🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
🧕 Muslimalar kundaligi
#Taqdir_bitiklari #No_106 #By_Nafisa_Malikova -опа Сухробинг қанақа чиройли йигит сен қандай ундан севги кутдинг ахир сени кўрган ғирт ўғил бола дейдику! Одина кенг фудболка ва шолвар кийиб олган опасига қараб кулди... -доим сизласанг нима…
#Taqdir_bitiklari


#No_107
#By_Nafisa_Malikova



Энақиз қабр бошида кун ботганини ҳам билмай қолди..қандай тиловат туширишни ҳам билмайди...қўлидан келгани қизимлаб йиғлаш холос...
Қабр Тоши.
Адилова Жамила Х.қизи
(1988-2007)

Мана совуқ ер бу дунёга тўймаган гулдеккина қизини қучиб ётибди...Энақиз тупроқни ҳовучига тутиб кўз ёшларига чўктирди...тўққизинчи фарзанди ягонаси бу оламдан кетганига неча йил ўтса ҳам онаизор ҳеч тан олишни истамасди...
-асрай олмадим қизим асрай олмадим!

Ўтмиш.
МУДХИШ КУН.


-Жамила бугунча қола қолинг кеч бўлганда қандай кетасиз?
Раъно сочларини ёйиб обдон бўяниб олган қайнсинглисига ўтинди..Жамила энса қотирди..
-ваҳима қилманг янга! Бу ер шаҳар сиз яшаган қишлоқ эмас...
-нима бўлсаям яхши бор ёмон бор! Акангиз бугун кечроқ келади кутсак ўзи ташлаб келарди сизни!
Жамила уни эшитмагандек йўлга тушди..
-чао янга!-дея дарвозани қарсиллатиб ёпди...тун қоронғусида ваҳимали кўчага қараб Раънони юраги ортга тортиб кетди...
-ишқилиб эсон омон етиб олсинда!
Жамила ҳеч ким йўқ кўчадан секин кетиб борарди..сал нарида ташландиқ бино қад ростлаган атрофида дайди итлар изғиб юрарди...кўчани айни шу бетида чироқ йўқ эди..Жамила бир ортга қайтсамми дея ўйлади аммо шунча йўл босиб қўйди яна бироз юрса Рустам акасини уйига етади...ташландиқ бино ёнидан қўрқа писа ўтаётганди у ерда ўтирган саккизта йигитни илғамай қолди..
-вей ароқни қўй ановни қара!-деди Жамшид ўзларини кўрмаган Жамилага ишора қилиб...
-оҳо зўрку заказной!-деди Баҳодир ўрнидан туриб..
-тур ёрдамлаш!-Жамшид Ўткирни ҳам тортди...хаёл суриб кетаётган Жамила ўзини ўраб олган йигитларни кўриб ваҳимага тушди...
-кимсизлар?
-муҳаббат фаришталари!-деди Жамшид бўйнидаги тилла занжирни ўйнаб куларкан..Жамила белини қучган қўлдан сесканиб кетди...
-қўйвор!-деди бақириб..
-бу ерда микрофондан бақирсанг ҳам эшитилмайди!-деди Ўткир кулиб Жамилани сочини ўйнаркан...
-илтимос мана олинг хамёнимни!-деди Жамила қўрқув билан йиғлаб..
Шу заҳоти тўрт йигит уни кийимларини йиртишга тушди...

🌺🌺🌺🌺🌺🌺


-ало!
Элнур уйга энди келганди ҳамки телефон жиринглаганди...
-ҳа мен! Нима?
Элнурни қўлидан гўшак тушиб кетай деди...синглиси ваҳшийларча саккизта йигит томонидан зўрланиб 30марта пичоқ зарбидан вафот этганди..Раъно ранги оқариб кетган эрини ёнига хавотир билан юриб келди...
-нима гап?
❤6😭1
🧕 Muslimalar kundaligi
#Taqdir_bitiklari #No_107 #By_Nafisa_Malikova Энақиз қабр бошида кун ботганини ҳам билмай қолди..қандай тиловат туширишни ҳам билмайди...қўлидан келгани қизимлаб йиғлаш холос... Қабр Тоши. Адилова Жамила Х.қизи (1988-2007) Мана совуқ…
#Taqdir_bitiklari

#No_108
#By_Nafisa_Malikova


Ҳозирги кун.


