🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.67K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
🌛ХАЙРЛИ ТУН 🌛

✨Сиздан йироқ юрсин ташвишу қайғу,
✨Қалбингизда бўлсин бир ажиб туйғу.
✨Агар кипригингиз силаса уйқу,
✨Сизга ҳайрли тун, ҳайрли уйқу!

✨Аллоҳга омонатсиз!

✨🌙✨🌙✨🌙✨🌙✨🌙✨

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳайрли_тонг

Кунлар бир-бирига эргашиб давом этади. Тонглар отади. Қуёш ер юзига нур таратади. Тонглар бизни Аллоҳ ва бир-биримизга боғланишимиз учун янги умид ва имконият бағишлайди.

Аллоҳ неъматларига шукр қилувчиларни, бу кун ва бундан кейинги келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийласин
.

Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Хайрли тонг, қадрдон. Бошланаётган кунингиз ҳуш хабар ва хуш дийдорлар ила файзли ўтсин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
YAQINROQ KELING BU JUDA MUXIM........

✂️ TIKUVCHILIKKA QIZIQASIZMI? ✂️
Unda siz uchun AJOYIB YANGILIK!

🧵 Oddiydan murakkabgacha bo‘lgan fasonlar
🪡 Qo‘l mehnati bilan yaratilgan chiroyli bezaklar
🧷 Tikuv mashinasidan foydalanish sir-asrorlari
🎥 Video darslar va kundalik hayot uchun layfxaklar
👗 Trenddagi fasonlar...

✅ Uyda o‘tirib daromad topmoqchi bo‘lsangiz
✅ Farzandingizga chiroyli kiyim tikmoqchi bo‘lsangiz
✅ Tikuvchilikni noldan o‘rganmoqchi bo‘lsangiz
✅Demak, bu kanal aynan siz uchun!
👉https://t.me/maryam19961996
👉https://t.me/maryam19961996
👉https://t.me/maryam19961996

Xoziroq qo‘shiling – orzuyingizdagi hunarni biz bilan O‘RGANING
✂️🧵🪡
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯХШИМИСИЗ, 
ЯХШИ  ИНСОНИМ?


Йироқлашиб кетдингиз бироз,
Сизни ўйлаб ўтмоқда оним,
Ҳол сўрашлар энди жуда оз,
Яхшимисиз яхши инсоним?

Кўринмайсиз гуруҳларда  ҳам,
Ҳувиллаган каби ҳар ёним.
Тўлдирайлик бўлса бирор кам,
Яхшимисиз яхши инсоним?

Ҳафамисиз кимдан дилда дод,
Недир бўлган комил имоним,
На ўзингиз на бордир ижод,
Яхшимисиз яхши инсоним?

Қалбдан ишонч гули сўлмасин,
Дил оғритсам оғрийди жоним,
Шоир учун ижод ўлмасин,
Яхшимисиз яхши инсоним?

Оҳири йўқ ўйлайман ўйнинг,
Сабаб излаб ўтмоқда оним,
Бир он бўлсин кўриниб қўйинг
Яхшимисиз яхши инсоним?

Қалбим тўрин ҳасратлар олди,
Сиз эмасми қувонч бўстоним,
Йўқлигингиз сезилиб қолди,
Яхшимисиз яхши инсоним?

Бегонадай кетманг йўқ бўлиб,
Суҳбати зўр меҳрга коним,
Соғинябман меҳрга тўлиб,
Яхшимисиз яхши инсоним?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3
Транспортда кетяпман. Ёнимда икки аёл гаплашиб кетишяпти. Беиҳтиёр гапларини эшитиб қоляпман. Бири қайнонасини "гапириб" кетяпти, иккинчиси унга далда беряпти: "Қўявер, бир куни юзага чиқасан!"
Секин ўгирилиб қарасам, ҳалиги юзага чиқиши керак бўлган аёл элликка яқинлашиб қолган. (Тахминан. Ҳар ҳолда шундай кўринди). Бечора аёл юзага чиқиши учун яна неча йил керак? Кампир бўлганда юзага чиқадими?
Умуман олганда биз ўзбекларни гапимиз қизиқ:
"Юзага чиқиш!"
Майли юзага чиқиш учун ҳаракат ҳам қилинар, соғлиқлар, умрлар, ниятлар фидо қилинар, аммо шунда ҳам катталар ҳоҳлашса юзага чиқаришади, ҳоҳлашмаса бир умр хўрланиб ўтиб кетилаверади. Ҳўш энди айтингчи, кимга керак бундай юзага чиқиш?
Қачонгача бировни қадрли, қимматли бўлган умрини совурамиз?..
Қачон тўхтаймиз?..

Умму Солиҳа

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤13
Ярим соат

Экран бир икки липиллаб турди-да, чиқ этиб ўчди-қўйди. Компютер қаршисида мук тушиб ишлаётган ходимлар баравар уҳ тортиб юборишди.
— Вооой “сохранит” қилмагандим!
— Ўлсин-а, о-озгина қолганди!
— Эҳ яна тугатолмадим!
— Эндигина гаплашаётгандим Америкадаги дугонам билан!
— Шу етмай турувди…
— Уфф…
Ҳафтада олти кун, эртадан кечгача экранга михланиб ишлашга кўникиб қолган ходимлар бир зум нима қиларларини билмай серрайиб қолишди-ю, бекорчиликдан аста бир-бирларига сўз қота бошлашди.
— Мастурахон, бугун жа-а очилиб кетибсизми? Янги кўйлагингиз бунча ярашибди?
— Вой янгилиги қоптими Азиз ака, бир ҳафтадан бери кийиб келаман-ку…
— Нафиса, қизинг яхшими? Ўқишга кирдими?
— Йўқ, озгина балл етмабди, уч кундан буён хонадан чиқмай йиғлаб ётибди.
— Ниғматвой, ҳа бу кўринмайсиз?
— Ие ака, ҳар куни шу ердаман-ку!
— Акбар ака, кеча аянгизни кўргандим, соғиндим, бир ҳабар олмайди ҳам бу бола дедилар.
— Яхши эслатдингиз Саидахон, ўзимам бир қўнғироқ қиламан деб юргандим, ҳозир гаплашаман.
— Наима, бошинг анча яхшими, тунов куни оғрияпти деб юргандинг.
— Эй нимасини айтасиз, оғриқ ўлгур қўйиб юбормаяпти.
— Ҳа айтганча, Салим акани анча мазаси йўқмиш, бир ҳабар олиб келсак бўларди, ҳар ҳолда энг каттамиз…
— Тўғри айтасиз, албатта бориш керак.
— Бугун ишдан кейин борсак-чи?
— Маъқул. Қуруқ бормасмиз ҳар ҳолда, қани тўртта патир билан мева-чевага икки мингдан ташлангларчи!
Ярим соат. Ярим соатгина вақт етарли бўлди меҳр, оқибат, ҳамжиҳатлик, яқинлик учун. Нега замонавий технологияларнинг т ҳарфи, интернетнинг и ҳарфи етиб бормаган кичик-кичик қишлоқларда меҳр-оқибат кучли-ю, тобора тараққий этиб бораётган катта-катта шаҳарларда одамлар ҳам тобора бегоналашиб, оқибат кўтарилиб бораяпти экан деган саволга жавоб топилгандек бўлди. Ярим соатда.

Лобар Азизхўжаева

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤5
🧕 Muslimalar kundaligi
#АЗОБ Ёҳуд қадаримга розиман МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 33-қисм Ҳолниса опага дарҳол тез ёрдам чақиришди. Қон босими ошиб кетган экан. Шу куни Паризодалар тарафдан келган мехмонларни совуқ кутиб олишди. Ҳамма уларга олайиб қараб, тузук гапиришмасди. Робия опа бунақа…
#АЗОБ
Ёҳуд қадаримга розиман

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

34-қисм
-Хўп.
Аммо Муродни тушунтиришлари ҳам фойда бермади. Қайнона оёғини бир этикка тиққанича Муродни олдига солиб қувди.
-Ҳе башаранг қурсин сени. Икки ялмоғиз опаларингга қизимга азоб беришига қўйган сен латтани эркак демайман. Қайтиб келма, қизимни ўзим боқиб оламан. Сенга калласини узишга берадиган қизим йўқ.
Мурод шу арзимас сўзи бунча катта ғалвани бошлаб келишини кутмаганди. Неча бор келишди фойдаси йўқ. Ҳуснидани уйга юборишмасди. Уйда эса Робия опа тинмай ўғлига келинни олиб кел деярди.
-Ўғлим нима бўлгандаям боланг бор.
-Ойи улар гапни тушунмаса нима қилай?
Робия опа ўзи ҳам неча бора борди келинини уйга қайтаришга аммо уринишлари зое кетди. Ниҳоят туғишига яқин Робия опа яна бориб, кўндириб олиб келди.
-Ўғлим ҳазиллашган. Севганига ҳам шубақа қила олармиди? Қуда набирамиз отасиз ўсмасин. Бу шаштиздан қайтинг.
-Қуда бу биринчиси ва охиргиси бўлсин. Мен қизимни чертмаганмам. Шунга қараб муомала қилинглар. Болам ердан чиққан қўзиқорин эмас.
Робия опа қуллуқ, қила қила келинни уйга олиб келди. Ҳуснида бир ҳафтадан сўнг енгил бўлди.
Робия опа келинини шу қадар авайладики, қирқ кун чилла сақлаб ҳатто хонасидан чиқмади. Овқатини ҳам уйга киритиб беришар, еб вўлгач эса олиб чиқишарди. Баъзан ухлаб олсин деб чақалоққа ҳам Гулёра ва Паризода қарашарди.
✨✨✨

