🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Қизим , бу нарсани сен учун сўраётганим йўқ. Ҳозир Ойижонингни поклаш учун кирасан. У ерда ўзингни маҳкам ушлашинг, шаҳдам тутишинг керак. Энг охирги имконинг қадар уларнинг сўнгги ҳизматларини қилиб қолишинг керак. Мендан буни аданглар илтимос қилиб айттириб юбордилар. Улар шуни таъкидладилар- ки , сен аввало адангларнинг - сингилларига , қайнотангнинг -тан- маҳрамига , жуфтингнинг - онасига ва ниҳоят ўзингнинг - ойижонингга бу дунёда жисм- у танинг билан қилишинг мумкин бўлган энг охирги ҳизматингни сидқидилдан адо қилар экансан.

Роҳила опа Ҳилолани ойнанинг олдидан четга тортди :

- Кел қизим , белингни маҳкам қилиб бойлаб қўяй.

У шундай деб Ҳилоланинг белини ҳалитдан бери қўлида ушлаб турган майин ва катта дока рўмол билан кўйлагининг ичидан сириб бойлаб қўйди.

- Буни охиригача ичасан, - Нигора синглисига қайноқ новвот чой тутди.

Нигора Ҳилолани ўтқазиб гали билан чой хўплатиб , озроқдан ширинлик едира бошлади.

Ҳилола опасининг қўлидан таомланар экан, кўзларидан дув - дув ёш тўкилар , ора- сирада нафаси тиқилиб энтикиб қоларди...

- Эркаклар ичкаридан чиқа бошлашди. Энди борақол ...

Роҳила опа қизини кўзида ёш билан кузатиб қолди :

- Оҳ , болам- а... Бундай келин бўлиб ,келинликнинг гаштини ҳам сура олмадинг- а... Тоълеингга шўрликкина Ойижонинг тирик юрсалар нима эди- я ?! Буви бўлиш бахти ҳам насиб қилмаган опажоним- а ?!

Роҳилахон опа шундай деб бирдан сергакланди :

- Аллоҳим , қадаринг шу бўлса биз ожиз бандаларинг қандоқ ҳам қаршилик қила олардик?! - деди у шикаста овозда шивирлаб ,- Билиб - билмай исён қилиб ўйлаган фикрларим учун ўзинг кечир . Мастура опамни жаннат аҳлингдан қилгин. Қиёматда аршнинг соясида тургувчи бандаларинг сафида бўлишларини раво кўр... Пайғамбаримиз Саллолоҳу Алайҳи Вассалламнинг қўлларидан кавсар сувларини шодланиб ичмоқликни насиб айла! Амин Аллоҳу акбар !

Ғассол аёл Мастура опани сувга олганда ҳайратдан кўзлари катта - катта очилди :

- Ё Аллоҳ ! - дея хитоб қилди у ,- Ўзингсанг ҳар нега Қодир!

У атрофида тизилиб турган аёлларга кўп гапиришни истамади, гапни қисқа қилди :

- Онажонимдан жаннат ифори келмоқда...

У барча аёлларга иш тақсимлаб берди . Ҳилолага эса ўзининг ўнг тарафидан жой берди :

- Сиз сув қуйиб турасиз...

Ғассол аёл Мастура опани барча қоидаларга амал қилиб поклади. Ишининг охирида Маҳина опа киришда қўлига тутқазган ярим литрлик баклажкадаги сувни олди. У баклажкани оғзини очиб Ҳилолага тутди.

- Ойижонингизга жон бераётганларида охирги сувни томизиш сиздан бўлган экан. Энди зам- замни ҳам сиз беринг.

Ғассол аёл Мастура опанинг пастки жағини аста ўзига тортди :

- Онажон ... Зам- замдан ичиб олинг ... Сўнгги манзилга кетаётганингизда ер юзидаги энг гўзал мўъжизавий неъмат ҳамроҳингиз бўлсин ...

Мастура опанинг оғзи аста очилди . Ҳилола Ойижонисининг оғзига зам- зам қуйди.

- Бўлди...

Ғассол аёл қолган зам-замни челакда атайин қолдирган сувга қўшди. Сўнгра ўша сувни марҳуманинг юз- кўзидан қўли билан сочма қилиб сепган бўлди.

- Қани энди хайрлашиб қолинг.

Хонадаги аёллар Мастура опага "Мендан рози бўлинг, сиздан мингдан минг розимиз" дея хайрлашиб , кафанлашга киришдилар . Ҳилоланинг эса гапираман дея тили тутилди. У ўзини матонатли тутишга минг уринса- да , бунга бардоши етмас эди.

- Ойижон , сиздан кечирим сўрайман,- деди Ҳилола юраги тутдек тўкилганча , - сизни охирги кунларда кўп қийнаб қўйдим. "Овқат енг" дея сизга кўп азоб бериб қўйдим. Сиз эса менинг кўнглимга қараб , жонингиз анча қийналди.
Мен сизга яхши бўлсин деган эдим. Таомлансангиз қувватга кирасиз, сўнгра соғаясиз деб ўйлабман. Мени кечиринг , Ойижон... Мендан рози бўлинг , ойижон...

