🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Tipratikan somsa🦔
• 200 gr margarin
• 1 choy qoshiq tuz
• 1 choy qoshiq razrixlitel
• 1 piyola qatiq
• 1 ta tuxum
• un
✅ Nachinka
• farsh
• piyoz
• kartoshka
• tuxum
• tuz va ziravorlar
Ustiga tuxum sarig’i va kunjutladan sepib 180 gradusda 45 50 minutga duxovkaga yuvoramz. Mazasi o’zgacha bo’ladii😍 Yoqimli ishtaxa❤️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЁЛ

Жуссасин эгмасин рўзғорнинг тоши,
Оғир азобларда сурмасин хаёл.
Кўзидан оқмасин беҳуда ёши,
Йиғласа, меҳрдан йиғласин аёл.

Кунда сабаб топинг кулгуси учун,
Оппоқ орзуларин айламанг завол.
Умрини безасин муҳаббат кучи,
Йиғласа, шодликдан йиғласин аёл.

Гоҳида гапига илса зардалар,
Ширин аразларин олманг-да малол.
Бир гўзал сўз билан меҳри таралар,
Тенгсиз муҳаббатдан йиғласин аёл.

Ишонинг, эътибор эҳсонингизга,
Минг битта яхшилик қайтарар ҳалол.
Бирор гард қўндирмас бўстонингизга,
Йиғласа, севинчдан йиғласин аёл.

Дилобар Уролова.

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3🥰3👍1
ТАЛАБАЛАР

Ниёз Гулноза билан айланиш баҳонасида дўконларни ҳам кўздан кечириб чиқди.
Бир дўконда чиройли, бежирим тилла сирға унинг эътиборини тортди.
- Гулноз биласанми, бир вақтлар онам мени ўқишга тайёргарлик кўришим учун ўзларининг тилла сирғаларини сотган эди. Мен агар икки ойлик стипендиямни йиғадиган бўлсам шу сирғага етарканкан. Нима дейсан?
- Яхши фикр, албатта ҳаракат қилинг.
Стипендия келган куни Ниёзнинг курсдошлари кафеда ўтирадиган бўлиб қолишди.
“Бундай вақтда четда қолиш ярамайди. Келаси икки стипендиямни албатта сақлаб қоламан”- ўзига сўз берди. Аммо кейингиси ҳам худди шамолда учгандек йўқ бўлди-қолди, Нозимдан олган қарзини берди, зарур китоб олиши керак эди, уни олди, қолгани кунлик харажатларга кетди.
- Гулноз эсингдами, ўша дўкондаги тилла сирға?
- Ҳа эсимда, олдингизми уни?
- Ололганим йўқ ҳали ҳам, ишлатиб қўйяпман пулларни.
- Ҳеч қиси йўқ, кейинги стипендияларингиздан оласиз, - совуққина жавоб берди Гулноза.
Кейинги стипендия келар маҳали Гулноза Ниёздан “дугонамни тўйи бўладиган экан, шунга менга жудаям пул зарур, илтимос Ниёз ака ёрдам бериб туринг” деб қолди. “Яхши кўрган қизга йўқ деб бўларканми ҳеч замонда?” Аммо ўзи пулсиз қолди. Кейин пул топишнинг бошқа йўлларини қидиришга мажбур бўлди. Қўлидаги ҳунарини ишга солиб кўрди. Иш берди. Орада уч-тўрт сўмлик бўлиб олди. Бу бемалол кейинги стипендииягача етарди.
Март стипендияси арафасида эса Гулнозани яна муаммоси чиқди. “Ниёз ака яна бир бор кўмагингиз зарур бўлиб қолди, йўқ деманг, курсдошларим билан бир чиройли кўйлак кўриб роса ҳавас қилгандим”. Ниёзни хуноби ортди. "Мен нима хаёлда-ю буни қилган ишиничи, ахир мен онамга совға олмайманми?”, аммо минг уринсада бу сафар ҳам йўқ дея олмади. Яна куни ўша ҳунаридан келадиган пулга қолди.
Орадан бир неча кун ўтди. Ниёз кутубхонада дарс қилиб ўтирганди. Гулноза келиб қолди.
- Менга яна пул зарур эди Ниёз ака, - деди ўзгача нигоҳ билан жилмайиб.
Ниёз бу сафар чидамади,
- Нима мен сенга бойваччани ўғлиманми, бир талаба бўлсам, сени кийим- кечагингу тўйларингнинг адоғи борми, яхши биласанку қанча вақтдан бери онамга сирға оламан деб йиғинолмай юрганимни?
Гулноза бу гапдан бироз ранжиган бўлсада индамади ва Ниёзга бир қутича узатди. Ниёз ҳайрон бўлиб қутичани очди, очди-ю ҳайратдан лол бўлиб қолди. Не кўз билан кўрсинки унинг ичида ўша тилла сирға турарди:
- Буни сизнинг икки ойлик стипендиянгизга олдим, пулни жамғаришга суягингиз йўқлигини аввалдан билганим учун шундай қилишга мажбур бўлдим.
- Гулноз, кечир мени, ақллигим.

Отабек Аллaёров

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤15
#Taqdir_bitiklari


#No_26
#By_Nafisa_Malikova


-умма..
Кичик Ўғилой ўзини кўтарган Жамиладан сув сўради...
-умманг нима экан сени?-деди Жамила тушунмай...қизалоқ қўли билан cолани кўрсатди...
-ко..ййяаа...
-вой сеней...ичасанми?
Жамила муздек cолани Ўғилойга тутқизиб ичқизди...қизча ҳеч онаси бермагани учун ютоқиб ичарди..
-ана бўлди! Энди ухлаймиз!-деди Жамила тиқилиб турган шимини ёнбошини тўғирлаб...


🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Раъно иссиқда саватини кўтарганча ишлаган пулига мамнун боқди...
-нима олсам экан? Элнур ака сал бўлса ҳам ҳурсанд бўлар! Энг муҳими гапирмаса бўлди!-деди шўрлик аёл озғин елкалари бироз тиришиб...ҳар замон тиши ҳам симиллаб қўяди...


Бу пайтда Элнур танишлари билан ошхонада эди...
-Элнур ака..кейинги сархил мевалар биринчи бизга бўлсин!-деди эри Россияда ишлайдиган сотувчи аёл Латофат...
-Элнурбойга шахсан ўзим етқизаман!-деди Ихтиер жилмайиб...
Икки уч сотувчи аёллар улар билан қўшилиб ичди...сархуш бўлиб қолган Элнурни қўлини ноз билан бошқа сотувчи Гулноз тутди...
-ҳақиқий мужиксизда ака! Қанийди эрим сиздек бўлса...
Ихтиёрни диркиллаган аёлни кўриб ғаши келсада ўзини босди...у учун Элнур қанча ботқоққа ботса шунча яхши...ароқни эса бир четга билдирмай тўкиб юборди...

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺


Уй томон бозорликни кўтариб бораётган йигит нафси учун ҳар нега тайёр эди...
Эшикни нотаниш қиз очгач бир зум каловланди...
-Элнур акани уйими?
-ҳа нима эди?-деди Жамила чимирилиб...
Йигит Омина чиқишини кутганди аммо бу қиз ҳам чакки эмас....
❤9
🧕 Muslimalar kundaligi
#Taqdir_bitiklari #No_26 #By_Nafisa_Malikova -умма.. Кичик Ўғилой ўзини кўтарган Жамиладан сув сўради... -умманг нима экан сени?-деди Жамила тушунмай...қизалоқ қўли билан cолани кўрсатди... -ко..ййяаа... -вой сеней...ичасанми? Жамила муздек…
#Taqdir_bitiklari


