🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Хонзоданинг айби нима, анави ҳайвонлар кимнинг буюртмасини бажарган-бу саволларнинг жавоби ҳанузгача топилган эмас.
Қиз бу фалокатга учрагач, бир муддат касалхонада ётган, кейин ўн кунча аммасиникида яшаган, шундан сўнг "Afsona" ресторанининг етакчи ошпазларидан бири Адолат Салимованинг уйига келган ва у билан бирга уч ойга яқин бирга яшаган.Аслида қизга ҳеч қандай қариндошчилиги бўлмаган Салимова барчага уни жияним деб таништирган.
Хонзода ўқишига эса қайтиб бормаган. Менимча бўлиб ўтган воқеалардан сўнг у ерда кўриниш беришга бети чидамаган.
Хонзоданинг онаси Ойниса опа эса қизининг бошига тушган бу кўргиликларни кўтара олмай содир бўлган воқеадан сўнг тахминан йигирма кунларда жони узилган. Айтишларича унинг қон босими кескин кўтарилиб бошига қон қуйилиш сабаб оламдан ўтган. Отаси Мадумар қассоб эса бир хафталар аввал Россияга- ўғилларининг ёнига жўнаб кетган.
Қолган воқеалар ўзингга маълум.

- Демак, Хонзода билан боғлиқ ўша машъум воқеадаги калаванинг учи топилмаган дегин?- оғир тин олди Ҳорун

- Шундай. Бу ишнинг сабабчилари ҳақида на гап бор, на сўз. Бирорта маълумот топилмаган.

- Камол, бир вақтлар терговчи бўлиш орзуйинг бормиди?- Камолга синчковлик билан боқди Ҳорун

Камол "Қачон бундай орзу қилган эканман?" дея Ҳорунга ҳайрон боқди ва кўп ўтмай унинг мақсадини тушуниб дўстидан янги кўрсатма кута бошлади

- Қисқаси гап шу! Эртадан ишга киришасан! Менга энг яқин фурсатларда Хонзода иши бўйича барча маълумотларни излаб, топиб келасан. Қизни шу кўйга солганларни бир кўргим ва турқига яхшилаб тупургим бор!
Ҳорун Камолга шундай кўрсатма берди-ю, кўнглидан "Нима учун Хонзоданинг тили бунчалар захар десам гап бу ёқда экан-да!? Унинг эркак зотидан нафратланишига етарлича сабаб бор экан!" деган ўй ўтди.



-86-
😢4❤2
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 

Эртаси куни айтилган вақтда Қобил Хонзодани йўқлаб келди.

- Тайёрмисан?-деди у Хонзода билан сўрашиб исташиб ўтирмай,- юр кетдик.
   Хонзода бир сўз демай унга эргашди.
   - Ҳозир сени таништирадиган қизлар билан ош-қатиқ бўлиб дугонага айланишинг шарт эмас,-; деди Қобил чиройли боғ оралаб Хонзодани бошлаб кетар экан,- ёдингда сақла!  Бугундан бошлаб улар билан бир тизимда ишлайсан ва ҳурматини сақлашинг шарт! Бизга қилган "Ўсма қўямизми,  сурма қўямизми?" деган  гапларингга улар тушунмайди.

  - Тушунарли,- деди Хонзода пўнғиллаб

  - Нима тушунарли экан?  - Қобил тўхтаб ортига ўгирилди ва Хонзоданинг кўзига тикилди,- қани айтчи? 

  - Бари тушунарли,- деди Хонзода Қобилнинг кўзига лўқ бўлиб тикилиб,- ўша қизлар осмондан оёғини узатиб тушишган экан,  бир сўз билан айтганда ўзга сайёралик. Шунинг учун ўсма қўйиш нималигини билишмас экан. 

  - Ўзинг-чи?  - тутақишдан ўзини базўр босиб Қобил,  - ўзинг қайси сайёрадансан? 

   - Мен ер сайёрасиданман,- киприк қоқмай жавоб қайтарди Хонзода,- шунинг учун ердаги кўп нарсадан хабарим бор.

   - Яхши,- деди Қобил Ҳорун Рашидовнинг "Хонзодани ҳурматини жойига қўй!" деган сўзларини эслаб "Шу қизни нимасини ҳурмат қилиш керак экан?-дея ўзига ўзи савол берди,-: турган битгани ғурбат-ку бунинг? Тавба, Ҳорун ака бу қиздан нима топди экан? Ҳай  майли,  ака нима десалар шу!" У шулар ҳақда хаёлидан ўтказди ва Хонзодага юзланди,- бўлди ерлик хоним,  сизга ишонаман.  Ўйлайманки,  осмон маликаларига муносиб муомала қиласиз.

- Албатта,- деди Хонзода ҳозиржавоблик билан,- бундан кўнглингиз тўқ бўлсин.



-87-
❤5👍3
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Қобилнинг айтганича бор экан.
"Сеҳр"нинг қизлари ҳақиқатда бошқача қизлар экан.

- Бир, икки! Бир, икки!

Хонзода бири-биридан хушсурат, нозик шу билан бирга сарвқомат қизларни кўриб уларга маҳлиё бўлиб қолди. Уларни олдида ўзига ўзи гавдали ва қўпол туюлиб тортиниб қолди.

- Ассалому алайкум, - деди қизлар билан машқ қилаётган ўттиз ёшлардаги чиройли жувон,- сиз Хонзодамисиз?

- Ҳа,- деди Хонзода у аёлни раққосаларни бошлиғи дея гумон қилиб.

- Жуда соз! - чиройли кулгучлари юзига нур таратиб жилмайди аёл ,- менинг исмим Дилнавоз, рақс мураббияси бўламан, - у шундай деб қарсак чалди,-қизлар бу ёққа!?

Зум ўтмай зал бўйлаб тарқалган ўндан ошиқ қиз чуғурчуқдек чуғурлашиб мураббиянинг ёнида тизилишди.

- Танишинг, қизлар! Бу қиз Хонзодахон бўлади. Улар қайси бирингизга опа, қайси бирингизга эса сингил бўладилар.
Бугундан бошлаб Хонзодахон биз билан ишлайдилар, тадбирларда сизларга кўз-қулоқ бўлиб турадилар. Қани танишиб олингларчи?

- Менинг исмим Азиза.
- Меники Сумбула.
- Мен Рафиқаман.
- Меники Муборак.

Қизлар бирин- кетин Хонзодага қўл узата бошладилар.
Хонзода ҳам уларнинг исмларини эслаб қолишга ҳаракат қилиб таниша кетди.

- Зарина кўринмайди? - сўради Қобил қизларга назар ташлар экан, - кечаги воқеадан кейин иш ташлаш эълон қилдими?

- Сизнингча нима қилиши керак эди?- қошлари чимирилди Дилнавознинг,- шунча томошабинни ичида яхши иш қилдими ўша нокаста? Сизга ҳам қойилмасман, Қобилжон!? Булар қиз бола бўлишса, отаси-онасининг номуси-ори бўлишса? Нима раққоса экан деб кўнглига келган ишни қилиши мумкинми ўша Ёқуббек деганлари? Қизларимни қўриқлай олмасангиз нима қилиб юрибсиз бу ерда? Яна шу ишингизга фалон пул оласиз?

- Ҳаракат қиляпмиз, опа!- тўнғиллади Қобил, -кеча шунчаки улгура олмадим.

- Шунчаки улгура олмадим деб осонгина айтябсиз, қўйябсизми, Қобилжон!? Битта шалтоқ даврани ўртасига чиқиб қиз болани юзидан шўлтиллатиб ўпиб олгунча четда чалпак пиширдингизми?
Э бўлди, боринг!? Яхшиси кетинг! Ҳозир жаҳл устида бир нарсалар девораман.
Хонзода кайфияти бир зумда бузилган мураббияга қараб унча-мунча нарсани тушуна бошлаганди.

-88-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9❤8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌧☀️Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🌸🍃Хайрли тонг, Азизлар!

🌸🍃Барчага хафтани– Пайшанба
тонги муборак бўлсин!

🌸🍃Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила
бошланиб, ҳар кунимиз
🌸🍃Алҳамдулиллаҳ ила
якунлансин.
🌸🍃Барчамизга дунё ва
охиратимизни саодатга
боғлайдиган хайрли амаллар
қилиш насиб этсин!!

Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤2
Forwarded from ОИЛАМ БОЙЛИГИМ! (А+D)
#PSIXOLOGIK_TEST

Rasmdagi qaysi imo-ishoradan siz koʻproq foydalanasiz?
Bu shaxsingiz xususiyatlarini aniq aytib beradi.
“Эй Раббим, мен ўзим билмаган, кўз билан кўрмаган жойлардан ҳам ризқимни етказ. Ҳар бир меҳнатим барака билан якунлансин, ҳар бир ниятим фойдага айлансин. Қарзларимни осон ва енгил йўл билан адо этишга ёрдам бер. Кўнглимни кенг қил, ташвиш ва қўрқувни кетказ, қалбимни шукр ва хотиржамлик билан тўлдир. Эй Меҳрибон Раббим, мени ва оиламни ҳар доим Сенинг ҳимоянг билан қопла, ҳаётимизни барака ва фаровонлик билан безагин. Омин.”