-Илёс ўғлим!
Элнур дарвозадан келиб ўғлини меҳр билан бошини силади..
-қара сенга нима олиб келдим!
Илёс дадасини қўлидаги шарбат ва ўйинчоқни кўриб қувончдан сакради
-беринг-дея қўлига олиб ўйинчоқни қутисини оча бошлади...
-опаларинг онанг қани?-деди Элнур қўлидаги ичимликларни каравотга қўйиб...
-ойим чиройли бўлиб Зоминга кетди!-деди Илёс ўйинчоқни очиб кўзлари порлади..эсини танибдики энг қиммат ўйинчоқлар уники ҳозир ҳам сўнгги моделдаги роботни кўриб дўстларига кўрсатишни мақсад қилиб қўйди...
Элнурни юзи тундлашиб кўзлари жахлдан қисилиб кетди...
-Омина,Одинааа...-деди бақириб.Шай турган Одина чуқур нафас олиб хонасидан чиқди...
-эсини еган товуқмия онанг қаёққа даф бўлди? Нега бир оғиз айтмадиларинг менга?
-онам айтмоқчи эдии...-деди Одина дадасини ғазабидан қўрқиб тутиларкан...

-менгаям бер Илёс!-деди Ўғилой ўйинчоқни ўйнагиси келиб..роботни жимжима ҳаракатлари уни ҳам ўзига тортарди...
-дадам буни менга олиб келди-деди Илёс қизғониб..
-ой чиқсаям кун чиқсаям сенга эканда!-деди Ўғилой аразлаб...
Элнур сўкиниб Раънога устма уст телефон қила бошлади...

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺


-Нозим эсингни едингми?
Бобур ароқдан маст бўлиб қолиб Раънони қучган Нозимни аёлдан ажратиб олди...
-нима камайиб қолармиди битта қучсам!-деди Нозим қийшайиб..Раъно унга ғазаб билан боқди...
-келганимга пушаймон қилдинг мараз!
-ўзингни бос Раъно ўзи озиб ёзиб бир келдинг қўй уни!-деди синфдошлар чувиллашиб...Раъно ўзига ўрнашиб қолган бегона атир исидан жирканиб кетди шу тобда...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤10😢2💔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹

🤲 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🤲 Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🤲 Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

💐🌸🌞ХАЙРЛИ ТОНГ !😊🌸💐

Якшанба тонги муборак бўлсин!


Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
Соғинч

— Вуй, бу болани ширинлигини қаранг! Кўз тегмасин! Шапкачалари ярашганини айтмайсизми!? Қаёққа олиб кетяпсиз ясантириб бу "момиқчани" - деди автобусда суҳбатдош бўлган аёл ёнидаги аёлнинг боласини қўлига оларкан.
— Дадасини олдига кетяпмиз. Кўрмаганимизга ҳам анча бўлибди. Бизни роса соғинган - деди аёлнинг саволига кулимсираб жавоб қайтараркан.
— Сизлардан узоқдами иш-жойи? Жуда банд бўлса керакда. Ҳаёт нималарга мажбур қилмайди. Майли, боласини соғинади тез-тез олиб бориб туринг олдига. Кўриб анча хурсанд бўлади.
— Ҳм, албатта. Шундай...
Автобус бироз юргандан сўнг болали аёл:
— Шафёр амаки қабристон олдига тўхтаб қўйинг. Биз тушиб қоламиз. Етиб келдик манзилимизга - дедида бояги аёл билан "яхши етиб олинг" дея хайрлашди.

