This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Х А Й Р Л И Т У Н✨🌺✨
🌟 Билинг ғаниматмиз бир биримизга 🌷✨✨
Дунёда мехрдан кучли нима бор.
Ширин сўз айтишдан тўхтаманг зинхор ✨✨🌷
Бизни боғлаб турсин Меҳр Оқибат.✨🌷✨
Хайрли тун азизим! Тунингиз осуда ўтсин!✨🌷✨
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг
Ҳар кун, ҳар лаҳза «Ҳаёт китоб» ингизни яхши кайфият, шукроналик ва самимий қувонч билан тўлдиринг-ки, саҳифаларини ортга қайтариб вароқлаганингизда умрингизни гўзал яшаётганингизни ҳис қилинг.
Хайрли тонг қалби гўзал, қувончлари осмон қадрдоним! Бугун янги кун саҳифангизни гўзал амаллар билан безанг.

👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак
❄️2023-ЙИЛНИНГ ОХИРГИ ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌸
😀 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.🤲
🤲Келаси жума кунларига барчамизга соғ саломат етказсин🤲
Бизда кузатинг👇🏻

👍2❤🔥1
Dunyoni maqtama menga, azizam,
Ishonib bo'lmaydi soxta afsunga.
Agar u zarracha bo'lsa sharafli,
Yig'lab tug'ilmasdik kirarkan unga.
Dunyoni pokiza atama, yolg'on,
Har oni kechajak xavfu xatarda.
Agar u zarracha bo'lsa pokdomon,
Bizni yuvishmasdi undan ketarda.
©Xayrullo Hamidov
Rumiy Aforizmlari
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Ishonib bo'lmaydi soxta afsunga.
Agar u zarracha bo'lsa sharafli,
Yig'lab tug'ilmasdik kirarkan unga.
Dunyoni pokiza atama, yolg'on,
Har oni kechajak xavfu xatarda.
Agar u zarracha bo'lsa pokdomon,
Bizni yuvishmasdi undan ketarda.
©Xayrullo Hamidov
Rumiy Aforizmlari
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🔥1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ сўнгги туни. Уни чиройли дуолар билан икром қилайлик. Асрор ака бу аёлни танимади, аммо махалланинг канвойи , илмли аёлларидан бири эканлигини юракдан ҳис қилди. У индамай ўрнидан туриб , аёлларга ўз вазифаларини бажаришлари учун…
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
- Марҳумани сўнгги йўлга кузатиш учун поклаш - кириб кўриш билан битадиган жараён эмас. Менга иш берадиган аёллар керак. Бели чидамайдиганмас. Учта аёл бўлса етади. Барчалари комил таҳоратли бўлишсин. Тушундингиз- а ? Ўзаро келишиб , ким киришини айтарсизлар Айтганча , марҳуманинг қизлари биринчи навбатда кириши керак эди. Аммо қизлари йўқ экан. Шу сабаб ёлғиз келинлари биринчи навбатда кирадилар. Айтиб қўяй, бу марҳуманинг сўнгги илтимослари ҳам бўлган экан.
Келинимиз қанилар ?
Ғассол аёл ўртага чиққан Ҳилолани жуда ёш ва бунинг устига тол ҳивичдек нозиклигини кўриб ҳайратда қотди. Аммо унга қарши бир оғиз сўз айтмади.
Ҳилола унга қайта салом берди .
- Ваалейкум ассалом , қизим. Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин. Марҳума опамиз сизни алоҳида айтиб кетганларига қараганда , улар учун жуда қадрли бўлганингиз кўриниб турибди.
- Менга ҳам руҳсат беринг. Опоғойимни сувларини ўзим ташиб берай. Хўп денг , хўп деяқолинг, - дея зор -зор йиғлади қўшни келин Малоҳат , - агар улар орага тушмаганларида мен ҳозир қаршингизда турмаган ва уч нафар фарзанднинг онаси бўлмаган бўлардим . Менинг у кишидан қарзим жуда кўп , илтимос...
Ғассол аёл Муҳаббатнинг бу сафар "ўткирлиги" ўтмади.
Йиғи - сиғи , ёлвориш билан Мастура опанинг сўнгги ҳизматини қиладиган аёллар сони етти нафарга етди.
Ғассол аёл Мукаррам опадан сўради :
- Билмайсизми , Мастура опа Малоҳатга қандай яхшилик қилган эканлар ?!
- Бир вақтлар, аниқроғи ўн бир йил аввал Мастурахоннинг қўшнисининг ўғли Раҳматжон билан Малоҳат бир - бирларига кўнгил қўйишган эди. Раҳматжоннинг онаси ўғлининг кўнгли учун қизникига совчиликка борган, аммо қиз тараф ўз қизларини буларга беришга унамаган. Сабаби Раҳматжонлар ўзбек, Малоҳатнинг оиласидагилар эса қозоқ бўлишган. Қозоқларни биласиз . Жуда ғурурли ва урф- одатларини маҳкам ушлайдиган халқ бўлишади. Малоҳатнинг уйидагилар ҳам "Қизимизни берсак, фақат ўзимизнинг қозоққа берамиз" дейишади.
