🧕 Muslimalar kundaligi
1.62K subscribers
3.67K photos
3.56K videos
4 files
6.87K links
Download Telegram
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Хонзода сал қолса Нурия опани ишнинг пачавасини чиқараёзганини фаҳмлаб тезда суҳбатга қўшилди:

- Мени Адолат опамнинг дугоналари Хумора опа юборди. Улар ёшликда озиқ-овқат техникумида бирга ўқишган. Хумора Қодирова. Мен Хумора Қодированинг жиянлари Хонзодаман.
Нурия опа Хонзодага бир зум ажабланиб тикилиб турди-ю, кўп ўтмай ҳозиргина Хонзода келтирган маълумотларни Адолат опага сўзма сўз етказди.
- Адолат бир соатларда уйда бўларкан,- деди у Хонзодага қаттиқ тикилиб,- хўш нима қилмоқчисан?

- Кутиб тураман,- жилмайишга ҳаракат қилди Хонзода,- телефон қилиб берганингиз учун раҳмат.

- Мени кечир,-деди Нурия опа Хонзодадан раҳмат эшитмагандек,- сени уйимга таклиф қила олмайман. Хабаринг борми, йўқми , ҳозир туманимизда ёлғиз қарияларни тунаб кетаётган босқинчилар пайдо бўлган. Улар қарияларнинг ишонтириб уйига кириб олгач, уларни қўл-оёқларини боғлаб уйларини тунаб кетишаяпти. Юраги ёмонроқ, узоқ вақт боғлиқ ҳолда қолиб кетган қарияларнинг бандаликни бажо келтирганликлари ҳақидаям миш-мишлар юрибди. Умуман олганда шамол бўлмаса дарахтнинг барги қимирламайди.

- Мен ундай жиноятчи эмасман, онажон,- бўшашганча зинапоядаги ўрнига чўкди Хонзода,- умуман олганда уйингизга таклиф қилишигиздан умидвор ҳам эмасман. Адолат опани шу ерда кутаман.

-26-
😢7❤2
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Нурия опа бошқа сўз демай тепа қаватга кўтарилиб кетди. Орадан ўн дақиқа ўтмай бир қўлидаги ликобчада тўрт дона картошкали пирожки, иккинчи қўлида каттагина бокалда қайноқ чой кўтариб келди:
- Буларни еб, ичиб ол,- деди у эътирозга ўрин қолдирмай. Идишларни Адолатникидан оламан.
- Раҳмат, онажон,- деди Хонзода чин кўнгилдан,- умрингиз узун бўлсин.
- Шунча яшаб нима кўрдим-у, у ёғига кўрмаганим нима қолувди?- тўнғиллаганча Хонзодадан узоқлашди Нурия опа.
Хонзодага Нурия опанинг сўзлари оғир ботмай қолганди. У аёлнинг ортидан миннатдорона боқди-ю, пирожкилардан бирини олиб ейишга тутинди.

🍂

Хумора катта ўғли билан эрининг номидаги спаркга миниб шомга яқин ота-онаси ўтган қадрдон ҳовли- Мадумар акасиникига етиб келди. У ичкарига қадам босиб у ерда ҳеч зоғ йўқлигини кўриб ҳайрон бўлди.
"Гулноза тушмагур адашдимикин?- деб ўйлади у юрагида умид учқуни ёниб,- акам "Ойниса янганг йиқилиб тушди" деган бўлса қулоғига "ўлиб қолди" деб кирдимикан-а? Зора шундай бўлса!?
Мадумарнинг эшигида машина тўхтаганини эшитган қўшниси Толиб амаки пайдам бўлиб турган экан шекилли шошилинч остонада кўринди.

- Ваалайкум ассалом, Хумора қизим,- деди у она-бола берган саломга алик олиб,- бандалик, қизим, бандалик. Ойниса шўрликнинг умри қисқа экан. Аёл кишига қирқ беш ёш нима деган гап-а?