#No_27
#By_Nafisa_Malikova


Сухробни кийимини авайлаб кўтариб кетаётган Омина уятдан қизарарди...
-ҳаммани ёнида изза бўлишимдан сақлади...-деди қорачиқлари мавжланиб...озгина меҳр ҳам уни кўнглини тоғдек кўтарганди...синглисини қўлини маҳкам ушлаб уйга кираркан Жамила аммаси уларни кутиб олди...
-келдиларингми? Омина онанг сени овқат қилади деганди...қилиб қўй қорним оч!
-онам қани?-деди Омина оёқ кийимини ечиб...
-бозорда...Ўғилой ухлаяпти..-деди Жамила сочини тўғирлаб ойнага қараркан...
Омина бир амаллаб стул қўйиб устига чиқиб овқат қилди...энг яхши ўргангани макарон шўрва...газга тушуниш қийин бўлсада аммо амаллади...биқир биқир қайнаётган шўрвага қараб онасини эслади..
-сизни соғиндим ойи...-дея стулдан тушди...

Одинага овқат бераётганди қўшни қизлар чақирди...
-Оминааа...
Омина дарвозани очиб уларни кўриб қувониб кетди...
-Омина чиқ кўчага ким ўзар ўйнаймиз!
Одина ундан олдин чиқиб олди...
-мен ҳам ўйнайман!
-Омина чиқсанг Ўғилойни ҳам олиб чиқ мен кетаман..онанг келаман деганди!-деди Жамила сумкасини елкасига илиб...
Омина болалиги устунлик қилиб болалар аравасига кичик синглисини солиб кўчага чиқди...бир Одинага қарайди бир Ўғилойга яйраб ўйнай олмади барибир...уйга кирмоқчи эди бир шўхроқ дугонаси аравада синглисини ҳайдаб қочди...
-тутиб ол Омина!
Оминани жони чиқай деди...
-тўхтааа...йиқитасан!
Аммо дугонаси уни эшитадиган ахволда эмасди...борган сари тезлашарди...бир пайт Ўғилой араваси билан ағдарилиб кетди...
-Ўғилой!
Омина жон ҳолатда чопиб борди...Ўғилой боши шикастланиб чинқириб йиғларди...ҳамма жимиб қолди...
-Ўғилой!-деди Омина қўрқиб синглисини кўтаришга уринаркан...
Шу пайт уларни излаб Раъно келиб қолди...
-Ўғилой!-деди жон аччиғида...Омина онасига ҳадик ила боқди...Раъно чопиб келиб қизини кўтараркан
-юр уйга!-дея Оминани судради...Одина ҳам уларга эргашди...

-ойи урманг!
Раъно қизини аямай савалади...
-ким сенга ўйна деди?
Оминани бурни қонаб кетди...
-кечиринг...кечиринг ойи!-деди йиғлаб...Раъно хумордан чиққунча қизини ураркан қизини қулоғини тагида бақирди..
-яна бундан кейин синглингни йиқитгин қўлингни синдираман!
Омина қўрқув тўла кўзлари билан онасининг важоҳатли кўзларига боқди
-кечиринг!
Раъно шахд билан туриб эшикни маҳкам ёпди...
-бугун бу ердан чиқмайсан!-деди эшик ортидан...
❤7😢1
🧕 Muslimalar kundaligi
#Taqdir_bitiklari #No_27 #By_Nafisa_Malikova Сухробни кийимини авайлаб кўтариб кетаётган Омина уятдан қизарарди... -ҳаммани ёнида изза бўлишимдан сақлади...-деди қорачиқлари мавжланиб...озгина меҳр ҳам уни кўнглини тоғдек кўтарганди...синглисини…
#Taqdir_bitiklari

#No_28
#By_Nafisa_Malikova


Омина эшикка суянганча юм юм йиғларкан бақириш онасидан нажот кутиш бефойда эди...бугун очликка маҳкум...қорнини овозини эшитмасликка уриниб кўзларини юмди...хонага қоронғулик эна бошлагач юрагини қўрқув қамради...
-ойи...очинг!-деди шивирлаб...аммо жавоб келмади...

