🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
Ишхонадаман.
Хонага кўринишидан 40 ёшлардаги бир киши кириб келди.

- Ассалому алайкум. Опа, фарзандли бўлган эдим. Метрика олиш учун нима қилишим керак.
- Эр-хотинни паспорти ва ЗАГС қоғоз керак бўлади.
- Ие, ҳужжатларни олиб келмабману, шундай ёзиб беравермайсизми?
- Йўғ-е, бўлмайдида.
- Жуда узоқ вақт кетмайдими?
- Ҳужжатларни олиб келаверинг, тезда ишингиз битади.

Бирор соат ўтмай йигит яна кириб келди.

-Сиз ёзиб бўлгандан кейин нима қилишим керак?
- Нечанчи фарзандингиз?
- Тўртинчиси.
- Тўртинчи фарзандда ҳам метрика олиш учун нима қилишни билмайсизми?
- Ҳа, опа, чиндан билмайман. - йигит хўрсинди.

Бироз тўхтадида, кейин гапларини давом эттирди.

- Дадамни ўтганларига энди уч ой бўлади. Ишонмассиз, шу уч ой ичидаёқ шунақаям ўринлари билиняптики...

Йигит яна тин олди ва;

- Дадам ҳаётликларида, бирор маротаба ҳам уйимиздаги ҳужжат ишлари билан шуғулланмаганман. Ҳаттоки фарзандларимга ҳам метрикани дадамни ўзлари олиб келишган эди. Баъзи бир коммунал тўловларни борлигини билмас ҳам эканман. Рўзғор бозорлигини-ку айтмай қўяверай.
Дадам ҳали ёшлар, бақувватлар деб юраверибмиз, ўлимни хаёлимизга ҳам келтирмагандик.
Энди ўйласам, айтарли хизматларини қилмабман ҳам. Ўтгунларича улар биз фарзандларни хизматимизни қилишибди. Менга шу армон бўлиб қолди.-деди.

Йигит гапидан тўхтади, назаримда айтмоқчи бўлган гапларини айтолмади, кўзларида ёш қалқди, сўзлари бўғзига тиқилди.

Малика Аъзамжонова.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤7😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤4
#Taqdir_bitiklari


#No_220
#By_Nafisa_Malikova



Ярим кечаси яна ўша қўрқинчли тушдан уйғониб кетди..чириллаб йиғлаётган чақалоқ овози гўё қулоғи остида янграётгандек қулоқларини беркитди.Маълум вақт ўтиб худди уни кимдир ойи деб чақиргандек бўлди.Секин ўрнидан туриб нариги хонага чиқди.Ҳеч зоғ йўқ..телевизор олдида ейилган мевалар лаганда қовжираб турар афтидан қизлари доимгидек олиб бориб қўйишни унутган..Раъно оғир ҳўрсиндида лаганни қўлга олди..Қизлар ҳонасига мўралади ичкари димиқиб кетибди.Оҳиста эшикни очиб қўйди.Юраги ҳавотир билан нотекис урарди.
-бу қизлар эртага борган жойида қайтаркина..
Ўзининг ўсмирлик вақти ёдига тушди.Мактабни энг аъло баҳоларга битирган Раънога онаси ўқиш ҳақида ҳатто ҳаёл суришни ҳам таъқиқлаб қўйганди.
-шаҳар олиб берармидинг ўқиб..эртан матан биттаси билан юриб кетиб куйдирганингдан кўра узатаман..
Бу тақдири устидан янграган ҳукм эди..қанча изиллади,исён қилди..лек фойдаси бўлмади.Ёшгина келин бўлиб бутун бошли рўзғор гарданига тушди.Асаби тез эр..ҳар гапида бир ниш санчадиган қайнона ва бўй етган чақмачақар қайнсингиллар..Инсон тушган жойига мослашиб қоларканми ё Раъно тақдирга ён бердими бора бора таҳқирлашларга ҳам кўникиб кетганди.Қизлари яшаётган ҳаёт унинг учун ўтмишда жаннат эди.Шу сабаб уларни эрга тегиб ўзидек қийналишини истамас ўқимишли куёвларни ҳоҳларди.
Ташқарида кузнинг ғамгин шамоли эсар..ўзининг шабодасига неча неча инсонларнинг ғаму андуҳларини ҳам сингдириб юборганди.
Шу кеча Элнурнинг отаси Аллоҳга ўз омонатини қийналиб қийналиб минг бир азобда топширди...
❤11😢2
#Taqdir_bitiklari


#No_221
#By_Nafisa_Malikova



- Қуръон тиловат туширишни биласизми ўғлим?
Элнур жимгина бошини эгди..қолган икки ука ҳам жим..Домла бошини афсус билан чайқаб қўйди.
-биргина дуо қилсангиз ҳам савоби қанча катта ўтганларга..бирор бир сура ёд олганмисизлар?
Учала ўғил ҳам жим..ўлик сукунатни домлани титроқ овози бузди
-ўғилларим шу ёшга кириб биргина сура ёдламаган бўлсангиз қандай мусулмонман деб кўкрак кериб юрасиз?
Бошқа ҳонада эса чой дамлаб кирган Раъно ухлаб ётган қайнсинглиси Зуҳрага қараб тили калимага келмай қолди.Буёқда шунча одам худди дадаси ҳар кун ўлиб қайта тириладигандек уйқуни уриб ётган қайнсинглиси..
-Зуҳра туринг!-деди базўр.
-уйғотманг йўлда чарчаган ҳа айтганча янга анови қозондаги овқат турсин олиб кетаман уйда овқат қилиб келмаганман!-деди Фотима қайнсинглиси..Раънони қалби ўксиди яна бир бор онасидан опасидан ҳафа бўлди шундай оилага била туриб узатишганига..Омина тунд қиёфада идиш товоқ юварди.Шамшодни билдирган тасаллисига ҳам жавоб бергиси келмади..айтувди тўйни эртароқ қилиш керак деб! Худди йигит атай қилгандек жаҳли чиқарди Шамшоддан..
-ҳорма Омина!-деди Темур чойнакни олиб кираркан.
-қачон кетаркин одамлар?-деди Омина бошидаги рўмолини тўғирлаб.
-чарчадингми?-деди Темур узоқроққа чойнакни қўйиб.
-айтма..онам тонг азон 4да турғизган!-деди Омина эснаб.
-бечора бобом..ҳали яшаши керак эди!-деди Темур астойдил қайғуриб.
-жуда қийналиб қолгандилар оҳирги вақт..азоблангандан ўлим яхшими қайтанга дейманда..
-тўйинг ҳам ортга сурилса керак..куёвни кўрдим жуда яхши йигит экан!-деди Темур меҳр билан.Доим акасидек кўриб келган Темурга қараб Омина жилмайди ҳеч қачон одоб чегарасидан чиқмаган доим Оминани ҳимоялаб келган Темурнинг гапи кайфиятини кўтарди.
-сенга ёққан бўлса демак чиндан яхши йигит!
Темур кулди.
-нега энди? Дўст танлашимга айтаяпсанми?
-хада..минг ҳил имтиҳон қилиб дўст тутасанку?
-Баҳром ҳақида ундай дея олмайман лекин!-деди Темур идишларни олиб тўнтараркан.
Уларни деразадан кузатиб турган Ирода секин Донохолга қош қоқди.
-ўғлингиз Оминани чиндан севади!
❤2💔2
#Taqdir_bitiklari


#No_222
#By_Nafisa_Malikova


Чиқиб кетаётганлар Донохолнинг ботекс қилинган лабларига татуаж қилинган қош кўзига боқарди.
-янга роса бўяниб олганга ўхшаяпманми?-деди Донохол ўнғайсизланиб.
Раъно нима деярини билмай аъзага эмас тўйга келгандек турган юзга қараб елка қисди
-рўмолни тушуриб қошингизни ёпинг сал бўлса ҳам оддийроқ кўринасиз!

🌺🌺🌺🌺

-Оди ўқишга кирмайсанми?-деди Омина телефон титиб ётган синглисига боқиб.
-э ўқиганни қайси бири катта ойлик олиб ётибди? Мен бировга бўйсуниб ишлаб юрмайман менга бўйсунишсин ундан кўра..
Омина энса қотириб қўйди.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺

-бу пулга кўйлак ол бунисига эса салонга кирасан сал тузукроқ кийим ол куёвим чиройли ёнида ажинанг чиқиб юрмасин!-деди Раъно Оминани жеркиб.
Омина бобосини ўлимидан кейин тўй сурулгач Шамшодни далдаси билан қайта ўқишга тайёрлана бошлаганди.Одинани унаштириб қўйишгач қуда тараф тўйни тезлаштиришга тушган катта қиздан олдин кичигини узатгиси келмаган Раъно аъзани баҳона қилиб унамаётганди.
Омина илиқ қуёш нурларига юзини тутди.Қуёш ҳам худди Шамшодга ўхшайди..ҳарорати билан илитади,вужудингга сокинлик бахш этади..
Бозор кезиб қип қизил рангли кўйлакни ёқтириб танлади.Йигит яқинда хизмат сафаридан қайтган келасолиб учрашайликка тушганди.
"Соат 11да бораман Оминам"..хабарни кўриб қиз шошиб қолди.Тезроқ салонга ҳам бориши керак.
🌺🌺🌺🌺🌺

-тўй борми?-деди салончи киприк ёпиштираркан Оминага
-йўқ учрашув!-деди қиз жилмайиб.
-қойиле..учрашув учун салонга кириш?-деди салончи кўзлари катта катта бўлиб-нима йигит сизни шундай кўришидан уяласизми?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤18🔥2
Ассаламу алайкум

Қўлим очиб дуога🤲🤲
Тиладим яхши тилак
Азизим, биродарим
Бу янги кун муборак!

Аллоҳ таолонинг саломи
Пайғамбар ﷺнинг дуоси
Қуръоннинг нури
Кун давомида сиз билан бирга бўлсин!

Яхши ниятларла бошланган кунингизни,
Аллоҳ яхшиликлар билан тўлдирсин!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
​ТАЖРИБА

Муваффақиятларга эришган бир кишидан: “Ушбу муваффақиятларга қандай эришгансиз?”, деб сўрашди.
У: “Тўғри қарорлар қабул қилиш сабабли”, деб жавоб берди.
Улар: “Қарорларингиз тўғри эканини қаердан билгансиз?”, дейишди.
У: “Тажрибам билан”, деб жавоб берди.
Улар: “Бу тажрибани қандай ҳосил қилгансиз?”, дейишди.
У: “Хато қарорлар сабаб бўлган”, деб жавоб берди.


*Хато қилмасликнинг иложи йўқ, аммо шу хатонинг хато эканини англаб, уни қайта такрорламасликни иложи бор!.

“Ҳикматлар чашмаси” дан

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤5💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
#Taqdir_bitiklari


#No_223
#By_Nafisa_Malikova


Шамшод қизни кутиб ён атрофга қаради..ўз иши билан банд шошиб юрган одамлар,ҳамма ниманидир ғамида..
-Ассалому алейкум!
Қизни қўнғироқдек овози эшитилди.Шамшод аввалига обдон бўянган Оминани кўриб бир зум таний олмай шошиб қолди.
-Омина!

🌺🌺🌺🌺🌺🌺

-нима айтамиз?
Йигит боядан бери узун киприк қўйиб олган Оминани диққат билан жилмайиб кузатарди.
-билмасам..ҳоҳлаганингизни айтақолинг!-деди Омина одоб билан.Официант чиқиб кетгач Шамшод секин бориб қизни ёнига ўтирди.Йигитнинг атири кўркам юз қиёфаси Оминани юрак урушини тезлаштириб юборди.
-Омина..-деди йигит қизни юзига яқиндан боқиб-бу киприк ўзингникими?
Омина уялиб жилмайиб қўйди.
-бировники!
Шамшод ҳам Оминага монанд жилмайди.
-бу нима керак? Ахир ўзинг шундоқ ҳам чиройлисанку!
-ҳеч ҳам чиройли эмасман!-деди Омина ҳўрсиниб.Шамшод қизни қошларини тўсиб турган кокилини четга олмоқчи бўлди аммо қўли теккач ҳайрон бўлди
-қотиб қолганми?
-лак сепилганда!-деди қиз кулиб.
-оббо!-деди Шамшод жилмайиб.
-наҳот сизга ёқмади?-деди қиз ўзига яқин ўтирган йигитнинг кўзларини ичига боқиб.
-менга биринчи учратганимдаги қиёфанг ёқади!-деди йигит хаёлга берилиб-кийиминг ҳам сочларинг ҳам ниҳоятда ўзингга ярашиб турарди..бир кўрдиму кета олмай қолгандим..
Омина яқин турган йигитнинг юзига секин қўлини теккизди.
-ҳеч бирор қизни севмагансизми?
Йигит қизни қўлини секин тутди.
-менимча ҳаёти давомида инсон кўп бора севдим деб ўйлайдиган инсонларни учратади..фақат биттасиники ҳақиқий муҳаббат бўлади! Кўп бора Аллоҳдан сўрардим севганим менинг бутун умрлик ёрим бўлсин..шундай ишқ берки ҳалолим муҳаббати оиламнинг гултожи бўлсин..
Омина секин йигитнинг кўксига бош қўйди.У ерда бир оташин юрак кўксидан чиққудек урар ҳар депинишида Оминанинг исми бор эди..
Шамшод тизгинсиз ҳисларини жиловлашга ҳаракат қилар..қизнинг майин ифори,сочлари уни оҳанграбодек ўзига тортар шайтон ҳийласига алданишни истамас ҳалоли бўладиган қизни ўзидан ҳам қизғонарди.Қиз эса буни билмай йигитнинг ҳисларини синовдан ўтқизаётгандек йигитни маҳкам қучди..Шамшод вужудида илиқлик ҳис этди..қандайдир таърифлаб бўлмас ҳис оғушида қолди.Йигит бўлиб шу ёшгача аёл вужудини ҳис этмаган фикру дарди иш бўлган Шамшод қизни қучишни ҳам қучмасликни ҳам билмасди..Омина эса ҳаммасига қўл силтаб фақат ҳозирги дақиқаларда яшамоқда эди..унинг учун Шамшоднинг бағри сокинлик маскани эди..ич ичидан Шамшодни ҳисларини эркин қўйишини истар ақалли бир марта қизни қучиб бўса олса нима қиларкин?
Ҳислари билан анча курашган Шамшод қизни секин бағридан бўшатиб жойига ўтириб олди.Омина ҳафа бўлганини сездиришга урунмасада барибир юз ифодаси сездириб қўйди.
-нимадир бўлдими?-деди йигит ҳайрон бўлиб.
-ҳеч нарса!-деди Омина кайфияти тушиб.Шамшод жилмайиб қўйдию овқат олиб кирган официантни қўлидагиларини олди.Омина йигитни ҳар бир ҳаракатини диққат билан кузатарди.Қандай қилиб инсон ўзини бошқара олади бунчалик ҳисларни жиловлаш шартмикин?
❤14💔1
#Taqdir_bitiklari

#No_224
#By_Nafisa_Malikova


Омина анчадан бери алламаҳалгача Шамшод ҳақида ҳаёл суриб ётарди..секингина Одинадан сўради.
-Оди..сени Баҳром аканг ҳеч ўпганми?
Баҳром билан хабар ёзишиб ётган Одина опасига қарамай тилга кирди
-нега сўраб қолдинг?
-ўзим!-деди Омина ийманиб.
-нима поччам сенга яқинлашмаяптими?-деди Одина кулиб.
-борее..сенга айтган мен аҳмоқ!
Омина бу томонига ўгирилиб телефонда йигитнинг расмини берилиб томоша қила бошлади.Йигит ҳам уни севармикин? Севса нега ҳеч тўйиб бағрига босмайди..хатто хабарларда ҳам ҳаддан ошмайди! Нега керак бу чегара..ахир шундоқ ҳам хотини бўладику..йигитнинг ҳаракатларини нимага йўйишни билмасди.Расмни катталаштирди энди йигитнинг кўзлари шундоқ унинг қўли остида турарди.
-нега бунчалик уни васлини истайман..худди тўйни унданда кўп мен ҳоҳлаётгандекман..
Хаёлан йигитни қучиб бутун дунёни кезиб чиқди..

🌺🌺🌺🌺🌺


-тўйни шу куз қиламиз!
Раъно Одинани ҳозирни ўзида солиб кетишадигандек қўрқув ичра қолди
-ҳали опасини тўйини қилайлик!
Зебохон қош чимирди.Бунча ялинтирмаса булар..лекин ўғлини қўллаб юборадиган бақувват жой экан.
-опаси ўқишга кирди..қачон узатасизлар уни? Унаштирилганку опаси ҳам қилаверасизда кейинроқ!-деди кескин.
Қизининг ихтиёри қўлдан кетганини сезган Раъно ҳўрсиниб қўйди.Шуни ўрнига ўқиса эди бу қиз тушмагури! Негадир шу жойга кўнгли чопмай турибди..янаям Аллоҳ билгувчи...

-дастурхонни зўр қилиб кутиб олдим!
Одина телефонда Баҳромга мақтанди.Дастурхонда килоси палон сўм турадиган писталар,шоколадлар ва мевалар кўзни қувнатиб турарди..
Кечаги қолган овқатга буҳонка нон ботириб еб ўтирган Баҳром мамнун жилмайди
-миттигина бўлсанг ҳам балосанда Оди!
Уёқдан қизнинг эркаланган товуши келди.
❤6
#Taqdir_bitiklari


#No_225
#By_Nafisa_Malikova



-нега ўзи тўйи опасидан олдин бўляптикан?
Қўшнилар вижир вижир гап сота бошлади.
-қайдам..Раънохон тарбияли аёлку?-деди бир қўшни.
-э муллаларни қизи юриб кетяпти ҳозирги замонда сиз тарбияли аёл дейсиз?
Овқат осиб қўйган Шоирахонга ҳам ғийбат қизиқ туюлиб кета олмади.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺


-дада яна 1 миллион берасиз!
Элнур нимага ҳам деб ўтирмай қизига пул узатди.Одина уч кўйлакни ҳар бирини 1 миллионга тиктирди.
-Оди бунисини қанақа қиляпсан?-деди Омина тўй ташвишлари билан чопиб юрган синглисига.
-мендан кейин киясанда опа!-деди Одина фасонларини кўрсатиб.-эй Илёс мен олиб келган нарсалар қани дарров паққос тушурдингми?
Опасини бақиришидан Илёс тўмтайиб келди
-ҳали бизни роса соғинасиз опа!
-ҳечамда..сенлардан қутулганимга шукур дейман!-деди Одина ўзининг уйи кўзига ғариб кўриниб.
-кечга идиш ювиш сени навбатинг биласана?-деди Омина ўрнидан туриб.
-мен энди кетадиган одамман..уйда иш қилгим йўқ!-деди Одина хушламай.

🌺🌺🌺🌺🌺

-ойи қўшнининг ҳожатхонасига ўтадиган йўлни чироғи куйиб қопти!-деди Баҳром ёш боладек онасига жовдираб.
-ҳа фонар ёқиб бор!
Ховли четидан тез оқувчи ариқ ўтган бўлиб Зебохон кўприк қуриб ҳожатхона ясашга эринганди.Баҳром дордек ингичка йўлдан дорбоздек ҳожатхона томон ўтиб борарди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤9😢1
ХАЙРЛИ ТУН

🕊✨Гўзал оқшом хайрли бўлсин қадрлигим...
Дунёда армонингиз бўлмасин...
⭐️Қалбингиздагилар кўз олдингизда бўлишсин...
🌛Сиз энг меҳрли инсон бўлингки, меҳрингиз тафти яқинлар ва жигарларни тортиб турсин...

🌛✨Умр ғанимат, дийдор ғанимат, меҳр олий туйғу,
Муҳаббат омонат...

🌛Тунингиз тинч ва осуда ўтсин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘️Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘️Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘️Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўзингизни аста очиб,шукрона айтинг,
Барокатли янги тонг сизга муборак.
Қаранг,сизга юборганман қайноқ саломлар,
Қадрдоним,бошланган файзли кун муборак.

Юбордим қалдирғочлар қанотида гул,
Ниятим шу гулдай яшангиз гулгун.
Борки эзгу тилаклар ёр бўлсин сизга,
Табассум аримасин юзлардан бугун.

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1👍1
#Taqdir_bitiklari

#No_226
#By_Nafisa_Malikova


-э ойи тўйни тез қиламиз дейишаябди!
Раъно онасига ёзғирди.
-бериб юборавер..ўзи топганига тегсин бу Одинанг эртан бир нарса деб келса ўзинг пиширган ош дейсан!-деди Зубайда хола.
-жуда қайсарда..қийналмасмикин?
-бунинг ўзинг топиб узатсанг бутун умр куйдиради сиз топгансиз шунчун яшай олмадим деб кўнгли ўзидан қосин қўй!
Бермай деса Раъно қизидан ҳадиксиради.Ўқишга қизиқмаса,бирор ҳунарни ўрганишни истамаса фикру дарди шу йигит! Ўйга чўмганча онасини тинглади.Қизи Баҳром билан юрушини ўзидан бошқа ҳамма кўриб бўлибди..таёқ таъсир этмаса нима қилсин?

🌺🌺🌺🌺🌺🌺

-мебелни бунисини беринг!
Раъно мебел сотадиган жойдан энг қимматини танлади.
-ойи ҳали пардага ҳам ўтишимиз керак!-деди Одина мебелни кўзи қувнаб томоша қиларкан.

🌺🌺🌺🌺🌺

Омина синглиси қилган парфумерияни кўриб эси кетай деди..салкам 4 миллионлик нарсани бу қиз тушмагур қачон йиғди экан? Каробкаларда йўқ нарсанинг ўзи йўқ.Берилиб томоша қила бошлади.Куёв совға қилди дея онасини алдаб синглиси анча нарса олиб қўйганди.

🌺🌺🌺🌺🌺

Зебохон ойнага қараб мамнун жилмайди.
-келиним совға қилган кўйлакни қара!-деди Баҳромга.Баҳром ғурур билан қараб қўйди.
-сизга қанча қилса ҳам кам..эртага келса сизга дам берамиз!
Зебохон сифатли кўйлакни 32та тиши кўриниб жилмайганча томоша қиларди.
❤10
#Taqdir_bitiklari

