. Ҳаттоки кўзим очиқ бўлса ҳам ён тарафга қарай олмай ётардим. Танамни сезмасдим.

Ясинни тиловати борган сари бутун танамга жон ато этарди. Мени кўзимни очишимни кўпчилик кутиб турган экан. Хаттоки ойим дадам етиб келишибди.


-Ана кўзини очди.

-Ўзингга шукр Роббим, ўзингга шукр.

-Хадичамни қайтариб берган Аллоҳим сенга минг минг шукрларим.

Барча хурсанд эди. Мени гапга солишга уринишарди. Кошки мен гапира олсам.

Гапираман десам тилим ухлаб қолгандек, тилимни ҳаракатга келтиролмайман. Фақат тикилиб ўтиришдан бошқа иложим йўқ. Бобом билан бирга мен бирор марта кўрмаган одам сураларни тиловат қилардилар, бирлари қўйса бирлари давом эттирардилар. Мени кўргани кўпчилик келди. Қишлоқ жойни шуниси яхшики бирор киши касал бўлса бутун қишлоқ хабар олади. Ўзида боридан овқат илинишади. Шаҳардачи? Ён қўшиниси битта домда туриб ўлганини билмайди. Қачон у сасиб кетиб ҳидига чидаб бўлмайди ўшанда хабар қилишади масъул шахсларга. Унгача ўша одам тирикми ўликми ишлари йўқ.

Самандар билан Азамат келганда тиловатни энди бошлаймиз деб туришганди. Бошлаб юборишди. Азамат жуда бесаранжом бўлиб туриб кетишга тайёр турарди. Самандар уни жим туришга имлаб тиловатга қулоқ тутарди.

Менга ўқилаётган руқия оятлари Азаматга азоб бера бошлади. Шундагина мен тушиниб етган ҳақиқат бўй кўрсатаётганига ишончим комил бўла бошлади.

Азамат охиригача ўтира олмади туриб кетди. Уч тўрт кунда ўзимга келган бўлсам ҳам,мен аввалгидек эркин ҳаракатлана олмасдим. Дадам шаҳарга олиб кетаман дедилар. Афсуски бу сўзлари кескин қаршиликка учради.


-Хадичага шифокорлар даво бўлолмайди. Унга қуръондан шифо топамиз. Ўзинг кетавер. Қизинг қолади. Ҳар кунги руқиялар муолажаларда бироз ўнглана бошлаган бўлсамда мен мустақил ҳаракатлана олмаётгандим. Яна қайта сўзлай бошлаган онимдаёқ Самандарга режамни айтдим. У ҳам кўп нарсадан хабардор экан маъқуллади.


Кўзгуга ҳали қарамагандим, оғзим бир тарафга қийшайиб қопти. Бувимни айтишича йигирма кун беҳуш ётган эканман. Мени ўлади дея умид узиб Ясин ни ўқий бошлаган эканлар.

Оғзим яна ўз ҳолига қайтишини бувимдан эшитиб ҳотиржам тортдим. Менга дам соладиган,руқия ўқувчи мулла жуда кучли ҳисобланар экан. У кўп бора жин чалганларни ўқиб тузатган экан. У мени ҳали ҳамон юролмаслигимни кўриб ўз фикрини айтди.


-Қолдирмай намозни ўқиб, авратлар беркитилса иншааллаҳ шифо топасиз. Бунақа юришда Роббим шифони ҳам кечиктирмасин.


Унинг сўзларидан уялиб кетдим. Бувим ўша кундан бошлаб менга рўмол ўратишни ният қилган эканлар.

Самандар Азаматни мажбурлаб олиб келарди. Азамат ноиложликдан ўтирарди. Самандардан эшитишимча Азамат Фатҳия билан тез тез урушиб қолишаётган экан.

Давоми бор.
👍15❤6
#Тилсим

18-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР



-Қўйсангчи, Азаматни бунақа қилишига ишонмайман.

-Нега энди, билсанг агар, опагинам, Азамат авваллари уни сира ёқтирган эмас.


Самандар ойиси пишириб берган пирогни олиб мендан хабар олишга келибди. Яна амакиваччаси ҳақида гаплашиб қолгандик.


-Бир тарафдан ўйлаб қоламан, балки Азаматни чин бахти Фатҳиядир. Уни ўзгартириш керакдир.


-Хадииии жиннимисан? Ёки жин чалиб эсинг кирди чиқди бўлиб қолдими?

Самандар хафа бўладиям демай гапираверади. Шу одатини сира ташламадида. Ёшлигимизда ҳам нуқул орага бевақт суқилиб ҳақгўйлик қилганига ажратиб қўярдик, ўйинга қўшмай.

-Хафа қиляпсан.

-Мендан хафа бўлолмайсан буни яхши биламан. Айтганча Гулола келаман деганди. Бугун ё эртага келиб қолса керак.

-Яхши бўларди жуда зерикиб кетдим.