🌺🌺🌺🌺🌺🌺


Элнурни Ихтиёр етаклаб келди уйгача..
-энди қарайсиз...қўйинг десам ҳам роса ичди!-деди Ихтиёр Раънога ҳамдард жилмайиб...Раъно эрини суяб ичкарига етаклади...
-сени турқингни кўргим келмаяпти!
Элнур Раънога ғўлдиради...Раъно қорни симилласада ўзини тутиб эрини жойига олиб кирди...
-атрофимда сон мингтаси парвона...нега энди сен билан яшашим керак?
Афтидан Элнур нима деяётганини билмасди...
-унда яшаманг!-деди Раъно аччиқланиб...
-бу уй меники!-деди Элнур кўйлагини ечишга уруниб еча олмай яна жойига чўзиларкан...
-шу ароқни нега ичаверасиза?-деди Раъно эрига ёрдамлашиб...Элнур кўзлари сузулиб хомуш жилмайди...
-Раънош...
Одатда кайфияти яхши пайти шундай чақирарди...
-биласанми ҳамма билан ўтирганда мени ҳам ўғлим бор деб керилгим келади...ўғлимга деб суннат тўй қилсам ишдан келсам кутиб олса...айт шунчалик қийинми ўғилли бўлиш...
Раъно мастлик ростлик эканини биларди...кўз ёшларини қўли билан артиб маҳзун жилмайди...
-сизга албатта ўғил туғиб бераман!-дея ўрнидан турганда Элнурни қўли уни тутиб қолди...
-кетма...сени соғиндим!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤14
🌟Хайрли Тун тилайман азизларим 🌟

🌟Бир нома ёзарман, сирли бу оқшом .
Қуёш ер юзида, бош қўйган замон.
Бир нома ёзарман мангу эхтиром.
Ўқиган инсонларга, ХАЙРЛИ ТУН.

🌟АЗИЗЛАР ТУНИНГИЗ файзли бўлсин....

𑀝ɦᥲᴛ gᥙrᥙɦiⲙiᤁgᥲ ⲙᥲrɦᥲⲙᥲᴛ👇
@superkelinlar

┄┅┅••═•⊰👩‍🍳👩‍🍳👩‍🍳⊱•═••┅┅┄
https://telegram.me/joinchat/AAAAAER3A7dY_6JStJ_DLg
┄┅┅••═•⊰👩‍🍳👩‍🍳👩‍🍳⊱•═••┅┅┄
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌷Ассалому алайкум.
ЖУМА айёмми муборак бўлсин,

🌹Ушбу кунимизни Яратган эгам барчамизни мехрдан барокатдан, бенасиб қилмасин.

🌺Аллохим барчамизни ўз панохида асрасин

🌸ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН..

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Я Роббим, тилларда достон марҳаматингни, раҳматингни, авфингни ҳаққимизга тилаймиз.

Бизга бу жумани жаннатимизга нарвон қил, хайрига карвон қил.
Жумадан жумагача офиятда, саломат қилиб қўйган Роббимга чексиз шукрларимиз бўлсин.!

Бу Жума мағфиратимизга сабаб, жаннатимизга васила бўлсин! Амин!

Жума муборак бўлсин,
аҳли ислом
...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
Forwarded from الزهور والتواضع
➡️❤️ЖУДА ЁҚИМЛИ КАНАЛ❤️ БОЛЛАР КИРМАСИН ❌ АЁЛЛАР СИРЛАРИ

💋ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН БИРЗУМГА ҲАМ КЕТОЛМАЙ ҚОЛАДИ РОМ ҚИВОЛАСИЗ💋ХУДДИ ЁШ КЕЛИНЧАКДАЙ❣️

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+zYWeCav5vu9lOGEy
https://t.me/+zYWeCav5vu9lOGEy
#Taqdir_bitiklari

