🧕 Muslimalar kundaligi
1.62K subscribers
3.67K photos
3.56K videos
4 files
6.87K links
Download Telegram
🧕 Muslimalar kundaligi
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋 Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Мадумар қассоб қўни-қўшнилардан раҳматлик аёли Ойниса омонатини топширган куни Райим аканинг ҳотини Кароматхон хонадонларидан чиқиб кетаётганини бир неча бор эшитганди.…
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Хонзода отасига хонанинг бир бурчагига икки қават қилиб кўрпача тўшади-ю, ўзи болохонага чиқиб у ердаги қуруқ полга ўзини таппа ташлади.

У тўлиб кетган юрагини бироз бўшатиш учун йиғламоқчи бўлди, бироқ қани кўзига йиғи келса.
Шу куйи бироз ўтирганидан сўнг отаси ётган хонага қулоқ тутди. У ердан ортиқча садо чиқмагач ўтган куни Валя "Чарчоқбости учун" деб қўлига тутқазган бир шиша ароқни беркитиб қўйган жойи шкафнинг ичидан олди-ю, бир пиёла тўлдириб қуйди-ю, шарт кўтариб ичиб юборди. Алам устида ичган ароғини таъсири у қадар сезилмагач, Хонзода яна бир пиёла ароқдан қуйиб нафас олмай уни ҳам ичди.
Томирлари жимирлаб боши айлана бошлагач Хонзода ўзини базўр қўлга олиб ароқ шишасини яна шкаф ичига беркитди ва танасини яланг полга ташлади.
- Ойиии...- Хонзода бутун танасидан кувват қоча бошлагач, аранг шивирлади, - энди сиз учун ҳам ҳаммасидан ўч олишим керак... Ўч...

Хонзода тун ярмида оғзи қуриб уйғонди. У жуда сувсаб кетган эди. Овоз чиқармасликка ҳаракат қилиб аста музлаткич эшигини очди-ю, у ерда турган ярим баклажка минерал сувни бир кўтаришда ютоқиб ичди.
Сувни ичгач тийраклашган Хонзода кеча ётар олди ўзининг қилган ишидан уялди.
-Ойиии...- бу сафар ўпкаси тўлиб келди Хонзоданинг, -у овоз чиқармасликга ҳаракат қилиб йиғлай бошлади. Хонзода узоқ йиғлади. У бақириб- бақириб, айтиб-айтиб йиғлагиси келганди. Бунинг ўрнига овозини чиқармай йиғлашга мажбур эди. У деворга суянганча кафти билан оғзини тўсиб узоқ йиғлади.
Қўшни хонада эса якка-ю ёлғиз қизининг дардига даво топишни иложини қила олмаган Мадумар қассоб ич-этини еб адо-и тамом бўлиб ўтирар эди.

Мадумар қассоб эрта тонгда Хонзода билан хайрлашди:
- Ўзингни эҳтиёт қил, қизим. У ерга бориб жойлашсам сени ҳам олиб кетаман.
Хонзода отасига жавобан "Яхши боринг, ада..." дея олди холос.

-51-
😢3❤2🥰1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

-Бугун кечга нозик меҳмонларимиз бор,- эрталабдан огоҳлантирди Козим Қодиров,- кимсан Ҳорун Рашидовнинг севимли куёвлари ўз туғилган кунини шу ерда нишонлаб берар экан. Хонзода, ходимларга ўзинг бош-қош бўласан. Бу дегани жавобгарлик сенда дегани.
- Хўп,- гапни калта қилди Хонзода,-ташвиш чекманг, сизни уялтириб қўймаймиз.

- Мен яна ошхонадагиларга алоҳида кўрсатма бераман, менъюга бироз ўзгартириш киритилди- зал мудири хизмат кўрсатувчи ходимлардан узоқлашди.

- Тавба, - деди Козим Қодиров узоқлашгач официантлардан Барно дегани,- булар жинни-пинни бўлиб қолмаганми?
Хонзода ҳайрон бўлганча Барнога тикилди
- Ўша Ҳорун Рашидовнинг бизникига ўхшаш ресторани бор. Тан олиб айтиладиган бўлса у рестораннинг нуфузи бизникидан ҳам катта. Эркатой куёв туғилган кунини ўзларига тегишли ресторанда қилмай бу ерда нишонлаб нима қиларкин? Ё хўрозқанд чет элники деса ётволиб шимади деганларидек, бизнинг ресторан қиз кўриндимикан?
- Сенга нима? -лабини бурди Садоқат исмли қиз,- бунақа алоҳида ташкил этилган тантаналардан қўлимиз мўмайгина пул кўради. Масалан мен бундай ҳолларда "Нега ундай? Нимага бундай?" деб силқовланиб ўтирмай шу куни қўлимга тушадиган пулни ўйлаб қўлим олти, оёғим етти бўлади.
-Менимча ўша арзанда куёв бизнинг чекка ресторанга келиб олиб бир ечилмоқчи, ўзиникиларни ёнида бачкана қилиғини қилолмайди, сипони ёқиши керак-да,- таҳмин қилишда давом этди Барно,- мана мени айтди дейсизлар, кечга бориб кичик зални ярим яланғоч таннозойимлар босиб кетади. Ростини айтсам шунақалардан кўнглим айнийди.

- Сен ўз вазифангни бил! Қолгани билан ишинг бўлмасин,- деди Иззат исмли официант,- ҳамма ўз ишини қилса шу билан олам гулистон.

-52-
❤8👍3
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Кечга бориб ҳақиқатдан ҳам Барно айтгандек "Afsona" ресторанини кичик залини ўзига бино қўйган ёш-яланглар босиб кетди. Хонзода бугун йигирма беш ёшни қаршилаётган Даврон Воисов "Feruza" ресторани хўжайини Ҳорун Рашидовнинг куёви, яъни ёлғиз синглисининг эри эканлигидан шунда аниқ-таниқ хабар топди.
Бўкиб атир сепиб олган, сочларини типратиканнинг игнасига ўхшатиб тиккатик олдирган Даврон Воисов ўзига тоза бино қўйган йигит экан. Бу унинг энг сўнгги русумдаги тор-танқис кийимларни кийиб, билагига фалон минг долларлик соат (Хонзодага бу ҳақда Барно шипшитиб кетганди) ва бармоғига тилла "перстень" узук тақиб ўзини кўз-кўз қилишидан ҳам кўринар эди.
"Оғзи қийшиқ бўлса ҳам бойнинг боласи гапирсин" экан. Даврон нимадир деса ҳам унинг атрофини ўраб олган қиз-жувонлар оғзиларининг таноби қочиб бўлар бўлмасга ҳиринглаб кулишар, мусиқа чалинганда "Юбиляр" ўртага тушиб ўйнаса атрофида эшилиб, илондек тўлғаниб рақсга тушишар эди.
Зиёфатнинг биринчи қисми уч соатча давом этди.
Асосий меҳмонлар обдон ўйнаб-кулишгандан сўнг "Afsona" ресторанинг кичик залида юбилярнинг энг яқин дўстларидан саккиз нафари қолишди.

Меҳмонларнинг ҳоҳиш ва истакларига кўра улар учун қайтадан янги дастурхон тузалди.

- Чарчамадингизми, яхши қиз?! -деди Даврон Воисов ўзининг ёнида мевали дисерт тортаётган Хонзодага кўзлари сузилиб қараб

- Йўқ раҳмат, - бўш патнисни қўлига олди Хонзода жиддий қиёфада,- яна нимадир керак бўлса айтарсиз.

- Керак! - оғзининг таноби қочди Воисовнинг, - бугун менинг туғилган куним, ҳурсандчилигимга шерик бўлсангиз. Биз билан бироз ўтиринг.

- Табриклайман,- деди жиддий оҳангда Хонзода,- аммо бизга мижозлар билан бирга ўтириш мумкин эмас. Узр.

- Бугун менинг туғилган куним дедим-а? - кўзлари совуқ ялтиради Воисовнинг, - демак бугун фақат менинг айтганим бўлади. У шундай деб Хонзоданинг белига қўл юборди,- ҳам айтганим, ҳам истаганим бўлади.
Уларни кузатиб турган Воисовнинг маст-аласт дўстлари бир овозда "Ўўўўўў" дея қийқириб юбордилар.
Хонзода тўғрида ўзи томонга кўзлари жавдираб қараб турган ёрдамчиси Иззатга кўзи тушди-ю, Воисовга таҳдидли шивирлади:

- Қўлингни торт, йўқса ёмон бўлади!?
- Нима тилладанми!? - соат тақилган қўллари қизнинг белидан пастлади Воисовнинг.
"Нима тилладанми!?" - Хонзоданинг қулоқлари остидан аммасининг эри Мансур поччанинг сўзлари қайта жаранглагандек бўлди. Кўп ўтмай унинг ўрнини ўзининг "Энди сиз учун ҳам ўч оламан, ойи..." деган сўзлари эгаллади ва шитоб билан
"Ҳа тилладан!" деди-ю, қўлидаги патнисни икки қўллаб маҳкам ушлаб Воисовнинг башарасига бор кучи билан қарсиллатиб солди.

-53-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍14❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бuсмuллаҳ

🌷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

 КУЗ фаслининг гўзал  тонги  муборак бўлсин!!!🌸

Инсон “УМИД ” билан “НАСИБ” ўртасида яшайди...
АЛЛОҲ ниятимизни СОЛИҲ, насибамизни ХАЙРли қилсин!!!

БУГУНГИ ЧОРШАНБА  КУНИ
СИЗГА ва
яқинларингизга
хонадонингизга ЯХШИЛИК ➖
ҚУВОНЧЛАР ХАДЯ қиладиган кун бўлсин!!!


Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фотиҳа сураси, асли шифо...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2🥰2
Fikrimga qoshilasizmi ❤️‍🩹

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🧕 Muslimalar kundaligi
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋 Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Кечга бориб ҳақиқатдан ҳам Барно айтгандек "Afsona" ресторанини кичик залини ўзига бино қўйган ёш-яланглар босиб кетди. Хонзода бугун йигирма беш ёшни қаршилаётган…
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Бир зумда олатасир олишув бошланиб кетди. Давроннинг кайфи тарақ оғайнилари учун бу айни муддао эди. Улардан Давронга энг яқин ўтиргани тузалган столни устидаги ноз-неъматлари билан ағдариб ташлади. Яна бири юзини ушлаганча ғужанак бўлиб қолган Давронга ёрдамга шошилди.Яна бири тўрдаги бар ходимига ташланди, иккинчиси эса ясатуғлик бардаги ичммликларни ёппасига ағдариб синдиришга тушди. Қолганлари залдаги официант йигитларга ёпишди. Хонзода ҳамон Давроннинг ҳақорати таъсиридан чиқиб кетмаган эди, шу сабаб юрагидаги оловни босиш учун йигитлар билан тенгма-тенг олиша кетди. Бир вақтлар акаси Ҳумоюн "Ёнингда бўлмаган вақтим ўзингни ҳимоя қилишни ўрган" дея Хонзодага қўл жанги элементларидан анча-мунчасини ўргатган эди. Ойниса опа ўша кезлари тўнғич ўғлига "Қиз бола нозик бўлавергани яхши, уни машқ қилдириб қўполлаштириб эркакшода қилиб ташлама" дея қанчалик зорилламасин, онасининг гапига на Ҳумоюн, на Хонзода парво қилишмаган, қайтага адаси Мадумар қассоб қўллаб қувватлаши билан анча вақт айни шу спорт тури билан шуғулланишганди.
Илк бора Хонзода йўловчи машинадаги аёллардан бу тариқа разолатни кутмагани сабабли ғафлатда қолганди. Бироқ манфур поччаси Мансур почча очиқдан очиқ ҳамла қилгани учун унга ўз ўрнини кўрсатиб қўя олганди. Бу сафар ҳам Даврон билан шундай бўлди. Донғи атрофни бузган олифтанинг бир уришлик ҳоли бор экан Хонзоданинг битта зарбасидан уни ўчди.

-54-
❤8👍3
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Тез орада рестораннинг ўз қўриқлаш хизмати ходимлари келиб жанжални бости-бости қилишга киришди. Бу вақтга қадар Хонзода яна бир йигитни юмалоқ ёстиқ қилганди. У акаси билан машқ қилганда чап оёғида таяниб туриб ўнги билан айланиб зарба бериш техникасини яхши кўрарди, ҳозирги олатасирда ўзи томонга чопиб келаётган йигитнинг жағига айнан шу тарзда зарба бериб учириб юборганини сезмай қолди.
Қўриқлаш хизматидагилар ресторанда олишган официант ходимларини алоҳида хонага қамадилар. Хонзода жанжалда қатнашган етти нафар йигитнинг орасида ягона қиз эди. Кўп ўтмай уни йигитлардан бошқа хонага олиб чиқиб устидан қулфладилар.
Шу куни жанжалга аралашган ҳеч бир ходимга уйга жавоб берилмади.
Эртаси куни эрталабдан уларни шахсан ресторан директори Маҳмуд Аҳмадовни ўзи сўроққа чақирди.

У бош эгиб турган етти нафар йигит ва Хонзоданинг ёнидан бир-бир қадам босиб юрар экан ўйчанлик билан сўзлай бошлади:

-"Жанжал нимадан чиқди? " деб сўрамайман. Баридан хабарим бор. Яна унинг оқибатидан ҳам. Бундан эса сизнинг хабарингиз йўқ. Жанжал оқибатида бир йигитнинг бурни синган, ҳатто айтиш мумкин-ки, синиб ялпайиб кетган. Иккинчи йигитнинг жағи синган. Учинчисини эса оёғи. Қолганларида кўкариш, моматалоқ бўлиш ҳолатлари ва ҳаказолар.
Хўш, сиз томонда синиш, чиқиш йўқ. Ёрилиш, ғурра бўлишлар эса ҳеч гапмас.
Энди асосий масала: бу ишларни бости-бости қилиш анча қиммат туради. Хуллас сизларга бир таклифим бор. Ё шу ишларни бости-бости қилиш учун нариги томон билан келишамиз ва бунинг эвазига ҳар бирингиз олти ойдан текинга ишлаб берасиз ёки барчангиз қонун олдида тегишлича тартибда жазоингизни оласиз.
Айтиб қўяй, ҳар икки қарорда ҳам менга сизлардан кўра бир неча ўн баравар қийин бўлади. Биринчисида молиявий жиҳатдан, иккинчисида эса ресторанимизнинг нуфузи, обрўси суддаги судра-судралар сабаб ер билан битта бўлади. Ижтимоий тармоқ блогерлари учун эса тайёр гўшт бўламиз биз. Қисқаси...

- Биз олти ой маошсиз ишлаб беришга розимиз, -деди Иззат ёнидаги йигитларга юзланиб, "судланган" деган тавқи лаънат ҳеч биримизга керакмас. Қолаверса аллақандай кўча итларининг ҳурмача қилиқлари деб туз ичган жойимизга ҳиёнат қилолмаймиз. Бизни кечиринг, Маҳмуд ака. Бу ҳол бошқа қайтарилмайди.

- Ҳамма шундай фикрдами?

Йигитлар бир овоздан "Ҳа" дея бош ирғашди. Бироқ Хонзода турган жойида қилт этмай тураверди.

- Унда сизларга руҳсат,- деди Маҳмуд Аҳмадов йигитларга, Хонзодага эса юзланиб буюрди,- сен эса қол!


-55-
❤4👍3
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)


-Хонзода,- чуқур хўрсинди Маҳмуд Аҳмадов,- сендан нега унақа қилдинг деб сўрамайман. Барини кузатув камераларида ёзилган ёзувлар орқали кўрдим. Ундан кейин...- Аҳмадовни юзида бир зум табассум пайдо бўлди-ю, дарров сўнди,- анави учта "жабрдийда"ни ҳам иккитасини бўкала қилган сен экансан. Бири кечаги юбиляр. Уни патнис билан тушириб бурнини синдиргансан. Яна битта отасини эркатойини жағига тепиб "аллалаб" қўйибсан. Хуллас, ўзинг ақлли қизсан ва билиб турибсанки, бўлиб ўтган воқеалардан сўнг бу ерда ишлай олмайсан.
- Ҳа ҳаммасини тушундим,- деди Хонзода кўксини тўлдириб нафас олар экан, - барчаси учун сизга раҳмат.

- Йўқ, сен ҳеч вақони тушунмадинг, - қатъият билан сўз қотди Аҳмадов,- биласанми нима? Бўлиб ўтган воқеалар туфайли мен ярим кечасидан то тонггача Ҳорун Рашидов билан учрашиб суҳбатлашдим. Бу суҳбатни бошқачасига музокара деб айтса, ҳам бўлади. Хуллас Рашидов бўлган воқеаларни бости- бости қилиш учун жуда катта сумма сўради. Мен у суммани йигитларни ойлигидан қоплайман десам, улар тин олмай беш йил ишлашлари керак бўларди. Мен эса уларга олти ой маошсиз ишлайсизлар дедим. Бу шартим шубҳасиз улар учун жуда катта сумма бўлиб кўриниши табиий. Аммо бу ёқда ўзим...
Ҳай майли, бу гапларни қўятурайлик. Энди Рашидовнинг асосий шартини эшит:
Рашидов барчаси ўз ўрнига тушиб кетиши учун айтилган суммадан ташқари сени сўради.

Ҳа, айнан сени!

Ва бу унинг энг асосий шарти!

-56-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤15😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌙 ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАЙМАН,
АЗИЗЛАРИМ!✨

✨ Бир нома ёзарман, сирли бу оқшом .
✨ Қуёш ер юзида бош қўйган замон.
✨ Бир нома ёзарман мангу эхтиром.

✨ Ўқиган инсонларга
ХАЙРЛИ ОҚШОМ!

🌙Тунингиз тинч осойишта ўтсин!


Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
🔥1
☀️ Ассалому алайкум! ПАЙШАНБА тонги муборак бўлсин!

Яхши инсонларни беғубор тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга беҳисоб шукрона айтамиз.

Ушбу тонг нафасидан баҳра олаётган барча- барчангизга бошлаётган кун ва бугунги эзгу-ишларингизга ҳайру-барака  тилаймиз.

Яхшиликлар ва яхши инсонлар Роббимиз изни ила ҳамроҳ бўлсин!

Доимо яқинларингиз ичра азиз бўлинг, қадрдон...

Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
#ҳикмат

САЛАВОТ ФОЙДАЛАРИ

Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
«Ҳажга борганимда Ҳарамда бир кишини кўрдим. У Макканинг қаерида бўлмасин – тавофдами, Арафотдами, Минодами, фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтарди. Мен унга: “Эй инсон, ҳар бир мақомнинг зикр ва дуоси бор. Сенга нима бўлди, дуо ҳам, зикр ҳам қилмасдан, фақат салавот айтяпсан?” дедим. У: “Бунинг тарихи узун”, деди: “Хуросондан Маккага ҳаж қилиш учун чиқдим. Мен билан бирга отам ҳам бор эди. Куфага келганимизда отам касал бўлиб вафот этди. Унинг кийими билан юзини ёпдим. Сўнг юзини очсам, жуда хунук бўлиб қолганини кўрдим. Бундан қаттиқ қайғурдим. Бир пайт ухлаб қолибман. Тушимда бир киши олдимизга келди, унинг юзида ниқоб бор эди. У киши ниқобини юзидан олди ва менга: “Нега бунчалик ғамгинсан?” деди. “Бу мусибат сабабли нега ғамгин бўлмайин”, дедим. У отамнинг олдига борди ва юзини силади, натижада отам балоланган нарсасидан қутулди. Бориб юзига қарасам, юзи тўлин ойдек порлаб турибди. Шунда мен у кишига: “Кимсиз?” дедим. У киши: “Мустафоман”, деди. Шунда мен у кишининг ридоларидан ушлаб: “Худо ҳаққи, менга бу қисса хабарини беринг”, деб сўраганимда,“Сенинг отанг ҳаётлик вақтида ҳар кеча ухлашдан аввал менга юз марта салавот айтарди. Лекин отанг судхўр бўлган. Аллоҳнинг ҳукмида судхўрнинг сурати жуда хунук бўлиши бордир. У менга салавот айтгани сабабли, умматимнинг амалларини кўрсатадиган фаришта келиб, отангнинг ҳолатини билдирди”, дедилар. Шундан кейин мен Аллоҳ отамни мағфират қилишини сўраб, ҳар кеча Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга юз марта салавот айтишни одат қилдим».

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3🥰2