🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
Агар жаннат сўрайдиган бўлсанг, “Аллоҳим, Сендан жаннатни сўрайман”, деб айтма. Чунки дўзахга тушгандан кейин жаннатга кирувчилар ҳам бор. Лекин сен: “Аллоҳим, Сендан ҳисоб- китобсизсиз ва олдин азоб етмайдиган жаннатни сўрайман”, деб айт.

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤5
#Taqdir_bitiklari


#No_199
#By_Nafisa_Malikova


-Ассалому алейкум..
Омина телефонни қулоғига маҳкам босди.
-ваниҳоят сизни рози қилдика?
-ҳали ухламадингизми?-Оминани тилига жўяли гап келмади.
-бундай бахт билан кўзга уйқу ҳам келмаяпти..
Омина жимгина йигитни тинглашни истарди..
-ахир кеч бўлди..
-унаштирилмагунча сизга қўнғироқ қилишга ҳаддим сиғмаётганди..ҳозир ҳам гўё тушдаману уйғониб кетадигандекман?
Оминани юзлари ҳаяжондан алвонранг тусга кирди.
-сизни гулим деб эркалагим келади..ёдимда илк кўрганим..
-қачон кўриб эдингиз?-деди Омина қизиқиб.
-ниқобли йигит ёдингиздами? Бозорда сочингиздан тортишганичи? Дўстим сочингизга қизиқиб тортганда оғриқ билан ортга ўгирилиб бизни қидирганингизда..юрагимга ўт тушганига анча бўлган гулим!
Омина йигитни ҳеч ҳам бундай романтик деб ўйламаганди..доим жиддий қиёфада кўринган йигит биринчи бора дил ёриб уни ишқ ҳароратида эритмоқда эди..
-бор меҳримни бўлажак ёримга ҳалолимга бўлишини истардим..барча изҳорларим дил тубида асраган,ҳақиқий эгасига аталган сўзларим бугун тизгинсиз тилимдан чиқиб кетяпти..
-сизни мен ким деб чақирай?-деди Омина юраги ҳаяжондан гупурлаб.
-ихтиёрингиз!..-деди йигит ..уёқдан унинг кайфиятини пайқаш қийин эмас эди..юлдузга бенарвон чиқадиган шижоати бор Шамшод ҳозирги лаҳзаларда яшаётган эди..-жоним десангиз ҳам ёрим десангиз ҳам биз рози!
-нима?-деди Омина жилмайиб-даррова...
-нима қилибди? Ҳозирдан ўрганиб борганингиз яхшими дейманда..-деди Шамшод кулиб.
-уяламан!-деди Омина деворга суяниб.
-биласизми? Жуда кўп шеърлар ёд олганман севган ёримга айтиб бераман деб..лекин ҳеч тақдиримга битилганимни топа олмасдим..ҳозир эса..-деди йигит чуқур нафас олиб..-айни вақти..
-севган ёримга денг..-деди Омина ҳаяжон билан.
-Уйда бўғилдиму чиқдим эшикка,
Ер устига чўккан оқшомги туман,
Гўё кўзларимга боққандай тикка
Яшнарди бир юлдуз худди сенсимон.
Худди сендай узоқ ва сендай ёрқин,
Авжи чақнаганда сўнади у ҳам,
Бир юпанч: севгимнинг осмонидан
Ўчмасдан ёнасан, эй гўзал ҳамдам!
Йигитни шеърни ҳар бир сатрини юракдан айтиб бериши Оминани ўзга дунёга олиб киргандек бўлди..ёдида адабиёт оламида энг ҳавас қилган жуфтлиги Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним эди..бир марта мактабда Зулфияхоним ролини ижро этганда унинг оташин мужаббатига ҳавас этганди..
-Омина...-деди йигит сукутдан ҳавотирланиб..-эшитяпсизми?
Қизнинг нозик овози эшитилгач уни биринчи кундан қийнаб қўймаслик учун хайрли тун тилашга ҳаракат қилди..
-сизга ҳам ҳайрли тун..Шамшод ака..-деди қиз биринчи бора..
Шамшод юраги гупиллаб гўшакни тутганча қолиб кетди..қачон келиб кўзларимга қараб кўксимга бошингни қўйиб шу сўзларни айтаркинсан Омина..