#No_29
#By_Nafisa_Malikova


Ярим кечаси Ўғилойни иситмаси баландлаб кетди...Раънони жони қолмади...
-Дадаси уйғонинг!
Элнур норози тўнғиллади...
-нима дейсан?
-қизингизни иситмаси баланд...
-дори берда..шунгаям уйғотмай...-дея Элнур юзига ёстиқ босди...
-жонга тегди...қачон қараса касал...касалдан боши чиқмайди...одамларни боласи кўчада юрса ҳам ҳеч нарса қилмайди...меникилар доим касал...-деди Раъно ёзғириб...
-эй минғирлама..нариги хонага олиб кет...йиғлатавермай!-деди Элнур тўнғиллаб...
-ўчир овозингни!-деди Раъно иситмалаб ётган қизчасини жеркиб...-қиз туғмай мен ўлай...ҳеч соғ куни йўқ буларни...
Дори ичқиздириб дунё кўзларига қоронғу кўриниб кетди...
-Эй Худойим нега менга ўғил бермайсана...гала қизлардан нима фойда?
Терлаб кетган Ўғилой йиғламай қўйди...фақат чанқаганми лаблари билан тамшанди...
-уффф...-дея Раъно тимирскиланиб сув топиб келиб ичқиздирди...Ўғилой анча тинчиб қолди...қизини қўлига кўтарган Раънони кўнгли ўксиди бир оғиз нега оғрияпти демайдия? Ухлашини...эри дунё бехабар мизғиб ётарди...
-кўчадан етаклаб келибманми мен болаларимни...
Одина бу пайтда бир ўзи ётар уни кўриб катта қизини қамаб қўйгани ёдига тушди...эшикни очса Омина эшик олдидаги полда ухлаб ётарди...
-тур ўрнингдан хонангга бориб ёт!-деди бақириб...-писмайиб димишинг ҳам чиқмайди!
Омина зўрға гандираклаб жойига қайтаркан онаси кетгач секин бориб ошхонага мўралади...қилган овқатидан қолмабди аммо ейишга нон топиб шоша пиша еб олди...оч қоринга егани учунми кечаси билан ошқозони безовта бўлди...кўзларига уйқу келмас тинмай йиғларди...
-қанийди ўғил бола бўлсам...онамга пул топиб келардим..улар ҳам мени яхши кўрарди..-дея ёшларини қўллари билан сидириб бир текис нафас олаётган синглисига меҳр билан қаради...
-катта бўлсак ҳали дадам афсусланади...
Ҳаёт зарбалари қизалоқни дунёни кенгроқ англашига сабаб бўлаётганди...у тенгдошларидек орзулар оламида яшамасди..унинг олами ўзга..унда эркаликка беғуборликка ўрин йўқ..

🌺🌺🌺🌺🌺🌺


-тўхтатинг...анови қизни ҳам олиб кетамиз!
Сухроб ҳайдовчига боқди...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤15😢1
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🔸 Жума учун ғусл қилиш.

🔸 Хушбўй нарсалар суртиш.

🔸 Чиройли кийимлар кийиш.

🔸 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🔸 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🔸 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🔸 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🔸 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🔸 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1👍1
АНДИША.

Болалигингда "андиша" сўзини илк бора эшитганингда, чевархон онажонингнинг қўлларида кўп кўрганинг "ангишвона" исмли жимитдек нарсанинг номига бироз ўхшатиб юборгандинг...

Тасаввури уйқаш дунё эди- ана ўша болалик!

Улғайиб, андиша нималигини ўз амалиётингда секин-аста
қўллай бошладинг...

Отангни чақириб келган ғилай амакига эшиттириб: "Дада! Сизни кўзи мана бунақа амаки чақиряпти!" дея қовун тушириб қўйган пайтинг ёдингдами?!

Сенга ўша жажжи қизалоқ пайтларингдаёқ- андиша аслида нима эканлигини яқинларинг тушунтириб қўйишди...

Эсинг қуюқлашгани сари- сенинг андишаларинг ҳам кўпайиб борди!

Янги келинчаксан...

Аста-секин тушликда овқатланиш учун уйга ошиқаётган жуфтинг- кўчадан кирибоқ, онасидан сени сўради...

-Фалончихон кўринмайди?!

...Ҳамир қориб турувдинг, қайнонангнинг жавобдан олдинги бир нафаслик тин олиши-ана ўша андишангни қўзғотгандек бўлди...

-Илтимос, эшикдан кирибоқ, мени сўраманг энди! -дединг пичирлаб.

Бу ўғил ўстириб, сенга тутган она олдидаги андишанг эди!