- Амакиии, - деди бўшашганча Хумора,- нега уйда ҳеч ким йўқ? Акам қанилар!?

- Ўзим ҳам айтгандим-а, сени охирги гаплардан хабаринг йўқ шекилли деб? - деди Толиб амаки ўзини дунёнинг ярим сиридан хабардордек тутиб,- янгангни ака-укалари уни ўз хонадонларидан чиқаришга акангни кўндирдилар. У ерда аёллар кўп, Ойнисанинг бу дунёдаги сўнгги иззатини қилиб йиғи чиқирадиларда. Маъракага келганларга ош-сув тутиш деганларидек. Бу ерда Мадумар бечора ёлғиз бошини қаерга урсин? Ундан кейин Ойнисанинг акалари уни иложи борича кўпга қолдирмай ўликхонадан олиб чиқиш ҳаракатига тушадилар-ов. Йўмасам жаноза бомдодга деб дадил эълон бермасдилар.
- Майли амаки,- деди Хумора Толиб амакининг сўзларида бирмунча ҳақиқат борлигини ич-ичидан тан олиб,- биз ҳам қош қораймай янгамнинг ҳовлиларига етиб борақолайлик.
- Бор қизим, бор. Акангга далда бўл. Шунақа пайтларда жигарнинг тафтини жигар олади. Биз ҳам бомдодга жанозага етиб борамиз.

Хумора шикаста кўнгил билан йўлга тушди.

-27-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢12❤4
Ассаламу алайкум
Хайрли бўлсин тонг қадрлигим...

Бугун ноябр ойи бошланди...
Сокин ва сўлим,  шундай эмасми?
Майин ва озгина совуқлиги бор хаво..
Деразаннизни очинг ва чуқур нафас олинг...
Ажойиб...
Роббим Мусаввир эканига яна бир бор амин бўлдингизми?
Субҳаналлоҳ, сап сариқ олтин рангга бўялган барглар бир ~ бир тўкилябди...

Умр ҳам бир йилдаги фасл каби..
Тафаккур қилинг ягонам биз ҳам умримиздан кунимиздан унумли фойдаланайлик...

Сиз ҳазрати инсонсиз...

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bomdod namozidan keyin Hashr surasi 22-23-24 oyatlarini 41,111,313 marta o‘qing.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Duoning o’zbekcha tarjimasi 👇🏻
Allohim, Sening rahmatingni umid qilaman. Meni ko‘z ochib yumguncha ham o‘z holimga tashlab qo‘yma. Va mening barcha ishlarimni isloh qil. Sendan o‘zga iloh yo‘qdir.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🧕 Muslimalar kundaligi
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋 Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Нурия опа бошқа сўз демай тепа қаватга кўтарилиб кетди. Орадан ўн дақиқа ўтмай бир қўлидаги ликобчада тўрт дона картошкали пирожки, иккинчи қўлида каттагина бокалда…
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

   "Бир кунда шунча савдо,- ўртанганча ўйланиб борарди у,  бир ёқда тусингни ел олгур эримни Хонзодага қилган ифлослиги,  бир ёқда акамнинг бошига тушган яна бир синов. Уч боласи уч ёқда бўлса. Хонзода ҳам ҳеч нарсадан хабарсиз ҳолда пойтахтга жўнашга мажбур бўлгани-чи?  Пешонаси намунча шўр бўлмаса бу қизнинг?  Лоақал онасининг совуқ дийдоридан бебаҳра қоладиган кўринади. Қани,  акамга маслаҳат солай-чи?  " Олиб кел" десалар туни билан ухламасдан бўлсаям Хонзодани ортга қайтариб келаман. Боёқишнинг юраги онасининг ўлимини ҳис қилиб алағда бўлиб кетаётган бўлса керак. У шўрликкина барини кундузги воқеа сабаб деб ўйлаб ҳаётдан тобора совуб,  нафратланиб юргандир.
   Ифлос эрим бўлса одам кўринишидаги маҳлуқ. "Туринг,  Ойниса янгам бандаликни бажо келтирибдилар" десам сассиқ кекириб "Нима қилай?  Суюнчи берайми?"  деб ёстиқдан бошини кўтармай уйқусини келган жойидан давом эттираверди. Э,  садқаи одам кет-а!?

