🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎄🎄КЕЛАЁТГАН ЯНГИ  ЙИЛ
МУБОРАК  БЎЛСИН!!

Яқинлашиб келаётган 2024- йилда хонадонингизга омад ва бахт, Оилавий қувонч ва хотиржамлик сизни тарк этмасин!
Ҳамиша Аллоҳнинг назарида бўлинг. Дастурхонингизга файзу барака берсин! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин! Умрингиз узун, қалбингиз ҳамиша бутун, чехрангиз порлоқ бўлсин!🤲
Байрам кайфияти асло сизни тарк этмасин
.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Сиздан бир илтимосим бор эди... Илтимос айбситманг ... Беморлигим аён бўлган кундан"Ака" десам кўнглим нуқул шуни тусайверади... Акажон ... Мен дунёни тарк этсам, қабрим устини тўлдириб ..., тўлдириб бинафша…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

44- ҚИСМ

мен бирор сўз демакка ожизман... Аммо мендан сўраганларингни барини ижобат этаман. Менга бу дунёда акалик бахтини берган, синглим...
Токи ақлим ҳушимда, тилим ва дилим вазифадорлигига ҳиёнат қилмас экан , сен учун чириойли дуо қилишдан чарчамайман...

Сўраганларинг эса ...

Аллоҳ умр берса , илтимосларингни бажаришга қодир қилса албатта бажараман...

Сингилжоним ...

Асрор ака чидай олмади . Ўрнидан туриб ташқарига чиқиб кетмоқчи бўлганда Ҳилола уни чақириб тўхтатди :

- Адажон ...

Асрор ака ялт этиб қизига ўгирилди .

Ҳилола қўлида ушлаб турган тугунчани кўтарганча адасига яқинлашди.

- Ойижоним бу тугунчани сизга бериб қўйишимни сўрагандилар...

Асрор ака тугунчани қўлига олди . Хонадагилар ўзига қизиқиш билан қараб тургани учун уни оҳиста очди.

Тугунчадан оппоқ майин матодан чиройли ишлов бериб тикилган дўппи , яктак- иштон ва қўлда бежирим қилиб ясалган тасбеҳ чиқди.

Тагида бир энлик хат қолдирилган экан.

Асрор ака уни олиб овоз чиқариб ўқий бошлади :

"Акамга ...

Акажон ...

Сиз учун дуодаман...

Вақтики келиб Ўзингиз орзу қилганингиздек муборак ҳаж сафарига борасиз... У ерда барча амалларни гўзал адо айлаб қайтганингиз , "ҳожи ота" мақомини олганингиз чоғ шу либосни мени ёдлаб киярсиз. Мен бу либосларни энг самимий ва хуш ниятлар билан Ҳилолани бизга келин қилиб беришга рози бўлган кунингиздан бошлаб тика бошлагандим . Туғилган кунингизга совға қилмоқчи эдим. Чин дилдан қабул қилинг. Бу либосларнинг бир сатр чокига кўзим нури ила сингиллик меҳримни жойлаганим рост , ака...

Онаш синглингиз Мастура ...


Асрор ака либосларни олиб ҳидлади, кўзига суртди ва ... елкалари силкинганча хўнграб баралла йиғлаб юборди ...

Унга Роҳилахон опа қўшилди ...

У йиғлай туриб оҳ урди :

- Бугун ... Бугун адасининг туғилган кунлари эди...

- Менга узр ,- деди Асрор ака бўғиқ овозда. У ўрнидан аста қўзғалди , - руҳсатингиз билан...

Асрор ака синглиси ўзига қолдирган ҳадя ўралган тугунни бағрига босиб ғуссаларни ҳамроҳ қилганча хонани тарк этди.

- Навбатдаги мактуб Сулаймонники экан?! - деди томоғини қириб Ақида келинойи , - ўқийми ?

- Ўқинг , - дейишди бир овоздан йиғилганлар ...

- Сен ўқийқол ,- дафтарни қизи Шаҳлога узатди Ақида келинойи ,- мени юрагим тугаб бўлди...

Шаҳло индамай дафтарни олди ва дона - дона қилиб ўқий бошлади :

- Сулаймон, болам...

Кўзимнинг нури ...

Сенга нима деб мактуб ёзишга ўйланиб қолдим. Ахир кўнглимдаги бор туйғуларим барини кафтдек биласан.

Ўғлим...

Баъзи ҳолларда сукут айтилган сўзлардан ҳам кўпини англатар экан. Сабаби сукут дегани чексизликни ўз ичига олади.
Менда эса сенга нисбатан бари чексиз . Меҳрим, муҳаббатим , садоқатим, ... бариси ...

Сен балки "Ойижоним ўз ҳисларини қаердан ўлчай ола қолдилар? " дерсан ?!

Биламан- да ...

Ахир бу меъзон барча оналарнинг фарзандларига нисбатан ҳис қилган туйғуларининг ўлчови бўлса ...

/127
👍12
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Ўғлим ...

Сенга нималар дейишим мумкин ?! Қайси сўзларни эшитсанг кўнглинг таскин топади ?!

Аввало шуни билки , мен бахтли аёлман. Сабаби ортимдан қолгувчи нурли изим - сен борсан.
Мен бир ўзим Аллоҳ даргоҳига кетсам- да, кимларнинг юрагида , кўнгил ошиёнида бўлак- бўлак бўлиб яшаб қоламан. Энг кўпи эса сенда. Ахир томирларингдаги оқаётган тириклик суви бўлмиш қон, сочларимдан соч , рухсоримдан рухсор , табассумимдан табассум - буларнинг катта қисми мендан сенга мерос сифатида кўчган.

Болагинам...

Сенга "Ундай бўл, бундай бўл" деб айтмайман. Сен андоза олиб яшашингга энг ҳақли инсон - ёнгинангда...

Булар - дадангдирлар...

Сен дадангларга ўхшаб яшасанг - бўлди.

Унутма!

Ҳаётингни бошқариши мумкин бўлган энг қиммат маслаҳатим шудир , болам ...

Мени ҳотирлаганингда эса ушбу қалб сўзларим ёдингда турсин :

Болагинам ...
Вақти келиб бу дунёдан ўтар бўлсам,
Илтимосим ...
Онамга деб Қуръон ўқи...
Кимдир сендан қандайлигим сўраса гар,
Гулга ошиқ эди деган эртак тўқи...

Яна айтгин ...
Меҳрибоним бардошлари тоғдан метин ,
Сукут билан қабул қилган синовларни
Ва тан олгин...
тутдекгина тўкилган деб,
Ғийбатидан , озоридан бировларни

Сўрасалар ...
Кимдир эслаб , ёдлаганда айт бемалол,
Маҳзунгина куй эди де менинг онам
Бир инсондек яшади- ю, ўтди ҳалол ,
Оддийгина аёл эди дегин, болам...

Кўринг дегин ...
Кафтимларимга санчилганда якка тикан,
Қадалган де юрагига ҳанжар бўлиб .
Мен бир бор оҳ урганимда онажоним ,
Юз бора рост кетган эди дегин ўлиб...

Айтавергин ...
Бемалол айт , ҳаёт экан устоз асли ,
Онам фақат шогирд бўлиб яшаб ўтди
Тўрт фаслим бир , чиройлигим кўнгил фасли ,
Кўнгил бўлиб келган эди , шундай кетди...

Нуридийдам...
Унутма-ки , топганларим шу битиклар
Дилингга гоҳ маъюслик, гоҳ қувонч солар
Кетганимда даргоҳига...
мерос каби
Ёдим бўлиб ҳотирангда шулар қолар ...

Кўзим нури ...
Вақти келиб бу дунёдан ўтар бўлсам,
Бир ўтинчим ...
Онамга деб Қуръон ўқи...
Гулга ошиқ эканлигим аслида рост ..
"Дилга малҳам" эди деган ёлғон тўқи...

Шаҳло охирги мисрани такрор ўқиди :

"Дилга малҳам" эди деган ёлғон тўқи..


- Бу ёлғон эмас, балки айни ҳақиқат ,- деди Маҳина амма барчага бир - бир боқиб , - илойим жойларингиз жаннатдан бўлсин , келинжон,- у шундай деб Шаҳлога ишора қилди, - давом эт болам .

