🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
#Vecherniy_fason_liboslar😍💛

🔹Reaksiya bosish tekin😻


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Мастура опа жимиб қолди , аммо кўп ўтмай яна ҳокисорлик билан гапира бошлади: - Инсон бир марталик яшайдиган умрида ўзи суйган овқатини ичиши керак. Дадаси , Сулаймон танлаган , дил берган қизникига совчиликка боришга рози бўлганингиз…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

37- ҚИСМ

Мирсаид ака каловланди. Аёлига нима деб жавоб беришни билмай тили тутилди. Уни мушкул вазиятдан Мастура опанинг ўзи қутқарди. У беҳолгина бўлиб ҳансираб сўзлай кетди:

- Эртага фарзандларимиз диплом ҳимоя қилишади. Жоним болаларим университетни битиришади.
Дадаси ... Шу кунларга ҳам етиб келдик- а ?!... Ўзига шукр ...

Дадаси ... Эрталаб болаларимиз ҳимояга отланишганда чин дилдан дуо қилиб кузатинг, хўпми ?!

Ота дуоси - мустажоб ... Қоракўзларим бу дунёда улар учун ижобати кундек равшан инсоннинг дуосини ўзларига ҳамроҳ қилиб кетишсин. Майлими ?!

- Хўп, хўп Мастура . Икковимиз бирга дуо қиламиз . Сен ҳозир ўзингни уринтирма. Толиқиб қолма . Бироз ором ол. Тонг отсин, фарзандларимизга ҳаммамиз оқ йўл тилаймиз.

Мастура жилмайишга ҳаракат қилди. Ҳоли келмади. Лабларининг бурчи билан хиёл кулимсираган бўлди. Беҳолгина кўзларини юмди.

Ҳилола ортига ўгирилди. Ҳамон ҳиқиллаб ўтирган Сулаймонга қўли билан ишора қилди : "Ётинг..."

Ҳилоланинг ўзи ҳам ўрнига чўзилди. Унинг фикрлари бутунлай чалкашиб кетган эди. У шу топда хаёллари қаердан бошланиб , қаерда тугаётганлигини ҳам билмас эди...

Тонгда Мастура опанинг айтганидек бўлди.

Барчалари Сулаймон ва Ҳилолани диплом ҳимоясига чиройли дуо билан кузатиб қўйишди.

* * *

Университет бугун ҳар қачонгидан- да файзли кўринарди. Битирувчиларининг кўнглида ҳимоя олдидан бироз ҳадик бўлса-да , аммо шу билан бирга қувонч , шодлик , катта ҳаёт остонасидаги доимий ҳамроҳ- орзу ,умид ва ҳаваслар билан тўлиб тошган эди.
Бу ҳислар бу йилги битирувчиларнинг фақат икки нафарини четлаб ўтгандек эди гўё ...
Мақсад , интилишлари бир ўқув масканига етаклаган, ўқишнинг бошида бошқа талабалар қаторида билимга ташна , бора - бора бу ўқишга ҳавасмандлик ёнида дилларидан гўзал муҳаббат ўрин эгаллаган, чиройли аҳлоқ доирасида униб - ўсган муҳаббатлари вақти келиб ўз мевасини бериб турмуш қурган, бири ота , бири она бўламан дея бахтдан энтиккан вақтлари меҳр қўйиб улгурган мурғакларидан айрилган, ҳозир эса ... дард билан олишиб шамдек сўниб бораётган мушфиқаларининг дуоси билан бугунги ҳимояга гўёки соялари келган икки ёш - Сулаймон ва Ҳилоланинг дилида фақат бир сўз чарх урарди:

- Ойижоним ...

Ҳилола ҳимояга энг биринчи бўлиб кирди. Ёшларнинг бошларига тушган синовдан хабардор бўлган устозлари уни ортиқча қийнашмади, зеро Ҳилола тўрт йиллик ўқиши даврида теран билими барчага бирдек манзур бўлиб улгурган ҳам эди.
Ҳилола ҳимоядан чиқар экан , бир четда мунғайиб турган Сулаймоннинг ёнига борди :

- Сулаймон ака, сиз курсдошлар билан охиригача қолинг. Кейин нималар бўлганини менга ҳам айтиб берасиз. Раҳбаримизга икковимиз учун сиз қолишингизни айтиб қўйдим. "Хўп" деб рози бўлдилар. Мен эса ҳозир такси ушлаб уйга қайтаман. Кўрдингиз ойижон туни билан яхши ухлаганлари йўқ, ҳавотир олаяпман Ёнларига борай ...

Сулаймон бош ирғади. Ҳилола коридорда тизилишиб турган курсдошлари билан тезгина хайрлашди- ю , ташқарига отилди.

У факультет биносидан чиқар экан эшик олдида адасига дуч келди :

- Қизим , мен сен ва Сулаймондан хабар олгани келаётган эдим. Бугун ҳаётингизда муҳим кун бўлганлиги учун ...

Ҳилола адасини кўриб тўлқинланиб кетди :

- Ассалому алайкум, адажон...

- Нима бўлди , қизим ?! Шошилиб қаерга кетаяпсан? - сўради Асрор Файзуллаев алик олгач

- Адажон , мен ҳимоядан ўтиб бўлдим. Куёвингиз ҳали кирганлари йўқ. Ҳозир уйга қайтмоқчи эдим.

- Тинчликми, болам?! - Асрор Файзуллаев бир зумда ташвишга тушди ,- Мастура яхшими ?!

- Улар туни билан алаҳсираб чиқдилар. Қаттиқ толиқиб қолдилар. Шунга кўнглим алағда бўлиб...

- Юр , уйингга ўзим олиб бориб қўяман.

Асрор ака гапни калта қилди, Ҳилола билан бошлашиб кўчага чиқди.

- Қизим ,- деди Асрор ака машинани бошқариб борар экан, йўлдан кўзини узмай ,- биламан, жудаям қийналиб кетдинг.
Аммо шуни билиб қўйким, мен опаларингдан ҳам кўра сен билан энг кўп фахрланаман .

/ 105
👍19
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Нега десанг, сен менинг бир вақтлар Аллоҳдан сўраган дуоимини ижобат қилгувчи фариштамсан.
Қизларим орасида сараланган нажоткор фариштам. Дуо ижобатини раво айблагувчи қалб ардоғим. Мен нима учун бундай деяпман ?! Бунинг тарихи узун.
Биласан. Сендан катта опангнинг исми Мастура . Бу қайнона ойижонингни шарафига қўйилганлигини бот- бот такрорлаганман. Нима учун Мастура ? Ахир улар уч қиз бўлишган - Зоҳида , Мастура , Мастуба. Бироқ айнан Мастурагина уларнинг ичида олам ичра алоҳида олам эди.
Хабаринг бор , энг кичик амакинг туғилганда бувинг дардга чалиниб ётиб қолган эдилар. Ўшанда Азамат амакингга мана шу Ойижонинг муштумдек боши билан қараганди. Ойимларга ўзи овқат едириб , ўзи сув ичириб қўярди. Ойимлар ҳам нуқул "Мастура , менга Мастура қарасин" деб унинг мактабдан келишига илҳақ бўлиб ўтирардилар .
Бир куни улар йиғлаб - йиғлаб дуо қилдилар. "Ё Аллоҳ ! Мастурадан шу қадар меҳр кўрдим-кии, ундан шунчалар қарздор бўлиб кетдим- кии , илоҳим бу дунёда мени ёки зурриётларимни унинг яхшилигига яхшилик билан жавоб қайтаришга қодир қил".

Ҳилола , жоним қизим. Аллоҳ , Раҳматли ойимларни дуоларини қабул қилган кўринади. Мастуранинг яхшилигига яхшилик қилиш учун бувингларни зурриётлари орасида сен танланибсан. Биз алоҳида меҳр билан исмини танлаган Мастура опанг ҳам эмас, сен танланибсан.
Биламан. Бугун ҳаётингдаги энг унилмас кунлардан бири бўлиши керак эди. Курсдошларинг каби сен ҳам бу кунни ўзгача шавқ билан нишонлашинг, ҳимоя тугагач курсдошларинг билан бирорта кафе ёки ресторанда ҳурсандлик қилишга ҳаққинг бор эди. Бироқ бунинг ўрнига дард билан олишаётган мунис бир аёлнинг жонига малҳам бўлишга кетмоқдасан. Зиммангдаги вазифа жуда мушкул эканлигини биламан. Синглим бир бор "оҳ" урганда сен ўн бор тўкилишингни ҳис қиламан. Бироқ сен Мастурамнинг ёнида эканлигинг учун ҳам мен анча ҳотиржамман. Сабаби қизим, яъни сени қандайлигингни биламан.

Шу туфайли яна бир бор такрорлайман: мен сен билан жуда фахрланаман, қизим. Сенга ҳозирги айтадиган сўзларимни такрорлашни ҳожати бўлмаса-да, айтаман.

Бу дунёда ёруғ юз , тоза виждон, пок қалб билан яшашга ҳеч нарса етмайди.

Асрор ака машинасини бир четга тўхтатди. У йўл юзидаги кафедан қип- қизариб хил - хил пишган қийма кабоблардан ўн чоғлисини харид қилиб , иккита ёпган ноннинг орасига бостиртириб олди. Сиркаланган пиёздан алоҳида халтачага солдирди.

Улар Ҳилолаларникига келишганда Маҳина амма ошхонада куймаланиб юрар эди.
У Ҳилолани диплом ҳимоясини топшириши билан дарров уйга қайтганини эшитиши билан севиниб кетди :

- Яхши бўлди-ей, битта ўзим бошимни қаерга уришни билмай тургандим.

Мастура опанинг ухлаб ётганини эшитиб Асрор ака "Бошқа вақт келаман" дея ортига қайтди.

- Аммажон , ўзим қиламан ишларни. Адамлар атайин селликкина кабоб олгандилар . Иссиғида еб олинг. Ойижон уйғонсалар уларга ҳам едириб қўяман.

Маҳина амма уҳ тортиб ошхонадаги ўриндиққа чўкди.