-Хадича ҳеч бир иш бежизга бўлмайди. Балки сен сабаб бўлиб Азамат жодудан ҳалос бўлар.

-Мен қайтаман тузалиб кетсам. Бу ерда юришимдан наф йўқ.


-Нега бирдан бу қарорга келдинг?

-Ўз ҳаётимни йўлга қўйишим керак. Ишга кираман. Қизимни келажагини таъминлашим керак.

-Эсингни йиғ. Бир ишни бошладингми охирига етказ. Бежизга янга сени ёмон кўриб қолмагандир.


Самандарни гапларини ўйлаб қолдим. Наҳотки у шу пайтгача Самандарга ҳеч нарса қилмаган бўлса.

Ўйлаган саволимни дарров бердим


-Саман сенгаям бирор зарар етганми ундан?


-Ишим юришмай қолади янгага қарши нимадир айтсам .

-Ҳозир нега қўрқмаяпсан ишинг юришмаслигидан?

-Мен тинимсиз дуо қиляпман. Менга охирги вақтларда зарари тегмай қолган. Азаматни чўнтагида доим бир қизни расми бўларди. Мен кўрмаганман, аммо унга соатлаб термулиб турганини эслайман.


-Аллоҳ хоҳласа аканг менсизам жодудан ҳалос бўлади. Бу ерда мени алоқам йўқ. Бу ишлар мен келишимдан олдин бўлган.


Самандар ўзини гапини маъқуллаб тураверди сўнг кетди.


Тун кираверса нотинчланавераман. Эшикдан ёки деразадан қора нимарсалар кириб келаверадигандек туйилади. Ҳозирам шомни ўқишга бувим чиқиб кетдилар. Мен эса қўрққанча ўтирибман. Қизим келинойимга анча ўрганиб қолибди. Менга эътиборам бермайди. Жиянларим уни ер-у кўкка ишонмай кўтариб юришади. Қизим ётиб қолганимга кўкракданам чиқди. Унга энди қўшимча сигир сути беришаётган экан. Сутга новвот солиб яхшилаб пишириб сўнг ичиряпмиз дейишди.

Давоми бор

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤3🔥2
#Тилсим

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

19-қисм


Мен охирги бўлган воқеалардан кейин бу ердан кетишни хоҳлаб қолдим. Жинлар макони бўлган бу ер менга керак эмас. Кўрганларимдан кейин мени бу ерда ушлаб тургувчи ҳеч нарса йўқ деб ўйлаяпман. Гулола келиб яна анча маълумотлар бериб кетди. Унинг фикрича ҳам мен бу ердан кетмаслигим керак экан. Бу қариндошлар аллақачон мени Азаматга тегади деб режа ҳам тузиб қўйишибди. Чучварани хом санабди. Менга энди эркинлик керак. Эрнинг қовоғига қараб яшашдан чарчаганман .

Гулола ҳомиладор бўлмаётгани учун энди фолбинга бормоқчи экан. Уни гапини эшитиб тутақиб кетдим.

-Ақлинг жойидами,ким сени эсли ҳушли келин дейди. Ўзингни дўзахга равонақилмоқчимисан?

-Нега ваҳима қиласан, бир мен бормаяпманку. Кўпчилик қилади бу ишни.


Гулолага янги олган китобимни олиб беришини айтдим ва ундан керакли жойини унга ўқиб берабошладим.


Фол кўрувчилар жинлар билан ишлайди

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Фолбинларнинг баъзида ҳақ гапни айтиб қолишларининг сабаби шуки, жин гапларни ўғринча олиб, фолбиннинг қулоғига қуяди. Фол кўрувчи унга юзта ёлғон аралаштириб гапиради”, деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Фолбинларнинг гапларига ишониш куфрдир (Аллоҳ асрасин)


Шундан кейинам бораман дейсанми? Фатҳия ҳам ҳудди шунақа. Уни ҳам жини бор. Ўша орқали кўп ишларни бажараяпти.

-Кутишдан чарчадим. Эримни яхши кўраман, бунақада ундан ажралиб қоламанку.

-Сабр қил. Сен яратилгандан эмас, яратувчидан сўра. Ҳозир нима қиляпсан биласанми? Сен Аллоҳ яратгандан нажот кутяпсан. Бу туришда бермайдида. Чин кўнгилдан, заррача ишончсизлик қилмай сўрачи бермасмикан. Сен дуо қилишда бермасачи деб ўйлайсан. Бу эса амалга ошмаслигига сабаб бўлади.

Яна китобни ўқишга киришдим.


Жинлар қасос олади ва улар таъсиридан сақланиш мумкин

Жинларни инсонлар кўра олмайди. Чунки улар жуда латиф ва тезда ўзгара олиш қобилиятига эгадир. Киши билмаган ҳолида қайноқ сув сепиб юбориб, бавл қилиб ва ҳоказо ишлар билан уларга озор етказганида жинлар унга зарар бериш билан интиқом олади.

Жинлардан сақланишнинг йўли эҳтиёткорликдир. Улар кўпинча шомдан кейин, яъни қоронғи тушаётган маҳалда чиқишади, нажосат, ахлатхоналарда озиқланади. Жобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: “Хуфтонда идишларнинг устини ёпиб, мешлар оғзини боғлаб, эшикларни тамбалаб ва болаларингизни (уйда маҳкам) ушлаб ўтирингиз, чунки (шу вақтда) жинлар атрофга тарқалишади...” (Имом Бухорий ривояти).

Шайх Абу Бакр Жазоирий айтади: “Агар Аллоҳ таоло инсонни сақлаш учун вакил қилган фаришталар бўлмаганида эди, жин ва шайтонларнинг ёмонлигидан ҳеч бир инсон нажот топмасди”.


-Бу мен учунам янгилик бўлди. Мана нега катталаримиз шомдан сўнг чиқишни таъқиқлашаркан. Мен бувимни устиларидан кулиб юрибман-а, эҳ ҳом калла.

Давоми бор

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍19❤2
💥БУГУН 29-МАЙ. ПАЙШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН🌷🌹

Фариштали, қалби пок, қадри баланд қадрдонларим.
Хайрли кун!

Хаёт деб аталмиш олий неъматни яна
бир қайтарилмас тонги муборак!!!

Яратганнинг Ўзи
сизларга омад, қалбингизга хотиржамлик, халоли покдан
даромад, орзу - истакларингизни ижобат қилсин.🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
​​​«БИЗГА СИЗ КЕРАКСИЗ!»

Қаҳрамонимиз ҳикоя қилади...

Мен шаҳарда дўконда ишлайман. Бир куни ишдалик пайтимда онам телефон қилдилар.
---Ассалому алайкум ОНАЖОН...!
---Во алайкум ассалом, Иқболжон яхшимисан болам? Болаларим ҳам яхшими, келиним ҳам ишига бориб келяптими?
---Ҳа, рахмат онажон. Дадам яхшимилар, укам, келин ҳаммалари яхши юришибдими?
---Тузук ҳаммаси яхши, ўзим ҳам яхшиман болам.
---Ҳа онажон, тинчликми, телефон қилибсиз?!
---Тинчлик болам, эртага шанба келасизларми, деб телефон қилгандим.
---Эртага бўлаверсин-чи ойижон, вазиятга қараб айтаман-да, ишим чиқиб қолмаса албатта борамиз.
---Ҳа ишқилиб, ишинг чиқиб қолмасинда болам, биласан-ку СОҒИНИБ қоламан.
---Хўп ойижон, Худо хоҳласа борарман. Майли ҳайр, ёнимда одам бор эди..Кейинроқ ўзим телефон қиламан...

Телефонни столга қўйишим билан, дўконимга харидор бўлиб кирган, нотаниш киши кўзимга қаради.
Юзлари қандайдир маъюс, ҳиёл кулганча:

---Онангизмилар?~деб сўради.
---Ҳа онам...
---Улар бошқа жойда яшайдиларми?~яна саволга тутди бояги киши.
---Ҳа улар мендан анча олисда, масофа билан хисоблаганда ЮЗ КМ дан ошиқроқ узоқликда яшайдилар..
---Ҳа-а, шунақами? Демак, ЮЗ КМ денг...Бир гап айтсам хафа бўлмайсизми?
---Йўқ хафа бўлмайман, ака бемалол, ~ дедим ҳайрон бўлиб.

---Агар менда шундай ИМКОН бўлганида ука, ЮЗ КМ экан-ку, МИНГ КМ бўлса ҳам, ҳар кун бориб қайтишга тайёр эдим...Қани мени ҳам ОНАМ ҳаёт бўлсалар, қани энди улар ҳам сизни ОНАНГИЗ каби қўнғироқ қилиб, ёнларига чақириб, КЕЛ БОЛАМ десалар, қани энди уларнинг ТИЗЗАларига БОШИМни қўйиб ухлай ололсам, қани энди ОНАМ бошимни силаб ДУОлар қилсалар ука. Афсуски, буни ИЛОЖИ йўқ..! Ҳеч қандай йўл билан уларни қайтара олмайман ука.. ОНАМ энди йўқ..!

Сизда эса ҲАЁТ эканлар. Ука БОРИНГ олдиларига, КЎНГИЛларини олинг, ХИЗМАТларини қилинг, кейин мен каби АФСУС қилмайсиз..Ота-Онангизни ҳаёт эканликлари сиз учун~ БАХТ..!

Нотаниш киши онаси ҳақидаги армонларини гапирар экан ичимдан бир нарса узилгандек бўлди...
Боягина онамга бориш бормаслигим эҳтимол деганим ёдимга тушиб, уялиб кетдим.. Беихтиёр яна телефонимни қўлимга олиб, онамни телефон рақамларини тердим...

---Ҳа болам, бирор гапинг эсингдан чиқиб қолибдими?! ~ дея, қайта қўнғироқ қилганимга ажабланиб сўрадилар онам.
---Ҳа онажон, эртага Худо хоҳласа албатта борарканмиз, шуни айтиб қўймоқчи эдим.
---Вой Худога шукр..!
--- Ҳа айтганча, яна ҳар сафаргидек болаларим келаркан деб, эрталабдан бир нарсаларга уннаб юрманг, ҳеч нарса керак эмас, бизга СИЗ КЕРАКСИЗ..!

Онам билан суҳбатлашарканман, бояги нотаниш кишининг кўзларида икки дона ёш томчилаганини кўрдим...

Ота-Оналаримизга бизлардан кераги бир озгина МЕҲР ва ЭЪТИБОР. Шундай экан, улардан энг арзон турадиган МЕҲР ва ЭЪТИБОРимизни аямайлик азизлар!

Аллоҳ таоло барчамизни Отажон ва Онажонларимизни соғ-саломат қилсин ва умрларини зиёда этсин!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#психологик_тадқиқот

Қуш уясида кўрганини қилади дейишади. Ота-она боласига қандай намуна бўлса, шундай жавоб олади. Видеода болаларни икки гуруҳга бўлиб, тадқиқот ўтказишди. Натижаларни эса ўзингиз кўриб, хулоса қилинг.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2👍2🔥1
🧕 Muslimalar kundaligi
#Тилсим МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 19-қисм Мен охирги бўлган воқеалардан кейин бу ердан кетишни хоҳлаб қолдим. Жинлар макони бўлган бу ер менга керак эмас. Кўрганларимдан кейин мени бу ерда ушлаб тургувчи ҳеч нарса йўқ деб ўйлаяпман. Гулола келиб яна анча маълумотлар…
#Тилсим

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


20-қисм


-Хадича нега олдинроқ ўқимагансан бу китобни?

-Олганимга кўп бўлмай ётиб қолдимку. Аста секинда энди. Бувам ҳар куни домла олиб келиб дам солдиряптилар. Лекин энди рўмол ўрашим керак эмиш. Мени ичим қисилади. Юролмайман.

-Ўзимам. Ёзда рўмоллилар қандай чидаб юрса-а?

-Бувим ҳам оёққа турдингки ўрайсан, сени Аллоҳ иккинчи бора қайтиб берди, уни фарзини бажариш керак деб туриб олганлар.

-Тузалиб олчи, бир гап бўлар. Давомини ўқи. Менга керак бирор нарса чиқиб қолар.

-Хўп


Мен яна ўқишга киришдим.

Шом пайти жин ва шайтонлар тарқаладиган пайт.

Аввало, динимиз аёлларни кўчада мақсадсиз гап сотиб ўтириш у ёқда турсин, зарурациз кўчага чиқишдан ҳам қайтарганини айтиб ўтиш керак. Ундан кейин, шом маҳали жин ва шайтонлар изғиб юриши ҳам ҳадиси шарифларда баён қилинган. Болаларнинг инжиқ бўлиб қолиши, уйқусида босинқирашига ҳам ана шу пайт кўчада юриши сабаб бўлади. Шу боис бу каби беҳуда одатларга барҳам бериб, ўлчовли вақтимиздан унумли фойдаланиш пайида бўлишимиз керак.

Маълумотлар кун.уздан олинди.


-Буни қара, бувим эшитсалар борми, сенга айтмовмидим, менга ишонмагандинг дейдилар.

-Бизни қишлоқда аввалдан қолган одат бу. Чиқмаймиз. Кечга нимадир зарур бўлса эркаклар олиб келади.

-Шаҳарда эса бошқача. Биз кечликда сайрга чиқишни ҳуш кўрамиз.

-Хадича хафа бўлмагин-у, балки шунга шаҳарда касал кўпдир ?

Ислом ақидасидек очиқ, аниқ ва равшан ақидани англамаслик ҳар бир инсон, ҳар бир жамият учун жуда ҳам хавфлидир. Фолбинларнинг олдига борган кишилар турли мақсад билан боришади, уларнинг аксари ўз келажакларини билишга қизиқадилар. Аммо оддий бир фаросат билан ўйлаб кўришмайдики, бораётган жойларида ўтирган одам худди ўзлари каби бир одам. Агар фолбин бўлиб, келажакни билса, нима учун турли конларни топиб, лотореяларни ўйнаб бойиб кетмаган? Нима учун камбағал ва хор бўлиб яшамоқда? Файбни биладиган одамга ярашадими бу ҳолат?! Бутун оламларни яратган Аллоҳ таолонинг илм ва қудрати чексиздир. Ҳеч бир сифатда унинг мисли ва ўхшаши йўқдир.


Гулолани фикридан қайтарувчи кўплаб билимларни ўқирканман,ўзим ҳам билмаганмаримни билиб олардим.



Аллоҳ таоло марҳамат қиладики: “Айтинг: «Аллоҳдан бошқа осмонлар ва Ердаги бирор кимса ғайбни билмас». Улар қачон қайта тирилишларини ҳам сеза олмаслар” (Намл сураси, 65-оят).

Бошқа бир оятда: “Ғайб (яширин сирлар) калитлари Унинг ҳузуридадир. Уларни Ундан ўзга билмас. Яна, қуруқлик ва денгиздаги нарсаларни (ҳам) билур. Бирор япроқ (узилиб) тушса (ҳам) уни билур. Ер зулматлари (қаъри) даги уруғ бўлмасин, ҳўлу қуруқ бўлмасин, (ҳаммаси) аниқ Китоб (Лавҳул-Маҳфуз) да (ёзилган) дир” (Анъом сураси, 59-оят).

Бу мавзу ҳақидаги муборак ҳадиси шарифларда шундай дейилади: Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Фаришталар ер юзида содир бўладиган нарсалар ҳақида булутлар орасида гаплашганларида, жинлар уларнинг битта сўзларини эшитадилар ва уни фолбинларнинг қулоқларига келиб (идишга сув қуйгандек) қуйиб кетадилар ва у сўзга жинлар юзта ёлғонни қўшадилар».

Бундан кўриниб турибдики, фолбинлар жин ва шайтонлар билан алоқа қилишади. Уларнинг ёлғон-яшиқ гапларини кўпиртириб, устига минг ёлғонни қўшиб одамларга етказишади. Бу ишларнинг турган-битгани гуноҳи азимдир. Кўпчилик хонадонларга эътибор бериб қаралса, дарвозаларнинг тепасига исириқ осиб қўйишганининг, болаларга кўз тегмасин деб кўзмунчоқ ёки тумор тақиб қўйишганининг гувоҳи бўламиз. Бунинг иллат ва гуноҳ эканлиги юқоридаги ҳадисда келтирилмоқда. Агар киши ўша туморга ишониб қолса, Аллоҳ ундан юз ўгирар экан. Аллоҳ юз ўгирган банданинг на ҳаётида, на турмушида ва на охиратида яхшилик бўлмайди. Аксинча, хорлик ва азоб ичида қолади.



-Энди айтчи, борасанми фолбинга?


-Йўқ ҳеч ҳам. Сен айтганча бўла қолсин. Аллоҳдан сўрайман фақат.


Давоми бор.
❤10👍2
#Тилсим


МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

21-қисм


Гуллолани миясини тозалаганимдан кейин у кетди. Кейинги воқеалар эса янада ёмонлаша борди. Хонамда буюмлар ўз ўзидан бошқа жойга кўчиб қоларди. Керакли нарсаларни баъзан тополмасдим. Бу воқеалар ҳам кечда содир бўларди. Мулла келиб ўқиб кетгач яна ўз изига тушарди. Сураларни таъсириданми, бувимни парвариши таъсиридами билмадим ҳар ҳолда оёққа туриб олдим. Лекин ёлғиз юришга қўрқардим. Ортимдан кузатишгандек, ҳудди келиб мени бўғадигандек туюлади.

Ишга чиқишдан бош тортдим. Кетиш ҳақидаги фикрим кўпчиликка маъқул келмади. Қаердандир Азамат эшитибди, қизимни бахона қилиб мени олдимга келди.

-Кетяпсанми?


Кўзларида чуқур дардни кўрдим.
Бувим асрни ўқишга кирганларида секин сўз бошлади.


-Ҳа кетяпман. Менимча бу ерда керагидан ортиқ туриб қолдим.


-Менимча кетмаганинг маъқул.


-Сенга нима бўлди, ғалатисан?

-Ҳеч, доимгидекман .

Азамат совуққон қиёфасини ёқиб олмади. Бирор савол берсам, жиддий тортиб кўзлари ҳам совуқ боқарди.

-Алдама.

-Хадича яқинда бир туш кўрдим. Мен қоп қора ботқоқликда эканман. У ердаги барча нарсанинг ранги қоп қора эди. Қўлларим, оёқларим ботқоқликка ботиб қолганди. Бўйнимгача ботганимда биласанми нима бўлди? Сен китоб кўтариб келиб қолдинг. Китобни ўқир экансан ундан узун таёқ пайдо бўлиб мени қутқаришга ҳаракат қилдинг. Мен ботқоқликдан аранг қўлимни чиқариб таёқни ушладим. Белимгача чиққанимда Фатҳия пайдо бўлиб тушдан уйғониб кетдим. Нега бунақа туш кўрдим?


-Фатҳиядан сўрамадингми?

Тилимга келганни қайтармай гапирдим .

-Тушунмадим?

-Хотининг фол очадику. Сени хабаринг йўқми?

Азаматни кўзлари ола кула бўлиб кетди.

-Демак барчаси рост.

-Нимани айтяпсан?

-Мен тагига етганимда сенга ҳаммасини айтиб бераман. Аммо илтимос унгача кетма.


-Ўйлаб кўраман.

-Менга сўз бер.

Азамат эсини еб қўйганми нима бало, жинни бўп қопти. Мен кетдим нима қолдим нима?

-Хўп ҳаракат қиламан.

Азамат жойидан тураётиб мен ўқиш учун дераза олдига қўйган китобимга кўзи тушди.

-"Фолбинлик сеҳргарлик жин чиқариш" бу қанақа китоб?

-Шайхимиз китоблари, менга керакли жуда.

-Менга ҳам бера оласанми?

Фатҳияни қўлида китобни ёнганини тасаввур қилиб этим жунжикиб кетди.

-Йўқ ҳеч ҳам.

Бақириб юборибман

-Хади, битта китобни қизғаняпсанми?

-Сени хотининг буни ўқишингга қўймайди.

Давоми бор

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13❤4
🧕 Muslimalar kundaligi
#Тилсим МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 21-қисм Гуллолани миясини тозалаганимдан кейин у кетди. Кейинги воқеалар эса янада ёмонлаша борди. Хонамда буюмлар ўз ўзидан бошқа жойга кўчиб қоларди. Керакли нарсаларни баъзан тополмасдим. Бу воқеалар ҳам кечда содир бўларди.…
#Тилсим

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

22-қисм



-Мен ишга кетяпман. У ерда уч тўрт кун бўламан. Ўшангача ўқиб тугатаман.

-Майли олақол. Лекин қайтариб бериш шарти билан.

-Хўп.


Азамат кетди. У ниманидир сезиб қолгани билиниб турарди.


✡✡✡✡


Азамат уйига ҳам бормай тўғри ишига жўнаб кетди. Фатҳияни юзини ҳам кўргиси келмаётганди. Орада нимадир бўлди, аммо нима? Ўша нимадир Азаматни онгини тиниқлашиб боришига сабаб бўлди. Ишхонада касаллар ухлагач китобни қўлига олиб ўқий бошлади.


Аллоҳ таолога У Зотнинг улуғлигига муносиб ҳамд ва санолар бўлсин!
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал ва тугал салово-ту саломлар бўлсин!
Қай бир жамиятда диндан бехабарлик, илмсизлик, жоҳиллик кўпайса, турли ирим-сиримлар, хурофотлар ва зарарли иллатларга йўл очилади. Жоҳилият замонидан буён айрим кишилар онги ва дунёқарашида яшаб, уларни ҳақ йўлдан чалғитиб келган баъзи му-аммолар кейинги пайтларда яна янгидан бўй кўрсата бошлади. Одамлар орасида фолбинга борадиганлар, фолбиннинг айтганини қиладиганлар ва фолбинларга оид саволлар берадиганлар кўпайиб қолди.

Шунингдек, сеҳр ва сеҳргарлар мавзусига оид турли миш-мишлар, ташвиқотлар, асоссиз гап-сўзлар ҳам тобора халқ орасида урчиб бормоқда. «Фалончи сеҳрланган эмиш, энди унинг сеҳрини йўқотадиган одам топилмаётганмиш», «Пистончи эрни хотинга ёки хотинни эрга «иситиб» бераётганмиш, унинг эшигидан «иссиқ-совуқ» қилдирадиганларнинг кети узилмай қолибди» каби гап-сўзларнинг ниҳоятда авж олгани ҳам ҳақиқат! Шундай усуллар би-лан баъзиларнинг бир-бирларига зарар етказаётгани, яна кимлар-нингдир шу иллатлардан зарар топгани ҳақидаги гаплар ҳам кўпайгани ҳеч кимга сир эмас. Айниқса ўзига сеҳр ёки «иссиқ-совуқ» қилишгани ҳақида сўзловчилар тобора кўпаймоқда. Улар ўзларига етаётган барча нохушлик ва кўнгилсизликларни сеҳрдан кўриб, ўзлари гумон қилган шахсни ашаддий душман деб ҳисоблаб, унга нисбатан нафратларини яширолмай юришибди.

Азамат Хадичани севарди. Унга уйланиш нияти сабаб ҳам қунт билан ўқий бошлаган. Ёшликдаёқ уйғонган муҳаббати уни тарк этмади. Ёки ўша оқшомгача. Азамат ўша куни томорқага сув қўйишга борганди, ёлғиз қолди дегунча чўнтагидан Хадичани суратини олиб термулиб ўтирарди. Бу сафар ҳам шундай қилди. Ортидан кимдир кузатаётгандек туюлса ҳам эътибор бермади. Бунақа ҳолат Фатҳияни учратгунча бўлди. Фатҳия Азаматга Хадичага ўхшаб кўринарди. Тўғрироғи Азамат уни Хадича деб ўйлади. Бошқалигини билса ҳам негадир у томон талпинар, юраги севгидан ёнарди. Кўксидаги қандайдир куч Фатҳияни ҳар кун кўришга мажбур қиларди. Фатҳия билан тузук гаплашмаса ҳам, у қиз Азаматни бутун дунёсига айланиб улгурганди.