-Сен яна нега келдинг?
Ҳамид ака эшик тагида турган биринчи собиқ куёви Собирни кўриб ҳайратланди.
-Ҳамид ака сиз билан гаплашиб олсак дегандим.
-Мен билан гаплашадиган гапинг қолибдими?
-Илтимос.
Ҳалид ака ноилож уни уйга киритди.
-Мақсадга ўт.
Собир бироз тараддудланиб турди.
-Мен Паризодани олиб кетмоқчиман.
Ҳамид акани асаби бузилди.
-Ў галварс нималар деб алжираяпсан?
-Мен хато қилдим. Паризодани севар эканман. Буни кеч тушундим. Илтимос бир бора имкон беринг.
-Йўқол уйимдан ит эмган.
Ҳамид ака ўзини босолмасди.
-Сенлар уни нималар демадинглар? Мен сал қолса бегуноҳ қизимни қотилига айланардим. Энди ҳеч бима бўлмагандек олиб кетаман дейсанми?
-Ҳа у билан қайта тўй қиламиз керак бўлса. Қизига ҳам ўзим оталик қиламан
-Валдирама, қизим икки дунёдаям рози бўлмайди. У рози бўлсаям мен рози бўлмайман.
-Илтимос яхшилаб ўйлаб кўринг.
-Тур йўқол, ўлдириб қўймасимдан.
Ҳамид ака ўрнидан туриб Собирни етаклагудек қилиб қўлидан судраб уйдан олиб чиқди
-Қайтиб қорангни кўрсатма бола, йўқса сени мурдангни олиб кетишади
Ҳамид ака қарсиллатиб дарвозани ёпди. Беш мартаям уйланиб бахтини тополмаётган Собир ортидан ижирғанганча сўкинди.
-Ифлос

Давоми бор...
❤10
#АЗОБ
Ёҳуд қадаримга розиман

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

35-қисм



Эрини дарвозани қаттиқ ёпганига Робия опа югуриб чиқди.
-Вой Худойим, дадаси нима бўлди?
-Шу етмай туруди ўзи.
Ҳамид ака индамай кўчага чиқиб кетди.
✨✨✨
-Мурод ака
Ётоқда чўзилиб ётган эрига гапирди Ҳуснида.
-Ҳа нима дейсан?
-Шу десангиз дадажон Сухробдан кўра Дилзодани яхши кўрадилар.
-Бекорчи гапларни гапирмасангчи
-Рост айтяпман. Дили кечаси бирми, иккими бирор нарса ейман ёки оламан деса дарров олиб келиб берадилар
-Икковини ҳам бир кўзда кўрадилар.
-Ҳечамда сиз эътибор беринг аввал.
Ҳуснида ҳар нарсага гап тақиб эри билан урушни қўзғайверарди. Чилласи чиқса ҳам иаҳ қилай демасди. Мурод дўстларини олдига кетишга тўғри келиб шкафни очса тузук кийими қолмапти. Ҳаммаси кир қутида экан.
-Ҳуснидаааа
-Ҳааа, намунча бақирааиз?
-Нега кийимимни ювмадинг?
-Шунга шунчами?
Ҳуснида пинагини ҳам бузмади
-Молмисан сен, сенга гапираяпман, нега ювмадинг?
-Мен мол эмасман. Мени аям одам қилиб туққан
Ҳуснидани жахли чиқиб кийимларини йиғиаҳтира бошлади. Мурод бу вақтда уйдан чиқиб кетганди. Ҳуснида кийимлари ва ўғлини кўтардию, онасини уйига кетиб юборди. У ерга бориб эса битта гапга ўнта қўшиб катта фижеа ясади.
-Ойииии
Эшикдан йиғлаб кирган қизини кўриб Ҳолниса дарров ўрнидан турди.
-Вой ўлмасааам, Ҳуснида бу нима аҳвол, нимага йиғлаяпсан? Бер болани менга.
Мурод хотини урмаган ҳаттоки сўкмаган ҳам эди шу вақтгача
-Куёвиз менга...
Ҳуснида ҳиқиллаб айтолмади қолганини.
-Нима бўлди гапирсангчи?
Ҳолниса опани тоқати тоқ бўлди.
-Молмисан деди.
-Нима? Ҳали сени мол дедими? Кўради мендан ҳали.
Ҳуснидани келганига бир ҳафта ўтгач, келинлик уйига нарсаларини олиб келиш учун юк машина билан боришди..
-Қуда ҳиқилдоғимга келди ҳаммаси. Мен мол эмас одам туққанман. Бу нима аҳвол? Ўғлиз қизимни молмисан деб ҳақорат қилибди. Мен бунга қараб тураманми?
-Қуда ўзизни босинг.
-Нега босарканман?
-Ёшда энди булар. Қўйинг биз катталар ўрнак бўлайлик.
-Ҳечда, қизимни яшатмиман.
Ўша куни Ҳолниса қизини юкларини олиб кетмади. Аммо бир ҳафта ўтгач қайнотаси, яъни Ҳуснидани бобоси билан келдл. Робия опа қари бобони кўриб, ёшларга насиҳат қилар дея ҳурсанд бўлуди. Аммо чучварани хом санабди.
-Куёв қизимни менсимас экан. Менга биринчи ўринда опам дебди. Ўзи иккита эрдан қайтган касалманд опаси бўлса, нимасини набирамдан устун қўяди?
Бу гап Робия опа ва Ҳамид акани суяк суягидан ўтиб кетди.

Давоми бор....
❤5😢1
#АЗОБ

Ёҳуд қадаримга розиман
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
36-қисм

Бобо гапни тўхтатиши билан аёл қуда сўзга тушди.
-Мен мол туғмагандим, оқ ювиб оқ тараб турмушга берай, ҳам буларни ҳизматини қилсин, яна мол деган гапини эшитсинми?
-Мен қизизни мол демагандим.
-Хоо яна гапидан тонадиям.
Кўпчилик бўлиб келишган эмасми, дарровда Ҳуснидани кийимларинию, мебелларини йиғишга киришиб кетишди. Уйда шуларни деб ҳар куни жанжал эди. Кейин бува сўзида давом этди.
-Куёв набирамга бу уй опамники деркан. Агар опам бу уйдан кет деса ўша пайт чиқиб кетаман дебди. Ёки опам бошқа уй қилиб бер десалар қилиб бераман дебди. Нима энди қайнопасини деб қизимиз уйсиз қолсинми? Киёв айтаркан биринчи ўринда ман учун опам туради. Кейин ота онам деб. Набирам эса охирги ўриндамиш. Бу қанақаси? Нима мани набирам ердан чиққан қўзиқоринми? Опаси иккита эрдан ажраб келган, камига касал бўлса бу бизани айбимизни?
Мурод ҳаммани ичида айтилган бу гапларга чидаб тура олмади.
-Ўчииииир овозингни. Чиқиб кет уйдан. Ҳамманг йўқоооол.
Муродни ғазаби қайнаб борарди. Ҳозир унга бобони гапи қаттиқ таъсир қилган, шу туришда хотинидан ҳам кечвиргулик аҳволда эди. Ўтирганларни барини оғзи очилиб қолди. Муроддан бунақа гап кутишмаганди. Ҳатто Паризода бошқа хонада бўлиб укасини гапини эшитиб ҳайрон бўлди. Чунки Муродга опаси борми йўқми аҳамиятсиз эди.
-Мурод жиян ташқарига чиқайлик.
Қўшни бўлган Ҳамид акани акаси Муродни рашқарига мажбурлаб олиб чиқди. Қуда томондан келган аёллар ҳаттоки Паризодани буюмларигача ўраб, чирмаб юкларга қўшиб олишди. Паризода кўрсаям индамади
-Битта идиш билан бойиб қолармидим деб.
Бу орада аёллар ичида шовқин бўлди. Паризода онасига Ҳуснидани аммаси бақираётганини эшитиб қолиб аёллар ичига кирди.
-Ойи бўлди гапирманг.
Робия опа асабийлашиб бошини ушлаб ўтирарди.
-Қизим сан чиқавер, ўзимиз ҳал қиламиз.
-Без бўлиб бўлишган, гапизни фойдаси йўқ буларга.
Паризодани келинойиси чиқариб юборди. Ана шу вақтда Робия опа нима учундир келинини олдига ўтган. Пайтдан фойдаланган амма эса Паризодага эшитарли қилиб ичидаги айтди.
-Сан шунақа ифлос бўлганинг учун иккита эрдан ажраб келиб ўтирибсан. Йўқса қайтиб келармидинг? Худо уриб қўйибдику шундай юрибсан.
Паризода бор кучини тўплаб ортига ўгрилди.
-Сизга ҳам Аллоҳ бор кўриб турибди.
Бошқа сўз айтмади, айтолмади. Хонасига чиқиб йиғлаб юборди. Онасини кўнгли сезгандек қизини хонасига келиб уни йиғлаётганини кўрди
-Пари нега йиғлаяпсан?
Паризода чидолмай ҳаммасини айтиб берди.
-Ҳали шунақа дедими ҳозир кўради мандан.
Робия опа жахл отига миниб тўғри келинни аммасини олдига борди.
-Қуда қизимга бир нима дебсизми?
-Нима дебман?
-Эрдан чиққанини юзига солибсиз.
Робия опа бақира кетди.
-Вой айланай, унақа демабман. Жинни бўлганим йўқку.
Амма ўзини сўзида тониб айтмаганман дея туриб олди.

Давоми бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤10👍2💔2
Руҳимиз Аллоҳга, танамиз тупроққа, амалимиз ҳисоб китобларга аталган...

Бугун кимгадир беғараз яхшилик қила олган бўлсангиз, демак Аллоҳ таоло сизга атаган ризқига ҳам тўсиқсиз эга бўласиз...

Аллоҳнинг панохидасиз,

Яхши дам олинг!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
🌧☀️Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🌸🍃Хайрли тонг, Азизлар!

🌸🍃Барчага хафтанинг– Пайшанба тонги муборак бўлсин!

🌸🍃Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз
🌸🍃Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин.
🌸🍃Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1🥰1
«Кунлар ўтиб боради. Йиллар кетиб боради. (Уларга қўшилиб) биз ҳам ўтиб борамиз. Ҳар бир нарсанинг охири бор. Ҳаёт шу зайлда давом этади. Ё Аллоҳим! Бизни гўзал хотима билан ризқлантир».

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤7
Forwarded from الزهور والتواضع
#Диққат 📣 АЙНИҚСА ЁШИ КАТТАЛАР УЧУН!⚡️⚡️⚡️

Купчилик эркак ва аёлларни кийнаётган тизза бугим огриги давоси топилди

Бу рецептни куллагандан кейин 70 га кирган бувим хасса таянмидиган ва хатто дехкончилик ишларига карашадиган булди.
Бу гиёҳдан одамлар қандай даво топаётганини ўзингиз кўринг👇
Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг

👇👇👇👇👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
✔️ХОЗИРОҚ КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ сизни қийнаётган муаммоларга ечим топинг!
Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради! ВА БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯГА ЭГА БЎЛИНГ
👩‍⚕️
Тафаккур!


Ростгўйлик
Доим рост гапиринг, шунда кўп нарсани эслаб юришингизга ҳожат қолмайди.


Қиймат
Ҳаётда математика ечолмайдиган нарсалар бор. Масалан, ҳалол бир сўм ҳаром беш сўмдан кўп бўлади.


Кечирим
Кечириш бу – аввалгидек қадрдон бўлиш эмас, шунчаки интиқомдан воз кечиш дегани гоҳида.


Келажак
Одамнинг келажагини билиш учун у пул ва вақтини нималарга сарф қилаётганини билиш кифоя.


Ночорлик
Ночор аҳволда яшаш ҳар доим ҳам камбағаллик белгиси эмас, баъзиларда дангасалик белгиси ҳамдир.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Унутманг, Сиз, албатта ўзингизга муносиб бўлган нарсани оласиз. Аслида, тақдир ким нимага арзиса шуни туҳфа қилар экан....

Руҳиятингиз билан боғлиқ барча фазилатларни ривожлантиринг, ўз устингизда мунтазам ишланг. Нопок қалблардан, нопок амаллардан узоқ бўлинг.

"Нопок хотинлар нопок эркаклар учундир. Нопок эркаклар нопок хотинлар учундир. Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир. Ана ўшалар у (бўҳтончи)лар айтаётган нарсалардан поклангандирлар. Уларга мағфират ва гўзал ризқ бордир".

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3
🌿 Movlono Jaloliddin Rumiy uylarida yeyishga hech vaqo qolmaganini xabari bergan ayollaridan qayta- qayta so'rayveribdilar:
- Hech narsa qolmadimi?
-Yo'q.
- Og'izga oladigan hech vaqo yuqmi?
-Yo'q
- Rostanmi?!

Hazrati Movlono shodliklaridan yuzlari gul- gul yonib, qo'llarini duoga ochdi:
- Allohim, senga hamdu sanolar bo'lsinki, uyim Rosululloh sallallohu alayhi vassallamning xonadoniga o'xshadi!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤5😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aллоҳ сенга ниманидир раво кўрмаслиги мумкин. Aгар ўзингга тўғри ва холис бўлсанг, билки, бунинг ортида ажиб бир ҳикмат ётгусидир.

Балки, у сени нимадандир асраётгандир. Зеро, фақатгина Яратган сенга нима энг яхши эканини билгучидир.

Тақдирнинг ҳар бир ишига шукрона қилишни ўрган, хоҳ яхши бўлсин, хоҳ ёмон!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤2
🧕 Muslimalar kundaligi
#АЗОБ Ёҳуд қадаримга розиман МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 36-қисм Бобо гапни тўхтатиши билан аёл қуда сўзга тушди. -Мен мол туғмагандим, оқ ювиб оқ тараб турмушга берай, ҳам буларни ҳизматини қилсин, яна мол деган гапини эшитсинми? -Мен қизизни мол демагандим. …
#АЗОБ
Ёҳуд қадаримга розиман
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

37-қисм

Ахийри бўлмади, Ҳуснидани онаси қизини олиб кетди. Шу кетганича бир йил эрини уйига қайтиб келмади. У ерда туриб қилмаган тухмати қолмади. Йўқ жойдан, тухматларни бу оила бошига ёғдирарди.
-Опаси ўзини айби билан қайтиб келган.
-Икки қиз менга кун бермасди.
-Онасиям турган битгани заҳарли илон
-Уйда тузук овқат беришмайди.
-Бой бўлса ҳам ҳасис
-Эримни манга тезлагани тезлаган. Кунда жанжал шуларни дастидан.
-Мен кун бўйи иш қилсам ҳам уларни номига ўтиб кетарди. Мени иш қилмайди дея фақат ортимдан гапирганлари гапирган.
-Катта опасини деб уйдан тинчлик йўқолди. Ўша келгунича тинч яшардик. Ўзини оиласини бузгани етмагандек меники ҳам бузди.
Ҳуллас жуда кўп гапларни гапириб ташлади. Аммо Муродлар оиласи бу тухматларга жавоб қайтармади. Ҳуснидани кетганига икки ойлар бўлгач Гулёрани бўлажак уйидагилар тўй қиламиз деб келишди. Ҳамма шароит тайёр эмасми, Ҳамид ака қизини тўйини қилиб берди. Оилада Ҳуснида ҳақида эсламасликка ҳаракат қилишарди. Кайфиятни бузмаслик учун.
✨✨✨
Паризода Муяссар билан янада яқин бўлиб қолганди. У орқали Паризода интернетдан буюртмалар оларди. Бугун Паризодани туғилган куни, афсус ҳеч кимни эсида йўқ экан. Ҳамма ўз ташвиши билан оввора. Паризодани ҳатто ўзини ҳам эсидан чиққанди бу кун. Тушдан кейин телефонда каналларни назорат қилиб турганда дарвоза тақиллади.
-Ҳозир.
Ҳамид ака дарвозани очишга кетди. Остонада нотаниш қиз қўлида букет ва торт кўтарганча турарди.
-Ассалому алайкум.
-Ваалайкум салом.
-Паризода борми?
-Ҳа, ҳа бор. Мен ҳозир.
Ҳамид ака ёшига ярашмаган тезликда Паризодани хонасига чопди.
-Пари қара кўчада бир қиз сени сўраяпти. Паризода ҳайрон бўлганча ташқарига чиқди.
-Сюрпризззз.
-Муяссар, наҳотки сен?
Паризода қувончдан бақириб юборди. Виртуал ҳаётда танишган дугоналар реал ҳаётда илк бор кўришиб туришганди.
-Ҳа мен.
-Рости сени кўраман деб ўйламагандим.
-Туришимни қара, бу сенга туғилган кунинг билан табриклайман.
Шундагина Паризода бугун туғилган куни эканини эслади. Кўнгли бўшаб кетди. Уни туғилган кунида илк бир торт ва гул олиб берган инсон бу Муяссар эди.
-Вой жинни нега йиғлайсан?
-Хурсандман шунга, қани ичкарига кир.
Паризода торт ва букетни қўлида кўтарганча Муяссарни мехмонлар учун доим безатиғлик хонага олиб кирди.
-Мен ҳозир.
-Дуҳош қўй ҳеч нарса керак эмас.
-Йўқ, бунақаси кетмайди. Қани ширинликлардан олиб тур.
Паризода тортни ошхонага олиб кирди. У ерда Робия опа ва Ҳамид ака бир нималарни гаплашиб турардилар.
-Қизим дугонангни бу қиз?
-Ҳа Муяссар исми.
-Сен уни ёнида бўлиб тур. Биз овқатниям бошқа майда чуйдаларни ҳам ўзимиз тайёрлаб киритиб берамиз.
Ҳамид ака қизини дугонаси олдига киритиб юборди. Кейин эса машинасида ресторанлардан бирига бориб кабоб учун қийма ва гўшт олиб келди.
-Қани онаси аканг ўргилсин кабобни сайратиб юборайлик.
Ўша кун ҳақиқатдан байрам бўлиб кетди. Оиладаги кўнгилхираликлар унитилди. Муяссар турмушга чиққан бўлиб оиласи, болалари бор эди. Паризода қизини ҳам дугонаси билан таништирди.
-Бу менинг ёлғизгинам.
-Пари ҳудди ўзинг а?
-Ҳа қуйиб қўйгандек менга ўхшайди.
-Сен ҳам ҳамон ёш қизлардексан. Мен сени 15 ёки 16 ёш деб ўйлаганман илк бор расмингни кўриб.
-Қўйсангчи, анча қариб қолдим.
Кечга томон Муяссар кетди. У кетиши билан Паризодани синглиси оилавий ташриф буюрди. Паризодани туғилган куни ҳақиқий байрамдек ўтди. Бу унинг ҳаётидаги энг эсда қоларли туғилган кун эди.
(Шу ўринда айтиб ўтсам Муяссар исмли қаҳрамонимизни мен ҳам танийман. Каналимни илк очган вақтларим ўзларининг катта ҳикоялар каналларида текинга реклама қилиб берганлар. Ўша вақтлар энди каналимда обуначи йиғила бошлаган вақт эди. Аммо бу опа мени шахсан танимасалар ҳам кўкрагимдан итармадилар. Ҳеч қачон эсимдан чиқмайди бу ёрдамлари. Буни қарангки бир куни у киши ҳақида ёзиб ўтишим ҳаёлимга ҳам келмаганди. Шамсинур)

Давоми бор...
❤20
#АЗОБ

Ёҳуд қадаримга розиман
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

38-қисм

Паризода вақти вақти билан оғриқ қолиб дадасининг танишлари ёрдамида топган йўлланмаси орқали санаторияларга бориб даволаниб келарди.
Паризодани шундай кунлари бўлардики оғриқ забтига олиб ҳеч қандай оғриқ қолдирувчи дори ёки укол таъсир қилмасди. Ота она қизини атрофида қўлидан ҳеч нарса келмаслигидан азият чекишарди.
-Она қизим сен кучлисанку бу дардни енгасан.
Ҳамид ака қизини олдидан кетмай унга қараб ўтирарди. Дилзодани ҳам ўз қизидан аъло кўрарди. Паризодага бермаган мехрини шу набирасига берарди. Дилзодани болалиги бор эди. Отаси бўлмаса ҳам уни еру, кўкка ишонмайдиган бобоси бор эди.
Паризода вақти вақти билан оғриқдан ҳушдан кетиб қолар, уч тўрт кун танаси фалажланиб ётиб қоларди. Шунда ҳам Аллоҳдан хайрлисини сўрарди.
-Аллоҳим агар шу дардим менга хайрли бўлса розиман. Агар тузалишим хайрли бўлса ўзинг қўллаб юбор. Барчаси сенга осон. Бўл десанг бўлгувчидир.
Жуда кўплаб даво чоралари кўрилгач Паризода бироз дардлардан қутиларди. Бир ёки икки ойдан сўнг яна оғриқлар забтига оларди. Оғриқ жуда кучлилигидан Паризода жудаям озиб кетганди.
✨✨✨

-Паризода сен Элёр билан қонуний ажрашганмидинг?
Ҳаёти энди изига тушай деганда дадасининг дўстини гапи Паризодани сергаклантирди.
-Йўқ.
-Бу қанақаси, у қонуний яна уйланяптику.
-Мен у билан ажримга борганим йўқку.
-Тушунарли.
Элёр пул ёрдамида Паризодасиз ҳужжатларни тайёрлаб ажримга эришганди. Аммо бу иши қимматга тушди.
Паризода анча мунчани таниб улгурган, қолаверса маслаҳатдошлари бор. Жим қараб турмади.
-Муяссар яхшимисиз?
Улар тенгдош бўлганликлари учун сенлаб ҳам сизлаб ҳам гаплашишарди.
-Яхши, ўзиз қандай?
-Элйпр менсиз ажримни ҳал қилибди.
-Шунақаям бўладими?
-Ҳа бўларкан. Аммо мен уни судга бераман.
-Нега?
-Биз учун йўқ мен учун эмас, ҳеч бўлмаса қизи учун нимадир қилсин. Оталик қилмаганига яраша
-Буни тўғри ўйлапсан.
Паризода жим турмади Элёрга қўнғироқ қилиб ажримни қонунан ҳал қилмасанг судга бераман деди.
-Сен мени қўрқитяпсанми?
-Қандай тушунсангиз.
-Нима хоҳлайсан мендан?
-Қизимни номига уй олиб берасиз.
-Эсингни едингми?
-Йўқса имзони тушизда кўрасиз.
-Ооо анча дадил бўлибсан.
-Хайр.
-Ман уйда яшамаганман сан билан, дадангга айтаман буниз фохишалик қилган. Шу сабаб ман кетганман деб.
-Бемалол айтаверинг. Манга дадам ишонадилар. Қаёқдаги ваъдабоз сабаб қизларига гаоирмайдилар.
Икки уч кун Элёр дағдаға қилиб юрди. Ахийри беш минг доллар бераман деди.
-Пулни олиб нима қилсанг қил. Ман уйланяпман.
-Пул қўлимга теккач имзо қўяман. Кейин тўрт томониз қибла.
Элёр ўгай отаси орқали пул ва ҳужжатларни бериб юборди. Паризода пулни олгач ҳужжатларга имзо чекди. Шундай қилиб қонуний ажрашишди.
-Қизим бу пулларни олиб нима қилардинг?
-Дада менга қилган тухматларига бу кам аслида.
-Майли ўзинг биласан.
Паризодага Ҳамид ака тўққиз сотихли ер олиб берди. Ўша ерда Ҳамид ака билан биргаликда Паризода икки этажли уй қура бошлади. Ўзини ҳам топиши яхши бўлганига иморат тезликда қад кўтарди.
-Жуда чиройли уй бўлади насиб бўлса.
-Плани ҳам зўр тузилган.
Паризода шу уйга қараб янада серҳаракат бўлоб қолар, дардларини бироз унитарди.
✨✨✨
Ҳожи аммалар аралашмаса бўлмаслигини тушинишиб Ҳамид акани уйига боришди.
-Ҳамид бу нима аҳвол, келинни олиб келишни ўйламадиларингми?
-Опа неча бора бордик келмади.
-Бир йил бўладими яқинда?
-Ҳа.
-Биз ўзимиз олиб келамиз.
Икки амма Ҳуснидаларникига бор узоқ баҳслашивдан кейин Ҳуснидани Муродни олдига қайтариб олиб келишди.
-Уруш ҳамма оилада бўлади. Энди ёшлик қилмай аҳил яшанглар. Ўртада бола бор.
Ҳуснида индамай бош эгди. Уйга қайтгач эса аввалгидан баттар бўлиб келганди. Энди Дилзодани ошкора жеркиб ташларди.

Давоми бор...
❤12🔥2
#АЗОБ

Ёҳуд қадаримга розиман

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

39-қисм
Шунча гап сўз бўлишига қарамай Паризода ва уни уйидагилари бирор марта на келинни олдида ва на ортидан гап қилишарди. Робия опа бунга йўл қўймасди.
-Ҳар ким ўз айби учун Аллоҳ олдида ўзи жавоб беради. Шундай экан дилхиралик қилиб бировни дилини оғритманг.
Робия опа шунчалик ҳокисор бўлгани учун ҳам келинини барча қилиқларига чидарди. Ҳуснида барибир тинчмади, сал гапга ҳам аразлаб ота уйига кетиб юборарди. Аслида кўч кўрони билан келмаганди ҳам. Ҳамон юклари ота уйида эди. Ҳудди эрини утида вақтинчага яшаётгандек.
-Ҳа қизим тинчлими?
Қизини дарвозадан кўриши билан саволга тутди она.
-Эеэ ойи куёвиз урди.
Аммо Мурод унга қўлини учини ҳам теккизмаганди.
-Вой қўлгинанг сингур, шунақа қилиғиям бор эканми?
Ҳуснида бақириб йиғлаганча омасини қучди.
-Ох бечора бахтиқаро қизим а? Кимларга раво кўрдик сени?
Ҳуснида онасини уни ёнини олганига яна бир карра ўсарди ва бу одатларини сира ташлай демасди. Бир ой уйда, бир ой онасиникида шунақа қилиб юрарди. Робия опа ва Ҳамид ака келинига қаттиқ гапирмас, ўғлимни оиласи тинч бўлсин, бунга қизимни айбдор қилишмаса бўлди дейишарди.
✨✨✨
Оғриқлар кучаявериб оқибатда Паризодани оёқлари қийшайиб қолди. Яна операцияга мурожаат қилишди. Агар бир оёғи ишламай қолмаганида у операцияни ҳаёлигаям келтирмаган бўларди.
-Қизим операцияни кечиктириб бўлмайди.
Онасини Паризодани кўндиришга ҳарчанд уринмасин қизи кўнмасди. Дилзодани мактабга чиқиш вақти бўлгани учун операцияга рози бўлди.
Ҳамид ака ўзим қилдираман дейишига қарамай Паризода ўзи ишлаб топган пуллардан ҳам отасига тутқазарди. Операциядан кейин абча вақт ётоқда ётди. Кейин эса атак чечак қилиб қайта юришни ўрганди. Оёқларини бироз эпақага келтириб олишганида деформация сабаб қўл бармоқлари жудаям қийшайиб қолганди. Телефонда админлик орқали пул топган одамга албатта бармоқларни ишлаши муҳим эди.
Муяссар ҳам дугонасини ҳолидан хабар олиб турар, уни сира ёлғизлатмасди. Қўлини бармоқларини ҳам операция қилмасдан бошқа чора қолмади. Умри оғриқ билан ўтаётган Паризода бу дардни ҳам бошидан кечирди. Тинимсиз оғриқлар ва асаб бузарликлар билан ўтган умр яна бир асоратини кўрсатмасдан қолмади. Паризода мигренга ҳам чалинганди. Бошини доимий оғришидан шифокорга мурожаат қилганда, мигрень аниқланди. Дард устига яна бир дард эди бу.
Ярим тун дориларини қабул қилиб уйқуга ётаман деб турганда Паризодани рақамига қўнғироқ бўлди.
-Ало.
-Паризода бу мен.
-Нега қўнғироқ қиляпсиз?
-Кечир, мен бахтли бўлолмадим.
-Мен сизни аллақачон кечирганман, аёлиз билан бахтли бўлинг.
-Мен сени севган эканман. Хотинимни сира ёқтиролмадим.
-Буларни менга қизиғи йўқ. Бошқа қўнғироқ қилманг.
Аммо Элёр қайта қайта қўнғироқ қилар, Паризода рақамини алиштирса ҳам яна телефон қилаверарди.
-Нега тушунмайсиз? Менга тинчлик керак. Сизни дийдиёнгизни эшитишга тиқат ҳам, вақтим ҳам йўқ.
Паризода тушунтиришга уринса ҳам у эшитишни ёинки тушинишни истамасди.
Элёр шу вақтгача қизи вақида сўрамаганди. Сўрамасди ҳам. Ота бўлиб бир фамилия ва шариф бера олганди ҳолос. Паризода қизи ота мехрига зор ўтяпти деб ҳисобламасди. Чунки Ҳамид ака керагидан иртиқ мехрни берарди набирасига
-Қизим қўлингни операция қилдиргансан сувга кўп қўл уришинг шарт эмас. Таҳоратдаям.
-Йўқ ойи, Роббимни ҳузурига покиза ҳолда тургим келади. Илтимос мени бундан қайтарманг.
Робия опа иложсиз ҳеч нарса деёлмай қоларди.

✨✨✨

Мурод хотинини кетиб қолишидан безидими ёки бошқа сабабми, эндликда Ҳуснида томон бўлиб уни ёнини оладиган бўлиб қолди. Бирор нарсадан кўнгли тўлмаса ҳам ота уйига кетиб қолгувчи Ҳуснида аллақачон қўшниларни уйига бир бир кириб уйдагиларни ёмонлаб бўлганди. Ўзини жабрдийда кўрсатиб чарчамасди.

Давоми бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤28🥰3🔥2