   Ё, Худойим!?

Мен гуноҳкор бандангни ўзинг кечир! Кейинги кунларда куфрга  кетиб қоляпман. Кўпинча "Шу эрим кечаси  уйқуга кетса-ю,  эрталаб қайтиб ҳеч қачон кўзини очмаса"  деб ўйлайдиган бўлиб қолдим.  Тўғри банданинг бандага ўлим тилаши энг ножоиз ишлардан бири. Унинг ўрнига ўша инсонга инсоф,  тавфиқ тилаши керак дейилган гапларни кўп эшитганман. Нима қилайки, кейинги пайтларда мендаги сабрнинг поёни кўриниб қолгандек. Эримдан тобора кўнглим совиб бормоқда. Мана бугунги иши: Қайси қуюшқонга сиғади бу ишлар!?
Ўзи унгачаям "Сен бекорга намоз ўқимайсан!? Мен билмаган ёмон бир айбинг борки, беш маҳал тавба қилганинг қилган" деб дилимни сиёҳ қилар эди. Унга оддийгина қилиб "Намоз фақат тавба учун ўқилмайди, у ҳар кунги кечираётган ҳаётимизнинг закоти, гуноҳлардан тўсувчи, ёмон ишлардан парда, умримизга, касби коримизга барака, жонимиз ва руҳимиз малҳами, нариги дунёда энг биринчи топшириладиган савол-сўроғимиз" дея тушунтиришга ҳарчанд ҳаракат қилмай қани эшитса!?
Ўзи бир вақтлар "Аллоҳ кимдан юз ўгиришни истаса, қариганда уни шаҳватпараст қилиб қўяди" деган гаплар қулоғимга чалинганди. Шулар ҳақда ўйласам қаттиқ қўрқиб кетаман.

-28-
❤10🔥3
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Худо кўрсатмасин бу малъун бугун ўз мақсадига етганда нима бўларди? Аниқ Хонзода бу иснодни кўтара олмасди! У ўзини бир бало қилиб қўярди. Ундан аввал эса анави гўрсўҳтани чавақларди. Мен Хонзодани биламан. Ўша воқеалардан сўнг тирик экан, демак унда бир гап бор. Нималарнидир режа қилган. Тавба, шу жиянимнинг кўзида бошқача ўт бор.
Кўпинча, тарихий киноларни кўрсам Хонзода хаёлимга келаверарди. Буларнинг бари бежизга эмас экан-да! Бу сезгилар, ҳис-туйғулар гўёки ғайбдан бир огоҳлантиришдек. Ўша фильмларда бош қаҳрамонлар яраланса, ўлим билан юзма-юз келса "Мен ўларканман" деб обидийда қилиб ўтирмасдан, шу ҳолида ҳам иложи борича кўпроқ душманни ер тишлатиш пайидан бўларди.
Хонзода ҳам ана шундай табиатга эга. Бамисли аёл шер! У билан ўйнашиб бўлмайди. Уни ярадор қилганга эса ўлим ҳукми нақд!
Тавба, шундай сумбатдек поччасига бас келиб башарасини бежаб қўйганиничи буни!? Эримни бурни сингани аниқ, аммо нечта жойидан буниси ҳали аниқ эмас, бурун жанвар чап томонга ҳам яхшигина қийшайиб қолибди. Олд курак тишиям қимирлаб қолган. Э бу кунингдан баттар бўл, Мансур! Ҳали шошмай тур, бу ишларинг жазосиз қолармикан? Бугунги насибанг хамир учидан патир! Сенга аталган жазолар ҳали навбатини кутиб тургани аниқ! Аёлининг жиянига осилган сўқим, унга қадар қанча қиз-жувонларни қарғишига сазовор бўлмаган дейсиз!?

- Ойи, келдик,- ўғли Бобурнинг овози Хуморани хушига келтирди,- бу ердаги одамни қаранг, роса кўп экан. Ана тоғамлар, дарвозанинг чап томонида турибдилар.

Марҳума Ойнисанинг қизлик эшиги тепасига катта-катта лампалар ўрнатилиб кундек чароғон қилиб қўйишган экан.
Кириб-чиқиб юрганлар анча ишни саранжом қилиб улгуришган шекилли тўп-тўп бўлиб паст овозда сўзлашиб у ер, бу ерда туришиб қолишар эди.

Хумора эркаклар жамоасини четлаб ўтиб Мадумарнинг бағрига бош қўйди:

- Ака...- деди у бўғиқ овозда,- келинойим...
Мадумар қассоб гўёки турган жойида тош каби қотган эди. Бироз вақт ўтиб ундан чиққан садо ҳам Хуморага ҳуддики тошдан чиққан каби янграгандек туюлди:

- Хонзода қани!?...

-29-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🔥8❤7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌷Ассалому алайкум!!!

ЯКШАНБА, ДАМ ОЛИШ КУНИНГИЗ СЕРМАЗМУН ЎТСИН 🍁

Асрга татисин, ҳар бир онингиз
Омад билан бошлансин отган тонгингиз
Сизга омад тилайман арзийсиз шунга
Бебаҳосиз, ўхшамайсиз асло ҳеч кимга

Кунингиз қувонч, шодликларга тўла бўлсин
БАХТ, ОМАД ХАМРОҲИНГИЗ БЎЛСИН

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
Гўзал тарбия.

Бир кун ёнимга Қуръондан таҳсил истаб бир болакай келди. Болакайга бир разм солгач, мен ундан сўрадим:

- Қуръондан бирор сурани ёддан биласанми?
- Ҳа.
- Аммадан Қуръонни 30 охирги қисмидан биласанми?
У ўқиб берди.
- Таборак сурасини биласанми? Уни тиловатига лол қолган эдим. Яна бир тиловат эшитиш истагида ундан нахл сурасини сўрадим. Ва қарангки уни ҳам ёддан билар эди. Энди яна бир имтихон учун болакайдан узун суралардан бўлмиш бакара сурасини сўрадим. У Бакара сурасини ўқий бошлади. Болакай сўраларни шундай гўзал ва тиниқлик билан ўқиб бердики ман лол қолган эдим.

- Ўғлим Қуръонни тўлиқ биласанми?
- Ҳа.

Эртага отаси билан келишини сўрадим. Шундай оқил ва илмли фарзандга ким ота эканлигини кўргим келди. Аммо уни падарини кўргач яна ҳам ҳайрон бўлиб қолдим.
У суннатга эргашган одамга ўҳшамас эди.
У мени хайронлигимни кўриб:
Мани шундай фарзандни отаси эканлигимга ишонмаятганингиз кўриниб турибди. Хозир сизга ҳаммасини тушунтириб бераман.
- Бу болани орқасида 1000 нафар эркак ўрнини боса оладиган одам турибди. Мани 3 нафар ўғлим бор. Ҳар бири ҚУРЪОНни ёддан билади. 4 ёшли қизалоғим ҳам бор. Қизалоғим "Амма" қисмини ёдлаган.

- Қандай қилиб?
- Аёлим фарзандларимиз гапиришни бошлашганида уларга Қуръон ёдлатишни бошлайди ва албатта фарзандларимизга мақтовлар ва самимий сўзлар билан далда бўлади. Болаларимиздан қайси бири биринчи бўлиб ёдласа, ўша фарзандимиз кечки таомдан нима ейишини ўзи танлайди.

Ким биринчи бўлиб қайтариб берса, дам олиш кунлари қаерга боришимизни танлайди. Биринчи бўлиб Қуръонни битирган эса, таътилни қаерда ўтказишимизни танлайди.


Солиҳа бўлиб уйини ҳам солиҳларга тўлдирувчи аёл мана шудир!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bismillah🫧❤️

📿Xomilador ayollar zikr qilishi kerak bõlgan Asmolar:

Barchasi 99 marotaba zikr qilinadi..

Ya Raqib - Xomiladorlik yengil o’tishi uchun

Ya Mubdi - Xomilador ayol xotirjamligi uchun

Ya Musavvir - farzandingiz nur yuzli va chiroyli xulqli bo’lishi uchun
Zikrdan avval poklanib tahorat qilib oling.

Bu videoni Xomilador tanishizga yuborib qòying🤰🏻🤍📿🚀

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤4🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ya Rofi’” - bu Allohning go’zal ismlaridan biri,
ma’nosi - ko‘taruvchi, martabani yuksaltiruvchi Zot. ☝🏻

Tahorat bn har kuni qaytarib yuring
Judayam katta foydalariga guvoh bo’lasiz.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤4🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кимгадир Аллоҳ тез беради. Кимларнидир овозини эса Аллоҳ қайта - қайта эшитгиси келади.

Берганда ҳам бир ҳайр, бермаганда ҳам бир ҳайр бор

Аллоҳнинг тақсимоти,
Дуоларнинг ижобатида гўзал бир яхшилик бор.


Яхши дам олинг ❤️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️Тонгни қарши олганларга, ❤️Аллохим деб, турганларга. ❤️Саждаларга борганларга, ❤️Ассалому Алайкум!

Фарз деб савоб ёғдирганга,
Расулуллохни суйдирганга,
Уммат бўлиб қувонганга
Ассалому Алайкум!

❤️Ширин лутфин аямасдан,
Қалбидан жой берганларга.
Хар тонг сени йўқлаб қўйган,
Инсонларга ассалом!

❤️Отам Онам борлигим деб,
Мусофирда бўлганларга.
Уйим, жойим, фарзандим деб,
Юрганларга ассалом!

❤️Шу кунларга етганларга,
Дўстларни шод этганларга.
Дуо қилиб турганларга,
Ассалому Алайкум!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Har kuni kechqurun shu ishlarni qilib uhlashga odatlanganma. Bu manga ertangi kungi ishlarimga yengillik va uyimda doimiy tozalik ushlashimda yordam beradi.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🍂

Хонзода Нурия опа берган пирожкини еб бокалдаги қайноқ чойни ичгач, танасига иссиқ югурди, шунинг баробаринда кўзларига уйқу келиб сузилиб кета бошлади. У зина панжарасига бошини суяб бироз мудрамоқчи бўлди. "Ухлаб қолмайман, шунчаки бироз дам оламан" сумкасини маҳкам бағрига босганча ўйлади у ва кўп ўтмай уйқуга кетди.

- Ҳой қиз,- Хонзоданинг елкасидан туртди биров,- ҳой қиз деяпман!?

- А!? - талмовсираб кўзини очди Хонзода,- ҳа!?

- Исминг Хонзодами!?

- Ҳа, ҳа, шундай Хонзодаман!? - кўзларидан уйқу қочди Хонзоданинг,- сиз!?

- Ким бўлардим, Адолат опангман-да? - қўлидаги каттагина рўзғорбоп сумкасини чап билагига илиб эшикка калит солиб очаркан аёл,- кир уйга! Даҳлизда қолиб кетдинг, бағрингдан зах ҳам ўтиб кетгандир!?

Адолат опа ўртадан баланд бўйли, кўзлари чақнаб турадиган хушсурат аёл экан. Хонзода уни аллақаерларини Хумора аммасига ўхшатар экан ич-ичидан ҳўрсиниқ келди.

- Йўқ яхшиман, - деди у ўрнидан туриб бир қўлига сумкасини, иккинчи қўлига Нурия опанинг ликобчаси ва бокалини олганча Адолат опага эргашди.

- Булао нима? -ҳайрон бўлди Адолат опа Хонзоданинг қўлидаги идишларни кўриб

- Юқори қаватдаги қўшнингиз Нурия опа пирожки бергандилар. Айтдиларки, ликобчалари ва бокалларини шу ердан оларканлар.

- Ликобчаларини дегин? - бўйнини чўзиб Хонзоданинг қўлидаги идишга қаради Адолат опа, - бу ўзимни ликобчам-ку? -у шундай деб кулимсираб қўйди,- ҳай майли Нурия опанинг идиши бўлса бўлақолсин. Сен мана бу хонага кириб жойлашиб тургин. Мен тезда ювиниб чиқаман.
Адолат опа Хонзодани кичкинагина, бироқ саришта хонага киргазди-ю, ўзи ваннахонага йўл олди.
Хонзода кирган хонада бир кишилик ётоқ дивани ва битта кийим жавони бор эди.
Жавон бўш экан. Хонзода унга сумкасидан кийимларини олиб осди-ю, қолган майда-чуйдалари билан сумкани ўзини жавоннинг остки точкасига жойлади.

- Ваннахонага пушти сочиқ қўйдим,- кўп ўтмай эшикдан бош суқди Адолат опа,- чайиниб кийимларингни алиштириб ол. Анча енгил тортасан,- у шундай деб Хонзодага синчков тикилди,- сочларинг бирам узун экан. Ювсанг ўша ерда фен ҳам бор. Яхшилаб қуритиб чиқ.

- Хўўўп...

Хонзода учун Адолат опанинг таклифи айни муддао бўлганди. У ювиниш хонасида бир мунча қолиб кетди. У ердан чиққанда эса Адолат опанинг "Хонзода, бу ёққа кел" деган овозини эшитиб овоз келган тарафга бурилди.
Хонзода у ерга қадам босиб ҳанг-у манг бўлиб қолди.

-30-
❤11👍1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Адолат опа столни анвойи егуликларга тўлдириб дастурхон безатиб қўйибди.

- Кел ўтир,- деди у қўли билан рўпарасидан жой кўрсатиб,- узоқ йўлдан чарчаб келгансан. Қорнинг ҳам очқаб кетгандир.

- Йўўўқ,- деди Хонзода Адолатопа кўрсатган ердан жой эгаллар экан,- айтдим-ку, Нурия опа меҳмон қилдилар.

- Унгаям анча бўлди,- деди Адолат опа муздек малина шарбатидан қуйиб Хонзодага узатар экан,- тун ҳам ярмидан ошди. Одатда мен бу вақтда овқатланмасдим. Аммо сен учун бугун доимий тартибимни бузаман. Мана бу газак, салатлардан ол. Қўрқма булар мижозлардан қолган овқатлар эмас. Тортилганда ортиб қолгани. Айтганча, Хумора сенга қаерда ишлашимни айтган эдими?
- Жудаям аниқ-таниқ айтмагандилар-у...
- Мен пойтахт чеккасидаги энг нуфузли ресторанлардан бирида ишлайман. Айтишади-ку, "Номер один" деб. Шунақа ресторан бизники ҳам . Ресторанимиз атайин марказдан чекка, ҳоли жойга қурилган. Мақсад сокинликни таъминлаш. Асосий мижозларимиз чет эллик меҳмонлар ва ўзимизнинг казо-казолар... Хизмат кўрсатиш шунга яраша қиммат. Ҳозирча гап шу. Ол, тортинмай катта-катта е. Ёшсан, ҳазм қила оласан. Менга қарама.
Ҳа айтгандек, эртага дам олиш куним. Эрта сахардан туриб ҳамма ёқни қитирлатиб уйқумни бузма.Қорнинг очқаса ими-жимида нонушта қилиб оларсан. Эртага туш вақтигача ухлайман. Сенга ҳам маслаҳатим яхшилаб дамингни ол. Индиндан мен билан ишга кетасан. Олдиндан айтиб қўяй, у ерда тиним йўқ. Ойлик ҳам шунга яраша мўмайгина.
- Раҳмат, Адолат опа.

- Энди мен ётай, қаттиқ чарчаганман. Сен эса охиригача овқатланиб, сўнг дастурхонни йиғиштириб ётарсан. Қолган егуликларни музлаткичга жойлаб қўй. Бўпти менга руҳсат.

- Яхши ётиб туринг, опа.

- Сен ҳам...

Хонзода ҳаммаёқни саранжом қилиб хонага кирганда вақт ярим тундан оғган эди.

-31-
❤8👍4
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Адолат опа ўзи айтгандек эртаси куни тушга яқин кўзини очди. Бу вақтдача Хонзода аллақачон уйғонган, бироқ кўп қаватли уйда қиларга иш йўқлигидан хонасидан чиқмай газета ўқиб ўтирарди. У кеча музлаткич устида бир даста газета кўрган, эрталаб уларни ўзи билан хонасига олиб қайтганди.

Адолат опа уйқудан уйғониб юз- бетини чайиб изига қайтди-ю, Хонзодага эшикдан:

- Қизим, чой қўйвор. Дастурхонни ҳам туза. Нонушта билан тушликни битта қиламиз,-деди-ю Хонзода берган саломга алик олиб ўз хонасига кириб кетди.
Кўп ўтмай у ердан Адолат опанинг телефонда суҳбатлашаётган овози эшитилди

- Ҳа, бари жойида... Жойида дедим-ку!? Мени энди танияпсанми?

Йў-ғей? Шунақа дегин!? Оббо энди бу кўргилик қаерда қараб турган экан? Шуниси кам эди ўзи? Бир келса қўша келади деганлари шуда!?

Хўп, хўп ҳотиржам бўл. Бари сен айтгандек бўлади. Биласан-ку, оғзимга маҳкамман. Бўпти. Бўпти дедим сенга! Майли ўзингни эҳтиёт қил!

Адолат опа хонасидан кайфияти бузилган ҳолда чиқиб келди. У индамайгина тушлик қилар ора-чора Хонзодаги эзилиб қараб қўяр эди. Сал аввал у Хумора билан телефонлашган, суҳбат давомида дугонаси унга янгасининг вафоти хабарини етказган эди.
"Адол, акам Хонзода ҳозирча онасининг ўлими ҳақида билмай турақолсин дедилар. Бироз вақт ўтгач ўзлари Тошкентга бориб қизларига барчасини бафуржа, ётиғи билан тушунтириб берар эканлар. Ҳозир бу ерга келса яна ортиқча гап-сўз кўпаяди, қизим бўлиб ўтган воқеаларда ўзини айбдор санаб ич-этини еб адо қилади" дедилар улар. Хуллас ҳозирча жияним сенга омонат" деганди у.
- Адолат опа,- деди Хонзода унга синчковлик билан тикилиб,- нимадир бўлдими, кайфиятингиз паст кўринади?

-32-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢11❤5👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸🌸Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!❤️
🌤ХАЙРЛИ ТОНГ

❤️Аллоҳ ҳар лаҳзангизга баракот берсин!

🌾🌾Ундан унумли фойдаланишингизни насиб этсин!

❤️Доим солиҳлар, бахтиёрлар, омадлилар қаторида қилсин!

💐💐💐 Сешанба кунингиз сермазмун файзли ва хайрли бўлсин!
Амин❤️


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1👍1