Хадича бетоб бўлиб қолганида кўришга келган кундан бошлаб,Азамат Фатҳияга нимага уйланганини эслай бошлади. Уни нимасини севишини ўйлаб ҳам ўйига етолмади. Фатҳия Азаматга келиб ёпишаверса уни ўшанча ўзидан итарарди. Азаматни қизиқтиргани,хотини латта қўғирчоққа нинатиқар, ёкида аллақандай сўзларни ёзиб тутатарди.
❤8
Тилсим:
Азамат негадир Фатҳия билан яшаган даврни туманда кўргандек эсларди. Нега шунча йилни бой берди. Беш йил айтишга осон. Фатҳияни кўргиси ҳам келмай қолди. Фатҳия билан нуқул жанжал қиларди. Энди пайқади, овқатни на ранги, на тузи бор. Ювиндини ўзи. Чинини олганда Азамат хотинидан кўра тамлироқ овқст қила олади.


-Шу вақтгача мақтаб ичардизку заққумизга.

-Кўзим кўр бўлганда.

-Энди очилдими?


-Бас қил,кўп ваққиллаяпсан?


-Ўша илон қаерданам қишлоққа келди. Минг лаънат бўлсин ҳаммасига.


Бора бора жанжаллар бунданам авж баттар авж ола борди.

Фатҳия билан яшаган даврда Азамат уйга келган заҳоти уйқуга кетар, хотинини нима билан машғул бўлишидан хабари йўқ эди. Фатҳия уни шундай жодулагандики унинг ҳар бир ҳаракати Азаматни кўнглини кўтарарди. Севгидан сармаст эдилар. Фатҳия Азаматни суратига алланималарни ўқир, кийимларига туморлар илар, овқстога сувига дуолар қўшиб берарди.


Азаматда жодунинг ечилиши Хадичани кўрган кунидан бошланганди. Сабаби унинг онги ҳақиқий Хадичани фарқлай олганди
Қанчалик цехр қилинмасин муҳаббат ўз ишини қилганди.


Ўшандан кейинам Хадичага жуда яқинлашолмади, бунда Фатҳияни янада жодулашга киришгани сабаб бўлганди. Хадичани йўлдан оламан дея қилган харакати бесамар кетмади, уни тил бириктирган жинлари обдон эрмак қилишди.


Агар ўшанда бошқа одам бўлганда юраги ёрилиб ўларди. Хадичани жони қаттиқ экан ҳарна тирик қолди. Азамат жахл билан уйдан чиқиб кетгач, Хадичани ўз жонига қасд қилувчи дуони ичиши учун ҳаракат қила бошлади. Уни йўлдан олиб ташласа қолгани силлиқ кечади.

Азамат кўрганларини ҳазм қила олмасди. Қачон шайтон тузоғига илинди? Шу даражада кучсизлик қилдими?

Фатҳияни ортидан пойлаб борганда у ким биландир гаплашаётганди. Эшитиб қолгани Фатҳия кимгадир қурбонлик қилиши керак экан.


-Ким билан гаплашдинг?

Фатҳияни ранги оқариб кетди.

-Ҳеч ким билан.

Азамат қанча қистовга олмасин барибир билолмади. Кейин Хадича Фатҳияни жинкадҳ деб атагани эсига тушганди.

Мана ҳозирам хонасида нима қиларини билмай ўтирибди. Фатҳияга қўл кўтаришгача борди. Хадичани сўзларида жон бор шекилли.

Яна нажотни китобдан излади.

Қуръони Каримда жинлар ҳақида ўнта сурада қирққа яқин оят бор. Битта бутун бошли сура «Жин» сураси деб номланган.
Жинлар оловдан яратилган махлуқотлардир.
Аллоҳ таоло «Раҳмон» сурасида: «Инсонни сополга ўхшаш қуриган лойдан яратди. Ва жинларни ўт-алангадан яратди», деган (14-15-оятлар).
Аллоҳ таоло жинни тутуни йўқ холис оловдан яратди. Оятдаги «марижин» сўзи шуни англатади. Оловдан жиннинг яратилиши инсоннинг илм доирасига кирмайдиган нарса. Қуръон буни бизга билдирувчи ягона манба. Биз ушбу хабарга иймон келтиришимиз лозим. Бу жараён қандай кечганлигини Аллоҳнинг Ўзи билади. Бизга кенгроқ билдиришни хоҳламаган экан ва биздан билиш илмини талаб қилмаган экан, бекорга овора бўлишимизнинг ҳожати йўқ.
Ўзининг оловдан яратилганини Иблис ҳам эсга олган. Бу ҳақда «Аъроф» сурасида қуйидагилар айтилган: «У зот: «Сенга амр этганимда сажда қилишингдан нима тўсди?» деди. У: «Мен ундан яхшиман, мени ўтдан яратдинг ва уни лойдан яратдинг», деди» (12-оят).
Аллоҳ таоло Ўз амрини бажармаган, Одамга сажда қилмаган Иблисдан: «Сенга амр этганимда сажда қилишингдан нима тўсди?» деб сўраганида, у «тавба қилдим, хато қилибман» дейиш ўрнига:
«Мен ундан яхшиман, мени ўтдан яратдинг ва уни лойдан яратдинг», деди».
Унинг фикрича, ўт лойдан кўра яхши экан.
2. Жинлар инсонлардан олдин яратилгандир.
Аллоҳ таоло «Ҳижр» сурасида: «Батаҳқиқ, Биз инсонни қуруқ лойдан, ўзгартирилган қора балчиқдан яратдик. Ва жинларни бундан олдин самум оловидан яратдик», деган (26 -27 - оятлар).
Жинлардан мурод – уларнинг асли иблисдир. Одам алайҳиссалом инсонларнинг асли бўлгани каби, Иблис алайҳи лаъна ҳам жин ва шайтонларнинг аслидир.


Давоми бор.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍15❤11
ЭРТАГА ЖУМА...

✨ Аллоҳ дуоларимизни ижобат,
✨ Фарзандларимизга салоҳият,
✨ Ибодатларимизга гўзаллик,
✨ Ризқимизга барака берсин!
✨ Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!


Тунингиз сокин ўтсин.
Яхши дам олинг.

🌙Ҳайрли тун қадрдонларим!


Яқинларга улашинг ❤️⤵️


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤2👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍳 Oshxonadagi eski kir va yog'lardan charchadingizmi?

Bir do'stim kimyo laboratoriyasida ishlaydi. U bir kuni menga juda samarli tozalash vositasini tayyorlash usuli haqida gapirib berdi. Eng qizig‘i har qanday uy bekasi buni atigi 2 daqiqada tayyorlay oladi!

📃 Buning uchun bizga quyidagi 3 ta narsa kerak bo‘ladi👇
❤1
🌙 АССАЛОМУ АЛАЛАЙКУМ

🌹 ЖУМА МУБОРАК! 🌹

Бугун Аллоҳнинг раҳмати чексиз!
Амал дафтарингизда қолдиринг!
Ҳамду санолар айтинг ҳаргиз!
Жума_айёмингиз муборак бўлсин!

🌹• Аллоҳим жума
намозингизни 🌹

🌹• Айтган саловоту
дуоларингизни 🌹

🌹• Солиҳ амалларингизни
Ўзи қабул айлаб савобларла мукофотласин 🌹

🌹🌙 ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! 🌹🌹

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1🥰1
Дўстлик

Бир киши бир оз пулга муҳтож бўлиб қолди, дўстидан ёрдам олиш мақсадида унинг уйига келиб эшикни тақиллатди. Дўсти чиқиб, у билан кўришди, уйга таклиф қилса ҳам у киши қабул қилмай:
— Дўстим, мени кечир, уйга қилган таклифингни ҳозирча қабул эта олмайман, вақтим зиқ. Бир кишидан юз сўм қарздор эдим, бугун келиб пулини қистади. Қўлимда пул йўқ эди. Шунинг учун сенинг ҳузурингга келдим, ёрдам этарсан деб умид қиламан,— деди.
Уй эгаси дарҳол ичкаридан юз сўм олиб чиқиб, дўстининг қўлига берди.
— Дўстим, бирор нарсага муҳтож бўлиб қолсанг, мендан яширма, қўлимдан келганча ёрдам беришга тайёрман,— деб дўстининг кўнглини кўтарди. Дўсти хурсанд бўлиб, у билан хайрлашиб уйига қайтди.
Уй эгаси дўсти қайтиб кетгандан кейин йиғлаб уйига кирди. Хотини: «Эрим кўп пул бериб юборганига пушаймон қилиб йиғлаётган бўлса керак»,— деб эрига:
— Бирор нарсани баҳона қилиб пул бермасдан қайтариб юборсангиз бўлмасмиди? Энди пушаймон қилиб йиғлайсиз,— деган эди, эри шундай жавоб берди:
— Йўқ, сен ўйлаганча эмас, дўстим пулга муҳтож бўлиб қолганини билмаганман. У келиб сўрамасдан олдин ўзим бориб:
— Дўстим, бирор нарсага муҳтожмисан, тортинма, айт,— деб сўрашим керак эди,— ғафлатда қолганимга ачиниб йиғлайман.
Байт:
Тут ул дўстингни сут устида қаймоқ,
Азиз жонингча кўргил, балки беҳроқ.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤9👍1