🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.67K photos
3.56K videos
4 files
6.87K links
Download Telegram
Forwarded from 👑OSHXONA MALIKALARI👑
Уч эшик

Бир сайёҳ Шарқ мамлакатларидан бирида саёҳатда юрарди. Тасодифан у жосусликда гумонланиб, ҳибсга олинди. Ҳеч қандай далил бўлмаса-да, уни озод қилишмади.
Бу мамлакат султони ғалати одам эди — у маҳбуслар билан кўнгилочар ўйин ўйнашни хуш кўрарди. Бир куни султон сайёҳ ҳақида эшитиб, унинг ақлини синаб кўришга қарор қилди.

Сайёҳни катта хонага олиб киришди. Ҳонада учта эшик бор эди. Султоннинг мулозими қоидага изоҳ берди:
— Биринчи хонада — учта ваҳший шер,
иккинчисида — учта оч тимсоҳ,
учинчисида эса — шифтдаги катта лупа. У қуёш нурини бир неча минг марта яқинлаштириб беради ва бу хонани кесиб ўтаман дегунингизча, кулга айланасиз.
Сизга эртагача вақт. Шер ёки тимсоҳларга ем бўлмасдан, қуёш тафтида куймасдан, ўзингиз танлаган эшикдан чиқиб кета олсангиз, марра сизники.!

Сайёҳ ўйга тўлди… ва эрталаб зиёнсиз кўчага чиқиб кетди.

Савол: Сайёҳ қандай қилиб ўлимдан қутулиб қолди?
#Taqdir_bitiklari


#No_297
#By_Nafisa_Malikova


Раъно келинини қабри устида дуо ўқиётган қизга узоқдан ажабланиб қаради..яқинлашаркан қиз ўрнидан қўзғалаётганди.
-сен бу ерда нима қиляпсан?
Тутоқиб кетган Раънога Гулбаҳора бошдан оёқ ачиниш билан назар солди.
-сиз ҳатто ачинишга ҳам арзимайсиз!
-ҳаётимиздан чиқиб кет! Ўғлимни барибир сенга уйлантирмайман!
Гулбаҳора нозик бармоқлари билан бўйнидаги занжирни ечиб шиша нақшли жойидан кичик бир сурат кўрсатди..
-бу мени онам..аниқроғи туққандан ҳам зиёда қараган онам!
Раъно суратдаги аёлга қараб ҳеч нарсани тушунмади.
-унинг ўғлини бир аёл худбинларча тортиб олган!
Гулбаҳора кўзлари намлансада Раънога мағрур боқди.
-сеннн..сеннн...
Раъно ҳаёлига келган ўйдан титраб кетди..
-биз жуда бахтли эдик..лекин сезардим онам доим интиқлик билан бир янгилик кутарди..бечора бу дунёдан ўғлини кўрмай кетди! У бундай ҳаётга лойиқ эмас эди..
Раъно тошдек қотиб қолди..
-сен..буларни қаердан биласан?
-нега мени дунёга келтирдингиз?
Гулбаҳорани кўзидаги ёшлари ҳам ўзига ярашиб турарди..
-қққ...
Раъно йиғлаб юборди...
-асло қизим деманг!
Раъно қалбидаги тўфонни босишга уруниб қизи томон бир қадам ташлади..
-яқинлашманг..нега мендан воз кечаркансиз дунёга келтирдингиз? Айбим нима эди..
Гулбаҳора онасига нафрат билан боқишга урунди..
-ўлдддиии..дейишганди! Яшамади дейишганди..
Раъно йиғидан тўхтамай қизини қуйиб қўйгандек ёшлигини эслатувчи юзини энди сезди..титроқ қўллари қизини майин сочини тутди..
-бас! Сизларни қийнасам аламларим тарк этади деб ўйлаб адашибман..аслида бу қабр меники бўлиши керак эди..ҳеч кимга керак бўлмаган Гулбаҳора танасига муштоқ эди бу ер!
Раъно лаблари қалтираб илтижоли боқди..
-ундай дема...
-мен кетаман..абадийга!
Гулбаҳора иссиқ қўлларни ўзидан нари итармоқчи эди ички бир соғинч она меҳри соғинчи вужудини енга бошлади..
😢9❤2
#Taqdir_bitiklari

#No_298
#By_Nafisa_Malikova



-ватан олдида кўрсатган хизматлари учун..

Раъно кўзда ёш билан Гулбаҳорани кузатиб турарди..ёшгина жуссада шунча ғайрат бор экан ўзи тарбия қилганда бундай қиз бўлмасмиди..
Элнур Раънони ҳамон кечирмаган бўлса ҳам узоқдан қизини кузатаркан кўзи ёшланди.Раънонинг қорнида пайти шу митти вужудни урганмиди? Ўғил ўғил деди...гулдек оиласини қийнади.
-тарбия берган ота-онангизга раҳмат қизим!
Ҳарбий формада турган кишининг гапи Раъно ва Элнурни титратиб юборди.Гулбаҳора кўзи ёшлансада бошини мағрур кўтариб қўлини чаккасига тиради.Гарчи туғмаган бўлса ҳам туққан онаданда зиёда бўлган онасининг қабри нурларга тўлсин!
"Мени тан олишди..бу билан хотиржамликка эришаман деб ўйлагандим..улар азобланса ўзим қийналарканман демак мен ҳам қалбан уларга боғланганман.."

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺


-Одина Қирғизистонга бориш ўйинчоқ эмас!
Опасининг гаплари Одинага ёқмади.
-уёқда клиент кўп жарақ-жарақ пул топаман!
-болаларингчи?
-уларни энагасига бердим!
-яхши қарайдими ахир?
-э бунча ваҳима қилдинг? Сенга ўхшаб болаларимни путимни тагига босиб ўтирмайман!
-билганингни қиле!-деди Омина бироз асабийлашиб..кошки қайсар синглиси гап уқса..
-ҳалиям билганимни қиламан!-деди Одина телефонни зарда билан қўйиб..-эринг пул топадида сени..балони ҳам билармидинг? Яна ақл ўргатади!
Қирғизга учиб кетган Одина алданганини сезганида кеч бўлганди..

🌺🌺🌺🌺🌺🌺

-меннн...
Бегонасираб турган қизни Ўғилой маҳкам қучди..-ҳадемай тўйим..тўйда сени ҳам қатнашишингни истайман синглим..

🌺🌺🌺🌺🌺

-сен эмас мен бегона эканманда бу уйга!
Ҳақиқатдан хабар топиб буткул девонадек кўча кезиб юрган Илёс Гулбаҳорани кўриб кўзларини олиб қочди..
-иккимиз ҳам чорасизлик қурбони бўлганмиз! Мен ҳам сиздек бошда кечиришим қийин бўлди!
Илёс қизни кўзларига ғамгин боқди..
-ҳаётинг бошдан оёқ ёлғон бўлса инсонни бу дунёда яшагиси ҳам келмаскан..сени севгинг ҳам меҳринг ҳам ёлғон экан!
Илёс шундай дея шивалаб ёғаётган ёмғирга юзини тутди..
-севгим ёлғон эмасди!
Оғир ҳақиқатни тан олди Гулбаҳора..
😢12❤7👍1😭1
#Taqdir_bitiklari

#No_299
#By_Nafisa_Malikova


Ҳар бир инсоннинг тақдир битиги турлича..ҳар бир тақдир эгасининг ўз қалб битиклари бор..

-ойлар давомида мен билан яшаган барча қалбдошларга самимий саломимни йўллаган ҳолда ҳайрлашаман!

Ҳозирда бу тақдир эгалари ўз ҳаётлари ўз ташвишлари билан овора..ёлғиз Одина бу йўлда қайтмади.
Ҳикоя деярли реал воқеаларга асосланди ва юрак-юракингизга етиб борса бундан фақат ва фақат ҳурсандмиз!

Элнур ва Раъно Аллоҳ яратган жуфтлик..ҳаётни синовларини қай даражада енгиб ўтишди бунга гувоҳ бўлдингиз...
Якунни ўзингизга ҳавола қилдик қадрдон..чунки бу тақдир битиклари то ўлимга қадар давом этади ва ҳаёт эгаларини олдинда яна қанча синовлар кутиб турибди буниси бизга қоронғу...
Четга кетган Гулбаҳорага бахт..бор ҳақиқатдан хабар топган Илёсга эса сабр тилаган ҳолда асарни якунлашга қарор қилдим..
Зеро ҳаёт тасаввурларимиз ила гўзал..мени тасаввуримда ҳар бир қаҳрамон бахтли қиёфада хотирамда қолди..
Биз билан бирга бўлганингиз учун ташаккур!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👏26❤10🥰6😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙✨ Х А Й Р Л И  Т У Н ✨

🌙✨Рисқингиз Зиёда бўлсин.
🌙✨Амалингиз пок бўлсин.
🌙✨Мақсадингиз соф бўлсин.
🌙✨Замонингиз тинч бўлсин.
🌙✨Оилангиз ахил бўлсин.
🌙✨Насибангиз бут бўлсин

🌙✨ Қоронғу тундан сўнг эса,
албатта нурафшон тонг отади.

🌙Хайрли тун дилга яқиним.


Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋Аллохим
хар биримизнинг
хонадонимизга
файзу-барокат,
Кетмас давлат,
шукронаи неъмат
ва тинчлик тотувлик
ато этсин🤲


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bu duo duolarning siri bo‘lib, insonni eng chorasiz holatda ham najotga eltadi.
Allohning izni bilan imkonsiz narsalarni ham ijobat qiladi.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3
Forwarded from 15.00 2pm help
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤


          2⃣0⃣2⃣6⃣

🍃🍃 𝗤𝗶𝘀𝗵 𝗳𝗮𝘀𝗹𝗶𝗻𝗶 𝗻𝗮𝗳𝗼𝘀𝗮𝘁 𝗯𝗶𝗹𝗮𝗻 𝗾𝗮𝗿𝘀𝗵𝗶 𝗼𝗹𝗶𝗻𝗴 🍃🍃

🌺 𝗫𝗮𝗿 𝗾𝗮𝗻𝗱𝗮𝘆 𝗼𝗯𝗿𝗮𝘇𝗴𝗮 𝗺𝗼𝘀

🌺 𝗘𝘁𝗶𝗸 𝗻𝗮𝗳𝗮𝗾𝗮𝘁 𝗼𝘆𝗼𝗾 𝗸𝗶𝘆𝗶𝗺, 𝗯𝗮𝗹𝗸𝗶 𝘅𝗮𝗿 𝗾𝗮𝗱𝗮𝗺𝗴𝗮 𝗶𝘀𝗵𝗼𝗻𝗰𝗵

🌺𝗠𝗼𝗱𝗮, 𝗾𝘂𝗹𝗮𝘆𝗹𝗶𝗸, 𝘅𝗮𝗺𝗼𝘅𝗮𝗻𝗴𝗹𝗶𝗸, 𝘅𝗮𝗺𝗺𝗮𝘀𝗶 𝗯𝗶𝗿

❤️❤️❤️  ❤️❤️❤️

𝗦𝗶𝗳𝗮𝘁𝗹𝗶 𝘃𝗮 𝗼𝗿𝗶𝗴𝗶𝗻𝗮𝗹 𝘁𝗮𝘃𝗮𝗿𝗹𝗮𝗿 𝗳𝗮𝗾𝗮𝘁 𝗕𝗲𝗸 𝗕𝗮𝗿𝗮𝗸𝗮𝗱𝗮

https://t.me/+sWjRaULdj7hhOWNi
https://t.me/+sWjRaULdj7hhOWNi
https://t.me/+sWjRaULdj7hhOWNi

𝗥𝗲𝗸𝗹𝗮𝗺𝗮𝗰𝗵𝗶 𝗮𝗱𝗺𝗶𝗻𝗸𝗮
@MUSTAFO_OPTOMM
22
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
Forwarded from 15.00 2pm help
𝗫𝗜𝗧𝗢𝗬𝗗𝗔𝗡 𝗣𝗥𝗜𝗠𝗢𝗬 𝗭𝗔𝗩𝗢𝗗𝗗𝗔𝗡 𝗢𝗟𝗜𝗕 𝗞𝗘𝗟𝗧𝗜𝗥𝗔𝗠𝗜𝗭

𝗞𝗔𝗥𝗚𝗢 3 4 5 $$$$😍😍

𝗘𝗡𝗚 𝗔𝗥𝗭𝗢𝗡𝗜 𝗙𝗔𝗤𝗔𝗧 𝗕𝗜𝗭𝗗𝗔
𝗧𝗘𝗭 𝗞𝗘𝗟𝗔𝗗𝗜 𝗦𝗭𝗡𝗜 𝗞𝗨𝗧𝗧𝗜𝗥𝗜𝗕 𝗤𝗢𝗬𝗠𝗘𝗗𝗜..

𝗭𝗔𝗞𝗔𝗭𝗟𝗔𝗥 @mukammal22

https://t.me/+G87ICXimIcc4ODQ6
https://t.me/+G87ICXimIcc4ODQ6
https://t.me/+G87ICXimIcc4ODQ6

𝗥𝗲𝗸𝗹𝗮𝗺𝗮𝗰𝗵𝗶
@MUSTAFO_OPTOMM
14
❤1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Аллоҳ манфаатли қилсин

1-қисм

Мана бир хафтадирки Қўштепа қишлоғидагиларнинг оғзида бир гап:
- Энди нима бўлади?
-Боёқиш қиз... Бу ёғига қандоқ яшайди?
-Буларни бари тасодифан рўй бермагани аниқ. Кимнингдир қасди бўлган буларда, ё қизда, ё бирорта оила аъзоларида.
- Э қасд олмай жувонмарг бўлсин! Одам деган ҳам шунчалик худобехабар, тубан бўладими? Гулдек қизнинг ҳаётига зомин бўлди-я бу итлар? Қиз бояқишни элнинг, юртнинг кўзида юргилиги қолмади?
- Ота шўрлик Мадумар куйиб кетганидан қассоб пичоғини чангаллаб "Ўша ифлосларни кимлигини билсам "Киндигидан то бўғзигача тиликлаб тузлайман" деб ўтирганмиш.

- Оҳ Хонзода-я!? Хонлар авлодига муносиб қиз эди, ер билан битта бўлди. Бахти қаро бўлди, бахти қаро...

- Хонзода ҳақидаги хабар тасдиқланиши билан Йигитали уйини ташлаб чиқиб кетганмиш. Ҳозир қаердалигини ҳеч ким билмасмиш.

- Э гўрга билмайдими? Йигитали шаҳарда акасини ёнидамиш-ку?

- Қаерда бўлсаям жони соғ бўлсин. Унгаям жаа қийин бўлди. Тўйларига уч хафта қолганмиди?

- Воқеа содир бўлганда уч хафта қолганди. Орадан бир хафта ўтди-ку?

- Ўзи-чи, буларнинг бахтига кўз тегди мен сизга айтсам. Қандоқ чиройли жуфтлик эди-я?

- Нимасини айтасиз?

- Хонзоданинг акалари келаси хафта Россиядан келишар экан. Тўйга деб қўни-қўнжилари тўлиб қайтишса-ки, уйда бу аҳвол.

- Менимча уларга ҳеч ким бу хабарни етказмаган. Шўрлик Ойниса ҳалиям бир ўзига келиб, бир ўзидан кетиб ётганмиш-ку!?

- Мадумар "Қизимни ўқишга қўйиб тириклайин гўрга тиққан сан!" деб хотинини бўғиб ўлдириб қўяй деганда зўрға эрининг қўлидан ажратиб олишибди. Ойнисани акалари олиб кетиб қолишибди.
- Ҳаа, ҳеч кимни бошига солмасин, бу кўргиликни...

🍂

Ўша машъум воқеа содир бўлган шанба куни Хонзода хафталик ўқишларини тугатиб шаҳардаги холасиникидан керакли буюмларини олиб уйга қайтаётган эди.
❤8
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"   🦋


Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Апрелнинг ўрталари бўлишига қарамай ҳаво ўта дим, устига устак ундаги намлик юқори бўлиб ҳар иккиси соғлом одамни ҳам ҳолдан тойдирар даражада ланж қилар эди.
Хонзода автобусда туман марказига етиб келгунча бўлари бўлганди. У охирги бекатга етиб келиб автобусдан тушгач анча енгил тортди:
"Ҳайрият! Ҳаво бор экан-ку?!"

Ҳақиқатдан ҳам кун асрдан оғиб қолгани учунми ёки барибир қишлоқ жойлар нафаси бўлгани сабабми, туман марказида лоҳас одамни тетиклаштирадиган ғир-ғир шабада эсарди.
Хонзода автобусни четлаб ўтиб Қўштепага олиб борувчи таксилар йиғиладиган жойга ўтди.
- Қўштепа, Қўштепа!?
Хонзода ўттиз ёшлар атрофидаги баланд бўйли ҳайдовчига савол назари билан қаради. Хонзода илгарии бу ҳайдовчини кўрмаганди:
- Синглим, Қўштепагами? -сўради ҳайдовчи сал наридаги асфальт рангидаги матиз машинасига ишора қилиб,- чиқинг машинага! Машинадаги опалар Қовунчига боришади, сизни Қўштепага ташлаб ўтамиз.
Хонзода машинада ўтирган уч нафар ўрта ёш аёлга кўзи тушиб кўнгли тинчиди. Ортиқча гап-сўзларсиз матизга яқинлашди.
-Ассалому алайкум,- деди у орқа ўриндиққа ўрнашиб ўтирар экан
- Ваалайкум ассалом, сингилча!? - деди аёллардан энг дўмбоғи,- уйгами?
- Ҳм уйга,- гапни қисқа қилди Хонзода
- Биз Қовунчидаги Акром бизнесменникига тўйга кетяпмиз,- деди аёллардан яна бири,- эшитдингизми, Акром акам қиз чиқаряптилар.

Хонзода бош чайқади:
- Мен уларни танимайман.

- Ўзингиз нима иш қиласиз? -бармоқлари узун қилиб ўстирилиб қип-қизил лакланган, боз устига қўша-қўша тилла таққан аёл улама киприкларини пирпиратиб,- қизиқувчанлигим учун узр, ойдеккина қиз экансиз, укамга келинликка номзод қидираётган эдик.
- Мен унаштирилганман, уч хафтадан сўнг тўйим,- деди Хонзода ич-ичидан бетоқатланиб. У шундай деди-ю "Уфф, қачон уйга етар эканман" дея ўйланди. Хонзодага яқин ўтирган танноз аёл лабини чуччайтирди:
- Эссизгина. Балки ҳалиям кеч эмасдир?
❤7
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Минг бор узр,- деди Хонзода Қўштепага кираверишдаги кимсасиз зовур бўйига кўз қирини ташлаб, - бари аллазамон ҳал бўлиб бўлган.
- Бу дунёда ҳеч нарсага ишонч йўқ,- деди "Укасига қиз қидираётган" жувон,- ҳатто ҳозир олиб турган нафасимиз ҳам кўз очиб юмгунча бизга вафо қилмаслиги мумкин.
У шундай деди-ю, сумкачасидан ўртача катталикдаги флаконча чиқариб Хонзоданинг юзига ундаги суюқликни пуркаб юборди. Хонзода бундай бўлишини кутмагани учун юзини четга буришга улгурмади. Тез орада у ўзини карахт аҳволга тушиб ҳеч бир нарсага қаршилик қилолмайдиган ҳолатга тушиб қолди. У ҳамма нарсани билиб, эшитиб, англаб турарди-ю, шу билан бирга кипригини қимирлата олишга ҳам қуввати етмасди.
- Иш пишди,- ҳиринглади ҳайдовчининг ёнидаги аёл,- ўлиб кетай, умримда ҳеч қачон минглаб долларни бунчалик осон топмаганман.
- Энди молни эгасига топширсак бўлгани, қолганига қуённи расмини чизамиз.
"Битлиқи" чў та кеч қоляпти,- деди Хонзодани карахт қилган аёл,- бугун мазза эканда унга. Шундоқ келишган қиз.
-Эшитмадингларми "Ғирром" бу қизни "толпа" га ҳукм қилган эмиш. Ҳадемай "Битлиқи" дан ташқари яна уч-тўрт кўппак келиб қолади.

- Оббо!? - деди аёллардан бири,- бу қизнинг гуноҳи шунчалик оғир эканми? Тириклайин ўлимга ҳукм қилинибди-ю?
- Бу ёғи бизнинг ишимиз эмас,- деди олд ўриндиқдаги аёл,- ана кутаётган одамимиз келяпти. Биз энди секин сирпанамиз.

Хонзода аёлларнинг гап-сўзларини эшитиб ётар бироқ бир дона бармоғини қимирлатишга ҳам чоғи келмай иложсизликдан юраги дард исканжасида қийма-қийма бўлиб ётар эди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤16😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️ Ассалому алайкум! Жума тонги муборак бўлсин

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲


Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Forwarded from Omina 2018
🙋‍♀ 𝗠𝗮𝗻𝗮 𝗼'𝘀𝗵𝗮 𝘀𝗶𝘇 𝗶𝘇𝗹𝗮𝗴𝗮𝗻 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗟𝗔𝗥 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹𝗶🥳

❣️𝗣𝗿𝗼𝗳𝗲𝗹𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇 𝘂𝗰𝗵𝘂𝗻 𝗲𝗻𝗴 𝘀𝗮𝗿𝗮 𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗿𝗮𝘀𝗺𝗹𝗮𝗿 𝗶𝘇𝗹𝗮𝘆𝗮𝗽𝘀𝗶𝘇𝗺𝗶⁉️

🧡𝗨𝗻𝗱𝗮𝘆  𝗯𝗼'𝗹𝘀𝗮 𝗯𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗾𝗼'𝘀𝗵𝗶𝗹𝗶𝗻𝗴✅

𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗟𝗔𝗥💓
𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗟𝗔𝗥💓
𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗥𝗔𝗔𝗠𝗟𝗔𝗥💓

💕𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹𝗴𝗮 𝗸𝗶𝗿𝗶𝗯 𝗸𝗼'𝗿𝗶𝗻𝗴 𝘀𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗮𝗹𝗯𝗮𝘁𝘁𝗮 𝘆𝗼𝗾𝗮𝗱𝗶🫰

⬇️⬇️𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗚𝗔 𝗞𝗜𝗥𝗜𝗦𝗛⬇️⬇️
https://t.me/+D4nmQzziPek0ZDli
https://t.me/+D4nmQzziPek0ZDli
https://t.me/+D4nmQzziPek0ZDli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM