❤8🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Sеn: «Agar dеngiz Robbim kalimalariga siyoh bo‘lsayu unga o‘z mislicha madad kеltirsak ham, Robbim kalimalari tugashidan oldin dеngiz tugab qolur», dеgin. (Oyatdagi «dеngiz» lafzi barcha dеngiz jinsini o‘z ichiga oladi. Dеmak, dunyodagi barcha dеngizlar siyoh qilib olinib, ularga yana shuncha dеngiz siyohi qo‘shilsa-da, Alloh taoloning kalimalari yozilsa, o‘shancha dеngiz siyoh tugab qoladi, ammo Allohning kalimalari tugamaydi. Dеmak, Alloh taoloning ilmi shunchalik ko‘p. Buni qiyosdan tushunib olsa bo‘lavеradi.)
[Kahf surasi 109-oyat]
Sеn: «Mеn ham sizlarga o‘xshagan basharman. Mеnga, shubhasiz, ilohingiz bitta «iloh» ekani vahiy qilindi. Bas, kim Robbiga ro‘baro‘ kеlishni umid qilsa, yaxshi amal qilsin va Robbi ibodatiga birontani shеrik qilmasin», dеgin.
[Kahf surasi 110-oyat]
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

❤4
Forwarded from Insta retseptlar 👩🍳
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
♥️Алвон гуллар хаммасидан гўзал 🤗😍
Профилиз ва Сторис учун, яқинларингизга юбориш учун энг чиройли тилаклар билан 😍 алвон рангилари атиргуллар картинкалари ва видеолари
🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃
Дилни яйратувчи 🎙хит тароналар хам мана шу КАНАЛДА 👇👇👇
https://t.me/+HhNch2OaQ7VhNTVi

#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ўзи пиширгани мастава-ю, нози-фироғи оламни бузади, ҳе сени...
- Мана ҳозир, дадаси. Бўлди овқат тайёр.
Мансур аёли келтириб қўйган косага қошиқ солиб бир-икки айлантирди-ю, сўнг қошиқни тарақлатиб столга отди:
- Бу нима овқат? -ўшқирди у Хуморага,- масаллиқлар бир-бирига илашмаган-ку? Қўлингга ҳасмол чиққанми сенинг? Паъдарингга лаънат, иштаҳаниям тиқадиган жойингга тиқдинг!
Мансур сўкина-сўкина уйни тарк этди. Хумора эса ўтирган жойида кўзлари жиққа ёшга тўлганча сукутга чўмиб қолди.
🍂
Ойниса шунча йиллик эрини кўзи қиймай уйига қайтганига икки кун бўлганди.
Акалари "Яна икки, уч хафта шу ерда тура тур, эринг яхшилаб ҳовридан тушиб олсин" деган сўзларига, "Уйга борақолай, адаси ёлғизликда ич-этларини еб ўзларини тамом қилмасинлар" дея бас келди.
Шу ўтган кунлар ичида Мадумар қассоб бошига тушган ташвишдан қоп-қорайиб унниқиб кетибди. У Хонзода зовурдан топилган куни номусга чидай олмай ўзига ўзи икки марта пичоқ суқиб олган эди. Шунинг ортидан уч кун касалхонада ётиб ҳам чиққанди. Мана ўша яралар эт ола бошлади ҳамки, юрагидаги олов бир зум пайсайгани йўқ. Қанийди жигарпорасини хўрлаган ўша маразларни бирма бир тутиб олса-ю, бутидан иккига айириб хумордан чиқса.
Ойниса уйга қайтганида ҳам қассобнинг бир туки қилт этмади. У аёлининг ҳуркибгина берган саломига алик олмади. Ким билсин, балки ичида алик олгандир. Ойниса ўзи йўқлигида чанг босиб кетган уй ва ҳовлиларни кечгача қиртишлаб тозалади. Асрга яқин қозонга солиб қўйган шўрваси шом ўтгандан сўнг шира тортиб пишибди. Мадумар қассоб аёли олиб келган шўрвадан ярим косасини гап-сўзсиз амал-тақал қилиб ичган бўлди.
-13-

❤3😭1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Сўнг юзига нари бери фотиҳа тортган бўлди-ю, очиқ айвоннинг бурчагида тўшалган кўрпачага чўзилди.
Ойниса ичкари ётоқхонада ётар экан эрининг ярим тундан ошса ҳамки мижжа қоқмай ҳўрсиниб ётганини ҳис қиларди.
Ойнисанинг ўзи кўзларини юмди дегунча ўнг юзидаги кулгучи ўзига ярашган қизининг жилмайган қиёфаси кўз ўнгига келар, зум ўтмай бу манзарани Хонзодани бир гала эркак қўлида хомталаш бўлаётгани, қизининг чорасизликдан ялиниб-ёлвориб юм-юм йиғлаётган кўриниши эгаллар, бунга сари онаизорнинг юраги изтиробдан нимта-нимта бўлар эди.
Тонгга қадар на эр, на хотин кўз юммадилар. Оғир ўйлар исканжасида кўча бошидан келган азон овозига аранг қадларини кўтариб, оёқларини судраб босганча бир амаллаб таҳорат олдилар. Бомдод намозини ўқигач бемажолликдан яна ўрнига чўзилган Ойнисанинг бу сафар кўзи илинди.
-Ойниса, Ойниса-ю!?
Ойниса дарвозалари ёнида эшитилган чақирувдан кўзи ярқ этиб очилди-ю, бироқ ўзини кимдир чақирёптими ё босинқирадими фарқига бормай довдиради
- Ойниса дейман!? - йўқлагувчининг тоқати тоқ бўлди шекилли қўлига кичкина тош олиб дангиллатиб дарвозани ура кетди
- Ҳозииир... Ҳозир деяпман.
Ойниса ичкаридан шошилиб чиқар экан, эри ётган томонга назар ташлади. Мадумар қассоб тунаган жойида йўқ эди.
-14-

❤4😭2
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ойниса юраги дукурлаб кўнгли алағда бўлганча кўча эшик томонга бўйлади. У дарвозадан ичкарига кириб қошлари чимирилиб турган Йигиталининг онаси Кароматхонга кўзи тушиб юраги товонига тушди. Ойниса қизи фалокатга учраган кунидан буён учрашишга энг юраги дов бермаган кишиси шу аёл эди, сабаби Кароматхон аввал бошдан ўғлининг Хонзодага уйланишига қарши эди.
🍂
Гулнозага келган совчилар битта келганда барча ишни пишириб кетдилар. Бўлажак куёвни ўзлари билан олиб келган эканлар, Хумора аммасидан айланиб-ўргилиб икки ёшни уйда кўриштиришга ҳам эришдилар.
Йигит билан қиз Гулнозани хонасида учрашдилар. У ерда бир соатча қолиб кетган йигит онасининг телефонига "Қиз менга маъқул" дея хабар жўнатибди. Йигитнинг онаси ҳам удлик-шудликкина экан "Бўладиган ишни бўлгани яхши" деб Хумора аммасини келаси якшанба бир йўла оқлик беришга кўндирди. "Нега бунчалик шошилишяпти деб ҳайрон бўлманг, эгачи- деди у Хумора аммага - кўряпсиз, ўғлимни ёши ўттиздан ошиб қолди. Бизниям тўй кўргимиз, набира суйгимиз келади. Жуда кўнглингиз бўлмаса икки ёш хафта ўртасида яна бир кўришишсин" .
Хафта ўртасида йигит Гулнозанинг ишхонасига келиб унинг қўлига кўрган кўзни қувонтирадиган нафис тилла узук ва мевали торт тутқазиб кетгач масала ижобий томонга ҳал бўлди қўйди.
- Ол қизим, - деди Хумора амма Хонзодага қизи олиб келган тортдан ликобчада илинар экан,- қара сени пойқадаминг билан опангни бахти очилиб кетди.
Хумора аммаси қизиқ устида шундай деб юборди-ю, тилини тишлади, зеро Хонзода бу ерга чиройли тадбир ортидан келиб қолмаган эди. Хумора аммаси айбини хаспўш мақсадида дарров сўзни сўзга улаб юборди:
- Қизим, бу кунлар ҳам ўтар кетар. Ойнинг ўн беши қоронғи бўлса ўн бешини ёруғ дейдилар. Ҳали бу кунлар ҳам унут бўлиб кўрмагандек бўлиб кетасан. Мана мени айтди дейсан.Яқинларимиз орасида сендан бахти тўкис бўлгани топилмаям қолади.
- Мендан ҳижолат бўлманг, амма,- деди Хонзода маҳзун босиқлик билан,- овутишингиз ҳам шарт эмас. Пешонамга шу кунлар ҳам ёзилган экан-да.
Келинг, қўйинг. Шу ҳақда гаплашмайлик. Ундан кўра якшанба кунги "Оқ ўрар" маросимини қандай ўтказишни мўъжаллаяпсиз? Шулардан гапиринг.
Амма, сизга бир таклифим бор эди.
-15-

👍11❤2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!

Ey Alloh o'zing saqla, qalbimizni iymonsizlikdan, ruhimizni behalovatlikdan, jismimizni harakatsizlikdan. Oʻzing bizga najot ber, nusrat ber. Halovatni topishga imkon ber yo Rob...
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
Attahiyat duosining siri
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤5
Forwarded from ОИЛАМ БОЙЛИГИМ! (А+D)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
♥️Алвон гуллар хаммасидан гўзал 🤗😍
Профилиз ва Сторис учун, яқинларингизга юбориш учун энг чиройли тилаклар билан 😍 алвон рангилари атиргуллар картинкалари ва видеолари
🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃
Дилни яйратувчи 🎙хит тароналар хам мана шу КАНАЛДА 👇👇👇
https://t.me/+HhNch2OaQ7VhNTVi
https://t.me/+HhNch2OaQ7VhNTVi
Профилиз ва Сторис учун, яқинларингизга юбориш учун энг чиройли тилаклар билан 😍 алвон рангилари атиргуллар картинкалари ва видеолари
🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃
Дилни яйратувчи 🎙хит тароналар хам мана шу КАНАЛДА 👇👇👇
https://t.me/+HhNch2OaQ7VhNTVi
https://t.me/+HhNch2OaQ7VhNTVi
🧕 Muslimalar kundaligi
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋 Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Ойниса юраги дукурлаб кўнгли алағда бўлганча кўча эшик томонга бўйлади. У дарвозадан ичкарига кириб қошлари чимирилиб турган Йигиталининг онаси Кароматхонга кўзи тушиб…
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Қанақа таклиф, жоним болам?- Хумора аммаси Хонзодани оғзига интиқ тикилди.
- Амма, Гулноза опамни оқликларига дастурхон берасизми?
- Ҳа қизим. Оҳорли чиройли, четлари уқалик оппоқ дастурхон олиб қўйганман. "Турецкий"
- Ўша дастурхонни чиройли саватгами, қутигами солиб ёнига шоколадлар билан безатиб берайлик. Опамни қайноналарининг кўнгилларини олардик-да.
- Сен барибир бошқачасанда, қизим,- жилмайди Хумора аммаси,- ўзи эртага опангни ишдан олиб бозорга бормоқчи эдим. Гулнозага нима кераклигини яхшилаб тушунтирсанг бирга олиб келардик. Ёки ўзинг ҳам биз билан борсанг яхши бўларди.
- Мен уйда қолақолай, амма. Нима кераклигини Гулноза опамга яхшилаб тушунтираман. Келишингизга чучвара тугиб қўяман.
- Данакдекми? - жилмайди Хумора аммаси,- сени қўлинг бирам ширин. Келганингдан буён овқатга инжиқ поччангни ҳам тилига қулф тушди. Овқатдан айб топмай қўйганини айтяпманда. Мен йигирма етти йилда эвини қилолмаган ишни сен тўрт кунда уддаладинг-да. Сен раҳматли онамларга ўхшайсан. Уларнинг ҳам қўллари бирам ширин эди. Майли тан-жонинг соғ бўлсин.
🍂
Эртаси куни келишиб олгандек Хумора аммаси кун ёйилиши билан Гулноза опасининг ишхонасига отланди. Хонзода эса аввал ҳовлини супуриб орасталади. Сўнгра ошхонани бир бошдан саранжом қилишга тушди. Соат кундузги ўн иккиларда у барча тозалаш ишларини қилиб бўлган, аммасига берган ваъдасига кўра чармдек хамир муштлаб, ундан данакдек чучварачаларни тугишга киришган эди.
У чучвараларни тугар экан,ўша машъум кунда ҳаётида ўчмас из қолдирган жирканч эркаклар неча кишидан иборат бўлганини зўр бериб эслашга уринарди.
"Мен уларни барибир топаман. Сўнг шундай ўч оламанки , дунёга келганларига минг пушаймон едираман. Ҳатто ўзлари "Илтимос, мени ўлдир" деб ёлворишади ҳам. Барча ишлар ҳал бўлгач Туркиягами ёки бирор бошқа мамлакатга кетарман".
Хонзода хаёлга чўмиб қолган экан. Бўйни ёнида иссиқ нафасни сезиб бир чўчиб тушди. Бу ачимтир тер аралаш эркак нафаси эди.
- Жониииим,- деди эркак ҳансираб...
-16-

❤4😢1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Хонзода Мансур поччасининг овозидан таниб титраб кетди. У жонҳолатда ўрнидан туриб ўгирилмоқчи бўлган ҳам эди-ки, эркакнинг бақувват қўллари ортидан қучиб ўрнидан қимирлатгани қўймади:
- Жоним...-деди эркак янада жунбушга келиб,- илтимос мени эшит. Сен меники бўл! Бир оғиз "Ҳа!" дегин! Бошингдан зар сочаман.
Хонзода бир томондан қаттиқ қўрқиб кетган бўлса-да, аммасини эрининг охирги сўзларидан хаёлига шайтоний кулги келганди. У шу топда отасининг "Мансур куёвнинг кетини яхшилаб сиқса бир томчи ёғ тушмайди-ю, димоғ-фироғи оламни бузади!" деганди бир сафар.
Хонзода отасини эслаши билан танасига қувват оқиб киргандек бўлди. У Мансурнинг қўлларини танасидан олиб ташлашга уринар экан бор алами овозида жам бўлди:
- Қўлингни торт, ифлос!
Хонзода ўзига шунча куч қаердан келганига ҳайрон бўлди. У барзангидек поччасини куч билан итариб деворга ёпиштириб қўйди. Мансурнинг боши деворнинг қиррасига зарб билан тегди чоғи мағлубиятга чидай олмай қутириб кетди:
- Сен, - деди у Хонзоданинг томоғидан бўғиб бурчакка қисар экан,- ўзинг ким бўпсанки менга бунақа муомала қиласан, манжалақи!? Нечтасидан қўлма-қўл бўлиб ўтиб энди менга қолганда ноз қилишингга бало борми? Ё тилладанми?
- Адам билсин, сени сўяди!- нафаси бўғилиб ҳириллади Хонзода,- товонингдан осади қараб тур!
- Мени-я?! - нос чекканидан сарғимтил-жигарранг тусга кирган тишлари орасидан тупук сачраб деди кўзлари қонга тўлган Мансур,- ўша марҳаматли адажонинг номусига чидолмай сени ўз қўллари билан менга топширди-ку!? Қизи ёнида бўлса уйи исловатхонага айланишига кўзи етганда унинг?!
- Қўлингни торт! - деди Мансурдан ирганиб юзини четга бурди Хонзода,- кўнглимни айнитяпсан! Ҳозир башарангга қайт қивораман, мараз!
- Сенда кўнгил нима қилсин, жонидан!? - бир қўли билан қизнинг оғзини ёпди Мансур,- иннанкейин мени ҳали яхши билмайсан-да, обдон танишиб олсак ўзинг "акажон"лаб этагингни кўтариб ортимдан югурадиган бўлиб қоласан.
- Аммам-ку майли, қизингдан ҳам ёшманки, исқирт!? Қайси виждон билан менга осилаяпсан!?
- Мени виждоним биллурдек тоза!?- ҳиринглади Мансур, -нега тушунмайсан, нодон қиз, сени ўз ҳимоямга олмоқчиман. Сен ҳўп десанг бўлди, мендан ўтиб бирортаси сенга ғиринг деёлармикан?! Ундан кейин қизимни юз- ҳотирини қилма, ҳадемай у ҳам эрга тегиб кетади. Ўзи сени ғамингни еб қизимни тезроқ эрга берворишгаям рози бўвордим.
- Ҳаммасини олдиндан режалаштириб юрганман дегин,- деди номус оловида лов-лов ёнганча Хонзода,- Аллоҳ жазойингни берсин, сени!
- Аллоҳ жазойимни бериб бўлди. Бундан ортиғи керакмас,- Мансур шундай деб Хонзодани юзи ва бўйнидан ютоқиб ўпа кетди
Хонзода Мансур ўзини осонликча қўйиб юбормаслигига кўзи етиб миясига ҳийла ишлатиш фикри келди. У "ғийқ" этиб овоз чиқарган бўлди-ю, ўзини ёлғондакам хушидан кетган қилиб танасини шалвиратиб ташлаб юборди.
- Ана нима дедим!?- бунга сайин завқи келди Мансурнинг,- ҳали икковимиз шунақа ошиқ-мошиқ бўлайлик-ки!?
У Хонзоданинг оғзи ва бўйнидан қўлини тортди. Пайтдан фойдаланган Хонзода мушукдек чаққонлик билан сакраб стол устида сал аввал ювиб қуритишга тўнтариб қўйган товани олди-ю, зарб билан Мансурнинг башарасига солди.
- Их...- юзини чангаллаганча ерга чўк тушиб қолди Мансур,- единг, манжалақи!
Мансурнинг бармоқлари орасидан қоп-қора қон шовуллаб оқиб туша бошлади.
Хонзода поччасига чексиз нафрат билан тикилиб қолди.
Шу пайт орқа томондан:
- Бу ерда нималар бўляпти ўзи?! - деган овоз эшитилди.
-17-

Хонзода остонада Хумора аммасини кўриб номус ва аламдан каловланиб қолди. Кейинги кунларда бошига тушган барча изтироблар бир бўлди-ю, бугунгиси бир бўлди. Номусини илк бор поймол қилганлар ғирт бегона эди. Аммо буниси- поччаси-чи? Айнан у эмасмиди Хонзоданинг отасининг қўлидан кўп бора туз тотган!? Мадумар қассоб "Отасизлиги билинмасин" деб ҳар доим синглисининг кўнглини олиш , муттасил куёвининг рўзғорига, кам-катагига ёрдам бериш пайидан бўларди. Шуни айтишар экан-да "Тузини ичиб, тузлиғига тупуриш" деб?!
Хонзоданинг томоғига муштдек алланима тиқилиб гапиролмай қолди.
- Вой, адаси,- изиллаганча эрининг рўпарасига тиззалади Хумора аммаси,- сизга нима қилди?
- Ана кўр! - инграганча пишқирди Мансур почча,- уйимизга илон олиб келганингни бир кўр! Бу бетарбия жиянинг сен йўқлигингда бўйнимга осилди. "Ҳадеб аммамнинг кўнглини хушлайвермай, биз томонга ҳам бир боқинг, акажон!?" деганига ўласанми бу юзсизни?
- Вооой шўрииим!?- беихтиёр бетини тимдалади Хумора аммаси,- энди элнинг, юртнинг кўз ўнгида қандай бош кўтариб юраман, адаси?
- Шуни айт. Жуда бўлмай кетаётган экан аммасини эрига ёпишмай ўзини бозорга солсин эди бу бетавфиқ жиянинг!?
"Уят бўлади" деб бир, икки насиҳат қилганимни биламан, шунақанги гаплар билан эркаклик нафсониятимга тегди, қандай бўғиб қўйганимни билмай қолдим. Нима эмиш "Эркакликка ярамасанг очиқ-ойдин тан олиб қўявер вақтимни олмай" дейдими-ей?
- Вой юзсиз!? Сен ҳали шунақамисан!? Шунчалик ўзгарганмидинг?
Хумора аммаси ўрнидан туриб жаҳл билан Хонзоданинг юзига тарсаки туширди.
Хонзода аммасига бир оғиз сўз демай тошдек қотиб тураверди.
- Сендек жияним борлигидан номус қиламан. Ҳозироқ акамни чақириб қўлига топшираман. Ўзи ҳеч нарсага қарамай сени бағримга олган мен аҳмоқ. Яхшики бўлмағур қилиқларингни оқ-қорани яхши таниган, тушунган, билган поччангга қилибсан. Бегонага кўрсатганингда борми, ҳаммамизни тириклайин гўрга тиқаркансан.
Вой худойим-ей, яхшиям Гулноза ишхонасида қолгани. Яхшиям ўғилларим бозорда бўлгани. Йўқса ўз болаларимни кўзларига қандоқ қарардим?!
Қани тур ўрнингдан! Олдимга туш! Акам келгунларича сени ертўлага қамаб қўймасам яна нима балоларни бошлар экансан!?
Хумора аммаси Хонзоданинг соч ўримига чанг солди ва ташқарига тортқилаб олиб кета бошлади. Хонзода қаршиликларсиз аммасининг ҳукмига бўйсуниб бир сўз демай кетарди.
Энди унга ҳеч нарсанинг фарқи йўқдек эди...
-18-

😢8❤7
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Хайрли тонг, Азизлар!
Барчангизга муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин!
Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!
Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!
Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ!
Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!
Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!
Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...

❤1🥰1