Сутчи аёл биринчи муомалангданоқ ўзига яқин олиб, эртаси кундан дарвозахонада сенинг исмингни айтиб чақира бошлади.

- Бу уйда мандан катталар бор, яна аввалгидек "аяча" деб чақираверганингиз дурустроқмиди, илтимос кўнглиларига тегиб кетмасин...

-Ҳадеб ўзингизни ўтдан чўққа ураверманг, барибир бу одамлар яхшиликни билишмайди...

Келган кунингдан бери ўзи эл бўлмаган одамлар ҳақида ёмонлаш пластинкасини беармон айлантираётган ана ўша биттаси ўзича сенга таълим берган бўлди...

Сен эса уйда ҳеч ким бўлмаса ҳам ўша ишингни топиб қилиб юраверадиганлардан эканлигингни кўрсатдинг.

Чунки хўжакўрсинчи эмасдинг, қилиғинг Аллоҳга хуш келса бўлди эди!

Ўша меҳнатларназбаройи одамлар билиши учунмас, кўзинг завқи учун, дилинг яшнаши учун қилдинг...

Сендан иш чиқмагач, фитна пластинкаси бошқа жойда қўйилди, ҳилватда, тамоман сенга қарши...

Андишани яна тишга босдинг, чунки энди тобора андишангнинг ҳам мақоми кун сайин улуғланиб бораётган эди.

энди уни оддий, ғаламис одамларга эмас, Аллоҳ йўлида қила бошладинг!

Сен очмаган айблар, Сен юзлашмаган юзлар, бари-бариси айбларни беркитувчи, гуноҳларни кечирувчи, андишалиларни суювчи Ғоффор зот даргоҳига аталди...

Мана энди тушуняпсан, нега фитрати тоза болалигингда андишани-ангишвонага бежиз ўхшатмаганингни...

Ангишвона игна кирмаслиги учун бармоққа кийилади...

Андиша эса ё Сенинг қалбингга ё яқинларинг қалбига кийилади, бекорчи наштарлардан- асраш учун!

Ummu Zaynab Ummu.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤9👍2
Ҳар доим қабр азоби ҳақида сўзлашадию, қабр роҳати ҳақида сўзланмайди.
Қабр неъматлари:
1. Унга жаннат тўшакларидан тўшаб берилади.
2. Унга жаннат либосларидан кийдирилади.
3. Унга шамол, насими келиб туриши, хушбўй ҳидларидан ҳидлаши ва унга қараб кўзлари қувнаши учун жаннатдан бир эшик очиб берилади.
4. Қабри унга кенгайтириб берилади, унинг ҳиди хўшбўйлик ҳиди каби бўлади.
5. Унга Аллоҳнинг розилиги ва жаннатининг хушхабари бериб турилади. Шу сабабли ҳам у қабр соҳиби қиёмат келишига муштоқ бўлади.

Имом Аҳмад ва Абу Довудлар ривояти.

6. Жаҳаннамдаги ўрни кўрсатилиб, Аллоҳ таоло унга жаннатдаги ўрин билан алиштириб берилганини кўрсатилганидан кейинги унинг сурури

Имом Аҳмад ривояти.
7. Қабрда худди куёв боладек ухлаб ётади ва қабри нурлантириб қўйилади.


Имом Термизий ривояти
.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤7👍1
— Кинога кирайлик, - қизнинг кутилмаган бундай таклифидан Тоҳир бир муддат эсанкираб қолди.— Эшитяпсизми? Бугун янги кино қўйилар экан.
Йигит сездирмасдан чўнтагини пайпаслади. Унда онасининг дорига деб берган пулдан бошқа пул йўқ эди. Иложсиз қолган Тоҳир йўқ деёлмади:
— Жоним билан, асалим.
...
— Тоҳир, болам дори олиб келдингми?
— Ёдимдан кўтарилибди. Эртага олиб келарман.
Тонг оғир отди. Ҳикмат аяни пешинга чиқарадиган бўлишди...

Ибн Дониш

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤5😢2
Forwarded from الزهور والتواضع
➡️❤️ЖУДА ЁҚИМЛИ КАНАЛ❤️ БОЛЛАР КИРМАСИН ❌ АЁЛЛАР СИРЛАРИ

💋ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН БИРЗУМГА ҲАМ КЕТОЛМАЙ ҚОЛАДИ РОМ ҚИВОЛАСИЗ💋ХУДДИ ЁШ КЕЛИНЧАКДАЙ❣️

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+zYWeCav5vu9lOGEy
https://t.me/+zYWeCav5vu9lOGEy
#Taqdir_bitiklari

#No_29
#By_Nafisa_Malikova


Ярим кечаси Ўғилойни иситмаси баландлаб кетди...Раънони жони қолмади...
-Дадаси уйғонинг!
Элнур норози тўнғиллади...
-нима дейсан?
-қизингизни иситмаси баланд...
-дори берда..шунгаям уйғотмай...-дея Элнур юзига ёстиқ босди...
-жонга тегди...қачон қараса касал...касалдан боши чиқмайди...одамларни боласи кўчада юрса ҳам ҳеч нарса қилмайди...меникилар доим касал...-деди Раъно ёзғириб...
-эй минғирлама..нариги хонага олиб кет...йиғлатавермай!-деди Элнур тўнғиллаб...
-ўчир овозингни!-деди Раъно иситмалаб ётган қизчасини жеркиб...-қиз туғмай мен ўлай...ҳеч соғ куни йўқ буларни...
Дори ичқиздириб дунё кўзларига қоронғу кўриниб кетди...
-Эй Худойим нега менга ўғил бермайсана...гала қизлардан нима фойда?
Терлаб кетган Ўғилой йиғламай қўйди...фақат чанқаганми лаблари билан тамшанди...
-уффф...-дея Раъно тимирскиланиб сув топиб келиб ичқиздирди...Ўғилой анча тинчиб қолди...қизини қўлига кўтарган Раънони кўнгли ўксиди бир оғиз нега оғрияпти демайдия? Ухлашини...эри дунё бехабар мизғиб ётарди...
-кўчадан етаклаб келибманми мен болаларимни...
Одина бу пайтда бир ўзи ётар уни кўриб катта қизини қамаб қўйгани ёдига тушди...эшикни очса Омина эшик олдидаги полда ухлаб ётарди...
-тур ўрнингдан хонангга бориб ёт!-деди бақириб...-писмайиб димишинг ҳам чиқмайди!
Омина зўрға гандираклаб жойига қайтаркан онаси кетгач секин бориб ошхонага мўралади...қилган овқатидан қолмабди аммо ейишга нон топиб шоша пиша еб олди...оч қоринга егани учунми кечаси билан ошқозони безовта бўлди...кўзларига уйқу келмас тинмай йиғларди...
-қанийди ўғил бола бўлсам...онамга пул топиб келардим..улар ҳам мени яхши кўрарди..-дея ёшларини қўллари билан сидириб бир текис нафас олаётган синглисига меҳр билан қаради...
-катта бўлсак ҳали дадам афсусланади...
Ҳаёт зарбалари қизалоқни дунёни кенгроқ англашига сабаб бўлаётганди...у тенгдошларидек орзулар оламида яшамасди..унинг олами ўзга..унда эркаликка беғуборликка ўрин йўқ..

🌺🌺🌺🌺🌺🌺


-тўхтатинг...анови қизни ҳам олиб кетамиз!
Сухроб ҳайдовчига боқди...
❤7
🧕 Muslimalar kundaligi
#Taqdir_bitiklari #No_29 #By_Nafisa_Malikova Ярим кечаси Ўғилойни иситмаси баландлаб кетди...Раънони жони қолмади... -Дадаси уйғонинг! Элнур норози тўнғиллади... -нима дейсан? -қизингизни иситмаси баланд... -дори берда..шунгаям уйғотмай...…
#Taqdir_bitiklari

#No_30
#By_Nafisa_Malikova

-лекин дадангиз?
Ҳайдовчига жиддий боққан Сухробни кўриб машина тўхтади...
-Омина...яхшимисан?-деди секин тушиб...
-яхшимисан Сухроб?-деди Омина қўлидаги пакетни маҳкам ушлаб...
-юр бирга кетамиз..машинага чиқ!-деди Сухроб дўстона таклиф билан...
-йўқ...раҳмат ўзим кетаман!-деди Омина қатъий...Сухроб ҳайдовчига рухсат бериб юборди..
-пиёда юрмоқчимисан?-деди Омина ҳайрон бўлиб...
Сухроб чўнтагига қўлини тикканча сокин қадам босди...
-шунча йўлни босиб ўтиб чарчаб қолмайсанми?
Омина ҳомуш жилмайди...
-ўрганиб кетганман..-дея Сухробга боқди...-ҳа айтганча бу сеникими?
Сухроб кийимини кўриб жилмайди...
-қандай танидинг?
Омина бир зум иккиланиб сўнг секин жавоб берди...
-синфда сен фақат шундай қиммат кийинасанда...
-ажралиб туришни ёқтирмайман аммо...-дея Сухроб ютуниб қўйди...
"-кимсан Фозиловлар ўғлисан! Сен менинг ўғлимсан! Шунга монанд бўл!
Виқорли дадаси Сухробга бу сўзларни деярли юз бора айтган...ҳоҳламаса ҳам дадаси айтган репититорларга боришга мажбур!"
-лекин буни уддалай олмайсан!-деди Омина беғубор жилмайиб...
-наҳотки шунчалик билинса?-деди Сухроб кулиб...
-албатта...айниқса ўқитувчилар сени мақтаб Сухроббек деганда...яна фақат сени сизлашлари!
Сухроб кулди...
-у устозимизга неча маротаба айтдим...мени сизламанг деб!
-у эса сенга "вой Сухроббек ўғлим бу нима деганингиз чин кўнгилдан меҳрим туфайли айтаман деди"...
Сухроб мириқиб куларкан
-буларни қаердан биласан?-деди Оминага қараб...
-ҳаммани оғзида сенку!-дея тилини тишлади...
Сухроб яна жилмайди...одатда ҳеч қачон кулмасди...ҳатто онасига ҳам жилмайиб қарамаган йигитча биринчи марта дилдан куларди...гўёки оғир босимни бир зумга унутгандек...киборлар жамиятини қонун қоидаларни бир зумга унутиб ўзини эркин ҳис қиларди...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤15🔥2
#Tавсия
🌙 АШУРО КУНИ ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Ушбу дуо Устоз шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг тавсияларига кўра, ашуро куни 70 маротаба ўқилади.

حَسْبُنَا اللَّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ، نِعْمَ الْمَوْلَي وَنِعْمَ الْنَصِيرُ
Ўқилиши: «Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл, ниъмал мавла ва ниъман насийр».

Маъноси: «Бизга Аллоҳ кифоядир. У Зот нақадар яхши дўст, нақадар яхши Мавло ва нақадар яхши нусрат берувчидир», дейишни унутма!
Чунки бу сўз ёнғинни ўчиради. Унинг шарофати билан ғарқ бўлаётганлар қутулиб қолади! Унинг шарофати билан адашганлар йўлини топади! Унда мустаҳкам аҳд бор!

АШУРО КУНИ РЎЗАСИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

🗓 10 Муҳаррам - 5 июль - шанба
⏺
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:12
⏺ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:02

Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌛ХАЙРЛИ ТОНГ🌺🌺

✨🍃🌹  Ассалому алайкум
        🍃🌹ва раҳматуллоҳи
           🍃🌹ва барокатуҳ.
                          🧚‍♀  🧚
✨🍃🌸 Шанба тонги муборак

🌺Қадрли қадрдоним, сизга ва оилангизга дунёдаги энг яхши тилакларни тилайман, умрингиз ва ризқингиз зиёда бўлсин АЛХАМДУЛИЛЛАХ ! ☕️☕️

БУГУНГИ КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ИШЛАРГА БОЙ БЎЛСИН!!! 🕊

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2