🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.67K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
ҲАММА НАРСАДАН ИБРАТ ОЛ!

Ҳасад қилганлар сенга зарар етказишга ҳам, фойда келтиришга ҳам, ҳаёт беришга ҳам, савоб беришга ҳам, азоблашга ҳам қодир эмаслар.

Олимлардан бири: "Қалбда шундай бир ҳолат бўладики, агар жаннат аҳли бизнинг ўша ҳолимиздек бўлса, демак, улар яхши ҳаётда эканлар", деди.

Ва яна бирлари: “Қалбда шундай бир ҳолат бўладики, Аллоҳ зикри сабабли, у хурсандликдан рақсга тушади”, деди.

Олимлардан бирини зиндонга ташлашганида, у Қуръони Каримдаги "Сўнг улар (билан мўминлар)нинг ўртасига дарвозали бир девор урилурки, унинг ичида раҳмат-жаннат, ташқарисида-олдида эса азоб-дўзах бўлур", оятини ўқиди.
(Ҳадид сураси,13-оят).

У зиндондалик пайтида: “Душманларим нима қилишса, қилишди. Лекин мен қалбимдаги бўстоним ва жаннатим билан бирга бўлдим. Қаерга борсам, у мен билан бирга бўлди. Агар ўлсам, қалбимдаги бўстоним ва жаннатим менинг шарафим. Шунинг учун юртимдан чиқариб юборилишим мен учун саёҳат, қамаб қўйишса эса узлатдир”, деди.

Ким Аллоҳга астойдил ишонса, барча нарсани топади. Ким Аллохга ишонмаса, барча нарсани йўқотади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Субҳоналлоҳи валҳамду лиллаҳи вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар (Аллоҳни нуқсон сифатлардан холи, камол сифатлар билан улуғлайман. Ҳамду сано Аллоҳга лойиқ. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳ ҳамма нарсадан улуғдир), деб айтишим мен учун қуёш чиқишидан афзалроқдир", дедилар.

Салафлардан бири бадавлат кишилар, уларнинг қасрлари, ҳовлилари ва мол-дунёлари ҳақида гапириб: "Улар ҳам ейишади, биз ҳам еймиз. Улар ҳам ичишади, биз ҳам ичамиз. Улар ҳам қарашади, биз ҳам қараймиз. Лекин биз ҳисоб бермаймиз. улар ҳисоб беришади", - деди.

Қабрга кирилган биринчи кечаёқ Хаварнақ қасрлари ва Кисро бойликлари унутилади:
"Мана, Бизнинг ҳузуримизга сизларни аввал-бошда қандай яратган бўлсак, шундай ёлғиз ҳолда келдингиз. Сизларга берган нарсаларимизни ортингизда қолдирибсиз".
(Анъом сураси, 94-оят).

Мўминлар Аллоҳ ва Унинг расули рост айтди, дейишади. Мунофиқлар ва дилларида шубҳа-гумон бўлган (яъни эътиқодлари заиф бўлган) кимсалар: "Аллоҳ ва унинг пайғамбари бизларга фақат ёлғон ваъда қилган эканлар", дея гап бошлайдилар.

Ҳаётинг қандай фикр юритишинга боғлиқдир.

Демак, фикр юритишинг натижаси, у хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин, ҳаётингга таъсир этади.
Айтишади-ку, агар яланг оёқ бўлсанг оёғи кесилган кишига қарагин ва икки оёғинг борлиги учун Аллоҳга ҳамд айтгин.

"Ғам-Қайғусиз яшай десангиз" китобидан.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2👍1
#Ehson #Yordam #Xayriya

🔰Xalk Bank Visa: 4097830085776306
(Xumo)

🔰Sarvarjon Dehkonov
Agrobank: 6262570205154935 (Uzcard)

🔰Sarvarjon Dehkonov
Halk Bank: 9860082585032285

📞 +99891-155-03-15
Sarvarjon Dehkonov

🙏EHSONNI Mukofoti faqatgina ehson

Do'stlaringizga ulashing👇
Telegram | Facebook
Websayt | Instagram
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O’g’il tarbiyalayotgan onalarga yuborib qo’ying❤️
Siz ro’yxatga yana nima qo’shardingiz?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
Ассаламу алейкум ва рохматуллохи ва баракатуҳ

Омонмисиз, қадрдон! Кунингиз хайр ва барокатларга тўла бўлсин! Юртимиз тинч, осмонимиз хамиша мусаффо булсин!

Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!
  
Фарзандларимизни умриларига, ризқларига, касбу-корларига барокатлар бергин!

Орқамизда қолиб, хайрлар ила, эҳсонлари ва тиловатлари ила бизни эслагувчи, жаннатда нурдан тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!
 
Роббим, ота- оналаримизни, биродар ва яқинларимизни, жамиики ер юзидаги мусулмонларни Ўз паноҳингда асра!

Роббим, ҳар ишда бизлар орзу қилганимиздан-да яхшироғини, кутганимиздан-да афзалроғини, сўраганларимиздан-да хайрлироғини насиб айла!


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤2
Сенинг кетаётган
йўлинг ўзгаларга эмас, ўзинга ёқиши керак
чунки у йўлдан улар
эмас сен юрасан.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ya Malikul Mulk

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
#Taqdir_bitiklari


#No_247
#By_Nafisa_Malikova


Омина тез тез Шамшод ўтирган хонага қараб қўярди.."Ҳамон ўша ўша..худди биринчи кўрган вақтларимдагидек.."
-Омина тушликка чиқасизларми?
Фозил ака умидвор боқди.Биламан менга бошқача назар билан боқади..лекин эски ҳислар қалбни тарк этмаса наилож? Биринчи бахтинг ой бахтинг дейишганлари ростми ё?

🌺🌺🌺🌺🌺

-ўзинг лапашангсанда Омина..мана меники ажрашаман девдим дарров алоҳида яшашга рози бўлдику!-деди Одина боласини эмизиб ўтираркан.
-сени эринг ювошда..Шамшод ака унақа эмас!
Омина доим битта гапирадиган эрини ўйлаб алоҳида яшашга умид қилмасди..
-ҳамма эркак битта болали бўлса хотинини йўриғига юришни бошлайди..нечта боланг бўлса шунча қуролинг бўлади!
-эй Одина..ҳали бўйимда бўлгани йўқку..сени боланг борда айтганингни қилади!
-эрингга нозлан..сузил ўзингга қараб юр! Латта путтага ўранмай тузукроқ кийин эринг чиройли топармон эркак..эртага безиб кетиб қолмасин!
Омина чўрчиб кетди
-Шамшод ака унақамас!
-ҳамма эркак бир гўр! Сенингча кўп пул топган эркак бошқасига қарамайдими?
-қайнонам бир сўмигача санаб оладику..-деди Омина бошини ушлаб.
-ўзинг қўйсанда! Бер деса бераверасанми? Пулини шилда еб ич!
Оминага бу гап жўяли туюлди..ўлиб ишлайдиган уни эри пулини ҳузурини фақат онаси кўрадими?
❤12
#Taqdir_bitiklari

#No_248
#By_Nafisa_Malikova


-Омина бугун бирор жойда овқатлансакчи?
Омина дугонаси Исмигулни эшитмади ҳам..кўзи ташқарига чиқиб қанақадир қиз билан сўрашаётган Шамшодда эди.Қизиқ у қиз анча ёшку хотини деса..лекин жуда ҳам чиройли қиз экан истарали..
-жойлари жаннатда бўлсин!-деди Шамшод қизга ҳамдардлик билдириб.
-ўзи жаннати аёл эдилар..лекин мен ишонмайман у шифокор онамни тўғри операция қилганига!
Қизни яна жахли чиқа бошлади.
-пешонага не келса Аллоҳдан..сабр қилиш биз бандаларни иши!-деди Шамшод куюниб.Қиз маъюс жилмайиб қўйди.
-онангизни кўрдингизми?
Узоқда турган Омина рашк оловида қовуриларди..ким бу? Нега эрига бундай жилмаяди?
-Омина..бу йигит танишингми? Қарашингни кўриб қўрқиб кетяпман!
-у қиз ким экан?-деди Омина Шамшод бу тарафга бир қараб қўйгач дугонасига.
-мен қаердан билай? Янгилар шекилли..
Анча йиллар олдин...


-нега йиғлаяпсан?
Ишдан келган Шамшод тиззасини қучиб йиғлаб ўтирган хотинини кўриб хавотир билан қаради.
-дадангиз мени урушди!
Шамшод секин ўтириб хотинини юзидаги ёшни артди.
-нега урушади?
-эшикни кириб чиққанда қаттиқ ёпворибман!
Шамшод жилмайди.
-шунга йиғлаш керакми?
-билмайсизда! Дадангиз мени ёмон кўради!
-Омина..дадангиз эмас у инсон сени ҳам даданг! Ота бўлгандан кейин тергайди..кулиб хизматларини қил..дуосини ол! Ишимиз юрушади улар рози бўлса..
Омина Шамшодни меҳрли кўзларига қараб охиста эрини қучди.
-доим ёнимда бўлишга ваъда берасиза?
-менку ваъда берганман..аммо сенчи? Сен мен билан доим биргамисан?
❤10
#Taqdir_bitiklari

#No_249
#By_Nafisa_Malikova


Бугунги кун.


Шамшод уйга қайтганда ҳамма қариндоши йиғилган байрамона кайфият авж олганди..
Муқаддам суқсурдек ўғли сўққабошлигига бир куйса..шунча вақт умри бефарзанд ўтаётганига куярди.Шамшодни жиянлари ўраб олди.
-амаки мени ҳам кўтаринг!
-Муқаддам ўғлинг келган пайт уйлантириб қўй бундай юрмасин! Қанча ёлғиз юрса шунча дарди юки кўпаяди..инсонга қариганда барибир елкадош,сирдош керак..ёшликку ўзини таровати билан бундай нарсаларни билдирмайди..
-эҳ опа..мени буларни ўйламади дейсизми? Уйлантираман десам яна четга кетиб қолсачи?
Муқаддам ҳўрсиниб қўйди..Омина ойдеккина келин эди.Кейин нима жин урди ўзгарди..ё Муқаддам келинни мебелини қабул қилиб бекор қилганмикин?

🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Ўтмиш.

-қурбингиз етса мебел олинг эди!
Шамшод Оминага ялт этиб қаради.
-нима?
Омина эрини хабари бор деб ўйларди..атай ўзини гўлликка соляпти шекилли..
-мен олиб келган мебелда уялмай ётасизку?-деди тап тортмай.
Шамшодни юз ифодасини кўриб ортга тисарилди..
-менн...-деди тутулиб.
-ҳозир нима дединг? Бу мебел сеникими ҳали?
Муқаддам жанжал овозини эшитиб ичкарига қараб чопди.
-ҳай нима бўляпти?
Шамшод ҳаво етишмагандек оғир нафас оларди.
-ойи бу мебел уникими?
Муқаддам келинидан буни кутмаганди..

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌼🕊ЖУМА айёми Муборак❕

Toза тилакларга бешикдур дунё,
Очсангиз Жаннатга эшикдур дунё,
Тилагим ҳаётда ҳеч қилманг хатo.
Сизни паноҳида асрасин Худо!

Энг  Яқиним
ЖУМА  МУБОРАК 🌸🕊


ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗ  АЗИЗЛАРИМ !

Жума айёмингиз муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ!


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бисмиллаҳ

💐🌸АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ!🌸🌹
✨Жума тонги муборак бўлсин. ✨

🌹Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

🌹 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌹 Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌹 Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

🌹 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

    🌷ХАЙРЛИ ТОНГ!🌷

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болалик

Олдин бошқа эди бутунлай бари,
Телефон йўқ эди, бор эди шамлар,
Мойчироқ гирдида бир оила бўлиб,
Чуғурлашиб ўтирар эдик оқшомлар...

Китоблар ўқирдик, ёдлардик шеърлар,
Мактабда ўйнардик хўп қувлашмачоқ,
Эмасдик эринчоқ, эдик беғубор,
Қанча югурсак ҳам билмасдик чарчоқ


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤5😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун сизга шу гапларни хеч ким айтмаган бўлса, тингланг:

❤️Сиз ажойибсиз!
Сиз севимлисиз!
Сиз кераксиз!
Сиз ўйлаганингиздан хам ❤️кучлисиз!
💛Сиз уддалайсиз!
❤️Хаммаси яхши бўлади!
💛Хеч қачон чекинманг.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1
🧕 Muslimalar kundaligi
#Taqdir_bitiklari #No_249 #By_Nafisa_Malikova Бугунги кун. Шамшод уйга қайтганда ҳамма қариндоши йиғилган байрамона кайфият авж олганди.. Муқаддам суқсурдек ўғли сўққабошлигига бир куйса..шунча вақт умри бефарзанд ўтаётганига куярди.Шамшодни…
#Taqdir_bitiklari

#No_250
#By_Nafisa_Malikova


Шамшод яна эски хотираларни қўзғатадиган хонага қадам босаркан кўз олдида ўша кунлар гавдаланаверарди..

-ўғлим..ўтир сенда гапим бор!
Кечки овқат маҳалдан сўнг хонасига қайтмоқчи бўлган Шамшодни онаси тўхтатди.Шамшод оҳиста яна ўрнига жойлашди.
-айтсам яна мендан ҳафа бўлма аммо..
Шамшодни кўнгли ҳижил бўлди..иложи борича оилада мувозанатни ушлашга ҳаракат қилар қанийди бу осон бўлса..
-келин пул ишлатишни билмас экана?
Шамшод бошини эгиб бироз ўйланиб онасига боқди
-нега ойи?
Зотан биларди Омина пул бобида бироз очиққўл эканини..яхши еб ичиб ўрганган қиз тежамкорона муҳитга кўника олмай қийналаётганини..аммо тарбия бу тез битадиган иш эмас бу учун вақт керак.
-бугун бозорга жўнатгандим синаш учун!
Муқаддам хола бироз ўйланиб давом этди..
-нархларни туширмаган! Бор пулга харид қилибди..ўғлим топган пулинг кўчага кетмасин дейман! Хотинингга маҳкам тур!

🌺🌺🌺🌺

Эрини юз ифодасини кўриб Омина ҳавотир билан сўради..
-нимадир бўлдими?
Шамшод доим жонсарак турадиган хотинини кўриб меҳри ийиди.
-нега доим менга қўрқув билан қарайсан?
Омина сийрак киприкларини пирпиратди..
-чунки...
Ахир уни дадаси ишдан ҳеч яхши кайфиятда келмаган..
-Омина..мен сени эрингман мендан қўрқишингни эмас мен томон талпинишингни истайман! Қара..-деди Шамшод кайфияти кўтарилиб..-мен ҳам сен каби Аллоҳни яратган ожиз бандасиман!
Омина эрини маҳкам қучди...
❤11👍2
#Taqdir_bitiklari

#No_251
#By_Nafisa_Malikova


Бугунги кун..


Омина хонасига ҳолсиз қадам босди..хона четида бир вақтлар ўзи талаб қилган мебели чанг босиб ётибди.Ортидан онаси кирди..
-ҳа нима бўлди рангингда ранг йўқ?
-ўзим ойи..озроқ бошим оғриди шекилли!-деди Омина базўр..ёлғиз қолсаю тўйиб тўйиб йиғласа..энди уни кўз ёшини артадиган Шамшод акаси йўқ!
-сени битта жойдан сўрашяпти!
Омина эътибор бермай ўрнига чўзилди.
-ўликка ўхшамай сал кулиб юр!
-ойи мендан нима истайсиз?
-қачон қараса қовоғингни солиб юрасан! Шунчунам қайнонангга ёқмагансанда...
Оминани бу гап жон жонидан ўтиб кетди..
-ойи! Нега ҳадеб ўтмишни ковлайверасиз..чиқинг хонамдан!
Раъно ҳам тутаб кетди.
-сен қури мени уйимдан..одамлар ҳам эрни ҳам ишни эплаб юрибди,сен бўлса битта эрни ҳам эплолмадинг! Шундай яхши йигит эди эссиз...
-ойи..чиқинг дедим..
Омина бор овозда бақирди.Ўрнига ўтирганча ўксиб ўксиб йиғлади..ахир ўша пайт бу ақли бўлса Шамшодни қўлидан маҳкам тутмасмиди?

Ўтмиш..


-бошига рўмол ўраб юрсин!
Оминани бу гап бехосдан қулоғига чалиниб қолди.Қизиқ эри анчадан бери бундай гапларни эшитадими уни деб?
Хонасига кириб ўпкаси тўлиб кетди..ахир ҳаво иссиқку рўмол ўраш шартмикин? Деразадан бот бот эри келяптими деб қараб қараб қўяр..ҳозир кириб уни урсачи? Яна касали қўзий бошлади..қаттиқ қўрқувдан юраги дукурлади.."Ҳозир кириб уради".."Рўмол..рўмол қани?"..қўллари қалтираб нафас олишга қийналиб жавон титарди..шу пайт хона эшиги очилди..ичкарига ёз шамоли уфурди.Шамшод бир бир қадам босиб ичкарига кираётганини сезган Омина қўрқувдан бурчакка тиқилди.."Ҳозир уради"
❤10