🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум!
Якшанба   тонги муборак бўлсин!

😊 Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин, Яқинларим!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1👍1
Шайх Иброҳим Ҳаққий ёшлигида авлиёуллоҳлардан бўлган Исмоил Фақируллоҳ ҳазратларининг қўлларида таҳсил ва тарбия кўрган эди. Бир куни устози уни чақиртирди. Иброҳим югуриб келди:
— Лаббай, устоз?
— Шу кўзада булоқдан сув олиб келгин.

Иброҳим кўзани олиб булоққа борди. Кўзани тўлдираётганида бир отлиқ келди ва:
— Қани, нари тур, — деб Иброҳимни итариб юборди. Иброҳимнинг кўзаси ерга тушиб, синди. У йиғлаб устозининг ҳузурига келди.
— Нима бўлди, ўғлим? — деб сўради устози.
— Булоқдан сув олаётувдим, бир отлиқ келиб, итариб юборганида, кўза қўлимдан тушиб, синди.
— Кўзани синдирган одамга бирон нима дедингми?
— Йўқ, ҳеч нима демадим.
— Бир оғиз ҳам гапирмадингми?
— Йўқ.
— Тезда у ерга бориб, отлиққа бирор нарса дегин-да, ортга қайт.

Исмоил фақируллоҳнинг бундай буйруқ беришларидан ҳамма ҳайрон қолди. Иброҳим югуриб булоқ бошига келди. Ҳалиги киши отини ювар эди. Иброҳим анчагача талмовсиранди, лекин ҳеч нарса деёлмай, қайтиб келди. Устози:
— Гапирдингми? — деб сўради.
— Йўқ.
— Вақт ўтказмай югур. Унга бирор ёмон гап айтиб кел!

Иброҳим яна югуриб булоқ бошига келди. Қараса, уни итарган отлиқ ерда ётибди. Унга яқин келди. Отлиқ боши ёрилган ҳолда беҳуш ётарди. Бу ҳолатдан юраги ёрилаёзган Иброҳим устозининг ёнига келди. Устози яна суради:
— Бирор нарса дедингми, Иброҳим?
— Йўқ, устоз. Бу сафар борганимда унинг боши ёрилган, қонга беланиб ётган экан. Пешонасида от туёғининг изи кўринди, — деди. Исмоил ҳазратлари:
— Эй ўғлим, биргина кўза учун бир одамни ўлдиртирдинг!
— Бу энди қандоқ бўлди?!
— Унга бир оғиз жавоб, бир оғиз ёмон сўз айтганингда, бу ҳодиса рўй бермасмиди, — дедилар.

Исмоил Фақируллоҳ ҳазратларининг атрофидагилар:
— Устоз, айтган гапингизга унча яхши тушунмадик, — дейишди.
— Ҳа, — деди Исмоил Фақируллоҳ ҳазратлари, бир золим бирор кишини хафа қилиб йиғлатса-ю, мазлум у золимга қарши ҳеч нарса қилолмаса, мазлумнинг кўнгли озор топгани учун Ҳақ таоло золимдан унинг қасдини олади. Иброҳим ҳам кўзаси сингач, у отлиққа ҳеч бўлмаса:
"Нима қилиб қўйдинг?" деганида отининг тепкисидан омон қолармиди...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤4
​​​​​​ИСТИҒФОР АЙТ

Агар сенга дунё тор бўлиб қолса,

👉 Истиғфор айт!

Ишларинг юришмаса,
👉 Истиғфор айт!

Бошингга турли қийинчилик ва мусибатлар тушса,
👉 Истиғфор айт!

Юрагинг сиқилса,
👉 Истиғфор айт!

Бой бўлишни истасанг,
👉 Истиғфор айт!

Қашшоқликка йўлиқсанг,
👉 Истиғфор айт!

Фарзанд талабида бўлсанг,
👉 Истиғфор айт!