Суҳроб АЗИМИЙ

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤4😢2
Forwarded from الزهور والتواضع
🌟 ERKAKLAR AYOLIDAN NIMA HOHLAYDI 💎

😘ERKAKLARDA NIMA HATOLAR OʻTADI ☎

♥️AYOLNI QAYSI HATOSI ERIGA YOQMEDI 👄
#ибратли_ҳикоят

Она дуоси

Бир куни бой бадавлат ўғил онасидан хабар олгани ёшликда ўсиб улғайган хонадонига келди. Онаси пешин намозини ўқиётган эди. Ўғил эшикда анча кутиб қолди. Она узоқ дуо қилиб намозини якунлаб ўғли ёнига чиқди, кутиб тоқати тоқ бўлган ўғил жаҳлда онасига деди:

– Она сиз ҳар куни беш вақт намоз ўқиб, узундан узоқ дуо қилиб, бир нарсаларни сўрайсиз? Лекин ҳеч нарсангиз йўқ, ночор ҳаёт кечирасиз. Мана менинг бошим саждага тегмаган, намоз ўқимайман, лекин ҳаммаси етарли, бирор нарсага муҳтожлигим йўқ – деди

Шунда она ўғлига: Болажоним, мен саждага бош қўйиб, сенинг униб ўсишингни, бой бадавлат яшашингни, ҳар ишда омадли бўлишингни сўрайман. Менга бундан бошқа ҳеч нарса керак эмас. Мана меҳрибон Аллоҳ сўраганимни беряпти, яна битта энг катта тилагим бор, шу тилагим ҳам рўёбга чиқса, мендан бахтли она йуқ дунёда -деди кўзларига ёш олиб.

– Нима тилак экан у, онажон – деди ўғил.
Она: сенинг беш вақт намоз ўқишингни, намозга шошилишингни кўзларим билан кўрсам армоним йўқ эди, болажоним. Онасининг сўзларини эшитган ўғил беихтиёр кўзига ёш олиб:
– Меҳрибоним, мен гумроҳ ўғлингизни кечиринг, деди.

ЭЙ ЎҒИЛ!!!
Сиз ўйламанг, «мен беибодат бўлсам ҳам, Аллоҳ менга беряпти» деб. Сизни хаққингизга кеча-ю кундуз дуо қилаётган ота-онангиз сабабчидирлар. Дуогўй ота-онангизни эъзозланг, ҳурмат қилинг, қадрига тириклик чоғида етинг.

манба: Насоимул ҳикмат

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤7
Буюк бахтни кўзласа аёл.
Юрагида бардоши бўлсин.
Минг бир харидоридан кўра.
Бир умрлик йўлдоши бўлсин.


Тунлар ёмон тушлардан чўчиб.
Уйғонмасин ёстиғин қучиб.
Дардлашмоққа кўнглини очиб.
Бир умрлик йўлдоши бўлсин.


Ҳадик билан яшамай деса.
Миш-мишлардан қақшамай деса.
Шайтонга дил тўшамай деса.
Бир умрлик йўлдоши бўлсин.


Кузги хазон каби тўкилиб.
Юрмай деса пинҳон ўкиниб.
Дунёнинг бир камига кўниб.
Бир умрлик йўлдоши бўлсин.


Ҳам севилиб севмоғи учун.
Фарзандларин ардоғи учун.
Тангрим ризо бўлмоғи учун.
Бир умрлик йўлдоши бўлсин.


Аёл қалби сирли бир макон.
Шу маконга эркакдир қўрғон.
Ҳар аёлга яхшими ёмон.
Бир умрлик йўлдоши бўлсин.
🎨💕💕💜💕💕💜💕💕💜💕💕

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
#Табассум


ШАНТАЖ !

Хотиним билан мошинада кетаётган эдик.

Светофорда 1 та қизил Спарк орқадан тез келиб қарсиллатиб урдию.

Кобалтни орқа бампери дабдала бўлди. Қарасам аёл киши.

Мошинадан тушиб ҳеч нарса бўмагандай аёлимга бир кўз югуртириб ноз карашма қилиб;

"Фарход ака шунча маргат қисамам тўхтамисиз? Сизи соғиниб кеттиму!" деса бўладими.

-Ўўў, барака топгур 1- дан мани отим Фарходмас, Ахмад, 2-дан дейишимни биламан.

"-Ман аҳмоқ бўмасам сизи ёлғонларизга лаққа тушармидим? Энди ўзизи танимаганга оляпсизми? Э ҳаа- мошинада хотинчайиз борда а? Жиннини ёқволиб а? Сизи марҳаматизга ўлиб турганим йўқ. Мошинами ўзим қиволаман. Башарайизиям кўрмай бошқа! деб кетиб қомоқчи."

