🧕 Muslimalar kundaligi
1.59K subscribers
3.69K photos
3.58K videos
4 files
6.91K links
Download Telegram
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Хонзода тез орада ўзини сержун бақувват қўллар маҳкам қучиб машинадан туширгани ва бошқа борти ёпиқ машинага ортганини ҳис қилди.
- Қани сурларинг! -овоз эшитилди ташқаридан,- сенларнинг ишларинг битди.
- Ҳай оповси, ўзини қишлоғини ёнида хомталаш қилманглар қиз боёқишни,- Хонзода бешарм дўмбоқ аёлни овозидан таниди,- обкетинглар-ей сал узоқроққа...
- Нима қилишни сендан сўрайман, Бўкту!? Пошшол вон!- беҳаё сўкинган овоз эшитилди ташқаридан, - ё ўзинг ҳам мени соғингдингми?
- Йўғ-е, соғиниб ўлибманми? Соғинсам уялмай шартта айтардим.
- Ундай бўлса ҳа деса сузилиб. қийшанглайвермай тошингни тер. Биз ҳозир топшириқни бажаряпмиз.
- Ҳмм бўпти, кейин гаплашамиз,-аёл узоқлашди шекилли уни ўчди, бироқ кўп ўтмай бошқа эркакнинг овози эшитилди:
- Топшириқ ҳам шунақа ёқимли бўладими?
Машина борти нимқоронғи эди.
- Бошладикми? -сўради ҳирилдоқ овоз,- боя келишганиммздек. Ҳар кимнинг навбати қуръа ташланганда чиққан рақам бўйича.
- Эслатмасанг ҳам сени биринчилигинг ёдимизда,- ҳиринглади бошқа эркак,- фақат бу қиз чала ухлаган. Келинглар шуни бутунлай ухлатайлик. Тағин...
- Ҳа бу қиз спорт билан шуғулангандек қўл-оёқлари бирам келишган экан. Майли, руҳиятига озор етмасин. Шприцга торт анави зормандадан. Бир йўла осмонда учақолсин.
Хонзода кўп ўтмай билагини қаттиқ сиқилгани ва томирига жиз этиб игна кирганини ҳис қилди.
Кўп ўтмай у ўзини йўқлик оламида кўрди...
❤6
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🍂
Бир хафта аввал...

- Хонзодахоним, -бир даста тиканидан тозаланган қип-қизил атиргулларни узатди Йигитали,- ҳадемай хонадонимиз маликаси бўласан.
Симёғочнинг хира чироғидан таралиб турган нур остида Хонзода йигит узатган гулдастани олиб юзларига босди:
- Вуууй!? Бунча чиройли бу гуллар? Аммо уларни уйга қандай олиб кираман?
- Йигитали акам бердилар дейсан,- меҳр билан шивирлади йигит,- нима қилибди, яқинда эр-хотин бўламиз-ку?

- Эээ, барибир ота-онамдан уяламан-да? - эркаланиб юзини бурди Хонзода, -ҳозир ҳам биров кўриб қолади деб юрагим така-пука. Илтимос, бошқа бунақа катта гулдаста олиб келманг,- у Йигиталининг юзига араз ифодаси ёйилгани кўриб шоша-пиша қўшиб қўйди,- майли бир дона атиргул олиб келинг. Мен уни китобларим орасида гербарий қилиб оламан. Фақат хафа бўлманг, хўўўп?!
- Сендан хафа бўларканманми? Майли келаси хафта сенга энг чиройли атиргул олиб келаман. Бир дона.
- Келишдик,- жилмайди Хонзода,- энди мен борай.
- Вооой, дарров-а? Ҳали ўн минут ҳам гаплашмадик-ку?
- Одамлар кўриб қолмасин. Адамларни биласиз. Биров бир гап айтса кўтара олмайдилар.
- Ҳмм, -деди Йигитали овозига сирли тус бериб,- тўйдан кейин ҳам қайнотам қассоб деб нафасимни ичимга ютиб юрсам керак.
- Ундай деманг, адамлар ўзларидан ўзлари ҳеч кимга жаҳл қилмайдилар. Билсангиз улар жуда кўнгилчан ва самимий инсонлар. Ундан кейин куёв деганларини пайғамбарлар сийлашган-ку, сизни ҳам иззатингизни жойига қўядилар, ахир сиз битта-ю битта қизларининг турмуш ўртоғи бўласиз,- Хонзода шундай деб яна гулдастани ҳидлади,- энди мен борай. Ҳадемай адамлар чойхонадан қайтиб қоладилар.

- Тўҳта-чи, ўқишингни сиртқига ўтказиш нима бўлди? Ҳал қилдингми?

- Йигитали ака, аввал тўйимиз ўтсин, сўнг иккинчи курсни битирай. Ана ундан кейин бу масалани икковимиз биргаликда университетга бориб ҳал қиламиз. Бўптими?
Хонзоданинг овозида эркаланиш оҳангини ҳис қилган Йигитали:
- Келишдик,- деди келажакда ўзларини кутаётган кунларни тассаввур қилиб ширин тамшанганча,- энди борақол. Мен шу ердан сени кузатиб тураман.

- Хўп бўлади.

- Келаси шанба куни сени шу ерда кутаман.

Хонзода индамади. Тез орада у чаққон ҳаракатлар билан лип этиб орқа дарвозадан ҳовлиси томон сингиб кетди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤9👍4
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🍂

Хуши ўзига кела бошлаган Хонзода юзига қандайдир жунли, иссиқ маҳлуқнинг тегинишидан ўтакаси ёрилай деди. У бор овози билан бақириб сапчиб турмоқчи эди , бироқ зил босган танаси ўзига бўйсунмади.
-Имм...-базўр ингради у бошини кўтаришга ҳам ҳоли бўлмай. Бир ярим қаричча келадиган маҳлуқ, афтидан сув каламуши бўлса керак Хонзоданинг юзини яна искай бошлади. Бу сафар Хонзода бошини кўтармаса бўлмаслигини ҳис қилди:

- Йўқоооол!- бор кучини жамлаб ётган жойидан озод турди у, бироқ бўғзидаги ҳайқириқ лаб ҳатламай қуруқшаган лабларида қотди. Маҳлуқ қизнинг тўсатдан типирчилашга тушганидан ҳуркиб қамишлар орасига ура қочди. Хонзода ярим танаси сув аралаш балчиққа беланиб ётганини шунда фаҳмлади. Узун қилиб ўрилган икки соч ўрими ҳам балчиқ аралаш бўтана сувга беланиб кетган эди.
Хонзода беихтиёр кеча рўй берган воқеани эслаб даҳшатга тушди.
"Мен учун ҳаммаси тугади!- ўйлади у изтироб билан,- аммо нима учун улар мени ўлдириб кета қолишмади экан!? Ё улар мени ўлди деб ўйлашганмикан!?"
Дарҳақиқат "Битлиқи" ва унинг шериклари Хонзодани уч соатлар атрофида азоблашгач, қизда жон аломати сезилмай қолгандан сўнг нафасларини ростлаб бўлиб тун ярмида каналга суви қуйиладиган ботқоқзор зовур қирғоғидан юмалатиб юборишган эди. Уларнинг режаси бўйича Хонзода зовур орқали каналга бориб тушиши ва сувга чўкиб кетиши керак эди.

#давоми_бор
😢4❤3
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Бироқ қизнинг узун сочлари унинг жонига оро кирган ва зовур қирғоғидаги илдизга ўралиб қолиб унинг каналга оқиб кетишдан асраб қолган эди.
Хонзода балчиқли сувда ўрнидан туришга чоғи келмади. Бўтана сув ва муздек лой уни суяк-суягигача музлатиб юборган эди. У тишлари тараклаганча ўрнидан турмоқчи бўлди. Бироқ ошқозони қаттиқ оғриб оғзига аччиқ сафро қайнаб келди. Кўнгли ағдарилиб қайт қилмоқчи бўлиб кучанди бироқ ичидан бир-икки ютум бўғзини куйдирган сафродан бошқа ҳеч нарса тушмади.
Шу пайт қорнидан лопиллаб нимадир ажралди.
"Бу нимаси бўлди? - қисқа-қисқа нафас олганча ҳансиради Хонзода.
Қизиқ у ҳам чидаб бўлмас даражада совуқ қотар , ҳам пешонасидан дув-дув тер қуйила бошлаганди,- ичим лаҳта-лаҳта бўлиб узилиб тушяпти шекилли. Имм..."
Хонзоданмнг кўзлари тина бошлади.
"Ўляпман шекилли,- ўйлади у боши чир-чир айланиб танаси чайқалганча ,- яхши бўлди, бу кўргуликлардан бир йўла қутиламан. Алвидо, онажон... Алвидо, отажооон... Акажонларим...Мендан рози бўлинг...Йигитали ака, мени кечиринг, у дунёда кўришгунча...- уфқдан тонг бўзариб келар, Хонзоданинг эса кўзларини зулмат чулғаб борарди.
- Ойижоооон...-аранг шивирлади Хонзода ва хушини йўқотиб сувга юзтубан йиқилди...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🔥6😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹🌙ХАЙРЛИ ТУН
                ЯҚИНЛАРИМ

🌙Дуода Роббимни йўқлаймиз
ҳар кун,
✨Шукурдан кўнгилни тўқлаймиз
ҳар кун.
💫Яна уйғотсин деб, Қодир
Аллоҳим,
✨Тонглардан умидвор ухлаймиз
ҳар кун...

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐ШАНБА ТОНГИ
    МУБОРАК БУЛСИН💐

⛅️ХАЙРЛИ ТОНГ🌤

🌸Кунни қандай бошласак, ана шундай давом этади. Гўзал бир кун хайрли дуоларла бошланиши лозим...

🌸Аллоҳ таоло дуолар ижобат бўладиган, мазмунли, ҳузурли, баракотли, файзли кун насиб этсин, иншааллаҳ!!!🤲

📱
@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yaxshilikni ulashing! 🤍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3👍1
Forwarded from 15.00 1.kpm
🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

❤️𝗢'𝘇 𝘆𝗮𝗾𝗶𝗻𝗹𝗮𝗿𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇𝗻𝗶 𝘁𝗮𝘃𝗮𝗹𝗹𝘂𝗱 𝗮𝘆𝘆𝗼𝗺𝗹𝗮𝗿𝗶 𝗯𝗶𝗹𝗮𝗻 𝗼'𝘇𝗴𝗮𝗰𝗵𝗮 𝘁𝗮𝗿𝘇𝗱𝗮 𝘁𝗮𝗯𝗿𝗶𝗸𝗹𝗮𝗯 𝘂𝗹𝗮𝗿𝗻𝗶 𝗵𝘂𝗿𝘀𝗮𝗻𝗱 𝗾𝗶𝗹𝗶𝘀𝗵𝗻𝗶 𝗶𝘀𝘁𝗮𝘆𝘀𝗶𝘇𝗺𝗶??

💥𝗨𝗻𝗱𝗮𝘆 𝗯𝗼'𝗹𝘀𝗮 𝘀𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗬𝗔𝗤𝗜𝗡𝗟𝗔𝗥𝗜𝗠𝗚𝗔 𝗧𝗔𝗕𝗥𝗜𝗞 𝗟𝗢𝗬𝗜𝗛𝗔𝗦𝗜 𝘆𝗮𝗾𝗶𝗻𝗱𝗮𝗻 𝘆𝗼𝗿𝗱𝗮𝗺 𝗯𝗲𝗿𝗮𝗱𝗶🎉🎉

🌺𝗟𝗼𝘆𝗶𝗵𝗮𝗺𝗺𝗶𝘇 𝗼𝗿𝗾𝗮𝗹𝗶 𝗷𝗼𝗻𝗹𝗶 𝗮𝘂𝗱𝗶𝗼 𝘃𝗮 𝘃𝗶𝗱𝗲𝗼 𝘀𝗵𝗮𝗸𝗹𝗶𝗱𝗮 𝗮𝗷𝗼𝘆𝗶𝗯, 𝘁𝗮'𝘀𝗶𝗿𝗹𝗶 𝗸𝘂𝘁𝗶𝗹𝗺𝗮𝗴𝗮𝗻 𝘁𝗮𝗿𝘇𝗱𝗮 𝘆𝗲𝘁𝗸𝗮𝘇𝗶𝗯 𝗯𝗲𝗿𝗮𝗺𝗶𝘇🤗