Тирикчилик масаласида қандайдир муаммога дуч келcанг,
👉 Истиғфор айт!

Савдойингдан барака кўтарилган бўлса,
👉 Истиғфор айт!

Агар оилада нотинчлик бўлса,
👉 Истиғфор айт!

Эр-хотин ўртасида келишмовчилик чиқса ёки фарзандлар итоатсизлик қилиб, катталар гапини икки қилса,
👉 Истиғфор айт!

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ).

Истиғфор айт! Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур.

1. Астағфируллоҳ

2. Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ.

3. Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ ал-ъазийм, ал-Карийм, аллазий ла илаҳа илла ҳу, ал-Ҳайюл-Қойюм ва натубу илайҳ ва насъалуҳут-тавбата вал-мағфирота вал-ҳидаята лана иннаҳу ҳуват-таввабур-роҳийм. Тавбата ъабдин золимин линафсиҳи ла ямлику линафсиҳи мавтан вала ҳаятан вала нушуро.

Улуғ Аллоҳдан мағфират сўрайман!

❗️Сиз ҳам буни тарқатиб, бошқа кишиларнинг истиғфор айтишига сабабчи бўлинг.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤6👍2
💥БУГУН 28➖Июль.
ЯНГИ ҲАФТА ДУШАНБА ТОНГИ
ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН. 🌺

🪷🍀 Бошлаётган кунингиз,
хайрли-барокатли ўтсин!

🌿🌸 Қанчадан бери амалга
ошмаётган орзуларингиз рўёбга
чиқсин!

🌹🌱 Ризқингиз кенг, ҳар бир
босган қадамингиз тавфиқ,
тавбаларингиз қабул,
дуоларингиз ижобат бўлсин!

🍃Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲

🌿🌺 ДУШАНБА кунингиз хайрли
ўтсин, азизларим.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
Forwarded from الزهور والتواضع via @Post_Padsbot
Тонг саҳарда шаҳарнинг энг баланд биноси томидан қуёшнинг
секинлик билан оламга ўз заррин нурларини сочаётган манзарасини бир
йигит томоша қилябди. У шундай қилса гоёки барча муаммоларию,
дардлари кетадигандек, афсус бу дардлар атига ярим соатгагина унутилади.
Қуёш кўкка кўтарилгач бинонинг лабида ўтирган йигит орнидан туриб
лифт орқали ўз кошонасига тушди. Яна зерикарли бир куни бошланди,
ўзига аччиқ қахва дамлаб почта қутисига тушган газетани олиб
креслосига яхшилаб ўрнашиб олдида янгиликларни ўқий бошлади.
" Қотиллик "
" Уч кундан бери қидирилаётган ҳаммага машҳур бўлган Жамес
Грендрнинг жасади куни кеча #**** ўрмони ичидан ачинарли ҳолатда
топилди. Жамес Грендер топилганда у таниб бўлмас аҳволда эди, у йиртқич
ҳайвонлар озуқасига айланган. Бу қотиллик ҳам олдинги қотилликларга
ўхшаш...
❤4
Бир йигит бир улуғ кишидан:
— Дажжолга одамлар эргашиб кетади дейилади. Мен бунга ишонмайман. Унинг пешонасига кофир деб ёзилган бўлса ким ҳам унга эргашарди? — деб сўради. У киши:
— Сигарет устига ҳам соғлиққа зарар, деб ёзилган. Лекин бу одамларни чекишдан тўхтатмаяпти-ю. Жуда кўп одам сигарет чекади, — деб жавоб берди.

"Кимга Аллоҳ нур бермаган бўлса, унга нур йўқдир" (Нур сураси, 40-оят)

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болаларни вақт эмас, муомала улғайтиради...

Исталган рус миллатига мансуб 7-8 ёшли болага микрафон тутинг, “бидирлаб” гапиради. Ўзбек боласи эса иккиланади, уялади, истиҳола қилади. Бунга асосий сабаб, катталарнинг уларга бўлган муносабати, деб биламан...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤1
Нега кўзнинг суви шўр, оғизники чучук ва қулоқнинг суви аччиқдир?

