🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Мирсаид ака овқатдан кейин ҳам Ҳилолани дастурхоннинг йиғар- терарига унатмади:

- Қўяверинг келин. Бир кун- минг кун бўлибдими ? Дастурхонни Сулаймоннинг ўзи йиғиштириб олади.

- Йўғеей , додажон, мен ўзим.

Мирсаид ака ҳижолат бўлиб жовдираб турган Ҳилоланинг сўзини оғзидан олди :

- Ҳеч қанақа йўғейга ҳожат йўқ !
Сулаймон сизга уйлангунча идишларни ювиб турарди , айтиш мумкин-ки чиннидек, топ- тоза қилиб юварди. Ҳозир ҳам ҳеч қиси йўқ, озроқ ҳаракат қилса қони ҳам юришади.

Ҳилола бугун додажонисининг кайфияти яхшилигига суюнди , уни бузгиси келмай ортиқча гап қилмади:

- Хўп бўлади, додажон, - деди у рози овозда.

Кечқурун ёлғиз қолишганда Ҳилола ўзини қизиқтирган мавзудан гап очди :

- Сулаймон ака, буёғига шундай юраверамизми ?

Сулаймон телефони ҳотирасини титиб ўтирар эди . Кўзини унинг экранидан олмаган ҳолда Ҳилолага сўз қотди :

- Тушунмадим, бу билан нима демоқчисан?

- Бакалаврни тугатганимизни айтяпман-да ?! Орзуимиз таълимнинг кейинги босқичи магистратурада ўқиш эмасмиди ? Менимча ҳужжатларни тайёрлашимиз керак?!

- Орзуимиз ?! - Сулаймон шундай дея жиддийлашди . У телефонини диван ёнидаги тумбага қўяр экан Ҳилолага маъноли боқди , - тўғри орзуимиз шунақа эди . Эээдии! Афсуски энди ундай эмас. Ҳар ҳолда менда ?!

- Нега ? - Ҳилола беихтиёр шундай деди- ю , Сулаймоннинг сўзидаги шаъмани тушуниб бирдан лаб тишлади

- Нега ?! - захарханда кулди Сулаймон, - негаки энди кўп нарса ўзгарди. Яна саволлар борми ?!

Ҳилола хўрсинди :

- Мен бундай деб ўйламайман , Сулаймон ака, тўғри кўп нарсалар ўзгарди. Шунчалар ўзгарди- ки , ортга қайтмас бўлиб ўзгарди. Шу билан бирга уларга боғлиқ бўла туриб ўзгармайдиган нарсалар ҳам борлигини ёдда тутинг. Шулардан бири ойижоннинг орзулари ...
Улар сизнинг таълимнинг сўнгги боқичигача давом эттиришингиз ва етук мутахассис бўлишингизни истагандилар. Шу билан бирга менинг ҳам.

Мен Ойижонни орзулари ерда қолиб кетишини истамайман.

Ёдингиздами ?! Ҳаётларининг сўнгги кунларида дард билан олишиб алаҳсираб ётганларида ҳам шу ҳақда такрор- такрор гапириб ётгандилар.

Бу масаланинг бир тарафи .

Энди иккинчи тарафини айтсам. Додажон ҳам худди Ойижон сингари сиз ва менинг ютуқларимизни кўришга ҳақлилар. Бунга нима дейсиз ?!

Шунда ҳам "Йўқ , магистратурада кейин ўқийман" десангиз , унда нима иш қилмоқчисиз ? Қачонгача шунақа қилиб уйда ўтирмоқчисиз ?
Биламанки , додажонга тегишли дўконлар бошқарувини қўлга олиш ниятингиз ҳам йўқ. Сабаб ҳам очиқ ва ойдин. Ҳар қандай савдо -сотиқ сизни қизиқтирмайдиган соҳа.

Қолаверса айнан шу йўналишда ўқийдиган муллакамлар, кейинги йил ўқишни тамомлаб барча дўконлар юритувини ўз қўлларига олмоқчи эканлар.

Шу ерга етганда Сулаймон Ҳилоланинг сўзларини бўлди :

- Мен бир қарорга келдим...

/132
👍12
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

46- ҚИСМ

Ҳилола ялт этиб Сулаймонга қаради:

- Эртага магистратурага кириш учун икковимизнинг керакли ҳужжатларимизни тайёрлаймиз. Сўнг эса барчасини кириш имтиҳонларини топшириш учун қабул комиссиясига топширамиз.

Ҳилола Сулаймоннинг қарорини эшитиб ўзида йўқ севиниб кетди.

- Вооой , - деди у севинчини яшириб ўтирмай, - жуда яхши бўларди- да. Бир ёзувчи айтган экан "Ушалса , ушалмаса орзулик бўлиб яшаш яхши экан" деб . Сиз билан менинг орзуимиз эса насиб этса албатта ушалади,- Ҳилола шундай дея туриб ўйга чўмди,- Сулаймон ака, ўтилган мавзуларни бироз такрорлаб олишимиз керак. Яна имтиҳонда уялиб қолмайлик.

Сулаймон Ҳилолага индамади. Бу унинг аёлининг сўзларига кўнганлигини билдирар эди.

Энди Ҳилола ва Сулаймоннинг бўш вақтлари магистратурага кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўриш билан ўта бошлади.

Ниҳоят кутилган кун келди. Имтиҳон жавоблари ҳар иккалаларининг ҳам магистратура босқичининг талабаси бўлганликларини кўрсатиб турарди.

Ўша куни Мирсаид ака фарзандларини яна бир давон ошганликлари билан қутлаб ўз қўллари билан ош дамлашга киришди. Ошнинг зирвагини солиб қўйишгач барчалари мозор бошига чиқиб келишди.
Мастура опанинг қабри устидаги бинафшалар ранго - ранг тусда чаман бўлиб кетибди.

Уларга қарай туриб Ҳилола хўрсинди :

"Адамлар кунда келаётибдилар шекилли. Келолмаган кунлари қабристон қоровулига обдон тайинлаганликлари аниқ" ...

Кечга бориб Мирсаид аканинг хонадонида одам гавжумлашди.

Асрор ака ва Роҳилахон опаларнинг келишлари маълум бўлгач , Сулаймоннинг ўзи ғизиллаб бориб Маҳина аммани олиб келди.

Меҳмонлар анчагача қолиб кетишди.

Меҳмонлар кетишгач Сулаймон Ҳилолага дастурхонни йиғиштириб , идиш- товоқларни саранжомлашга қарашар экан , ҳалитдан буён айтаман деб айтолмай турган гапи ёдига тушди.

- Айтганча , Ҳилола. Кун бўйи шунча айтаман деб , нуқул бошқа гапга айланишиб кетдим- а ?! Суюнчи бер ?!

- Тинчликми , Сулаймон ака?! Суюнчи сиздан айлансин . Бугун жуда яхши кун бўлди-я , қаранг. Биз яна иккинчи карра талаба бўлдик. Камига сиз суюнчи сўраб турибсиз ,- жилмайди Ҳилола.

- Гапни айлантирма, суюнчи берасанми , йўқми ?! - тихирлик қилди Сулаймон

- Хўп яхши . Суюнчига банан- музқаймоқли коктейл тайёрлаб бераман. Бўладими ?!

- Бўлади ,- деди Сулаймон кўнгли тўлганча , - энди асосий гапни эшит . Раҳматилла бор- ку , курсдошимиз ?! Бир хафтадан кейин тўйи экан. Боя телефон қилиб айтди. Бир - икки кунда уйингларга бориб таклифнома ташлайман деди.

- Вооой , зўр бўлибди . Бахтли бўлсин. Раҳматилла кўнгли тоза , беғубор йигит.

- Давомини эшитсанг янада ҳайрон қоласан. Хуллас Раҳматилла биздан бир курс пастда ўқийдиган Гулноза деган қизга уйланаётган экан. Эсладингми ?!

Ҳилола қошини чимириб ўйланиб қолди:

- Анови ҳинд қизларига ўхшаб кетадиган сочлари узуун , кўзлари катта - катта, қорачадан келган қизмасмиди Гулноза ?!

- Ҳудди ўзи !

- Эээ , у қиз анча узоқда яшамасмиди ?!

- Жуда унчалик узоқданмас. Хумсонлик. Умуман айтганда Хумсон ҳам ҳозир бир қадамдек бўлиб қолган.

/133
👍15
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Тўғри айтасиз ,- дарров эрининг сўзларига кўнақолди Ҳилола ,- ўйлашимча бир- бирларига кўнгил беришган шекилли ?!

- Ҳа - да ! Нима деб ўйловдинг? Битта университет, битта факультет , яна... Хуллас тасодифлар тасодифан бўлмайди.

- Майли , бахтли бўлишсин. Ахир бу дунёда барчанинг бахтли бўлишга ҳаққи бор .

- Туриб - туриб физик эмас , файласуф хоним бўлиб кетасан- да,- деди Сулаймон Ҳилолага эркаланган бўлиб қараб ,- хуллас бу ёғи тўй. Раҳматилла барча курсдошларни тўплаётган экан, икковимизни ҳам никоҳ оқшомига таклиф қилди.

Ҳилола бирдан жиддий тортди.

- Сулаймон ака, сиз бораверинг. Мен ...

- Нима сен ?

- Мен боролмайман. Ахир ойижонимларни тупроққа берганимизга икки ой ҳам бўлмади. Тўғри , аза уч кун. Бироқ тўй-ҳашам кўнглимга сиғмаяпти.

- Ўша вақт келаверсин-чи ?! Ўзинг ҳам уйда ўтиравериб рангинг синиқиб кетди, Ҳилола,- Сулаймон аёлига меҳр билан тикиларкан,- аммо кўнгилга сиғмаслик ҳақидаги гапларинг ҳам бир ҳисобда тўғри . Боя Раҳматилла менга куёвжўра бўлишни таклиф қилганди , мен ҳам худди сенинг сўзларингни айтгандим Энди куёвжўра деганиям ҳурсандчиликнинг авж марказида бўлади- да. Шунга таклифини ётиғи билан рад этиб , ортидан "Бошқа нима ҳизмат бўлса бажонидил" дедим.

Шунда Раҳматилла "Келавер- чи, ўртоқ, видеочини ҳам олиб юришга машина керак эди" деб қолди.

- Яхши , дўстингизни корига шундоқ кунида ярамасангиз қачон ярайсиз ? - деди Ҳилола доно вазир каби мулоҳазали кўринишда , сўнгра кулимсиради,- мумкин бўлса сал сурилсангиз бананни олардим.

- Нега ? - ҳайрон бўлди Сулаймон.

- Иии, бананли коктейл ёддан чиқдими ? Мен суюнчига тайёрлаб беришим керак бўлган?!

- Ҳаа уми ?! Жуда шарт эмас. Эртага тайёрласанг ҳам бўлади,- деди Сулаймон Ҳилолага ён берган бўлиб .

- Тўғрисини айтсам боя еган ошимиз роса юрагимни ёндиряпти. Келинг , коктейлни тайёрлайқолай, сизга шерик бўламан.

- Ҳооо, ўзимни ўйлаяпман дегин? - деди Сулаймон завқланиб , сўнг ёлғондакам аразлади, - мен бўлсам хотиним мени ҳурсанд қилиш учун ҳаракат қиляпти деган хомхаёлга борибман .

- Энг биринчи додажонни ўйладим. Ўтган кунги коктейлни ичиб "Туни билан тинч ухладим" дегандилар.

- Ундай бўлса яхши , - деди Сулаймон ҳурсанд бўлиб кетганча, - тезроқ тайёрлай қол, дадамларга ўзим олиб кириб берганим бўлсин...

* * *

- Келин , Сулаймон ҳали ҳам келмадими ? - сўради Мирсаид ака , қўлидаги пишиб етилган анжир тўла челакни бир четга қўяр экан.

Ҳилола бош чайқади :

- Йў-ўқ , додажон , курсдошлари билан қолиб кетдилар шекилли. Бугун оғайниларини уйлари, дарвозахоналарини гул ва матолар билан безатиб кейин қайтмоқчи эдилар .

- Бугунданми?
Тўй индинга эмасмиди ?

- Эртага куёвни акасининг ўғлига суннат тўйи қилишаркан. Шунга ош беришаркан. Индинга эса келинникига ошга боришаркан, кейин кечаси никоҳ базми бўларкан. Келиннинг уйи сал узоқда бўлгани учун ўғил тўй бир кун аввал ўтказиларкан.

- Ҳаа , ундай бўлса бўпти,- деди Мирсаид ака , сўнг челакдаги анжирларга ишора қилди ,- орқа боғдаги анжир бирам пишибди- ки , нақд ҳолва бўлиб кетибди. У ерда яна икки челак тўлатиб қўйганман.

Ҳилоланинг анжирга қараб оғзининг суви келиб кетди , аммо қайнотасининг ёнида челакка қўл узатишга ийманди.

- Бизга бир челаги етиб ортади а, келин ? Еганча енглар . Яна мураббо ҳам пишириб оларсиз. Танишлар қишда дориликка кўп сўрашади. Қайнаган сутга қўшиб ичилса шамоллаш ва йўталга жуда яхши фойда беради. Ҳар сафар Акромжон келганда ҳам унга уч - тўрт банка бериб юборардик. Униям хисобга олиб қўйинг.
Бир челагини эса қўшни Малоҳат келинникига чиқариб юборамиз. Уларни боласи кўп. Ундан кейин дунёда "Қўшни ҳаққи" деган нарсалар бор , - Мирсаид ака бироз тин олиб гапини давом эттирди,- агар Сулаймон барвақтроқ келса учинчи челакдаги анжирни уйингизга ташлаб келардинглар.

Ҳилола қайнотасига дилидагиларни билдиришдан ўзини тия олмади :

- Аммажонга ҳам беришимиз керак эди , додажон , бир келганларида анжир жони-дилим дегандилар.

/134
👍19
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Ҳали ҳосил кўп. Кейинги теримни уларга терамиз. Аммангиз, акамлар ва укамга.

- Хўп бўлади, додажон,- деди Ҳилола рози оҳангда.
Мирсаид ака челакни олиб ошхонага йўл олди . У челакни ошхонага қўйиб чиқиб кетиши билан ундан ўзи ҳалитдан кўз уза олмаётган Ҳилола анжирдан тўрттасини шоша - пиша олиб жўмракнинг тагига тутди.

Сулаймон уйга кечга қолмай қайтди. У Ҳилоладан дадасининг таклифини эшитгач дарров қайта йўлга отланди.

- Юрақол , анжир тез айнийдиган мева . Уйингга ташлаб келақолайлик. Эртагача ушлаб ўтирмасдан. Кечга овқат қилиб бўлганмидинг ?

- Ҳаа , чучвара тугиб қўйганман.

- Бўпти ана , борамиз- у қайтамиз. Келишинг билан чучварани шўрвага солиб юборасан. Бирпасда пишади , тўғрими ?

Ҳилола "Ҳаа " дея бош силкиди ва йўлга отланар экан Сулаймонга деди :

- Додажонга кетаётганимизни айтиб чиқақолинг. Ҳали келганингизни ҳам билганлари йўқ

Сулаймон кичик меҳмонхонага йўл олди.

* * *

Ҳилола ота - онасининг бир пиёла чой ичиб кетиш таклифига қатъий эътироз билдирди :

- Кейин ўтирадиган бўлиб бафуржа келаман. Ҳозир додажон уйда ёлғиз бир ўзлари қолдилар . Ундан кейин овқатни кеч есалар , туни билан ошқозонлари оғриб чиқади.

- Борақол , қизим ,- деди Асрор ака қизининг сўзларини эшитгач , - сени бу ерда ушлаб қолишга ҳаққимиз йўқ . Аввалоси уйингдан тин. Қолаверса додажонингни дуосини ол . Улар барчамизга Ойижонингни омонати бўладилар ...

* * *

Ҳилола ошхонани саранжомлаб ичкарига кирганда Сулаймонни хонада кўрмай ҳайрон бўлди .

"Ташқарига чиққандирлар- да" - дея ўйлади Ҳилола ва ўзи севган китобини қайта қўлига олди:

Маргарет Митчелл - "Шамолларда қолган ҳисларим"

У китобдаги воқеалар оламига буткул ғарқ бўлиб хонага Сулаймоннинг кириб келганини ҳам пайқамай қолди .

- Ростини айтсам , шу Скарлетт Охарага табиатан жуда ўхшайсан.

Ҳилола китобдан бош кўтарди ва Сулаймоннинг қўлидаги атиргулга кўзи тушди :

- Вуууй чиройлигини , - деди у кўзлари чақнаб , - қаердан олдингиз ?!

Сулаймон қўлида тутиб турган бўлиқ гулли , хуш ифорли қизил баҳмалранг атиргулни Ҳилолага тутди:

- Голландия атиргули бу . Сувга солиб қўйсанг бир хил температурали хонада икки ой ҳам сўлимас экан ...

#давоми_бор /135

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍18❤4👏2
.. Дилшод исмли бу йигит уч опа-сингилнинг эркатой укаси эди. Бир уй аёллар орасида ўсгани учунми, табиати ҳам ҳалимдек, қарашлари мулойим, хуллас, дийдаси қаттиқлардан эмасди. Шунинг учун ҳам унинг дўстлари орасида қизлар кўп. Ўқиган, ишлаган жойида ҳам аёллар билан тезда тил топишарди. Устига устак, ҳамма унга сирлари-ю дардини ишониб айтарди. Кўпчилик дўстлари унинг аёлларга қайишқоқлиги, ҳурмат-эъзоз қилишини тушунмай, калака қиларди. Дилшод бундай гап-сўзларга эътибор бермас, аёл дарди-муаммоси, қувончи ва қизиқишлари билан ҳар бир эркак киши ҳисоблашиши керак, дерди…
Мактабда ўқиб юрганида қўшни синфдаги қизга кўнгли тушиб, уни зимдан кузатиб юрди. Кейинчалик ўша қиз билан мактабга бориб-келадиган, узоқ-узоқ суҳбатлашадиган бўлди. Мактабни тамомлаганидан сўнг ажралмасик учун биргаликда шаҳарга келиб, битта олий ўқув юртига ҳужжат топширишди. Битта партада ўтиришди, Дилшод унинг учун ҳам имтиҳон саволларини ечди, талаба бўлишди. Иккиси ҳамманинг кўз ўнгида орасидан қил ўтмас дўст эдилар. Иккинчи босқичда ўқиб юрганларида севган қизининг атрофида катта курсда ўқиб юрадиган йигит ўралашиб қолди. Энг қизиғи, қиз ҳам ўша йигитга бефарқ эмасди, эндиликда Дилшодга рўйхушлик бермай, ўзини олиб қоча бошлади. Ўзини қўярга жой тополмай қолган Дилшод қизга кўнглини очди:
— Шунча йилдан бери сени севаман, ҳар доим ортингдан юрганман, сен билан бирга ўқиб, бирга ишлашни, бирга яшашни орзу қилганман. Мени ташлаб кетма, илтимос.
Қиз эса киприк қоқмай жавоб берди:
— Дилик, ҳазиллашяпсанми? Мен сени фақат ўртоқ сифатида кўрганман. Иккита қиз бир-бири билан қандай дўст бўлса, худди шундай. Бу гапингни биров эшитмасин, ҳамма устимдан кулади.
Ёшлик қилибми ё Дилшоднинг жиддийлигига ишонмайми, қаттиқ гапириб қўйган қиз йигит ғурурига тегиб кетди. Дилшод ўйлаб ҳам ўтирмай, ўқишини бошқа институтга кўчирди. Институтда ўқиш билан бирга ишлай бошлади. Диплом ҳимоясига тайёргарлик кўраётган вақтида ҳаётида кутилмаган воқеа юз берди.
Бир куни эрта тонгда ижара уйининг эшиги тагида биғиллаб йиғлаган чақалоқ овози эшитила бошлади. Уйқусираб ўрнидан туриб, эшикни очди ва қаҳратон қишда юпқагина латта-путталарга ўралган чақалоқ ётганини кўрди. Дилшод уни дарҳол қўлига олди-ю бир зум гангиб қолди, гўдак ё совуқдан, ё қорни очлигидан чирқиллаб йиғлар, шунчалик кўп йиғлаганидан овози ҳам бўғилиб, юзлари кўкара бошлаганди. Сўнг тепа қаватдаги қўшнисининг хотини икки ой олдин кўзи ёриганлиги эсига тушиб қолди ва болани қучоқлаб, юқорига кўтарилди.
— Эшигимни очсам, ерда чақалоқ ётибди. Сизларнинг болангиз эмасми? — деб сўради салом-алик ҳам қилмай.
Қўшниси жонҳолатда болани қўлига олди ва хотинини чақира бошлади.
— Наргиз, Наргиз, бу ёққа чиқ?!
Аёли ҳовлиқиб югуриб келди.
— Нега бақирасиз, уйғотиб юборасиз. Сизга халақит бермасин, деб меҳмонхонада ухлатаётгандим. Тинчликми, ия, бу кимнинг боласи? — аёл йиғлаётган болани қўлига олди.
— Ростдан ҳам бу сизнинг болангиз эмасми? — деб сўради хаёлида мингта ўй ғужғон ўйнаётган Дилшод.
— Йўқ, ана ўғлимиз ухлаб ётибди...
Хуллас, бола қўшниники эмаслиги аниқ эди. Дилшод бирданига ҳаммасига тушунди. Наргиза болани дарҳол иссиқ уйга олиб кириб, уни ўраб-чирмади, йиғлаб тўхтамаётган болага термулиб туриб, чидай олмади, эридан рухсат сўради. Эри иккиланиб туриб, "болага нимадир бўлмасин, майли, розиман”, деди. Наргиза кимлиги, кимникилиги, қаерданлиги номаълум болага кўкрак тутди. Бола иссиқ оғушда узоқ эмиб ухлаб қолди.
Дилшод эса бу пайтда қўшниси Фарҳоднинг маънодор нигоҳларига дош беролмай, бошини эгиб ўтирарди.
— Ака, нега айнан менинг эшигим тагига ташлаб кетишгани ҳақида ҳар хил хаёлга бораётгандирсиз. Ўзим ҳам ҳозир ҳеч нарса билмайман, — дея олди зўрға.
— Дилшоджон, менинг нима деб ўйлашим муҳим эмас. Боланинг онасини билсангиз ё болани элтиб беринг, ёки аёлни уйингизга олиб келиб, никоҳ ўқитиб яшанг, — деди......
👍11
​​Ширин уйқуда ётган қип-қизил жиш болани кўтариб уйига келган Дилшод узоқ ўйлаб қолди. Онасига қўнғироқ қилиб, шу бугуноқ шаҳарга етиб келинг, маслаҳатли иш бор, деди.
Ўқишига, ишга ҳам бормай, бола уйқудалигида яна қўшнисиникига чиқди.
Наргизадан сураб-суриштириб, дўкондан болалар сунъий сути ва таглигини сотиб олди.
Кечга қолмай, онаси ва синглиси етиб келишди. Дилшод бу вақтгача чақалоққа ҳар уч соатда сунъий сут ичириб турди. Онаси ва синглиси гўдакни кўриб, ҳушлари бошларидан учишди. Дилшод гапни қисқа қилди:
— Ойижон, кўнглингизни хотиржам қилинг, Худонинг олдида юзим ёруғ, бу менинг болам эмас. Қасам ичишим ҳам мумкин. Лекин энди буни ҳеч кимга беролмайман, чунки айнан менга ташлаб кетишди. Мен бу болани боқиб олишимга ишонишди. У энди менинг ўғлим бўлади!
— Онаси кимлигини биласанми? Бола боқиш осон иш эканми, ўғлим? Соғ-касал бўлиши бор, ейиш-ичиши бор, таълим-тарбияси бор! Сен бир талаба бўлсанг, ўйлаб гапир гапингни! Даданг нима дейди, одамлар олдида юзимиз, шаънимиз қора бўлади, ўйлаяпсанми шуни?! Ҳеч кимга бола сенданмаслигини исботлай олмайсан! Онасини топ, қаердан бўлса ҳам! — гапира-гапира онасининг қон босими ошиб кетди. Ўша куни ҳеч ким мижжа қоқмади. Эшикни ҳам қоқиб ҳеч ким бола сўраб келмади.
Орадан ҳафталар, ойлар, ҳатто йиллар ўтди. Ҳамманинг гап-сўзларига, миш-мишларига, ғийбатларига қарамай Дилшод болани ҳеч қаерга олиб бормади, дадаси айтганидек, меҳрибонлик уйига ҳам топширмади. Нимжон туғилган чақалоқ тез-тез шамоллаб қолар, сал нарсага аллергия тошиб кетар, кўп иситмаларди. Шифокорлар гўдакнинг онаси хомиладорлигида кўп дори ичган, ўзига қарамаган бўлса керак, деб ташхис қўйишди. Дилшод нозиккина чақалоқни "паҳлавон ўғлим” деб эркалаб, қўлидан қўймасди. Худди оналардек кечаси уйғониб боланинг қорнини тўйдирар, таглигини алиштирар, кундузи эса қўшни Наргизага боласини ташлаб, ишга борарди. Маош олган куни тенг ярмини Наргизага энагалик қилгани учун берар, топган пулини ўзи емай, киймай ўғлига сарфларди. Тақдирга тан берган ота-онаси, опа-сингиллари навбатма навбат шаҳарга келиб, болани боқишда ёрдам беришарди. Ҳақиқатан ҳам ризқ-баракани Худо бераркан, Дилшод биринчилардан бўлиб магистратурага ўқишга кирди, ишга ярим кунга борса ҳам масъулият ва сидқидилдан ишлагани учун тезда оғизга тушди.
Магистрлик диссертациясини ҳимоя қилган куни икки яшар ўғлини ҳам олиб келди. Ҳамма курсдошлари, ўқитувчилари болани эркалаб, кўтар-кўтар қилишди. Аввалги институтида бирга ўқиган яқин курсдоши Азиза ҳам уни табриклагани етиб келди. Дилшод "менинг ўғлим” деб таништирган болани кўриб, донг қотди:
— Мени алдаманг, Дилшод, бу боланинг онаси кимлигини юзи айтиб турибди. У ҳали турмушга чиқмаган-ку! — деди.
— Онаси кимлигини билмайман, лекин бу менинг ўғлим эканлиги аниқ. Бошқа бундай деманг, — деди қатъий қилиб.
Орадан олти ой ўтиб, Азиза Дилшодга қўнғироқ қилди.
— Биласизми, Дилшод, икки йил аввал, у аллақаёққа йўқолиб, сўнг имтиҳонларни қайта топшириб, диплом ҳимоя қилгани келган эди. Демак, бола уники! Агар иккалангизнинг болангиз бўлса, нега турмуш қурмайсизлар? Нима халақит беряпти? Балки ёрдамим керакдир?
— Азиза, бола меники, бошқа гапни эшитишни истамайман.
— У сиз кетгандан кейин катта курсдаги бир йигит билан илакишиб юрганини бутун институт билади, сиз қуруқ туҳматга қолганга ўхшайсиз, — деди яна бўш келмай Азиза.
Дилшод индамади, Азизага қаттиқ гапирмай "хотиржам бўлинг, мен яқинда уйланяпман, ҳеч қандай муаммом йўқ” деди. Чиндан ҳам ўша йили ёзда Дилшод ўзи бирга ишлайдиган қизга оғиз солди. Қиз ҳамма гапни очиқ-ойдин билмаса ҳам унга ишонди ва ота-онасини кўндирди. Улар турмуш қуришди. Ўғлини остонадан топиб олган кунга тўрт йил тўлганда қизли бўлишди. Туғруқхонадан оғзи қулоғида уйга қайтган ва маросимларга тайёргарлик кўраётган Дилшоднинг қўл телефонига аноним хабар келди: «Сизнинг яхши одамлигингизни ва боламга яхши оталик қилишингизни ва сиримни сақлашингизни билардим. Мени кечиринг, бошқа безовта қилмайман».

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🫰Hijoblilar uchun stil 🧕🏻❤️
#obraz💚

Yoqsa reaksiya bosing❤️
🎁


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
ОҚИБАТНИ ЕМИРИЛИШИ

Авваллари яқинларимизни кўргани борардик, силаи раҳм деб. Дийдордан бахтли эдик.

Кейин осонгина қўнғироқ қилмоқни одат қилдик. Овозларидан уларнинг саломат ва тинчлигини билиш учун.

СМС бизга ёрдамга келди, сўзлар ҳам қисқа "яхшимисиз?" Гарчи бемор бўлсада, улар ҳам жавоб ёздилар -"Алҳамдулиллaҳ"

Ҳозир эса ижтимоий тармоқдан унумли фойдаланиб, уларга жўнатган ГИФларимиз - ёнғоқни шалдирашига ўхшайди.

Меҳр оқибат ҳақидаги чиройли статусни бошқаларга "поделится" қиламиз, гўё унга амал қилаётгандек..

ОҚИБАТ эса бир четда хомуш...

Муҳаммад Иброҳимов

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8
📝ЕТМИШ ИККИ ЙИЛЛИК МУҲАББАТ...

ЁХУД ҚЎША ҚАРИШ БАХТИ...


Ёшлигимда бувим ёки бобомдан эртак эшитмагунча уйқуга кетмасдим. Ёшим улғайган сари эртаклардан кўра реал ҳаётий воқеаларга қизиқишим ортди. Бувим ва бобом бир-бирини қандай топганию ҳаёт қувончи ҳамда ташвишларини қай тарзда бошдан ўтказганлари ҳақидаги ҳикояларни овозлари титраб, кўзлари ёниб сўзлаб беришарди. Мен ҳам беихтиёр ўша даврларга бориб қолгандек бўлардим…
Бувим бобомга турмушга чиққанида тўққиз, бобом эса ўн икки ёш бўлган экан. «Ёш болаларни ким никоҳлайди? Бу – жаҳолат!» дейишга шошилманг, ўзига яраша сабаблари бўлган. Бувимнинг ота-онаси аллақандай юқумли касалликдан вафот этгач, акаю опалари ўз рўзғори билан бўлиб, унга яхши қарашмаган. Шунда уларга қўшни бўлган бобомнинг отаси раҳми келиб, қизалоқни асраб олишга қарор қилган. Уйида ўн икки яшар, яъни ўша замоннинг меъёрларига кўра вояга етган, ўғли бўлгани учун бу мумкин бўлмаган экан. Шу сабабдан ягона чора сифатида бувимни ўғлига никоҳлаб, уйига олиб кетган. Бобомнинг отасини илмли, заковатли инсон деб тилга олишади. Демак, бу ишни жаҳолат эмас, мажбуриятдан қилган.
«Ҳамон эсимда, қўлимдан бир иш келмасди. Бобонг билан уззукун боғда дарахтма-дарахт сакраб, чангга ботиб келардик-да, кечки овқатни еяр-емас, дуч келган жойда ухлаб қолардик. Кейин кўтариб ўрнимизга олиб бориб ётқизиб қўйишарди. Мен қайнонам билан ухлардим. Даданг эса укалари билан бошқа хонада ётарди».
Хуллас, бувим эл кўзига келин, аслида эса асранди қиз бўлиб бобомникига келган. Аммо бобомнинг ота-онаси уни ўз фарзандлари қатори кўришган, ҳеч камситишмаган. Бу хонадонда бошқа қиз фарзанд бўлмагани учун, жуда асраб-авайлашган экан.
Бувим ўн етти, бобом йигирма бир ёшга тўлганида ҳақиқий эр-хотин сифатида ҳаёт бошлашган. Орадан бир йил ўтгач эса фарзандли бўлишган. Бироқ у пайтда тиббиёт яхши ривожланмагани учун болалар ўлими кўп бўларкан. Бувимнинг тўнғичи уч ойлик пайти ичкетардан нобуд бўлади. Бундан кейин кўрган яна тўққиз фарзандни ҳам тупроққа қўйган бувижонимнинг эси кирарли-чиқарли бўлиб қолган экан.
«Болаларимиз кетма-кет нобуд бўлаверди, — деб хотирлайди бобом. – Бир сафар эгизак қиз кўрдик. Фотимаси бир кун ҳам яшамай, ўлиб қолди. Бироқ Зуҳрамиз пишиқ экан, ҳаёт учун курашди ва ғолиб келди. Аввалгилари турмаганининг сабабини бувингдан кўришди. «Сути заҳарли», дейишди. Зуҳрани эмизиш учун икки маҳалла наридан бир аёлни аравада ҳар куни уч маҳал олиб келардик. Кечалари эса эчки сути берардик. Ниҳоят, қизалоғимиз оёққа туриб, тили ҳам чиқиб қолди. Шодлигимизнинг чеки йўқ эди. Бироқ уч ёшга кириб, тили бурро бўлиб, ҳамманинг ҳавасини келтириб юрган бир пайтда қизамиқдан нобуд бўлди. Бу фожеа бувинг тугул, мени ҳам енгиб, қаддимни букиб қўйди».
Ўшанда бобомнинг овозидаги титроқ ва кўзларидаги ёш менинг ҳам қалбимни титратган, ёстиққа юзимни босиб роса йиғлагандим. Бечораларнинг бошига битилган кулфатлар шу билан тугамабди. Ундан кейин кўрган ўғиллари нақд тўққиз ёшида дарахтдан йиқилиб ўлибди. Шундан кейин бувим ростмана савдойи бўлиб қолган экан.
«Бувинг бизни роса қўрқитган. Кеча демай, кундуз демай қабристонга кетиб қолаверар, ўғлимизнинг қабрини қучоқлаб тонг оттирарди. Менга: «Бу сенга хотинлик қила олмайди энди. Бошқага уйлан. Соғлом аёлга уйлансанг, уйинг болага тўлади», дегувчилар кўп бўлди, аммо Санобар билан ўн икки ёшимдан бери бирга эдим. Ёнимда бошқа аёлни тасаввур ҳам қилолмасдим. Қолаверса, шундай аҳволда уни ёлғиз қолдириш қўлимдан келмасди. Ахир, бир-биримизга эт билан тирноқдай сингиб кетган эдик-да. Хуллас, кекса онам бир дуохон-фолбиннинг олдига бориб, аллақандай иримларнинг дарагини топиб келди. Санобарнинг кўйлагини марҳум ўғлимизнинг қабрига олиб бориб ёпиб, бир кеча ушлаб туриш, кейин келтириб кийдириш керак экан. Ўшанда кўйлак шамолда учиб кетмасин ёки бирон ҳайвон тортқилаб жўнамасин, дея бутун тунни қабристонда ўтказганман. Қўрқувдан ўзимнинг ҳам эсим оғиб қолаёзганди. «Шўрлик хотиним бу ерда қандай тонг оттираркан-а? Фарзанд доғини душманингга ҳам солмасин экан», деб ўйлагандим ўшанда.
👍11
Эрталаб ҳорғин ҳолда кириб келсам, ҳовлида бувинг ўқчиб ўтирибди. Аммангга бошқоронғи бўлган экан».
Хуллас, ҳозирда катта шифокор бўлиб кетган аммамнинг дунёга келиши бувимни ҳаётга қайтарган. Икки йил ўтгач эса дадам туғилган. Икки фарзандни етказганига шукур қилиб, уларнинг умрини тилаб бувим ва бобом ҳаётни давом эттиришган.
Бобом Иккинчи жаҳон уруши фахрийси эди. Уни урушга кузатиб, бири тўрт, иккинчиси икки яшар фарзандлари билан қолган бувим эл қатори тирикчилик дарди билан яшаган, эрининг жонини саломат сақлашини Яратгандан сўраб, тўрт йилни ўтказган. Бобом урушнинг бошидан охиригача қатнашиб, чап елкасидан яраланган ҳолда уйга қайтади. Урушга кетгунича саводи аъло бўлгани сабабли босмахонада мусаҳҳиҳ бўлиб ишлаган экан. Аммо қайтиб келса, босмахонани аллақандай фабрикага айлантиришибди. Хуллас, у амакисининг ёнига кириб, янги касб – сувоқчиликни ўрганади. Елкасидан ярадорлиги, ишнинг заҳ ва ноқулайлигига қарамай тирикчилик дардида ишлайверади.
Бироқ бувим ва бобомга аталган ҳаётнинг синовлари ҳали тугамаган экан. Қишнинг қорасовуқ кунлари печкадан учқун сачраб, уйлари ёниб кетади. Бобом шаҳар ташқарисидаги иморатнинг сувоқ ишлари билан машғул бўлиб, уйга ҳафтада бир келаркан. Ўша тунда негадир ҳомиладор хотинидан кўнгли нотинч бўлади ва эрталаб оиласидан хабар олгани келса, уйи келтепа бўлиб ётганини кўради. Қўшниникидан йиғлаб чиққан аёлидан «Болалар омонми? Ўзингга ҳеч нима қилмадими?», деб сўрайди-да, ҳамма соғлигини эшитгач: «Худо бекорга мени қурувчиликка йўналтирмаган экан-да. Куйинма хотин, бир уй бўлса, амаллаймиз», дея бувимни юпатади. Бувим ёнғинда икки фарзандини кўтариб қочган, ҳатто оёғига калиш ҳам киймаган экан. Маҳалла-кўй, қариндош-уруғнинг кўмаги билан амаллаб қишдан чиқишади. Бувим ўшанда оёқ касалига чалинган. Ёзда эса кенжатойи Мансур амаким дунёга келган.
Мансур амакимни яхши хотирлайман. Қад-қомати келишган, ҳарбий одам эди. Шу соҳага бутун умрини бағишлади. Мен ўн ёшларда эдим, чамаси. Амаким Афғонистондаги ҳарбий амалиётларда қатнашар, бувим билан бобом куну-тун унинг дуои жонини қилиб ўтиришарди. Бир куни уйимиз йиғи-сиғи, мотамга тўлди. Амакимнинг ҳалок бўлгани ҳақида хабар келди. Бувимнинг «Бунисини ҳам пешонамга сиғдирмади», дея қилган нолалари ҳамон қулоғимда жаранглайди. Бечора бобом ва бувим шу билан ўнинчи фарзандни тупроққа топширишди…
Бобом бувимни «Санобарим» дерди, олдидан ҳам, орқасидан ҳам. Баъзида бувим атрофдагилардан уялиб «Шунчаки отимни айтиб қўяқолинг, «им»ига бало борми?», деса, бобом: «Хўп» дерди-ю, аммо ўз билганидан қолмасди. Бувим эса бирон марта бобомнинг исмини айтмаган. Ҳарҳолда, мен буни эслолмайман. Нуқул «даданг», «бобонг» деб гапирарди. Эсимда, бувимнинг оёғи қаттиқ оғриб, шифохонага тушиб қолди. Шунда бобом ҳам шифохонага ётиб олди. Анча йиллардан бери елкасидаги оғриқ азобига чидаб, шифокор аммамнинг битта игна санчишига ҳам рухсат бермаган одам (уколдан жуда қўрқарди), шифохонанинг барча шартларига кўниб, даволанишга рози бўлди. Мақсад, бувим билан ёнма-ён бўлиш эди.
Бувимни саксон бир, бобомни эса саксон тўрт ёшида, яъни бир йилда тупроққа топширдик. Бобом бувимдан кейин атиги уч ой яшади. Ҳисоблаб кўрсам, улар етмиш икки йил ёнма-ён бўлишибди. Бу — бир инсон умри дегани. Мен бувим ва бобомнинг ҳаётини сабру қаноат, меҳру муҳаббат, вафою садоқат мактаби дегим келади. Яхшики, шу ҳикояларни тинглаб катта бўлган эканман. Хулосалар асқотаяпти. Юқоридаги воқеаларни эса бугун арзимас баҳоналар билан бузилиб кетаётган оилаларга турмуш қийинчиликларини елкама-елка туриб енгган, бир-бирига бутун умр суянчу таянч бўлиб, оила қўрғонини ардоқлаб келган қадрдонларим ҳаёти ибрат бўлар деган мақсадда қоғозга туширдим.
ШАҲНОЗА СОАТОВА.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12❤1
Boshimdagi tojim - onam 5-qism
Фахриддин Шамсематов
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Boshimdagi tojim - onam 1- qism. Yaqinlaringizga ham ulashing
Фахриддин Шамсематов
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1
Boshimdagi tojim - onam 2-qism
Фахриддин Шамсематов
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Boshimdagi tojim - onam 3-qism. Diqqat bilan tinglang
Фахриддин Шамсематов
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Boshimdagi tojim - onam 4-qism
Фахриддин Шамсематов
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Boshimdagi tojim - onam 5-qism
Фахриддин Шамсематов
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎆Пиротехника офат келтиради ёхуд мусулмонни қўрқитиш ҳалол эмас!

Ўзбекистон мусулмонлар идораси шу ҳақда яхши бир материал таёрлабди

Видеони охиригача кўриб хулоса чиқаринг ва яқинларга юборинг.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ - Ҳали ҳосил кўп. Кейинги теримни уларга терамиз. Аммангиз, акамлар ва укамга. - Хўп бўлади, додажон,- деди Ҳилола рози оҳангда. Мирсаид ака челакни олиб ошхонага йўл олди . У челакни ошхонага қўйиб чиқиб кетиши билан ундан ўзи…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

47- ҚИСМ

- Қаранг , бир зумда хона бошни айлантирувчи хуш ифорга тўлиб кетди- я ? ,- деди Ҳилола гулни авайлаб тумба устига қўяркан, - мен ҳозир гул вазага сув солиб келай.

Ҳилола кўп вақт ўтмай айтганини бажо қилиб хонага сув солинган гул вазасини келтирди. Атиргулни унга жойлаштира туриб Сулаймонга миннатдор боқди :

- Катта раҳмат , Сулаймон ака. Бирам ҳурсанд бўлдим- ки ,асти қўяверасиз.

Сулаймон ётоққа ёнбошлади . У Ҳилолага бу гулнинг тарихи ҳақида гапириб беришни жуда истаётганлиги юз- кўзидан кўриниб турар эди.

Ҳилола ундаги ҳоҳишни фаҳмлаб "Қулоғим сизда" деган каби ишора қилди.

- Бундан уч кун аввал Раҳматжон акамни Чилонзор метросининг ёнидаги бекатда кўриб қолиб , машинамда уйга ола келгандим. Ўшанда қўлларида мана шунақанги атиргуллардан уч дона бор эди. Билсам бу гулларни Малоҳат келинойимнинг туғилган кунларига олиб келаётган эканлар. Яна қаердан дегин ? Ўзлари таъмирлаётган бир машҳур ёзувчининг куёвини уйидан. Ўша куёв бўлмиш катта тадбиркор экан. Давлати ҳам шунга яраша бўлса керак-да. Ҳовлисининг бир бурчагида охирги технологиялар асосида ойнаванд гулхона барпо эттирган ва унга дунёнинг турли бурчагидан келтирилган ғаройиб гул ва бошқа манзарали ўсимликлар ўтказдирган экан. Хуллас , Раҳматжон акам ўша куни қўлларидаги гулларга "оғзимнинг суви келгани"ни пайқаб , уйнинг хўжайинидан бугун сен учун яна битта гул сўраб олибдилар. Бу сафар "синглим"га дебдилар. Шунда уй эгаси "Аёлингга уч дона олгандинг , синглингга эса нима учун биттагина гул олиб , раҳмат деб кетаяпсан ?!" деб сўрабди.
Раҳматжон акам нима дейишни билмай қолибдилар ва кўп ўйлаб ўтирмай шундай жавоб берибдилар : "Синглим ҳам ҳам гулларни жуда яхши кўради. Очиғи мен нархи, донаси фалон пул турадиган қиммат гулингизни кунда қайчилаб кетаверишга ҳижолат бўляпман. Бугун синглимнинг туғилган куни эмас . Насиб қилса унинг туғилган кунига шунақа атиргуллардан бир сават тутганим бўлсин. Аммо тўғрисини айтаман. Ана шу бир дона атиргулнинг ўзи ҳам унинг учун бутун дунё гулзоридаги барча гуллардан афзал , сабаби унга бу гулни мен, яъни акаси совға қиляпман" - дебдилар.

- Сулаймон ака , мен барибир бу атиргулни сиздан деб қабул қиламан, - деди Ҳилола ширин жилмайиб , - тўғри Раҳматжон ака уни синглимга деб сўраб олиб келибдилар , бунинг учун улардан ҳам миннатдорман, бироқ улар бу ишни мендан кўра кўпроқ сиз учун қилганлар. Ахир ҳозир ўзингиз айтдингиз- ку , мен Раҳматжон акамнинг кўлларидаги гулларга ҳавасланиб қарагандим деб. Бу ҳавасингиз эса мени ўйлаб юзага келганлигига шубҳам йўқ. Сизга катта , каттакон раҳмат.

- Арзигайсиз , хоним , - деди Сулаймон ўзининг қилган ишидан ўзи завққа тўлиб , - энди чироқни ўчирсанг ҳам бўлади. Эрталаб Раҳматилланинг жиянини ошига барвақт бориб ҳизматида бўлишим керак. Агар телефонни будильниги жиринглаганда ҳам уйғонавермасам ўзинг уйғотиб юборарсан.

- Хўп бўлади , Сулаймон ака

Ҳилола хона чироғини ўчирди.

Сулаймон телефон будильнигининг овози эмас , балки Ҳилоланинг ғимир- ғимир юришидан уйғониб кетди.

- Ҳилола , вақт бўлдими ? Соат неччи бўлди ? - сўради у ёстиқдан бошини кўтармай

- Энди икки ярим бўляпти. Ҳотиржам ухлайверинг , вақт бўлганда ўзим уйғотиб юбораман.

Ҳилоланинг сўзларидан Сулаймоннинг ухлаш ўрнига қайтан уйқуси очилди :

- Шу вақтда ухламай нима қилиб юрибсан ўзинг ? Тинчликми ?

- Тинчлик , тинчлик. Бироз ошқозоним безовта қиляпти . Боя яхши кўриб анжир егандим. Шу ёқмади шекилли.

Сулаймон ётган жойидан қаддини кўтарди :

- Анжир ?! Кетидан чучвара едик. Иккови тоза ўпишиб кўришибди шекилли ?!

- Сулаймон акааа ... - ожизгина ингради Ҳилола

- Ҳаа ?

- Кулдирманг , ўзи ҳозир минерал сув ичиб сал ўзимга келгандим

- Узр , Ҳилола. Йигитлар билан ўзаро гаплашадиган хазилларимиздан айтворибман. Аммо барибир маъноси тўғрида. Майли уни-буни қўй. Ўзинг яхшимисан ҳозир ?!

- Ҳаа , анча яхшиман.

- Ҳеч нарса керакмасми ? Ё дори олиб келайми ?
/136
👍15
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Ҳеч нарса керакмас. Дорилар орасидан додажоннинг овқат ҳазм қилдирадиган дориларидан ҳам биттасини ичиб олдим . Шу топда анча яхши бўлиб қолдим.

- Унда ётиб бироз дамингни олақол.

- Ҳозир ухласам сизни уйғотишга ҳам тура олмасам керак деб қўрқаман.

- Сен бемалол ухлайвер. Мен ўзим кетаман. Қолаверса уйқум ҳам ўчиб кетди.

- Хўп , унда ухлаганим бўлсин,- деди Ҳилола миннатдор оҳангда , - ўзи кўзларим юмилиб кетаётганди.

У ёстиққа бошини қўяр экан , сокин овозда Сулаймонга шивирлади :

- Айтганча , ошга кийиб борадиган кийимларингизни даҳлиздаги стулнинг суянчиғига ташлаб қўйганман...

* * *

Сулаймон тонг ёришмай кетганча шомга яқин кириб келди. У кеч қолиши мумкинлигини кундузи телефон қилиб айтиб огоҳлантирган бўлса-да , Ҳилола барибир ҳавотир олди

- Келдизми- я ? Ва ниҳоят ... - деди у Сулаймон уйга қайтгач , - ҳайрият қўйиб юборишдими ?

Сулаймон Ҳилоланинг илгари сира учратмаган бу таҳлит муомаласидан ажабланди :

- Ҳа , тинчликми ? ! Ё бирор гап бўлдими ? - деди у синчков оҳангда.

- Бирор гап бўлсагина барвақт келармидингиз ? - деди Ҳилола ҳамон ҳуноби ошиб ,- аммо айтиб қўяй . Ҳеч гап бўлгани йўқ. Шунчаки ...

- Нима шунчаки ? - Сулаймоннинг ҳамон хайронлиги ортиб

- Шунчаки негадир бугун уйлар ўз- ўзидан ҳувиллаб кетди. Куннинг ўтиши бирам қийин бўлди . Яна ...

- Эээ , бир оғиз сўз билан "Сизни соғиндим" деб қўяқолсанг бўлади- ку. Гапни ҳов тоғдан олиб келмай, - енгил тортди Сулаймон , сўнг юзини Ҳилоланинг юзига яқинлаштириб тегажоғлик қилди ,- шундай қилиб мени соғиндингми ?

- Айтмайман! - деди Ҳилола унга чап бериб ташқарига йўл олар экан,- бироқ шуни айтишим мумкин-ки додажон ҳам кун бўйи сизни қайта - қайта сўрадилар. Тез чиқиб кўнгилларини ҳотиржам қилиб қўйинг- чи ?

Сулаймон кулимсираганча Ҳилолага эргашди.

- Ассалому алайкум, дада ?! Яхши ўтирибсизми ?! - Сулаймон телевизор кўриб ўтирган дадасига салом берар экан , узр сўраш оҳангида қўшиб қўйди ,- кечиринг, бироз ушланиб қолдим . Тўйнинг майда - чуйда ишлари ҳеч тугамас экан.

Мирсаид ака Сулаймоннинг саломига оҳиста алик олди:

- Ваалейкум ассалом, болам . Келдингми ?! Яхши бориб келган бўлсанг бўпти . Фақат шу келин бугун анча безовта бўлди. Ўзидан сўрасам "Анжир еганимга ошқозоним безовта бўлди" деди. Тўғрисини айтсам менгаям шу анжир еганим ёқмади. Ҳазми бироз оғирлик қилдими ё бўлмаса бошқа бир сабаб бўлдими , билмадим. Хуллас келавермаганингдан кейин гузар бошига бориб келин икковимизга боржоми олиб келдим.

Аммо барибир сен келиннинг соғлиғига беҳафсала бўлма . Ўзи жуда чимхўр. Бу дегани иммунитети паст дегани. Менга қолса ўқишларинг бошлангунча бирров докторга кўрсатиб , озроқ муолажа олдирсанг яхши бўларди.

- Хўп дада, мен уни эртагаёқ поликлиникага олиб чиқиб келаман,- деди Сулаймон дадасини тинчлантириб.

- Эртага?! Эртага яна тўйга кетасан шекилли ?! - сўради Мирсаид ака ўрнида ярим қўзғалиб

- У ерга ўн , ўн яримларда борсам бўлади , унгача Ҳилолани шифокорга кўрсатишга бемалол улгураман.

- Ундай бўлса яхши ,- Мирсаид ака шундай деб ташқарига ишора қилди ,- қара-чи келиннинг овқати пишдимикан? Боржоми ичганим учун қорним пиёзнинг пўсти бўлиб кетди...

- Хўп дада ...

Сулаймон ташқарига йўл олди.

/137
👍13❤1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Сулаймон ётоқхонага кирганда Ҳилола кеча ўзи олиб келган атиргулнинг ёнида унга тикилиб хаёл суриб ўтирганини кўриб ажабланди :

- Бугун бошқачароқмисан , Ҳилола ?! Бу вақтда китоб ўқиб ўтирар эдинг , шуни айтаяпгандим ?!

- Сулаймон ака ?! Нега гўзал нарсаларнинг умри қисқа бўлади ?!

Ҳилола бутунлай бошқа мавзудан гап очганига Сулаймон таажжубланди:

- Агар шу атиргулни айтаётган бўлсанг , у камида икки ой туради , ҳавотир олма. Бу борада бу гул ўз оиладошларининг вакиллари орасида анча бахтлиман десаям бўлаверади, у ҳам гўзал, ҳам узоқ умр кўради.

- Қанча ? Икки ойми? Шуми узоқ умр кўриши ? - Ҳилола лабини алам билан бурди.

- Нима бу сенга камми ? Сен учун бу гул қанча сўлимаслиги керак ?

Йўқ , умуман олганда сенга бир нима бўлгани аниқ ! Ана энди ростини айт , нима бўлганини ? - Сулаймон қизишиб кетганди.

Ҳилола тиззаларини қучиб хўрсинди :

- Билмасам . Ўзим ҳам ҳайронман,- у оғир тин олар экан, - нима учундир шу гулнинг сира ҳам сўлмаслиги, қовжирамаслигини истаяпман. Уни жуда қизғаняпман.

- Истасанг бўлди ,- деди Сулаймон, - шу ҳам муаммоми ? Бу гул сўлиса гербарий қилиб оласан, мен эса унинг ўрнига янги ҳудди шунақасини совға қиламан. Келишдикми ? Қани энди бир жилмай-чи?! - Ҳилола жилмайди, Сулаймон сўзида давом этди,- мана бу бошқа гап. Шу жилмайишингга борман-да. Кулсанг чеҳрангда юлдузлар рақс туша бошлайди , сабаби сен нозик ойим - нозиккина парируҳсор Ҳилоламсан.

* * *

- Шу таҳлилларни топширсангиз бўлди . Жавобига эса эртага келасиз ,- деди тонгда Ҳилолани кўрикдан ўтказган шифокор Лидия Феодоровна Сулаймонга,- аммо ҳозир таҳлил натижаларисиз ҳам айтишим мумкин бўлган бир гап - аёлингизнинг гемоглобини кам , қон босими эса паст. Мен сизга қуйидаги озиқ - овқат маҳсулотлари жадвалиини бераман, у ерда бир хафталик овқат рациони айнан Ҳилоланинг ҳолатидаги каби аёлларимиз учун мувофиқлаштириб тузилиб , тавсия қилинган. Шунга кўра овқатланиш менюси ва режимини йўлга қўйиб олсангиз , соғлиғингизга яхшигина фойда қилган бўласиз. Қолган гапларни таҳлил натижалари чиққач гаплашамиз. Келишдик- ми ?

- Сизга катта раҳмат , - Сулаймон шифокорга миннатдорчилик билдириб бўлгач, Ҳилолани ташқарига бошлади.

Улар уйга жимгина қайтишди.

- Ҳилола , биласанми шу тўйга сира боргим келмаяпти ? Негадир оёғим тортмаяпти ...- деди Сулаймон дарвозалари ёнига етиб машинасини тўхтатгач ,- агар ваъдам бўлмаганда ...

- Ҳааа , бормасангиз кутишади ,- деди Ҳилола ўйчанлик билан.

- Аммо сени сира ташлаб кетгим йўқ . Ўз - ўзидан кўнглимни қаттиқ ҳавотир чулғаб оляпти...

- Қизиқсиз - а , Сулаймон ака?! Мени бўри ермиди ? Жимгина уйда ўтираман. Қайтишингизга сиз яхши кўрган ширинликни пишириб қўяман.

- Майли , ундай бўлса куёв навкардан келишим билан уйга келиб кетаман,- деди Сулаймон Ҳилола меҳр билан боқиб ,- балки никоҳ оқшомига бормаслик қарорингдан қайтарсан?! Бирга бориб келардик ?! Курсдошларимизни ҳам кўриб озроқ ёзилармидинг ?! А ?

- Сулаймон ака, шунақа гап ташлаб ўтираверсангиз , дўстларингизни куттириб қўясиз.

- Нима қилай сени ташлаб кетишга сира кўзим қиймаяпти ...
Мен ҳам кеча атиргулни қизғанганинг каби , сени қизғаниб кетяпман...

- Сулаймон акааа... Кеч қоласиз дедим...

- Хўп , хўп... Ҳа айтганча яна битта гап ! Бу энг мухими . Менга ваъда берасанми ?! - Сулаймон Ҳилоланинг қўлларини кафтларига олиб , кўзларига чанқоқ тикилди ,- хўп дейсан- а ?!

- Нима ҳақда ваъда беришим керак ?!

#давоми_бор /138

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍30❤5