#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Биласанми, Хонзода, бизнинг рақс дастамизда йигирма тўрт нафар қиз фаолият юритади. Битта тўй маросимига эса ўн иккитадан то ўн олти нафаргача қизларнинг иштироки жалб этилади.
Мен ресторан очганимда ўз олдимга бир мақсадни қўйгандим. Халқимизнинг шодиёна кунларини энг чиройли тарзда видеотасмаларга муҳрласак, бу бора " Feruza" ресторани пешқадам бўлса эди дегандим. Тўйларда "Муножаат", " Тановар", "Мустаҳзод", "Дилҳирож" каби миллий дурдона асарларимиз, шунингдек Ҳоразм, Бухоро, Фарғона, Андижон, Фарғона, Сурхондарё, Қашқадарё каби вилоятларимизнинг ўзига хос рақсларини ижро этиш орқали миллатдошларимиз ҳамда юртимиз меҳмонларда ажиб таассурот уйғотишни истагандим. Бу орзуйимга бирмунча етишдим ҳам. Эндиликда бизнинг "Сеҳр" рақс дастамиз хизматидан нафақат ресторанимиз, балки бошқа талай давраларда фойдаланиш учун талаб тушмоқда. Бу эса бир қатор муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Биласан, беш қўл баробар эмас. Айрим ҳолларда раққоса қизларимизни санъатидан фойдаланган ҳолда уларни қадрини ерга урган ҳолатлар ҳам бўлмоқда.
Менинг ойимлар ҳам бир вақтлар санъатнинг ана шу турига қизиққанлар. Бироқ турмушга чиққач дадам уларни рақс тушишларини тақиқлаб қўйгандилар. Сабаби ойим жуда чиройли аёл бўлганлар.Улар дадамларга қарши чиқмаган бўлсаларда, бир умр Мукаррама Турғунбоева, Қундуз Миркомилова, Вилоят Оқилова, Малика Аҳмедова, Феруза Солиҳова, Қизлархон Дўстмуҳамедова каби етук рақс дарғанинг ижроларини кўзлари ёниб, дилларида эса армон билан томоша қилиб ўтдилар.
- Ҳорун ака, -деди Хонзода уни илк бор исми билан чақириб,- сизни... Мен сизни энди таниётгандекман. Сиз ҳақда анчадан буён эшитиб юрардим-ку, бироқ бунчалар ҳассос юрагингиз борлигини билмаган эканман. Аммо ҳали ҳам тушунмадим, мен нима иш қилишим керак?
-71-

❤5👍4
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Ҳозир тушунтираман,-деди Рашидов лимонаддан бир ҳўплаб олиб,- ҳуллас кейинги пайтларда "Сеҳр" гуруҳини атрофида айрим ҳурмача қилиқли кимсалар айланишиб қолишган. Улар тантанали маросимларнинг авж нуқтасида қизларга тегишиб, бемаъни қилиқлар қилишмоқда, обрўларини ер билан битта қилишга уринишмоқда. Бу нарса тасодифми ёки атайин уюштириляптими очиғи ҳали бу нарсанинг тагига етиб борганимча йўқ. Фаҳмлаб турганингдек "Сеҳр" нинг обрўси- менинг обрўйим. "Сеҳр" нинг шаъни-менинг шаъним. Шу сабаб бу масалага астойдил киришмоқчиман. Рост, бу борада шу пайтгача бир қанча чоралар кўрдим. Раққосаларни ҳимоя қилиш мақсадида бир гуруҳ йигитлардан улар учун қўриқчилар ҳам қўйдим. Аммо бундан ўзим кўзлаган мақсадга етиша олмадим ҳисоб. Айрим мунофиқлар эса шундан ҳам бир гап топишибди. Нима эмиш "Ҳорун ар Рашид ўзининг "Тунги капалаклари" учун бир тўда кўппакни қоровул қилиб капалакчаларни нарҳини янада оширяпти" эмиш.
Қара бу касофатларнинг иддаосини ? Биласан тантаналар асосан оқшом пайти бўлади. У маразлар эса қизларга "Тунги капалаклар" деган ном қўйишибди. Бундай беорликка чидаб бўладими? Шунга сен ҳам "Сеҳр" нинг таркибига кирсанг ва ичкаридан туриб ўша маразларнинг таъзирини берсанг дегандим. Бу ерда аёл кишининг иштироки жуда муҳим. Кеча сен Давроннинг таъзирини берган саҳналарни кўриб кўнглимда анчадан буён излаб юрган инсонимни учратдим деган умид уйғонди.
Шунга нима дейсан?!
-72-

❤7👍4
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Хонзода ўйланиб қолган эди. У Ҳорун Рашидов ўзидан жавоб кутиб турганини фаҳмлаб хаёлларини йиғиштириб олишга қарор қилди:
- Умуман олганда таклифингиз менга маъқул. Бироқ менда ўзимга нисбатан ишончсизлик бор. Кеча кимнидир тушириб қолган бўлсам ҳар сафар ҳам шунақа устамонман дегани эмас. Мана бугун ўзингиз ҳам гувоҳ бўлдингиз. Уч йигитингиз менга уч ҳатлаб етиб олишди. Шунинг учун менга бугун ишонч билдириб эрта бирси кун ҳафсалангиз пир бўлиб қолмасин дейман.
- Бу томонидан ҳавотир олма,- Хонзоданинг гапини бўлди Рашидов,- сени жисмоний жиҳатдан қайта тайёрлаш учун казо-казо спорт усталари қўшимча машғулот ўтишади. Ҳа айтганча, ёшинг нечада?
- Икки ойдан кейин йигирмага кираман.
Хонзоданинг жавобидан Рашидовнинг кўзлари катта-катта очилди:
- Шунда ҳозир ўн тўққизда экансан-да? - у ҳайратини яшира олмай деди,- барвақт улғайибсан, қизалоқ...
Хонзода юзини четга бурди:
- Ҳаа, баъзан ўзинг истамаган вақтда улғайишинг учун керагидан ортиқ ҳаракат қиладиганлар топиларкан бу ҳаётда.
Ҳорун Хонзоданинг охирги сўзларидан зийрак тортиб лабларини саволга жуфтлади-ю, аммо ўзини босди. У бугун эрталаб Хонзода ҳақидаги барча маълумотларни аниқлаш ҳақидаги топшириқни ўнг қўли бўлмиш Камолга топширганди. Бироқ бундай топшириқларни икки соатга қолмай авра-астарини ағдариб ташлайдиган Камолнинг шу вақтгача дараги йўқ эди. "Майли,- ўйлади Рашидов,- ички туйғуларим бу қизга бемалол ишониш мумкин демоқда ва у мени шу вақтгача алдамаган"
- Шундай қилиб нимага келишдик,- қизга савол назари билан қаради Рашидов,- мен билан бирга ишлайсанми!?
Хонзоданинг қовоғи уюлиб қошларига тугун тушди, бироқкўп ўтмай чеҳраси ёришди:
- Майли, таваккал! Сиз билан бирга ишлаганим бўлсин. Фақат битта шартим бор!
-73-
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

❤9👍5
💥 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ПАЙШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН🌼🌺
Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.
Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.
Кунимизни мазмунли қилиб, хайру барокатларини ёғдирсин.
Омин. 🤲🌸
🎋🌷Ҳамиша
🎋🌷Омад
🎋🌷Қувонч
🎋🌷Тарк этмасин
✨🌹✨🌹✨🌹✨🌹✨🌹✨
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!

❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намоздан кейин албатта шу зикрларни айтинг
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Bu shunday duoki, farishtalar uning savobini yozishdan ojiz qoladi"
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
-Оббо, шартим бор дегин!? Ахир шартни иш берувчи томон қўймасмиди? -Рашидов шундай деб муштига йўталди,- ҳай майли, қани айтчи, қанақа шарт экан?
- Шартим шундан иборат-ки, -ерга қаради Хонзода,- кимдир мен ҳақимда нолойиқ гап гапирган тақдирда ишонмайсиз. Аввал сўраб, суриштириб сўнг бир қарорга келасиз ҳамда ушбу сўзларимни ҳамиша ёдда сақлайсиз!
- Сен қиз ёмон экансан,- ёлғондакам пўписа қилган бўлди Рашидов,- битта шартим бор деб иккита шартни бўйнимга илмоқчисан!?-Хонзода эътирозга чоғланган эди Рашидов уни тўҳтатди,- бўлди! Шартингни қабул қилдим. Демак, келишдик!
- Албатта, -ҳозиржавоблик билан жавоб қайтарди Хонзода,- қачондан ишга тушай!?
- Бугун дамингни ол! Эртадан ишга тушсанг бўлади. Ундан кейин ёлғиз ўзинг ижара уйда турмасанг дегандим. Ресторан ҳудудида ҳизматчилар учун алоҳида кўп қаватли уй қурдирганман. Яшаш, озиқ-овқат бари бепул. Албатта бу хос ходимларимиз учун. Сен учун ҳам битта хона ажратишларини буюраман. Шу суҳбатимиздан сўнг бориб жойлашсанг бўлади.
- Раҳмат,- гапни калта қилди Хонзода.
- Хонзода, сен билан салкам икки соатдан буён суҳбатлашаяпман. Ҳа айтганча, сенсираётганим учун хафамасмисан?
- Йўқ бемалол.
- Эртага сени иш жойинг билан таништиришади. Энди эса ижозатинг билан менга руҳсат. Сени Қобил янги хонангга кузатиб қўяди . Кўришгунча.
- Кўришгунча!
Хонзода Рашидов билан хайрлашиб ташқарига чиққанда боя машинада ўзи ҳақорат қилган йигитга кўзи тушди:
- Исмингиз Қобилми?
- Қобил бўлса нима? Яна ўсма қўямиз дермидинг? -ранги бўзариб пўнғиллади йигит
- Йўғей, унақа демайман,- жилмайди Хонзода, - илтимос ҳалиги қўполлигим учун мени кечиринг. Сиздан бир нарсани илтимос қилмоқчи эдим.
-74-

❤4👍2
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🍂
Зулхумор анкета саволларига жавоб ёзиб бўлгунча қорни очиб кетди. У қайинсинглиси Жамила олиб келган маставани иштаҳа билан ичиб олгач, шундоққина бешик ёнидаги қуруқ гиламга ёзилган қуроқ дастурхонни йиғиштириб бош тарафига қўйди ва ёзганларини қайтадан ўқиб, таҳрирлаб чиқа бошлади.
- Бошқа нарса керакмасми, янга?-хонага бош суқди Жамила
- Йўқ, гўзалим, раҳмат,- деди Зулхумор телефондан бош кўтармай.
- Акамми? - телефонга ишора қилди Жамила
- А? - фикри бўлинганидан уни жамлай олмай талмовсиради Зулхумор
- Акам билан ёзишяпсизми дейман? - овозини баландлатди Жамила.
- Ҳа йўқ, - Жамиланинг саволига энди тушунган Зулхумор жилмайди,- акангиз бунақа пайтда жавлон уриб меҳнат қилаётган бўладилар-ку? Мен бир доктор аёл билан ёзишяпман. Қўряпсиз-ку, кейинги кунларда қорнимдаги вақти-вақти билан безовта қилаётган оғриқ борган сари кучайиб бормоқда.
- Камига қўл-оёғингизни жароҳатлаб олдингиз. Майли, Беҳзод уйғонса чақирарсиз, бешикдан ечиб кийимларини алиштириб бераман. Куни билан бешикда ётавериб елкалариям қотиб кетгандир жиянчамни.
- Хўп раҳмат, - Жамилага астойдил миннатдорчилик билдирди Зулхумор,- сизни турмушга берсак ўрнингиз роса билинади, айниқса менга.
Жамила юзлари дув қизарганча "Эээ қўйсангиз-чи?" дея хонани тарк этди.
Зулхумор Жамила чиқиб кетгандан сўнг яна телефонга берилди. У шахсийсига хабар келганлигини кўриб кимданлигига қизиқди. Хабар Ҳатира опадан экан.
- Салом, қизижоним, -дея бошланганди хабар, -сиздан бир илтимосим бор эди. Биламан бу сизнинг қўлингиздан келади. Илтимос, йўқ деманг...
-75-

❤5😢1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Ассалому алайкум, онажон,- дарҳол жавоб ёзди Зулхумор,- бардам, бақувват юрибсизми? Уй ичилар саломатми?
Қандай илтимосингиз бор эди? Олдиндан ваъда беролмайман-у, бироқ қўлимдан келса бажонидил.
Зулхумор Ҳатира холанинг профилига ҳозиргина ўзи ёзган хабарни юборди-ю, сўнг "Админ хоним" профилидан карта рақамини олиб, шифокор Мавлуда Рўзиева картасига тўлов қилди. Тўлов чеки нусҳасини сал аввал тўлдирган анкета саволлари билан биргаликда "Админ хоним" профилига юборди-ю, телефонини ўчириб ўғлининг бешиги ёнига ҳорғин чўзилди.
Зулхуморнинг бир зум кўзи илинибди. Шу орада туш ҳам кўрибди. Тушиям тушмисан туш , алоғ-чалоғ эди. У ўзини баланд жарликдан пастликка тушиб кетаётганини кўрди. Юраги шунақанги шувиллар эмишки, дод дейман деса овози чиқмасмиш. Йиқилиб тушаётиб пастга қарабди. Пастда бир-бирига мингашиб типирчилаб ётган илонлар оғзиларини каппа-каппа очиб Зулхуморнинг етиб келишини пойлаб ётишганмиш. Зулхумор илонлар ваҳмидан кўра манзаранинг жирканчлигидан кўнгли ағдарилиб кетибди.
Ана илонлар яқин қолди... Зулхумор уларнинг қайси биринингдир оғзига зарб билан кириб кетди. У бутун танаси бўйлаб қопланаётган беҳузур шилимшиқ суюқликдан ўзини муҳофаза қилиш учун юзини қўллари билан ёпмоқчи бўлди бироқ энди кеч эди. У ҳатто бақиришдан мосуво бўлганди, оғзини очса ичига ўша суюқликдан кириб кетишини ҳис қилиб лабларини зипс ёпди...
-76-

❤4🔥2😢2
МАЙЙИТСИЗ ЁПИЛГАН ҚАБР…
Бир киши қабристондан қабр сотиб олиб, унга ўз исмини ёздириб ёптириб қўйди.
Бу ҳолатни кузатган қўни-қўшнилар ва яқинлари ундан нега бундай қилганини сўрашди, аммо у жавоб беришни истамади.
Бироз вақт ўтиб, ўша одам вафот этди.
Лекин уни бошқа қабрга қўйишди.
Бу сирли ишдан ҳайратга тушган маҳалладошлари маҳаллий имомга мурожаат қилишди.
Имом қабристонга бориб, маййитсиз ёпилган қабрни очишни маслаҳат берди.
Одамлар қабристонга бориб, қабрни очганларида ҳайратдан йиқилиб қолишди.
Қабр очилганда эса…
Ҳеч ким кутмаган манзара пайдо бўлди.
У ерда на жасад ва на бирор из бор эди.
Фақатгина эски қути ва битта сандиқ тўла олтинлар ётарди.
Одамлар қизиқиш ва қўрқув билан қутини очишди.
Уни очган заҳоти ғижирлаб очилган ёғоч қути ичида бир мактуб бор эди.
Мактубда шундай сўзлар ёзилган эди:
“Агар сиз бу хатни ўқиётган бўлсангиз, демак, мен аллақачон бу дунёни тарк этганман.
Ҳаётим давомида жуда кўп пул йиғдим, жуда кўп мулк тўпладим.
Лекин энг катта хатойим – мен фақат бу дунё учун йиғдим.
Бир умр ҳалол одамман, деб ўйлардим.
Аммо қалбим тоза эмаслигини, қалбим бу дунёники эканлигини жуда кеч англадим.
Шунинг учун ҳам мен бу қабрни сотиб олдим.
Мен бу ерга фақат бойлигимни эмас, нафсимни, шу пайтгача ўтган умримни ҳам кўмдим.
“Эй, топиб олган одам! Мен сендан битта илтимос қиламан — бу бойлик эвазига менга бир соатгина умр сотиб олиб бер.
Ёки қабрда бир соатгина жаннат роҳатини олиб бер.
Йўқ, бунинг иложи йўқ.
Чунки бу дунёда ҳамма нарса сотилади, лекин Аллоҳнинг ҳузурида эмас…
Мен буни жуда кеч тушундим.
Агар имконинг бўлса, бу бойликни энг муҳтож инсонларга бер.
Уларга ҳақиқий ёрдам бўлсин.
Чунки фақат савобларгина биз билан қабрга кириши мумкин…”
Ҳамма жим бўлиб қолди. Ҳатто шамол ҳам.
Имом қаттиқ ҳузн билан қараб турди-да, шундай деди:
— Инсон қанча яшамасин, қанча бойлик орттирмасин, охирида ҳаммаси қолиб кетади.
Бу одам ўзини ҳалокатдан қутқариб кетди.
Бойликларини садақа қилиб, ҳақ эгаларига топширишни бизнинг бўйнимизга юклаб кетди.
Ўзи эса тавба қилиб вафот этди.
Лекин бизчи?
Биз ҳали ҳам ўлмайдиган одамдек бойлик йиғиш билан овворамиз.
Тавба қилишга, мол-мулкларимизни ҳақдорларига топширишга вақтимиз етадими-йўқми, билмаймиз.
Бу одам кеч тушунган бўлса-да, ўзига ўзи ҳукм чиқариб кетган экан.
Аллоҳ раҳматига олсин.
Шу куннинг ўзида бу бойликлар маҳалладаги муҳтожларга, етимларга, бева-бечораларга тарқатилди.
Ҳеч ким бу олтинларга ҳавас билан қарамади.
Эй мол-мулки деб ота-онасидан, жигаридан, яқинларидан узоқлашганлар, ҳали сизда фурсат бор!
Бу дунёда қоладиган бойлигингиз учун жаннатингизни алмашманг.
Бу ҳодиса маҳаллада узоқ йиллар давомида ибратли ҳикоя сифатида ёдда қолди.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар:
“Эҳсон қилинглар! Аллоҳ ҳам эҳсон қилувчиларни севади.”
(Имом Муслим ривояти)
“Ким бир муҳтожнинг эҳтиёжини қондирса, Аллоҳ унинг дунё ва охират эҳтиёжини қондирур.”

❤6
🌙 Х А Й Р Л И Т У Н
🌙 Билинг ғаниматмиз бир
биримизга
Дунёда мехрдан кучли нима бор.
Ширин сўз айтишдан тўхтаманг
зинхор
Бизни боғласин Меҳр Оқибат.
Хайрли тун азизим!
Тунингиз осуда ўтсин!
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
🌙 Билинг ғаниматмиз бир
биримизга
Дунёда мехрдан кучли нима бор.
Ширин сўз айтишдан тўхтаманг
зинхор
Бизни боғласин Меҳр Оқибат.
Хайрли тун азизим!
Тунингиз осуда ўтсин!
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋🕋🕋
🌸🎉АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА
РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКАТУҲ
🌺🩷 🌺🩷
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН
АЗИЗЛАРИМ!🌸🎉
🌹Азизларим Роббимнинг марҳамати ўлароқ берилган бу кунда ЖУМА барчамизга муборак бўлсин!
•🌼Тортиқ бўлсин сизга дуо-
🌺саломлар
•🌼Дуода энг гўзал ширин
🌺каломлар.
•🌼Илоҳо уйингиз нурларга
🌺тўлсин,
•🌼ЖУМА айёмингиз муборак
🌺бўлсин!
Aзизларим жуманинг ҳайру барокати сизга бўлсин!
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
🌸🎉АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА
РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКАТУҲ
🌺🩷 🌺🩷
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН
АЗИЗЛАРИМ!🌸🎉
🌹Азизларим Роббимнинг марҳамати ўлароқ берилган бу кунда ЖУМА барчамизга муборак бўлсин!
•🌼Тортиқ бўлсин сизга дуо-
🌺саломлар
•🌼Дуода энг гўзал ширин
🌺каломлар.
•🌼Илоҳо уйингиз нурларга
🌺тўлсин,
•🌼ЖУМА айёмингиз муборак
🌺бўлсин!
Aзизларим жуманинг ҳайру барокати сизга бўлсин!
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Ҳай, Зулхумор! Зулхумор дейман, кўзингни оч,- Зулхумор ўзини туртаётган қайнонаси эканлигини анча вақтгача билолмай жойида ҳарсиллаб нафас олиб ётди,- вой ўлмасам бу нима ётиш!? Секин ўрнингдан туриб, аста ўтириб ол. Ҳа шундай. Эҳтиёт бўл, болам. Ёмон босинқирабсан-ей!? Юрагингни босиб қўйибсан шекилли, мен ҳозир,- Баҳринисо она эшик томонга қараб овоз берди,- ҳай Жамии, бир коса сув обке!
Жамила тезда бир коса сув олиб келди:
- Тинчликми, ойи!?
- Янганг ёмон ётиб қолиб босинқирабди. Нега булар жимжит деб кирсам, Зулхумор уйқусида ҳарсиллаб ётибди. Ўзи шу янганг кейинги пайтларда уриниб кетди-да. Ич оғриғи босилмай, қўл-оёғини бу балога гирифтор қилиб ўтирганини кўр. Ўзи илмли яхши бир отин аёл топиб шу янгангни ўқитиб, дам солдириб юборишимиз керак. Кўзга яқинда янганг, суқ ўлгурам айланиб келиб дарров шуни топақолади. Майли оёғини бемалол босиб юриб кетсинчи, шу ишнинг ҳам охирига бир етмасамми?
Баҳринисо она жаврай-жаврай Зулхуморга сув ичирди. Сўнгра бешикдаги Беҳзодни ечиб қўл-оёғини силай-сийпаб бироз ўйнатган бўлди.
Ётган одамга кунни кеч бўлиши қийин экан. Зулхумор ҳам кўрган туши таъсири остида анча вақтгача ўзига келолмади. Яхшиям шу қайнонаси, яхшиям шу қайинсинглиси бор экан. Одам тафтини одам оларкан. Тушликка овқатни кўп қилиб қўйишгани учун Зулхуморни олдида кечки овқатниям бирга еб, уйқуга ётар вақт бўлгунча гаплашиб ўтиришди. Зулхумор уларнинг ёнида телефон титкилашга истиҳола қилиб то икковлари қўшни хонага чиқиб кетгунча аппаратни қўлига олмади.
-77-

❤7
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳамма уйқуга кетиб атроф тим-тирис жимжитликка кўмилганда Зулхумор яна телефонини қўлга олди.
Унга уч инсон - онаси, Админ хоним ва Ҳатира холадан хабар келган экан. Зулхумор аввал қай бирларининг хабарларини очсам экан деб ичи қизиди, бироқ дарҳол бир қарорга келди:
" Қизим, яхшимисан? Жонинг соғми,- деб бошланган эди онасининг ёзган хабари, - кеча "Шифокорга бордим, эртага таҳлилларнинг жавоби чиқади" дегандинг. Нима бўлди, бугун шифокорга боролдингми? (Зулхумор уйидагиларни ҳавотирга солмаслик учун йиқилиб тушиб жароҳат олганини яширганди) . Кун бўйи телефон қилай десам қўлим ишдан ортмади. Энди қўлим бўшаганда қарасам вақт алламаҳал бўлибди. Шунга хабар ёзақолдим.
Шифокорлар нима деди, қизим? Аниқ ташхис қўйишдими? Нима гап бўлса яширмай очиқ-ойдин айтавер хўпми? Шу кунларда кўнглим нима учундир нотинч. Ишқилиб тинчлик бўлсин. Аданглар ҳам "Қизимни соғиндим" деяётгандилар. Бир-икки хафтада иложини топиб сени кўриб келамиз-ов.
Ҳа айтганча, ойинглар, доданглар, Жамила, қайнинг яхшими? Жалолиддин куёвимдан хабар борми? Беҳзоджон-чи? Тўпалон қилмаяптими той болам?
Қизим, вақт топишинг билан икки энлик жавоб ёзиб юбор. Эртага қўнғироқ қиламан.
Зулхумор онасининг "Нима учундир кўнглим нотинч" деган сўзларини ўқиганда ич-ичидан хўрлиги келди. "Онажоним-а, -ўйлади у ўпкаси тўлганча,- шунчалар узоқда бўлсангиз ҳам юрагингиз ҳамма нарсани сезади-я? Мана қизингиз бир дардини икки қилиб ўтирганиниям сезганини кўринг? Мен-чи? Мен нотавон бир қиз бўлиб қайси оғирингизни енгил қилдим? Қачон мен туфайли охирги марта юзингизга табассум югурди? Буни ҳатто ўзим ҳам эслай олмайман.
-78-

❤5
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Зулхумор шулар ҳақда ўйлаб аста жавоб ёзишга тутинди. У хатида онасидан барчаси яхши эканлигини, ўзида озгина шамоллаш кузатилганлиги, шифокорлар бир-икки укол билан соғайиб кетишини таъкидлаганликлари, ортиқча ваҳимага ҳожат йўқлиги ҳақида ёзиб онасини тинчлантирган бўлди.
Онасига ёзган хатни қайта ўқиб чиқиб кўнгли тўлган Зулхумор "Админ хоним" профилига назар ташлади.
-Ассалому алайкум, Зулхумор Қодирова! Сиз юборган анкета саволларини Мавлуда Рўзиева синкчовлик билан ўқиб чиқдилар ва симптомларга кўра сизга ташҳис қўйдилар.
Қуйида у кишининг сизга қўйган ташҳислари ҳамда даволаш чоралари ёзилган тавсияларини юбормоқдамиз. Айтиш мумкин-ки, сиздаги касаллик кўпчилик аёлларда туғруқ жараёнларидан сўнг кузатиладиган оддий шамоллаш бўлиб, озгина ҳафсала ҳамда яқинларингизнинг эътибори билан тузалиб кетасиз.
Зулхумор Мавлуда Рўзиева қўйган ташҳис ва муолажа учун ёзиб берган дорилар рўйҳатини кўриб кўнгли жойига тушди.
"Ўзим ҳам ўлгудек ваҳимачи бўлиб кетяпманда,- дея ўйлади у ҳўрсиниб,- сал нарсага пашшадан фил ясаб ташлаяпман. Кечаги УТТ текширувчиси бўлган аёл ҳам "Сизда ортиқча ўзгариш йўқ, бари туғруқдан сўнг вужудга келадиган депрессия сабаб бўлиши мумкин" деганди. Балки ростдан ҳам шундайдир. Балки барига сабаб Жалолиддин акамларнинг ёнимда эмасликлари сабабидандир.Мана Беҳзод туғилгандан буён атиги ўн кун ёнимизда бўлдилар. Мен бўлсам уларни ҳамиша, ҳар дақиқа, ҳар лаҳза ёнимда бўлишларини истайман. Аллоҳ берган энг улуғ неъмат фарзандимизни биргаликда катта қилсам дейман.
Зулхумор шундай леб Админ хонимдан келган хабарнинг давомига кўз югуртирди:
- Қадрли, Зулхумор Қодирова! Хабарингиз бор бизнинг "Ҳаёт шаъми" онлайн гуруҳимиз очилганига ҳали узоқ муддат бўлгани йўқ. Бироқ шунга қарамай ушбу қисқа вақт ичида талай аёллар билан мулоқатда бўлиб, уларнинг дардларига дармон бўлишга эриша олдик. Биздан шифо топиб ўзларининг миннатдорчилик хабарларини юбораётган аёллар сафи кундан кунга кенгайиб бормоқда.
Қадрли, Зулхумор Қодирова! Сиз бугун биздан маслаҳат сўраб, ҳисоб рақамимизга пул ташлаган икки минг беш юзинчи мижоз бўлдингиз! Шу муносабат билан "Ҳаёт шаъми" гуруҳи ҳамда шахсан олий тоифали шифокор-гинеколог Мавлуда Рўзиева сизнинг консулътациянгизни бепул қилишни ҳамда тузалиб кетишингиз учун кетадиган барча сарф-ҳаражатларни тўлаб беришга қарор қилдик. Илтимос, карта рақамингизни ташлаб юборсангиз...
-79-

❤3😢2🔥1