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤6
Forwarded from 15.00 2pm help
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💋💋💋💋💋💋💋💋💋💋

🤍🩶🤍🩶🩶🤍🩶

       🩶🤍🩶🤍🩶🤍🤍🤍🩶

                         🤍🩶🩶🩶

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️

https://t.me/+fhkOjYCJ9HszYWEy
https://t.me/+fhkOjYCJ9HszYWEy
https://t.me/+fhkOjYCJ9HszYWEy

❌ Erkaklar kirmasin ❌
⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️#21
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Эй Раббим, мен ўзим билмаган, кўз билан кўрмаган жойлардан ҳам ризқимни етказ. Ҳар бир меҳнатим барака билан якунлансин, ҳар бир ниятим фойдага айлансин. Қарзларимни осон ва енгил йўл билан адо этишга ёрдам бер. Кўнглимни кенг қил, ташвиш ва қўрқувни кетказ, қалбимни шукр ва хотиржамлик билан тўлдир. Эй Меҳрибон Раббим, мени ва оиламни ҳар доим Сенинг ҳимоянг билан қопла, ҳаётимизни барака ва фаровонлик билан безагин. Омин.”

𑀝ɦᥲᴛ gᥙrᥙɦiⲙiᤁgᥲ ⲙᥲrɦᥲⲙᥲᴛ👇
@superkelinlar

┄┅┅••═•⊰👩‍🍳👩‍🍳👩‍🍳⊱•═••┅┅┄
https://telegram.me/joinchat/AAAAAER3A7dY_6JStJ_DLg
┄┅┅••═•⊰👩‍🍳👩‍🍳👩‍🍳⊱•═••┅┅┄
Forwarded from 15.00 2pm help
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💋💋💋💋💋💋💋💋💋💋

🤍🩶🤍🩶🩶🤍🩶

       🩶🤍🩶🤍🩶🤍🤍🤍🩶

                         🤍🩶🩶🩶

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️

https://t.me/+fhkOjYCJ9HszYWEy
https://t.me/+fhkOjYCJ9HszYWEy
https://t.me/+fhkOjYCJ9HszYWEy

❌ Erkaklar kirmasin ❌ #14
⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🧕 Muslimalar kundaligi
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋 Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Қобилнинг айтганича бор экан. "Сеҳр"нинг қизлари ҳақиқатда бошқача қизлар экан. - Бир, икки! Бир, икки! Хонзода бири-биридан хушсурат, нозик шу…
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Қобил ранги қизариб-бўзариб Хонзодага" Икки соатда келаман" деди-ю, машғулот залини тарк этди. У чиқиб кетгач Дилнавоз Хонзодага ўтириш учун чеккадан жой кўрсатди ва қизларга юзланди:
- Қизлар, энг биринчиси "Оққушлар" рақсига тушасиз. Кейингиси "Тўйлар муборак" билан келин-куёвни тўрга кузатиб олиб борасиз. Яна...- у қошларини чимириб ўйланганча санай кетди,- "Лазги", "Дўппи" , "Сурҳонча", "Товус" ... Хўш, Зарина йўқ, шунинг учун "Оқ билакойим Тошкентлик"ни бошқасига алиштирамиз.
Энди ўн беш минут танаффус қилиб олинг.

- Мен келдим, устоз...

Орқа тарафдан нозиккина ёқимтой овоз эшитилди.

Хонзода ҳам бошқалар каби ортга ўгирилди

- Зарина, асалим,- тезда юзига табассум югурди Дилнавознинг,- икки соатда ўрнинг билинди-я?

Хонзода сочларини иккита қилиб ўриб олган қўғирчоқдек қиздан кўзини ололмади "Бирам чиройли экан-ей бу қиз?- дея ўйлади у,- аммо ҳали мутлақо гўдак"

- Устоз, -овози журъатсизгина эшитилди Заринанинг,- мен ансабмлдан кетмоқчиман.

- Нимааа?- овози баландлашди мураббиянинг,- битта тавиянинг ҳурмача қилиқлари деб орзуларингдан воз кечмоқчимисан? Мен сени бунчалар тез таслим бўласан деб ўйламагандим!?

- Таслим бўлиш ниятим йўқ, устоз,- итоаткорлик билан ерга қаради Зарина,- мен рақссиз ҳаётимни тасаввур қила олмайман. Буёғига ўқишимни давом эттираман, сўнг сизга ўхшаган устоз бўламан.

- Э баракалла! Яшша! Ўзим жазм қилолмаган, юрагим бетлолмаган орзуйимни шогирдлар мисолида кўраман дегин? Кечириб қўясан! Сен ҳеч қачон мендек устоз бўла олмайсан! Сабаби мен тиззамдан олган жароҳат сабаб раққосаликни ташлаганман, сен эса қўрқоқлигинг сабаб ташламоқчисан! Мана фарқимиз қаерда? Ўша бетамиз ёнингга яқинлашганда оёғининг орасига ўхшатиб тепмайсанми, кейин қаерга кетсанг кетмайсанми? Ана ўшанда бир умр афсус-надоматда яшаб ўтмасдинг!