/ 120
👍14❤2
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Қизим , бу кечирим сўрайдиган иш эмас. Бунга ўз вазифасини сидқидилдан бажариш дейилади. Аллоҳим барча аёлларга сиздек оқила келин берсин,- деди ғассол аёл,- мен шу касбимнинг ортидан қанчадан - қанча воқеаларга гувоҳ бўлдим. Қанчадан- қанча инсонларга сўнгги либосини бичиб кийдирдим. Қанча ёмонни кўрдим. Қанча яхшини кўрдим . Барчасидан бир ибрат , хулоса олдим. Мен боя Ойижонингизни сувга олаётиб ҳайрон бўлганимни сездингиз- а ? Одатда бундай ҳайратим, ҳайроналигим сабабини кўпда ташимга чиқармайдиган инсонман.
Аммо бу сафар айтаман. Сиз қайнрнангизни касал ётган ҳолларида бутун жисмиларини гулдек ораста тутибсиз, бу дегани бир келин, бир қиз сифатида ўз вазифангизни сидқидилдан бажарибсиз. Қилган меҳнатларингизга сиз ҳам рози бўлинг. Аллоҳ сиздан рози бўлсин... - ғассол аёл шундай дея пешонасидаги терни артди ,- энди эшикларни очамиз. Онажонимизнинг кетиш соатлари етди .

Онажон ... Сўнгги манзилингизга хуш боринг!

У ер саодат манзилингиз бўлсин. Аллоҳим "бандам" дея, Росулимиз Саллолоҳу Алайҳи Вассаллам "умматим" дея ёрлақасинлар. Ҳур қизларга ҳамроҳ бўлинг. Бу дунёда тотган заҳматларингиз у дунёда бошингиздан ҳидоят, шафоъат , офият нурлари бўлиб ёғилсин...

Аёллар йўл бўшатдилар ... Хонадаги поклашда ишлатилган анжомлар тезда олиб чиқиб кетилди.

Марҳума эркаклар олиб кирган тобутга солинди.

Кўп ўтмай тобутни кўтардилар . Тобутнинг энг бошида Сулаймон ва Акромжон оналарига елка тутишган эди.

Тобут уйдан чиқиб кетаётганда оломон бир гувранди. Ҳилоланинг назарида бутун ҳовли ва уйлар ўз ўрнидан бир силтаниб, кўтарилиб тушгандек бўлди . Ҳилола яшил духоба ёпилган тобутнинг ортидан югургиси келди аммо оёқлари ўзига бўйсунмай тош қотганди.

Ҳилола оломон ортидан қўлларини умидсиз чўзди...

Зумда ...

Ер, осмон , одамлар ... Барчаси бир чирпирак бўлди-ю ...

-Келин ҳушини йўқотди !

- Сув беринглар !

- Сув сепайлик...Олиб келинг...

- Пиёз ҳидлатайлик...

- Фойдаси бўлмаяпти...

- Оғзига ҳам солиб кўринг- чи...

Ҳилола бу гапларнинг барини эшитиб ётар , аммо зил босган қовоқларини йириб кўзини оча олмас, танасини ҳаракатлантира олмас эди.

Тўпалонда кимдир уни оғзини пиёзга тўлдириб қўйибди. Ҳилоланинг нафаси бўғилди.

"Бу одамлар ҳозир мени ўлдириб қўйишади ,- ўйлади Ҳилола ,- Ойижоним қаерда эканлар ?!"

Шу пайт унинг жонига Малоҳат оро кирди.

- Ҳилоланинг атрофига қалашиб туриб олибсизлар! - деди у аёлларни нари суриб , - ҳаво ўтсин бу ерга ҳам . Нарироқ туринглар . У шундай деб Ҳилоланинг бошига энгашди,- кимнинг иши бу ?! Кўнглини ағдариб оғизига пиёз тўлдириб қўйиш?! Тавба қилдим- эй ?!

Малоҳат Ҳилоланинг оғзини йириб очиб пиёз бўлакларини бирма- бир чиқариб ташлади .

Шу вақт Саодатхоннинг овози эшитилди.

- Йўл беринглар ...

Ҳилола димоғини ёргудек бўлган нашатир спирт ҳидидан ўзига келди :

- Иммм...

- Ҳайрият-ей ана энди ўзига келди,- деди кимдир.

Кўп ўтмай Ҳилола ўзини ётоғида кўрди . Уни у ерга бир амаллаб суяб олиб киргандек бўлдилар .

Остонада Нигора кўринди:

- Синглим...

Ташқаридан шикаста овозда ўқилган қуръон тиловати эшитилар эди...

Ҳилола орадан қанча вақт ўтганини фарқламади.
Бир вақт қулоғига "Эркаклар қайтишди" деган овоз чалинди. Ҳилола тўр парда ортидан Сулаймонни гандираклаганча зинага келиб ўтирганини кўрди. Унинг дўпписи, елкалари , кўйлагининг қўл қисмининг у ер , бу ери майин тупроққа беланиб турар эди.

- Ойижонни Сулаймон акам қабрга қўйибдилар ,- ўйлади Ҳилола хўрсинганча.
У шу ҳақда ўйлаган заҳоти бир таниқли инсоннинг машҳур сўзлари ёдига тушди:

- Хайр , тупроққа айланган онам ...

Салом , онамга айланган тупроқ ...

#давоми_бор / 121

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍24😢7❤4💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌙 ХАЙРЛИ ТУН💫🌟✨

🌙❄️Хаёт бу инсонга берилган неъмат.
Бир куни ёруғ бўлса бир куни зулмат.
Лек олтинга тенгдир соат вақт.
Унутманг биродарим умр ғанимат!

🌙❄️Хайрли тун, Тунингиз сокин бўлсин!
🌙❄️Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонг муборак

БАХТЛИ ЯХШИЛАР❤️
Биламан, бугун хам сизга хайрли тонг тиловчилар бисёр. Улар орасида ғойибона булиб мен хам тонгни хайрлиси келишини тилаётганимдан миннаддорман.

БАХТЛИ ЯХШИЛАР❤️
Бугунимиз бошқа кунларимиз каби жуда мухим. Бу кунни шунчаки яшаб утмайлик. Ниманидир мухим ишлар қилингки хотираларингизда ажиб фахр билан қолсин..
🎄🎄🎄🎄🎄

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тонг! 🌤

🌸❄️Бахтли инсонлар орасида биз хам яна бир тонгни қарши олдик!❄️🌸

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄
Бугун, 30-декабрь, Янги йилга ҳам оз фурсатлар қолмоқда😊
Қириб келаётган янги 2024-йил барчамизга омадли келсин!🎁🎁

Шанба тонги муборак🌸❄️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
Кеча онажоним Умра сафаридан қайтишлари керак эди. Кутиб олиш учун Турбатга чиқдик. Ноқулай ҳаво ҳарорати туфайли самолёт Жамбул шаҳрига қўнибди.Ўзи Турбатга Чимкент ҳам узоқ, Жамбул(Тароз) эса икки баравар олисда. Хуллас, кутяпмиз.

Ҳамма ёқ ораста, дастурхонлар тузалган,, аммо биринчи марта онам уйда йўқ. Келинимиз, жиянларим атрофимизда парвона, аммо кўнглимиз бузилиб, бир ғалати ҳислар оғушида ўтирдик. Шунда илк бор ҳис қилдим; онамсиз кошоналар ғариб экан!
Онамсиз дунёлар бўм-бўш экан.
Бизнинг вақтимиз билан соат еттиларда кутган азизларимиз етиб келдилар. Бунинг қувончини таърифлаб беролмайман. Неваралар ҳеч кимга қарамасдан шунча вақт авайлаганимиз поёндозлар устидан йиғлаганча югуриб бувижониси истиқболига ошиқдилар.
Юрагим ҳапқириб кетди. Олам ёришиб кетди. Ахир Онам келдилар...
Бугун бир нарсани билдим, ҳовлимиз файзи Онажонимиз эканлар.
Ҳозир меҳмонлар оғушида ўтирган онамни кузатиб, мунисамни дуо қилдим. "Аллоҳим онажонимнинг умрини узоқ қил" Аслида, қўналиган работим—Онам эканлар.

Феруза Салходжаева

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11🥰2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️❤️❤️❤️


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤1😁1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ - Қизим , бу кечирим сўрайдиган иш эмас. Бунга ўз вазифасини сидқидилдан бажариш дейилади. Аллоҳим барча аёлларга сиздек оқила келин берсин,- деди ғассол аёл,- мен шу касбимнинг ортидан қанчадан - қанча воқеаларга гувоҳ бўлдим. Қанчадан…
👆👆👆👆аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

42- ҚИСМ

Ҳилола тирсакларига таяниб аранг бошини кўтарди. Бир амаллаб ўрнидан турди . Тўрдаги кийим жавонни очиб Сулаймоннинг ёзлик енгил кўйлак - шимидан саралаб олди ва чайқалганча ташқарига йўл олди:

- Сулаймон ака ,- дея эрини оҳиста чақирди у,- ювиниб кийимларингизни алиштириб олинг. Унгача сизга чой тайёрлаб тураман.

- Акромжонга ҳам кийим бер ... У ҳам кийим алиштириши керак ...

Ҳилола эридан "нимага ?!" деб сўрамади. Саволларсиз "Хўп бўлади" дея бош ирғади.

Ҳилола кўп ўйлаб ўтирмай Акромжонга Сулаймоннинг бирор марта ҳам кийилмаган оҳорлик кўйлак- шимини олиб чиқди. Акромжон Сулаймондан ҳийла баланд эди.

"Мулла акамга лойиқ келиши керак" дея ўйлади Ҳилола танлаган кийимларини чамалаб ва уларни ўзини кутиб турган эрига олиб чиқиб берди :

- Булар мулла акамларга ...

Сулаймон Ҳилола узатган кийимларга бир кўз ташлади- ю кўнгли тўлди шекилли:

- Яхши ,- деди ва оғир қадамлар билан нари кетди.

- Ҳилола , нега турдинг ? - деди қўлида бир коса мошхўрда кўтариб олган Нигора,- суюқ овқат ичарсан деб шундан келтирақолдим. Истасанг ош ҳам олиб келаман. Юр хонангга.

- Опа , мен яхшиман. Ҳавотир олманг. Эркаклар келишибди , шунга додажонга бир коса иссиқ овқат тутай дегандим ...

- Додажонингларни аллақачон ичкарига олдик, аммо овқат ичира олмаяпмиз,- деди Нигора, - бундай вақтда одамдан овқат ўтади дейсанми ?!

- Мендаям шу... - деди Ҳилола , - бироқ додажонни овқат ичишга адамлар кўндириб берсалар яхши бўларди.

- Адажонимлар мозор бошида қолибдилар . Сингилларининг қабрлари бошида "Ёсин", "Мулк" сураларини қайта- қайта ўқияпганмишлар... Куёв билан додажонингни эса таъзия билдиришга келганларни кутиб олишга уйга кўндириб жўнатибдилар.

Адамлар менимча кун ботгунча қайтмасалар керак

Ҳозир укамдан мозорбошига ҳам майда- чуйда егулик чиқартириб юбордик. Гўрков амаки ва ёрдамчилари , қабристон қоровули , адамлар - барчаларини ҳисобга олдик.

"Адамларни ўзларини овқатланишга ўша амакилар кўндирсалар яхши бўларди"- ўйлади Ҳилола ўзи эса опасидан сўради:

- Додажонни ёнларида ким бор ?

- Эркаклар алмашиб туришибди . Бу ерга келаётганимда кичик амакинг ва амманг ўтирган эдилар .

- Буни менга беринг,- Ҳилола опасининг қўлидан косани олиб кичик меҳмонхонага йўл олди .

У ерда Мирсаид ака бошини қўйи солинтирганча жим ўтирар, Маҳина амма эса йиғлайвериб томоғи бўғилиб кетганлиги учун гапирмасдан тасбеҳ ўгириб ўтирар эди. Афтидан у ҳам укасини таомланишга кўндира олмаганлигидан ҳафсаласи пир бўлган эди.

- Ассалому алайкум , додажон... - Ҳилола паст товушда салом бериб қўлидаги косани Мирсаид аканинг тўғрисига аста қўйди,- илтимос буни ичиб олинг...

Мирсаид ака келинининг саломига бош ирғаб алик олди , аммо косани қўли билан нарироққа итариб қўйди.

- Додажон , илтимос шу овқатни ичинг , - менинг ойижонимга берган ваъдамни бузилишига сабабчи бўлманг .

Мирсаид аканинг қошлари чимирилди. Ҳилолага "Қандай ваъда эди у?!" дегандек ер остидан қаради

/122
👍17
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Мен ойижонимга , - дея оҳиста гапира кетди Ҳилола дастурхон попугини ўйнаб ,- уларнинг илтимосларига кўра ваъда бергандим. Ойижонимлар "Вақти келиб оламдан ўтсам , додажонингизга худди ўз адажонингизга қараган каби самимий муносабатда бўлинг. Тонгда , тушликда , кечки овқат пайтида бир пиёла иссиқ чойни дариғ тутманг. Бир коса мазали овқат ва ширин муомалани чин дилдан икром қилинг. Мени қабрда тинч ётсин десангиз уларни ҳамиша ҳурматларини жойига қўйинг. Мендан кейин ўзларини етимлардек ҳис қилиб елкалари қисилмасин , мунғайиб қолмасинлар" дегандилар .

Додажон, тўғри дунёнинг неча минг аёли қаршингизга келиб сидқидилдан ҳизматингизни қилган тақдирда ҳам , ойижон ўз қўллари билан дамлаб тутқазган бир пиёла чойга арзитмаслигингизни биламан.

Аммо ...

Улар дунёдан ўтар чоғда ҳам ўзларини ўйламадилар , барчамизнинг ғамимизни едилар. Биз ҳам ҳозир ойижоннинг юзлари учун кўнгил сўраб йўқлаб келганларни ҳурматини жойига қўйишимиз керак. Бунинг учун эса куч керак.

Ҳилола шуларни айтиб жим бўлиб қолди . Сўнгра додажонисига саволли боқди :

- Таом илиб қолди шекилли. Қайноққина қилиб иситиб келайми ? !

Мирсаид ака "Йўқ" дея бош чайқади. У индамай қўлига қошиқни олди ва косага солди. У мошхўрдани ютиниб - ютиниб ичар экан, Ҳилолага савол берди :

- Ўзингизни овқатингиз қани ?

- Ҳозир олиб келаман, додажон...

Ҳилола ўрнидан туриб ташқарига йўл олди.

* * *

Мастура опа оламдан ўтганининг учинчи куни Мирсаид акаларнинг уйида марҳуманинг "кир ювди" маросимига тўпланишди.
Якшанба куни бўлганлиги боис барча қариндош- уруғлар бир ерга жам бўлишди.

Дастурхонга дуо- и фотиҳа қилингач , аёллар Мастура опа ҳаётининг сўнгги кунларида ишлатган кийим - кечак , ёстиқ жилд ва чойшабларни ювишга киришдилар. Ҳилола ойижониси оламдан ўтган вақтда эгнида бўлган либосларини алоҳида ажратиб қўйган эди. Ўша вақтда либосларда бирмунча сел доғлари қолган эди . Ҳилола бу кўйлакларни ўзи ювмоқчи бўлиб қўлида бир қоқиб текислади. Аммо кўйлак ва лозимда тугмадек доғни учратмасдан ҳайрон бўлди.

Ҳилола кўзларига ишонмади.
Ахир ўша куни ўз кўзлари билан кўйлакнинг этагида кичик косанинг оғзи катталигида пайдо бўлган доғни кўрган эди.

Аммо шу топда кўйлак, лозим унинг қўлида топ- тоза , бирор гарддан ҳоли , камига хуш ифорли бўлиб турар эди. Ҳилола ҳеч нарсага тушунмади. Ўйлаб ўйининг поёнига етолмади. Унинг хаёлларини Маҳина амманинг келини катта келини Ақида келинойи бузди. Ақида келинойи Ҳилоланинг қўлида турган кўйлак ва лозимни бошқа кирлар билан қўшиб ташқарига олиб чиқиб кетди.
У бошлиқ тўрт аёл кирларни қўлда ювиб , саришталашди.
Аср намозидан сўнг Маҳина амма барча қариндош аёл ва эркаклардан бир жойга тўпланишларини сўради.

У барча йиғилганда пайтда уларни Мастура опа сўнгги кунларини яшаган хонага бошлади .

- Энди гап бундоқ ,- деди Маҳина амма йиғилганларга бир- бир кўз ташлаб ,- мен ҳозир Мастураойнинг охирги тилагини бажармоқчиман.

Маҳина амма ёнида турган тугунни ёнига тортди.

Уни очган эди ичидан бир дафтар чиқди ва турли ҳажмдаги ўроғлик нарсалар чиқди.

Маҳина амма кўзойнагини очиб дафтарни ўқий бошлади.

- Бу дафтар очилган , унинг ўқиётган инсон мен эмас эканман, демак бу фоний дунёни тарк этибман.

Мастура бу дафтарга нималарни ёзган экан деб ўйлаётгандирсиз- а ?

Аввало , сўзим боши:

Ассалому алайкум...

Бу дунё омонат дунё.

Йиғлаб унга келган ҳар бир банда яхши биладики , бир кун хотимамиз албатта яна кетиш бўлади.

Дунё дунё бўлгандан буён унга устун бўлган кимсани ҳеч ким кўрган эмас.

Мен буларни нима учун ёзмоқдаман?!

Билмадим бу сўзларни юзма- юз айтиб кўнглингизни бузгим келмаган бўлса керак. Дафтарга қалбимдагиларни ҳотиржам ёза олганимдандир балки.

Мен ўзимга тегишли буюмлардан арзирларини ҳадя сифатида сизларга қолдиряпман. Сандиғимда алоҳида қадоқлаб номингизни ёзиб қўйдим.

У ерда тилла тақинчоқларим ҳам бор. Уларни ҳам кўнглингизни қолдирмаган ва оғритмаган ҳолда тақсимлашга ҳаракат қилдим.

/123
👍37😢7❤2
Телефонини олди - да дўстига қўнғироқ қилди:

- Онамнинг мазалари йўқ! Менда дориларга пул йўқ, - деди.

Дўсти:
- Бўлди, ўртоқ, хавотир олма. Асрдан кейин қўнғироқ қил, бир чорасини топамиз! - деди.

Асрдан кейин дўстига боғланишга уринди. Телефон ўчириб қўйилганди. У такрор - такрор рақам терди. Ўчиқ эди...

Кимдан бўлса ҳам, пул топиб келиш илинжида кўчага чиқиб кетди. Афсус... ҳеч ким унга қарз бермади.

Дунёларга сиғмай кетди. Онасига бирор ёрдам қилолмаётганидан қаттиқ ранжиди. Ундан ҳам кўра дўстининг уялтиргани ёмон таъсир қилди. Икки қўли бўш, сиқилган ҳолда уйга қайтди. Қараса, онаси тинч ухлаб ётарди. Ёнида халтада дорилар турарди. Бориб синглисидан сўради:
- Буларни ким келтирди?
- Дўстингиз келиб рецептни олдилар. Бориб ҳамма дориларни олиб келдилар. Ҳозиргина чиқиб кетдилар, - деди. 

Кўзлари ёшга тўлиб кулди. Дарров ташқарига чиқди. Атрофдан дўстини қидирди. 

- Дўстим, сенга асрдан бери қўнғироқ қиламан! Телефонинг ўчиқ!? - деди.
- Мен телефонимни сотиб ОНАЖОНИМИЗ учун дорилар сотиб олдим, - деди....

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤2
🍃СОЛИҲА АЁЛ

Камбағал бир одам қишлоғидаги ҳамма хонадонларнинг сигирларини тўплаб, яйловда боқиб берарди. Унинг оғирлиги бировга тушмасди, оиласини шу меҳнати билан боқарди. Бу чўпоннинг аҳволини тушунадиган, эрининг қадрини биладиган, фаросатли, оқила хотини бор эди. Шунинг учун у энг бахтиёр одам ҳисобланарди.

Қишлоқда кимки хотинидан жаҳли чиқса:
– Бор, чўпоннинг хотинидан ибрат олиб кел – дер эди. Кунлардан бир куни бир киши хотинидан хафа бўлди. У киши хотини билан жанжаллашиб:
– Эй гапга тушунмайдиган бефаҳм хотин, бориб қишлоғимиз чўпонининг хотинидан озгина бўлса ҳам ақл ўрган, у фақир хотинидан ибрат ол, эр қадрини ўрган – деди. Унинг хотини:
– Чўпоннинг хотинидан нимани ўрганаман. Эри чўпон бўлса, ўзида на ҳунар, на фазилат бор – деб қаршилик кўрсатди.

Эри жаҳл билан ишга кетди. Унинг хотини безовта бўлиб қолди. Чўпоннинг хотинини ҳамма мақтайди, бир кўриб келай, деб ўрнидан туриб, уларнинг уйига борди. Шу пайт чўпоннинг хотини ҳовлидаги офтобда турган идишдан сув олиб ичар эди. Бояги хотин:
– Шу сувдан озгина менга ҳам беринг – деди.
Чўпоннинг хотини:
– Бу сув исиб қолган, сизга муздай сув олиб келаман, бир оз кутинг –деди. Хотин:
– Майли, лекин сиз ўзингиз нега исиб қолган сув ичяпсиз? – деб сўради. Чўпоннинг хотини деди:
– Хоним, шу онларда эрим далада жазирама иссиқда юрибди. Қизиган мешчасидаги сувдан ичаётгандир. Эрим у ерда исиган сувни ичса-ю, мен бу ерда совуқ сув ичсам, хотинлигим қаерда қолди...


© Румий Афоризмлари

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6🥰2❤1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Шу ўринда исмини алоҳида таъкидлашни истаган бир инсоним бор эди. У инсон Зоҳида опамнинг келинлари Саодатхон . Мен улар учун зумрад кўзли узугимни ажратдим. Саодатхоннинг мен ва уйимиздагилар учун ҳизмати катта бўлди. Кўнглимда бир хуш ниятим бор эди. Вақти келиб Ҳилола қизим ҳомиладор бўлса , Саодатхоннинг қўлида кўзи ёришини , ўша вақтда шу узукни Саодатхонга ўз қўлларим билан тақиб қўйишни орзулаган эдим.
Саодатхон! Менга қилган ҳизматларингиздан рози бўлинг. Мен ҳам сиздан розиман. Орзуим эса бир кун амалга ошишини кўнглим сезиб турибди "

Мастура опа шу таҳлит барча қариндош -уруғларга ўз изҳорларини ёзиб чиққан экан. Маҳина амма дафтарни ўқиб толиқиб қолганда , Ақида уни давом эттириб ўқий кетди .

Дафтарда номи ёзилмаган таниш аёл қолмаган экан. Мастура опа қудаси Роҳилахонга аҳлоқ, одоби гўзал қизни тарбиялагани учун алоҳида миннатдорчилик билдирган ва ўзи учун Ҳаждан ҳадя сифатида келтирилган севимли Қуръон китобини муносиб кўрибди.

Аёллар учун ёзилган дил номанинг охирида Ҳилоланинг исми ёдланган эди.

- Асал қизим , жонимнинг малҳами, Ҳилолам. Сиз менинг Аллоҳдан сўраган гўзал дуоларимнинг бетакрор ижобатисиз. Мен Аллоҳдан ўғлим учун оқила жуфт сўрагандим. У менга келин билан бирга бир йўла фаҳм- у фаросатда тенгсиз қиз ато этди. Ўзига беадад шукр.
Сиз уйимга қадам босган кундан кўнгил кошонам нурга буркалди. Кунларим камалак рангини олди. Қисқа вақтда сирдошим, дилдошимга айландингиз. Бошим ёстиққа теккан кунларда дардимга энг ширин малҳам бўлдингиз. Сизнинг мен учун қилган ҳизматларингизни қайтара олишга кўзим етмайди. Қўлимдан келгани биргина дуо. Дилдан қилинган самимий дуо эса мустажобдир.

Болам... Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин . Доимо ўзининг суюкли бандалари қаторида қилсин. Инсонларни ҳамиша сиздан манфаат кўрадиган , шу сабаб туфайли тўпланадиган савобларингиз уммон томчиларидек беадад бўладиган қилсин.

Қизим... Онамдан қолган бир жуфт тилла билагузукнинг бири сизники.

Иккинчисини эса Акромжонимнинг бўлажак умр йўлдошига "Ойижоним"дан дея ўз қўлларингиз билан тақиб қўйинг. Мен Аллоҳдан бу ўғлимга ҳам сиздек муносиб жуфт учрашини сўраб дуо қиламан.

Болажоним... Сизни жуда, жуда суйдим. Бир инсон иккинчисини қай даражада суя олса ўша даражада суйдим. Мендан рози бўлинг... Мен дунёдан ўтар эканман, хонадонимда сиз борлигингиз учун ҳотиржам кўз юмаман.

Сизни Аллоҳ суйсин мени суйганим...

Мастура опа дафтарнинг давомидаги саҳифаларга маҳрам эркаклар учун дил изҳорларини ёзиб қолдирган экан.

Биринчи ёзув Асрор ака номига ёзилишдан бошланибди :

- Ака...

Мендан "Дунёдаги энг беғараз, бетаъма севги кимники?!" деб сўрасалар сўзсиз "Аканинг сингилга нисбатан бўлган севгиси" дея жавоб берар эдим.

Умр турфа хил бахтлар таъмининг тотиш билан гўзалдир ...

Улар орасидаги энг бетакрори сизнинг менга туҳфа қилган "Меҳр" исмли бахт таъмидир.

Акааа... Сизни неча йиллар ўтиб топдим- у , кўнглимдаги армон тугунлари бир-бир ечилди , юрагимдаги кемтик ўз- ўзидан битди. Сизнинг ҳузурингизда ўн беш ёшлик вақтимда ҳис қилган беғубор хисларни туйдим.
Ака ... Сиз Аллоҳнинг менга берган мукофотисиз...
Билмадим нега бундай?! Аммо ўз ака - укаларимга айтолмаган дардларимни , кўрсата олмаган кўз ёшларимни , бўлишгим келган ҳурсандчилигимни энг аввало сизга ҳавола қилганман...

Бунга сизнинг доимо менинг қувонч , ташвишларим билан энг биринчи бўлиб ҳисоблашганингиз сабаб бўлса не эҳтимол.

Ака ... Акажоон ... Сиздан менинг қарзим кўп . Биламан, уларни тўлай олишга кўзим етмайди. Менга қилганларингиз ажрини Аллоҳим раво айласин.

Магар сингилнинг ака учун сўраган дуоси ижобат бўлса , менинг жойим дуо сўраган сингиллар сафининг энг биринчи қаторида бўлса керак...

Ака ...

Сиз менга инъом этган энг буюк ҳадя бу - ...

#давоми_бор /124

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12👎1
👆👆👆👆 aввалги_қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

43- ҚИСМ

Ҳилола.

Рост айтаман. "Қиз ўстирганман" дея бемалол фахрланаверинг,ака.

Мен авваллари "Уч қизни ўстириб , вояга етказиб , чиройли тарбиялаган ота - она жаннатга тушади" деган гапни эшитсам , ҳайрон қолар эдим. "Ўғил ўстириш захмати ундан кам эмас- ку" дея ажабланиб ўйлар эдим. Сўнгра "Буларнинг бари ота- она шунча йил бағрида камол топтирган инжу- дурдонасини ўзга қўлларга юрагининг ҳар томирини чирт- чирт узиб топширгани сабаб ҳисобда тутиб айтилган бўлса керак " деган хулосага келгандим.

Йўқ...

Ундай эмас экан...

У сўзларни мағзига кейинроқ тушундим . Ҳилолани келин қилгач...

Уч нафар солиҳа қизни тарбиялаган ота- она ўша қизлари сабаб яна шунча хонадонни обод бўлиши, гуллаб - яшнашига сабабчи бўлар эканлар. Шу уч оқила қизларнинг гўзал амалларидан неча ўнлаб инсонлар ҳузур , ҳаловат туяр ва булар эвазига берилган мукофот дилдан чиққан сара дуо бўлар экан. Дуолар қабулининг бошида эса уларни тарбиялаган ота- онаси туриши табиий ҳолдир.

Албатта бу менинг шахсий мулоҳазаларим ...

Ака ..

Биласизми ...

Мен шу ёшга кириб турли сифат ва исмлар билан ардоқландим.
"Гўзал қизим", "Эрка келиним", "Ойижон", "Онаси" , "Холажон" ...

Менинг учун энг азизи, ардоқлиси қайсилигини айтайми, ака ?

Билишни ҳоҳлайсизми ?

Бу сизнинг остонамдан йўқлаб келганингизда "Онаш синглим" дейишингиз эди.

Ҳам она , ҳам сингил. Бир вақтнинг ўзида икки азиз аёл...

Айтишадики , синглиси бор аканинг онаси ҳеч қачон оламдан ўтмас эмиш...

Сиз ҳам менда ўз волидангизни кўришингизни ҳис қилар эдим.

Бу сўзларни битганим учун ўз акаларим, укам мени кечиришар деган умиддаман . Уларнинг ҳам ҳар бирларига алоҳида хат битдим... Уларнинг ҳам ҳаётимдаги ўрнилари беқиёс ...

Аммо сизга мактуб битаётиб кўнглимдаги сизга айтмоқчи бўлган сўнгги сўзларни ёзаётганимни ўйласам...

Йиғлагим келяпти ака...

Елкангизга бош қўйиб йиғласам ... Сиздан уфуриб турган ёшлигим исини ҳидлаб , тўйиб - тўйиб йиғласам...

Ҳозир кўнглим "Аканг сендан сўнг онасиз , онаш сингилсиз етим бўлиб қолади" деяпти . Сизни кўнглингизни ярим қилиб , дилингизни ўкситган мушфиқ синглингизни кечиринг , ака...

Бу кўнгил деганлари жуда ғалати нарса экан- да ... Сал нарсага осмонга парвоз қилиб , сал нарсага чил- чил синиб кетгувчи мўрт бўлар экан.

Ёки фақат менда шундаймикан- а , ака ?!

Биласизми , мени кўргингиз келаётганда, шу мақсадда йўлга тушганингизни , йўл - йўлакай мен суйган нарсаларни харид қилаётганингизни , кўчамиз бошида қайрилишингиз, юзларингиз яшнаб хонадонимизга келаётганларингиз бариси кўз ўнгимдан бирма - бир лип- лип ўтарди.

Санай бошлардим:

Бир , икки , уч ...

"Бўлди акам келдилар" дейишим билан офтобдек чарақлаб остонада кўринар эдингиз.

Ака... Билсангиз ҳаётимнинг сиз билан боғлиқ энг гўзал лаҳзалари ана ўша онлар эди ...

Бу сўзларни нима учун ёзяпман ... Сиз ака сифатида ўз кўнгил кечинмаларингизни доимо ошкора айтиб келгансиз. Менинг эса юракдаги сўзларни айтиш навбатим шу топ келган кўринади...

Ака ...

Мени вақтим битган , паймонам тўлганга ўхшайди. Начора тақдир ҳукмига қандай қаршилик қила олар эдим...

Аммо ...

Дунёдан ўтсам юрак- бағри шилиниб , чексиз андуҳ чекувчилар сафининг бошида тургувчилардан бири сиз бўлишингизни биламан.

Илтимосим , бундай йўл тутманг , жон ака ...

Ака , гарчи жисмим бу дунёни тарк этса- да , синглингиз қалбан ҳамиша ёнингизда.

Гоҳида юрагингиз тўлиб кетган вақт юзингизни шамол ширин сийпалаб овутса , билинг- ки мен ўшаман...

Гоҳида қувонч сизни ўз оғушига олса , тегрангизда бахт ўз ифорини таратса , қалбингиз ҳеч қачон туймаган ҳаловатни туйсангиз, билинг- ки мен сизга жуда яқинман...

Қабрим зиёратига борсангиз- у , пойингизда митти чечак тебранса , билинг-ки менинг сизга йўлланган соғинч саломим бу ...

Ака ...


/125
👍14❤1
🧕 Muslimalar kundaligi
👆👆👆👆 aввалги_қисмлар #КЎНГИЛ_ИФОРИ 43- ҚИСМ Ҳилола. Рост айтаман. "Қиз ўстирганман" дея бемалол фахрланаверинг,ака. Мен авваллари "Уч қизни ўстириб , вояга етказиб , чиройли тарбиялаган ота - она жаннатга тушади" деган гапни эшитсам , ҳайрон…
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Сиздан бир илтимосим бор эди...
Илтимос айбситманг ...

Беморлигим аён бўлган кундан"Ака" десам кўнглим нуқул шуни тусайверади...

Акажон ...

Мен дунёни тарк этсам, қабрим устини тўлдириб ..., тўлдириб бинафша эксангиз...

Бинафша мен ҳаётда билган энг беғубор гул...

Илк ғунчалари қор тагидан мунис жилмайиб кўнгил олар ...

Муаттар ҳидлари димоғни хуш сийпалар... Қишин - ёзин кўркам яшиллигини йўқотмас...

Бу гул гўёки сиз ва менинг муносабатларимиз рамзидек...

Соф ва бетаъма...

Излаган сари минг битта устунлиги чиқиб келаверади бу гулнинг...

Ака ...

Мен бошқалардан сўрай олмаганим , аёллик ҳаёим йўл бермаган ушбу тилагимни сиздан сўрай оламан.

Қабрим устига бинафша эксангиз....

Шояд исмим каби мастура бўлган бу чечак барчага сизнинг Мастурангизни ёдга солса ...

Жон-у жаҳоним , акам...

Сиздан бир ўтинчим ҳам бор. Бу тилак , сўров эмас... Ўтинч , яъни ёлвориш...

Илтимосим , мендан сўнг жуфтимни ёлғизлатиб қўйманг. Биламан, Ҳилоламиз сабаб улар билан борди-келдингиз узилмайди.

Бироқ менинг бу дунёда тақдир қилган инсонимга синглингизни эри, мендан қолган омонат сифатида муомалада бўлсангиз. Менимча шунда улар билан янада яқинроқ бўласиз...

Синглингизни тан - маҳрам сифатида мукаррам кўрган бу инсон сизнинг меҳрингиздан мен каби баҳра олсалар не бахт бўлар эди...

Акажон ...

Агар менга "Асрор акангга муҳаббатингни бор овозда ҳайқириб изҳор қил, биз овозингга сен истаган даражада овоз қўшамиз" десалар "Акааа , мен сизни шунчалик яхши кўраман!" деб ҳайқирган бўлардим-ки овозим муаззам сайёрамизни ўз ўқидан силжитиб юборган бўлар эди ...

Ака...

Сиздан тилак , ўтинч сўрадим...

Буниси энди талаб .

Талаб бўлганда ҳам энг қатъий талаб:

- Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Барча учун... Умидвор оналар , кўзи тўрт бўлиб йўл кутган опалар, сингиллар, меҳрга ташна қизлар учун...
Сиз ҳаётда ўғил , ака, ука , ота қандай бўлиши кераклигидан дарс бергувчи комил, ҳазрати инсонсиз ...

Ўзингизни эҳтиёт қилинг !

Чунки сиз бор экансиз мен ҳам мавжудман...

Юрагингизда масрур куй бўлиб яшайман...

Ака...

Айтинг ....

Нега нуқта қўйгим келмаяпти ...

Ака деб хат бошласам гапларим сира тўхтамайди ... Бирини айтсам , бири қолиб кетгудек юраккинам ўртанади, ўртанаверади ...

Аммо...

Кейинги кунларда қўлларим кўп ивишяпти , билиб турибман-ки, улардан жон қочяпти. Мен ёзиб улгуришга ҳаракат қиляпман...

Акааа... Акажоон...

Сизни яхши кўраман...

Жудаям ...

Осмоннинг охири қадар...

Уфқнинг чегарасигача ...

Қуёшнинг ҳар шуъласи ададича ...

Акажон... Жаннат умидидаги синглингизнинг олий тилаги сиз билан Фирдавс боғларида қайта дийдорлашмоқ ...

Ўшанда бари бениҳоя бўлади...

Ўшанда ҳеч қачон ажралишмаймиз ...

Ҳозир учун эса ...

Тилим ҳеч бормайди хайр демоққа ...
Афсус , юрак интиҳо яқин демоқда ...
Қабримга, жон акам, экинг бинафша,
Ва ҳотирам сақланг ёдда ҳамиша ...
Мен ўша қалбингиз, дилман, кўнгилман
Сизнинг Мастурангиз - мунис сингилман...

Беҳишт боғларида кўришгунча , хайр ...

Мастурангиз..."

Ақида келинойи мактубдан бошини кўтарганда йиғидан кўзлари қизариб кетганди. У ҳиқиллаганча деди :

- Мастура опам бу хатни ёзгунча жуда кўп йиғлабдилар... Саҳифалар кўз ёшидан доғ- доғ бўлиб кетибди...

Шу пайт Асрор аканинг :
- Синглим, - деган овози ҳирқироқ овози эшитилди ,- мен ...

#давоми_бор / 126

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍32