#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Хонзода Мансур поччасининг овозидан таниб титраб кетди. У жонҳолатда ўрнидан туриб ўгирилмоқчи бўлган ҳам эди-ки, эркакнинг бақувват қўллари ортидан қучиб ўрнидан қимирлатгани қўймади:
- Жоним...-деди эркак янада жунбушга келиб,- илтимос мени эшит. Сен меники бўл! Бир оғиз "Ҳа!" дегин! Бошингдан зар сочаман.
Хонзода бир томондан қаттиқ қўрқиб кетган бўлса-да, аммасини эрининг охирги сўзларидан хаёлига шайтоний кулги келганди. У шу топда отасининг "Мансур куёвнинг кетини яхшилаб сиқса бир томчи ёғ тушмайди-ю, димоғ-фироғи оламни бузади!" деганди бир сафар.
Хонзода отасини эслаши билан танасига қувват оқиб киргандек бўлди. У Мансурнинг қўлларини танасидан олиб ташлашга уринар экан бор алами овозида жам бўлди:
- Қўлингни торт, ифлос!
Хонзода ўзига шунча куч қаердан келганига ҳайрон бўлди. У барзангидек поччасини куч билан итариб деворга ёпиштириб қўйди. Мансурнинг боши деворнинг қиррасига зарб билан тегди чоғи мағлубиятга чидай олмай қутириб кетди:
- Сен, - деди у Хонзоданинг томоғидан бўғиб бурчакка қисар экан,- ўзинг ким бўпсанки менга бунақа муомала қиласан, манжалақи!? Нечтасидан қўлма-қўл бўлиб ўтиб энди менга қолганда ноз қилишингга бало борми? Ё тилладанми?
- Адам билсин, сени сўяди!- нафаси бўғилиб ҳириллади Хонзода,- товонингдан осади қараб тур!
- Мени-я?! - нос чекканидан сарғимтил-жигарранг тусга кирган тишлари орасидан тупук сачраб деди кўзлари қонга тўлган Мансур,- ўша марҳаматли адажонинг номусига чидолмай сени ўз қўллари билан менга топширди-ку!? Қизи ёнида бўлса уйи исловатхонага айланишига кўзи етганда унинг?!
- Қўлингни торт! - деди Мансурдан ирганиб юзини четга бурди Хонзода,- кўнглимни айнитяпсан! Ҳозир башарангга қайт қивораман, мараз!
- Сенда кўнгил нима қилсин, жонидан!? - бир қўли билан қизнинг оғзини ёпди Мансур,- иннанкейин мени ҳали яхши билмайсан-да, обдон танишиб олсак ўзинг "акажон"лаб этагингни кўтариб ортимдан югурадиган бўлиб қоласан.
- Аммам-ку майли, қизингдан ҳам ёшманки, исқирт!? Қайси виждон билан менга осилаяпсан!?
- Мени виждоним биллурдек тоза!?- ҳиринглади Мансур, -нега тушунмайсан, нодон қиз, сени ўз ҳимоямга олмоқчиман. Сен ҳўп десанг бўлди, мендан ўтиб бирортаси сенга ғиринг деёлармикан?! Ундан кейин қизимни юз- ҳотирини қилма, ҳадемай у ҳам эрга тегиб кетади. Ўзи сени ғамингни еб қизимни тезроқ эрга берворишгаям рози бўвордим.
- Ҳаммасини олдиндан режалаштириб юрганман дегин,- деди номус оловида лов-лов ёнганча Хонзода,- Аллоҳ жазойингни берсин, сени!
- Аллоҳ жазойимни бериб бўлди. Бундан ортиғи керакмас,- Мансур шундай деб Хонзодани юзи ва бўйнидан ютоқиб ўпа кетди
Хонзода Мансур ўзини осонликча қўйиб юбормаслигига кўзи етиб миясига ҳийла ишлатиш фикри келди. У "ғийқ" этиб овоз чиқарган бўлди-ю, ўзини ёлғондакам хушидан кетган қилиб танасини шалвиратиб ташлаб юборди.
- Ана нима дедим!?- бунга сайин завқи келди Мансурнинг,- ҳали икковимиз шунақа ошиқ-мошиқ бўлайлик-ки!?
У Хонзоданинг оғзи ва бўйнидан қўлини тортди. Пайтдан фойдаланган Хонзода мушукдек чаққонлик билан сакраб стол устида сал аввал ювиб қуритишга тўнтариб қўйган товани олди-ю, зарб билан Мансурнинг башарасига солди.
- Их...- юзини чангаллаганча ерга чўк тушиб қолди Мансур,- единг, манжалақи!
Мансурнинг бармоқлари орасидан қоп-қора қон шовуллаб оқиб туша бошлади.
Хонзода поччасига чексиз нафрат билан тикилиб қолди.
Шу пайт орқа томондан:
- Бу ерда нималар бўляпти ўзи?! - деган овоз эшитилди.
-17-

❤4😢1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Хонзода остонада Хумора аммасини кўриб номус ва аламдан каловланиб қолди. Кейинги кунларда бошига тушган барча изтироблар бир бўлди-ю, бугунгиси бир бўлди. Номусини илк бор поймол қилганлар ғирт бегона эди. Аммо буниси- поччаси-чи? Айнан у эмасмиди Хонзоданинг отасининг қўлидан кўп бора туз тотган!? Мадумар қассоб "Отасизлиги билинмасин" деб ҳар доим синглисининг кўнглини олиш , муттасил куёвининг рўзғорига, кам-катагига ёрдам бериш пайидан бўларди. Шуни айтишар экан-да "Тузини ичиб, тузлиғига тупуриш" деб?!
Хонзоданинг томоғига муштдек алланима тиқилиб гапиролмай қолди.
- Вой, адаси,- изиллаганча эрининг рўпарасига тиззалади Хумора аммаси,- сизга нима қилди?
- Ана кўр! - инграганча пишқирди Мансур почча,- уйимизга илон олиб келганингни бир кўр! Бу бетарбия жиянинг сен йўқлигингда бўйнимга осилди. "Ҳадеб аммамнинг кўнглини хушлайвермай, биз томонга ҳам бир боқинг, акажон!?" деганига ўласанми бу юзсизни?
- Вооой шўрииим!?- беихтиёр бетини тимдалади Хумора аммаси,- энди элнинг, юртнинг кўз ўнгида қандай бош кўтариб юраман, адаси?
- Шуни айт. Жуда бўлмай кетаётган экан аммасини эрига ёпишмай ўзини бозорга солсин эди бу бетавфиқ жиянинг!?
"Уят бўлади" деб бир, икки насиҳат қилганимни биламан, шунақанги гаплар билан эркаклик нафсониятимга тегди, қандай бўғиб қўйганимни билмай қолдим. Нима эмиш "Эркакликка ярамасанг очиқ-ойдин тан олиб қўявер вақтимни олмай" дейдими-ей?
- Вой юзсиз!? Сен ҳали шунақамисан!? Шунчалик ўзгарганмидинг?
Хумора аммаси ўрнидан туриб жаҳл билан Хонзоданинг юзига тарсаки туширди.
Хонзода аммасига бир оғиз сўз демай тошдек қотиб тураверди.
- Сендек жияним борлигидан номус қиламан. Ҳозироқ акамни чақириб қўлига топшираман. Ўзи ҳеч нарсага қарамай сени бағримга олган мен аҳмоқ. Яхшики бўлмағур қилиқларингни оқ-қорани яхши таниган, тушунган, билган поччангга қилибсан. Бегонага кўрсатганингда борми, ҳаммамизни тириклайин гўрга тиқаркансан.
Вой худойим-ей, яхшиям Гулноза ишхонасида қолгани. Яхшиям ўғилларим бозорда бўлгани. Йўқса ўз болаларимни кўзларига қандоқ қарардим?!
Қани тур ўрнингдан! Олдимга туш! Акам келгунларича сени ертўлага қамаб қўймасам яна нима балоларни бошлар экансан!?
Хумора аммаси Хонзоданинг соч ўримига чанг солди ва ташқарига тортқилаб олиб кета бошлади. Хонзода қаршиликларсиз аммасининг ҳукмига бўйсуниб бир сўз демай кетарди.
Энди унга ҳеч нарсанинг фарқи йўқдек эди...
-18-
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

😢8❤7
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Хайрли тонг, Азизлар!
Барчангизга муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин!
Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!
Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!
Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ!
Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!
Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!
Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!

❤1🥰1
Forwarded from 15.00 2pm help
𝗧𝗮𝗻𝗹𝗼𝘃𝗱𝗮 𝗮𝗱𝗮𝘀𝗵𝗺𝗮𝗻𝗴, 𝗯𝗶𝘇𝗱𝗮 𝘅𝗮𝗺𝗺𝗮𝘀𝗶 𝘀𝘂𝗽𝗽𝗲𝗿 𝗻𝗮𝗿𝘅𝗱𝗮
𝗕𝗲𝗸 𝗕𝗮𝗿𝗮𝗸𝗮 5-𝗾𝗮𝘁𝗼𝗿 335 𝗱𝗼𝗸𝗼𝗻
https://t.me/+kg9ECbQe0FM4Zjgy
https://t.me/+kg9ECbQe0FM4Zjgy
https://t.me/+kg9ECbQe0FM4Zjgy
𝗥𝗲𝗸𝗹𝗮𝗺𝗮𝗰𝗵𝗶
@MUSTAFO_OPTOMM
14
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from 15.00 2pm help
Yog'li va quruq yuz terilari uchun naborlar keldi
Feramlar 130000
Qosh qalam 3000
Pomada 7000
Kistichka 7000
Optom dokonda xammasi Korea maxsuloti
𝗕𝗲𝗸 𝗕𝗮𝗿𝗮𝗸𝗮 0-qator 2-blok 703
https://t.me/+X4-lddlzUB5lYjI6
https://t.me/+X4-lddlzUB5lYjI6
https://t.me/+X4-lddlzUB5lYjI6
𝗥𝗲𝗸𝗹𝗮𝗺𝗮𝗰𝗵𝗶
@MUSTAFO_OPTOMM
22
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🧕 Muslimalar kundaligi
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋 Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Хонзода Мансур поччасининг овозидан таниб титраб кетди. У жонҳолатда ўрнидан туриб ўгирилмоқчи бўлган ҳам эди-ки, эркакнинг бақувват қўллари ортидан қучиб ўрнидан…
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🍂
- Эшикни яхшилаб қулфла!- аёлининг ортидан бақирди Мансур,- озгина ўзимга келиб олай у касофатга ўзим яхшилаб тарбия дарсини бериб қўяман. Бозор кўрган эчки бўлиб кетибди бу безбет!
- Хўп адаси,- эри томонга овоз берди Хумора, ўзи ертўла эшигини очар экан Хонзодага шивирлади,- жоним қизим, бирпас нафасингни ростлаб шу ерда жим ўтириб тур. Мен бир, бир ярим соатларда қайтаман.
- Аммааа,- шаҳло кўзларига ёш тизилиб келди Хонзоданинг,- менинг...Менинг ҳеч қандай айбим йўқ...
- Биламан...- Хумора аммаси Хонзодани маҳкам бағрига босди,- сўнг ташқарига қараб бақирди,- э тусингни ел олсин сен қизни! Номусларга ўлдирдинг-ку, жувонмаг! Ҳали қараб тургин, шу сочларингни битта-битталаб юлмасамми!? -Хумора шундай деб Хонзоданинг сочларини меҳр билан силади,- жон жигарим. Ҳозирча шундай қилишга мажбурман. У ярамасга бас келиш жуда қийин. Ичкарида кўрпача, ёстиқ бор. Тўшаб озроқ чўзилиб дамингни олиб тургин, ташқарини тинчитиб қайтаман. Қўрқма, чироқни ёқиқ қолдираман.
Мени тушундинг-а?
Хонзода "Ҳа" дегандек бош силкиди.
Хумора эшикни ташқаридан қулфлаб зинадан кўтарилар экан, янада баланд овозда шанғиллади:
- Мени эримга кўтарган қўлларингни уриб акашак қилмасамми сени!? Ҳе оғзингдан лаҳта-лаҳта қонинг келсин, беҳаё!
Зинанинг бошида бетини баркашдек қилиб икки қўлини белига қўйиб турган Мансурга кўзи тушган Хумора кўнглидан "Яхшиям Хонзодани ясама қарғаб чиққаним" деган ўйни ўтказди ва эрига пешвоз чиқди:
- Юринг, адаси, юзингизга дори қўяйлик. Қорнингиз ҳам очиб кетгандир-а?
-19-

❤8👍2
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🍂
- Келинг, опа,- Ойниса ҳамма айбни ўзи қилгандек бошини муътеларча эгиб,-қани уйга кирайлик
- Келдим,- писанда билан жавоб қайтарди Кароматхон,- уйга киришимга ҳожат йўқ. Шошилиб турибман, айтадиганимни айтаман-у қайтаман.
- Хўп, опа, - безиллаганча кўзлари билан ер чизди Ойниса.
-Хуллас, эгачи, ўзингиздан қолар гап йўқ. Менга қолса шундай бўлсин дебмидим. Менам ўғлимни ўйлаб юрагим эзилиб кетяпти. Майли, бўлар иш бўлди, бўёғи синди. Пешонага ёзилгани бўларкан.Нима дейман энди? Орамизда ҳеч қандай гина- қудрат қолмасин. Тўй бўлмагандан кейин ўртамизда бўлиб ўтган олди-бердиларни бир ёқли қилмасак бўлмайди. Шундоғам емаган сомсамизга пул тўлаб тўйхона, артист, карнай-сурнайчилар, видеочи, расмчи йигитларга тўлаган "закалат" пулимизга куйиб қолдик.
Биз ҳам пулни ердан супуриб олаётганимиз йўқ. Буёғига сизларга фотиҳа тўйида жўнатган сарпо-суруқ, тоғора, берган қалин пулларимизни қайтариб берсангиз. Шу ҳисобга ўғлим қизингизни учрашувга олиб чиқиб сарфлаган ҳаражатларни ҳам киритдик. "Оқ ўрар" , "Уй кўрар" марсосимлари ҳаражатларини...
- Ҳаммасини пулга чаққан бўлсангиз қанча тўлашимиз керак? - тоқати тоқ бўлди Ойнисанинг.
- Бу нима деганингиз, эгачи?- ранги бўзарди Кароматхоннинг,- тўлашингиз эмас, қайтаришингиз керак!?
- Ҳўп қанча экан ўша пул?!
- Ўн минг кўкида! Ўн минг доллар! Тушунарлими?!
- Ўн минг!? - беҳол шивирлади Ойниса янглиш эшитмадимми деган умидда,- ўн минг дедингизми?
- Оббо ғалчамисиз нима бало!?- Ойнисани силтаб берди Кароматхон,- ўн минг доллааар деяпман! Ўн мииинг! Барини ипидан игнасигача ҳисоблаганимда шу пул чиқди.
-Тушунарли! - юраги бежо ура бошлади Ойнисанинг,- бошқа гапингиз йўқми?
- Йўқ! - Ойнисанинг совуқ муомаласи Кароматхоннинг иззат-нафсига текканди,- тезроқ ҳаракатингизни қилиб бир ой ичида шу пулни тўлаб берсангиз бўлди.
- Яхши! - Ойниса бошқа гап гапирмай ўгирилиб ортига кета бошлади. Унинг бу қилиғидан ҳанг-манг бўлиб қолган Кароматхон турган жойида бир зум юзининг қони қочиб бўзрайиб қолди-ю, кўп ўтмай "Бу кунингдан бадтар бўл" деб шивирлаганча изига қайтди.
Ойниса эса юраги қисиб боши қаттиқ оғрий бошлаганди. Бутун танаси бўйлаб томирларидаги қонининг лоп-лоп уча бошлаганини ҳис қилган Ойниса "Қон босимим ошди шекилли" деб ўйлади-ю, ўзи кўтарилаётган зина тутқичини маҳкам тутмоқчи бўлди. Бироқ тутқични ушлашга улгурмай хушини йўқотиб зарб ила зина қиррасига боши билан йиқилди.
Тушга яқин қишлоқ чеккасидаги қушхонасидан уйига қайтган Мадумар уйга кираверишда йигирма етти йиллик ёстиқдоши Ойнисани жонсиз ҳолда учратди.
Ойнисанинг хушрўй оппоқ юзи янада оқариб кетган, қуюқ сочлари орасидан сизиб чиққан қон бўйин остида доира ҳосил қилиб ҳалқоб бўлиб ивиб қолганди.
-20-

❤12😢6
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🍂
Хонзода учун ертўлада вақт тўхтагандек эди гўё. У Хумора аммаси айтгандек кўрпачалардан тўшаб ётиб олмади. Ўтирган ўрнида тиззаларини қучганча ўйга толди.
Хонзода айни дамда Мансур поччанинг қўли теккан ўз танасидан жирканар "Қани эди сув бўлса-ю, ўзимни поклаб олсам" дея ўйлар эди.
"Тавба, одам зоти ҳам шунчалар тубан бўлиши мумкинми? Наҳотки қондош аммам никоҳларида бўла туриб уларга нисбатан шунчалик юзсизликка борса бу одам!? Адамларни юз-ҳотирларини қилмаганиничи буни?"
Хонзода шундай ўй-хаёллар исканжасида қанча ўтирди, ўзи билмади. Бир вақт ертўла эшиги очилиб Хумора аммаси ичкарига кириб келгач хаёлларини жамлаб унга тикилди.
- Во-ей,- деди Хумора аммаси тер босган пешонасини енги билан артар экан,- куйдирги поччангни бир амаллаб ухлатдим. Ўзиям кўнгли бир нималарни сезди шекилли мендан шубҳаланиб "Намунча бирдан менга меҳрибон бўлиб қолдинг?" деса бўладими? Мен бўлсам "Жияним туфайли шу куйга тушдингиз, ўзи уни қайданам бошимизга бало қилиб уйимизга олиб келдим" деб айланиб-ўргилиб уйқу дори қўшилган муздек шарбатни захар маҳрига ичириб тинчитдим.
- Амма, ишонинг бўлиб ўтган воқеада менинг ҳеч қандай айбим йўқ.
Хумора амма оғир уҳ тортди:
- Биламан, қизим, биламан. Ахир сен менинг зотимдансан. Сенда отамнинг, онамнинг, акамнинг, менинг қонимиз бор. Бу қон ҳеч қачон ўз эгасига бевафолик қилмаган. Уни ҳамиша пок, покиза сақлаган. Онанг Ойниса келинойим ҳусусидаям фикрим шундай.
Аммо минг афсуслар бўлсинким ўз эрим ҳақида бундай дея олмайман. Қани эди бутун оламга жар солиб "Мен бундай сўқимтабиат эркак билан мажбурликдан яшаб келдим, қизимни, ўғилларимни келажагини ўйлаб бор дардимни ичимга ютдим, ахир менинг шундан бошқа иложим йўқ эди" дея олсам.
- Амма, сиз ҳам бошқа инсонлар каби бу ҳаётда бир бор яшайсиз. Нега бу аҳволга чидаб юрибсиз? Бу киши сизнинг тенгингиз эмас!
Хумора амма маҳзун жилмайди:
-21-

❤12😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙💫ХАЙРЛИ ТУН💫🌙
🌸🌛Яхши кўрган
инсонларингизга сизни Аллоҳ
учун яхши кўраман дейиш савоб
экан,
🌺💫Мен сизларни Аллох учун
яхши кўраман мехрибонларим
🌛🍃Тунингиз осуда ва тинч
ўтсин, ширин тушлар кўринг!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
🌸🌛Яхши кўрган
инсонларингизга сизни Аллоҳ
учун яхши кўраман дейиш савоб
экан,
🌺💫Мен сизларни Аллох учун
яхши кўраман мехрибонларим
🌛🍃Тунингиз осуда ва тинч
ўтсин, ширин тушлар кўринг!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1

23
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1