#КЎНГИЛ_ИФОРИ
айланиб бўлган эдингиз
Тўғри ...
Ҳаётимда алоҳида ўрин эгаллаган бошқа эркаклар бор, бўлган, ҳозир ҳам мавжуд. Улар қавми - қариндошларим, жигарларим . Отам .. Акаларим... Укам ... Кўзимнинг қароси - Сулаймон ... Туғишгандек аъло тутинган Асрор акам
Бироқ уларни сиз билан солиштиришнинг ўзи хатолик. Бу инсонлар Аллоҳ томонидан менга берилган инъом...
Сиз эса мен учун тайин қилинган мукофотсиз ...
Дадаси ...
Мен ...
Мен сиздан рози эканлигимни айтдим.
Айтингчи ... Сиз ҳам ... Мендан розимисиз ?! Айтишларича ҳеч бир аёл то эри ундан рози бўлмагунча жаннатга кирмас эмиш ...
Мен кўўўп ўйлайман... Сизни рози қилолдиммикан?! Мен ҳам жаннатдан умид қила олармиканман ...
Сиз ҳозирги гапларимни эшитиб кўнглингиз бузилмасин. Мастура дард чекканлиги учун ҳаракатга тушди деб ўйламанг... Йўқ асло бундай эмас... Инсоннинг тақлири шундай- ки , бу дунёга қачон келиш ва қачон кетмоғи унинг ихтиёридан ташқаридаги ҳолат... Балки икки соат умрим қолгандир. Балки яна йигирма йил яшарман. Буни билмайман. Билганим шу- ки , имкон бўлганда кўнглимни ҳотиржам қилсам дейман. Саволларимга жавоб олсам дейман ... Яна ...
- Мастура ... Жуда кўп гапириб юбординг. Томоғинг қирила бошлади, - Мирсаид ака аёлининг сўзларини бўлди
- Дадасиии , илтимооос саволимга жавоб беринг ... Мендан розимисиз ...
- Сендан розиман. Сендан мингдан минг розиман , - чуқур тин олди Мирсаид ака,- умримга , тақдиримга , йилларим, кунларимга энг чиройли рангларни қўшганлигинг , ҳаёт йўлинг мен билан боғланган кундан бошлаб ўзинг эмас , менинг учун яшаганинг учун розиман. Кулсам кулганинг , йиғласам йиғлаганинг учун розиман, онаси. Қозонингда пишган таомни энг сарасини менга атаганинг учун , либосларимни ювганингда эрлик ҳурматим сабаб бошқа ҳеч қандай кирларни қўшиб ювмаганинг учун, кўчадан ҳар бир келишимни байрам ҳисоблаб дарвозани ним қия очиб ўзинг ташқарига кўринмай мени интизор кутганинг учун ... Сендан рози бўлмай кимдан рози бўлай , онаси ?
Кимдан рози бўлай онаси ?!
Тилга олинмаган қай ишларинг қолиб кетди ?! Умуман сен кунда бажарган юмушларни санаб саноғига етиб бўлармикан ўзи ?!
Ишга бир марта кийган кийимимни кунда ювиб , дазмолламасдан иккинчи марта кийдирмаганлигингни айтайми ? Ич кийимлар ўз йўлига , хатто пайпоғимгача ҳар куни дазмол босганларингни айтишим керакдир ?!
Биласан .
Мен гапга устамасман. Шунинг учун яхшиси барчасини бир сўз билан айта қоламан. Сен ўз жуфтини худди шаҳаншоҳлардек эҳтиром қилган аёлсан ! Бу билан нимага эришганингни ўзинг биласанми ?! Сен бу билан жуфтингни ўзингдан бошқа ҳеч бир аёлни аёл сифатида тан олмаслигига эришгансан !
Ҳудди шундай !
Бу дунёга аёл назарини қидириб қарайдиган бўлсам , унда сендан бошқа ҳеч кимни кўрмайман ва айта оламан- ки , Мастура Мирсаиднинг бутун дунёси ...
Доимо шундай бўлган.
Доимо шундай бўлиб қолади... Мен бошқа аёлларни таҳлил қилиб кўрмаганман. Бунга ҳожат ҳам қолдирмагансан аслида. Аммо ўз аёлимни бутун умр давомида қайта - қайта ўқилса- да ҳеч қачон зериктириб қўймайдиган, аксинча тобора севимли бўлиб борадиган китобга қиёслайман.
Сен янги келинчаклик даврингдаям , оналик мақомини олганингда ҳам , ҳаттоки қайнона лавозимига эришганингда ҳам, мени ҳайратга солишдан чарчамадинг .
Мен бирон марта сенинг "уфф" деганингни эслай олмайман. Сен кундузлари атрофга ором бахш этувчи қуёш нурисан, тунлари мўъжизакор ҳилолнинг фусункор жилваси , эрта тонгда субҳидамнинг ҳеч бир нарсага таққослаб бўлмас сирли ифори ...
Айт, Мастура ...
Яна нима дей ?!
Нима десам сенга бўлган садоқатим , вафоим , меҳрим , муҳаббатим мен айтган сўзларда акс эта оларкин ?!
Розиман ...
Мен бир эр сифатида ўз аёлим - сендан розиман...
Сенинг кўнглингда заррача шубҳа , гумон қолмасин.
Шу топда Аллоҳ гувоҳлигида айтаман - мен сендан розиман, онаси ... Мингдан минг розиман. Шу савол ҳар икки дунёда сўралган чоғда ҳам жавобим битта - розиман !
/ 95

👍15
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
Мирсаид ака Мастура опанинг кўзларидан юмалаган ёшни қўллари билан артиб олди:
- Фақат сен йиғлама... Юлдуз билан ҳусн талашган бу юзларга фақат кулги ярашади
Мастура опа жилмайди :
- Тағин бу кишим гапга уста эмасмишлар, - деди у эрка овозда ,- Уста бўлмаганингиз шу бўлса ...
Улар уйга қайтишганда дарвозалари ёнидаги Асрор аканинг машинасини кўриб бир - бирларига кўз ташлашди :
"Вооой, ўзимиз билан бўлиб буткул ёдимиздан чиқарибмиз"
Мирсаид ака очиқ дарвозадан машинани аста олиб кирганда ошхона ёнида сўзлашиб турган Асрор ака ва Сулаймонга кўзи тушди.
Сулаймон илдамлик билан келиб онаси машинадан кўтариб тушириб олди.
- Ассалому алайкум , ака ,- деди Мастура опа ўғлининг қучоғида акасига салом бера туриб суюнчилади , - қудангиз сиз олиб келган аравачада шаҳар ташқарисида "катайса" қилдириб келдилар .
Асрор ака унинг саломига алик олиб , ҳушнуд жилмайди :
- Сен учун ҳурсандман , синглим. Мана кечга яна бир сюрпризим тайёр ...
Асрор ака эркак қудаси билан кўришиб Сулаймон онасини олиб кириб кетаётган хонага эргашди.
- Қанақа сюрприз , ака? Ёмон мазахўрак бўлиб қолдим.
- Мен атайдан сизларникига барвақт келиб , ўз қўлларим билан ош дамлаяпман.
Сулаймон онасини ўрнига ўтқизди. Ортига ёстиқларни тахлаб суянтириб қўйди. Мастура опа келини уйни чангютгичда обдон тозалаб , ҳавосини алиштирганини , ўзининг чойшабларни ҳам янгилаганини , хатто бурчакдаги гулдонга райҳон барглари аралаш атиргулдан гулдаста тузиб солганини кўриб уни янада яхши кўриб кетди.
Қуда аёл Роҳилахон нариги хонада Маҳина амма билан гурунглашиб ўтиришган экан. Мастура опанинг келганини билиб тезда бу хонага чиқиб келишди. Қудалар сўрашиб- исташиб бўлишгач , Асрор ака ўрнидан қўзғалди :
- Мен энди ошни дамлайин- а ?
Мирсаид ака ва Сулаймон унга эргашишди. Ҳилола ҳам адасига гуруч ювиб бериш учун хонадан чиқди.
- Мастура опа , кўз тегмасин кўринишингиз яхши , - деди Роҳилахон, - худо ҳоҳласа ҳадемай оёққа туриб кетасиз.
Аёллар бир муддат у ёқ, бу ёқдан суҳбатлашдилар . Роҳилахон гап орасида сўраб қолди :
- Опажон , ишқилиб қизи Ҳилола хизматлари билан кўнглингиздан чиқяптими ?! Агар бирор ишидан кўнглингиз тўлмаса , бемалол очиқ - ойдин гапираверинг. Ҳалиям озгина ёшлиги бор- да.
Мастура опанинг ўрнига Маҳина амма жавобга шошилди :
- Бир келин бўлса Ҳилоладай бўлар, айланай. Айтсам ишонмайсиз , мен кўпинча икки болали келинимга ҳам Ҳилола қизимни намуна қилиб кўрсатаман. Ана шундан билиб олаверасиз қизингизнинг бу хонадондаги ўрнини.
Кўп ўтмай эркаклар ошни сузиб кириб келишди. Асрор аканинг қўлида мўъжазгина ликобча турар эди:
- Хоним ойим Мастураойнинг ҳизматида яна каминани камтарин қулингиз Асроржон , - у шундай деб қолганларга юзланди ,- сизлар бемалол ошни олаверасизлар. Менинг одатим ошни илиқ ҳолда ейман. Унгача синглимни овқатлантириб оламан.
Роҳилахон эрининг сўзларини "Тўғри айтаяптилар"дея тасдиқлагач, қолганлар "бисмиллоҳ" билан ошга қўл узатдилар .
- Қани хоним ойим , бир оғзингизни очинг- чи ?! - Асрор ака синглисининг ҳузурида талтайиб мақтанди,- бир ош пиширдим , бир ош пиширдим . Ҳар бир гуручи ўзи ўрмалаб оғзингга кириб кетади. Гўшти ҳам хил- хил пишибди. Чайнаб овора бўлмайсан. - у шундай деб меҳр билан боқди , - қалай ?! Маззами ?! Энди салатдан бир қошиқ...
Меҳмонлар алла - паллагача қолиб кетишди...
* * *
Мирсаид ака ўзиникиларни огоҳлантириб қўйган экан: бугун уларни "безовта" қилишмади.
Қўшни ҳамшира Мастура опага кечки уколларини қилиб кетгач , Мирсаид ака баланд овозда эълон қилди :
- Бугун шу хонада ётаман...
Маҳина опа унга оғиз жуфтлаб алланима демоқчи бўлди-ю , фикридан қайтди . Унинг ўрнига сокин овозда
- Мен ҳам ,- деди халос .
Аммо ярим кечага бориб Сулаймоннинг телефони нохос жиринглади . Ҳилола дарҳол уйғонди. Ҳавотир олиб дарров телефонга ёпишди : Қўнғироқ қилаётган инсон Мирсаид ака экан:
- Алло, додажон ?
- Келин, тез. Тезроқ !
Муаллиф: Хазонрезги

👍34🔥3
👆👆👆👆аввалги қисмлар
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
34 - ҚИСМ
Хонангизда спирт бўлса олиб чиқинг! Ойингизни иситмаси жуда баланд ...
Ҳилола телефонни қаерга ташлаганини ҳам фаҳмламади. Сулаймоннинг уйқу аралаш "Нима гап?" дея берган саволига қисқача "Ойижоним" деди- ю , трюьмо тагига турган спиртли баклажкани олиб югурди. Хонадан чиқаётгандагина тунги кўйлакдалиги ёдига тушиб , ортига тез қайтди.
Ҳилола хонага ўқдек отилиб кирганда Мастура опа ҳеч нарсани ҳис- қилмай беҳуш ётарди. Мирсаид ака уни ҳали оёғи , ҳали қўлларини уқалар , нуқул "Жон онаси, кўзингни оч" дерди. Маҳина амма эса бир четда йиғлаганча аллақандай дуоларни ўқир эди.
Ҳилола дарҳол Мастура опанинг устини очиб ташлади.
- Додажон , сурилиб туринг , - қатъий овозда буюрди у ва изма - из келган Сулаймонга спиртни тутқазиб буюрди ,- қўлимга қўйинг !
Сулаймон титраб - қақшаб Ҳилоланинг ҳовучига тўлдириб спирт қуйди.
Ҳилола Мастура опанинг кўкси ва елкалари билан спиртлаб ташлади , сўнгра Сулаймон билан ёнбошлатиб орқа кураклари билан яна спиртлади. Орада аёлнинг озиб тизза суяклари бўртиб қолган оёқларини ҳам авайлаб спиртлади. Охирида бош тарафига ўтиб бошидаги рўмолини аста ечди ва спиртли нам қўллари билан ойижонисининг пешонасини уқалади , сочларини бармоқлари билан тараб у ерларга ҳам спирт етказиш пайидан бўлди. У қўлларини яна намлаб Мастура опанинг томирлари ўйнаб лўқ- лўқ қилиб турган чаккалари ва пешонасини боса бошлади .
- Сулаймон ака , тумбанинг тортмасида ишлатилмаган система турибди . Илтимос , ўшани қадоғини очиб резина шлангини сал узунроқ қилиб кесиб олинг. Ошхонадан баклажкага илиқ сув солиб , ичига шлангни солиб келинг.
Сулаймон Ҳилоланинг айтганини бекаму кўст бажаргач , Ҳилола ингичка шлангни Мастура опанинг лабларини қўллари билан йириб очиб аста оғзига солди :
- Ойижооон , жооон ойижон ... - дея шивирлади Ҳилола қайнонасининг қулоғига энгашиб ,- мени эшитяпсиз -а ? Илтимос , шланг орқали сувни шимиб ичишга ҳаракат қилинг . Бироз тетиклашасиз .
Ҳилола шу кўйи юзларини Мастура опанинг юзларига босди :
- Илтимооос ...
Мастура опа аранг инграган бўлди. Бироқ кўзини очишга мажоли етмади . Кўп ўтмай шланг сал қимирлаган бўлди. Сув Мастура опа томонга қараб жила бошлади. Ҳилола дарҳол эрининг қўлидан баклажкани олиб Мастура опага ёрдам бериш мақсадида сал баландроқ кўтарди.
Шу аснода эрига имо қилди :
- Шундай ушлаб туринг.
Ҳилола бўшаши билан ташқарига отилди . Кўп ўтмай қўлида қўлида худди шундай баклажкадаги оч сариқ суюқлик билан қайтиб келди .
У чаққонлик билан шлангни иккинчи баклажкага солиб , яна Мастура опага эгилди :
- Ойижон , бу сафар иситма тушурадиган кукун дори тайёрладим. Илтимос , охиригача ичинг . Ич- ичингиздан терлаб , иссиғингиз тушади. У шундай деб қайнонасини бошини яна оҳиста боса бошлади.
Довдираганча серрайиб ўтириб қолган қайнотасига келин бўлгандан буён илк бора тиш ёрди :
- Додажон , ойижонни оёқларини озроқ спирт билан уқалаб туроласизми ? Оёқлари олов бўлиб ёнаяпти. Роса қақшаётган бўлса керак.
Мирсаид ака муъте боладек Ҳилоланинг айтганларини сўзсиз бажара бошлади.
Мастура опа иккинчи баклажкадаги дорини ичиб бўлгач , Ҳилола тоза сувдан яна озроқ ичирди. Қайнонаси бироз қимирлаши билан дарров тушунди :
" Бошқа сув ичмас эканлар"
Ҳилола Сулаймонга баклажкаларни йиғиштириб олиб чиқишни сўради. Ўзи қайнонасининг жавонда тахлолиғ турган юмшоқ ич кийимини ва тоза чойшаб олиб келиб ёнига чўкди. Чўзилганча Мастура опанинг пешонасига лаб босди.
- Додажон , бўлди. Иситмалари тушди. Тер чиқа бошлади. Ҳадемай сувдек бўлиб терлайдилар . Ўшанда кийимларини алиштириб олсак , шу бўйи тонггача ухлайдилар.
Мирсаид ака келинининг сўзларидан аёлининг атрофини бўшатиб қўйишни сўраётганини тушунди.
Аста ўрнидан туриб нариги бурчакка бориб омонат ўтирди.
/ 97

👍9
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
Ҳилола таъкидлагандек кўп ўтмай Мастура опа дона- дона терлай бошлади. Ҳилола унинг сочлари ва пешоналарини юмшоқ дока билан артиб қўя бошлади. Устига эса енгил чойшаб ташлади. Шу алфозда ўн беш - йигирма дақиқача ўтгач Ҳилола остонада ўтирган эрини чақирди.
- Сулаймон ака ёрдамлашворинг.
Улар Мастура опанинг эҳтиёткорлик билан кийимларини алиштириб олдилар . Сўнгра тердан жиққа хўл бўлиб кетган чойшаб ва ёстиқ жилдларини ҳам .
- Сулаймон ака . Бояги иситма тушурадиган дори пешоб ҳайдайди. Ойижонни ...
Сулаймон барини тушунди. У Ҳилола ёрдамида ҳолсизлик ва уйқу сабаб кўзларини оча олмаётган ойисини эҳтиёткорлик билан тувакка ўтказди ва йиқилиб тушмаслиги учун маҳкам қучди.
Сулаймон ойижонисини қайта ўринга ётқизгач , Ҳилола унинг устига юпқа чойшаб тортди.
- Сулаймон ака , сиз энди бориб ухланг. Мен яна бироз шу ерда бўламан
Сулаймон унга савол назари билан боққан эди , Ҳилола гапни калта қилди :
- Эртага ўқишга бормайман.
Сулаймон индамай чиқиб кетди.
Сулаймон чиқиб кетгач Ҳилоланинг кўзи Маҳина аммага тушди. У ғужанак бўлганча жимгина тилини ютиб ўтирар эди.
- Аммажон , сиз туззукмисиз ? Қон босимингиз ошган кўринади.
Ҳилола зумда амманинг қон босимини ўлчади.
- Бирозгина ошган . Аммо жуда ваҳима қиладиган даражада эмас.
Ҳилола Маҳина амманинг кафтига яримта дори тутди.
- Буни ичиб олинг .
Амма дорини ичиб олгач бу сафар каттароқ дори берди.
- Бунисини тилингизнинг тагига ташлаб шимиб ётасиз .
Ҳилола қайнотасига бурилди :
- Додажон , бемалол чўзилиб ётиб олинг . Ойижоним тинчланиб уйқуга кетдилар . Ҳавотир олманг.
Ҳилола шундай деб чироқни ўчирди. Қоронғида эшик бир очилиб ёпилди . Мирсаид ака келинини чиқиб кетди дея гумон қилиб оёқларини чўзди.
Бомдодга айтилган азон овозидан кўзини очган Мирсаид ака ҳовлига отланди- ю , ғира - ширада Мастуранинг оёқларини қучганча ўтирган кўйи кўзи илинган Ҳилолага кўзи тушиб ҳайратда қотди. У аста йўталиб келинини уйғотмоқчи бўлди-ю , аммо тезда бу фикридан қайтди :
- Ҳозир уйғонса ошхонага чиқиб ғимир- ғимирини бошлайди. Ундан кўра бироз бўлса-да ором олсин ...
Мирсаид ака овоз чиқармасликка тиришиб хонани тарк этди...
* * *
Эртаси куни Мастура опа ҳар кунгидан бошқачароқ уйғонди. Гўёки у Мастура опа эмас , бошқа аёл билан алиштириб қўйилгандек эди.
У эрта сахардан Ҳилолани шошилтириб юборди.
- Ҳилола , қорним жуда очқаб кетди. Илтимос , тезроқ нонушта тайёрлаб беринг .
Ҳилола , оғзим тахир бўлиб кетди . Йогурт илидими?
Ҳилола, шўрвани дони пишмаган бўлса ҳам сувидан олиб келинг.Кўнглим беҳузур бўлиб кетяпти ?
Ҳилола, Маҳина аммангиздан сўраб уларникига ўхшатиб атала пишириб беринг.
Ҳилола , Мастубага қўнғироқ қилинг, йўлга тушмаган бўлса Фарҳод бозорининг бурчагидаги "бозор хонимдан" тўртта олиб келсин.
Ҳилола шу куни ошхона ва қайнонаси ётган хонанинг ўртасида югур- югур қилавериб оёғи чалишди. Бироқ шунга қарамай кайфияти жуда чоғ эди :
"Ойижоним иштаҳага киряптилар, бу яхшиликдан дарак, насиб қилса тез кунларда соғайиб кетадилар"- дея ўйлади у
Бироқ Ҳилоладан фарқли равишда Мастура опа таом сўраган ва иштаҳа билан еган сари Маҳина амманинг кайфияти тушиб борар эди.
Маҳина амма кечга бориб ёрилди. У атала учун қўй ёғини жазлай туриб хўрсинди:
- Бошланди...
- Нима бошланди , аммажон ?! - Ҳилола аммасининг ҳурсанд бўлиш ўрнига тушкунликка тушаётгангишини ҳазм қила олмай сўради
- Қадимгилар "Ёришиб ёққан ҳаводан қўрқ!" дейишган. Мастураойнинг ҳам бу даражада иштаҳага кириши яхшилик аломати эмас.
- Воой , нега ?! - бўшашди Ҳилола , - ахир еганлари яхши эмасми ?! Тезроқ куч тўплаб дармонга кирадилар.
- Айтишларича куни битаётган инсон бу дунёдаги пешонасига ёзилган ризқини иложи борича тезроқ еб олишга шошилар экан. Шу сабаб у атрофдагиларни ҳам шошилтирар экан. Гапларим рост бўлса кўрасиз, Мастураой қачонлардир ўзи севиб еган кўча таомларини ҳам сўрай бошлайдилар. Раҳматли чолимдаям шунақа бўлганди.
/98

👍16❤1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
- Ҳилола , атала пишмадими ?- зинада туриб баланд овозда сўради Сулаймон, - Ойижоним "Сўраганим қачонлар эди- у?!" деяптилар.
- Ҳозир, ҳозир тайёр бўлиб қолди ,- деди Ҳилола шошилганча ...
- Тезлаштир...
Мастура опа кечки пайт ҳовлига олиб чиқишларини сўради. У аравачада ўтирар экан Сулаймонга ҳам илтимос , ҳам дўқ аралаш гапини ўтказишга ҳаракат қилди:
-Хонадаги диванни ертўлага олиб чиқиб ташла . Менга ерга жой солиб беришсин. Ерда ётгим келяпти.
Сулаймон "Нима дейсиз?!" дегандек аммасига қаради. Аммаси ҳам унга "Ойижонинг нима деса шуни қил!" дея ишора қилди.
Сулаймон қўшнининг ўғлини чақириб келиб , кенггина диванни йиғиштириб ертўлага олиб тушиб қўйди.
Ҳилола бу сафар яна иккита кўрпани ўртасидан букиб солиб қайнонасининг ўрнини қалингина қилиб солиб берди.
- Ана энди яхши,- деди Мастура опа ўзини олиб кириб янги тўшалган ўринга ётқизишгач , - кўнглимдагидек жой бўлибди.
Бугун Мастура опанинг ёнида Мастуба ҳола ва кичик овсини қолишганди.
Маҳина амма "Уйимдан хабар олиб келай" деб кеч бўлганда йўлга отланиб қолди. Уни Мирсаид аканинг ўзи уйи - Себзорга ташлаб келди.
Ҳилола кечки таомни қайнонасига едириб бўлганда, Мастура опа яхши эди. У дориларини ичиб , уколларини олиб бўлгач, келинига шафтоли егиси келаётганини айтганда, Ҳилола зумда унинг айтганларини муҳайё қилди.
Барчаси яхши , барчаси кўнгилдагидек эди.
Тун ярмига бориб , Мастура опанинг яна иситмаси кечадаги каби баланд бўлиб кетди.
Бу сафар ҳам Ҳилола аёллар билан Мастура опанинг иситмасини тушириш учун тонг отгунча тик оёқда юриб чиқишди.
Тонг отганда Мирсаид ака профессор Нишоновга қўнғироқ қилишга мажбур бўлди. У аёли Мастуранинг икки кундан буён танасида бўлаётган ўзгаришлардан, ўз - ўзидан иситмаси чиқиб кетаётганлигидан хабардор қилганда , профессор Нишонов унга дорилар таркибига яна янгиларини қўшимча сифатида қўшишни тавсия қилди.
Муолажалардан сўнг учинчи куни Мастура опанинг иситмаси чиққан бўлса- да , у қадар юқори бўлиб кетмади.
Ҳилолани ҳайрон қолдирган нарса Мастура опа эртаси тонгда ўзини худди Маҳина опа айтгандек тута бошлагани эди.
- Сулаймон Сулаймон қани ? ... - Мастура опа эрта сахардан ўғлини сўраганда , барча ҳайрон қолди , сабаби унинг бунақа пайтда ўғлини безовта қиладиган одати йўқ эди ,- менга Сулаймонни чақириб беринглар ...
Ҳилола тезда Сулаймонни чақириб , ўзи ошхонага чойдан хабар олиш учун кетди.
У чой дамлаб қайтаётганда Сулаймон машинасини ўт олдириб кўчага чиқиб кетаётган эди. Ҳилола аввалига ҳайрон бўлди , аммо хонадагиларга индамади. "Она бўлгандан кейин ўғлида иши бўлади- да" дея ўзининг қизиқувчанлигини босишга ҳаракат қилди.
Ҳилола қайнонасига нонушта қилдириб бўлгач , Сулаймоннинг нима учун кетганлиги маълум бўлди . У қўлида елим халтага қадоқланган иссиққина нарсани Ҳилолага тутар экан , ўзи шошилгани каби аёлини ҳам шошилтирди :
- Бўл тез , Ойижоним буни ...
#давоми_бор /99
Муаллиф: Хазонрезги
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍34🥰2❤1
ЎЗИНГИЗНИ ХАМ ДУО ҚИЛИНГ
Эй Роббим, мени ҳалол ризқ ила ризқлантир!
Эй Роббим, менга солиҳа жуфт насиб эт!
Эй Роббим, менинг гуноҳларимни кечир!
Эй Роббим, дардларимга комил шифо бер!
Эй Роббим, менга раҳм қил!
Эй Роббим, менга тавфиқ бер!
Эй Роббим, менинг умримга, вақтимга барака бер!
Эй Роббим, айбларимни сатр қил!
Эй Роббим, менга фойдали илм ато эт!
Эй Роббим, мени ҳифзу ҳимоянгда асра!
Эй Роббим, мени тўғри йўлга бошла!
Эй Роббим, менинг иймонимни зиёда эт!
Эй Роббим, Қуръонни қалбимга жо айла!
Эй Роббим, менга соғлом ақл бер!
Эй Роббим, билганларимга амал қилишимни осон айла...🤲
❤️ Яқинларингизга улашинг!

👍7🥰1🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ҚАДРДОНИМ.
СЕШАНБА КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН.
🌸🕊Чин юракдан сизга бугунги кунингиз учун гўзал тилакларни тиладим.
Бу кун давомида сизга :
~😘Меҳр
~❤️Муҳаббат
~🕊Яхши ниятлар
~🫠Миннатдорчилик
~💞Эътибор
~🤗Ширин сўзлар
~🥰Табассум
Хамроҳингиз бўлсин🌺🌼🌸 АЗИЗЛАРИМ ❤️💕

👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум !
Қадри баланд қадрдонларим. Барчангизга Сешанба тонги хайрли бўлсин !
Ушбу тонг барчангизнинг хонадонингизга файз ва барака олиб келсин.
Янги бошлаган ишингизни ёки кечаги амалга ошмай қолган режаларинизни бугун албатта ривожини беришини
Қодир Аллохдан сўраб қоламан !
Ушбу тонг дилингиздаги барча гина аразни, ғам ташвишни ўрнига , шоду хуррамликни ва табассум ила бойитсин.
Азиз Қадрдоним
Янги Гўзал Тонг барчангизга хайрли бўлсин !
Хайрли тонг !
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Қадри баланд қадрдонларим. Барчангизга Сешанба тонги хайрли бўлсин !
Ушбу тонг барчангизнинг хонадонингизга файз ва барака олиб келсин.
Янги бошлаган ишингизни ёки кечаги амалга ошмай қолган режаларинизни бугун албатта ривожини беришини
Қодир Аллохдан сўраб қоламан !
Ушбу тонг дилингиздаги барча гина аразни, ғам ташвишни ўрнига , шоду хуррамликни ва табассум ила бойитсин.
Азиз Қадрдоним
Янги Гўзал Тонг барчангизга хайрли бўлсин !
Хайрли тонг !
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Toʻrtta ish bor. Har birining evaziga alohida vaʼda bor.
1. Shukr. “Agar shukr qilsangiz, sizga yana ham ziyoda qilib beraman”. (Ibrohim surasi, 7-oyat).
2. Zikr – eslash. “Shunday ekan, meni zikr qilinglar (eslanglar), men ham sizlarni eslayman”. (Baqara, 152).
3. Duo. “Menga duo qiling, sizga ijobat qilaman”. (Gʻofir, 60).
4. Istigʻfor – kechirim soʻrash. “Modomiki istigʻfor aytarkanlar, Alloh taolo ularni azoblamaydi”. (Anfol, 33).
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
1. Shukr. “Agar shukr qilsangiz, sizga yana ham ziyoda qilib beraman”. (Ibrohim surasi, 7-oyat).
2. Zikr – eslash. “Shunday ekan, meni zikr qilinglar (eslanglar), men ham sizlarni eslayman”. (Baqara, 152).
3. Duo. “Menga duo qiling, sizga ijobat qilaman”. (Gʻofir, 60).
4. Istigʻfor – kechirim soʻrash. “Modomiki istigʻfor aytarkanlar, Alloh taolo ularni azoblamaydi”. (Anfol, 33).
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
📝Эрини уйлантирган аёл қисмати...
Шу вақтга қадар арвоҳларнинг мавжудлигига ишонмасдим. Энди эса бошқача фикрдаман. Арвоҳлар, нафақат бор, балки атрофимизда юриб, бизни ўтмиш, бугун ва келажакда юз бериши мумкин бўлган ҳодисалардан огоҳ этишига ишонаман.
Бу воқеа содир бўлганда мен ҳали университетда ўқирдим. Хуллас, қиш чилласида биз, уч қиз ижарада турган уйимизни бўшатиб қўйишимиз керак бўлиб қолди. Қаҳратонда кўчама-кўча юриб, ижарага уй излашдан ёмони йўқ. Уч кун қидириб, бир кампирнинг уйидан жой топдик. Камгап, қўрс, қовоғидан қор ёғадиган қари аёлни кўриб, ҳафсалам пир бўлди. Ижарага уй топган дугонамга қараб:
— Бундан тузукроғи йўқ эдими? Намунча бунингнинг турқи совуқ бўлмаса, — дедим норозилигимни яширмай.
— Ёқмадими, у ҳолда ўзинг топа қол истараси иссиғидан! — жавоб қилди у ҳам хафа бўлган оҳангда.
— Майли, вақтинча тура турайлик, яхшироқ жой топсак, чиқиб кетармиз-а, қизлар, нима дедингиз?
— Ҳаво бироз исисин, ўшанда жой топиш ҳам осонроқ бўлади. Унгача бу кампир бизни еб қўймас, — ҳазиломуз оҳангда сўзлади ижара уйни топишда жонбозлик кўрсатган, ўртамизда энг дадилроғи бўлган Умида.
Ўша уйдаги илк ҳафта тинч ўтди. Мен ҳатто “Биринчи тасаввур алдамчи бўлади, деганлари рост экан, мен кампирнинг ташқи кўринишига қараб ўзимча тўн бичибман-да”, деб ўйладим. Бу уйда бизу кампирдан бўлак ҳеч қаерда ишламайдиган такасалтанг ўғли, овози ҳам чиқмайдиган келини ва жонсарак икки набираси бор эди. Бизга ҳовлининг бир бурчагидаги хона насиб этганди. Хонамиз тор, пастқам ва деярли таъмирталаб бўлиб қолганди. Қорайган деворларга қараб, бу хонага бўёқ тегмаганига ўттиз йилдан ортиқ вақт бўлгани сезиларди. Қорайган деворлар сабаб чироқ ёниқ бўлса ҳам хона ичкарисини ёруғ деб бўлмасди. Биз уч қиз аранг сиғадиган бу тор хонада ёлғиз қолишга қўрқардим. Диққинафас хонада гўё қандайдир шарпа кезиб юргандай, кўча совуқ бўлишига қарамай, ичкари дим, ҳаво йўқдай туйиларди. Хаёлимда ичкарида қолсам мени нимадир бўғаётганга ўхшарди.
Нафасим тиқилиб, ташқарига югуриб чиқиб кетардим. Ўша кеча кеч уйқуга ётдик. Мен ётган сим каравот оғирлашгандай туйилди ва мен беихтиёр кўзларимни очдим. Тепамда менга ғамгин тикилиб турган бир аёлга кўзим тушди. Қош-кўзлари қоп-қора, жингалак сочлари ёйилган аёлнинг кўзидаги чуқур қайғу ва юзидаги изтиробнинг изларини аниқ кўрдим. Эгнида оқ ҳарир кўйлак, гўё эртакдаги маликаларга ўхшарди. У бир зум менга тикилиб турди-да, сўнг икки қўли билан томоғимдан бўға бошлади. Мен уни итаришга, чангалидан қутулиб кетишга қанчалар уринмай, бефойда эди. Дугоналаримни ёрдамга чақирмоқчи бўлар ва жон талвасасида типирчилардим. Энди тақдирга тан бериб, қимирламай қолганимда чироқ ёнди. Умида ёнимга келиб:
Тинчликми, тур, кўзларингни оч, сенга нима бўлди? — деб сўради.
Мен кўзларимни очдим. Терлаганимдан устимдаги кийимларим жиққа ҳўл эди. Хаёлимда мен уйғоқдай эдим, дугоналарим эса ухлаган чоғимда тинимсиз алаҳлаганимни айтишди. Хуллас, ўша тун чироқни ўчирмай ухладик. Эртасига тунда ҳам шу воқеа такрорланди. Энди мен чироқ ўчса ҳам ваҳимага тушадиган бўлиб қолгандим. Тун яқинлашаверса, юрагим безилларди. Дугоналарим билан каравотларни бирлаштирсак ҳам гўё ўша аёл келиб, ҳар кеча мени бўғарди. Ўз-ўзидан иштаҳам йўқолди, бўлаётган воқеалар руҳиятимга таъсир этиб, шўх қиздан қўрқоқ қизга айландим. Қизларга ҳар тун содир бўладиган воқеа ҳақида сўзлаб бердим. Умиданинг қўлларидан тутиб:
Илтимос, бу ердан кўчиб кетайлик, — деб ялиниб-ёлвордим.
— Майли, эртадан бошлаб ижарага янги уй излайман, тополмасам, ётоқхонага кўчишимизга тўғри келади, — деди у.
Шу пайт хонамизга кампирнинг келини кириб келди. У: “Қизлар чироқни ўчиришни унутишган бўлса керак. Қайнонам уйғониб қолса, уларга бақирмасин, ўчириб кела қолай”, деб келган экан. У учовимиз ҳам ухламаганимизни ва боз устига менинг йиғлаб турганимни кўриб, хавотирланди. Кўз ёшларим сабабини билгач, бир муддат ўйланиб турди-да: “Демак, ҳали ҳам руҳи безовта экан-да бечоранинг”, деди ғамга чўмиб. Учовимиз ҳам ҳайрат билан унга тикилдик.

👍12❤1
Уч инсоннинг ҳаётини издан чиқарган бу аянчли воқеа содир бўлганига жуда кўп йиллар бўлган, дея ҳикоясини бошлади у. — Мана шу хона асли сиз тушингизда кўраётган ўша аёлга тегишли. У шу хонада яшаган қайнонамнинг кундоши.
Биз оғзимиз очилиб, анграйиб қолдик. Бироқ учовимиз ҳам савол бермай, ҳикояни охиригача тингладик.
— Ҳа, ҳа, ҳайратланманг, кундоши. Айтишларича, у беозор, ўз эрини жонидан ортиқ кўрадиган, унинг ҳаловати учун жонини қурбон қилишга тайёр аёл бўлган экан. Мен бу ҳикояни раҳматли қайнотамнинг синглисидан эшитганман. Хуллас, ўша аёл билан қайнотамнинг бахтли турмушида бир ягона кемтиклик — Худо фарзанддан қисгани эди. Ўн йил чақалоқ йиғиси чиқмагач, қайнотамнинг яқинлари рафиқасига кун бермай қўйишган. Аҳвол шу даражага бориб етганки, атрофдагиларнинг совуқ муносабатидан юраги зардобга тўлган аёлнинг ўзи ахийри умр йўлдошидан бошқага уйланишини ялиниб-ёлвориб сўраган, боз устига унга муносиб рафиқа ҳам топган. Ҳа, бундай аёллар юз йилда бир марта келса керак дунёга.
Эрини шунчалар суйганки, унинг эртасини бегонага эмас, балки энг яқин дугонасига ишониб топширишни кўзлаган, яъни сиз кўриб турган шу кампир, менинг қайнонамга. У ўз вақтида турмушга чиқолмаган. Эри рафиқасининг кўз ёшларини артаркан, ўзи ҳам шу уйда қолиб, ҳеч қаерга кетмай бирга яшаш шарти билан дугонасига уйланишга рози бўлган. Тақдирнинг ўйинлари, чигал жумбоқлари кўп. Бу қандай юз берган билмадим-у, лекин бу хонадонда эр икки хотини билан яшашни бошлаган. Иккинчи хотини унга бир ўғил, яъни менинг турмуш ўртоғимни туҳфа этган. Бу ҳовлида чақалоқнинг дунёга келгани ҳақиқий бахт эди. Бундан, айниқса, тўнғич хотиннинг қувончи ичига сиғмас экан. У елиб-югуриб кундошининг хизматини қиларкан. Инсон бардош қилса-ку, чинакам бахтга эришади-я, бироқ у ҳар доим ҳам сабр қилавермайди.
Айниқса, аёл зоти на иссиққа кўнади, на совуққа. Иккинчи хотин Худо ато этган неъматга шукрона айтиб яшашни истамай қолади. У эрини ва боласини кундошидан рашк қиладиган одат чиқаради. Эрининг биринчи хотинига бўлган муҳаббати чексиз эди. Бу эса иккинчи хотинга тинчлик бермасди, гўё юрагига қора илон кириб, жойлашиб олгандай, тунлари оромини ўғирлаганидан у кундошига кун бермай қўяди. Аёл зоти баъзан ниҳоятда калта фикрлайди-да. Рашк унинг кўзларини кўр қилиб қўйганидан қилишга ҳозирланаётган ишининг оқибатини ўйламасди ҳам.
Бечора кундоши болага яқинлашмай қўйди. Эри хонасига кирганида ҳам кундошининг олдига чиқариб юбораверди. Ота-онасиникига кетиб ҳам кўрди, бўлмади. Эри, барибир, уни қайтариб олиб келарди. Бундай яшаш учаласига ҳам қанчалар азоб бўлганини тасаввур қиляпсизми? Хуллас, кундошидан қутулишга қарор қилган иккинчи хотин ўша машъум тунда эри ишдан кетганидан фойдаланиб, тўнғич хотиннинг хонасига кириб, уни ухлаб ётганида бўғиб ўлдиради. Ўша онда юрагини эгаллаган ўша қора илон секин ўрмалаб, чиқиб кетгандай бўлади. Унинг жодуси қаёққадир йўқолгач, қандай жиноят қилиб қўйганига фаҳми етади, бироқ энди кеч эди.
Аёлни қотилликда айблаб, узоқ йилга озодликдан маҳрум этишди. Суйган аёлининг доғини кўтаролмаган эр эса тақдирнинг бу зарбасига бардош беролмади. Бола эса аммаларининг қўлида улғайди. Мана шунақа гаплар. Бу уйда неча марта турли маросимлар ўтказилганига қарамай, негадир ўша аёлнинг безовта руҳи ҳеч тинчимайди. Шу хонадан чиқиб кетаётган ижарачи қизларнинг еттинчиси бўласиз. Марҳуманинг руҳи тинчишини жуда истардим, бироқ бунинг учун нима қилиш кераклигини билмайман. Безовталик руҳ учун азоб.
Ўша уйдан чиқиб кетаётганимизда ўзимни анча енгил ҳис қилдим. Елкамдан худди тоғ ағдарилгандай эди. Кундошлар орасида юз берган аянчли фожиа ҳалигача мени ўйлантиради. Ҳаётдан эрта кетган аёлнинг кўзларидаги қайғу, юзларидаги изтироб изларини эсласам, руҳи ором топсин, деб ҳақига дуо қилиб қўяман.

🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ - Ҳилола , атала пишмадими ?- зинада туриб баланд овозда сўради Сулаймон, - Ойижоним "Сўраганим қачонлар эди- у?!" деяптилар. - Ҳозир, ҳозир тайёр бўлиб қолди ,- деди Ҳилола шошилганча ... - Тезлаштир... Мастура опа кечки…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
35- ҚИСМ
иссиғида еб олсинлар .
- Сулаймон ака, бу нима ?! - ҳайрон бўлиб сўради Ҳилола.
- Ҳасип. Ойижоним эрталаб "Чор- судаги Доно опа тайёрлаганга ўхшаган ҳасипдан бир тишлам бўлса қанийди" дегандилар. Буни ўша аёлнинг қизидан олдим.
- Ҳаа яхши ,- деди Ҳилола ўйланиб , - аммо уларга яқиндагина манний бўтқаси едиргандим. Ҳозирча қоринлари тўқ. Ундан кейин ширин бўтқа устидан ёғлиқ таом едирсак, кўнгиллари беҳузур бўлиши мумкин.
- Унда сал туриб едириб қўярсан.
- Хўп ...
- Ҳилола , биласан-а синфдошим Диёрнинг синглисини узатишяпти . Куёвлар келишига озроқ қарашиб юборишимни сўраганди. Бироз қарашиб юборай, тезроқ қайтишга ҳаракат қиламан. Бугун якшанбада ўзимизнинг уйда ҳам келди - кетди кўп бўлса керак.
- Майли , яхши бориб келинг.
Ҳилола ошхонага бориб ўралган ҳасипни очиб ичидаги буғларини чиқариб қайтадан ўраб қўйди. Таом анчагина экан.
Ҳилола кун чошгоҳга яқинлашганда илиб қолган таомни қайта иситиб ойижонисига олиб кирмоқчи бўлганда дарвозадан кириб келган Маҳина аммани кўриб юзи ёришди. Ҳилола сўнгги кунларда аммага жуда суяниб қолганлиги шу топда ич- ичидан ҳис қилди.
- Уйимда ҳам ўтиролмай қолибман. Юрагим тошиб кетаверди ,- деди Маҳина амма ўзининг истиқболига чопиб чиққан Ҳилола билан кўришар экан,- Мастураой яхшимилар ?
- Бугун анча яхшилар . Иситмалари ҳам унчалик чиқмади.
Маҳина амма келини ётган хонага йўл олди. Ҳилола эса ошхонага қайтиб қайноққина бўлиб исиган ҳасипни ойижониси ва Маҳина аммага алоҳида ликопчаларга сузиб улар ўтирган хонага олиб кирди. У Маҳина аммага чой қуйиб узатди ва таомга манзират қилди.
- Олинг , аммажон. Мен ойижонимга едириб қўяй.
Ҳилола ерда ётган Мастура опани бошини баландроқ қилиб олгач, ёнига кичикроқ дастурхонча тўшади.
- Ойижон , Сулаймон акам сиз сўраган ҳасипни олиб келибдилар ...
Мастура ҳасипни яхши кўриб ҳаммасини охиригача еди.
Ҳилоланинг "Яна олиб келайми ?" деган саволига эса "йўқ" дея бош чайқади.
Сулаймон туш пайти уйга қайтди. У келибоқ онасининг ҳузурига йўл олди. Бу вақтда Маҳина амма пешин намозини ўқиб олиш учун қўшни хонага чиқиб кетганди.
Ҳилола ҳовлида ювилган кирларни дорга илиб турган вақт ичкаридан Сулаймон ғазабга тўлиб чиқиб келди.
- Менга қара, вей,- деди у Ҳилолага ғазаб билан , - соат неччи бўлди ?!
Ҳилола эрининг тўсатдан нега бунчалик жаҳли чиққанига ҳайрон бўлди:
- Билмасам , бир бўлиб қолгандир ,- деди у бўшашганча .
- Билмасам? Билмайсанми ?! Нимани биласан ўзинг ?! - Сулаймон борган сари авжига чиқа бошлади.
- Сулаймон ака , тушунтириброқ айтинг , нимадир гуноҳ қилдимми ?
- Бу кишим яна тушунмаганмишлар ? Мен сенга нима дегандим ?! Ойижонимга ҳасип едириб қўй деб кетганмидим ?! Нега шу пайтгача бермадинг ?! Нега касал Онамни маҳтал қилиб қўйдинг ?! Ёки меҳрибончилигинг киши кўзигами ?!
- Сулаймон ака , сиз кетгандан кейин бир соатлар ўтганда едириб қўйганман. Яқинда яна овқатлантирдим.
- Мени онам алдамасалар керак ?! Уларни ёлғончига чиқаряпсанми ?! Бор қури , ўзим ҳам онамга қарай оламан.
Сулаймон Ҳилолага қулоқ солмай ошхонага кириб кетди. Жаҳл билан микротўлқинли печда ҳасипни иситди. Уни ликобчага сузиб онаси ётган хонага йўл олди .
Ҳилола изма - из унга эргашди. Аммо хонага киришга ботина олмай , остонада туриб қолди.
- Мана ойижон , сиз айтган ҳасипни олиб келдим . Келинг , ўзим едириб қўяман.
Сулаймон ҳасипдан кичик бир бўлагини олиб Онасининг оғзига солмоқчи эди , Мастура опа уни кўриб афтини буриштирди :
- Емайман . Яқинда едим- ку буни .
Сулаймон онасининг сўзларига ҳанг- манг бўлиб қолди.
- Ойижон , ахир ҳозир ўзингиз Ҳилола сизга ҳасип едириб қўйдими деб сўрасам "йўқ" дедингиз- у ?!
Мастура опа қатъий бош чайқади :
- Емайман, буни еганман... Обчиқиб кет , ҳиди кўнглимни айнитяпти.
- Сулаймон , буёққа қараб юбор .
Сулаймон зинадан туриб ўзини чақирган Маҳина амманинг ҳузурига каловланиб чиқди :
/100

👍13
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
- Ассалому алайкум, аммажон.
- Ваалайкум ассалом, - Маҳина амма алик олганча Сулаймонни тирсагидан ушлаб четга тортди,- болам , сен сал аввал келинни ножўя хафа қилдинг. Сени жанжалингни деб намозимни қандай ўқиганимни ҳам билмай қолдим.
Хуллас , гап шу. Ҳилола сен олиб келган ҳасипни Мастураойга аллазамон едириб бўлганди. Мен ҳам сени дуо қилиб бир ликопка еб олгандим ўшанда.
- Амма ... - Сулаймоннинг кўзлари катта - катта очилди,- унда Ойижоним нима учун ...
- Сулаймон... Бу гапларни гапириш мен учун жуда оғир . Бироқ эшитиш сенгаям осон эмас. Сен бир нарсани ёдингда тут. Онанг - бемор ! Дард билан олишяпти. Бу дегани кун- у тун , йигирма тўрт соат дард исканжасида дегани . Ундан кейин унинг бошида ўсимта борлигини унутма. Менимча айнан шунинг учун Ойижонинг гапларида адашиб , чалғий бошлади. Кўряпсан - ки, баъзи ўринларда ҳотираси панд бермоқда. Мен буни анчадан буён пайқай бошлагандим. Бугун эса бу чекланиш яққолроқ кўзга чалинди. Буёғига сен ва менинг қўлимдан келгани дуо ва сабр.
Сенга шуларни айтмоқчи эдим,- Маҳина опа ичкарига йўл олар экан Сулаймонга эслатиб қўйишни унутмади, - айтганча келиндан кечирим сўрашни унутмассан...
Сулаймон шундагина Ҳилоланинг ёнларидан йўқ бўлиб қолганлигига аҳамият берди.
У оғир қадамлар билан ўз хонасига йўл олди. Тахмин қилганидек Ҳилола ётоқхонадаги диванда ҳайкалдек қотиб ўтирар , хатто кўзларидан сидирилиб тушгани ёшларга ҳам эътибор бермас эди.
Сулаймон унинг ёнига оғир чўкди. Ҳилола қилт этмади. Сулаймон унинг елкасидан қучди:
- Кечир ... Билмабман... Ўйлабманки...
Ҳилола эрининг елкасига аста бош қўйди. Хўрсинди :
- Сизда айб йўқ. Сиз ҳам ҳозир мен каби айбсиз айбдорсиз.
Сулаймон ўзини йиғлаб юборишдан аранг тийиб , пўнг овозда сўзлай кетди:
- Бу дунёда ўрнини ҳеч ким боса олиши мумкин бўлмаган инсонинг кўз ўнгингда шамдек эриб борса ... буни тан олиб турсанг- у , аммо қўлингдан бир иш келмаса ... Оғир экан. Жудаям оғир экан...
Эҳҳҳ...
Ҳилола чидай олмаяпман... Чидаб бўлмаяпти... Қани шу топда қаршимда "Тила тилагингни ?!" дейдиган бирон кимса чиқса эди ...
- Сулаймон ака... - деди Ҳилола изтироб билан ,- биласизми ... Айтишларича Аллоҳ ҳеч бир бандасига ўз тоатидан ортиқ синовни раво кўрмас экан ...
Мен кейинги кунларда кўп ўйлаяпман...
Менинг тоатим шунчалик улканми ?!
Ростини айтаман... Мен адо бўлаяпман... Мен бу синовга сабр қила олмаяпман... Ҳолим келмаяпти . Кучим етмаяпти . Мен Аллоҳимга кунда йиғлаяпман... "Аллоҳим , ойижонимни бу аҳволда кўриш мен учун жуда... , жуда ..., жудаям оғирлик қиляпти ... Мен ҳам улар билан бирга аста - аста тугаяпман... Мен буларни кўтара оладиган даражада кучли эмасман, Аллоҳим ..." демоқдаман... - Ҳилола ўксиниб - ўртаниб йиғлай бошлади, - Сулаймон ака, мен англадимки , инсон бошқа бир инсонни "она" деб қабул қилиши учун албатта ундан туғилиши шарт эмас экан.
Сиз балки ҳайрон бўларсиз. Ишонмассиз. "Ўз онаси бор ,
бу гаплар шунчаки йўлига айтилаяпти" дерсиз. Тўғри ҳаётимда ўз онамнинг ўрнилари бор , бироқ ойижоннинг ҳам ҳудди ана шундай тенг қийматли алоҳида ўрнилари бор . Ойижон бу ўринга шу чоққача ҳеч бир инсонда учратмаганим кўнгилларидаги бир олам меҳр сабаб эришганлар.
Йўқ адашибман. Ойижоннинг бу дунёда ўхшашлари бор . Биласизми ким ? Улар менинг ўз адамлар. Икковларининг дунёқарашлари ҳам гўёки бирдек. Мен бу оилага келин бўлиб келиб , тез чиқишиб кетишим учун айнан ана шу ўхшашлик сабаб бўлди. Ва мен бир кашфиётни ўзим учун кашф этдим. Инсонда жамланадиган барча туйғулар бу она сути орқали берилар экан ва бир умрга у билан бирга қолар экан. Балки шу сабаб ҳам "Сут билан кирган, жон билан чиқади" деган ибора яралган бўлса керак. Улар бир онанинг сутини , яъни сизнинг бувингизнинг сутидан озиқланиб катта бўлишган ахир.
Айнан ана шунинг учун ҳам мен балки ўз онамдан кўра кўпроқ ойижонимга ўхшарман.
/101

👍21❤1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
Сулаймон ака , сиздан бир илтимос. Ҳеч қачон , эшитяпсизми , ҳеч қачон мен ҳақимда шубҳага борманг. Айниқса ... Айниқса ойижон ҳусусларида ... Бу нарсани ўзим учун сўраётганим йўқ. Мен сизнинг ноўрин шубҳа , гумон сабаб азобланишингизни сира истамайман. Агар сиз мендан тариқчалик бўлса-да шубҳа қилсангиз , биргина гугурт бутун дунёга ўт қўйиши мумкин бўлгани каби мен ҳам шугина шубҳангиздан қовжираб адо бўламан.
Рост ...
Ишонинг ...
Сулаймон Ҳилолани елкасидан қаттиқроқ қучди. Шунда унинг кейинги кунларда жуда озиб кетганлигини , елка суякларида деярли эт қолмагани , ўзи ҳам бир ҳовуч суяк бўлиб қолганлигини ҳис қилди . Сулаймон буни ҳис қилиши билан қаттиқ даҳшатга тушди :
"Шу кетишда Ҳилола ҳам бирон дардга чалиниб қолса нима қиламан? Ойижоним , дадам - барчамиз нима қиламиз унда ?!- деб ўйлади у ,- ахир Ҳилола эмасми, айни дамларда барчамизни дардимизга бирдек малҳам бўлаётган?! Ахир Ҳилола эмасми , оилада айнан ойижонимнинг ўрниларида барча нарсага бош - қош бўлаётган?! Ойижонимнинг ҳам юракларига дармон бўлаётган, дадамнинг ҳам кўнглига мадор бўлаётган?! Барча келган - кетгувчиларнинг бирдек кутиб , эплаштираётган?!- Сулаймон ўйлаб қараса бу оиланинг энг оғир юки , ташвиши Ҳилоланинг ана шу нозик елкаларига тушиб қолибди,- ахир Ҳилола ҳали йигирма бир ёшга ҳам киргани йўқ- ку?! Бу тенги қизларнинг кўпчилиги ота- онасининг бағрида ноз-эркалигини қилиб юрган бир вақтда , Ҳилола..."
- Ҳилола, - деди Сулаймон овози товланиб,- ўзинг овқатланиб олдингми ? Рангингни қара ? Бўздек оқариб кетибди . Илтимос , мени ҳавотирсиз , бемалол юрсин десанг , ўзингни эҳтиёт қил. Биламан, кўпинча ўзингга яхши қарамайсан . Аммо ҳозир Ойижоним учун ҳам биз соғ бўлишимиз , ҳизматларида бардам- бақувват туришимиз керак. Сен ҳозир бориб бафуржа овқатланиб ол. Унгача Ойижонимга ўзим қараб тураман.
- Яхши. Хўп,- Ҳилола шундай дея Сулаймонга сўроқ ифодаси билан қаради :
- Сулаймон ака, мен бир нарсани ўйлагандим. Руҳсат берсангиз кечалари ойижоннинг ёнларидаги хонада тунасам. Уларнинг ёнларида фақат аёллар ётган куни мен ҳам ўша ерда ётардим. Кўряпсиз , кўпинча додажон айниқса кечалари улардан ажралгилари келмаяпти. Додажон бор пайтларида бир эшик нарида ётардим. Барибир бу хонада ухлагандек бўлмаяпман. Хаёлимда худди ойижон мени чақиргандек бўлаверадилар. Кечалари ўрнимдан туриб хабар олишга чиқсам сизни безовта қилиб қўяяпман. Шунга ...
- Ҳилола , кўнглимдагидек нарсани ўйлабсан. Ўша хонага икковимиз бирга кўчиб ўтамиз. Ортиқча нарса керакмас. Иккита кўрпача ва чойшаб етарли. Ўртадаги эшик очиқ турса , ойижонимни нафасларигача эшитилиб туради. Сен аввал овқатланиб ол , кейин бу масалани ўзим ҳал қилганим бўлсин.
Ҳилола "хўп" деб ўрнидан турди .
- Айтганча , Ҳилола , дадам кўринмайдилар ?
- Улар ...
#давоми_бор /102

👍35❤6🥰1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Сулаймон ака , сиздан бир илтимос. Ҳеч қачон , эшитяпсизми , ҳеч қачон мен ҳақимда шубҳага борманг. Айниқса ... Айниқса ойижон ҳусусларида ... Бу нарсани ўзим учун сўраётганим йўқ. Мен сизнинг ноўрин шубҳа , гумон сабаб азобланишингизни…
Reaksiya kamku😞
50 + boʻsa yana bitta qism tashiman ❤️
50 + boʻsa yana bitta qism tashiman ❤️
❤77👍11
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Сулаймон ака , сиздан бир илтимос. Ҳеч қачон , эшитяпсизми , ҳеч қачон мен ҳақимда шубҳага борманг. Айниқса ... Айниқса ойижон ҳусусларида ... Бу нарсани ўзим учун сўраётганим йўқ. Мен сизнинг ноўрин шубҳа , гумон сабаб азобланишингизни…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
36- ҚИСМ
- Додажоннинг Янгийўлда яшайдиган курсдош дўстлари давлат мукофоти олибдилар. Шунга курсдошлар йиғилишибди, аммо додажоннинг ўша жойда ҳам хаёллари ойижонимда. Уларни сўраб икки маротаба қўнғироқ қилдилар.
Додажонга улар ўзларини ҳозир яхши ҳис қилаётганларини айтиб ҳотиржам қилдим.
- Яхши . Борақол ...
Тушдан кейин Мастура опанинг ёнидаги қўшни хонадаги жой тайёр бўлди.
Бугун якшанба бўлганлиги учун келди - кетди кўп бўлди. Мирсаид аканинг ҳам, Мастура опанинг ҳам яқин жигарлари бирин- кетин беморни йўқлаб келиб , ҳол- аҳвол сўраб кетишди. Асрор ака
Роҳилахон опани олиб кечки овқат вақтига улгуриб келди. Улар туш вақти қўнғироқ қилиб "Кечга таом пиширманглар" дея огоҳлантириб қўйишганди. Роҳилахон опа хуштаъм манти пишириб, қасқони билан келтиришибди .
Асрор ака бу сафар ҳам синглисининг ёнидаги жойни ҳеч кимга бермади . Ҳилолага мантидан мўлроқ суздириб келиб , битта синглисига едирди , битта ўзи еди, битта синглисига едирди , битта ўзи еди.
Мастура опа бугун ҳар қачонгидан ҳам бахтиёр кўринарди. У тинмай жилмаяр , бўш қолди дегунча "Аллоҳ, ўзингга шукр, минг шукр" дер эди .
Асрор акалар тунги соат ўнларда кетишди.
Ҳилола Мирсаид аканинг аёлининг ёнидан жилгиси йўқлигини кўриб, бугун шу ерда тунамоқчилигини фаҳмлади . Мирсаид ака, Маҳина аммага жой тўшаб бергач , уларга хайрли тун тилаб ўзи Сулаймон билан қўшни хонага йўл олди .
Ҳилола қаттиқ ухлаб қолган экан. Бир вақт аллакимнинг ҳаяжонланиб , тўлиб - тошиб гапираётганидан уйғониб кетди.
Гапираётган , тўғрироғи тушида алаҳсираётган Мастура опа эди:
- Дадаси , дадажониси, қаранг Сулаймонжонингиз юряпти . Ширинлигини қаранг буни . Бу ёққа келманг. Ўша ерда туриб чақиринг , "Кел буёққа" денг. Мен ерга қўйиб юбораман . Ўшанда кўрасиз, унинг юраётганини. Ана , ана кўрдингми? Биз- чи, биз ўғлингиз билан иккимиз кун бўйи сизни жуда кутдик . Бугун қош қорайиши бирам қийин бўлди-эй...
Мастура опа жим бўлиб қолди.
Аммо орадан бир мунча вақт ўтиши билан яна тилга кирди :
- Сулаймоним , асал болам, яхши болалар ўртоғидан ҳеч нарса қизманмаслиги керак. Дунёдаги энг яхши инсон ким, биласанми ?! Ўзининг энг яхши кўрган нарсасини муҳтож бировга эҳсон қилган инсон. Сен ҳам шундай бўлсанг, мен ва дадангга фаришталар доим энг яхши боланинг ота - онасига деб устимиздан тинмай раҳмат ёғдириб туришади. Тушундинг- а , ўғлим...
Ҳилола ўрнидан туриб эшикка яқинлашди. У ним қоронғи хонада Мастура опанинг ётган ўрнида кўзлари юмуқ ҳолда тинмай гапираётганини , Маҳина амма укаси Мирсаид акага суяниб ўтирганча оғзини рўмоли билан беркитиб пиқ- пиқ йиғлаётганини , додажонисининг ўзи ҳам опасига қўшилиб кўз ёшларини тия олмаётганлигини кўрди.
Маҳина опа укасининг елкасидан бошини кўтариши билан Мирсаид ака аёлининг ёнига сурилди . Унинг ўнг қўлини ушлаб силай бошлади.
Мастура опа сўзлашда давом этарди.
- Дадаси , келинг ўғлингиз шу фанга қизиқаркан . Қўйиб беринг , физик бўлса бўлақолсин. Шунча дўконимни ким бошқаради деб ҳадеб ўзингизни сиқаверманг. Унинг ҳам бир чораси топилар . Вақти келганда "Ўғлимизнинг орзуси физик бўлиш эди , ўша вақтда кўнглига қарамагандик" деб афсус чекишдан ёмони йўқ дадаси . Мен Сизга ишонаман. Ахир сизда бор кўнгил ҳеч кимда йўқ . Сизнинг кўнглингиз тоза. Соф. Илтимос, шу кўнглингизга яна бир бор қулоқ солинг. Сулаймонга , жон- у жаҳонимга физик бўлишига руҳсат беринг. Берақолинг , жон дадаси.
Ҳилола ортида Сулаймоннинг қисқа - қисқа нафас олаётганини ҳис қилди . Афтидан у ҳам товушсиз йиғлаётган эди.
Ҳилола эшикка суянди . У Сулаймонни овутишга ҳаракат қилмади. Зеро бунга мажоли ҳам қолмаган эди.
/103

Мастура опа жимиб қолди , аммо кўп ўтмай яна ҳокисорлик билан гапира бошлади:
- Инсон бир марталик яшайдиган умрида ўзи суйган овқатини ичиши керак. Дадаси , Сулаймон танлаган , дил берган қизникига совчиликка боришга рози бўлганингиз қандоқ яхши бўлди-я ... Сизни бугун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ яхши кўрдим. Рост . Ишонмайсизми ?! Нима учун десангиз Сиз бугун ўғлимизнинг кўнгли билан ҳисоблашдиз. Иккимизнинг дилбандимиз Сулаймонимизнинг кўнгли билан. Мен сиз билан фахрланаман , дадаси, фахрланаман. Мана мени айтди дейсиз улар ҳам бизга ўхшаб бахтли бўладилар.
Мастура опанинг сўзларида ажиб бир эркалик сезила бошлади :
- Асрор ака. Акажон ...
Бу тақдир бўлса , мен тақдиримдан мингдан - минг розиман. Қаранг , қаерларидир сизга ўхшаб кетадиган ўғлим сизни ўзингизни топиб берганини кўринг . У қизингизни бекорга севиб қолмаган. Нимага дейсизми ? Ҳилолангиз ички дунёси билан ўғлимга ўхшаб кетса керак. Йўқ ! Бу аниқ. Асло шубҳа бўлиши мумкин эмас.
Бугун мен жуда бахтиёрман. Сиз билан бирга ёшлигимни топгандек бўлдим
Акажон ... "Сен тандирда ёпиб пишириб берган ялпиз сомсангга ҳеч кимникини тенглаштира олмадим?!" дедингиз- а ?!
Мен ҳам ака сифатида берган меҳрингизни бошқа ҳеч бир кимсадан топа олган эмасман.
Бу йил баҳор келишини жуда интиқ бўлиб кутаман. Нима учунлигини айтайми ?! Сизга тандирда ялпиз сомса ёпиб бериш учун . Ва ўша ялпиз сомсани еяётган вақтингиздаги юзингиздаги ҳушнудликни кўриш учун... Ака , акажон ... Бугун бахтдан бошим бирам кўп айланди- ей ... Осмонларда учдим, акажон. Бари сиз туфайли...
Ҳеч кимни Мастура опанинг сўзларини бўлишга журъати етмасди. У эса борган сари равон- равон сўзларди.
- Маҳина опа ... Сиз келган кун уйимиз тўлиб кетишини ўзингизга ҳам тан олиб айтганман- а ?! Буни айтиб ҳеч чарчамайман... Сиз худди ойижонимнинг ўзлари бўлдингиз. Меҳри дарё , қалби уммон ойижонимнинг жуда соғинаман. Соғинганимда эса таскинни сиздан излайман. Менга ўз опам ва синглим қанчалик азиз бўлишса , сиз хам шундай азизсиз. Кўпинча опам ва синглимга айтолмаган юрак сирларимни сизга ишонганман опажон...
Шу ерга келганда Маҳина амма чидай олмади:
- Мастураой , гўзал келиним , жонимнинг ороми, - у овоз чиқариб баралла йиғлай бошлади.
Мастура опа ётган жойида безовталаниб қолди . Хумор кўзлари чарақлаб очилди .
- Опажон , тинчликми ? Нимага йиғлаяпсизлар ?! - унинг яқиндагина алаҳсираб нималар деганини билмаслиги ўзини тутишидан кўриниб турарди.
- Ўзим шундай , - деди Маҳина опа бирдан сергак тортиб , - биқиним бирдан тортишиб оғриб қолди. Шунга укамга эркаланиб йиғлаётган эдим.
- Токчада оғриқ қолдирадиган дори бўлиши керак ,- деди инграганча Мастурат опа , - ҳозирча ўшандан ичиб туринг, эртага укангиз шифокорга олиб бориб келадилар .
- Ҳа шундай қиламан,- деди Мирсаид ака гапни калта қилиб , аёлини ортиқ безовта бўлишини истамай, - тонг отиши билан опамни докторга кўрсатиб келаман. Сен эса ҳеч нарсани ўйламай ҳордиқ ол , онаси .
- Эртага бошқача кун бўлади,- беихтиёр жилмайди Мастура опа, - неча йиллардан бери интиқ бўлиб кутилган кун. Дадаси, эртага қандай кунлиги ёдингиздадир- а ?
#давоми_бор /104

👍39😢8