Va bu atagi kichik parchalar… Kech bo’lmasidan avval, o’z farzandingizni to’yinib quchoqlab oling. Ko’proq vaqtni birga o’tkazishga va xotiralarni ko’proq qoldirishga harakat qiling!.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
@uzbabyuzz
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
@uzbabyuzz
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
❤3💔1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Тенгим эмаслигини аллазамон билиб бўлганман, қизим. Билганимда эса ғишт қолипдан кўчиб бўлган эди. Мен бир умр турмуш ўртоғимни айбларини ота-онамдан, акамдан яшириб келдим. Унча-мунча камчиликларини эса унинг ўзи очиб юрарди. Хонзода қизим, сендан бир илтимосим бор эди.
- Эшитаман амма...
- Бугун бу ерда бўлган воқеаларни ҳеч ким билмаса дегандим. Айниқса акам. Мен буни ўзим учун сўраётганим йўқ. Болаларимни ўйлаб қилаяпман бу илтимосни. Акам эрим сабаб фарзандларимни ёмон кўриб қолишларидан чўчийман. Биласан акамнинг феъли олов. Вақти келиб жаҳл устида "Мансур итнинг болалари" деб юборсалар отасининг касрига болаларимнинг боши эгилиб қолишини истамайман. Поччангни эса... Ундан ҳавотир олма, унинг жазосини Яратган Эгамнинг ўзи беради. Аллоҳ кифоя қилсин унга.
- Хўп амма,- Хонзодааммасини тинчлантиришга уринаркан деди,- бу ҳақда ўйлаб ортиқча куйинманг. Аслида бўлиб ўтган воқеа ҳақида кимгаям гапирардим. Бунга қандоқ ҳам юзим чидарди?
- Раҳмат, қизим. Энди эса тур. Бу ерда ортиқ қола олмайсан. Анави бетингдан бузилгур уйғонгунча бу хонадонни тарк этишинг керак,- Хумора аммаси шундай деб чўнтагидан бир қоғоз чиқарди,- мана буни ол. Бу ерда дугонамнинг уйи ва ишхонасининг манзили ёзилган. Исми Адолат. Мени юбордилар десанг сендан ёрдамини аямайди. Мана бу эса,- Хумора ёнидан бир қисм пул чиқарди,- манзилга етиб боришинг ва бир, икки хафта кунингни кўриб туришингга етади.
- Раҳмат амма...
- Тўхта...- Хумора аммаси кенг енгини шимариб билагидан қалингина билакузугини ечди,- бу билакузук онамдан, яъни бувингдан қолган. Жудаям қадимий ва ноёб. Яхшигина қиммат туради. Агар бирор гап бўлиб пулга зориқсанг сотиб корингга ярат. Олақол!
Хумора аммаси Хонзодани қўлига билакузукни узатди. Хонзода қўлини тортиб олди:
- Йўқ амма, мен буни ололмайман. У бувимдан сизга қолган қимматли ёдгорлик бўлса.
- Бувингдан менга қолган қимматли ёдгорлик, омонат сенсан, болам. Илтимос буни ол. Кўнглим ҳотиржам бўлсин. Ундан кейин тезроқ ҳаракатимизни қилайлик. Анави гўрсўҳта уйғониб барчасини чиппакка чиқармасин.
- Амма, мени қочириб юборганингизга улар сизни уриб-нетиб, бир нарса қилиб қўймасмиканлар?
- Ҳавотир олма. Сени акам олиб кетди дейман. Акамни номини эшитса чурқ этолмайди.
- Адамларгачи? Уларга нима дейсиз?
- Акамнинг ўзлари сени шаҳарга жўнатишимни сўрагандилар. Мен бўлсам Гулнозанинг тўйи ўтгунча шу ерда, ёнимда бўлиб турарсан деб ўйлагандим. Кўряпсан ҳар доим ҳам бандасининг ҳоҳлагани бўлавермас экан.
- Амма...- Хумора аммасини маҳкам қучди Хонзода,- сизни яхши кўраман.
- Мен ҳам,- кўзларига ёш келди Хумора аммасининг, - илойим бошинг тошдан бўлсин, болажоним,- Хумора амма эшик ёнидаги рўзғорбоп сумкани Хонзодага тутқазди,- бу сенинг буюмларинг. Энди овоз чиқармай кўча эшикдан чиқиб кетсанг бўлгани. Хайр, қизим, бошинг тошдан бўлсин.
-22-

❤5😢4
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Хонзода Хумора аммаси билан хайрлашиб унинг хонадонини тарк этди. Бу вақтга келиб соат кундузги ўн бешлар бўлган эди.
Хумора амма юрагидаги ҳовурни босиш учун ўзини иш билан чалғитмоқчи бўлди. У Гулнозанинг хонасига кириб у ердаги сандиқни очди ва қизининг тўйига олган сарполарни гиламга олиб саралай бошлади.
Орадан бир соатча вақт ўтгач остонада ҳовлиққанча Гулноза кўринди:
- Ойиии! - деди у нафаси ичига тиқилиб,- уйдамидингиз? Нега телефонни олмайсиз?
Хумора амма қизининг бу ҳолатидан талмовсираб қолди:
- Тинчликми, қизим? Бунча ҳовлиқаяпсан!?
- Хонзода қани!?- жавоб бериш ўрнига атрофга аланглади Гулноза,-қаерда у?
- Хонзодани нима қиласан!? - хаёлига ҳар хил шубҳаю гумон бостириб келди Хумора амманинг,- бундоқ тушунтириб гапир, тинчликми ўзи?
- Ойиии, икки соатдан буён тоғам сизга телефон қилаётган эканлар. Хонзодани телефони йўқ, сиз эса ўзингизни телефонингизни кўтармабсиз.
- Оббо, боя сен билан бозордан қайтаётганимда телефонимни қуввати тугаганди. Уйга келиб...- Хумора амма Гулнозага ортиқ изоҳ беролмай лаб тишлади.
Гулноза ойисидаги ўзгача ҳолатга эътибор бермай гапида давом этди:
- Ойи, Ойниса янгам вафот этибдилар. Тоғам айтдилар-ки, эртага эрталаб бомдодга чиқаришаркан.
- Нимааа?- кўз ўнги қоронғилашиб кетди Хумора амманинг, - нимага? Нимага ўладилар янгам?
- Қон босимлари ошиб остонада йиқилиб тушибдилар, бошлари зинанинг қиррасига қалтис тушибди. Аксига олиб ўша вақтда тоғам ҳам уйда йўқ эканлар. Хуллас, етган ажал шу, ойи.
- Вооой шўриим, Хонзодага шу кўргилик ҳам бормиди... Энди нима бўлади? Ахир у аллақачон бу ерларни тарк этиб бўлди...
* * *
Хумора аммаси шу гапларни айтган вақтда Хонзода Тошкентга олиб бораётган автобусда пойтахт сари йўл олганди.
-23-

😢5👍4❤3
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Хонзода аммаси берган манзилларни кўздан кечирар экан "Кеч тушиб қолди, Адолат опа ҳадемай ишдан уйга қайтиб қолсалар керак" деб ўйлаганча унинг уйига боришни ихтиёр қилди. Адолат опанинг ишхонаси уйи билан қарама қарши томонда экан. Хонзода Адолат опа яшайдиган уйни истаб топиб боргунча қош қорая бошлаганди. У Чилонзорнинг чекка даҳасидаги тўққиз қаватли уйнинг саккизинчи қаватига кўтарилди-ю, қоғозда манзили кўрсатилган эшик рўпарасидаги зина пиллапоясига ҳорғин чўкди. Бироз муддат нафас ростлагач "Балки Адолат опа уйда бўлсалар-чи?" деган фикр хаёлига келиб эшик қўнғироғини устма уст босди. Ичкаридан жавоб келмагач яна ҳафсаласиз ҳолда ўтирган жойига қайтди.
Хонзода кун бўйи туз тотмаган эди. Овқат ҳақида ўйлаши билан қорни очганидан кўнгли озиб кетди. Шу топда аммасиникида меҳр билан тугаётган данакдек чучваралар кўз ўнгидан ўтиб тамшаниб қўйди. "Одамзод бир неча дақиқа тугул сониялардан сўнг аҳволи нима бўлишини билмас экан-да,- ҳўрсинганча ўйланди Хонзода, - эрталаб аммамникида ҳотиржам уйғонгандим, мана кечга бориб шаҳри азимда улоқиб юрибман".
Хонзода йўлда сотиб олган баклажкадаги сувидан хўплади. У юқори қаватдан пастга тушиб тишга босгудек нимадир олиб қорнини алдамоқчи бўлди-ю, аммо манзилдан узоқлашса хонадон эгаси келиб уйига кириб олгач, қайтиб эшикни очмайдигандек юраги дов бермади.
Шу куйи атрофни қуюқ қоронғилик қоплади.
- Қизим, кимни кутяпсан?
Хонзода тепасида турган етмиш ёшлардаги кампирни кўриб Ҳазрати Ҳизрни учратган гадодек суюниб кетди.
-24-
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

❤10😢6
ЭРТАГА ЖУМА ⭐
Ҳар кеч ётишдан олдин дилингизни оғритганларни кечиринг ва тоза юрак билан ором олинг!
Аллоҳ ҳамиша ўз паноҳида асрасин.🤲
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!

❤1
Forwarded from ОИЛАМ БОЙЛИГИМ! (А+D)
🔴⚫️ЗИНОНИНГ "ЗАМОНАВИЙ" ТУРИ.
(реал воқия асосида😱😰)
— Бир куни қабулимга бир эркак келди. Чўкиб, синиб қолган. На юрган йўлини, на ўтирган жойини билади. “Хотинимнинг менга хиёнат қилиши, аллақандай эркак билан уззукун телефонда гаплашиши ҳақида яқинларимдан эшитардим-у, тўғриси ишонгим келмасди. Ахир учта гулдай фарзандимиз бор! Наҳотки, аёлим шундай разилликка борса, деб ўйлардим. Бир куни иш билан чиқиб кетяпман, деб уйдан сал четроқда хотинимни пойладим. Афсуски....😡😱😰
ДАВОМИНИ ЎҚИШ УЧУН😰👇👇
ИНТЕРНЕТНИ ЛАРЗАГА СОЛГАН ХАЁТИЙ ВОҚЕА...👇👇

🌹Ассаламу Алайкум ва Рoҳматуллохи ва Барокатух!
...АЛЛОҲИМ...
🌹 Қалбларимизга нур...
☘️Юзларимизга зиё...
🌹Ризқимизга кенглик...
🌱Ҳақда сабот...
🌹Нафсимизга ризо... ато эт!
🌱Бандаларинг қалбида бизга
🌹нисбатан муҳаббат жо айла!
"АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ"
Аллоҳ сизни ўз паноҳида асрасин
Тонгингиз шукрга, кунингиз дуолар ижобатига бой бўлсин, қадрдон... Хонадонингизга Аллоҳнинг баракоти, раҳмати ва файзи ёғилсин!
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
...АЛЛОҲИМ...
🌹 Қалбларимизга нур...
☘️Юзларимизга зиё...
🌹Ризқимизга кенглик...
🌱Ҳақда сабот...
🌹Нафсимизга ризо... ато эт!
🌱Бандаларинг қалбида бизга
🌹нисбатан муҳаббат жо айла!
"АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ"
Аллоҳ сизни ўз паноҳида асрасин
Тонгингиз шукрга, кунингиз дуолар ижобатига бой бўлсин, қадрдон... Хонадонингизга Аллоҳнинг баракоти, раҳмати ва файзи ёғилсин!
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💫 99 marta “Ya Baqiy, Antal Baqiy” — bu zikr o‘tkinchi dunyoga bog‘lanmasdan, faqat abadiy bo‘lgan Allohga yuzlanishni eslatadi.
💫 99 marta “La ilaha illa Anta subhanaka inni kuntu minaz-zolimin” — bu Yunus (a.s.)ning duosi. Qiyinchilik va darlikda najot eshigini ochuvchi ajoyib iltijodir.
💫 99 marta “Iyyaka na‘budu va iyyaka nasta‘in” — to‘liq tavakkal va faqat Allohdan yordam so‘rashning eng go‘zal ifodasidir.
💫 99 marta “Ya Vadud” — Allohning cheksiz muhabbatini va rahmatini his qilish uchun ajoyib zikrdir.
🕊️ Endi qo‘llaringizni duoga oching, yuragingizdan chiqqan so‘zlar bilan Allohga murojaat qiling.
Ichingizdagi orzularni, dardingizni, umidlaringizni Unga ayting. Chunki U — duolarni eshituvchi va javobsiz qoldirmaydigan Zotdir.
Bu duoni yaqinlaringizga yuboring — ular ham foydalansin, savob sizga ham yozilsin.

❤5🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Изохларда: "Я Ваххаб дуоларимни кабул кил" деб дуо килиб куйинг!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2🥰2
Forwarded from 15.00 1.kpm
💎 Bularni o‘rganib, oyiga quyidagicha daromad topish mumkin:
📱 SMM mutaxassisi — 5.000.000 so‘mdan 💸
🎯 Targetolog — 7.000.000 so‘mgacha 🎯
#14
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🧕 Muslimalar kundaligi
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋 Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Хонзода аммаси берган манзилларни кўздан кечирар экан "Кеч тушиб қолди, Адолат опа ҳадемай ишдан уйга қайтиб қолсалар керак" деб ўйлаганча унинг уйига боришни ихтиёр…
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Мен Адолат опани кутаётгандим,-деди Хонзода жонланиб
- Тилпон қилмабсан-да, қизим,- деди кампир Хонзодадага зимдан тикилиб,- Адолат баъзи кунлари уйга қайтмайди. Сменда қолади, иши шунақада унинг.
- Телефоним йўқ эди, - ростига кўчди Хонзода.Унинг телефони ўша мудҳиш воқеадан сўнг ашёвий далил сифатида ички ишлар ходимлари томонидан текширувга олинганидан сўнг, Хонзода қайтиб сўрамаганди.
- Эби, шу замондаям тилпони йўқ одам бор эканми? -ажабланганини яшириб ўтирмади кампир, бироқ кўзларини ерга тикиб Ўтирган Хонзодага раҳми келди шекилли ўзининг телефонидан Адолатга қўнғироқ қилишга тушди:
- Алло, Адолат!? Сенмисан!? Ҳа мен тепангдаги Нурия опоқингман. Ҳа ўша! Нимага қўнғироқ қиляпман? Тинчлик, тинчлик! Манави эшигинг тагида бир қиз ўтирибди. Сени кутяпти,- у шундай деб Хонзодадан исмини сўраб билиб олди,- ҳа исми Хонзода экан! Танимайман дегин?! Оббо!? Қай гўрдан пайдо бўлган дейсан унда буни!?
-25-

❤3😢3
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Хонзода сал қолса Нурия опани ишнинг пачавасини чиқараёзганини фаҳмлаб тезда суҳбатга қўшилди:
- Мени Адолат опамнинг дугоналари Хумора опа юборди. Улар ёшликда озиқ-овқат техникумида бирга ўқишган. Хумора Қодирова. Мен Хумора Қодированинг жиянлари Хонзодаман.
Нурия опа Хонзодага бир зум ажабланиб тикилиб турди-ю, кўп ўтмай ҳозиргина Хонзода келтирган маълумотларни Адолат опага сўзма сўз етказди.
- Адолат бир соатларда уйда бўларкан,- деди у Хонзодага қаттиқ тикилиб,- хўш нима қилмоқчисан?
- Кутиб тураман,- жилмайишга ҳаракат қилди Хонзода,- телефон қилиб берганингиз учун раҳмат.
- Мени кечир,-деди Нурия опа Хонзодадан раҳмат эшитмагандек,- сени уйимга таклиф қила олмайман. Хабаринг борми, йўқми , ҳозир туманимизда ёлғиз қарияларни тунаб кетаётган босқинчилар пайдо бўлган. Улар қарияларнинг ишонтириб уйига кириб олгач, уларни қўл-оёқларини боғлаб уйларини тунаб кетишаяпти. Юраги ёмонроқ, узоқ вақт боғлиқ ҳолда қолиб кетган қарияларнинг бандаликни бажо келтирганликлари ҳақидаям миш-мишлар юрибди. Умуман олганда шамол бўлмаса дарахтнинг барги қимирламайди.
- Мен ундай жиноятчи эмасман, онажон,- бўшашганча зинапоядаги ўрнига чўкди Хонзода,- умуман олганда уйингизга таклиф қилишигиздан умидвор ҳам эмасман. Адолат опани шу ерда кутаман.
-26-

😢7❤2
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Нурия опа бошқа сўз демай тепа қаватга кўтарилиб кетди. Орадан ўн дақиқа ўтмай бир қўлидаги ликобчада тўрт дона картошкали пирожки, иккинчи қўлида каттагина бокалда қайноқ чой кўтариб келди:
- Буларни еб, ичиб ол,- деди у эътирозга ўрин қолдирмай. Идишларни Адолатникидан оламан.
- Раҳмат, онажон,- деди Хонзода чин кўнгилдан,- умрингиз узун бўлсин.
- Шунча яшаб нима кўрдим-у, у ёғига кўрмаганим нима қолувди?- тўнғиллаганча Хонзодадан узоқлашди Нурия опа.
Хонзодага Нурия опанинг сўзлари оғир ботмай қолганди. У аёлнинг ортидан миннатдорона боқди-ю, пирожкилардан бирини олиб ейишга тутинди.
🍂
Хумора катта ўғли билан эрининг номидаги спаркга миниб шомга яқин ота-онаси ўтган қадрдон ҳовли- Мадумар акасиникига етиб келди. У ичкарига қадам босиб у ерда ҳеч зоғ йўқлигини кўриб ҳайрон бўлди.
"Гулноза тушмагур адашдимикин?- деб ўйлади у юрагида умид учқуни ёниб,- акам "Ойниса янганг йиқилиб тушди" деган бўлса қулоғига "ўлиб қолди" деб кирдимикан-а? Зора шундай бўлса!?
Мадумарнинг эшигида машина тўхтаганини эшитган қўшниси Толиб амаки пайдам бўлиб турган экан шекилли шошилинч остонада кўринди.
- Ваалайкум ассалом, Хумора қизим,- деди у она-бола берган саломга алик олиб,- бандалик, қизим, бандалик. Ойниса шўрликнинг умри қисқа экан. Аёл кишига қирқ беш ёш нима деган гап-а?
- Амакиии, - деди бўшашганча Хумора,- нега уйда ҳеч ким йўқ? Акам қанилар!?
- Ўзим ҳам айтгандим-а, сени охирги гаплардан хабаринг йўқ шекилли деб? - деди Толиб амаки ўзини дунёнинг ярим сиридан хабардордек тутиб,- янгангни ака-укалари уни ўз хонадонларидан чиқаришга акангни кўндирдилар. У ерда аёллар кўп, Ойнисанинг бу дунёдаги сўнгги иззатини қилиб йиғи чиқирадиларда. Маъракага келганларга ош-сув тутиш деганларидек. Бу ерда Мадумар бечора ёлғиз бошини қаерга урсин? Ундан кейин Ойнисанинг акалари уни иложи борича кўпга қолдирмай ўликхонадан олиб чиқиш ҳаракатига тушадилар-ов. Йўмасам жаноза бомдодга деб дадил эълон бермасдилар.
- Майли амаки,- деди Хумора Толиб амакининг сўзларида бирмунча ҳақиқат борлигини ич-ичидан тан олиб,- биз ҳам қош қораймай янгамнинг ҳовлиларига етиб борақолайлик.
- Бор қизим, бор. Акангга далда бўл. Шунақа пайтларда жигарнинг тафтини жигар олади. Биз ҳам бомдодга жанозага етиб борамиз.
Хумора шикаста кўнгил билан йўлга тушди.
-27-

😢12❤4
Ассаламу алайкум
Хайрли бўлсин тонг қадрлигим...
Бугун ноябр ойи бошланди...
Сокин ва сўлим, шундай эмасми?
Майин ва озгина совуқлиги бор хаво..
Деразаннизни очинг ва чуқур нафас олинг...
Ажойиб...
Роббим Мусаввир эканига яна бир бор амин бўлдингизми?
Субҳаналлоҳ, сап сариқ олтин рангга бўялган барглар бир ~ бир тўкилябди...
Умр ҳам бир йилдаги фасл каби..
Тафаккур қилинг ягонам биз ҳам умримиздан кунимиздан унумли фойдаланайлик...
Сиз ҳазрати инсонсиз...
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
Хайрли бўлсин тонг қадрлигим...
Бугун ноябр ойи бошланди...
Сокин ва сўлим, шундай эмасми?
Майин ва озгина совуқлиги бор хаво..
Деразаннизни очинг ва чуқур нафас олинг...
Ажойиб...
Роббим Мусаввир эканига яна бир бор амин бўлдингизми?
Субҳаналлоҳ, сап сариқ олтин рангга бўялган барглар бир ~ бир тўкилябди...
Умр ҳам бир йилдаги фасл каби..
Тафаккур қилинг ягонам биз ҳам умримиздан кунимиздан унумли фойдаланайлик...
Сиз ҳазрати инсонсиз...
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bomdod namozidan keyin Hashr surasi 22-23-24 oyatlarini 41,111,313 marta o‘qing.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Duoning o’zbekcha tarjimasi 👇🏻
Allohim, Sening rahmatingni umid qilaman. Meni ko‘z ochib yumguncha ham o‘z holimga tashlab qo‘yma. Va mening barcha ishlarimni isloh qil. Sendan o‘zga iloh yo‘qdir.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Allohim, Sening rahmatingni umid qilaman. Meni ko‘z ochib yumguncha ham o‘z holimga tashlab qo‘yma. Va mening barcha ishlarimni isloh qil. Sendan o‘zga iloh yo‘qdir.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤4
🧕 Muslimalar kundaligi
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋 Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Нурия опа бошқа сўз демай тепа қаватга кўтарилиб кетди. Орадан ўн дақиқа ўтмай бир қўлидаги ликобчада тўрт дона картошкали пирожки, иккинчи қўлида каттагина бокалда…
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
"Бир кунда шунча савдо,- ўртанганча ўйланиб борарди у, бир ёқда тусингни ел олгур эримни Хонзодага қилган ифлослиги, бир ёқда акамнинг бошига тушган яна бир синов. Уч боласи уч ёқда бўлса. Хонзода ҳам ҳеч нарсадан хабарсиз ҳолда пойтахтга жўнашга мажбур бўлгани-чи? Пешонаси намунча шўр бўлмаса бу қизнинг? Лоақал онасининг совуқ дийдоридан бебаҳра қоладиган кўринади. Қани, акамга маслаҳат солай-чи? " Олиб кел" десалар туни билан ухламасдан бўлсаям Хонзодани ортга қайтариб келаман. Боёқишнинг юраги онасининг ўлимини ҳис қилиб алағда бўлиб кетаётган бўлса керак. У шўрликкина барини кундузги воқеа сабаб деб ўйлаб ҳаётдан тобора совуб, нафратланиб юргандир.
Ифлос эрим бўлса одам кўринишидаги маҳлуқ. "Туринг, Ойниса янгам бандаликни бажо келтирибдилар" десам сассиқ кекириб "Нима қилай? Суюнчи берайми?" деб ёстиқдан бошини кўтармай уйқусини келган жойидан давом эттираверди. Э, садқаи одам кет-а!?
Ё, Худойим!?
Мен гуноҳкор бандангни ўзинг кечир! Кейинги кунларда куфрга кетиб қоляпман. Кўпинча "Шу эрим кечаси уйқуга кетса-ю, эрталаб қайтиб ҳеч қачон кўзини очмаса" деб ўйлайдиган бўлиб қолдим. Тўғри банданинг бандага ўлим тилаши энг ножоиз ишлардан бири. Унинг ўрнига ўша инсонга инсоф, тавфиқ тилаши керак дейилган гапларни кўп эшитганман. Нима қилайки, кейинги пайтларда мендаги сабрнинг поёни кўриниб қолгандек. Эримдан тобора кўнглим совиб бормоқда. Мана бугунги иши: Қайси қуюшқонга сиғади бу ишлар!?
Ўзи унгачаям "Сен бекорга намоз ўқимайсан!? Мен билмаган ёмон бир айбинг борки, беш маҳал тавба қилганинг қилган" деб дилимни сиёҳ қилар эди. Унга оддийгина қилиб "Намоз фақат тавба учун ўқилмайди, у ҳар кунги кечираётган ҳаётимизнинг закоти, гуноҳлардан тўсувчи, ёмон ишлардан парда, умримизга, касби коримизга барака, жонимиз ва руҳимиз малҳами, нариги дунёда энг биринчи топшириладиган савол-сўроғимиз" дея тушунтиришга ҳарчанд ҳаракат қилмай қани эшитса!?
Ўзи бир вақтлар "Аллоҳ кимдан юз ўгиришни истаса, қариганда уни шаҳватпараст қилиб қўяди" деган гаплар қулоғимга чалинганди. Шулар ҳақда ўйласам қаттиқ қўрқиб кетаман.
-28-

❤10🔥3