#No_227
#By_Nafisa_Malikova



-Омиш куёв контрактдан қочиб тўйни чўзиб юрибдими?-деди дугонаси Гўзал.
-нималар деябсан Шамшод акам унақа йигит эмас!-деди Омина жаҳли чиқиб.
-шундай деб ўйлайсанда..йигитларам пишиқ ота онаси тўласин дейди! Ишласа эртага пулини қуртдек санаб олишни билади лекин..-деди Гўзал алам билан.
-ҳамма йигитам бир хил эмаску?-деди Омина ҳам қизишиб.
-ҳаммаси бир гўр! Пулни кўрса ўзини йўқотади лекин пул сарфлаб ўқитгиси келмайди тайёр келса хотин дегани ҳам бағри тўлади ҳам уйи!
Омина қараса Гўзал ҳали бери тинадиган эмас,секин ўрнидан туриб кузни охирги ойларида анча салқинлашиб қолган университет боғини кузата бошлади.Шу томондан бир йигит қўлида катта айиқча кўтарганча кела бошлади.Юраги ғалати бўлиб кетди..соғинч билан қаради аммо йигитни юзи кўрингач ҳафсаласи пир бўлиб жойига ўтирди.
-Моҳи аҳмоқсан сўкинса боре деб қайтармайсанми тўйни?
Бу сафар Гўзал Моҳидилга ақл ўргатарди.Шу пайт эшик тақиллаб бир йигит Моҳидилни чақирди.Кеча туни билан йигитнинг рашки сабаб бўлган жанжалига йиғлаган Моҳидил эринибгина чиқиб кетди.Қизлар қий чув қилиб ёшларни билдирмай кузатарди..Оминани юраги сиқилди.Нега Шамшод бундай романтикани ёқтирмайди? Қанийди улкан айиқча кўтариб келса..Омина уни ҳаммани ёнида олса..барча ҳавас билан қараса..
Синглисини тўйига оз қолгани учун йигит уни унча бунчага безовта қилавермас аммо тез тез хабар ёзиб турарди.
Бир суҳбатда Омина секин дардини юзага чиқармоқчи бўлди..
-Шамшод ака..бир дугонамга бугун унаштирилган йигити айиқча совға қилди! Бирам ҳавасимиз келди..-деди оҳиста.Уёқдаги жимликни йигитни босиқ овози бузди.
-Омина сенингча бахт нима?
❤7
#Taqdir_bitiklari

#No_228
#By_Nafisa_Malikova



Азалдан табиат қонуни олманинг тагига олма тушур...



Омина йигитнинг саволига ҳайрон бўлди..аёл киши кўп совға олса,гул олса бахтни ҳис қиладику..
-бахт менимча севган инсонинг билан бирга яшаш..-деди базўр.
-сен мени севасанми?-деди йигит бу сафар..
-ҳа..-деди қиз йигитни англамай.
-мен учун шунинг ўзи етарли..доим омон бўлсангиз қуёшдек чехрангиз порлаб турса етарли ҳар қўнғироқ қилганимда майин овозингиз мен учун етарли...
Омина йигитни тушунгандек бўлди..жимгина телефонни қулоғига босганча унинг ҳароратли севги изҳорини тинглар қалбан анча улғаётганини англамас эди..
Кўчада эса айиқни кўтариб ҳамон йигит билан тортишаётган қиз кўзи қизарганча атрофга уялиб қараб қараб қўярди..

🌺🌺🌺🌺🌺🌺


Омина пишириқ курсига кеч қолмай деб бўянмасданда чиқиб кетганди..сочини ҳам йиғишга улгурмай тепадан йиғиб эгнига оддийгина спортивка кийганди.Дарс тугай деганда йигит сим қоқди.
-ало!
-Омина..
Омина жилмайиб қўйди..биргина инсон овози инсонни бутунлай бошқа бир инсонга айлантира олиши мумкинми?
-Ассалому алейкум..-деди ҳаяжон билан.
-Омина мен курс ўтаётган бинойингиз ёнида эдим дарсингиз тугадими? Сизни кўргим келди!
Омина қўрқув ичра қолди..
-нима?-деди овози чиқмай..
Нима қиларини билмай қолган Омина шерикларидан сўради
-қўшимча чиқиш эшиги борми бошқа?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤15👍4🥰2
🌸Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌸
Пайшанба тонги сизга хайрли ва барокатли келсин!

🌸Файзли хонадонингизга тонг сахардан фаришталар ташрифи етсин!

🌸Дастурхонингиз тўкин сочин, қут-баракали бўлсин!

🌸Бугун амал дафтарингизнинг нақшу безаги бўладиган жуда кўп хайрли ишларни бажариш барчамизга насиб этсин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!