- Зарина!- ниҳоят юрак ютиб суҳбатга қўшилди Хонзода,-илтимос, ўша мараздан қасдингни олиб бермагунимча ансабмлдан кетма...

Барча қизлар ва мураббия ялт этиб Хонзодага қарашди.

-89-
👍4❤3
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Зарина Хонзодага кўзлари жавдираб қараб қолди.

Хонзода Дилнавозга юзланди:

- Дилнавоз опа, руҳсат берсангиз Зарина билан ҳолироқ жойда гаплашиб олсам.

Дилнавознинг таранг турган асаби кутилмаганда бўшашди:

- Яхши, - деди у вазминлик билан, -файеда гаплашиб олишингиз мумкин. Қизлар, кетдик! Биз репетицияни давом эттирайлик.

Хонзода билан Зарина икковлари кўркам файега бошлашиб чиқишди ва у ердаги ўриндиқдан жой олиб суҳбатга киришдилар. Хонзоданинг саволларига Заринани қисиниб, қимтиниб берган жавобларидан шу нарса маълум бўлди-ки, Ёқуббек деганлари йигирма- йигирма икки ёшларни қоралаган йигит бўлиб икки ойлардан буён қизни таъқиб қиларкан. Йигит амалдор отасининг эркаси эмиш. Шу сабаб "Feruza" ресторанидаги ўзи истаган тўйларга "Мени таклиф қилишган" дея дўстлари билан бетакаллуф бостириб кира оларкан. Яна тўй эгаларининг чўнтагига "тўёна" деб анча-мунча пул қистириб оғизларини мойлаб қўйишниям ўрнига қўя оларкан. Тўй авжига чиққан вақтида Заринани атрофида айланиб ҳурмача қилиқлар билан қизгинани ноқулай аҳволга солишниям кифтини келтирармиш. Кеча эса жуда ҳаддидан ошиб кетибди. Ўртада рақс тугаётган Заринани кутилмаганда бориб маҳкам бағрига босиб ўпиб олибди.
"Опа, у точна наркоман!- деди кўзлари катта катта очилиб Зарина,- кайф устида менга нима деганининг фаҳмига ўзи ҳам бормаяпти. Нима эмиш!? Сен дунёдаги энг жозибали "Тунги капалак"сан дейди. Шу гапларга чидаб бўладими?"

Хонзода Заринани тинглар экан хаёлида аллақачон режа тузишни бошлаб юборган эди.
- Менга қара, Зарина!? - деди у кулимсираб,- бугун "Оқбилакойим Тошкентлик" га рақс тушмасанг бўлмайди.Шундай қилгин-ки Ёқуббек ёнингга келиши керак. Давомини кейин ўргатаман.
Ундан кейин ансабмлда ишда қоласанми, кетасанми ўзинг биласан!

-90-
❤8👍4
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Хўп опа, сиз нима десангиз шу! - деди Зарина ва ичкарига ишора қилди,- Дилнавоз опамларга бугунги тадбирда иштирок этишимни айтай бўлмаса.

- Кечда кўришамиз,- қизга ҳайриҳоҳ боқди Хонзода, - ташвиш чекма, ҳаммаси яхши бўлади.

Хонзода Зарина билан кечгача хайрлашиб ташқарига чиқди. У ҳовлида ичимлик ичиб ўтирган Қобилга кўзи тушиб унга яқинлашди:

- Мени яна қаергадир олиб бормоқчи эдингизми?

Қобил қўлидаги соатига қаради:

- Унгача ярим соат вақт бор.

- Яхши, - Хонзода Қобилнинг ёнига таклифсиз жойлашиб ўтириб олди,- унда сиздан сўрайдиган саволларимга бемалол жавоб олишим мумкин экан.
Хонзоданинг бу қилиғидан Қобилнинг энсаси қотди.

- Сўра. Кўнглинг қоб кетмасин яна.

Хонзода Қобилнинг ўзини бу таҳлит тутишига парво қилмади:

- Кечки тадбирда қатнашишим учун менга қандай кийим берасизлар?
Бу саволдан Қобил дарровда сергак тортди. Шу пайтгача қизларни ҳимоя қилиш, залдаги тартибни сақлаш учун йигитлар хизмат қиларди.
- Одатда биз қора костюм-шим, оқ кўйлак ва қора капалак нусҳа бўйинбоғ тақамиз,- деди Қобил ва пайти келгандан фойдаланиб Хонзодани масҳара қилгиси келди,-сен ҳам эркакча костюм-шим кияверасанми?
У Хонзодани бу саволдан тутақиб кетади деб ўйлаганди, бироқ Хонзода кутилмаганда мутлақо ҳотиржам жавоб қайтарди:
- Албатта.

-91-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10❤9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️ Ассалому алайкум! Жума тонги муборак бўлсин

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1