🔥𝗬𝗮𝗾𝗶𝗻𝗹𝗮𝗿𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇𝗻𝗶 𝗹𝗼𝗵𝗮𝗺𝗶𝘇 𝗼𝗿𝗾𝗮𝗹𝘂 𝗵𝘂𝘁𝘀𝗮𝗻𝗱 𝗾𝗶𝗹𝗶𝗻𝗴❤️

𝗠𝘂𝗿𝗮𝗷𝗮𝘁 𝘂𝗰𝗵𝘂𝗻:
👇👇👇
@Fotimaxon_88
@Fotimaxon_88

Bizning guruh 👇👇
https://t.me/yaqinlarimgaa_tabriik
https://t.me/yaqinlarimgaa_tabriik
#22
Please open Telegram to view this post

#14
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🧕 Muslimalar kundaligi
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋 Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Бироқ қизнинг узун сочлари унинг жонига оро кирган ва зовур қирғоғидаги илдизга ўралиб қолиб унинг каналга оқиб кетишдан асраб қолган эди. Хонзода балчиқли сувда…
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Бироқ қизнинг узун сочлари унинг жонига оро кирган ва зовур қирғоғидаги илдизга ўралиб қолиб унинг каналга оқиб кетишдан асраб қолган эди.
Хонзода балчиқли сувда ўрнидан туришга чоғи келмади. Бўтана сув ва муздек лой уни суяк-суягигача музлатиб юборган эди. У тишлари тараклаганча ўрнидан турмоқчи бўлди. Бироқ ошқозони қаттиқ оғриб оғзига аччиқ сафро қайнаб келди. Кўнгли ағдарилиб қайт қилмоқчи бўлиб кучанди бироқ ичидан бир-икки ютум бўғзини куйдирган сафродан бошқа ҳеч нарса тушмади.
Шу пайт қорнидан лопиллаб нимадир ажралди.
"Бу нимаси бўлди? - қисқа-қисқа нафас олганча ҳансиради Хонзода.
Қизиқ у ҳам чидаб бўлмас даражада совуқ қотар , ҳам пешонасидан дув-дув тер қуйила бошлаганди,- ичим лаҳта-лаҳта бўлиб узилиб тушяпти шекилли. Имм..."
Хонзоданмнг кўзлари тина бошлади.
"Ўляпман шекилли,- ўйлади у боши чир-чир айланиб танаси чайқалганча ,- яхши бўлди, бу кўргуликлардан бир йўла қутиламан. Алвидо, онажон... Алвидо, отажооон... Акажонларим...Мендан рози бўлинг...Йигитали ака, мени кечиринг, у дунёда кўришгунча...- уфқдан тонг бўзариб келар, Хонзоданинг эса кўзларини зулмат чулғаб борарди.
- Ойижоооон...-аранг шивирлади Хонзода ва хушини йўқотиб сувга юзтубан йиқилди...

-7-
😢5
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🍂

Тонг бўзармай молларини далага ҳайдаган Мирзақул мийиғида ўзи яхши кўрган қўшиқни ҳиргойи қилганча канал бўйлаб хуш кайфиятда кетарди:
- Мен сени ёрим десам,
Ёнингда ёринг бор экан...

