🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.67K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
#Taqdir_bitiklari


#No_225
#By_Nafisa_Malikova



-нега ўзи тўйи опасидан олдин бўляптикан?
Қўшнилар вижир вижир гап сота бошлади.
-қайдам..Раънохон тарбияли аёлку?-деди бир қўшни.
-э муллаларни қизи юриб кетяпти ҳозирги замонда сиз тарбияли аёл дейсиз?
Овқат осиб қўйган Шоирахонга ҳам ғийбат қизиқ туюлиб кета олмади.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺


-дада яна 1 миллион берасиз!
Элнур нимага ҳам деб ўтирмай қизига пул узатди.Одина уч кўйлакни ҳар бирини 1 миллионга тиктирди.
-Оди бунисини қанақа қиляпсан?-деди Омина тўй ташвишлари билан чопиб юрган синглисига.
-мендан кейин киясанда опа!-деди Одина фасонларини кўрсатиб.-эй Илёс мен олиб келган нарсалар қани дарров паққос тушурдингми?
Опасини бақиришидан Илёс тўмтайиб келди
-ҳали бизни роса соғинасиз опа!
-ҳечамда..сенлардан қутулганимга шукур дейман!-деди Одина ўзининг уйи кўзига ғариб кўриниб.
-кечга идиш ювиш сени навбатинг биласана?-деди Омина ўрнидан туриб.
-мен энди кетадиган одамман..уйда иш қилгим йўқ!-деди Одина хушламай.

🌺🌺🌺🌺🌺

-ойи қўшнининг ҳожатхонасига ўтадиган йўлни чироғи куйиб қопти!-деди Баҳром ёш боладек онасига жовдираб.
-ҳа фонар ёқиб бор!
Ховли четидан тез оқувчи ариқ ўтган бўлиб Зебохон кўприк қуриб ҳожатхона ясашга эринганди.Баҳром дордек ингичка йўлдан дорбоздек ҳожатхона томон ўтиб борарди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤9😢1
ХАЙРЛИ ТУН

🕊✨Гўзал оқшом хайрли бўлсин қадрлигим...
Дунёда армонингиз бўлмасин...
⭐️Қалбингиздагилар кўз олдингизда бўлишсин...
🌛Сиз энг меҳрли инсон бўлингки, меҳрингиз тафти яқинлар ва жигарларни тортиб турсин...

🌛✨Умр ғанимат, дийдор ғанимат, меҳр олий туйғу,
Муҳаббат омонат...

🌛Тунингиз тинч ва осуда ўтсин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘️Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘️Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘️Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўзингизни аста очиб,шукрона айтинг,
Барокатли янги тонг сизга муборак.
Қаранг,сизга юборганман қайноқ саломлар,
Қадрдоним,бошланган файзли кун муборак.

Юбордим қалдирғочлар қанотида гул,
Ниятим шу гулдай яшангиз гулгун.
Борки эзгу тилаклар ёр бўлсин сизга,
Табассум аримасин юзлардан бугун.

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1👍1
#Taqdir_bitiklari

#No_226
#By_Nafisa_Malikova


-э ойи тўйни тез қиламиз дейишаябди!
Раъно онасига ёзғирди.
-бериб юборавер..ўзи топганига тегсин бу Одинанг эртан бир нарса деб келса ўзинг пиширган ош дейсан!-деди Зубайда хола.
-жуда қайсарда..қийналмасмикин?
-бунинг ўзинг топиб узатсанг бутун умр куйдиради сиз топгансиз шунчун яшай олмадим деб кўнгли ўзидан қосин қўй!
Бермай деса Раъно қизидан ҳадиксиради.Ўқишга қизиқмаса,бирор ҳунарни ўрганишни истамаса фикру дарди шу йигит! Ўйга чўмганча онасини тинглади.Қизи Баҳром билан юрушини ўзидан бошқа ҳамма кўриб бўлибди..таёқ таъсир этмаса нима қилсин?