Кўз
Аллоҳ таоло кўзнинг сувини уни асраш учун шўр қилди. Чунки кўз соққаси тез айнийди. Шу боис у шўр қилинди.

Оғиз
Нарсаларнинг таъми қандай бўлса, шундайлигича сезиш учун оғиз суви чучук қилинди. Агар шундай бўлмаса, нарсаларнинг аслини била олмас эдик.

Қулоқ
Қулоққа кирадиган ҳашаротларни, майда нарсаларни ҳалок қилиш учун Аллоҳ таоло қулоқнинг сувини жуда аччиқ қилди. Агар қулоқ суви ширин бўлганида, биз ухлаб ётганимизда қулоғимизга чумолилар кириб кетиши мумкин эди.

Ғайбларни билувчи Аллоҳ таоло барча нуқсондан пок ва ҳар нарсага қодирдир.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤14👍3
Forwarded from Udar sahifa tekst
Японларнинг фикрича сочингизни узунлиги, деярли 100% эҳтимол билан сиз ҳақингизда айтиб беради...

Ишониш қийин аммо бу ҳақиқат. 
Сочингиз узунлигини танланг ва сочингиз сиз ҳақингизда нималарни айтишини билиб олинг.
 
Сочингиз узунлигини танланг👇
#Taqdir_bitiklari


#No_92
#By_Nafisa_Malikova


Раъно залда кетаркан ёшгина қўлида чақалоқ билан юраётган қизга кўзи тушди...қиз нимадандир ҳадикда ёнида эса келишган бир эркак онасими ёки кимдир йиғлаб борарди...ҳайрон қараб қўйди...доктор хонасини оҳиста чертди...рухсат теккач кириб гапни қандай бошлашни билмасди...докторни салобатими ёки виждон азоби мум тишлади...
-нима гап?
Дилфуза опа қош чимирди...
-сиздан бир ўтинчим бор эди..қизимни бир кўрай..ким олди уни?
Доктор ғазабнок жилмайди...
-тушунмадим сиз мени ўйин қилаяпсизми?
Раъно карахт ҳолда бош силкиди...
-асло..шунчаки қизимни...
Доктор кўзойнагини ечиб Раънога ўткир нигоҳларини қадади..
-менга қаранг Раънохон биз сиз билан келишдик! Ёдингизда бўлса сиз..
-мен қизимдан кечмоқчи эмасдим...
Раънони овози аянчли чиқди..
-вазият бундай тусга киради деб ким ўйлабди...
Дилфуза опа гапини силлиқлашга ўтди..
-қолаверса сизга ўғил керак эдику?
Раъно кўксини ушлади...
-айтинг илтимос..бир кўрай!
-қизингизни олган аёлга рухсат бердим эрими ким шу олиб кетди...
Раъно бўшашиб кетди...
-Раънохон биздан манзил ёки бошқа нарса сўраманг тинчлик керак йўқса эрингизни олдида шармандангизни чиқараман!
Раънони кўзига дунё қоронғу бўлиб кетди..нималар қилиб қўйди...шу пайт эшик тақиллаб Элнурни қувончдан порлаётган юзи кўринди...
❤7👍7
🧕 Muslimalar kundaligi
#Taqdir_bitiklari #No_92 #By_Nafisa_Malikova Раъно залда кетаркан ёшгина қўлида чақалоқ билан юраётган қизга кўзи тушди...қиз нимадандир ҳадикда ёнида эса келишган бир эркак онасими ёки кимдир йиғлаб борарди...ҳайрон қараб қўйди...доктор хонасини…
#Taqdir_bitiklari


#No_93
#By_Nafisa_Malikova


Ҳозирги кун.
2009 йил.


Опалари билан қўғирчоқ ўйнаб ўтирган ўғлига Элнур кулиб қўйди...
-ишқилиб қизлар ичида ўсиб эркаклик сифатларига путур етмасинда!
Раънони нигоҳлари маҳзунлашди...ёдига қайнонасининг сўзлари тушди..

ЎТМИШ.


Чақалоқни меҳр билан ювинтираётган қайнонаси бот бот болакайни пешонасидан ўпиб қўярди...
-Элнуримни давомчиси!
Раъно ҳаёлга берилиб кетганидан сувни олиб қуймай турарди...Энақиз келинига боқди...
-битта ўғил туғдим бўлди деб ётиб олма келин! Битта ўғил ўлиб нетиб қолса ўғилсиз қолиб кетасизларми ёнига яна шерик қил эртан катта бўлса ҳам бир бирига елкадош бўлади!
Шундоқ ҳам Раъно Элнурга ўз ўғлини туғиб бериш учун ич этини еяётганди қайнонасини гапи бу истакни яна ҳам аланга олдириб юборганди...
-ҳаракат қиляпман ойи!-деди сув қуйиб...Энақиз чақалоқни чўмилтираркан унинг ноодатий ҳолига кўзи тушди...
-буни қара..бувим раҳматли шундай холи бор инсонларни хислатли бўлади дерди!
Раъно унчалик ҳам эътибор бермаган холга бу сафар синчиклаб қаради...чиндан хол антиқа шаклда эди...қизиқ отаси ким бўлган экан?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤2
🪴ЛИФТДАГИ ДАРС.

🕋Каъбаи шарифда пешин намозини адо қилиб, мехмонхонага қайтдик.
Меҳмонхонанинг ошхона, таҳоратхоналарини тозалаб юрадиган хабаш йигит иш кийими билан лифтга чиқмоқчи бўлиб турган экан. Дарров салом берди. Алик олдим. ,,Осмондан келиб" қаерданлигини сўрадим. Африканинг ,,бир бурчагини" айтди. Мендан ҳам қаерданлигимни сўради. ,,Бухорийларданмиз" дедим. (Назаримда ,,Шум бола"филмидаги Эргаш Каримов ўйнаган образдек гапирдимов.)
🧹Фаррош йигитнинг кўзлари ўйнаб кетди...
,,Роваҳул Бухорий"" деб "ҳар бир сўзи далил, ҳужжат бўладиган Устознинг авлоди экансиз-да. Қуръонни ҳам яхши билсангиз керак..?" деди.
"Ҳа-да..!"(Паст келгим келмади)
У еттинчи қаватда тушар экан,
мен саккизинчи қаватга тушаман.
Лифтнинг тугмаларини босдик 7 ва 8. Кўринишда ёнма-ён тургани учун 78 га ўхшаб қолди.
Фаррош йигит ,,78 бўлди" деб кулди.
Кутилмаганда мендан ,,Бақара сурасининг 78 - оятини айтиб беринг" деб қолди-ю...
Дарров ,,осмонимдан ерга тушдим". "Китобдан қарамасам айтолмайман" дедим.
Бахтимга унинг қаватига етиб қолдик. У тушиб кетаётиб елкамга қоқиб, "Қуръонни яхшироқ ёдланг," деди. Эсанкираб хонага кирдим. Мусҳафни очиб Бақаранинг 78- оятини кўрдим-у, йиғлаб юбордим:

(وَمِنْهُمْ أُمِّيُّونَ لَا يَعْلَمُونَ الْكِتَابَ إِلَّا أَمَانِيَّ وَإِنْ هُمْ إِلَّا يَظُنُّونَ)

"..Уларнинг ичида китобдан бехабар, хомхаёлдан бошқани билмайдиган омилар бор. Улар фақат гумон қиладилар холос." (Бақара сураси 78 - оят)

Яхшиям фаррош йигит аҳволимни кўрмади.🌷

✍Раҳимжон Нишонов

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤8👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХАЙРЛИ_ТОНГ
💥Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
Каромат

Хўжа Баҳоуддин Нақшбанддан муридлари бирор каромат кўрсатишни сўрашди. Ҳазрат ўринларидан турдилар-да, енгил-енгил беш-олти қадам юриб, яна жойларига чўкдилар. Муридлар ҳайрон бўлиб қарашди. Ҳазрати Нақшбанд дедилар:
– Икки елкамда тоғдай-тоғдай гуноҳларни кўтариб, қушдай енгил юришимнинг ўзи каромат эмасми?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3
Бир йигит уйланибди. Отаси янги оилани муборакбод қилиш учун уникига мехмонга борибди. Бир оз суҳбатдан сўнг ота ўғлидан оқ қоғоз, қалам ва ўчирғич келтиришни сўрабди. Йигит ҳайрон бўлиб, топиб келибди.

Отаси унинг олдига қоғоз билан қаламни қўйиб, ёзишни буюурибди. Йигит ёзибди. Сўнгра отасини ёзганларини ўчиришни буюрибди. Отаси унга бир неча маротаба ёздириб, яна қайтадан ўчиртираверибди. Йигит бир неча марта ёзиб-ўчиргандан кейин тоқати тоқ бўлиб:
— Отажон, айтсангиз-чи, нега бундай қиляпсиз? — деб сўрабди.

Нихоят, ота бу имтихоннинг хикматини тушунтириб берибди:
— Ўғлим! Янги қурилган оила хам бир варақ оппоқ қоғознинг худди ўзи. Турмушда ҳар хил яхши-ёмон гап-сўзлар бўлиб туради, чунки инсон ожиз, баъзан тилини тия олмай қолади. Ана шунда бу вараққа ҳар хил нарсалар ёзилиб қолади. Агар эр-хотиннинг қалбида кечирим деб аталган ўчирғич бўлмаса, бу варақ кўнгилсиз нарсаларга тўлиб кетади. Шунинг учун орада бўлиб ўтган гап-сўзларни дархол кечириб, турмуш сахифасидан ўчириб туриш керак. Ана шунда оиланг саҳифаси доимо оппоқ, топ-тоза бўлади.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤6
#Taqdir_bitiklari


#No_94
#By_Nafisa_Malikova


Ҳозирги кун.
2009-йил.


-Раъно навбатни қара...
Эр хотинлар жудаям кўп баъзилари худди Раънолардек вилоятдан ташриф буюрганлар эди..Раъно эрига илтижоли боқди...
-кутайлик кўпчилик бу ердан ўғилли бўлишар экан!
Элнур ҳайрон боқди..
-бунча ўғилли бўлишни истадинг? Ахир ўғлимиз борку!
Раъно бу саволга жавоб бера олмайди..унсиз бир зум қарайдида сўнг яна ўтинч ила боқади...
-илтимос дадаси!
Тошкентдай жойда навбат кутишни ўзи бўладими? Эр хотин кечгача кутишди ўзиям ваниҳоят навбатлари етиб келди...


Натижаларни кўрган доктор бир зум ҳайрон Раънога боқди...
-ўғлим бор дедингизми?
Раънони кўзлари бежо боқди...
-нега?
Доктор Элнурга юзланди
- менга ҳамширамни чақириб келинг!
Элнурга бу буйруқ эриш туюлсада секин чиқиб кетди..доктор Раънога юзланди...
-эрингизда ўғилли бўлиш фоизи жуда паст бу натижага қандай эришдингиз деб сўраб ўтирмайман аммо эрингиз 40 ёшга кирмай активликни буткул йўқотади!
Раъно дабдурусдан айтилган ташхисдан довдираб қолди...
-бўлиши мумкинмас!
-эрингизда кучли шамоллаш бор! Сизни ҳам бачадонингиз бўлажак ҳомилага тайёр эмас!
Элнур хонага кирганда Раъно ҳамон кўркам салобатли эрига ҳавотир билан боқди...яхшими ёмонми қанча кунларини шу инсон билан ўтқизди у ҳеч қачон Раънонинг сирини билмаслиги лозим! Эри ҳозир бахтли ва бу бахтни ҳимоялаш учун Раъно ҳар нега тайёр!


🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺


Орадан 3 йил ўтгач...


-қиз болага ҳарбий билим юртда нима бор?
Раъно Оминани тушунмай жеркиди...
-ойи бу мени болаликдан орзуйимку! Сизнингча таеквандо билан бежиз шуғулландимми?
-ўзи бувинг тўғри айтган қиз асраганча бир қоп туз асра деб...
-тасаввур қилинг тузман!-Омина жилмайиб онасини юмшатишга урунди..
-совчилар кела бошлади қизим сени уйга келгунингча қанча ҳавотир олиб юрушимни биласанми?
Дарвоза очилиб бир оз ўтиб Элнурни чақириғи эшитилди...
-дарвозани нега очиб қўйдиларинг яна уйга кўмилиб олдиларингми?
Раъно ҳўрсиниб қўйди..
-ҳеч очиқ чеҳра билан келмайдия!
-ойи дадамга айтмай туринг жеркиб бермасинлар яна...-деди Омина куюниб...
-дадангга айтмай менга айтасанг ҳамманг ана дадангга ҳам айт...
Раъно жавраб жавраб чиқиб кетди...Оминани телефонига хабар келганини билдирувчи овоз келди...
"Омина қайси ўқув юртига топширадиган бўлдинг мен юридик институтига киришим ҳал қилинди.."хабар эгаси Сухроблигини кўриб жилмайди..."Қаердасиз?"..
"Гавҳар музқаймоқ ейлик деганди"..Оминани вужудини рашк қамради...
❤16😭1
🧕 Muslimalar kundaligi
#Taqdir_bitiklari #No_94 #By_Nafisa_Malikova Ҳозирги кун. 2009-йил. -Раъно навбатни қара... Эр хотинлар жудаям кўп баъзилари худди Раънолардек вилоятдан ташриф буюрганлар эди..Раъно эрига илтижоли боқди... -кутайлик кўпчилик бу…
#Taqdir_bitiklari


#No_95
#By_Nafisa_Malikova



Элнур ўзи томон чопқиллаб келаётган аёлини кўриб кўнгли ҳаловат тортгандек бўлди...нима қилсин эркак бўлиб аёлини ҳиссиётларини қондира олмаса..баъзан Раъно хаёлида ким биландир юргандек бўлаверади...қариган сайин қулоққа аёллар ҳақидаги ҳар хил миш миш чалинавергач юрак қурғур ҳадиксираб қоларканда...
-келдингизми дадаси?
Раъно ёши каттаргани сайин тўлиша бошлаган гавдалари қайноналарга ҳос тусга кирган эди...
-қизлар қани?-деди Элнур уйга кираркан...
-Одина кўчага чиққан Омина уйда..Ўғилой Илёсга бир нималарни ўргатиб ўтирибди!-деди Раъно эрини уй кийимларини бераркан..Элнур хотинини қўлини ушлади..
-ўзинг нима қиляпсан?
Раъно атрофга аланглади
-қўйинг болалар кўриб қолади!
Элнур жилмайиб уни ўзига тортди...аёлини рўмоли узра нафас чиқараркан секин юзига боқди...
-энди кампирим деб чақирсаммикин?
Раъно эрининг қўлларидан ўзини озод қилиб кулди...
-ҳали ёшманку?
-биламан ёшсан...-деди Элнур ҳўрсиниб..-Раъно тўғрисини айт қийналмаяпсанми?
Раъно эри нимани назарда тутаётганини билиб юзидан кулгу йўқолиб жиддий тортди...
-шуни деб доим сиқиляпсиза?
Элнур аёлидан узоқлашиб кийимларини кияркан кўзларини олиб қочди...
-бу каллага хар хил ўй келадида Раъно..
-дадаси ундан кўра келаётган совчиларга нима деймиз шуни гаплашайлик!-деди Раъно эрини чалғитишга уруниб..охирги пайтлар кўп касал бўлаётгани учун гинекологни гаплари ёдига тушди..."Сиз аёлсиз аёл эса ҳар томонлама эрига боғланган!"
"Очиқроқ гапиринг деганди Раъно тушунмай" шунда доктор бир оз Раънога қараб "Айтмоқчиманки сиз муносабатларни эрта тўхтатгансиз шу боис организмда касалликлар келиб чиқмоқда бачадонда хавфли ўсимта шаклланиши мумкин сизга керакли гармон организмга кирмаяпти!"
Раънони хуши бошидан учай деганди..ҳаммаси яхши кетаётганда бу бало қайдан чиқди экан...
Шуларни ўйлаб ҳўрсиниб қўяркан ўзига тикилиб турган эрига жилмайди..
-чой олиб келайми?
❤9
#Taqdir_bitiklari


#No_96
#By_Nafisa_Malikova


Инсон баъзан ёшликнинг гулгун боғларида кезиб юраркан орзулари сарҳади чексиз тасаввур олами нақадар бой тарзда ўз ҳаётини ҳаёлан қуради...қизлар балоғат ёшида орзуларидаги шахзодани келишини у билан райҳон ҳидли боғларда кезишни истайди...Омина ҳам айни шу даврда..бу давр шундай даврки саволга ўрин йўқ..айни туйғулар уйғонган юзлар йигитларни кўрса қизарадиган кўзлар ҳуркак оҳудек қочадиган...айни шу ўтиш даври оналар учун қийин бўлиши табиий зотан аёл эканмиз ширин сўз гадосимиз...
Омина Сухробни кўрса шундай ҳаяжонланади..мана йиллар ўтибдики бу ҳаяжон оддий йигит ва қиз бир бирини кўргандаги ҳаяжон эмас кучлироқ туйғу эканлигини сезади..
Бу йигит бошқачадек гўё унинг параметрларига тўлиқ мос келадиган хаёлий шахзода сифатларига мосдек кўринади..доимгидек йигит у билан жилмайиб сўрашди...
-яхшимисиз Сухроб!
Йигит шу пайтгача унга севги изҳор этмади аммо ҳар қандай ёрдам борасида Оминани суяйди...Сухроб виқорли йигит тусига кирган энди унча бунча қизга кулиб кетавермас Оминани ёнида эркин ҳис этишини боиси қиз доим назоратли эди бошқа қизлардек муносабатлардан кўп нарса кутмас Сухроб учун дўстдек эди...
-Омина сенга хушхабарим бор!-деди йигит қувончини у билан бўлишгиси келиб...
-табрикла Омина Сухроб Гавҳарга совчи жўнатибди!-деди Азамат доимгидек гапга чаққонлик қилиб..Оминани қўли қалтираб кетди...лаблари титради...
-кккиммм...
Улардан сал нарида ўтирган Гавҳар уларни нигоҳини сезиб уялиб ўрнидан туриб кетди...Омина шу тоб уни ёмон кўриб кетди...тўғри одобли ва бой қиз ҳар томонлама Сухробга мос аммо у 8-синфда келиб қўшилган бўлса қай вақт Сухробни бошини айлантирди экан?
Сухроб қизни хомуш тортиб қолганига тушунмай
-Омина қўрқма дугонангни ўқишига қўяман!-деди хазиллашиб...
-у мени дугонам эмас!
Омина шарт шурт юриб алам билан Гавҳарни ортига тушди...
-Гавҳаррр...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤12👍3💔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 “B” Rejasi bo’lmasin

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!

Барчангизга муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинч-тотувликни барқарор қилсин!


Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi ⠀
❤2