Шаҳло хатнинг давомини ўқиди:

- Сулаймон. Ҳилолани, Ҳилолангни ардоқла . Сев. Бир умрлик муҳаббат бер .
Токи муҳаббатингга энг сазовор бўлган аёл , яъни жуфтинг , унинг тафтида ҳаётидан рози ва сармаст бўлиб яшасин.

Ҳудди мен каби ...

Болам мен сенга ўзингни қолдиряпман. Бу ҳаётимдаги энг бебаҳо неъмат...

Доимо соғ бўлгин , кўзим қароси ...

Сени бениҳоя севгувчи онанг ...

/128
👍5❤1🎉1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Менимча , ўқилмаган фақат бир мактуб қолди,- деди Маҳина амма Шаҳло навбатдаги мактубни ўқиб тугатгач ,- бу укам Мирсаидга аталган мактуб . Ука , сенга аталган мактубни ҳам ўқишимизга қарши эмасмисан?!

Мирсаид ака "Йўқ" деган маънода бош чайқади .

Маҳина амма дафтарни набирасининг қўлидан сўраб олди ва кўз ойнагини ўз манзилига қўндирганча Мастура опанинг жуфтига атаб ёзган мактубини очиб ўқий бошлади:

"Дадасига ...

Дадаси ...

Бу мен Мастурангиз ...

Ҳа энди ёнингизда йўқ бўлган, чақирсангиз "лаббай" дея жавоб қайтара олмайдиган, бомдодга соат созлолмайдиган, "Дадасига" дея таомларни энтикиб тайёрлай олмайдиган, кийим - бошингизни меҳр исмли кукунда юволмайдиган, муҳаббат номли оташда дазмол уролмайдиган...

Дадаси ...

Мени кечиринг...

"Мени ташлаб кетмагин" деган амрингизни бажара олмаганим учун ...

Бу иш қўлимдан келмаганлиги учун ...

На қилай... Мен ҳам бир ожиз йўловчиман... Сиз билан бирга юражак йўлларим шу ергача экан... Мен сизнинг тан маҳрамингизман ва шу билан бирга Аллоҳнинг иродасини бажарувчи бир қулман. Аллоҳнинг қули...

Сизга тақдиримни боғлаш ҳам аслида Аллоҳнинг иродаси бўлган. Жуда гўзал ва хайрли . Барчаси учун Аллоҳимга минг шукр дейман. Минг шукр ... Чексиз шукр ...

Дадаси... Охирги кунларда сизга кўнгилдагиларимни жуда кўп бора гапирдим . Аммо ҳозир ёзишга киришганимда сўзларим шукрим каби чегарасизлигини англаб ҳавотирга тушдим...

Буларнинг барини ёзиб улгура олмасам керак ...

Аввало бариси учун раҳмат ...

Бу дунёда борлигингиз , қатор йиллар Мастурангизга ёрлигингиз , оилам, фарзандим дея барчасига бўлган тайёрлигингиз учун раҳмат.
Мени осмондаги ойдан , тонгдаги насимдан , тоғдаги акс- садодан , боғлардаги виқордан қизғанганингиз , асраб , авайлаганингиз учун раҳмат .

Доимо еярга ноним , ичарга чойим , киярга либосим, кўнглим суйган гўшам - уйим, ардоқли жойим ҳозир бўлганлиги учун раҳмат.

Ҳеч қачон эртанинг ташвишида қошларимга тугун тушмагани учун раҳмат...

Оддийгина бир аёл бўлсам- да сўзларим сиз учун қадрли ва доимо эътиборга лойиқ кўрилгани учун раҳмат ...

Аллоҳ берган синовларда, йиллар давомида елкама- елка турганингиз учун раҳмат .

Қатор фарзандларимиздан айрилганимизда бирон марта таъна қилмаганингиз , айбламаганингиз, жонимга малҳам бўлиб дардимларимни бўлишганингиз учун раҳмат ...

Ўғлимизни ўзингиз каби мард , танти , шижоатли қилиб камол топтирганингиз учун раҳмат...

Барча ишларингизни бир четга йиғиштириб қўйиб дардманд аёлингизни беқиёс севги ила парвариш қилганингиз учун раҳмат ...

Бариси учун ташаккур ...

Мен юрагимдаги миннатдорчилик туйғуларини барини қоғозга солай дейман, бироқ бунга қувватим , имконим , вақтим етмайди...

Аммо ...

Сизга бўлган хисларимни битта сўзга сиғдира олар эканман...

Мен сиздан РОЗИМАН , дадаси ...

Дадаси ...

Сизга айтолмаган бир , икки мулоҳазам бор эди.

Биринчиси , илтимос мен дунёдан ўтганимдан кейин ортиқча сарф- ҳаражат қилиб ўзингизни ва бошқаларни уринтирманг .

Аза - уч кун ...

Таъзиям тугаганидан сўнг кўнглингиз мени ёдлаб эҳсон қилишни тусаса , буни донолик билан амалга оширсангиз.
Тўғри , ўзингизга яраша, ярашиқли давлатмандсиз. Ҳалолдан топган дастмоянгиз ҳалолингиз бўлсин , дадаси . Менинг ҳотирамни йўқлаш мақсадида ажратган сармоянгизни эса савоб ўчоғлари бўлмиш мактаб , касалхона , масжидга берсангиз...
Менга бу тақдим этилган , улашилган эҳсонларингизнинг савоби давомий тегиб туришини таъкидлашимга ҳожат йўқ, дадаси ...

/129
👍10
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Дадаси ...

Сизга айтишга истиҳола қилган иккинчи гапим ... Мендан сўнг ўзингизни ёлғизликка ҳукм қилманг.
Сиз маҳкумликка лойиқ инсон эмассиз ...Мен шу вақтга қадар сизнинг вафоингизга заррача шубҳа қилмаганман. Менга тақдим этилган ана шу вафо эвазига айтай, сиз энг яхшисига муносибсиз ...
Яна ...
Мени қабрида тинч ётсин десангиз солиҳа бир аёл топиб уйланинг... Бошқа бир аёл сизнинг ғамингни еб , ташвишингизни бирга бўлишса, ҳизматингизда қоим бўлса менинг-да руҳим ҳам таскин топган бўларди.

Дадаси , сизга ҳам бир нарса қолдирдим. Ётоқхонамиздаги тумба тортмасида бир дафтар турибди. Мен чарм муқовали ўша дафтарга бутун кўнглимни жойлаганман.

Демакким, сизга қолгани кўнглим ..

Соҳиби ҳамиша ўзингиз бўлган кўнглим...



Бу дунёда азиз ҳамроҳим , жуфтим,
Қалам титраётир ёзмоққа видо...
Ўттиз уч ёш бўлиб , жаннат боғида ,
Кўришмоқ умидим , бегим,
Алвидо ...



( Инсон ўттиз уч ёшда ўз ҳаётининг авж камолот палласини яшар экан. Энг соғлом , энг хушрўй, энг ақлли ...

Муқаддас китобларда ҳам жаннатга киргувчиларнинг ёши ўттиз уч ёшда бўлишлиги нақл қилинган.

Менинг олий дуоим Аллоҳимдан сиз билан жаннатда дийдорлашишни сўраб қилинган дуодир...

Дуоим мустажоб бўлса сизнинг чин Мастурангиз бўла олишимга шубҳам йўқ ...)

Жуфти - ҳалолингиз Мастура ...


* * *

Орадан бир хафта ўтганда Маҳина амма бор "бисоти"ни йиғиштирди.

- Энди менга руҳсат ,- деди у Мирсаид акага ,- уйимга борай.

- Опа , шу ерда қолақолинг ,- деди Мирсаид ака унга ёлворгудек илтижоли боқиб , - сиз кетсангиз уйимиз ҳувиллаб қолади.

- Ука , кетмасам бўлмайди. Қолаверса токайгача бу ерда қолардим. Барибир ҳар нарсанинг чегараси , поёни бор. Келинларим ҳам ... - Маҳина амма аста хўрсинди ,- келинларим ҳам Мастураой ўтганидан кейин "Ойижон , сиз ҳам бизга кераксиз, қачон уйга қайтасиз?!" деб ҳол- у жонимга қўйишмаяпти,- деди у ортиқча эътирозга ўрин қолдирмай.

Маҳина амма аср намозидан сўнг узун дуо қилди .

Сўнг дастурҳон атрофида ўтирган жигарларига маслаҳатомуз боқди :

- Уйга қайтишимдан аввал мозорбошига чиқиб келсак дегандим...

Сулаймон ўз спаркида дадаси , аммаси ва Ҳилолани олиб мозорбошига келган вақтда куннинг тоби қайтган , саратон қуёшининг нурлари кишига озор бермайдиган даражада тафт улашар эди.

Мирсаид ака, Маҳина амма , Сулаймон ва Ҳилолалар икки тарафида чиройли шакл берилган арчалар қад ростлаган қабристон йўлаги бўйлаб унинг очиқ саҳнига чиқишган маҳал , қабристон бўйлаб эсган нозик шабада улар димоғига аллақандай хуш ифор олиб келди.

Улар таниш айни дамда хаёллари ёдлай олмаган бу ифор нимага тегишли эканлигини билмай бироз довдирашди.

Кўп ўтмай Мастура опа дафн қилинган чап тарафдаги йўлакка бурилишди ва ....

Мастура опанинг қабрида чаман бўлиб очилган камалак ранги мисол ранго ранг очилган бинафшалар силкинганча келгувчиларга салом йўллар эди...

Маҳина амма ҳайратдан ўзини тута олмади :

- Субҳаналлоҳ... Шу вақтда- бинафша ? Ёзнинг қоқ чилласида бу не синоат ?! ...

Ойижонисининг қабри бошида тиз чўккан Ҳилоланинг шу топда хаёлидан бошқа нарса кечар эди :

" Қабрим узра силкинган чечак менинг сизга берган саломим..."

Ҳилоланинг шаҳло кўзлари жиққа ёшга тўлди :

- Ассалому алайкум , ойижон ...

#давоми_бор /130

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍38😭10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2024 йилда сизга шуларни тилайман!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
💥 Янги 2024 Йил Муборак!

✨Янги йилда барча ҳайрли ишларингизда сизга омад ёр бўлсин. Қалбингиздан қувонч, дастурхонингиздан қут -барака ва оилангиздан шоду ҳуррамлик асло аримасин. Янги йил қутлуғ бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
#Хайрли_тонг

☃️Ассалому алайкум! ☃️
⁰¹ ⁰¹ ²⁰²⁴
❄️Янги йилнинг илк гўзал тонги муборак бўлсин!❄💫

Бошланаётган янги йилингиз янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!
Сиз ва яқинларингизни йил давомида яхши кайфият тарк этмасин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Дадаси ... Сизга айтишга истиҳола қилган иккинчи гапим ... Мендан сўнг ўзингизни ёлғизликка ҳукм қилманг. Сиз маҳкумликка лойиқ инсон эмассиз ...Мен шу вақтга қадар сизнинг вафоингизга заррача шубҳа қилмаганман. Менга тақдим этилган…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

45- ҚИСМ

* * *

Орадан икки хафта ўтгач , Акромжон ҳам ортга - Россияга қайтадиган бўлди.

Акромжонни аэропортга ортиқча гап-сўзларсиз кузатиб қўйишди.

Энди Мирсаид аканинг хонадонида чинакамига жим- жит маҳзунлик маликага айланганди.

Кейинги ойлардаги қалб эврилишлари , руҳий зиқлик, аввал Мастура опанинг бошидаги , сўнгра таъзия билан боғлиқ чоп- чоп, югур -югурлар хонадон аъзоларининг обдон силлаларини қуритган, ҳолдан тойдирган эди .

Мирсаид ака ўз қобиғига ўралиб олганди.

У беш вақт намозини вақтида адо этар , қолган вақтлари ётоқхонасидан чиқмай қўйганди. Ҳилола қайнотасини нонушта ёки бошқа вақтлардаги таомланишларга Сулаймон орқали базўр чақиртириб чиқар , кўпинча чорлови жавобсиз қолар, дастурхон бошига келганда ҳолларда ҳам кўпинча унга аталган таомга қошиқ урилмай қолиб кетарди.

Ҳилола бу хусусда ҳавотирланиб икки марта Маҳина аммага қўнғироқ қилган бўлди.

Маҳина амманинг жавоби эса ҳар иккисида бир хил бўлди :

"Майли , ўз ҳолига қўяқолинг. Укамнинг ҳали дарди янги, яраси эт олгунча бироз вақт бермасак бўлмас..."

Сулаймон ҳам хаёлпаришонликда Мирсаид акадан қолишмаётган эди.

Гўёки бу оиладаги умид , орзу , бахт , файз ва тафт Мастура опа билан бирга кетгандек эди...

"Маҳзун кунлар бошланди,
онамдан кейин...
Маъюс кўзим ёшланди,
онамдан кейин...

Лаззат йўқ куйда, созда
Фақат ғам бор овозда ,
Совқотаман аёзда ,
Онамдан кейин ...

Бир телба бўлиб қолдим ,
Онамдан кейин ...
Бағримни юлиб қолдим,
Онамдан кейин ... "

Сулаймон дардли нолалари чексиз мунгга қоришиқ бу қўшиқни кун бўйи эшитгани эшитган эди...

Ҳилола Сулаймонни чалғитиш мақсадида магистратура масаласини ўртага ташлаган чоғ у хафсаласиз қўл силтади :

- Э қўйсанг- чи ...

Сулаймон ҳам дадаси каби уйда ўзига атаб алоҳида юмуш топиб олган эди. У Онасининг сурати муҳрланган расм альбоми ва дискларни тинмай томоша қилгани қилган эди.

Бир куни ўзининг никоҳ тўйидаги даврага оналар таклиф қилинган , уларга гул тутилган саҳнани кўра туриб сира ийманмасдан йиғисига эрк бериб юборди :

- Онажоним , берганим бор-йўғи бир даста гул бўлганмиди ? Мен гумроҳ ўзимни пойингизга отмайманми ? Оёқ изларингизни кўзимга суртиб , тўйиб - тўйиб ўпмайманми ?!

Эндиги қисматим бир умр бошимни тошга уриб жавобсиз йиғлашми ?

Қийин қийин Ҳилолага қийин бўлди . Икки аламзада эркак орасида унинг юрак - бағри хун бўлиб кетди.

Елкасига бирданига тушган шунча юк охири Ҳилоланинг ҳам оёғидан чалди. У ётиб қолди.

Ҳилола ётиб қолиши билан Мирсаид ака қаддини кўтарди.

Келинининг тоби қочганидан хабардор бўлиши билан Мирсаид ака Сулаймонни дарровда бозорга зинғиллатди:

- Югур. Яхшилаб бозорлик қилиб кел. Янги резавор мевалардан, кўкатлар , сўйилган молнинг тилидан олиб кел. Келинни яхшилаб парвариш қилмасак бўлмайди. У бизга ота- онасининг омонати, уларга нима деймиз ?! Қолаверса , Мастура бўлганда келинни шунақа аҳволга туширтириб қўярмиди?!

Ҳилола кечга бориб , бир амаллаб шўрва солай деб қаддини кўтариб ошхонага чиққанида қозон бошидаги қайнотасини кўриб ҳайрон бўлди.

- Туззукмисиз , келин ? - сўради Мирсаид ака меҳрибон овозда,- мана овқат ҳам пишай деб қолди.

Ҳилола додажонисини юмушга қўйганидан ҳижолат тортди :

- Узр додажон , бироз тобим бўлмади. Сизлар ҳам кун бўйи иссиқ овқатсиз қолиб кетдинглар, кечиринг.

- Ҳижолат бўлманг, ҳаммаси жойида,- деди Мирсаид ака унга далда берган бўлиб ,- ҳадемай овқатни ҳам сузаман.

- Додажон , таомни ўзим сузақоламан, сиз уйга кираверинг.

- Ҳеч- да , - деди Мирсаид ака хиёл жилмайиб , - меҳр қўшиб пиширган овқатимни ўзим сузаман- да. Сиз эса ичкарига кириб бирпас дам олиб ўтира туринг.

/ 131
👍11
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Мирсаид ака овқатдан кейин ҳам Ҳилолани дастурхоннинг йиғар- терарига унатмади:

- Қўяверинг келин. Бир кун- минг кун бўлибдими ? Дастурхонни Сулаймоннинг ўзи йиғиштириб олади.

- Йўғеей , додажон, мен ўзим.

Мирсаид ака ҳижолат бўлиб жовдираб турган Ҳилоланинг сўзини оғзидан олди :

- Ҳеч қанақа йўғейга ҳожат йўқ !
Сулаймон сизга уйлангунча идишларни ювиб турарди , айтиш мумкин-ки чиннидек, топ- тоза қилиб юварди. Ҳозир ҳам ҳеч қиси йўқ, озроқ ҳаракат қилса қони ҳам юришади.

Ҳилола бугун додажонисининг кайфияти яхшилигига суюнди , уни бузгиси келмай ортиқча гап қилмади:

- Хўп бўлади, додажон, - деди у рози овозда.

Кечқурун ёлғиз қолишганда Ҳилола ўзини қизиқтирган мавзудан гап очди :

- Сулаймон ака, буёғига шундай юраверамизми ?

Сулаймон телефони ҳотирасини титиб ўтирар эди . Кўзини унинг экранидан олмаган ҳолда Ҳилолага сўз қотди :

- Тушунмадим, бу билан нима демоқчисан?

- Бакалаврни тугатганимизни айтяпман-да ?! Орзуимиз таълимнинг кейинги босқичи магистратурада ўқиш эмасмиди ? Менимча ҳужжатларни тайёрлашимиз керак?!

- Орзуимиз ?! - Сулаймон шундай дея жиддийлашди . У телефонини диван ёнидаги тумбага қўяр экан Ҳилолага маъноли боқди , - тўғри орзуимиз шунақа эди . Эээдии! Афсуски энди ундай эмас. Ҳар ҳолда менда ?!

- Нега ? - Ҳилола беихтиёр шундай деди- ю , Сулаймоннинг сўзидаги шаъмани тушуниб бирдан лаб тишлади

- Нега ?! - захарханда кулди Сулаймон, - негаки энди кўп нарса ўзгарди. Яна саволлар борми ?!

Ҳилола хўрсинди :

- Мен бундай деб ўйламайман , Сулаймон ака, тўғри кўп нарсалар ўзгарди. Шунчалар ўзгарди- ки , ортга қайтмас бўлиб ўзгарди. Шу билан бирга уларга боғлиқ бўла туриб ўзгармайдиган нарсалар ҳам борлигини ёдда тутинг. Шулардан бири ойижоннинг орзулари ...
Улар сизнинг таълимнинг сўнгги боқичигача давом эттиришингиз ва етук мутахассис бўлишингизни истагандилар. Шу билан бирга менинг ҳам.

Мен Ойижонни орзулари ерда қолиб кетишини истамайман.

Ёдингиздами ?! Ҳаётларининг сўнгги кунларида дард билан олишиб алаҳсираб ётганларида ҳам шу ҳақда такрор- такрор гапириб ётгандилар.

Бу масаланинг бир тарафи .

Энди иккинчи тарафини айтсам. Додажон ҳам худди Ойижон сингари сиз ва менинг ютуқларимизни кўришга ҳақлилар. Бунга нима дейсиз ?!

Шунда ҳам "Йўқ , магистратурада кейин ўқийман" десангиз , унда нима иш қилмоқчисиз ? Қачонгача шунақа қилиб уйда ўтирмоқчисиз ?
Биламанки , додажонга тегишли дўконлар бошқарувини қўлга олиш ниятингиз ҳам йўқ. Сабаб ҳам очиқ ва ойдин. Ҳар қандай савдо -сотиқ сизни қизиқтирмайдиган соҳа.

Қолаверса айнан шу йўналишда ўқийдиган муллакамлар, кейинги йил ўқишни тамомлаб барча дўконлар юритувини ўз қўлларига олмоқчи эканлар.

Шу ерга етганда Сулаймон Ҳилоланинг сўзларини бўлди :

- Мен бир қарорга келдим...

/132
👍12
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

46- ҚИСМ

Ҳилола ялт этиб Сулаймонга қаради:

- Эртага магистратурага кириш учун икковимизнинг керакли ҳужжатларимизни тайёрлаймиз. Сўнг эса барчасини кириш имтиҳонларини топшириш учун қабул комиссиясига топширамиз.

Ҳилола Сулаймоннинг қарорини эшитиб ўзида йўқ севиниб кетди.

- Вооой , - деди у севинчини яшириб ўтирмай, - жуда яхши бўларди- да. Бир ёзувчи айтган экан "Ушалса , ушалмаса орзулик бўлиб яшаш яхши экан" деб . Сиз билан менинг орзуимиз эса насиб этса албатта ушалади,- Ҳилола шундай дея туриб ўйга чўмди,- Сулаймон ака, ўтилган мавзуларни бироз такрорлаб олишимиз керак. Яна имтиҳонда уялиб қолмайлик.

Сулаймон Ҳилолага индамади. Бу унинг аёлининг сўзларига кўнганлигини билдирар эди.

Энди Ҳилола ва Сулаймоннинг бўш вақтлари магистратурага кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўриш билан ўта бошлади.

Ниҳоят кутилган кун келди. Имтиҳон жавоблари ҳар иккалаларининг ҳам магистратура босқичининг талабаси бўлганликларини кўрсатиб турарди.

Ўша куни Мирсаид ака фарзандларини яна бир давон ошганликлари билан қутлаб ўз қўллари билан ош дамлашга киришди. Ошнинг зирвагини солиб қўйишгач барчалари мозор бошига чиқиб келишди.
Мастура опанинг қабри устидаги бинафшалар ранго - ранг тусда чаман бўлиб кетибди.

Уларга қарай туриб Ҳилола хўрсинди :

"Адамлар кунда келаётибдилар шекилли. Келолмаган кунлари қабристон қоровулига обдон тайинлаганликлари аниқ" ...

Кечга бориб Мирсаид аканинг хонадонида одам гавжумлашди.

Асрор ака ва Роҳилахон опаларнинг келишлари маълум бўлгач , Сулаймоннинг ўзи ғизиллаб бориб Маҳина аммани олиб келди.

Меҳмонлар анчагача қолиб кетишди.

Меҳмонлар кетишгач Сулаймон Ҳилолага дастурхонни йиғиштириб , идиш- товоқларни саранжомлашга қарашар экан , ҳалитдан буён айтаман деб айтолмай турган гапи ёдига тушди.

- Айтганча , Ҳилола. Кун бўйи шунча айтаман деб , нуқул бошқа гапга айланишиб кетдим- а ?! Суюнчи бер ?!

- Тинчликми , Сулаймон ака?! Суюнчи сиздан айлансин . Бугун жуда яхши кун бўлди-я , қаранг. Биз яна иккинчи карра талаба бўлдик. Камига сиз суюнчи сўраб турибсиз ,- жилмайди Ҳилола.

- Гапни айлантирма, суюнчи берасанми , йўқми ?! - тихирлик қилди Сулаймон

- Хўп яхши . Суюнчига банан- музқаймоқли коктейл тайёрлаб бераман. Бўладими ?!

- Бўлади ,- деди Сулаймон кўнгли тўлганча , - энди асосий гапни эшит . Раҳматилла бор- ку , курсдошимиз ?! Бир хафтадан кейин тўйи экан. Боя телефон қилиб айтди. Бир - икки кунда уйингларга бориб таклифнома ташлайман деди.

- Вооой , зўр бўлибди . Бахтли бўлсин. Раҳматилла кўнгли тоза , беғубор йигит.

- Давомини эшитсанг янада ҳайрон қоласан. Хуллас Раҳматилла биздан бир курс пастда ўқийдиган Гулноза деган қизга уйланаётган экан. Эсладингми ?!

Ҳилола қошини чимириб ўйланиб қолди:

- Анови ҳинд қизларига ўхшаб кетадиган сочлари узуун , кўзлари катта - катта, қорачадан келган қизмасмиди Гулноза ?!

- Ҳудди ўзи !

- Эээ , у қиз анча узоқда яшамасмиди ?!

- Жуда унчалик узоқданмас. Хумсонлик. Умуман айтганда Хумсон ҳам ҳозир бир қадамдек бўлиб қолган.

/133
👍15
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Тўғри айтасиз ,- дарров эрининг сўзларига кўнақолди Ҳилола ,- ўйлашимча бир- бирларига кўнгил беришган шекилли ?!

- Ҳа - да ! Нима деб ўйловдинг? Битта университет, битта факультет , яна... Хуллас тасодифлар тасодифан бўлмайди.

- Майли , бахтли бўлишсин. Ахир бу дунёда барчанинг бахтли бўлишга ҳаққи бор .

- Туриб - туриб физик эмас , файласуф хоним бўлиб кетасан- да,- деди Сулаймон Ҳилолага эркаланган бўлиб қараб ,- хуллас бу ёғи тўй. Раҳматилла барча курсдошларни тўплаётган экан, икковимизни ҳам никоҳ оқшомига таклиф қилди.

Ҳилола бирдан жиддий тортди.

- Сулаймон ака, сиз бораверинг. Мен ...

- Нима сен ?

- Мен боролмайман. Ахир ойижонимларни тупроққа берганимизга икки ой ҳам бўлмади. Тўғри , аза уч кун. Бироқ тўй-ҳашам кўнглимга сиғмаяпти.

- Ўша вақт келаверсин-чи ?! Ўзинг ҳам уйда ўтиравериб рангинг синиқиб кетди, Ҳилола,- Сулаймон аёлига меҳр билан тикиларкан,- аммо кўнгилга сиғмаслик ҳақидаги гапларинг ҳам бир ҳисобда тўғри . Боя Раҳматилла менга куёвжўра бўлишни таклиф қилганди , мен ҳам худди сенинг сўзларингни айтгандим Энди куёвжўра деганиям ҳурсандчиликнинг авж марказида бўлади- да. Шунга таклифини ётиғи билан рад этиб , ортидан "Бошқа нима ҳизмат бўлса бажонидил" дедим.

Шунда Раҳматилла "Келавер- чи, ўртоқ, видеочини ҳам олиб юришга машина керак эди" деб қолди.

- Яхши , дўстингизни корига шундоқ кунида ярамасангиз қачон ярайсиз ? - деди Ҳилола доно вазир каби мулоҳазали кўринишда , сўнгра кулимсиради,- мумкин бўлса сал сурилсангиз бананни олардим.

- Нега ? - ҳайрон бўлди Сулаймон.

- Иии, бананли коктейл ёддан чиқдими ? Мен суюнчига тайёрлаб беришим керак бўлган?!

- Ҳаа уми ?! Жуда шарт эмас. Эртага тайёрласанг ҳам бўлади,- деди Сулаймон Ҳилолага ён берган бўлиб .

- Тўғрисини айтсам боя еган ошимиз роса юрагимни ёндиряпти. Келинг , коктейлни тайёрлайқолай, сизга шерик бўламан.

- Ҳооо, ўзимни ўйлаяпман дегин? - деди Сулаймон завқланиб , сўнг ёлғондакам аразлади, - мен бўлсам хотиним мени ҳурсанд қилиш учун ҳаракат қиляпти деган хомхаёлга борибман .

- Энг биринчи додажонни ўйладим. Ўтган кунги коктейлни ичиб "Туни билан тинч ухладим" дегандилар.

- Ундай бўлса яхши , - деди Сулаймон ҳурсанд бўлиб кетганча, - тезроқ тайёрлай қол, дадамларга ўзим олиб кириб берганим бўлсин...

* * *

- Келин , Сулаймон ҳали ҳам келмадими ? - сўради Мирсаид ака , қўлидаги пишиб етилган анжир тўла челакни бир четга қўяр экан.

Ҳилола бош чайқади :

- Йў-ўқ , додажон , курсдошлари билан қолиб кетдилар шекилли. Бугун оғайниларини уйлари, дарвозахоналарини гул ва матолар билан безатиб кейин қайтмоқчи эдилар .

- Бугунданми?
Тўй индинга эмасмиди ?

- Эртага куёвни акасининг ўғлига суннат тўйи қилишаркан. Шунга ош беришаркан. Индинга эса келинникига ошга боришаркан, кейин кечаси никоҳ базми бўларкан. Келиннинг уйи сал узоқда бўлгани учун ўғил тўй бир кун аввал ўтказиларкан.

- Ҳаа , ундай бўлса бўпти,- деди Мирсаид ака , сўнг челакдаги анжирларга ишора қилди ,- орқа боғдаги анжир бирам пишибди- ки , нақд ҳолва бўлиб кетибди. У ерда яна икки челак тўлатиб қўйганман.

Ҳилоланинг анжирга қараб оғзининг суви келиб кетди , аммо қайнотасининг ёнида челакка қўл узатишга ийманди.

- Бизга бир челаги етиб ортади а, келин ? Еганча енглар . Яна мураббо ҳам пишириб оларсиз. Танишлар қишда дориликка кўп сўрашади. Қайнаган сутга қўшиб ичилса шамоллаш ва йўталга жуда яхши фойда беради. Ҳар сафар Акромжон келганда ҳам унга уч - тўрт банка бериб юборардик. Униям хисобга олиб қўйинг.
Бир челагини эса қўшни Малоҳат келинникига чиқариб юборамиз. Уларни боласи кўп. Ундан кейин дунёда "Қўшни ҳаққи" деган нарсалар бор , - Мирсаид ака бироз тин олиб гапини давом эттирди,- агар Сулаймон барвақтроқ келса учинчи челакдаги анжирни уйингизга ташлаб келардинглар.

Ҳилола қайнотасига дилидагиларни билдиришдан ўзини тия олмади :

- Аммажонга ҳам беришимиз керак эди , додажон , бир келганларида анжир жони-дилим дегандилар.

/134
👍19
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Ҳали ҳосил кўп. Кейинги теримни уларга терамиз. Аммангиз, акамлар ва укамга.

- Хўп бўлади, додажон,- деди Ҳилола рози оҳангда.
Мирсаид ака челакни олиб ошхонага йўл олди . У челакни ошхонага қўйиб чиқиб кетиши билан ундан ўзи ҳалитдан кўз уза олмаётган Ҳилола анжирдан тўрттасини шоша - пиша олиб жўмракнинг тагига тутди.

Сулаймон уйга кечга қолмай қайтди. У Ҳилоладан дадасининг таклифини эшитгач дарров қайта йўлга отланди.

- Юрақол , анжир тез айнийдиган мева . Уйингга ташлаб келақолайлик. Эртагача ушлаб ўтирмасдан. Кечга овқат қилиб бўлганмидинг ?

- Ҳаа , чучвара тугиб қўйганман.

- Бўпти ана , борамиз- у қайтамиз. Келишинг билан чучварани шўрвага солиб юборасан. Бирпасда пишади , тўғрими ?

Ҳилола "Ҳаа " дея бош силкиди ва йўлга отланар экан Сулаймонга деди :

- Додажонга кетаётганимизни айтиб чиқақолинг. Ҳали келганингизни ҳам билганлари йўқ

Сулаймон кичик меҳмонхонага йўл олди.

* * *

Ҳилола ота - онасининг бир пиёла чой ичиб кетиш таклифига қатъий эътироз билдирди :

- Кейин ўтирадиган бўлиб бафуржа келаман. Ҳозир додажон уйда ёлғиз бир ўзлари қолдилар . Ундан кейин овқатни кеч есалар , туни билан ошқозонлари оғриб чиқади.

- Борақол , қизим ,- деди Асрор ака қизининг сўзларини эшитгач , - сени бу ерда ушлаб қолишга ҳаққимиз йўқ . Аввалоси уйингдан тин. Қолаверса додажонингни дуосини ол . Улар барчамизга Ойижонингни омонати бўладилар ...

* * *

Ҳилола ошхонани саранжомлаб ичкарига кирганда Сулаймонни хонада кўрмай ҳайрон бўлди .

"Ташқарига чиққандирлар- да" - дея ўйлади Ҳилола ва ўзи севган китобини қайта қўлига олди:

Маргарет Митчелл - "Шамолларда қолган ҳисларим"

У китобдаги воқеалар оламига буткул ғарқ бўлиб хонага Сулаймоннинг кириб келганини ҳам пайқамай қолди .

- Ростини айтсам , шу Скарлетт Охарага табиатан жуда ўхшайсан.

Ҳилола китобдан бош кўтарди ва Сулаймоннинг қўлидаги атиргулга кўзи тушди :

- Вуууй чиройлигини , - деди у кўзлари чақнаб , - қаердан олдингиз ?!

Сулаймон қўлида тутиб турган бўлиқ гулли , хуш ифорли қизил баҳмалранг атиргулни Ҳилолага тутди:

- Голландия атиргули бу . Сувга солиб қўйсанг бир хил температурали хонада икки ой ҳам сўлимас экан ...

#давоми_бор /135

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍18❤4👏2
.. Дилшод исмли бу йигит уч опа-сингилнинг эркатой укаси эди. Бир уй аёллар орасида ўсгани учунми, табиати ҳам ҳалимдек, қарашлари мулойим, хуллас, дийдаси қаттиқлардан эмасди. Шунинг учун ҳам унинг дўстлари орасида қизлар кўп. Ўқиган, ишлаган жойида ҳам аёллар билан тезда тил топишарди. Устига устак, ҳамма унга сирлари-ю дардини ишониб айтарди. Кўпчилик дўстлари унинг аёлларга қайишқоқлиги, ҳурмат-эъзоз қилишини тушунмай, калака қиларди. Дилшод бундай гап-сўзларга эътибор бермас, аёл дарди-муаммоси, қувончи ва қизиқишлари билан ҳар бир эркак киши ҳисоблашиши керак, дерди…
Мактабда ўқиб юрганида қўшни синфдаги қизга кўнгли тушиб, уни зимдан кузатиб юрди. Кейинчалик ўша қиз билан мактабга бориб-келадиган, узоқ-узоқ суҳбатлашадиган бўлди. Мактабни тамомлаганидан сўнг ажралмасик учун биргаликда шаҳарга келиб, битта олий ўқув юртига ҳужжат топширишди. Битта партада ўтиришди, Дилшод унинг учун ҳам имтиҳон саволларини ечди, талаба бўлишди. Иккиси ҳамманинг кўз ўнгида орасидан қил ўтмас дўст эдилар. Иккинчи босқичда ўқиб юрганларида севган қизининг атрофида катта курсда ўқиб юрадиган йигит ўралашиб қолди. Энг қизиғи, қиз ҳам ўша йигитга бефарқ эмасди, эндиликда Дилшодга рўйхушлик бермай, ўзини олиб қоча бошлади. Ўзини қўярга жой тополмай қолган Дилшод қизга кўнглини очди:
— Шунча йилдан бери сени севаман, ҳар доим ортингдан юрганман, сен билан бирга ўқиб, бирга ишлашни, бирга яшашни орзу қилганман. Мени ташлаб кетма, илтимос.
Қиз эса киприк қоқмай жавоб берди:
— Дилик, ҳазиллашяпсанми? Мен сени фақат ўртоқ сифатида кўрганман. Иккита қиз бир-бири билан қандай дўст бўлса, худди шундай. Бу гапингни биров эшитмасин, ҳамма устимдан кулади.
Ёшлик қилибми ё Дилшоднинг жиддийлигига ишонмайми, қаттиқ гапириб қўйган қиз йигит ғурурига тегиб кетди. Дилшод ўйлаб ҳам ўтирмай, ўқишини бошқа институтга кўчирди. Институтда ўқиш билан бирга ишлай бошлади. Диплом ҳимоясига тайёргарлик кўраётган вақтида ҳаётида кутилмаган воқеа юз берди.
Бир куни эрта тонгда ижара уйининг эшиги тагида биғиллаб йиғлаган чақалоқ овози эшитила бошлади. Уйқусираб ўрнидан туриб, эшикни очди ва қаҳратон қишда юпқагина латта-путталарга ўралган чақалоқ ётганини кўрди. Дилшод уни дарҳол қўлига олди-ю бир зум гангиб қолди, гўдак ё совуқдан, ё қорни очлигидан чирқиллаб йиғлар, шунчалик кўп йиғлаганидан овози ҳам бўғилиб, юзлари кўкара бошлаганди. Сўнг тепа қаватдаги қўшнисининг хотини икки ой олдин кўзи ёриганлиги эсига тушиб қолди ва болани қучоқлаб, юқорига кўтарилди.
— Эшигимни очсам, ерда чақалоқ ётибди. Сизларнинг болангиз эмасми? — деб сўради салом-алик ҳам қилмай.
Қўшниси жонҳолатда болани қўлига олди ва хотинини чақира бошлади.
— Наргиз, Наргиз, бу ёққа чиқ?!
Аёли ҳовлиқиб югуриб келди.
— Нега бақирасиз, уйғотиб юборасиз. Сизга халақит бермасин, деб меҳмонхонада ухлатаётгандим. Тинчликми, ия, бу кимнинг боласи? — аёл йиғлаётган болани қўлига олди.
— Ростдан ҳам бу сизнинг болангиз эмасми? — деб сўради хаёлида мингта ўй ғужғон ўйнаётган Дилшод.
— Йўқ, ана ўғлимиз ухлаб ётибди...
Хуллас, бола қўшниники эмаслиги аниқ эди. Дилшод бирданига ҳаммасига тушунди. Наргиза болани дарҳол иссиқ уйга олиб кириб, уни ўраб-чирмади, йиғлаб тўхтамаётган болага термулиб туриб, чидай олмади, эридан рухсат сўради. Эри иккиланиб туриб, "болага нимадир бўлмасин, майли, розиман”, деди. Наргиза кимлиги, кимникилиги, қаерданлиги номаълум болага кўкрак тутди. Бола иссиқ оғушда узоқ эмиб ухлаб қолди.
Дилшод эса бу пайтда қўшниси Фарҳоднинг маънодор нигоҳларига дош беролмай, бошини эгиб ўтирарди.
— Ака, нега айнан менинг эшигим тагига ташлаб кетишгани ҳақида ҳар хил хаёлга бораётгандирсиз. Ўзим ҳам ҳозир ҳеч нарса билмайман, — дея олди зўрға.
— Дилшоджон, менинг нима деб ўйлашим муҳим эмас. Боланинг онасини билсангиз ё болани элтиб беринг, ёки аёлни уйингизга олиб келиб, никоҳ ўқитиб яшанг, — деди......
👍11
​​Ширин уйқуда ётган қип-қизил жиш болани кўтариб уйига келган Дилшод узоқ ўйлаб қолди. Онасига қўнғироқ қилиб, шу бугуноқ шаҳарга етиб келинг, маслаҳатли иш бор, деди.
Ўқишига, ишга ҳам бормай, бола уйқудалигида яна қўшнисиникига чиқди.
Наргизадан сураб-суриштириб, дўкондан болалар сунъий сути ва таглигини сотиб олди.
Кечга қолмай, онаси ва синглиси етиб келишди. Дилшод бу вақтгача чақалоққа ҳар уч соатда сунъий сут ичириб турди. Онаси ва синглиси гўдакни кўриб, ҳушлари бошларидан учишди. Дилшод гапни қисқа қилди:
— Ойижон, кўнглингизни хотиржам қилинг, Худонинг олдида юзим ёруғ, бу менинг болам эмас. Қасам ичишим ҳам мумкин. Лекин энди буни ҳеч кимга беролмайман, чунки айнан менга ташлаб кетишди. Мен бу болани боқиб олишимга ишонишди. У энди менинг ўғлим бўлади!
— Онаси кимлигини биласанми? Бола боқиш осон иш эканми, ўғлим? Соғ-касал бўлиши бор, ейиш-ичиши бор, таълим-тарбияси бор! Сен бир талаба бўлсанг, ўйлаб гапир гапингни! Даданг нима дейди, одамлар олдида юзимиз, шаънимиз қора бўлади, ўйлаяпсанми шуни?! Ҳеч кимга бола сенданмаслигини исботлай олмайсан! Онасини топ, қаердан бўлса ҳам! — гапира-гапира онасининг қон босими ошиб кетди. Ўша куни ҳеч ким мижжа қоқмади. Эшикни ҳам қоқиб ҳеч ким бола сўраб келмади.
Орадан ҳафталар, ойлар, ҳатто йиллар ўтди. Ҳамманинг гап-сўзларига, миш-мишларига, ғийбатларига қарамай Дилшод болани ҳеч қаерга олиб бормади, дадаси айтганидек, меҳрибонлик уйига ҳам топширмади. Нимжон туғилган чақалоқ тез-тез шамоллаб қолар, сал нарсага аллергия тошиб кетар, кўп иситмаларди. Шифокорлар гўдакнинг онаси хомиладорлигида кўп дори ичган, ўзига қарамаган бўлса керак, деб ташхис қўйишди. Дилшод нозиккина чақалоқни "паҳлавон ўғлим” деб эркалаб, қўлидан қўймасди. Худди оналардек кечаси уйғониб боланинг қорнини тўйдирар, таглигини алиштирар, кундузи эса қўшни Наргизага боласини ташлаб, ишга борарди. Маош олган куни тенг ярмини Наргизага энагалик қилгани учун берар, топган пулини ўзи емай, киймай ўғлига сарфларди. Тақдирга тан берган ота-онаси, опа-сингиллари навбатма навбат шаҳарга келиб, болани боқишда ёрдам беришарди. Ҳақиқатан ҳам ризқ-баракани Худо бераркан, Дилшод биринчилардан бўлиб магистратурага ўқишга кирди, ишга ярим кунга борса ҳам масъулият ва сидқидилдан ишлагани учун тезда оғизга тушди.
Магистрлик диссертациясини ҳимоя қилган куни икки яшар ўғлини ҳам олиб келди. Ҳамма курсдошлари, ўқитувчилари болани эркалаб, кўтар-кўтар қилишди. Аввалги институтида бирга ўқиган яқин курсдоши Азиза ҳам уни табриклагани етиб келди. Дилшод "менинг ўғлим” деб таништирган болани кўриб, донг қотди:
— Мени алдаманг, Дилшод, бу боланинг онаси кимлигини юзи айтиб турибди. У ҳали турмушга чиқмаган-ку! — деди.
— Онаси кимлигини билмайман, лекин бу менинг ўғлим эканлиги аниқ. Бошқа бундай деманг, — деди қатъий қилиб.
Орадан олти ой ўтиб, Азиза Дилшодга қўнғироқ қилди.
— Биласизми, Дилшод, икки йил аввал, у аллақаёққа йўқолиб, сўнг имтиҳонларни қайта топшириб, диплом ҳимоя қилгани келган эди. Демак, бола уники! Агар иккалангизнинг болангиз бўлса, нега турмуш қурмайсизлар? Нима халақит беряпти? Балки ёрдамим керакдир?
— Азиза, бола меники, бошқа гапни эшитишни истамайман.
— У сиз кетгандан кейин катта курсдаги бир йигит билан илакишиб юрганини бутун институт билади, сиз қуруқ туҳматга қолганга ўхшайсиз, — деди яна бўш келмай Азиза.
Дилшод индамади, Азизага қаттиқ гапирмай "хотиржам бўлинг, мен яқинда уйланяпман, ҳеч қандай муаммом йўқ” деди. Чиндан ҳам ўша йили ёзда Дилшод ўзи бирга ишлайдиган қизга оғиз солди. Қиз ҳамма гапни очиқ-ойдин билмаса ҳам унга ишонди ва ота-онасини кўндирди. Улар турмуш қуришди. Ўғлини остонадан топиб олган кунга тўрт йил тўлганда қизли бўлишди. Туғруқхонадан оғзи қулоғида уйга қайтган ва маросимларга тайёргарлик кўраётган Дилшоднинг қўл телефонига аноним хабар келди: «Сизнинг яхши одамлигингизни ва боламга яхши оталик қилишингизни ва сиримни сақлашингизни билардим. Мени кечиринг, бошқа безовта қилмайман».

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🫰Hijoblilar uchun stil 🧕🏻❤️
#obraz💚

Yoqsa reaksiya bosing❤️
🎁


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
ОҚИБАТНИ ЕМИРИЛИШИ

Авваллари яқинларимизни кўргани борардик, силаи раҳм деб. Дийдордан бахтли эдик.

Кейин осонгина қўнғироқ қилмоқни одат қилдик. Овозларидан уларнинг саломат ва тинчлигини билиш учун.

СМС бизга ёрдамга келди, сўзлар ҳам қисқа "яхшимисиз?" Гарчи бемор бўлсада, улар ҳам жавоб ёздилар -"Алҳамдулиллaҳ"

Ҳозир эса ижтимоий тармоқдан унумли фойдаланиб, уларга жўнатган ГИФларимиз - ёнғоқни шалдирашига ўхшайди.

Меҳр оқибат ҳақидаги чиройли статусни бошқаларга "поделится" қиламиз, гўё унга амал қилаётгандек..

ОҚИБАТ эса бир четда хомуш...

Муҳаммад Иброҳимов

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8
📝ЕТМИШ ИККИ ЙИЛЛИК МУҲАББАТ...

ЁХУД ҚЎША ҚАРИШ БАХТИ...


Ёшлигимда бувим ёки бобомдан эртак эшитмагунча уйқуга кетмасдим. Ёшим улғайган сари эртаклардан кўра реал ҳаётий воқеаларга қизиқишим ортди. Бувим ва бобом бир-бирини қандай топганию ҳаёт қувончи ҳамда ташвишларини қай тарзда бошдан ўтказганлари ҳақидаги ҳикояларни овозлари титраб, кўзлари ёниб сўзлаб беришарди. Мен ҳам беихтиёр ўша даврларга бориб қолгандек бўлардим…
Бувим бобомга турмушга чиққанида тўққиз, бобом эса ўн икки ёш бўлган экан. «Ёш болаларни ким никоҳлайди? Бу – жаҳолат!» дейишга шошилманг, ўзига яраша сабаблари бўлган. Бувимнинг ота-онаси аллақандай юқумли касалликдан вафот этгач, акаю опалари ўз рўзғори билан бўлиб, унга яхши қарашмаган. Шунда уларга қўшни бўлган бобомнинг отаси раҳми келиб, қизалоқни асраб олишга қарор қилган. Уйида ўн икки яшар, яъни ўша замоннинг меъёрларига кўра вояга етган, ўғли бўлгани учун бу мумкин бўлмаган экан. Шу сабабдан ягона чора сифатида бувимни ўғлига никоҳлаб, уйига олиб кетган. Бобомнинг отасини илмли, заковатли инсон деб тилга олишади. Демак, бу ишни жаҳолат эмас, мажбуриятдан қилган.
«Ҳамон эсимда, қўлимдан бир иш келмасди. Бобонг билан уззукун боғда дарахтма-дарахт сакраб, чангга ботиб келардик-да, кечки овқатни еяр-емас, дуч келган жойда ухлаб қолардик. Кейин кўтариб ўрнимизга олиб бориб ётқизиб қўйишарди. Мен қайнонам билан ухлардим. Даданг эса укалари билан бошқа хонада ётарди».
Хуллас, бувим эл кўзига келин, аслида эса асранди қиз бўлиб бобомникига келган. Аммо бобомнинг ота-онаси уни ўз фарзандлари қатори кўришган, ҳеч камситишмаган. Бу хонадонда бошқа қиз фарзанд бўлмагани учун, жуда асраб-авайлашган экан.
Бувим ўн етти, бобом йигирма бир ёшга тўлганида ҳақиқий эр-хотин сифатида ҳаёт бошлашган. Орадан бир йил ўтгач эса фарзандли бўлишган. Бироқ у пайтда тиббиёт яхши ривожланмагани учун болалар ўлими кўп бўларкан. Бувимнинг тўнғичи уч ойлик пайти ичкетардан нобуд бўлади. Бундан кейин кўрган яна тўққиз фарзандни ҳам тупроққа қўйган бувижонимнинг эси кирарли-чиқарли бўлиб қолган экан.
«Болаларимиз кетма-кет нобуд бўлаверди, — деб хотирлайди бобом. – Бир сафар эгизак қиз кўрдик. Фотимаси бир кун ҳам яшамай, ўлиб қолди. Бироқ Зуҳрамиз пишиқ экан, ҳаёт учун курашди ва ғолиб келди. Аввалгилари турмаганининг сабабини бувингдан кўришди. «Сути заҳарли», дейишди. Зуҳрани эмизиш учун икки маҳалла наридан бир аёлни аравада ҳар куни уч маҳал олиб келардик. Кечалари эса эчки сути берардик. Ниҳоят, қизалоғимиз оёққа туриб, тили ҳам чиқиб қолди. Шодлигимизнинг чеки йўқ эди. Бироқ уч ёшга кириб, тили бурро бўлиб, ҳамманинг ҳавасини келтириб юрган бир пайтда қизамиқдан нобуд бўлди. Бу фожеа бувинг тугул, мени ҳам енгиб, қаддимни букиб қўйди».
Ўшанда бобомнинг овозидаги титроқ ва кўзларидаги ёш менинг ҳам қалбимни титратган, ёстиққа юзимни босиб роса йиғлагандим. Бечораларнинг бошига битилган кулфатлар шу билан тугамабди. Ундан кейин кўрган ўғиллари нақд тўққиз ёшида дарахтдан йиқилиб ўлибди. Шундан кейин бувим ростмана савдойи бўлиб қолган экан.
«Бувинг бизни роса қўрқитган. Кеча демай, кундуз демай қабристонга кетиб қолаверар, ўғлимизнинг қабрини қучоқлаб тонг оттирарди. Менга: «Бу сенга хотинлик қила олмайди энди. Бошқага уйлан. Соғлом аёлга уйлансанг, уйинг болага тўлади», дегувчилар кўп бўлди, аммо Санобар билан ўн икки ёшимдан бери бирга эдим. Ёнимда бошқа аёлни тасаввур ҳам қилолмасдим. Қолаверса, шундай аҳволда уни ёлғиз қолдириш қўлимдан келмасди. Ахир, бир-биримизга эт билан тирноқдай сингиб кетган эдик-да. Хуллас, кекса онам бир дуохон-фолбиннинг олдига бориб, аллақандай иримларнинг дарагини топиб келди. Санобарнинг кўйлагини марҳум ўғлимизнинг қабрига олиб бориб ёпиб, бир кеча ушлаб туриш, кейин келтириб кийдириш керак экан. Ўшанда кўйлак шамолда учиб кетмасин ёки бирон ҳайвон тортқилаб жўнамасин, дея бутун тунни қабристонда ўтказганман. Қўрқувдан ўзимнинг ҳам эсим оғиб қолаёзганди. «Шўрлик хотиним бу ерда қандай тонг оттираркан-а? Фарзанд доғини душманингга ҳам солмасин экан», деб ўйлагандим ўшанда.
👍11
Эрталаб ҳорғин ҳолда кириб келсам, ҳовлида бувинг ўқчиб ўтирибди. Аммангга бошқоронғи бўлган экан».
Хуллас, ҳозирда катта шифокор бўлиб кетган аммамнинг дунёга келиши бувимни ҳаётга қайтарган. Икки йил ўтгач эса дадам туғилган. Икки фарзандни етказганига шукур қилиб, уларнинг умрини тилаб бувим ва бобом ҳаётни давом эттиришган.
Бобом Иккинчи жаҳон уруши фахрийси эди. Уни урушга кузатиб, бири тўрт, иккинчиси икки яшар фарзандлари билан қолган бувим эл қатори тирикчилик дарди билан яшаган, эрининг жонини саломат сақлашини Яратгандан сўраб, тўрт йилни ўтказган. Бобом урушнинг бошидан охиригача қатнашиб, чап елкасидан яраланган ҳолда уйга қайтади. Урушга кетгунича саводи аъло бўлгани сабабли босмахонада мусаҳҳиҳ бўлиб ишлаган экан. Аммо қайтиб келса, босмахонани аллақандай фабрикага айлантиришибди. Хуллас, у амакисининг ёнига кириб, янги касб – сувоқчиликни ўрганади. Елкасидан ярадорлиги, ишнинг заҳ ва ноқулайлигига қарамай тирикчилик дардида ишлайверади.
Бироқ бувим ва бобомга аталган ҳаётнинг синовлари ҳали тугамаган экан. Қишнинг қорасовуқ кунлари печкадан учқун сачраб, уйлари ёниб кетади. Бобом шаҳар ташқарисидаги иморатнинг сувоқ ишлари билан машғул бўлиб, уйга ҳафтада бир келаркан. Ўша тунда негадир ҳомиладор хотинидан кўнгли нотинч бўлади ва эрталаб оиласидан хабар олгани келса, уйи келтепа бўлиб ётганини кўради. Қўшниникидан йиғлаб чиққан аёлидан «Болалар омонми? Ўзингга ҳеч нима қилмадими?», деб сўрайди-да, ҳамма соғлигини эшитгач: «Худо бекорга мени қурувчиликка йўналтирмаган экан-да. Куйинма хотин, бир уй бўлса, амаллаймиз», дея бувимни юпатади. Бувим ёнғинда икки фарзандини кўтариб қочган, ҳатто оёғига калиш ҳам киймаган экан. Маҳалла-кўй, қариндош-уруғнинг кўмаги билан амаллаб қишдан чиқишади. Бувим ўшанда оёқ касалига чалинган. Ёзда эса кенжатойи Мансур амаким дунёга келган.
Мансур амакимни яхши хотирлайман. Қад-қомати келишган, ҳарбий одам эди. Шу соҳага бутун умрини бағишлади. Мен ўн ёшларда эдим, чамаси. Амаким Афғонистондаги ҳарбий амалиётларда қатнашар, бувим билан бобом куну-тун унинг дуои жонини қилиб ўтиришарди. Бир куни уйимиз йиғи-сиғи, мотамга тўлди. Амакимнинг ҳалок бўлгани ҳақида хабар келди. Бувимнинг «Бунисини ҳам пешонамга сиғдирмади», дея қилган нолалари ҳамон қулоғимда жаранглайди. Бечора бобом ва бувим шу билан ўнинчи фарзандни тупроққа топширишди…
Бобом бувимни «Санобарим» дерди, олдидан ҳам, орқасидан ҳам. Баъзида бувим атрофдагилардан уялиб «Шунчаки отимни айтиб қўяқолинг, «им»ига бало борми?», деса, бобом: «Хўп» дерди-ю, аммо ўз билганидан қолмасди. Бувим эса бирон марта бобомнинг исмини айтмаган. Ҳарҳолда, мен буни эслолмайман. Нуқул «даданг», «бобонг» деб гапирарди. Эсимда, бувимнинг оёғи қаттиқ оғриб, шифохонага тушиб қолди. Шунда бобом ҳам шифохонага ётиб олди. Анча йиллардан бери елкасидаги оғриқ азобига чидаб, шифокор аммамнинг битта игна санчишига ҳам рухсат бермаган одам (уколдан жуда қўрқарди), шифохонанинг барча шартларига кўниб, даволанишга рози бўлди. Мақсад, бувим билан ёнма-ён бўлиш эди.
Бувимни саксон бир, бобомни эса саксон тўрт ёшида, яъни бир йилда тупроққа топширдик. Бобом бувимдан кейин атиги уч ой яшади. Ҳисоблаб кўрсам, улар етмиш икки йил ёнма-ён бўлишибди. Бу — бир инсон умри дегани. Мен бувим ва бобомнинг ҳаётини сабру қаноат, меҳру муҳаббат, вафою садоқат мактаби дегим келади. Яхшики, шу ҳикояларни тинглаб катта бўлган эканман. Хулосалар асқотаяпти. Юқоридаги воқеаларни эса бугун арзимас баҳоналар билан бузилиб кетаётган оилаларга турмуш қийинчиликларини елкама-елка туриб енгган, бир-бирига бутун умр суянчу таянч бўлиб, оила қўрғонини ардоқлаб келган қадрдонларим ҳаёти ибрат бўлар деган мақсадда қоғозга туширдим.
ШАҲНОЗА СОАТОВА.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12❤1
Boshimdagi tojim - onam 5-qism
Фахриддин Шамсематов
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2