🌺🌺🌺🌺🌺🌺

-мебелни бунисини беринг!
Раъно мебел сотадиган жойдан энг қимматини танлади.
-ойи ҳали пардага ҳам ўтишимиз керак!-деди Одина мебелни кўзи қувнаб томоша қиларкан.

🌺🌺🌺🌺🌺

Омина синглиси қилган парфумерияни кўриб эси кетай деди..салкам 4 миллионлик нарсани бу қиз тушмагур қачон йиғди экан? Каробкаларда йўқ нарсанинг ўзи йўқ.Берилиб томоша қила бошлади.Куёв совға қилди дея онасини алдаб синглиси анча нарса олиб қўйганди.

🌺🌺🌺🌺🌺

Зебохон ойнага қараб мамнун жилмайди.
-келиним совға қилган кўйлакни қара!-деди Баҳромга.Баҳром ғурур билан қараб қўйди.
-сизга қанча қилса ҳам кам..эртага келса сизга дам берамиз!
Зебохон сифатли кўйлакни 32та тиши кўриниб жилмайганча томоша қиларди.
❤10
#Taqdir_bitiklari

#No_227
#By_Nafisa_Malikova



-Омиш куёв контрактдан қочиб тўйни чўзиб юрибдими?-деди дугонаси Гўзал.
-нималар деябсан Шамшод акам унақа йигит эмас!-деди Омина жаҳли чиқиб.
-шундай деб ўйлайсанда..йигитларам пишиқ ота онаси тўласин дейди! Ишласа эртага пулини қуртдек санаб олишни билади лекин..-деди Гўзал алам билан.
-ҳамма йигитам бир хил эмаску?-деди Омина ҳам қизишиб.
-ҳаммаси бир гўр! Пулни кўрса ўзини йўқотади лекин пул сарфлаб ўқитгиси келмайди тайёр келса хотин дегани ҳам бағри тўлади ҳам уйи!
Омина қараса Гўзал ҳали бери тинадиган эмас,секин ўрнидан туриб кузни охирги ойларида анча салқинлашиб қолган университет боғини кузата бошлади.Шу томондан бир йигит қўлида катта айиқча кўтарганча кела бошлади.Юраги ғалати бўлиб кетди..соғинч билан қаради аммо йигитни юзи кўрингач ҳафсаласи пир бўлиб жойига ўтирди.
-Моҳи аҳмоқсан сўкинса боре деб қайтармайсанми тўйни?
Бу сафар Гўзал Моҳидилга ақл ўргатарди.Шу пайт эшик тақиллаб бир йигит Моҳидилни чақирди.Кеча туни билан йигитнинг рашки сабаб бўлган жанжалига йиғлаган Моҳидил эринибгина чиқиб кетди.Қизлар қий чув қилиб ёшларни билдирмай кузатарди..Оминани юраги сиқилди.Нега Шамшод бундай романтикани ёқтирмайди? Қанийди улкан айиқча кўтариб келса..Омина уни ҳаммани ёнида олса..барча ҳавас билан қараса..
Синглисини тўйига оз қолгани учун йигит уни унча бунчага безовта қилавермас аммо тез тез хабар ёзиб турарди.
Бир суҳбатда Омина секин дардини юзага чиқармоқчи бўлди..
-Шамшод ака..бир дугонамга бугун унаштирилган йигити айиқча совға қилди! Бирам ҳавасимиз келди..-деди оҳиста.Уёқдаги жимликни йигитни босиқ овози бузди.
-Омина сенингча бахт нима?
❤7
#Taqdir_bitiklari

#No_228
#By_Nafisa_Malikova



Азалдан табиат қонуни олманинг тагига олма тушур...



Омина йигитнинг саволига ҳайрон бўлди..аёл киши кўп совға олса,гул олса бахтни ҳис қиладику..
-бахт менимча севган инсонинг билан бирга яшаш..-деди базўр.
-сен мени севасанми?-деди йигит бу сафар..
-ҳа..-деди қиз йигитни англамай.
-мен учун шунинг ўзи етарли..доим омон бўлсангиз қуёшдек чехрангиз порлаб турса етарли ҳар қўнғироқ қилганимда майин овозингиз мен учун етарли...
Омина йигитни тушунгандек бўлди..жимгина телефонни қулоғига босганча унинг ҳароратли севги изҳорини тинглар қалбан анча улғаётганини англамас эди..
Кўчада эса айиқни кўтариб ҳамон йигит билан тортишаётган қиз кўзи қизарганча атрофга уялиб қараб қараб қўярди..

🌺🌺🌺🌺🌺🌺


Омина пишириқ курсига кеч қолмай деб бўянмасданда чиқиб кетганди..сочини ҳам йиғишга улгурмай тепадан йиғиб эгнига оддийгина спортивка кийганди.Дарс тугай деганда йигит сим қоқди.
-ало!
-Омина..
Омина жилмайиб қўйди..биргина инсон овози инсонни бутунлай бошқа бир инсонга айлантира олиши мумкинми?
-Ассалому алейкум..-деди ҳаяжон билан.
-Омина мен курс ўтаётган бинойингиз ёнида эдим дарсингиз тугадими? Сизни кўргим келди!
Омина қўрқув ичра қолди..
-нима?-деди овози чиқмай..
Нима қиларини билмай қолган Омина шерикларидан сўради
-қўшимча чиқиш эшиги борми бошқа?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤15👍4🥰2
🌸Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌸
Пайшанба тонги сизга хайрли ва барокатли келсин!

🌸Файзли хонадонингизга тонг сахардан фаришталар ташрифи етсин!

🌸Дастурхонингиз тўкин сочин, қут-баракали бўлсин!

🌸Бугун амал дафтарингизнинг нақшу безаги бўладиган жуда кўп хайрли ишларни бажариш барчамизга насиб этсин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
Бир қишлоқда бир чол яшаган экан. У жуда камбағал бўлса-да, бисотидаги яккаю-ягона чопқир отига ҳатто подшоҳлар ҳам ҳавас қилишар экан. Оти учун жуда кўп пул таклиф қилишса ҳам у сотмас экан. Чол: "Бу менга нафақат от, балки дўстим. Дўстни қандай сотаман?", - дер экан.
Аммо бир куни эрта билан от боғланган жойидан ғойиб бўлди. Бутун маҳалла йиғилиб чолни тергай бошлашди: "Эҳ, аҳмоқ чол, - дейишарди унга. – Отни бир куни ўғирлаб кетишларини билардик. Сотганингда яхши эмасмиди? Қандай омадсизлик!"
Чол деди: "Мен отимни ўғирлашдими ўзи кетдими, билмайман. Бу воқеа ҳам омад ёки омадсизлик экани ҳаммамизга қоронғу. Оқибати Аллоҳга аён".
Халойиқ унинг устидан кулиб тарқалди. Қишлоқ аҳли чолни аввалдан сал соддароқ деган фикрда эдилар.
Бироқ ўн беш кун ўтиб кутилмаганда от қайтиб келди. Қайтиб келганда ҳам ўзи билан бирга тўртта тойни эргаштириб келди. Одамлар яна тўпланиб: "Эй, чол сен ҳақ экансан, бу омадсизлик эмас, бахт экан", дейишди. Чол яна: "отим йўқолганди, яна пайдо бўлди. Бу бахт ёки бахтсизликлигини ҳеч қайсимиз билмаймиз. Сиз гапдаги биргина сўзни ўқиб, бутун китобнинг мазмунини била олмайсиз--ку!", деди. Лекин одамлар яна “Чол ноҳақ, ахир унинг отлари кўпайди-ку”, деб ўйладилар.
Чолнинг ёлғиз ўғли тойларни минишга ўргата туриб, отдан йиқилди ва оёғи синди. Халқ: "Ана омадсизлик! Сенинг ёлғиз ўғлинг оёғи синиб, бетоб бўлди. Ундан кўра отни сотганингда ҳеч бўлмаганда, пуллик бўлиб қолардинг", дейишди.
Бу сафар ҳам чол уларга қараб: "Сизлар ҳукм чиқаришга шошилманглар. Мен ўғлимнинг оёғи синганини биламан, аммо бунинг ҳам омад ёки омадсизлигини Аллоҳдан бошқаси билмайди", деди.
Орадан бир неча кун ўтиб, мамлакатда уруш бошланди-ю ҳамма ёшларни ҳарбийга олиб кета бошладилар. Фақат чолнинг ўғли оёғи сабабли урушга бормади. Халойиқ урушда мағлуб бўлганлари ва кўпчилик урушга кетганлар ҳалок бўлганларини кўриб, чол ҳузурига келдилар ва йиғлаб: "Сен ҳақ экансан, ўғлингнинг чўлоқлиги бахт экан. Мана у сен билан бирга, бизларнинг болаларимиз энди ҳечам қайтмайдилар", дейишди.
Чол яна ўша гапларини такрорлади: "Сизларга шунча гапларим бекор бўлган кўринади. Ҳеч ким бир воқеанинг ортидан қанақаси келишини билмайди.
Шошилиб ҳукм чиқариш онгнинг қотиб қолишидан дарак. Бир ҳодисанинг ортидан бошқаси келади, бир қисм тугаб бошқаси бошланади, бир эшик ёпилиб, бошқаси очилади. Сиз бир чўққига чиқсангиз, ундан-да баландроғи кўринади.
Ҳаёт – буюк саёҳатдир!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хаёт шундай сирки...

- аввал шукур қилиш,
- кейн сабр қилиш,
- ундан кейн ишониш керак..!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гуллардан-да гўзал инсоним,🌺
Бегуборим, мехри осмоним! 🌺
Қадрдоним, яқин инсоним, 🌺
Сизни Аллох учун яхши кўраман!🌺

Оқшомингиз хайрли ва файзли бўлсин.

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3
#Taqdir_bitiklari


#No_229
#By_Nafisa_Malikova



Шамшод қизни чиқишини кутиб бино яқинида тураркан чиқиб кетаётган қизлар орасидан Оминани қидирарди..сочини сариқ қилиб бўяниб олган қизларни кўриб ғижиниб қўйди.Аллоҳ берган сочга тегинмаса нима экан? Сариқ ҳам рангми? Оиласи ҳам ўзи ҳам сариқ рангни жини суймайди..дадасику бундай аёлларни кўрса асаби қўзиб бир ҳафталаб гапириб юрадиган одати бор.Онасини умри бино бўлибдики бирон марта соч бўяганини кўрмади..хатто ухлаган вақти ҳам рўмол ўраб ухлаб қоладиган онаси ёдига тушиб ўйланиб қолди.Онаси ҳеч қачон дадасининг йўриғидан чиқиб ўзича иш тутмаган..шу пайт телефони жиринглади.
-ало Мурод!
-ҳа жўра..иш иш деявермай юр мазза қилиб келамиз! 4 та гулчаларни олиб олганмиз бир яшайлик ошна бизам!
Шамшодни қони қайнади.
-айтдимку бормайман деб!
-қиз болага ўхшаб жа ноз қилдингда..эртага уйланадиган одамсан сал ҳаётни кўр дейманда!-деди Мурод ҳафа бўлиб.
-ҳаром йўлга қадам босиб қандай ҳалолини қўлини тутаман?
-э ким билиб ўтирбди борганингни?-деди Мурод энсаси қотиб.
-бандаси билмаса ҳам Аллоҳчи?
-эе..бормасанг борма!-деди Мурод гўшакни қўйиб.
Шамшод ҳалоли туриб қаёқдаги кўча ажиналари билан ҳузур қилишни ўйлаган синфдошидан шу тоб нафратланиб кетди..қўрқмасмикин жавобидан ҳаром ишни?
Кўзи иккита қиз панасида ўтиб кетаётган таниш гавдага тушиб ҳайрон бўлди.
-Омина...
Қиз эшитмагач шахдам қадамлар билан яқинлашди.
-Омина!-деди баландроқ овозда.
Қўлга тушган қиз бир зум қотиб туриб юзини яширганча ортга ўгирилди.Шамшод кулиб юбормаслик учун ўзини босди.Ўзига анқайиб қараб турган икки қизга
-узр..Оминага гапим бор эди!-деди.
Қизлар пичир пичир қила ортга қараб қўярди.
-тавба..қандай топаркан шунақа йигитларни қизлар? Қошини қара..
Шиқинг шиқинг кулганча қизлар дам бадам ортга қараб қўярди.
-Омина!-деди йигит кулиб қизни қилиғига.
-мен Оминамасман!-деди қиз ҳамон юзини очмай.Шамшод кулганча қизга яқин келди.
-наҳот мени кўришни истамасанг?
Омина бармоқлари орасидан йигитни юзига қараб кулгудан зўрға ўзини тийди.
-кўрдим!
-менчи?-деди йигит жиддий тортиб..-мен ҳам сени кўрсам майлими?

Бу вақтда Мурод ва бошқалар ҳузур ҳаловат учун енгилтак қизлар билан тоғ томон кетиб боришарди...ОИТС юқтирган қизлар йигитларга чиппа ёпишганча бир бирига маъноли қараб қўярди..
❤9😭2
#Taqdir_bitiklari


#No_230
#By_Nafisa_Malikova



Йигит Оминани юзини очиши учун анча жон куйдирди..
-уйга бориб келай..жон Шамшод ака..-деди қиз ялиниб.
-нега?-деди йигит тушунмай.Омина боядан бери унга эмас Шамшодга қараб қўяётган қизларни кўриб ўзини ғариб ҳис эта бошлаганди..бошга авадокни ҳам бекор тақибди..
-қаранг..қандай юраман шу аҳволда?-деди ўнғайсизланиб.
-аҳволингга нима қилибди?-деди Шамшод қизнинг тиниқ юзига боқиб.
-сизни ёнингизда мен иркит ўрдакча бўлиб қолдим!-деди қиз йиғлагудек бўлиб.
-юзини чаплаган манаман деган гўзалдан гўзалсан шу ҳолингда мен учун!-деди йигит жилмайиб.Омина бир зум йигит рост гапираяптими ёки ёлғон билиб олиш учун йигитнинг кўзларига боқди..унда самимият,меҳр акс этиб турар асло сўзлари шунчаки қизни кўнглини кўтариш учун эмасди..
Тақдирга тан берган Омина яқин орадаги 7Д синемани кўриб кўзи қувнади.
-юринг шунга кирайлик!
-нима ўзи у?-деди Шамшод ҳайрон бўлиб.
Омина ичкарига киргач атай энг қўрқинчлисини танлади.Кўзига таққан Шамшод ҳамон буни нималигини англамасди.
-Омина қанақа жой бу ўзи?
-зўр жой!-деди қиз жилмайиб.Қисқа дақиқалик видео бошлангач Омина юзига урилган зарра сувлардан роҳатланди.
-ўйинга ўхшаган нарса экана?-деди йигит қизга кулиб.Омина қоронғуда товланиб ажиб жилва қилаётган қалин сочларга ва йигитдан таралиб турган қандайдир ҳотиржамлик ва меҳрга мафтун бўлиб боқди.Йигитга яқинроқ сурилиб олди.
-қўрқаяпман!-деди секин.Сўнг йигитнинг қўлини маҳкам сиқди.Йигитнинг нафаси тезлашганини сезар бу сафар ҳам йигит дарров чегара қилиб олмасин деб елкасига бош қўйди.Шамшодни энди видео қизиқтирмас елкасидаги тафт бутун вужудини қиздираётгандек эди..ўзини қўлга олишни қанча истамасин юраги бўйсунмас шартта қизни қучиб олишдан ўзини базўр тийиб турарди.
-Омина!-деди бурилиб.Қиз шундоқ ҳам унга тикилиб турган экан кўзлари тўқнашди.
-ёқдими?-деди қиз ҳам нотекис нафас олиб.Шамшод қизга ҳеч бу қадар яқин келмаганди.Шундоқ нафас туташгулик масофада қиз ундан кўзларини олиб қочмай меҳр билан тикилиб турарди.Сезди қиз унинг қўлини қаттиқроқ сиқганини..
-сизни севаман!-деди қиз пичирлаб.Ғунча лаблар йигитни фикрини бир зум тўзғитгани рост аммо Шамшодни биринчи бора юрагига ҳадик оралади..
"Бу қиз бирор йигит билан шу қадар яқин келганмикин..не қилса ҳам ҳали унинг никоҳли эри эмасман..йигит кишига бу қадар қўрқмай яқин келиш..балким бир тарсаки уриб узоқроқ ўтиринг деганда қалбим таскин топармиди.."
❤15
#Taqdir_bitiklari

#No_231
#By_Nafisa_Malikova


-ҳамма нарсани мен ўргатишим керак! Ўзида мустақил фикр йўқ..
Раъно баланд овозда Элнурга бақирарди.Элнур сигаретни устма уст тутатиб ғудраниб қўйди
-роса ақлли экансан айт эди шунчадан олиб келинглар деб!
-мен қаердан билай? Калласи етар дебманда ана тоғангиздан маслаҳат сўрасангиз бўлмасмиди? Олиб келган нарсаларини қаранг арзон ичимликларку?-деди Раъно Зебохон қудаси бериб юборган нарсаларга боқиб.
-ўзим олиб келаман!-деди Элнур норози боқиб.
-қалин пулига ҳам 500минггина берди у нима бўлади?-деди Раъно қовоғи уюлиб.
-қўй муҳими қизингни бахтику!-деди Элнур сигаретини оёғи билан босиб чўғини ўчираркан.
-сингилларингиз мебеллари пардаларини жойлашга кетганди кесинчи уй жойи қанақа экан?
-бўпти мен кетдим..-деди Элнур совуққа тиришибгина қўлини чўнтакка соларкан.
-қочиб кетавермай уйни уёқ буёқини тўғирлатинг тўй қиладиган одам фақат мен югуравераманми ҳаммасига..одамларни эрига ҳавасинг келади бу бўлса ҳаммасини мендан сўрайди..
Ҳовлига кирган Одина уф тортди.Мунғайиб келаётган дадасини кўриб ичи ачиди.
-дада бозоргами?
-ха!-деди дадаси қошлари терилиб бир мунча улғайиб қолган қизига қараб.
-ўзим борайми? Сиз бошқа ишларни қиласиз!-деди Одина дадасига жони ачиб.
Элнур қулт этиб ютуниб қўйди.Совуқми иссиқми доим чақирса савдога чопадиган қизи энди уни ташлаб кетадими? Ғалати ҳислар қамраб олди..кўзлари ёшланди.
-қорнингиз тўқми дада?-деди қизи бу сафар.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤14😢5
“Хайрлиси“ номли бир йўл бор...
Боши қайғули каби кўринса ҳам, охири ҳамиша ҳузурлидир... Роббим ҳар йўлнинг хайрлисини насиб этсин...

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
🥰3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Я Роббим, тилларда достон марҳаматингни, раҳматингни, авфингни ҳаққимизга тилаймиз.

Бизга бу жумани жаннатимизга нарвон қил, хайрга карвон қил.
Жумадан жумагача офиятда, саломат қилиб қўйган Роббимга чексиз шукрларимиз бўлсин.!

Бу Жума мағфиратимизга сабаб, жаннатимизга васила бўлсин! Амин!

Жума муборак!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуолар ижобати бериладиган кун Жума ахли қадрдонларим

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Жума айёмингиз муборак бўлсин! Дуоларимиз ижобатли, кунимиз файзу барокатли  бўлсин!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1