Оғзим очилганича хотинимни саволомуз нигоҳларидан канализация қопқоғини очиб ичига тушволай дедиму, қопқоқ ўлгурни очилмай турганимда, отасига раҳмат, барака топгур хотиним шартта Спаркни олдини тўсиб;

"-Ҳой мегажин;
шантаж қилишга бошқа тема тополмий қолдингми?

Акам 25 йил деганда кеча турмадан чиқдила тушундингми?

Сан кимни шантаж қивоссан. Давай документларингни чўз баққа,

туш олдимга сервисга бориб от и до қиберасан ёки янги Кобальт оберибам қутулолмидиган қип қўяман.

Ҳидлачи, қўйни ҳиди келяптими бизадан!?... " деб мени бир катта харажатдан асраб қолди.

Жувон эса номери ўтмаганидан лом-мим демай хужжатларини хўтинимга тутқазиб сервисга ортимга судралиб келмоқда.

-Онаниб кетай, асалим, шакарим, севгилим, олтиним! десам хотин менга

-Ким бу мегажин?!.. деса бўладими?

Хотин дегани отдан тушсаям эгардан тушмас экан...😥

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤15🤗4👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин
.

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин. Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин.

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
Forwarded from الزهور والتواضع
#Psixologik_test

👠Туфлилардан ўзингизга ёққанини танланг ва қандай инсон эканингизни билиб олинг

✅ Ички холатингизни очиб берувчи 100% аниқликдаги тест
Суратдаги эркакнинг исми Салим!

Ёши элликда.
Мактабда қоровул бўлиб ишлайди. Қўлидаги аёл унинг турмуш ўртоғи.

Битта фарзандлари бор.
5 йил аввал аёлининг оёқ қўллари ишламай қолган. У гапиролмайди ҳам.

Ўшандан бери аёлига қараш ва уй ишлари Салимга қолган.
У ҳар кеча тўрт марта уйғониб, аёлини уёқдан буёққа ағдариб қўяди.

У баъзида тунда аёлини инграшидан уйғонади.
Сабаби, аёли эрини безовта қилмаслик учун ўзи мустақил ағдарилиб олишга ҳаракат қилиб ножўя ётиб қолади.

Бу ҳолат аёли бироз тоби қочса уйига жўнатиб юборадиган эркакларга ибрат бўлсин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢6❤4👍2
- Ҳаётдан қийналдингми?
- Ха , Жуда!
- Мусибат устига мусибат келябдими?
- Ха...
- Азобга бардош беролмаябсанми?
- Ҳа. Ягона суянчимдан ҳам айрилдим...
- Хеч қандай чора қолмадими?
- Тополмаябман.
- Саволларинг жавобсизми?
- Ҳа
- Унда эшит! Жаннатга кирганингда сенга келган мусибатлар эвазига берилган мукофотни кўрганингда, қанийди дунёдаги энг бахтсиз инсон мен бўлганимда эди дейсан! Албатта Аллоҳ сабрлиларни севади...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD4X1DsunOF6fgChXQ
❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qornim to’q, bolam, hozircha borman.
Aziz farzandim, mehringga zorman💔

Ra’no Zokirova o’qiyotgan ushbu she’rni yig’lamasdan eshitish mushkul😢

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3
Ҳаётнинг яна бир гўзал кунига марҳабо, Азизлар!

Кун давомида илм олиш, фойдали ишлар қилиш, одамларга яхшиликлар улашиш, ота–она ва катталарга хурматда бўлиш каби юмушлардан чарчаманг...
Зеро бу юмуш деганимиз роҳатдир билсангиз...

Сизни ҳазрати инсон эканингиз, кимгадир манфаати тегади деганидир...

Қалбингиздаги меҳр қуёшини уйғотинг...

🌷Бу кунингиз қайта келмайди...

ХАЙРЛИ КУН, ЯХШИЛАР!


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️❤️💔💔

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кишига
бериладиган энг
гузал совга
бу унинг хакида
килинадиган
гойибона дуодир.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
#Taqdir_bitiklari


#No_109
#By_Nafisa_Malikova



Ота уйига келган Раъно қишлоқни мусаффо ҳавосидан тўйиб тўйиб нафас олди...янгаси обдон уни кўйлагини томоша қиларди...онасини бироз тоби йўқлиги учун чекка хонага ўтқизиб қўйишибди худди карантинга олингандек онаси ёлғиз ётган экан...
-келдингми қизим болаларинг қани?
Раъно анча вақт онасини ёнида ўтириб ўзини овутди..қанийди ҳеч қайтиб бормаса...ёш қизчадек онасини мудроқ босса ҳам ҳеч сўзлашишдан тинай демасди...
-ойи нега нарсаларни қулфлаб сақлаяпсиз?
Зубайда хола эшикка қараб қўйди...
-кўрмайсанми янгангни бир хил вақт овқат бериш эсидан чиқиб кетади шунга шу ердан олиб ейманда! Нигорасиям ёмон бўлган кампир дегани жим ётсада деб заҳрини сочади...
Раъно ҳўрсиниб қўйди...
-юринг олиб кетай!
-қўе куёвни қош қовоғига қараб яшайманми? Бу ерда раҳматли дадангни эслаб ётаманда қизим...-деди хола ҳансираб...
-нега яқинроққа бермагансиза бизни ҳабар олиб турардик узоқ узоқларга бериб юборгансиз!-деди Раъно кўзи ёшланиб...
-эй қизима қачон қизларингни эрга берсанг мени тушунасан! Қаерда бўлсаларинг ҳам бахтли бўлсаларинг бўлди менга яқинимда болиб бахтинг бўлмаса қайтардим...Худойга шукур эрларинг топарман тутармон!
-бу матони сизга олдим!-дея Раъно чиройли матони онасини устига ташлаб жилмайди..-роса ярашади! Чоллар совчи қўймаса бўлди кейин!
Зубайда хола берилиб кула кула ухлаб қолди...Раъно онасини юзига термулиб ўтираркан
-дадамдан қолган ёдгорим!-дея онасини қатиқ иси уфуриб турган рўмолини юзига босиб йиғлади..қанийди онасига айта олса дардларини...
❤14
🧕 Muslimalar kundaligi
#Taqdir_bitiklari #No_109 #By_Nafisa_Malikova Ота уйига келган Раъно қишлоқни мусаффо ҳавосидан тўйиб тўйиб нафас олди...янгаси обдон уни кўйлагини томоша қиларди...онасини бироз тоби йўқлиги учун чекка хонага ўтқизиб қўйишибди худди карантинга…
#Taqdir_bitiklari

#No_110
#By_Nafisa_Malikova



Зубайда хола ажиб туш кўрди...
"Раҳматли чоли ҳовлида 6 ёшида касалликдан вафот этган қизи Холидани етаклаб юрганмиш...Зубайда уларни ёнига бормоқчиди чоли маҳзун боқди..."
Кўнгли алланечук бўлиб уйғонди...вафот этгандан бери холани ўзи ўтганларга атаб тиловат тушириб турарди...анчадан бери ётиб қолганига қила олгани йўқ! Намозни ҳам ўқий олмай қолди кучдан қолиб...кўзлари ёшланди
-болаларимиз уйли жойли бўлди Аллоҳга шукур энди мени ҳам олиб кетсангиз бўлар эди дадаси..

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Нигора аммасини сумкасидан яширинча пул ўгирлаб олди..
-оҳҳо пулини кўплигини бойвачча аммам борда!-деди кулиб пулни чўнтакка ураркан..

🌺🌺🌺🌺🌺🌺


-ака ойимни олиб кетай!-деди Раъно чой устида акасига...
-нима қиласан қари кишини сарсон қилиб? Ё онам сенга бизни ёмонладими? Ким келса нолийди ёнига одам келишини таъқиқлаб қўйдим шуни деб!
Янгаси эътибор бермаган киши бўлиб жилмайиб ўтирарди...
-ака эсингиз жойидами? Қари киши бир ўзи зерикадику?
-э ўргатма! Тўридан гўри яқин сеникида ўлиб нетиб қолса сеникидан чиқарамизми? Ҳамма акаси ўлганми демайдими?
Раъно қотиб қолди...
-ака нафасингизни шамол учирсин онам узоқ яшайдилар ҳали пенсиясини шундоқ ҳам оляпсиз ўзини беринг олиб кетай!
Акаси пиёлани тақ этиб дастурхонга қўйди...
-ҳозироқ уйингга кет! Онанг кўчада қолаётгани йўқ!
Раъно мағрур жилмайиб ўтирган янгасига ёвқараш қилиб ўрнидан турди..
-онамни телефони ўзида турсин тегинманг!-деди акасига қаҳрли боқиб..

🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Зубайда хола ўғлини сўзларини эшитиб хонасида йиғлаб ўтирарди...ҳеч кимни бировни қўлига қарам қилмасин экан..

Ўтмиш.


-ўғлингиз касаликка чидамайди тайёр туринг нари борса 3кун яшайди!
Қаттиқ ваража қилиб ётиб қолган ўғлига қилинган ташхис Зубайда холани эсанкиратиб қўйди...емай ичмай қўйди...эшитган ҳар нарсасини ўғлида синаб кўрар кечаю кундуз Аллоҳдан шифо сўраб пешонасида ўтирарди...ҳеч ҳам оғринмади томчилаб овқат тутди ўғлига..қиз бола бировни ҳасми деб ўйларди йўқ асли ўғил бола бировни ҳасми экан ўйлаб қараса...
❤11👍2
🧕 Muslimalar kundaligi
#Taqdir_bitiklari #No_110 #By_Nafisa_Malikova Зубайда хола ажиб туш кўрди... "Раҳматли чоли ҳовлида 6 ёшида касалликдан вафот этган қизи Холидани етаклаб юрганмиш...Зубайда уларни ёнига бормоқчиди чоли маҳзун боқди..." Кўнгли алланечук бўлиб…
#Taqdir_bitiklari


#No_111
#By_Nafisa_Malikova


-телефон қилганимда кўтаринг ойи хўпми?
Раъно кўнгли бўлмай зўрға хайрлашди...
-Оминага совчи келаётган бўлса кўзини очирмасдан бериб юбор қиз болани ушлаб ўтиришдан фойда йўқ! Мендан ҳавотир олма!
-вой ойией куёвингиз нима деса шуда буёғи!-деди Раъно оёқ кийимини кияркан..
-Одинани ҳам кўп бозорга чиқараверма эр хотин пул топганига маст бўлиб бетини қотириб қўйманглар эҳтиёт бўлда болам...
-хўп ойи!-деди Раъно яна бир бор онасини қучиб...
-эсон омон етиб олгин кейинги сафар куёвим билан кел! Кетишингда қуртдан олиб кет ўзим ясагандим!

🌺🌺🌺🌺🌺🌺

-дадаси синглингиз билан очиқ чехрада хайрлашинг нима қилсаям ҳали бизга керак пул десак индамай беради ҳафа бўлиб қолиб келмай қўймасин!
Узоқдан туриб унга қараб суҳбат қураётган акаси ва янгасини суҳбатини Раъно эшитмади...

🌺🌺🌺🌺🌺🌺

-Гулистонгами?
Ҳайдовчи кўхликкина жувонни кўриб афтини йиғиштира олмай қолди...қишлоқда бундай аёлларни учратиш қийин..
-ҳада синглим...
-қанча?-деди Раъно тилла узук ялтираб турган қўли билан юзини пана қиларкан..
-энди кўнгилдан чиқариб бераверасизда сингил!
Раъно ўтиргач салонни унинг атирини иси тутиб кетди...ҳайдовчи тамаки ютгандек ширин ҳидни сипқорди..
-одам оласизми?
-йўлда чиқар!-деди ҳайдовчи ойнадан Раънога кўз ташлаб...сочларини калталиб антиқа кўйлак кийиб олган бу аёлни эри бормикин...эри йўқ шекилли эри бўлса шундай юришига қўярмиди?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤5👍4💔1