- Ҳилола , Мастураой овқатдан қола бошлади. Сизларга бугун ўзим нонушта қилдираман дегандим- а ,аммо бир тишлам нон ҳам едира олмадим . Чайнаганини юта олмаяпти. Томоғига тиқилиб қоляпти. Гўштли нарсалар ҳақида- ку , эшитишни ҳам истамаяпти.
Қизим , Ойижонинг борган сари ...

- Йўқ аммажон , ундай деманг. Мен ўзим уларни овқатлантираман. Емайман десалар ялинаман, ёлвораман, аммо кўндираман. Сиз бафуржа овқатланиб олинг . Мен ойижонимдан хабар олай, - Ҳилола иккита қийма кабобни ликопчага солди-ю , Мастура опанинг ёнига йўл олди.

Эшик очилиши билан Мастура опа кўзларини очди :

- Қизим , келдингизми ? Ишингиз битдими? Сулаймон қани ?!

Ҳилола қайнонасининг ёнидаги кўрпачага тиззалади :

- Ассалому алайкум , ойижон. Мен диплом ишимни энг биринчи ҳимоя қилиб бўлдим ва уйга қайтдим. Ўғлингиз кечроқ келадилар . Мени адамлар олиб келиб қўйдилар. Сизни ухлаётганингизни билиб , "Кечроқ келаман" деб кетдилар. Ойижон , адамлар сиз яхши кўрган қийма кабобдан олиб , ўзим едириб қўйишимни сўрадилар.

- Егим йўқ ...- бош чайқади Мастура опа, - гўштни кўрсатманг.

/ 106
👍47
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️❤️


Kimga yuborishni bilasiz 😉

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤2🎉1
Дуода ҳам рашк...

Аёлини таҳорат олиб, таҳажжуд намозига тураётганини кўрган эр деди: -Менга ҳам дуо қилинг! -"Хўп. Мен сизни ҳеч унутармидим? Мен сизга ҳар кеча ва ҳар намозимдан сўнг дуо қиламан"

Эри жуда хурсанд бўлиб, дуосида нималарни сўрашига қизиққан ҳолда: - "Азизам, мен учун нималар деб дуо қиласиз ва нималарни сўрайсиз?“

- Ҳар намозим сўнгида:
“Аллоҳим, эрим билан дунёдаги барча аёлларнинг орасидаги масофани машриқ билан мағрибчалик қилиб, улар ўртасида мингта девор барпо қилгин“, деб…
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу лавҳани доим энтикиб кўраман. Ҳақиқий мўминнинг одоби ва ўзини тутиши кўрсатиб берилган.

Қанийди, ҳар биримизнинг Аллоҳга таваккулимиз ва ружулатимиз мана шундай баланд бўлса
!

© Ибратдир дунё

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕊🕊🕊🕊🕊🌺💫

ХАЙРЛИ КЕЧ!

Сиз бир ҚУЁШ -🌼🍃 кўнгилларни ёритгучи...

🌹🍃 Сиз бир МЕҲР - бахт чашмасин илингучи...

Сиз бир ҚУВОНЧ - дилни завққа тўлдиргучи...

🌸🍃 Сиз бир ОМАД - қалбда ғурур ундиргучи...

Қадрлигим...

🍃🌹 Барчамизга файзли оқшом, янги имкон, Яратганнинг яна бир туҳфаси ...🌼🍃


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6👏2
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Нега десанг, сен менинг бир вақтлар Аллоҳдан сўраган дуоимини ижобат қилгувчи фариштамсан. Қизларим орасида сараланган нажоткор фариштам. Дуо ижобатини раво айблагувчи қалб ардоғим. Мен нима учун бундай деяпман ?! Бунинг тарихи узун. …
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Ойижооон , адамлар бу кабобни олганларидаги юз ифодаларини бир кўрсангиз эди,- деди Ҳилола , -улар сингиллари учун дунёнинг энг олди таомини сотиб олган каби бахтиёр эдилар. Илтимос , жон ойижон ея қолинг ...

- Юта олмаяпман ... - Мастура опа Ҳилолага ялинч қиёфада тикилди.

Ҳилоланинг юраги чок - чокидан сўкилди. У кўзларини қаерга олиб қочишни билолмай қолди. Аммо тезда ўзини қўлга олди :

- Келинг ойижон. Мен кабобни бир тишламдан узиб оғзингизга соламан. Сиз эса таъми кетгунча шимасиз. Сўнгра қўлимдаги халтачага туфлаб ташлайсиз.
Шу тариқа оғзингизга маза киради. Озроқ бўлса- да танангизга мадор бўлади. Эсингиздами , мен касал бўлиб ҳеч нарса егим келмаганда шунақа қилгандингиз. Ўшанда "Қизим, қатиқ тўкилса юқи қолади, ҳеч бўлмаса шунақа қилиб қувват тўплашга уриниб кўринг" дегансиз. Ўшанда айтганингиздек қилиб , анча ўзимга келгандим. Келинг ойижон , оғзингизни очинг-, Ҳилола кабобдан бир тишлам узиб Мастура опанинг оғизига солди ва жилмайди,- ана қаранг, бу қийин эмас . Адамлар ҳам йўлда роса тайинладилар , синглимга ўзинг едириб қўйгин деб .

Ҳилола икки дона қийма кабобни шу тариқа Мастура опага "едирган" бўлди . Хонага кирган Маҳина опа келиннинг бу тутган йўлини кўриб ҳанг- манг бўлиб қолди :
" Бу келин эмас - хазина,- дея ўйлади у ,- ҳозир ўрнида бошқаси бўлганда емаяптилар деб шўлтиллаб ўтирган бўларди"

Ҳилола ора-орада Мастура опага чой хўплатиб , лабларини меҳрибончилик билан артиб қўярди.

- Ойижон , кечга нима овқат қилиб берай ? Кўнглингиз яна қандай таомни тусаяпти ?!- сўради Ҳилола унинг атрофини йиғиштира туриб .

- Гўшт солмай , шундоқ пиезнинг ўзини доғлаб атала пишириб беринг,- деди Мастура опа ва яна такрорлади ,- гўшт солманг .

- Хўп бўлади, - деди Ҳилола Мастура опага ортиқча эътироз билдирмай,- сиз нима десангиз шу ...

Маҳина амма кечга бориб Ҳилоланинг заковатига яна бир бор тан берди.

Ҳилола ёғлик қўй гўштини яхшилаб жазлаб пиёз қўшиб тилларангга киргунча қизартирди ва устидан ун солиб яна қовурди. Қовуриш маромига етгач сув қуйиб етилгунча қайнатди .

- Болам , Мастураой гўштсиз дегандилар . Сиз бўлсангиз... Бу овқатингизни кўриши билан рад қиладилар .

- Аммажон , танларига озроқ қувват бўлсин деяпман-да. Сузганимда гўштини олиб ташлайман. Гўшти кўринмайди , аммо қуввати таомда қолади.

- Бунча гўштни қандай терасиз. Орасида барибир битта- яримта қолиб кетиши аниқ.

Ҳилола "ҳозир кўрасиз" дегандек майин ва ҳазин кулимсиради. Маҳина амма уни атала сузаётганида топағонлигига қойил қолди.

Ҳилола элакка ўхшаш сузғични косага қўйиб устидан пишган атала қўйди. Сузилган аталани чўмич билан аста айлантирди. Унли суюқ масса косага ўтди . Таомдаги гўшт ва пиёзлар сузғичда қолди.

- Аммажон , мана гўштсиз атала тайёр . Сизга эса гўштлисидан сузиб бераман...

Мастура опа аталанинг охиригача ичди.
- Жуда мазали чиқибди ,- деди у косага назар ташлар экан,- айтганимни қилиб гўшт солмаганингиз яхши бўлибди. Озроқ оқ ёғ қўшибсиз- а ? Аммо кўнглимга тегмади. Умрингиздан барака топинг , қизим.

- Ош бўлсин , ойижон.

- Бугун кўринишинг анча яхши , онаси ...

Аёллар Мирсаид аканинг хонага кирганини пайқамай қолишибди. Унинг ортидан катта гулдаста кўтарган Сулаймон кўринди.

- Ассалому алайкум, ойижон,- у онасининг ёнига тиз чўкиб гулдастани унинг тиззасига қўйди ва авайлаб қучди,- табриклашингиз мумкин, ойижон. Дуоларингиз шарофати билан мен ва Ҳилола университетни имтиёзли тугатдик.

Мастура опанинг кўзларидан севинч ёшлари қуйилди . Қуруқшаган лаблари билан "Аллоҳ , ўзингга шукр , кўрсатган кунингга шукр" деди бахтиёрлик билан. Сўнгра атрофга қаради :

- Ҳилолам қани ?! Уни ҳам табриклай.

- Шу ердаман , ойижон,- Ҳилола Мастура опанинг ёнига чўкди ва Сулаймон каби уни қучиб юзларидан ўпди .

Мастура опа фарзандларини дуо қилиш учун имо қилди . Ҳилола унинг қўлларини дуога кўтариш учун ушлаб ростлади. У ойижонисининг қўлларини ушлар экан, юраги орқага тортиб кетди.

/107
👍23👏2
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Мастура опанинг қўлларида жон аломатлари қолмаган , сал бўлса- да қимирлаш учун ҳам умуман идора қила олмаётган эди:

- Болаларим, тупроқ олсангиз олтин бўлсин . Олтин бошингиз омон бўлсин. Бу эришган ютуқларингиз энг олийларининг дебочаси бўлсин. Омин.
Аммажониси , дадаси сизлар ҳам дуо қилинглар.

Аввал Маҳина амма , сўнгра Мирсаид ака овозлари титраганча Сулаймон ва Ҳилолани дуо қилдилар.

Улар дуо қилиб бўлишлари билан остонадан :
- Энди бизнинг навбатимиз ,- деган Асрор аканинг ўктам овози эшитилди. Унинг ёнида Роҳилахон опа жилмайиб турарди.

- Акажон ... Шу топда кўз ўнгимдан бирам ўтиб тургандингиз- ки ,- Мастура опанинг синиқ чехрасига зумда қон югурди , - қаранг , фарзандларимиз бугун юзимизни ёруғ қилишди, ишончимизни оқлашди.

Қудалар сўрашиб- исташиб , дуо қилиб бўлишгач , Мирсаид ака Ҳилолага юзланди:

- Келин , озроқ аччиқ- чучук қилиб юборинг. Бугун ўзгача кун бўлганлиги учун чойхонага ош буюртириб қўйгандим.

Мастура опа ош келгач уни ейишни қатъий рад қилди.

- Егим йўқ. Зўрламанг. Бояги аталангиздан қолган бўлса ўшандан берақолинг.

Бу сафар уни ош ейишга хатто Асрор ака ҳам кўндира олмади...

* * *

Бугунги кеча Мастура опа кечагидан ҳам кўпроқ алаҳсиради :
"Онажоним... Онажоним ... Сизга юмшоққина кўйлак олиб келдим . Ғир - ғир ҳаво ўтказадиганидан. Аммо олиб қўйманг. Кийиб олинг, хўпми?! Мен шунақа кўйлакдан иккита олиб келдим. Ҳа , албатта . Куёвингиз ўзлари танлашиб юбордилар. Пулини ҳам ўзлари тўладилар. Айтдилар- ки , дуо қилсангиз бўлди экан. Қайнона ойижонимгаям худди шунақасидан олдик. Уларга кеча кийдириб келгандик...

Мастура опа бугун гапни гапга улаб тинмай гапирарди .

Акромжоним , болагинам. Бўйларингдан ўзим ўргилай. Илоҳим аканг Сулаймонга ўхшаб яхши оиланинг азиз ва арзанда куёви бўлгин.
Тўйингда даврани тўрини ҳеч кимга бермайман"

- Акромжон жума куни келар экан. Сахарда. "Имтиҳонларимни топшириб бўлишим билан елдек учаман" деб ёзибди, - деди Сулаймон Ҳилолага муҳим хабарни етказганча.

Мастура опа бирдан жим бўлиб қолди. Уни ухлаган деб гумон қилиб барчалари ўринга чўзилдилар.

Орадан ярим соатларча чамаси вақт ўтди. Сулаймон ва Ҳилоланинг кўзлари энди илинган экан.

Шу пайт тун оромини бузиб Мастура опанинг тиниқ ҳитоби эшитилди :

- Ла илаҳа Иллаллоҳ ...

Ҳилола дастлаб Мастура опанинг нима деганини англай олмади . Аммо кўп ўтмай Мастура опанинг кўнгил тубидан ҳайқириққа ўхшаб кетадиган сўзлар қайта учди:

- Ла илаҳа Иллаллоҳ ...

Ҳилола бу овозни эшитиб боя онаси Роҳилахон опанинг ўзини четга тортиб айтган сўзларини эслади. Эслади-ю тушкунликка тушиб, овозини чиқармай йиғлай бошлади. Роҳилахон қизига :

#давоми_бор /108

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍28
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Мастура опанинг қўлларида жон аломатлари қолмаган , сал бўлса- да қимирлаш учун ҳам умуман идора қила олмаётган эди: - Болаларим, тупроқ олсангиз олтин бўлсин . Олтин бошингиз омон бўлсин. Бу эришган ютуқларингиз энг олийларининг дебочаси…
👆👆👆👆аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

38- ҚИСМ

- Қизим , - деган эди шикаста овозда ,- Ойижонингларни ҳам кунлари битиб қолган кўринади. Сен ... Сен ўзингни қўлга ол. Бу савдо ҳар бир банданинг бошида бор. Мабодо улар сенинг ёнингда омонатларини тлпширсалар , чўчиб нетиб ўтирмагин...

Ҳилола онасига дарровда қарши чиқди :

- Йўқ , асло ундай деманг , ойижон . Ниятни яхши қилайлик. Кўряпсиз- ку, ойижонни ўзлари ҳам бошқача бўляпганларини . Бу тузалишларидан дарак. Қаранг, ранглари тозаланиб , тиниқ бўлиб қолди. Озганларида осилиб қолган терилари ҳам тортилиб таранглашди. Кеча сочларини тараб , ўриб қўйганимда уларнинг янада узайиб қалинлашганлигини кўрдим. Юзларини айтинг. Тўлин ойдек тўлди.

- Қизим ,- оғир хўрсинди Роҳилахон, - айнан ана шу сен санаб ўтган аломат- белгиларни мен ҳам кўрдим. Шундан хулоса ясаб улар охирги кунларини яшаяптилар деяпман. Аданглар ҳам бу борада ҳақиқатга тик боққилари йўқ. Улар ҳам тинмай сингиллари учун дуо қиляптилар.

Бироқ ...

Ғишт қолипдан кўчган кўринади .

Мен сал аввал Ойижонингни оёқларини босиб қўяётганимда , болдирларини оч сариқ рангда тўлишиб , тўрлаб кетганини кўрдим.

Қовун пишиб етилса , дум беришдан аввал худди шундай тўрлаб сарғаяди . Инсон ҳам шундай.

Сен Ойижонингни кўп бора таомлантиряпсан. Эътибор бердингми , йўқми улар "гуллай" бошлабдилар. Тиллари , лабларининг атрофида майда - майда , палахса - палахса оқ доғларнинг пайдо бўлишига "инсоннинг гуллаши" дейилади ва бу унинг бу дунёдан насибаси кўп қолмаганлигини англатади.

- Ойижооон ...

* * *

Мастура опа туни бўйи ҳеч кимни ухлатмади. У гоҳ алаҳсираб гапирар , гоҳ эса хонадагиларга нималарнидир илтимос қилиб тиндирмас эди.

- Оёқларим ,- оғир хансиради Мастура опа , - қақшаб кетяпти , қаттиқ..., қаттиқ босинглар...

Тўшагим ботиб кетяпти , бошқа ёнбошимга ағдариб қўйинглар ...

Энди кўйлагимнинг чоклари ботяпти . Бошқаси йўқми ...

Ҳилола ... Ҳилолажоним...

- Лаббай , ойижон,- Ҳилола Мастура опанинг елкаларини силаганча унинг бошига энгашди ,- шу ерда ёнингиздаман.

- Тонг отмадими...

- Йўқ ойижон , ҳали тонг отмади.

- Қизим... Сиздан бир .. бир илти...мосим бор ...

- Эшитяпман, ойижон . Айтаверинг, - Ҳилоланинг овози титрай бошлади

- Қизим ... қиз...им ... Тонг отса ...мени ...чўмил...тириб қўя оласиз ...ми ?!

- Хўп бўлади , ойижон ... Сизни ўзим чўмилтириб , энг чиройли ойижон қилиб қўяман ... Сочларингизни тараб , иккита қилиб ўраман ... Қулоқларингиз остига аммажоним совға қилган, сиз яхши кўрган, Мадинадан келтирилган мушк- анбардан суртиб қўяман.

- Ҳааа .... - Мастура опа Ҳилоланинг сўзларидан кўнгли тўлди. Кўзларида нур жилваланди.

- Дадаси ... Дадаси ...

- Ҳаа , онаси . Сув берайми ?

Мирсаид ака аёлини бошини бағрига олди.

- Йўўў ... Менга ... Гапиринг... Сизни ... Сизни сўзлар...ингиз...ни , овоз...зингиз ...ни соғ...ғиндиим ...

- Хўўп , онаси ... Истасанг тонггача гапираман. Истасанг бир умр гапираман... Истасанг бўлди .
Ёдингдами ... Уч йил аввал сен бир шеър ёзгандинг... Мен эса уни ўзингга қайта - қайта ўқиб бергандим ...

- Яна ... Яна ўқинг ... дадаси ...

/ 109
👍18❤5😢3
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Мирсаид ака аста шеър ўқий бошлади :

Кўп нарса керакмас асли аёлга
Бир оғиз ширин сўз дунёларга тенг.
Юрагин тўлдириб ширин хаёлга ,
Керагидан керагимсан денг...

Гулим ўзингдирсан , гулзорим ўзинг,
Тор бу кулбам сен-ла нурли, ёруғ, кенг,
Жонимга малҳамдир ҳар битта сўзинг,
Керагидан керагимсан денг...

Хаста бўлиб қолса , маҳзун тортса гар,
"Соғ бўл, жоним" - дея ғамларини енг,
Сенинг борлигингдан олам мунаввар,
Керагидан керагимсан денг...

Қуёшим ўзингсан , ўзингсан ойим,
Кўксим узра урган юрагимсан денг,
Сени менга берган Қодир Худоим,
Керагидан керагимсан денг...

Кўп нарса керакмас асли аёлга,
Бир ширин калом бор дунёларга тенг,
Айлантириб гўзал , танҳо дилдорга,
Керагидан керагимсан денг ...

Доим айтинг...

Доим айтинг...

Мирсаид ака жим бўлиб қолди . Кўз ёшларини қўли билан сидириб артганча шеърни яна қайтадан ўқий бошлади :

Қуёшим ўзингсан , ўзингсан ойим,
Кўксим узра урган юрагимсан сен,
Сени менга берган Қодир Худоим,
Керагидан керагимсан сен...

Онаси ...

Сен керагидан керагимсан.

Сенинг борлигингдан олам мунаввар ...

Ҳар битта сўзинг жонимга малҳамдир...

Танҳо дилдорим фақат ўзингсан...

Мастура опа эрингинг қучоғида ухлаб қолди . У ора - сирада "Иммм" дея ожизгина инграрди ...

Орадан ярим соатча вақт ўтгач, Мастура опа кўзларини очмаган ҳолда шивирлади :

"Агар... эри "рози...ман" дема...са аёл жан...нат...га кир...мас э...кан ...

Мирсаид аканинг кўзлари чарақлаб очилди .

У аёлига бўғиқ овозда кўнглини ёрди :

- Мен сендан розиман ... Мингдан - минг розиман... Мастурам ...

Хонага жимлик чўкди.

Маҳина амма ҳазин овозда "Ёсин"ни тиловат қила бошлади.

Бўзарганча тонг ёришиб келарди...

* * *

Мастура опа тонгда тийрак бўлиб уйғонди. У атрофга синчиклаб назар ташлади. Ёнида ғужанак бўлиб ётганча кўзи илинган Сулаймонга кўзи тушди :

- Ўўўғлиммм ...

Сулаймон уйқули кўзларини дарровда очди.

- Ойижооон...

- Болам , бооо.. шингга ёстиқ қўўў...йиб ёёттт...

- Сиз билан ётгим келяпти , ойижон ...

- Кеееллл...

Сулаймон онаси ётган ёстиққа бошини қўйди.

У индамай ётар , кўнгли бузилганча Онасининг гул ифори келиб турган сочларини тўйиб - тўйиб ҳидлашга ҳаракат қилар эди...

Мирсаид ака бугун ҳеч қаерга чиқмади. Ҳилола Мастура опанинг илтимосини эслатиб уни ювинтиришга ваъда берганини айтганда, Мирсаид аканинг ўзи Мастура опани кўтариб ювинтириш хонасига олиб кириб берди. Бу сафар ювиниш хонасида Мастура опанинг истагига кўра у билан Ҳилоланинг ўзлари қолишди. Мастура опа ўтиришга қийналганлиги учун Ҳилола уни полга қалин қилиб тўшалган одеалга ётқизиб чўмилтирди. Бу сафар улар хонада узоқ қолиб кетишди. Мирсаид ака хавотир олганидан икки бора эшикни чертди :

- Келин , ювинтириб бўлдингизми ?!

Аммо Мастура опа Ҳилола ўзини кўпроқ ва кўпроқ ювинтиришини истар эди.

Ҳилола Ойижонисини ўзи истаганидек ювинтириб қўйди. Орада қўл ва оёқ тирноқларигача чиройли қилиб калталади.

... Мастура опа толиқиб қолгач , Ҳилолага устидан охирги сувни қуйишни сўради.

Мирсаид ака бу сафар тоза чойшабга ўралган аёлини кўтариб чиқар экан, аёлига кўзи тушиб ҳайратда қолди.

У ўз аёлини ҳеч қачон бу даражада ҳушсурат аҳволда кўрмаган эди. Аслида Мастура опа табиатан гўзал аёл эди. Аммо хозир унинг ҳуснига боққан инсон кўзларини ололмай қолар эди. Танимаган инсонга унинг ёши эллик еттида дейилса , ишонмаслиги табиий эди.

Мирсаид ака аёлини ўринга ётқизгач ўзи ташқарига чиқиб турди. Опаси ва Ҳилола Мастура опани кийинтириб қўйишгач яна хонага қайтди. У қўлида тароқ ушлаб қайнонасининг сочларини тарашга киришмоқчи бўлган Ҳилолага юзланди:

- Тароқни менга беринг.

Ҳилола қайнотасига эътироз билдирмади. Тароқни унга тутқазганча ўзи индамай хонадан чиқди.

/110

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍47😢8❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙✨Х А Й Р Л И О Қ Ш О М!

✨🌹Кайфиятингиз қандай бўлишидан қатъий назар, оқшомни гўзал табассум ила кутиб олинг.

✨🌹Оқшомнинг чиройи сизнинг гўзал табассумингиз ила янада жозибалироқдир.

✨🌹Хайрли оқшом!!!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

❄️Ассалому алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин, қадрдонларим!

Қалбингиз иймонга,
Уйингиз қувончга.
Юзингиз нурга,
Кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин!

Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин🤲

❄️Яқинларни янги тонг билан табрикланг.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бисмиллаҳ...

بسم الله الرحمن الرحيم🫀

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Эрталаб уйғонганингизда тўрт нарсани айтишликни ўзингизга одат қилсангиз, жуда аъло бўларди:

Биринчиси: Алоҳим,  мен Сенга ҳар ишда таваккул қилдим!

Иккинчиси: Аллоҳим, бу куним Сенинг розилигингга эришишга бир васила бўлсин! Бу кунни менга хайрли ва баракали қил!

Учинчиси: «Роббим, менинг Қалбимни кенг қил! Менинг ишимни осон қил!»
(Тоҳа:25-26 оят).

Тўртинчиси: Аллоҳим, Сенга ўзим, аҳли - оилам ва яқинларимни омонат қилдим. Ўз Қудратингга лойиқ қадар уларни ҳифз - ҳимоянгда асра!

Ўйлаймизки, ана шунда ҳаммаси жуда яхши бўлади,  муҳими  бизга ушбу кун неъмат ўлароқ тортиқ этилди!!!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Сиз бор ҳаёт бошқача, ОТА»

Отангизни борида қадрига етинг, кейин изларини ҳам тополмайсиз, ҳидларига зор бўласиз!

Отажонларимиз бахтимизга соғ-омон бўлишсин, Илоҳим 🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🎉1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Мирсаид ака аста шеър ўқий бошлади : Кўп нарса керакмас асли аёлга Бир оғиз ширин сўз дунёларга тенг. Юрагин тўлдириб ширин хаёлга , Керагидан керагимсан денг... Гулим ўзингдирсан , гулзорим ўзинг, Тор бу кулбам сен-ла нурли, ёруғ,…
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Мастура ... Сен салкам қирқ йилдан буён менга гирдикапалак бўлганинг ҳаққи , бугун мен ўзим сени ҳизматингда бўламан... Опа , - деди Мирсаид ака сал нарида ўтирган Маҳина аммага қараб , - хато тарасам айтиб турасиз.

Маҳина амма индамай бош силкиди.

Мирсаид ака аёлининг сочларини авайлаб тарай бошлади . Мастура опа эри сочларини тараётган маҳал бутун умридан рози аёл каби тинч ва осойишта ётарди.

Уни шу ётишда ҳудди ботишга шайланаётган қуёшга ўхшатиш мумкин эди...

Мастура опа сешанба туни билан оламдан ўтган ота -она ва яқинларини чорлаб , уларга эркаланиш билан алаҳсираб чиқди.

У ора - орада сув ичар эди халос . Сулаймон "Ойижоним яхши кўрар эдилар , балки шуни есалар керак" дея катта йўлнинг юзидаги кафедан атайин махсус тайёрланадиган ҳалим ва буғда пиширилган "тушонка" таомини олиб келди.

Мастура опа ҳалимни кўрибоқ юзини четга бурди.

- Егим йўқ...

Ҳилола бу сафар нечоғлик ялиниб , ёлвормасин "тушонка"нинг сувидан икки қошиқ ҳам ичмади.

Ҳилола Ойижонисининг бу аҳволини кўриб чидаб турар олмади. Ваннахонага кириб сувни очиб қўйди- ю , тўйиб - тўйиб, ўксиб- ўксиб йиғлади.

Бирмунча вақт ўтгач ўзини босиб олган Ҳилола алланималарни ўйлади- ю , яна Ойижониси ётган хонага кирди. Хонада Сулаймоннинг ўзи онасининг қўл - оёқларини уқалаб ўтирар эди.

Ҳилола унинг ёнига чўкди. Ўргилиб ётган Мастура опани елкалари, куракларини аста силай бошлади ва шу аснода ўзига ўзи гапиргандек сўзлай кетди :

- Ойижооон ... Шу хонадонга келганимда ҳаётни севувчи , ҳар кунига бир мазмун берувчи , атрофидагиларга чексиз меҳр улашувчи инсон- сизни учратиб "Инсон шунчалик ҳам яхши бўлиши мумкинми ?!" дея ҳайрон бўлганман. Бора - бора сиздан ўрганишим керак бўлган фазилатларнинг шу қадар кўплигини кўриб ҳайратга тушдим. Кейин эса сизга тақлид қилиб яшай бошладим. Сизнинг борлигингиз туфайли бу хонадоннинг мен учун қучоқлари иссиқ бўлди . Бетоб бўлиб ётганимда ҳам, ётоғимда ўз онамни эмас , сизни , сизни қадамларингизни интизор кутиб ётардим. Билардим- ки , хонамга сизнинг қиёфангизда нажот кириб келарди.
Хаттоки фарзандимни йўқотганимда ҳам , бу чидаш мумкин бўлмаган дардга сизнинг бағрингизда таскин топдим. Ўзимда кураш учун куч топа олдим.

Ойижон... Энди навбат сизга...

Қаранг ... Сизнинг даво топиб кетишингиз учун қанча инсон курашяпти ... Соғайиб кетишингиз учун кафтлари дуодан бўшамаяпти. Амакижон , тоғажонлар , кенойижон , жиянларингиз, аммажоним... Муллакам бир кунда ўн маротабалаб қўнғироқ қиладилар . Додажон эса "онаси" лаб ўзларини қўярга жой топа олмаяптилар . Адамларни айтайми ?! Улар менга ота сифатида эмас , сизнинг акангиз сифатида қатъий талаб қўйганлар : "Синглим тузалиши шарт !" деб.

Мен- чи ?!

Мен сизни суйган шунча инсонга нима деб жавоб бераман ?! Ойижонимга бир пиёла овқат ҳам едира олмаган ношудман дейманми ?

Айтинг , ойижон...

Мен нима қилай...

Сиз ўзингиз ҳаракат қилмасангиз менинг қўлимдан ҳеч нарса келмаяпти. Ҳеч нарса...

Илтимоос , менга ўргатганингиз каби ўзингизда ҳам курашиш учун куч топинг. Бизларни ўйланг. Додажонни , ўғлингизни , мени - барчамизни ...

Мастура опа индамай оғир ва бир текис нафас олганча жим ётарди. Ҳилола индамай қолгач , лабларидан кутилган сўзлар учди:

- Ов...ов...қат ейман..

Ҳилоланинг тош қотган томирлари бўйлаб жон югургандек бўлди :

- Ўғлингиз олиб келган шўрванинг сувини ичасизми , ойижон ?!

Мастура опа бош ирғади :

- Ҳаа ... Ўш ...ўш...шани...

Ҳилола Сулаймонга Ойижонисини ўтқизишни илтимос қилди . Ўзи ҳали ҳам дастурхонда илиқдан иссиқ бўлиб турган таомнинг сувини пиёлага қуйиб келтирди.

У ойижонисининг бўйни аралаш кўксига ихчам сочиқча ташлади ва таомни унинг оғизига тутди.
Мастура опа Ҳилола тутган таомни ярмидан кўпини қийналиб бўлса- да, симириб ичди. Ҳилола ойижонисига таом ичира олганидан жуда бахтиёр эди...

Аммо унинг бу бахтиёрлиги узоққа бормади. Мастура опа ...

#давоми_бор / 111

Муаллиф: Хазонрезги
👍38😢7❤2👎1