Бу қатъий рад жавобидан икки ёш жуда қаттиқ тушкунликка тушадилар. Раҳматжон эса бор чорани бу ерлардан бош олиб бошқа юртга кетишда деб билади.
Йигитнинг изиллаб йиғлаб турган онасидан бор гапларни эшитган Мастурахон ўша куниёқ ланғиллаган қоқ пешинда уч махалла наридаги Малоҳатларникига яёв борганлар.
Ўзларини кутиб олиб дастурхонга таклиф қилган хонадон эгаларига шундай сўзларни топиб - топиб гапирган эканлар- киии ...
- Сизлар ким бўлибсизлар- ки , Аллоҳ илоҳий муҳаббат неъмати билан сийлаган кўнгилларга айирмакашлик қиласизлар ?! Муҳаббат - Аллоҳдан. Агар бу муҳаббат эмас, шунчаки кўнгил хуши бўлган-да , бу ерга келмасдим. Нима фарзандингизнинг сиз ўйлаган нарсага фаҳми етмасмиди ?! Етган албатта! Сизларнинг қарши бўлишингизни аввал бошдан билган. Аммо асл муҳаббати ҳар қандай шароитда ҳам ўз сўзини айта олади, билиб қўйинг. Сиз бўлса "Сен - ўзбек, мен - қозоқ" деб ўтирибсиз. Аммо биз бир яхлит мусулмонмиз . Миллатларимиз орасида никоҳ мумкин эмас деб ҳеч қаерга ёзиб қўйилмаган. Марҳамат, шундай ёзилган жойи бўлса кўрсатинг, тан бериб ортга қайтай.
Мастураой ўша куни тик оёқда анча гапларни гапирибдилар. Охири хонадон эгаси уларни тўхтатибди :
- Бир пиёла чойимизни ичмасангиз сизга қиз йўқ ...
Кўп ўтмай ёшларнинг тўйи бўлди. Ва барча Раҳматжоннинг дидига қойил қолди. Малоҳат махалланинг олди келини бўлди. Бу яқин атрофда Малоҳатчалик қайнона- қайнотасининг дуосини олган келин топилмаса керак. Буларнинг бари Мастурахоннинг шижоати билан бўлган эди.
Ғассол аёл Мукаррам опага ажабланиб қараб қўйди:
- Ҳаа , сиз бу воқеаларни шундай айтиб бердингизки , бари кўз ўнгимдан кинотасмадек ўтди. Малоҳатнинг қайнонаси ҳам шу ердамилар ?! - сўради у
- Ҳа шу ерда , - деди Мукаррам опа ,- қаршингизда. Малоҳат менинг бешта қиздан кейин туғилган ёлғиз ўғлим Раҳматжоннинг аёли .
Мукаррам опа атрофдагиларга ишора қилди :
/117

👍13❤1😢1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
- Мастура опани поклаш учун навбат талашаётганларнинг барчасининг худди бизники каби ўз ҳикояси бор.
- Опа , Аямизни қачон сувга оламиз ?! - сўради аёллардан бири , - соат ўнга яқинлашаяпти. Улгурмай қолмайлик.
- Уларни барвақт ювинтириб қўйсак, кечроқ келганлар хайрлашайлик деб тихирлик қилишлари мумкин. Шунинг учун уларни чин уйларига олиб чиқиб кетадиган вақтга тайёр қилиб берамиз. Қолаверса , яна бир ўғилларининг Россиядан етиб келиши кутилаётган экан. Биз уларни сувга олгунимизга қадар улгуриб келсалар яхши бўларди.
Ғассол аёл шундай деб эшикка яқин ўтирган аёлларга буюрди :
- Илтимос, яна бир марта эркакларни чақиринглар , охирги марта видолашиб олишсин ... Поклаганимиздан сўнг , юзлари қайтиб очилмайди...- у шундай деб аёлларга юзланди ,- сизлар эса эркакларнинг келишига йўлни бўшатиб қўйинглар ...
Орадан кўп вақт ўтмай кўчадан яқин қариндош , жигар бўлган эркак- у , йигитлар тўп- тўп бўлиб Мастура опа ётган хонага кириб унинг атрофида гир айлана бўлиб тизилиб ўтиришди. Сиғмаганлар яна иккинчи қаторни ҳосил қилиб ўтиришди. Қолганлар эса навбатларини кутиб тик қолишди. Сулаймон Мирсаид акани суяб олиб кирди. Мирсаид ака бир кечада шилиниб тушибди. Қўллари тинмай қалтирарди. Бир томонда Мирсаид ака , бир тарафда Асрор ака ўз Мастураларининг бошида паст ва бўғиқ овозда чирқираб йиғлаб фарёд чекишар эди. Шу пайт ҳовли тарафдан раста бўлиб қолган овоздаги йигит фарёди эшитилди:
- Сўнгги дамига улгурмаганим , онаааам...
Бу Акромжон эди. У хонага кириши билан ўзини Мирсаид аканинг бағрига отди :
- Ота , мен яна етим бўлиб қолдимми ?! Бағрим тўлди деб қувонганимда юрагим яна қовжирадими ?
У Мирсаид акадан ўзини олиб Мастура опанинг бошига энгашди. Юзларидан тинмай ўпар ва йиғлаб - йиғлаб сўзларди:
- Тўйингнинг тўрида тураман деган ваъдангиз қани , аяжооон ?! Уйлаганингда даврадан чиқмай ўйнайман деган сўзларингизга нега вафо қилмадингиз , аяжооон ?! Мени ташлаб кетишга кўзингиз қандоқ қийди, аяяя ?! Дийдор қиёматга қолдими , жоним аям ?! Кўзларингизни йўлларимга интизор қилган мен аблаҳни кечиринг ... Мен ўзимни қандай кечираман энди , аяяяя?
Шу пайт Акромжоннинг кўзи рўпарасида ўтирган Сулаймонга тушди :
- Акаааа , жон Акааа?! Буларнинг бари туш денг . Мени чимчилаб уйғотиб юборинг...
Шу вақт ғассол аёл Муҳаббатни овози янгради :
- Вақт бўлди ! Марҳуманинг сўнгги иззатини қилайлик...
Акромжон Мастура опани маҳкам қучди :
- Менинг аям марҳума эмаааас ... Марҳума эмааас...
Шу пайт Сулаймон Акромжоннинг билагини маҳкам қисди :
- Акром ...
#давоми_бор /118
Муаллиф: Хазонрезги

👍28😢13❤4😭1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БОРОЛМАДИМ...
🎙Қамариддин Бекмуҳаммад
Мадинада тонглар отди, боролмадим,
Мадинада кунлар ботди, боролмадим...
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🎙Қамариддин Бекмуҳаммад
Мадинада тонглар отди, боролмадим,
Мадинада кунлар ботди, боролмадим...
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ - Мастура опани поклаш учун навбат талашаётганларнинг барчасининг худди бизники каби ўз ҳикояси бор. - Опа , Аямизни қачон сувга оламиз ?! - сўради аёллардан бири , - соат ўнга яқинлашаяпти. Улгурмай қолмайлик. - Уларни барвақт…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
41- ҚИСМ
Акромжон ука ... Ойижоним бизнинг олдимиздаги ўз фарзларини бажариб бўлдилар. Энди ...
Энди фарзларини бажариш навбати бизники ...
Юр , ташқарига чиқайлик. Ойижоним Аллоҳнинг ҳузурига фариштадек пок боришлари учун йўл берайлик. Ўзи шундоғам сени кўп ...кутдик...
Акромжон Сулаймонга дардли қараб турарди. Акасининг сўзлари унга қаттиқ таъсир қилди. Акасига "хўп" дея бош эгди.
У охирги маротаба Мастура опани маҳкам қучди . Юзидан ўпар экан, ожиз шивирлади:
- Ая...Аяжооон . Борар манзилингиз Фирдавс жаннати боғлари бўлсин.
Аяжооон... У ердаги туққан онамга салом денг ... Уларга "Акромжонингиз менинг ҳам болам бўлган" денг. Аяжооон , мен Аллоҳимдан ҳар куни дуо қилиб сўрайман. Ҳар иккингизни бир жаннат аҳлидан қилсин ...
- Бўлди , болааам... - Асрор ака Аркомжоннинг бошига эгилди . Унинг қўлтиғидан кўтарди,- сен билан менинг дардимиз бир экан- у, аммо сингилжоним айтилган вақтдан кеч қолиши мумкин эмас.
Асрор ака Акромжонни етаклаб хонадан чиқар экан, қуйилиб келаётган кўз ёшларини тўхтата олмас эди :
" Сингилжоним, яна қанча инсоннинг дардига дармон бўлгансан ?! Мен синглим деб бўзласам , бу йигит "аяжон" деб чирқираса ?! "Опажон" деб кўксини муштлаётганилар қанча ?! Айт , синглим ?! Ўзинг учун ҳам яшаганмидинг, мунисам?!"
Бу пайтда нариги хонадаги аёлларнинг шивир - шивири кучайди :
- Тавба , бу йигит Мастура опанинг ҳудди ўзи- ку ? Ростдан тутинган ўғлими ? ! Адашмаяпсизларми ?! Аллақаерлари Сулаймонга , аллақаерлари Мирсаид акага ҳам ўхшар экан ?!
- Эээ айланай , "Туққан эмас , боққан она" деб шунга айтишади- да . Акромжон Сулаймон билан бир ўринда ётиб катта бўлган экан. Мирсаид ака уни уйга олиб келганда ўн икки ёшларда бўлган. У вақтда ўз онаси тирик бўлган. Орадан кўп ўтмай у аёл жонини эгасига топширган экан. Акромжоннинг сингилиси ҳам бор экан. Аммо ҳозир туғуқхонада экан. Мастура опанинг ўтганини у қизга билдиришмабди.
- Бу йигитнинг томирларида қон эмас меҳр оқар экан- да ?! Шу сабаб ўзига меҳр берган инсонларга ўхшаб кетган экан...
Эркаклар Мастура опа билан хайрлашаётган вақтда Роҳилахон опа Ҳилолани ошхонага тортди.
У ерда Ҳилоланинг опаси Нигора чой тайёрлаб турган экан.
- Қизим , бир бурда нон тишлагин. Кечадан буён ичингга битта ушоқ ҳам киргани йўқ.
- Егим йўқ , ойижон,- Ҳилоланинг томоғи қирилиб , товуши бўғилиб қолганди. Овози базўр эшитилди.
- Болам , рангингни қара . Куйиб кетганидан оппоқ юзларинг қоп- қорайиб кетибди. Кийимингдан елка суякларинг қирра - қирра бўлиб бўртиб ётибди.
- Егим йўқ,- қайта такрорлади Ҳилола
/119

👍9❤1😢1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
- Қизим , бу нарсани сен учун сўраётганим йўқ. Ҳозир Ойижонингни поклаш учун кирасан. У ерда ўзингни маҳкам ушлашинг, шаҳдам тутишинг керак. Энг охирги имконинг қадар уларнинг сўнгги ҳизматларини қилиб қолишинг керак. Мендан буни аданглар илтимос қилиб айттириб юбордилар. Улар шуни таъкидладилар- ки , сен аввало адангларнинг - сингилларига , қайнотангнинг -тан- маҳрамига , жуфтингнинг - онасига ва ниҳоят ўзингнинг - ойижонингга бу дунёда жисм- у танинг билан қилишинг мумкин бўлган энг охирги ҳизматингни сидқидилдан адо қилар экансан.
Роҳила опа Ҳилолани ойнанинг олдидан четга тортди :
- Кел қизим , белингни маҳкам қилиб бойлаб қўяй.
У шундай деб Ҳилоланинг белини ҳалитдан бери қўлида ушлаб турган майин ва катта дока рўмол билан кўйлагининг ичидан сириб бойлаб қўйди.
- Буни охиригача ичасан, - Нигора синглисига қайноқ новвот чой тутди.
Нигора Ҳилолани ўтқазиб гали билан чой хўплатиб , озроқдан ширинлик едира бошлади.
Ҳилола опасининг қўлидан таомланар экан, кўзларидан дув - дув ёш тўкилар , ора- сирада нафаси тиқилиб энтикиб қоларди...
- Эркаклар ичкаридан чиқа бошлашди. Энди борақол ...
Роҳила опа қизини кўзида ёш билан кузатиб қолди :
- Оҳ , болам- а... Бундай келин бўлиб ,келинликнинг гаштини ҳам сура олмадинг- а... Тоълеингга шўрликкина Ойижонинг тирик юрсалар нима эди- я ?! Буви бўлиш бахти ҳам насиб қилмаган опажоним- а ?!
Роҳилахон опа шундай деб бирдан сергакланди :
- Аллоҳим , қадаринг шу бўлса биз ожиз бандаларинг қандоқ ҳам қаршилик қила олардик?! - деди у шикаста овозда шивирлаб ,- Билиб - билмай исён қилиб ўйлаган фикрларим учун ўзинг кечир . Мастура опамни жаннат аҳлингдан қилгин. Қиёматда аршнинг соясида тургувчи бандаларинг сафида бўлишларини раво кўр... Пайғамбаримиз Саллолоҳу Алайҳи Вассалламнинг қўлларидан кавсар сувларини шодланиб ичмоқликни насиб айла! Амин Аллоҳу акбар !
Ғассол аёл Мастура опани сувга олганда ҳайратдан кўзлари катта - катта очилди :
- Ё Аллоҳ ! - дея хитоб қилди у ,- Ўзингсанг ҳар нега Қодир!
У атрофида тизилиб турган аёлларга кўп гапиришни истамади, гапни қисқа қилди :
- Онажонимдан жаннат ифори келмоқда...
У барча аёлларга иш тақсимлаб берди . Ҳилолага эса ўзининг ўнг тарафидан жой берди :
- Сиз сув қуйиб турасиз...
Ғассол аёл Мастура опани барча қоидаларга амал қилиб поклади. Ишининг охирида Маҳина опа киришда қўлига тутқазган ярим литрлик баклажкадаги сувни олди. У баклажкани оғзини очиб Ҳилолага тутди.
- Ойижонингизга жон бераётганларида охирги сувни томизиш сиздан бўлган экан. Энди зам- замни ҳам сиз беринг.
Ғассол аёл Мастура опанинг пастки жағини аста ўзига тортди :
- Онажон ... Зам- замдан ичиб олинг ... Сўнгги манзилга кетаётганингизда ер юзидаги энг гўзал мўъжизавий неъмат ҳамроҳингиз бўлсин ...
Мастура опанинг оғзи аста очилди . Ҳилола Ойижонисининг оғзига зам- зам қуйди.
- Бўлди...
Ғассол аёл қолган зам-замни челакда атайин қолдирган сувга қўшди. Сўнгра ўша сувни марҳуманинг юз- кўзидан қўли билан сочма қилиб сепган бўлди.
- Қани энди хайрлашиб қолинг.
Хонадаги аёллар Мастура опага "Мендан рози бўлинг, сиздан мингдан минг розимиз" дея хайрлашиб , кафанлашга киришдилар . Ҳилоланинг эса гапираман дея тили тутилди. У ўзини матонатли тутишга минг уринса- да , бунга бардоши етмас эди.
- Ойижон , сиздан кечирим сўрайман,- деди Ҳилола юраги тутдек тўкилганча , - сизни охирги кунларда кўп қийнаб қўйдим. "Овқат енг" дея сизга кўп азоб бериб қўйдим. Сиз эса менинг кўнглимга қараб , жонингиз анча қийналди.
Мен сизга яхши бўлсин деган эдим. Таомлансангиз қувватга кирасиз, сўнгра соғаясиз деб ўйлабман. Мени кечиринг , Ойижон... Мендан рози бўлинг , ойижон...
/ 120

👍14❤2
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
- Қизим , бу кечирим сўрайдиган иш эмас. Бунга ўз вазифасини сидқидилдан бажариш дейилади. Аллоҳим барча аёлларга сиздек оқила келин берсин,- деди ғассол аёл,- мен шу касбимнинг ортидан қанчадан - қанча воқеаларга гувоҳ бўлдим. Қанчадан- қанча инсонларга сўнгги либосини бичиб кийдирдим. Қанча ёмонни кўрдим. Қанча яхшини кўрдим . Барчасидан бир ибрат , хулоса олдим. Мен боя Ойижонингизни сувга олаётиб ҳайрон бўлганимни сездингиз- а ? Одатда бундай ҳайратим, ҳайроналигим сабабини кўпда ташимга чиқармайдиган инсонман.
Аммо бу сафар айтаман. Сиз қайнрнангизни касал ётган ҳолларида бутун жисмиларини гулдек ораста тутибсиз, бу дегани бир келин, бир қиз сифатида ўз вазифангизни сидқидилдан бажарибсиз. Қилган меҳнатларингизга сиз ҳам рози бўлинг. Аллоҳ сиздан рози бўлсин... - ғассол аёл шундай дея пешонасидаги терни артди ,- энди эшикларни очамиз. Онажонимизнинг кетиш соатлари етди .
Онажон ... Сўнгги манзилингизга хуш боринг!
У ер саодат манзилингиз бўлсин. Аллоҳим "бандам" дея, Росулимиз Саллолоҳу Алайҳи Вассаллам "умматим" дея ёрлақасинлар. Ҳур қизларга ҳамроҳ бўлинг. Бу дунёда тотган заҳматларингиз у дунёда бошингиздан ҳидоят, шафоъат , офият нурлари бўлиб ёғилсин...
Аёллар йўл бўшатдилар ... Хонадаги поклашда ишлатилган анжомлар тезда олиб чиқиб кетилди.
Марҳума эркаклар олиб кирган тобутга солинди.
Кўп ўтмай тобутни кўтардилар . Тобутнинг энг бошида Сулаймон ва Акромжон оналарига елка тутишган эди.
Тобут уйдан чиқиб кетаётганда оломон бир гувранди. Ҳилоланинг назарида бутун ҳовли ва уйлар ўз ўрнидан бир силтаниб, кўтарилиб тушгандек бўлди . Ҳилола яшил духоба ёпилган тобутнинг ортидан югургиси келди аммо оёқлари ўзига бўйсунмай тош қотганди.
Ҳилола оломон ортидан қўлларини умидсиз чўзди...
Зумда ...
Ер, осмон , одамлар ... Барчаси бир чирпирак бўлди-ю ...
-Келин ҳушини йўқотди !
- Сув беринглар !
- Сув сепайлик...Олиб келинг...
- Пиёз ҳидлатайлик...
- Фойдаси бўлмаяпти...
- Оғзига ҳам солиб кўринг- чи...
Ҳилола бу гапларнинг барини эшитиб ётар , аммо зил босган қовоқларини йириб кўзини оча олмас, танасини ҳаракатлантира олмас эди.
Тўпалонда кимдир уни оғзини пиёзга тўлдириб қўйибди. Ҳилоланинг нафаси бўғилди.
"Бу одамлар ҳозир мени ўлдириб қўйишади ,- ўйлади Ҳилола ,- Ойижоним қаерда эканлар ?!"
Шу пайт унинг жонига Малоҳат оро кирди.
- Ҳилоланинг атрофига қалашиб туриб олибсизлар! - деди у аёлларни нари суриб , - ҳаво ўтсин бу ерга ҳам . Нарироқ туринглар . У шундай деб Ҳилоланинг бошига энгашди,- кимнинг иши бу ?! Кўнглини ағдариб оғизига пиёз тўлдириб қўйиш?! Тавба қилдим- эй ?!
Малоҳат Ҳилоланинг оғзини йириб очиб пиёз бўлакларини бирма- бир чиқариб ташлади .
Шу вақт Саодатхоннинг овози эшитилди.
- Йўл беринглар ...
Ҳилола димоғини ёргудек бўлган нашатир спирт ҳидидан ўзига келди :
- Иммм...
- Ҳайрият-ей ана энди ўзига келди,- деди кимдир.
Кўп ўтмай Ҳилола ўзини ётоғида кўрди . Уни у ерга бир амаллаб суяб олиб киргандек бўлдилар .
Остонада Нигора кўринди:
- Синглим...
Ташқаридан шикаста овозда ўқилган қуръон тиловати эшитилар эди...
Ҳилола орадан қанча вақт ўтганини фарқламади.
Бир вақт қулоғига "Эркаклар қайтишди" деган овоз чалинди. Ҳилола тўр парда ортидан Сулаймонни гандираклаганча зинага келиб ўтирганини кўрди. Унинг дўпписи, елкалари , кўйлагининг қўл қисмининг у ер , бу ери майин тупроққа беланиб турар эди.
- Ойижонни Сулаймон акам қабрга қўйибдилар ,- ўйлади Ҳилола хўрсинганча.
У шу ҳақда ўйлаган заҳоти бир таниқли инсоннинг машҳур сўзлари ёдига тушди:
- Хайр , тупроққа айланган онам ...
Салом , онамга айланган тупроқ ...
#давоми_бор / 121

👍24😢7❤4💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌙 ХАЙРЛИ ТУН💫🌟✨
🌙❄️Хаёт бу инсонга берилган неъмат.
Бир куни ёруғ бўлса бир куни зулмат.
Лек олтинга тенгдир соат вақт.
Унутманг биродарим умр ғанимат!
🌙❄️Хайрли тун, Тунингиз сокин бўлсин!
🌙❄️Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🌙❄️Хаёт бу инсонга берилган неъмат.
Бир куни ёруғ бўлса бир куни зулмат.
Лек олтинга тенгдир соат вақт.
Унутманг биродарим умр ғанимат!
🌙❄️Хайрли тун, Тунингиз сокин бўлсин!
🌙❄️Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонг муборак
БАХТЛИ ЯХШИЛАР❤️
Биламан, бугун хам сизга хайрли тонг тиловчилар бисёр. Улар орасида ғойибона булиб мен хам тонгни хайрлиси келишини тилаётганимдан миннаддорман.
БАХТЛИ ЯХШИЛАР❤️
Бугунимиз бошқа кунларимиз каби жуда мухим. Бу кунни шунчаки яшаб утмайлик. Ниманидир мухим ишлар қилингки хотираларингизда ажиб фахр билан қолсин..
🎄🎄🎄🎄🎄

Хайрли тонг! 🌤
🌸❄️Бахтли инсонлар орасида биз хам яна бир тонгни қарши олдик!❄️🌸
🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄
Бугун, 30-декабрь, Янги йилга ҳам оз фурсатлар қолмоқда😊
Қириб келаётган янги 2024-йил барчамизга омадли келсин!🎁🎁
Шанба тонги муборак🌸❄️

Кеча онажоним Умра сафаридан қайтишлари керак эди. Кутиб олиш учун Турбатга чиқдик. Ноқулай ҳаво ҳарорати туфайли самолёт Жамбул шаҳрига қўнибди.Ўзи Турбатга Чимкент ҳам узоқ, Жамбул(Тароз) эса икки баравар олисда. Хуллас, кутяпмиз.
Ҳамма ёқ ораста, дастурхонлар тузалган,, аммо биринчи марта онам уйда йўқ. Келинимиз, жиянларим атрофимизда парвона, аммо кўнглимиз бузилиб, бир ғалати ҳислар оғушида ўтирдик. Шунда илк бор ҳис қилдим; онамсиз кошоналар ғариб экан!
Онамсиз дунёлар бўм-бўш экан.
Бизнинг вақтимиз билан соат еттиларда кутган азизларимиз етиб келдилар. Бунинг қувончини таърифлаб беролмайман. Неваралар ҳеч кимга қарамасдан шунча вақт авайлаганимиз поёндозлар устидан йиғлаганча югуриб бувижониси истиқболига ошиқдилар.
Юрагим ҳапқириб кетди. Олам ёришиб кетди. Ахир Онам келдилар...
Бугун бир нарсани билдим, ҳовлимиз файзи Онажонимиз эканлар.
Ҳозир меҳмонлар оғушида ўтирган онамни кузатиб, мунисамни дуо қилдим. "Аллоҳим онажонимнинг умрини узоқ қил" Аслида, қўналиган работим—Онам эканлар.
Феруза Салходжаева

👍11🥰2❤1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ - Қизим , бу кечирим сўрайдиган иш эмас. Бунга ўз вазифасини сидқидилдан бажариш дейилади. Аллоҳим барча аёлларга сиздек оқила келин берсин,- деди ғассол аёл,- мен шу касбимнинг ортидан қанчадан - қанча воқеаларга гувоҳ бўлдим. Қанчадан…
👆👆👆👆аввалги қисмлар
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
42- ҚИСМ
Ҳилола тирсакларига таяниб аранг бошини кўтарди. Бир амаллаб ўрнидан турди . Тўрдаги кийим жавонни очиб Сулаймоннинг ёзлик енгил кўйлак - шимидан саралаб олди ва чайқалганча ташқарига йўл олди:
- Сулаймон ака ,- дея эрини оҳиста чақирди у,- ювиниб кийимларингизни алиштириб олинг. Унгача сизга чой тайёрлаб тураман.
- Акромжонга ҳам кийим бер ... У ҳам кийим алиштириши керак ...
Ҳилола эридан "нимага ?!" деб сўрамади. Саволларсиз "Хўп бўлади" дея бош ирғади.
Ҳилола кўп ўйлаб ўтирмай Акромжонга Сулаймоннинг бирор марта ҳам кийилмаган оҳорлик кўйлак- шимини олиб чиқди. Акромжон Сулаймондан ҳийла баланд эди.
"Мулла акамга лойиқ келиши керак" дея ўйлади Ҳилола танлаган кийимларини чамалаб ва уларни ўзини кутиб турган эрига олиб чиқиб берди :
- Булар мулла акамларга ...
Сулаймон Ҳилола узатган кийимларга бир кўз ташлади- ю кўнгли тўлди шекилли:
- Яхши ,- деди ва оғир қадамлар билан нари кетди.
- Ҳилола , нега турдинг ? - деди қўлида бир коса мошхўрда кўтариб олган Нигора,- суюқ овқат ичарсан деб шундан келтирақолдим. Истасанг ош ҳам олиб келаман. Юр хонангга.
- Опа , мен яхшиман. Ҳавотир олманг. Эркаклар келишибди , шунга додажонга бир коса иссиқ овқат тутай дегандим ...
- Додажонингларни аллақачон ичкарига олдик, аммо овқат ичира олмаяпмиз,- деди Нигора, - бундай вақтда одамдан овқат ўтади дейсанми ?!
- Мендаям шу... - деди Ҳилола , - бироқ додажонни овқат ичишга адамлар кўндириб берсалар яхши бўларди.
- Адажонимлар мозор бошида қолибдилар . Сингилларининг қабрлари бошида "Ёсин", "Мулк" сураларини қайта- қайта ўқияпганмишлар... Куёв билан додажонингни эса таъзия билдиришга келганларни кутиб олишга уйга кўндириб жўнатибдилар.
Адамлар менимча кун ботгунча қайтмасалар керак
Ҳозир укамдан мозорбошига ҳам майда- чуйда егулик чиқартириб юбордик. Гўрков амаки ва ёрдамчилари , қабристон қоровули , адамлар - барчаларини ҳисобга олдик.
"Адамларни ўзларини овқатланишга ўша амакилар кўндирсалар яхши бўларди"- ўйлади Ҳилола ўзи эса опасидан сўради:
- Додажонни ёнларида ким бор ?
- Эркаклар алмашиб туришибди . Бу ерга келаётганимда кичик амакинг ва амманг ўтирган эдилар .
- Буни менга беринг,- Ҳилола опасининг қўлидан косани олиб кичик меҳмонхонага йўл олди .
У ерда Мирсаид ака бошини қўйи солинтирганча жим ўтирар, Маҳина амма эса йиғлайвериб томоғи бўғилиб кетганлиги учун гапирмасдан тасбеҳ ўгириб ўтирар эди. Афтидан у ҳам укасини таомланишга кўндира олмаганлигидан ҳафсаласи пир бўлган эди.
- Ассалому алайкум , додажон... - Ҳилола паст товушда салом бериб қўлидаги косани Мирсаид аканинг тўғрисига аста қўйди,- илтимос буни ичиб олинг...
Мирсаид ака келинининг саломига бош ирғаб алик олди , аммо косани қўли билан нарироққа итариб қўйди.
- Додажон , илтимос шу овқатни ичинг , - менинг ойижонимга берган ваъдамни бузилишига сабабчи бўлманг .
Мирсаид аканинг қошлари чимирилди. Ҳилолага "Қандай ваъда эди у?!" дегандек ер остидан қаради
/122

👍17
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
- Мен ойижонимга , - дея оҳиста гапира кетди Ҳилола дастурхон попугини ўйнаб ,- уларнинг илтимосларига кўра ваъда бергандим. Ойижонимлар "Вақти келиб оламдан ўтсам , додажонингизга худди ўз адажонингизга қараган каби самимий муносабатда бўлинг. Тонгда , тушликда , кечки овқат пайтида бир пиёла иссиқ чойни дариғ тутманг. Бир коса мазали овқат ва ширин муомалани чин дилдан икром қилинг. Мени қабрда тинч ётсин десангиз уларни ҳамиша ҳурматларини жойига қўйинг. Мендан кейин ўзларини етимлардек ҳис қилиб елкалари қисилмасин , мунғайиб қолмасинлар" дегандилар .
Додажон, тўғри дунёнинг неча минг аёли қаршингизга келиб сидқидилдан ҳизматингизни қилган тақдирда ҳам , ойижон ўз қўллари билан дамлаб тутқазган бир пиёла чойга арзитмаслигингизни биламан.
Аммо ...
Улар дунёдан ўтар чоғда ҳам ўзларини ўйламадилар , барчамизнинг ғамимизни едилар. Биз ҳам ҳозир ойижоннинг юзлари учун кўнгил сўраб йўқлаб келганларни ҳурматини жойига қўйишимиз керак. Бунинг учун эса куч керак.
Ҳилола шуларни айтиб жим бўлиб қолди . Сўнгра додажонисига саволли боқди :
- Таом илиб қолди шекилли. Қайноққина қилиб иситиб келайми ? !
Мирсаид ака "Йўқ" дея бош чайқади. У индамай қўлига қошиқни олди ва косага солди. У мошхўрдани ютиниб - ютиниб ичар экан, Ҳилолага савол берди :
- Ўзингизни овқатингиз қани ?
- Ҳозир олиб келаман, додажон...
Ҳилола ўрнидан туриб ташқарига йўл олди.
* * *
Мастура опа оламдан ўтганининг учинчи куни Мирсаид акаларнинг уйида марҳуманинг "кир ювди" маросимига тўпланишди.
Якшанба куни бўлганлиги боис барча қариндош- уруғлар бир ерга жам бўлишди.
Дастурхонга дуо- и фотиҳа қилингач , аёллар Мастура опа ҳаётининг сўнгги кунларида ишлатган кийим - кечак , ёстиқ жилд ва чойшабларни ювишга киришдилар. Ҳилола ойижониси оламдан ўтган вақтда эгнида бўлган либосларини алоҳида ажратиб қўйган эди. Ўша вақтда либосларда бирмунча сел доғлари қолган эди . Ҳилола бу кўйлакларни ўзи ювмоқчи бўлиб қўлида бир қоқиб текислади. Аммо кўйлак ва лозимда тугмадек доғни учратмасдан ҳайрон бўлди.
Ҳилола кўзларига ишонмади.
Ахир ўша куни ўз кўзлари билан кўйлакнинг этагида кичик косанинг оғзи катталигида пайдо бўлган доғни кўрган эди.
Аммо шу топда кўйлак, лозим унинг қўлида топ- тоза , бирор гарддан ҳоли , камига хуш ифорли бўлиб турар эди. Ҳилола ҳеч нарсага тушунмади. Ўйлаб ўйининг поёнига етолмади. Унинг хаёлларини Маҳина амманинг келини катта келини Ақида келинойи бузди. Ақида келинойи Ҳилоланинг қўлида турган кўйлак ва лозимни бошқа кирлар билан қўшиб ташқарига олиб чиқиб кетди.
У бошлиқ тўрт аёл кирларни қўлда ювиб , саришталашди.
Аср намозидан сўнг Маҳина амма барча қариндош аёл ва эркаклардан бир жойга тўпланишларини сўради.
У барча йиғилганда пайтда уларни Мастура опа сўнгги кунларини яшаган хонага бошлади .
- Энди гап бундоқ ,- деди Маҳина амма йиғилганларга бир- бир кўз ташлаб ,- мен ҳозир Мастураойнинг охирги тилагини бажармоқчиман.
Маҳина амма ёнида турган тугунни ёнига тортди.
Уни очган эди ичидан бир дафтар чиқди ва турли ҳажмдаги ўроғлик нарсалар чиқди.
Маҳина амма кўзойнагини очиб дафтарни ўқий бошлади.
- Бу дафтар очилган , унинг ўқиётган инсон мен эмас эканман, демак бу фоний дунёни тарк этибман.
Мастура бу дафтарга нималарни ёзган экан деб ўйлаётгандирсиз- а ?
Аввало , сўзим боши:
Ассалому алайкум...
Бу дунё омонат дунё.
Йиғлаб унга келган ҳар бир банда яхши биладики , бир кун хотимамиз албатта яна кетиш бўлади.
Дунё дунё бўлгандан буён унга устун бўлган кимсани ҳеч ким кўрган эмас.
Мен буларни нима учун ёзмоқдаман?!
Билмадим бу сўзларни юзма- юз айтиб кўнглингизни бузгим келмаган бўлса керак. Дафтарга қалбимдагиларни ҳотиржам ёза олганимдандир балки.
Мен ўзимга тегишли буюмлардан арзирларини ҳадя сифатида сизларга қолдиряпман. Сандиғимда алоҳида қадоқлаб номингизни ёзиб қўйдим.
У ерда тилла тақинчоқларим ҳам бор. Уларни ҳам кўнглингизни қолдирмаган ва оғритмаган ҳолда тақсимлашга ҳаракат қилдим.
/123

👍37😢7❤2
Телефонини олди - да дўстига қўнғироқ қилди:
- Онамнинг мазалари йўқ! Менда дориларга пул йўқ, - деди.
Дўсти:
- Бўлди, ўртоқ, хавотир олма. Асрдан кейин қўнғироқ қил, бир чорасини топамиз! - деди.
Асрдан кейин дўстига боғланишга уринди. Телефон ўчириб қўйилганди. У такрор - такрор рақам терди. Ўчиқ эди...
Кимдан бўлса ҳам, пул топиб келиш илинжида кўчага чиқиб кетди. Афсус... ҳеч ким унга қарз бермади.
Дунёларга сиғмай кетди. Онасига бирор ёрдам қилолмаётганидан қаттиқ ранжиди. Ундан ҳам кўра дўстининг уялтиргани ёмон таъсир қилди. Икки қўли бўш, сиқилган ҳолда уйга қайтди. Қараса, онаси тинч ухлаб ётарди. Ёнида халтада дорилар турарди. Бориб синглисидан сўради:
- Буларни ким келтирди?
- Дўстингиз келиб рецептни олдилар. Бориб ҳамма дориларни олиб келдилар. Ҳозиргина чиқиб кетдилар, - деди.
Кўзлари ёшга тўлиб кулди. Дарров ташқарига чиқди. Атрофдан дўстини қидирди.
- Дўстим, сенга асрдан бери қўнғироқ қиламан! Телефонинг ўчиқ!? - деди.
- Мен телефонимни сотиб ОНАЖОНИМИЗ учун дорилар сотиб олдим, - деди....

👍8❤2