🌺🌺🌺🌺🌺🌺


-бошқа жойдан уйлантир!
Донохол онасига қовоқ уйиб қаради
-ҳамма ажрашган деб қиз бергиси келмайдида..
-мен сенга нима девдим? Ажрашма шу бир коса овқатни итга бердинг нима эрингга бердинг нима эди?
Энақиз ҳарсиллаб нафас олганча зўрға гапирди.
-Ботир билан яшай олмасдим барибир..ҳали кўрасиз акам уёқни қанақалигини ҳали билмайдида..Оминани куйганини куёв ҳам билмаса керак!
❤14
#Taqdir_bitiklari


#No_200
#By_Nafisa_Malikova



Муқаддам унаштирилгандан бери мажнунсифатдек дам у уйга дам бу уйга кириб чиқаётган тим қора кўзида бахт порлаб турган ўғлини кўриб кўнгли ёришди.
-ўзидан кўпайсин..бахтли бўлсин болам..-дея пичирлади лаблари.
Шамшод эртанги бўлажак учрашув учун кийим жавонида рангига қараб тахланган кийимларига бир қур назар солди.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺


-гаплашиб бўлдингми?
Одина опаси унаштирилгандан бери ғалати бўлиб қолганди.Ҳар ўтган кетганда опасининг бахтдан порлаётган юзини кўриб алами келар,биринчи уни тўйимас Одинаники бўлиши керак эди.Шу ўй ўй хаёлини банд этиб опаси кўзига балодек кўриниб кетаётганди.
-ҳа энди!-деди Омина юзи лов лов ёниб телефонни дераза рахига қўяркан.
-бунча кўп гаплашасан? Битта сенда йигит бор?-деди кесатиб.
-мендан нима истайсан?-деди Омина унинг ниятини тушунмай.
-бориб идишларингни вақтида ювиб қўй! Йигитлар билан хиринглашмай!
Оминани жахли чиқиб кетди.
-у йигит поччанг бўлади энди..
-ҳали тўйинг бўлмаган!-деди Одина бақириб.
-нима ишинг бор? Бор ундан кўра ишингни қил!
-шу хонадан чиқасан! Телефонингни ташлаб чиқ!
Оминани кўзлари ёшланди
-нега ҳеч бахтимга ҳавас қилмайсана?
-боре сийдиккўз! Ўзингни бечора кўрсатма!-деди Одина опасига нафрат билан боқиб.
Омина алам билан гапириб чиқиб кетганда ҳам бир туки қилт этмади.Чиқиб кетгач опасини телефонини қўлига олди.
-шундай чиройли йигит мени севиб қолди деб ўйлаб юрибди ахмоқ!-деди телефонни созламаларига кириб.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺


Омина шу уйни тезроқ ташлаб кетгиси келиб кетди..бу уй уй эмас жаҳаннам..на синглинг на отанг на онанг учун муҳимсан бу уйда.Бу уй пойдевори нураб тўкилай демоқда оғриқлардан..
-Роббим мени қутқар!-деди йиғлаб идиш юваркан..-шундай инсон учратгинки тоабад севай! Кўнглига шундай ишқ солки мени ҳаммадан ҳимоя эцин! Қалбимни кўрсин Аллоҳим..
Оминани нолалари майин шамолларга сингиб ҳовлидаги супада ширин туш кўраётган Шамшодни қалин сочларини сийпалаб ўтмоқда эди...
❤9
#Taqdir_bitiklari