Шу пайт ёнидаги қадрдон ити Вулқон бўйнини чўзиб ҳавони искади-ю, узун увиллаб канал қирғоғи бўйлаб қамишзорга отилди.
- Вулқон, қайт! Қайт деяпман сенга, ит! -бақирди Мирзақул итининг одатини яхши билгани учун,- ҳе қилиғинг қурсин сени!? Ҳозир ҳаммаёқни саситиб чиқасан!
Одатда Вулқон бунақа пайтларда думини ликиллатиб оғзида ё сув илони ё бўрсиқ ё яна бошқа жониворни олиб чиқиб Мирзқулни оёқлари остига ташлаб мақтов кутарди. Мирзақул ити олиб чиққан ўлжасига қараб ё уни бошини силар ё қуюққина тепки билан сийларди.
- Вулқооон!?
Бу сафар ити кечиккани учун яхшигина асаби бузилган Мирзақул уни чўзиб акиллагани учун болахонадор қилиб сўкиб овоз келган тарафга қиялаб туша бошлади. У қўли билан шовуллаган қамишларни сурди-ю, кўзи паҳтасидан чиқаёзди...

Орадан ярим соат ўтмай теварак-атрофни одам босиб кетди.

- Қаранглар, қиз тирик экан. Уни тез ёрдам машинасига олишяпти.
- Вой ёшгина экан, илойим ота-онасининг бахтига тирик қолсин.
- Ҳамма ёғи бежалиб кетибди-ю, қаранг қўл-оёқлари шишиб дўмбира бўлиб кетибди. Яна сувда анча соат қолиб кетган шекилли териси оқ ем бўлиб кетибди. Тирик қолиши даргумон-ов...
- Иии, бу Қўштепалик Мадумар қассобнинг қизи-ку? Исми нимайди-я? Ҳа топдим, Хонзода!
Соҳил бўйида нималарнидир ёзиб-чизиб юрган ички ишлар ходимлари зумда сергак тортдилар. Улар Хонзодани таниган йигитчани дарҳол ўраб олдилар...

-8-
😢6❤3
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Орадан кўп ўтмай Мадумар қассоб ва унинг аёли Ойниса воқеа жойига етиб келдилар. Улар қизларининг телефонидан "Ойижон, бугун уйга қайтолмайман, ўқишдаги ишларим битмади, насиб қилса эртага тушгача етиб бораман" деган хабарни ўқиб ҳотиржам бўлишган эди.
Мадумар қассоб ва аёли келгунга қадар Хонзода тез ёрдам машинасида туман марказига олиб кетиб бўлинган эди. Мадумар қассоб ички ишлар ходимларидан воқеанинг бир учини эшитиши билан чўккалаб ўтириб қолган аёлининг кўкрагига бор кучини ишга солиб алам билан тепди: "Сен ифлоснинг гапингга кириб қизни шаҳарга қўйган мен аҳмоқ! Болани единг, қ...қ!"
Эридан бундай муомалани кутмаган Ойниса гунгурсдек эрининг зарбидан "ҳийқ" этиб хушидан кетди.
Ички ишлар ходимлари Мадумарни тартибга чақирмоқчи бўлган ҳам эдилар-ки, фарзанд доғига чидай олмаган ота молдек ўкирганча ёнидаги пичоғи билан ўзига жароҳат етказишга улгурди. Яхши-ки маҳсус тайёргарликдан ўтган йигитлар қассобни имкон қадар тўхтатишга улгурдилар.
Бахтиқаро ота ва она қизларининг ортидан навбатдаги чақирилган тез тиббий ёрдам машинасида касалхонага жўнатилди.
Керагидан ортиқ қон йўқотган Хонзода шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари билан уч кун деганда ўзига келди.
Бу хабарни бошқа бўлимда ётган ҳолида эшитган Мадумар қассоб "Ундан кўра ўлиб кетгани яхши эди,- дея кўнглидан кечирди чуқур изтироб билан,- шундай иснод, тавқи лаънат билан буёғига қандай яшай оласан, қизим?"

-9-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢7❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌼⭐️ Хайрли тун дилга яқиним.
✨🌼✨ Ҳамма нарса ўткинчи. Уларга аҳамият ва қиймат берадиган ўзимиз.

✨🌼✨Сўнг ана шу ҳаёлий аҳамият туфайли озорланадиган ва азобланадиган ҳам ўзимиз бўламиз.

✨🌼✨Аллоҳни берган ҳар бир кунига шукр. Табассум қилишни унутмадингизми?

✨🌼✨Барчангиз Аллоҳга омонатсиз.
Яхши дам олинг...✨🌼✨

#23
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM