🧕 Muslimalar kundaligi
1.62K subscribers
3.67K photos
3.55K videos
4 files
6.87K links
Download Telegram
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
🧕 Muslimalar kundaligi
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋 Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Ўзи азалдан тармоқ хизматларига қизиққан эмасдим. Бўш вақтимда ширинликлар пишириб, китоб ўқиб вақт ўтказардим. Қолаверса қишлоқ жойда унча-мунча бўш вақтнинг…
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🍂

Мана бир неча кундирки Хонзоданинг ичи йиғлайди.
Бари Адолат опа Германияга кетишини эълон қилган лаҳзалардан бошланди деса тўғрироқ бўларди.
Ўша куниданоқ Адолат опа Хонзода учун яқин жойдан ижарага квартира излай бошлади. Унинг қиз учун пулини тўлов қилиб қўйган квартираси ҳали тўлиқ қуриб битирилмаганлиги сабабли ишхонага яқинроқ мавзедан ижара уй излашга мажбур бўлишган эди. Ижара уй ҳам тез фурсатларда топилди.
Адолат опа Хонзодадан кўнгли тўлиб ўғлининг ёнига учиб кетган кунининг эртасига Хонзодани сўраб унинг ишхонасига отаси Мадумар қассоб келди. Хонзода бир неча ойдан буён дийдорлашмаган отасининг бағрига отила олмади. Ўша машъум воқеадан кейин улар ўртасида кўзга кўринмаган жарлик пайдо бўлган, гарчи бўлиб ўтган ҳодисада на ота, на қизнинг қилчалик айби бўлмаса-да, номус деб аталувчи туйғу уларнинг бир-бирларининг кўзларига тик қарашга ботинтира олмайдиган қилиб қўйган эди.

- Ассалому алайкум,- деди Хонзода ердан бош кўтара олмай, - яхши келдингизми, ада? Ойим тузукмилар?

Мадумар қассоб қаърида чексиз мунг чўккан нигоҳини четга бурди:

- Ваалайкум ассалом.

- Ада, иш вақтим тугашига уч соат вақт қолди. Сиз йўлнинг нариги бетидаги учинчи уй, тўққизинчи хонадонга бориб бироз дам олиб туринг. Мана калит. Мен ҳам ишим тугаши билан етиб бораман.

Мадумар қассоб ошиқча сўз демай қизидан калитни олди-ю, ортига бурилди.

Хонзода отасининг изидан қараб юраги эзилди:

"Адам қандай инсон эдилар-а? Қадам босганларида ер титрарди. Энди бўлса бир бурда бўлиб тоғдек елкалари ҳам мунғайиб чўкиб қолибди. Бари мени деб,- ўйлади у алам билан,- бари анави ифлосларни деб! Аммо танамда жоним бор экан бу ишни шундоқ қолдирмайман. Бу дунёда ҳамон тирикманми, демак, мени номусимдан жудо қилганлардан ҳали қасос олмаган бўламан..."

-48-
😢8❤2
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🍂

Хонзода отасининг ташрифи муносабати билан ресторан таомларининг энг сараларидан буюртма қилиб олиб келганди.
Бироқ Мадумар қассоб қизининг бир неча бор "Олинг, ада" деган қистовларидан кейин дастурхон четидаги нондан бир бўлак ушатиб оғзига солди-ю, беҳафсала чайнашга тутинди.

- Бу ерда бир ўзинг яшаяпсанми? -норози оҳангда атрофга кўз югуртирди Мадумар қассоб. У сўзининг давомида "Қиз бола бошингга бундай бир ўзинг яшашинг ярашмайди" демоқчи бўлди-ю, бироқ қизининг аллазамон у оламдан чиқиб кетгани ёдига тушиб тилини тишлади.

- Бу ерга яқинда кўчиб ўтдим,- деди Хонзода ерга қараб, аввал устозим билан Чилонзорда яшардик. Улар чет элдаги ўғиллариникига кетадиган бўлгач ишхонага яқин деб шу квартирани ижарага гаплашиб бердилар. Тўғридаги эшикда мен билан ишлайдиган Муножат опа исмли яна бир ҳамкасб аёл яшайди. Очиғи бу квартира ҳам уларга тегишли. Улар "Бу квартира бекоргаям ётибди-ку" деб менга арзонроққа ижарага беришга кўндилар.

Мадумар қассоб чуқур тин олди. У Хонзода унаштирилган хонадонга яқинда бисотларида бор бўлган барча қорамолларни сотиб, бўлиб ўтмаган тўйнинг ҳаражатларини қайтарганини эслади. Хонзодаги "Эҳтиёт бўл, одамларда одамгарчилик йўқолиб кетган, қизим" дегиси келди, бироқ дилидагини тилига чиқаришга эркаклик ғурури йўл қўймади. Ўшанда аёлини қора ерга бериб уйга қайтганининг эртасига Йигиталининг отаси Райим ака "Ҳайрият, уйда экансиз" дея хонадонига кириб келиб, "Ўзингиздан қолар гап йўқ" дея барча ишини битириб чиқиб кетганди. Мадумар қассоб Райим ака билан суҳбатидан сўнг алам устида зудлик билан чоршанба мол бозорга тушди-ю, у ердаги неча йиллик қадрдони Қосим даллолни бошлаб келиб оғилидаги барча молни биттада бор барака қилди.

Қосим даллол мард одам. Бўладиганини айтиб шарт пулларни санаб берди.
"Санаб олинг, қассоб" деди у бир қийиқча пулни Мадумарга узатиб. Мадумар "Сиз санадингиз етади" деди-ю, пулларни олиб Райим аканикига йўл олди.

"Ердан топсанг ҳам санаб ол" деди Райим ака ясама ҳижолатпазлик билан ва қаршисида ўтирган Мадумардан истиҳола қилмай бармоқларини тупуги билан узоқ хўллаб эринмай пулларни санаб чиқди.

"Бу ерда озроқ кўп экан"-деди Райим ака "эссизгина" дегандек ичидан зил кетиб.
"Ортиқчасиям сизники!" деди Мадумар қассоб белбоғида қолган пулниям Райим аканинг олдига "дўп" этиб қоқиб ташлади "Шу билан орамизда ҳеч қандай олди-берди қолмади" деганча юзига фотиҳа тортган қассобни Райим ака "Шу мардлигингизга борман-да, Мадумаржон" дея айланиб-ўгирилиб (ялтоқланиб) эшикка кузатиб қўйди.

-49-
😢8❤3👍1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Мадумар қассоб қўни-қўшнилардан раҳматлик аёли Ойниса омонатини топширган куни Райим аканинг ҳотини Кароматхон хонадонларидан чиқиб кетаётганини бир неча бор эшитганди.
У кўчага чиққач енгил нафас олди: "Гўрингда тинч ёт, онаси,- дея ўйлади у ўпкасини тўлдириб чуқур нафас олар экан,- у дунёда бу одамлар сабаб бошинг ҳам бўлмайди!"

- Ада, олинг!- Хонзода отасини дастурхонга қистади,- нондан бошқа ҳеч нарса емадингиз!?

- Эртага Россияга, акаларингни ёнига кетаяпман,- деди Мадумар қассоб четга қараб

- Ойимлар-чи? Уларни...- Хонзода "Бир ўзларини қандай ташлаб кетмоқчисиз?" демоқчи бўлди-ю, бу савдоларнинг барига ўзи сабабчи эканлиги учун нафасини ичига ютди.
- Онанг...- энтикди Мадумар қассоб, - Ойниса...
- Ада...- тоқати тоқ бўлди Хонзоданинг,- нима онам? Улар билан келишолмай қолдингизми?
- Онанг энди йўқ...- эркак киши изтироб чекишга яратилмаган шекилли, Мадумар қассобнинг овози титраганда қулоққа ёқимсиз эшилди ,- онангни тупроққа топширганимга икки ойдан ошди...

Мадумар қассоб кутгандек Хонзода ўрнидан сапчиб турмади, уйни бошига кўтариб аюҳаннос солмади.
Шунчаки...
Шунчаки ўтирган ўрнида унинг оппоқ юзлари қоп-қорайиб кетди. Бурун катаклари кенгайиб, пешонасига тер тепчиди.
Хонзода умрида бундай ҳолатга иккинчи бор тушиши эди. Биринчи бор ўша машъум кун ўзини билиб, бироқ қаршилик қилолмасдан ночор ётган вақт... билагига жазиллатиб игна санчганларида...
Иккинчиси ҳозир...

Мадумар қассоб Хонзодани бу аҳволда кўриб қўрқиб кетди. У ўз қизини таний олмай қолганди. Хонзоданинг нигоҳлари бутунлай бошқача..., инсонга хос бўлмаган ифода билан боқарди.
- Қизим... Хонзода,- овози титради Мадумар қассобнинг,- илтимос ўзингни қўлга ол...
Мадумар қассоб шундай деди-ю, кўнглидан "Шундан кўра тўйиб-тўйиб йиғласа қани эди" деган хаёл кечди.
Мадумар қассоб Хонзодага яна қайта гапирганда у ўзини бутунлай бошқача тутди:

- Сизга шу ерга жой солиб бераман, ада. Ҳозир дастурхонни йиғиштириб олай. Йўлдан чарчаб келгандирсиз.

Мадумар қассобнинг ичидан нимадир чирт узилди.

"Қизимни шу аҳволга солганларни тинч қўймайман,- қўллари мушт бўлиб тугилди унинг,- Россияга бормасаммикан?..."

-50-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢13👍6❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕊Ассалому алайкум ва
рахматуллоху ва баракатуҳ

БУГУН 11 - НОЯБРЬ СЕШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🕊Уйғониш ҳам–Аллоҳнинг раҳматидир!
Бу раҳматга эришганларга янги тонг муборак!🌹

Берган неъматлари, берган ризқи учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! 🤲
Барчамизни яхшиликлар билан сийласин,
Покиза қалбларимзни покиза қилсин!

🦢Бошланган кун барчамизга хайрли бўлсин!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Agar farzandingiz Qur’on o‘qishli, ibodatli bo‘lishini istasangiz —
har kuni 33 martadan quyidagi zikrlarni eting:

Yā Hādiy — hidoyat beruvchi
Yā Latīf — qalblarni yumshatib turuvchi

Alloh o‘zi yo‘lini yorug‘ qilsin. 🤍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🧕 Muslimalar kundaligi
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋 Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Мадумар қассоб қўни-қўшнилардан раҳматлик аёли Ойниса омонатини топширган куни Райим аканинг ҳотини Кароматхон хонадонларидан чиқиб кетаётганини бир неча бор эшитганди.…
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Хонзода отасига хонанинг бир бурчагига икки қават қилиб кўрпача тўшади-ю, ўзи болохонага чиқиб у ердаги қуруқ полга ўзини таппа ташлади.

У тўлиб кетган юрагини бироз бўшатиш учун йиғламоқчи бўлди, бироқ қани кўзига йиғи келса.
Шу куйи бироз ўтирганидан сўнг отаси ётган хонага қулоқ тутди. У ердан ортиқча садо чиқмагач ўтган куни Валя "Чарчоқбости учун" деб қўлига тутқазган бир шиша ароқни беркитиб қўйган жойи шкафнинг ичидан олди-ю, бир пиёла тўлдириб қуйди-ю, шарт кўтариб ичиб юборди. Алам устида ичган ароғини таъсири у қадар сезилмагач, Хонзода яна бир пиёла ароқдан қуйиб нафас олмай уни ҳам ичди.
Томирлари жимирлаб боши айлана бошлагач Хонзода ўзини базўр қўлга олиб ароқ шишасини яна шкаф ичига беркитди ва танасини яланг полга ташлади.
- Ойиии...- Хонзода бутун танасидан кувват қоча бошлагач, аранг шивирлади, - энди сиз учун ҳам ҳаммасидан ўч олишим керак... Ўч...

Хонзода тун ярмида оғзи қуриб уйғонди. У жуда сувсаб кетган эди. Овоз чиқармасликка ҳаракат қилиб аста музлаткич эшигини очди-ю, у ерда турган ярим баклажка минерал сувни бир кўтаришда ютоқиб ичди.
Сувни ичгач тийраклашган Хонзода кеча ётар олди ўзининг қилган ишидан уялди.
-Ойиии...- бу сафар ўпкаси тўлиб келди Хонзоданинг, -у овоз чиқармасликга ҳаракат қилиб йиғлай бошлади. Хонзода узоқ йиғлади. У бақириб- бақириб, айтиб-айтиб йиғлагиси келганди. Бунинг ўрнига овозини чиқармай йиғлашга мажбур эди. У деворга суянганча кафти билан оғзини тўсиб узоқ йиғлади.
Қўшни хонада эса якка-ю ёлғиз қизининг дардига даво топишни иложини қила олмаган Мадумар қассоб ич-этини еб адо-и тамом бўлиб ўтирар эди.

Мадумар қассоб эрта тонгда Хонзода билан хайрлашди:
- Ўзингни эҳтиёт қил, қизим. У ерга бориб жойлашсам сени ҳам олиб кетаман.
Хонзода отасига жавобан "Яхши боринг, ада..." дея олди холос.

-51-
😢3❤2🥰1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

-Бугун кечга нозик меҳмонларимиз бор,- эрталабдан огоҳлантирди Козим Қодиров,- кимсан Ҳорун Рашидовнинг севимли куёвлари ўз туғилган кунини шу ерда нишонлаб берар экан. Хонзода, ходимларга ўзинг бош-қош бўласан. Бу дегани жавобгарлик сенда дегани.
- Хўп,- гапни калта қилди Хонзода,-ташвиш чекманг, сизни уялтириб қўймаймиз.

- Мен яна ошхонадагиларга алоҳида кўрсатма бераман, менъюга бироз ўзгартириш киритилди- зал мудири хизмат кўрсатувчи ходимлардан узоқлашди.

- Тавба, - деди Козим Қодиров узоқлашгач официантлардан Барно дегани,- булар жинни-пинни бўлиб қолмаганми?
Хонзода ҳайрон бўлганча Барнога тикилди
- Ўша Ҳорун Рашидовнинг бизникига ўхшаш ресторани бор. Тан олиб айтиладиган бўлса у рестораннинг нуфузи бизникидан ҳам катта. Эркатой куёв туғилган кунини ўзларига тегишли ресторанда қилмай бу ерда нишонлаб нима қиларкин? Ё хўрозқанд чет элники деса ётволиб шимади деганларидек, бизнинг ресторан қиз кўриндимикан?
- Сенга нима? -лабини бурди Садоқат исмли қиз,- бунақа алоҳида ташкил этилган тантаналардан қўлимиз мўмайгина пул кўради. Масалан мен бундай ҳолларда "Нега ундай? Нимага бундай?" деб силқовланиб ўтирмай шу куни қўлимга тушадиган пулни ўйлаб қўлим олти, оёғим етти бўлади.
-Менимча ўша арзанда куёв бизнинг чекка ресторанга келиб олиб бир ечилмоқчи, ўзиникиларни ёнида бачкана қилиғини қилолмайди, сипони ёқиши керак-да,- таҳмин қилишда давом этди Барно,- мана мени айтди дейсизлар, кечга бориб кичик зални ярим яланғоч таннозойимлар босиб кетади. Ростини айтсам шунақалардан кўнглим айнийди.

- Сен ўз вазифангни бил! Қолгани билан ишинг бўлмасин,- деди Иззат исмли официант,- ҳамма ўз ишини қилса шу билан олам гулистон.

-52-
❤8👍3
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Кечга бориб ҳақиқатдан ҳам Барно айтгандек "Afsona" ресторанини кичик залини ўзига бино қўйган ёш-яланглар босиб кетди. Хонзода бугун йигирма беш ёшни қаршилаётган Даврон Воисов "Feruza" ресторани хўжайини Ҳорун Рашидовнинг куёви, яъни ёлғиз синглисининг эри эканлигидан шунда аниқ-таниқ хабар топди.
Бўкиб атир сепиб олган, сочларини типратиканнинг игнасига ўхшатиб тиккатик олдирган Даврон Воисов ўзига тоза бино қўйган йигит экан. Бу унинг энг сўнгги русумдаги тор-танқис кийимларни кийиб, билагига фалон минг долларлик соат (Хонзодага бу ҳақда Барно шипшитиб кетганди) ва бармоғига тилла "перстень" узук тақиб ўзини кўз-кўз қилишидан ҳам кўринар эди.
"Оғзи қийшиқ бўлса ҳам бойнинг боласи гапирсин" экан. Даврон нимадир деса ҳам унинг атрофини ўраб олган қиз-жувонлар оғзиларининг таноби қочиб бўлар бўлмасга ҳиринглаб кулишар, мусиқа чалинганда "Юбиляр" ўртага тушиб ўйнаса атрофида эшилиб, илондек тўлғаниб рақсга тушишар эди.
Зиёфатнинг биринчи қисми уч соатча давом этди.
Асосий меҳмонлар обдон ўйнаб-кулишгандан сўнг "Afsona" ресторанинг кичик залида юбилярнинг энг яқин дўстларидан саккиз нафари қолишди.

Меҳмонларнинг ҳоҳиш ва истакларига кўра улар учун қайтадан янги дастурхон тузалди.

- Чарчамадингизми, яхши қиз?! -деди Даврон Воисов ўзининг ёнида мевали дисерт тортаётган Хонзодага кўзлари сузилиб қараб

- Йўқ раҳмат, - бўш патнисни қўлига олди Хонзода жиддий қиёфада,- яна нимадир керак бўлса айтарсиз.

- Керак! - оғзининг таноби қочди Воисовнинг, - бугун менинг туғилган куним, ҳурсандчилигимга шерик бўлсангиз. Биз билан бироз ўтиринг.

- Табриклайман,- деди жиддий оҳангда Хонзода,- аммо бизга мижозлар билан бирга ўтириш мумкин эмас. Узр.

- Бугун менинг туғилган куним дедим-а? - кўзлари совуқ ялтиради Воисовнинг, - демак бугун фақат менинг айтганим бўлади. У шундай деб Хонзоданинг белига қўл юборди,- ҳам айтганим, ҳам истаганим бўлади.
Уларни кузатиб турган Воисовнинг маст-аласт дўстлари бир овозда "Ўўўўўў" дея қийқириб юбордилар.
Хонзода тўғрида ўзи томонга кўзлари жавдираб қараб турган ёрдамчиси Иззатга кўзи тушди-ю, Воисовга таҳдидли шивирлади:

- Қўлингни торт, йўқса ёмон бўлади!?
- Нима тилладанми!? - соат тақилган қўллари қизнинг белидан пастлади Воисовнинг.
"Нима тилладанми!?" - Хонзоданинг қулоқлари остидан аммасининг эри Мансур поччанинг сўзлари қайта жаранглагандек бўлди. Кўп ўтмай унинг ўрнини ўзининг "Энди сиз учун ҳам ўч оламан, ойи..." деган сўзлари эгаллади ва шитоб билан
"Ҳа тилладан!" деди-ю, қўлидаги патнисни икки қўллаб маҳкам ушлаб Воисовнинг башарасига бор кучи билан қарсиллатиб солди.

-53-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍14❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бuсмuллаҳ

🌷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

 КУЗ фаслининг гўзал  тонги  муборак бўлсин!!!🌸

Инсон “УМИД ” билан “НАСИБ” ўртасида яшайди...
АЛЛОҲ ниятимизни СОЛИҲ, насибамизни ХАЙРли қилсин!!!

БУГУНГИ ЧОРШАНБА  КУНИ
СИЗГА ва
яқинларингизга
хонадонингизга ЯХШИЛИК ➖
ҚУВОНЧЛАР ХАДЯ қиладиган кун бўлсин!!!


Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фотиҳа сураси, асли шифо...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2🥰2