#No_201
#By_Nafisa_Malikova



-Омина..
Шамшод эрталабдан бери кўнгли хижил бўлиб юрганига тўғрисида ўтирганча номига салат тотинаётган қизга маъноли қараб қўйди..
-кетгим келмаяпти шу камандировкага..-деди овози маъюслашиб..қизни ёпиштирилган киприклари пирпиради
-нега?
-худди нимадир бўладигандек!-деди Шамшод ўйчан.
-хавотир олманг..-деди Омина нигоҳларини йигитга қаратиб.
-тўйни қайтиб келиб қилсакмикин?
Омина нигоҳини дарров уялиб олиб қочди..ҳамма қизлар каби у ҳам оқ либосни тезроқ кийишни истайди боз устига турмуш қурмоқчи бўлган инсонинг орзуйингдагиданда зиёда бўлса..
-киприк ўзингизникими?-деди Шамшод учрашгандан бери кўзига ғалати кўринаётган қизни кипригига қараб.
-ҳа..буми?-деди Омина йигит пайқаб қолганидан хавотирланиб..-ўзимники эмас!
Шамшод қизнинг обдон бўёқ сурилган юзига боқди..
-Омина..менга кўпроқ табиийлигингиз ёқади! Худди биринчи кўрганимдагидек..-деди Шамшод қизга меҳрли нигоҳлари ила боқиб.
Омина бир ҳурсанд бўлса бир учрашув деб салонга кирганига пушаймон еди..нима қилсин ўзи эплаб бўяна олмаса? Салончи ҳам узун киприк ёпиштириб қўйибди..Ахир киприги йигитни кипригиданда калта..
-сизни ёнингизда ундай юришга уяламан..-деди Омина йигитни қалин қоши оппоқ юзига боқиб.Хушсурат йигит олдида ундай юрса ҳамма кулсачи?


🌺🌺🌺🌺🌺🌺


-Ассалому алейкум!
Раъно пастга энгашиб банан олаётгани учун овоз эгасини аввалига эшитмади.
-Раънохон!
Раъно ялт этиб ўгирилди.
-яхшимисиз? Мен Шамшодни онаси Муқаддамман..
Раъно аёлни озғин жуссаси узун бўйи ва қишлоқ аёлларига ҳос кўринишига қараб юраги увушди.Кимларга берди қизини? Совчиликка келмаган онаси шу қиёфасидан уялдимикин? Бир зум сўзсиз аёлга тикилиб қолди.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺


-натижани узоғи бир ҳафтада сезасиз!
Донохол иссиқ-совуқчини бу гапидан кўнгли ёришиб кетди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢10❤3
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат...

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..  Яқинларимизни Ўзи паноҳида соғ-омон асрасин...

Бугунги  якшанба  кунимиз   ҳушхабарларга бой бўлсин!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
Allohning go’zal ismlarining fazilatlari❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3🥰2
#Taqdir_bitiklari


#No_202
#By_Nafisa_Malikova



Омина уй ишларини қила туриб дарвозани қарсиллаб ёпилишию онасининг кескин овозидан кўнгли бир бахтсизликни сезгандек ҳижил тортди.
-мен сизга айтдима шошмайлик деб!
-ўзингку қизингизни ёстиқ қиласизми деб ҳолу жонимга қўймаган!-деди Элнур асабийлашиб.
-онасини аҳволини қаранг! Бунча тирриқ еб ичмайдими булар тавба?-деди Раъно жавраб.
-онаси менга ҳам ёқмади!-деди Элнур ўйланиб.
Омина гапни бир четда эшитиб тураркан юраги ўксиб кетди..ахир онаси билан эмас Шамшод акаси билан турмуш қурадику?

🌺🌺🌺🌺🌺


-онаси менга ёқмади қизим!-деди Раъно Оминага ачиниб қараб.
-нега? Шунчалар хунукми?-деди Омина умидвор боқиб.
-даданг ҳам бир қараб ёқтирмади! Эссиза онаси келсин демаган эканмиз..қуда деб кўрсатишга ҳам уялади одам..-деди Раъно яна ўша аёлни эслаб ғижиниб.
-Шамшод ака онасини аъзали деган эдида тоғаси ўтган экан..
-нима фарқи бор? Ўғлини тақдири ҳал бўлаётган вақтда қандай жим ўтиради..менга қара балки онаси сени ҳоҳламас!-деди Раъно сабабини топгандек Оминага боқиб.
-йўғэ ойи..ахир расмимни онасига кўрсатганку..-деди Омина ён бергиси келмай.
-шу болага ҳам ишонч йўқ! Шунча чиройи билан севган қизи бўлмаган бўлса..қандайдир машенникга ўхшайди..
Омина ортиқ эшитгиси келмай ўрнидан турди..
Омина чиқиб кетгач Раъно Оминани телефонидан йигитни расмини ташлаб олди.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺


-бу йигитни хотини бор!-деди фолчи аёл Шамшоднинг кулиб тушган расмига қараб-қизинг унга ота онасини хизмати учун керак..
Раънони кўзи ола кула бўлиб кетди.
-адашмаяпсизми?
-кўзимга пастел ҳам кўриняпти..аниқ бошқаси билан ётиб туриб юради бу бола..
Фолчини бу гапи Раънони титратиб юборди.
❤4😢3
#Taqdir_bitiklari


#No_203
#By_Nafisa_Malikov


-у жойни қайтарамиз!
Онасини гапидан Омина еттинчи осмондан қулаб тушгандек бўлди.
-нега ойи?
Раъно фолчини гапини гапириб берди.
-бўлиши мумкин эмас!
Оминани кўзларида ёш мавжланди
-ишонмайман!
-ахмоқ соддалармизда онаси келсин демаймизми? Қўй у йигитни Омина бўлмайди..-деди Раъно гап тамом дегандек ўрнидан туриб.
-ахир ойи ҳамма унаштирилганимни билди! Шамшод акага нима демоқчисиз?-деди Омина титраб..вужудидан дармон қуриётгандек ним пушти лаблари ожиз шивирлади..
-ойи..нега мени туққансиз?

🌺🌺🌺🌺🌺🌺

-Омина айбим нима?
Телефонда тинмай қилиб йигирма мартасида тушган Шамшод иложсиз инсондек паст овозда сўзлади..
Омина нима десин..қандай айцин шу йигитдан ўзгаси керакмас деб.Юм юм йиғлашдан бошқа иш ҳам қила олармикин?
-Омина йиғламанг..жоним йиғлама..-деди Шамшод ўртаниб-мен тезроқ қайтишга ҳаракат қиламан..унгача дадамлар боришади сизларникига фақат сен бунга рози бўлма..мен энди сенсиз ҳаётимни тасаввур эта олмайман,сен тасаввур этсанг ҳам!
-йўқ..Шамшод ака..-деди Омина ўзини қўлга ола олмай..-бизни тақдиримиз бир эмас экан..онам бермайман деябди!
-сабаб нима? Айтинг? Нега тўсатдан онангизни фикри ўзгариб қолди ё биз ҳақимизда ёмон гап эшитдингизми?
Омина нима деярини билмай қолди.Онангиз хунук деса йигит ундан воз кечиб юборсачи? Бутун умр Оминани шу гапи қалбида ўчмас доғ бўлиб қолсачи? Ёки фолчини гапини айтса йигит унинг асл оиласи қандай эканлигини билиб қолсачи?
-сўра..Оминам сўра мендан мен айтай?-деди Шамшод безовталаниб-фақат телефонни ўчириб қўйма
-хайр! Шамшод ака бахтли бўлинг!
Омина шундай дея йиғлаганча ўзи учун қадрлига айланган инсонни гўшагини қўйиб қўйди.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺


-Гули Омина ҳам яхшими?
Сухробни бу гапидан Гулшода яқинда эшитган хабарини унга айтиб суюнчи олгиси келди..
-Оминани фотиҳаси бузиляпти!
❤5😢3
#Taqdir_bitiklari


#No_204
#By_Nafisa_Malikova


-Шамшод сен бу касбни нега танлагансан?
Шамшод бошлиғини саволидан нима демоқчи эканлигини англаб улгурганди.
-узр маёрим..бир зум ҳисларимга енгилдим!-деди Шамшод бошини ҳам қилиб.
-ўғлим агар у қиз тақдирингга битилган бўлса,Аллоҳ уни пешонангга ёзган бўлса сен ҳаракат қилмасанг ҳам у албат сеники бўлади..кўряпман сиқиляпсан кўзларингда олдингидек нур йўқ! Ич ичингдан дуо қил Аллоҳ тўғри йўлни кўрсатади агар мени қариган чол демасанг унга бу мушкулни ечиш қийин эмас..
Шамшод ҳўрсиниб қўйди..бурчми ёки муҳаббат? Бу ердан кетса виждонига нисбатан ҳиёнат..қолса муҳаббатини бой беради чиндан ҳам Аллоҳдан ўзга нажоткори йўқ шу дам..йигитнинг қалин киприклари бироз намланди..
"Омина наҳот заррада ёқмадим сенга?"

🌺🌺🌺🌺🌺


Омина ювиниш ҳонасига қамалиб олиб тиззасини қучганча йиғлай бошлади.
-айт Аллоҳ мени суймайсанми?-деди йиғлаб..-нега уни менга бериб энди тортиб олмоқдасан?
Неча кундирки Шамшод акасидан хат ҳам ҳабар ҳам йўқ..наҳотки Оминани осон унутди...
Телефонда шу оғриқларни акс эттирувчи тарона янгради..
"Кет..мени ушалмаган бахтим бўлиб кет..
Майли қолсин ёлғиз вужудим,сени деб урар юрагим олиб кет..."
Омина ҳўнграб йиғлаб юборди..Одинани Шамшодни қора рўйҳатга солиб қўйганидан беҳабар ҳолда дунёларни унутиб йиғларди..
Раъно эшикни гурс гурс урди..
-қизим чиқ!
Овоз келмагач ваҳимага тушди
-чиқ Омина..илтимос қизим битта сенми бу дунёда фотиҳаси қайтган? Ҳали насиб бўлса ундан ҳам яхшилари учрайди сенга!

🌺🌺🌺🌺🌺🌺


-ойи илтимос боринг тезроқ!
Ўғлини ўтинчли овози Муқаддам аяни юрак бағрини эзиб юборди
-сен ишингга қара ўғлим..буёғидан хавотир олма.Ўзи сабаб нима экан йўқ дейишларига..
-қиз тайинли жавоб айтмадида ойи..телефонига ҳам туша олмаяпман!
-албатта даданг билан борамиз! Самарқанддаги аъзага бориб келайлик
Шамшод Фарғонада гўшакни кўксига босганча иложсизликдан онасига илтижоли оҳангда
-ойи..ахир нега бундай қилишади? Қайтаришса нега ҳа дейишди? Кўнглимни кўнглига боғлаб энди уз дейиши нимаси?
Муқаддам ая йиғлаб юборди..

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢15❤2
✨Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

❤️15-СЕНТЯБЬ ДУШАНБА ТОНГИ МУБОРАК!

🌟Яна бир кунни қарши олдик , 
       Алҳамдулиллаҳ..!
Кўрсатган кунига шукр.!🥰

🧷...Азизлар, хаётда ҳамма нарса ўткинчи, шундай экан ҳар бир яхшилик учун миннатдор бўлинг, чунки у доимий эмас...

🌸Аллоҳдан сиз Азизлар учун чиройли сабр ва омонлик тилаб, дуодамиз!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
«Ҳал қилинмайдиган муаммонинг ўзи йўқ. Шунчаки, хаёлни чалғитувчи вазиятлар бор, холос». Ана шу иборани ёдда сақланг.

Ҳаётингизга янгилик киритишни истасангиз, ишни ўзингиздан бошланг. Зеро, ўзингиз ўзгармас экансиз, буни бошқалардан талаб қилиш тўғри бўлмайди.

«Ҳеч қачон ҳеч нимадан афсусланманг! Ҳаммаси яхшиликка!» Ортда қолган нарсаларини ортда қолдиринг!

Ўзингизни бахтга лойиқ инсон деб ҳисоблайсизми? У ҳолда шунга яраша ҳаракат қилинг!

Ҳеч қачон унутманг, ҳолати ва ўтмишидан қатъи назар ҳар бир инсон бахтли бўлишга ҳақли.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2🥰2
#Taqdir_bitiklari


#No_205
#By_Nafisa_Malikova



Омина ўйчан кетиб бораркан кимнидир чақириғидан тўхтади..
-Омина..
Овоз эгаси бир пайтлар уни қалбини ўтда ёққан доим унигина кўриш учун мактабга шошган Сухроби эди..лекин негадир уни кўриб кўзи порламади қалби ёнмади бу сафар..
-яхшимисиз Сухроб?-деди базўр жилмайиб.
Сухроб қизга етиб оларкан қизни қўлини сўрашмоқчи бўлиб сиқмоқчи эди Омина қўл чўзмади биринчи бора..
-анча ўзгарибсан!-деди Сухроб мактабни битиргандан бери анчагина ўзгарган Гавҳарданда гўзал кўринишга кирган собиқ дўстига қараркан..
-анчагина!-деди Омина маъюс жилмайиб..шу тоб ёдига Шамшод тушди.Никоҳ орқали кўнгил боғламоқчи бўлган йигитнинг ишқи ҳарорати соф нигоҳлари ҳамон ёдда..Сухробга бўлган севгиси шунчаки ўсмирлик қизиқиши бўлганини анча олдин англаб етган ҳозир эса Шамшоднинг ёри ягонаси бўлиш бахтидан мосуво қилгани учун тақдирдан норози бўлар дунё кўзларига тор кўринарди..
-ҳаммасини эшитдим Омина!-деди Сухроб ўз ҳаёллари билан банд Омина билан тенгма тенг қадам босиб.
-қаердан?-деди Омина унга ҳайрон боқиб.
-Гулидан..Омина бир гап айтиш учун келдим илтимос менга турмушга чиқ!
Омина бир зум тушунмай кўзлари ҳайрон боқди
-нима?
-нима қиласан мутлақ танимаган йигитингга турмушга чиқиб?
Омина ҳамон Сухробни гаплари мағзини чақмасди
-тушунмадим? Гавҳарчи?
-Гавҳарни севмаслигимни тушундим!
-шунинг учун менга уйланмоқчимисиз?-деди Омина жахли чиқиб.
-сени севаман Омина..онамга ҳам айтдим совчиликка келади!-деди Сухроб қатъий боқиб.
-мен ундан бунга турмушга чиқиб кетаверадиган қиз эмасман! Мен аллақачон ўзимга муносиб ёр танлаганман!-деди Омина Сухробни ёнидан узоқлашиб.
-у йигит сени бахтли қилмайди! Қара қўнғироқ ҳам қилмаётган эканку?
Омина ичидан Гулига айтганига пушаймон бўлди..бир ками Сухробнинг унга ачиниши қолувди.Сухроб Шамшоднинг ёнида ҳисларини тушуниб етмайдиган ёш боладек кўринарди кўзига шу тоб..Шамшодни маънили нигоҳлари..ҳаёли гаплари ҳаёлидан ўтиб кўз ёшлари юзини юва бошлади..
"Наҳот мендан осон воз кечдингиз? Ахир сизни севаман..мен ишонмайман сиз ҳақингиздаги гапларга.."
Яна бир бор телефонига боқди..жимжит..

🌺🌺🌺🌺🌺🌺

-мен нима девдим?
Собир ака бош чайқаб қўйди.Шамшод болаликдан ўйинқароқ эмас жуда интилувчан ақлли йигит бўлиб ўсганди..ота оналар мажлиси Собир акани мақташ билан ўтар директор Шамшод билан фахрланишини бот бот айтарди.
-ўғлинг сиқилишига арзийдиган гап эмас асли..лекин ўғлим умрида бир бора биздан илтимос қилди-деди Собир ака ғамгин жилмайиб-модомики шу қизни севар экан бошимни эгиб бўлса ҳам бораман ўша уйга..
👍11❤6
#Taqdir_bitiklari



#No_206
#By_Nafisa_Malikova


-сизни деб бўлди ҳаммаси!
Раъно бор аламини эридан ола бошлади.
-менга нима дейсан энди?-деди Элнур асабийлашиб.
-ўша фарғоналиклар роса ёқувди ўқитарди қизимни..ўлиб қолдику шу Самарқандни лўлиларига осилиб!-деди Раъно йиғлаб.
-қуда тараф билан гаплашайлик олдин..тоғамникига боришибди!
Раъно кўзлари қизариб кўз ёшини артди
-нима дейишаркан энди? Она бўлиб совчи бўлиб келмай энди эсига тушибдими ўғил уйлантираётгани?
Элнур сўкинди
-ҳа қўлидан фақат мени сўкиш келади!-деди Раъно жавраб.
-қайтар деб ўлябсанку ўзинг? Шунақа ниятинг бор экан нега бердинг?
Ота онасини бақир чақирини эшитмаслик учун Омина қулоқларини маҳкам ёпди..

🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Шунча хабардан тош бўлганда ҳам ёриларди..нега бу қиз жавоб ёзмайди?
Шериклариникидан ҳам қилиб чарчади..йўқ худди билгандек кўтармайди..
"Наҳот мендан воз кечиб ўзгасини ёр қила олсангиз?"..бир ёзиб қайта қайта ўчириб ухлай олмади.
Сабаби бўлиши керакку? Нима гуноҳ қилдики бунчаликка боришди..
"Бу юрак сиздан ўзгага энди кўнмайди"..қўнғироқ ичидан қиз онасини рақамидан қилгани ёдга тушиб Шамшод севиниб кетди..телефонни олибоқ сим қоқди..узок чақирувдан сўнг аёл кишининг чарчаган овози келди..
-эшитаман!
Шамшод бир зум каловланди..сўнг ўзини қўлга олди
-Ассалому алейкум Раъно опа!
-ким бу?
-мен Шамшодман!-деди йигит умидвор оҳангда..
-ҳа Шамшод..нега қўнғироқ қилдинг?-деди Раъно ҳушламай.
-бизни фотиҳани бекор қиляпсизларми?
-менга қара..сен нега онангни совчиликка жўнатмадинг? Ё онанг қаршими бу никоҳга?
Шамшод гап оҳанги ёқмасада ҳурмат юзасидан ўзини босди
-нега ундай дейсиз? Ҳамма қатори онам ҳам келин орзусида юрган аёл! Қаршиликдан не наф уларга?
Омина Шамшодни овозини эшитиш учун даҳлиздан пойлади..йигитнинг онасига ҳамон юмшоқ муносабатда бўлаётгани ҳайратлантирса шунча чиройи,иши бўлатуриб Оминадан воз кечмагани қизни юрагини ёндирарди..ё Аллоҳ мени жуфтим у бўлсин..ундан ўзгаси керакмас..Оминани лаблари мажолсиз шивирлади..
❤7