#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Костюм-шимда ўзингни ноқулай ҳис қилмайсанми? - қизиқсиниб сўради Қобил,- ҳолҳолда...
- Йўқ, қайтага қулай ҳис қиламан. Сабаби шимда оёқ билан зарба бериш қулай. "Ииияяя!" дейсан-у, чакагига шақиллатиб тепасан. Мазза!
- Ҳой, ҳой! Бизни вазифамиз қизларни ҳимоя қилиш, меҳмонлар орасида жанжал чиқариш эмас.
- Мен ҳам жанжал чиқараман деётганим йўқ,- соҳта ҳўрсиниб қўйди Хонзода,- шунчаки шимнинг қулайлигини айтдим холос. Ҳа айтганча, хизматда бўлган вақтимиз бир-биримиз билан алоқада бўла оламизми? Рация деганларидек...
- Бу ёғидан ҳавотир олма. Ҳаммаси жой-жойида бўлади,- деди Қобил ва ўрнидан турди, - бўлдими, саволларинг шумиди? Тур энди кетдик!
Хонзода ортиқча саволсиз Қобилга эргашди. Қобил уни бу сафар сал аввал кирган бинонинг ертўласига бошлаб кетди. Ертўла узун даҳлиз ҳамда спорт анжомлари билан жиҳозланган катта- кичик залларидан иборат экан.
- Сен бугундан бошлаб кундуз кунлари шу ерда Эркин Ашуровнинг қўлида шуғулланасан,- деди Қобил, ўйлайман-ки бу ерда ортиқча муаммо чиқармайсан.
Хонзода бу сафар Қобилга ортиқча эътироз билдирмади, сабаби у қизнинг анчадан буён тузиб юрган режасининг амалга ошиши учун дастлабки эшикни очиб берган эди.
Шу соатлардан бошлаб Хонзода бир вақтлар номи тилларда достон бўлган, охирги йилларда эса спорт оламидан зим-зиё ғойиб бўлган ўша машҳур спорт устаси камгап ва доимо тунд қиёфада юрувчи Эркин Ашуровнинг қўл остида машқ қилишни бошлаб юборди.
"Feruza" ресторанида бугунги тўй маросими бошланишига икки соат қолганда Қобил ўн нафар йигит ва Хонзода ходимлар хонасига тўплади.
- Танишинглар, йигитлар! Бу қиз Хонзода Бакирова бўлади. Бугундан бошлаб сизлар билан бир гуруҳда ишлайди. Бу топшириқ шахсан Ҳорун Рашидов томонидан берилган,- деди Қобил шу билан "Эътирозга ўрин йўқ" деган оҳангда.
Йигитларнинг ҳеч бири Қобилга эътироз билдирмади, фақат улар орасида ёши каттароғи:
- Даврамизга хуш келибсан, синглим,- деди оғир- вазминлик билан,- вақти- соати билан ўзаро танишиб оламиз. Хўш бугунги маросимда сен давранинг ўртасида раққосаларимизга кўз- қулоқ бўласан. Бу ўнинчи, ўн бир, ўн саккиз ва ўн тўққизинчи столлар атрофида бўлади.
- Ҳўп бўлади,- деди Хонзода,- сиз нима десангиз шу.
-92-

🔥4❤3👍3
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Тўй бошланишидан ярим соат аввал Хонзода раққосалар хонасига бош суқди:
- Зарина, бу ёққа қаравор
Хонзода пардоз ойнаси ёнида турган Заринани четга тортди ва шивирлаб қўлига алланима тутди.
- Тушундингми мени? - деди у Заринага синчков тикилиб. Зарина " Ҳа" дея бош силкиди,- яхши унда. Тўйда кўришамиз,- кўзини қисиб қўйди Хонзода
Тўй белгиланган вақтда бошланди. Барчаси кўнгилдагидек ўта бошлади. Хонзода раққосалар гуруҳига ҳеч ким шилқимлик қилмагани учун "Ёқуббек деганлари келмаган шекилли" деган хаёлга борганда ўша таниш мусиқа янгради:
- Оқбилакойим Тошкентлик,
Томоғининг таги маржонлик
Ўйнамайди, кулмайди,
Акасининг қадрин билмайди.
Хонзода икки кўзи Заринани кузатиш билан банд эди. Шу пайт ердан чиқдими, кўкдан тушдими тўртта йигит рақсга тушиб раққоса қизларга яқинлаша бошлади. "Буларнинг қай бири Ёқуббек деганлари экан?"- Хонзоданинг диққати жам бўлганча ўйлар экан. Давранинг тўрида рақс тушаётган Зарина йигитларнинг бирига қараганча янада жўшқинроқ рақсга туша бошлади. "Демак, Ёқуббек деганлари шу,- ўйлади Хонзода ва хаёлан қизга далда берди,- қани Зарина бўш келма! "
Заринанинг бу қилиғидан Ёқуббекнинг оғзи қулоғига етиб қулоч ёзиб қиз томонга интилди. Зарина майин табассумини сақлаган ҳолда йигитга қарши чиқди ва лип этиб йигитнинг ўнг томонидан айланиб ўтди ва шу аснода жилмайганча унга нимадир деб шивирлади-ю рақсида давом этиб саҳна томонга кетди. Ёқуббек эса унга эргашмай кўча эшик тарафга йўл олди.
"Баракалла, Зарина, уддаладинг!"- Хонзода аста бурилиб рестораннинг иккинчи эшигидан боғ тарафга чиқиб кетди.
-93-

❤4👍4
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Зарина Ёқуббекга берган қоғозда "Ярим соатдан сўнг ёлғиз ўзингизни боғдаги мажнунтол тагидаги ўриндиқда кутаман" деб ёзилган эди.
Мажнунтол боғнинг дарахтлар тартиб билан қатор тизилган чап тарафдаги бурчак қисмида бўлиб, унинг энг ҳилват жойи ҳам шу ер эди. Неча йиллик қулоч етмас мажнунтол тагидаги ўриндиқ "ошиқ-маъшуқ"лар учрашуви учун айни муддао эди. Мажнунтол ёқалаб оқиб ўтган анҳор сувининг шовқини ҳамда сувнинг салқин шаббодасигина "севишганлар"га ҳамроҳлик қиладиган жой эди бу.
Хонзода Ёқуббекдан аввал бу ерга етиб келишни режа қилган эди, ҳайриятки ниятига етиб йигит келгунча ўзини мажнунтол панасига олди. У жойлашган ерида симёғочдан таралаётган заиф ёғдулар мажнунтол кокилларини забт этишга қурби етмай атрофни ғира-шира олачалпоқ ним қоронғиликка чулғаган эди. Кўп ўтмай узоқдан Ёқуббекнинг қораси кўринди.
У атрофга аланглаганча назар солиб келарди. Ўриндиқ ёнига келгач бир зум ўйланиб турди-да, шимининг чўнтагидан рўмолча чиқариб ўриндиқни артиб чиқди. Сўнгра рўмолчасини анҳорга улоқтирди-ю, телефонини қўлга олиб кимгадир қўнғироқ қилди.
- Вей, кетаверларинг дедим, сенларга! Мени ишим чиқиб қолди. Ҳа! Ўзим Акром акам билан кетдим, машинамни кейин олиб кетаман. Бўлди,ҳадеб савол бериб эзавермаларинг, ишим битса ўзим алоқага чиқаман. Пока!
Ёқуббек телефонини ўчирган ҳам эди-ки, кимдир кўзини кафтлари билан беркитди.
- Зариии, бу сенми!?- кўзини беркитган қўлларни ушлади Ёқуббек,- аммо тезда қўлларни ушлаб типирчилашга тушди,- кимсан!? Бу қўллар Заринаники эмас? Эркак кишининг қўлларига ўхшаш бақувват экан!?
-94-
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

🥰9❤6👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️🫧🕊ХАЙРЛИ ТОНГ❄️🫧🕊
Янги кунга етказдинг шукур,
Оппоқ тонглар, оппоқ орзулар.
Яхши кунда, янги имконлар,
Берганига шукур, борига шукур.. 🫧🕊
❄️🫧❄️🫧❄️🫧❄️🫧❄️
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!

Forwarded from Insta retseptlar 👩🍳
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
To'xtang! Fason axtarib haligacha o'z didingizdagi modalarni topolmadingiz to'g'rimi💁🏻♀
Ha albatta! Chunki bu kanalga kirmasimdan oldin menda ham shunday edi😊💗
Kanaldan 2026-yilda trend bo'ladigan zamonaviy va turli xil fasonlarni topasiz bulardan😇👇🏻
✨Toy oqshomlari
✨Maktab va Universitetga
✨Uy va Ko'chaga kiyishga
✨Kelinchaklar uchun eng
chiroyli fasonlarni faqat
🌷QIZLAR_UCHUN_FASON🌷
kanalidan topshingiz
mumkun 😍🫶🏻
HOMIY KANAL @Qizlar_blogi 🦋 profilingiz uchun takrorlanmas rasmlar🫠🩵

❤2
🧕 Muslimalar kundaligi
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋 Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Зарина Ёқуббекга берган қоғозда "Ярим соатдан сўнг ёлғиз ўзингизни боғдаги мажнунтол тагидаги ўриндиқда кутаман" деб ёзилган эди. Мажнунтол боғнинг дарахтлар…
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Қўллар энди Ёқуббекнинг бўйнини маҳкам қисиб қимирлашга йўл бермай қўйганди.
Ёқуббек тез орада қулоқлари остида аёл кишининг ўтли шивирлашини эшитди:
- Тшшш... Одобли бола бўлиб қисиб ўтир, йўқса аҳволинг ёмон бўлади. Ҳадеб ликиллайверсанг жаҳлим чиқиши мумкин. Жаҳлим чиқса оқибатига жавоб беролмай қоладиган ёмон одатим бор.
- Кимсан!? - ҳириллаб сўради Ёқуббек, - мени кимлигимни биласанми?
- Сени кимлигинг билан унча қизиққаним йўқ,- шивирлади Хонзода, - ким бўлардинг, отасини амалига тўнқайган битта кети б... санда!?
- Оғзингга қараб гапир!?- ноқулай ўтирганидан ҳамон қимирлай олмади Ёқуббек, - кимлигингни билиб олсам... Иммм...
Хонзода Ёқуббекнинг бўйнидан чап қўли билан маҳкам қисди-ю, ўзи костюмини ичига қистириб ола келган чилвирни билан Ёқуббекни қимирламайдиган қилиб чандиб боғлади, сўнг унинг оғзига ресторан қўл сочиғидан буклаб тиқиб ўзи йигитнинг ёнига бамайлихотир ўтириб олди.
-Ана энди бўлди,- деди у Ёқуббекнинг юзини ўзига буриб,- буёғига ғунча қилиб мени ҳотиржам эшитасан. Тўғрисини айтсам ойимқизларга ўхшаб ликиллайверадиган эркакларни жиним суймайди.
Ёқуббек тўғрисидаги юзига қора тўрдан ниқоб таққан аёлнинг ёши нечада эканлигини билмай ҳуноби ошди.
-Хўш, шу пайтгача ўзингни йиғиштириб оларсан деб сабр қилиб юргандим,- сўзида давом этди Хонзода,-ҳар ҳолда Асилбек исмли отажонингни шаҳарда озми-кўпми ҳурмати бор деяётгандим-да. Аммо кеча ҳаддингдан ошибсан, йигит. Менинг товоғимга руҳсатимсиз қўл узатганларни кечирмайдиган одатим бор. Билмасанг билиб қўй! Зарина, умуман "Сеҳр" даги барча қиз менга қарашли. Уларга қўл теккизиш тугул бошқача назар билан қараганни кўзини ўйиб оламан! Тушундингми, тиррақи?
Яна...
Яна битта хато қилгансан. Бу хато энг асосийси.
Сен Заринани "Тунги капалак" дебсанми?! Ҳой мишиқи! Бу шаҳарда "Тунги капалак" ягона!
У ҳам бўлса-менман!
Мен!
Бошқа ҳеч бир аёл- қиз мендан ўтиб бу номга даъвогарлик қила олмайди!
Сени эса бир қисмат кутади! Шу чоққача менинг қизларимни ҳақорат қилган, қўл теккизган қайси исқирт борки, барини бичиб ташлаттирганман! Ҳозир битта қўнғироғим билан иккита йигитим келиб сени эркакликдан мосуво қилишади. Қўрқма барча амалиёт стирилъ ҳолатда ўтказилади. Қарабсан- ки, ўн беш кунда биб- бинойи Гул оға бўласан. Гул оға бўлишни ҳоҳламасанг Булбул оға бўлақол. Айтиб қўяй, бу ҳам яхши бизнес. Дубайга борсанг ана шундай оғалар учун махсус хизматлар бор. У ерда думба рақсига тушиб жарақ- жарақ пул топишинг мумкин.
Хонзода шундай деб телефон фонарини ёқиб чап қўлидаги узукга тўғрилади ва ўнг қўлининг бош бармоғи билан пайпаслаб босган эди ундан "шиқ" этган овоз эшитилиб ўткир тиғ отилиб чиқди.
- Ўйлайманки, ушбу учрашувимиз сенинг фойдангга ҳал бўлади. Аммо мен ўзимдан бир эсталик қолдирмасам кўнглим жрйига тушмайди. Эркаклигингдан жудо бўлишинг Заринани ҳақорат қилганинг учун жазо. Тунги капалак учун эса,-Хонзода тирноқдек тиғни Ёқуббекнинг юзига яқинлаштирди...
-95-

❤11👍5
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Иииммм,- юзини тиғдан олиб қочиб бесаранжом бўлди Ёқуббек,- иииммм...
Унинг ночор аҳволини кўрган Хонзоданинг кўз ўнгига бундан бир неча ой ана шу Ёқуббек каби ифлосларнинг оёқлари остида чорасиз ётган ҳолати келди.
- Қалай маззами!?- овози таҳдидли янгради Хонзоданинг, - ожиза дегани хўрлаш мумкин дегани эмас, ифлос! Сен мараз Заринани қучоқлашга, ўпишга журъатни қаердан олдинг!? Сениям опанг, синглинг бордир!? Онанг-чи!? Униям шунақа хўрласалар томоша қилиб чапак чалиб турасанми? Ўша хўрлаган эркакга "Сизни тўғри тушунаман, ҳа энди эркакчилик" дейсанми? Юрагинг чим этиб оғримайдими?
Хонзода қўлидаги узукнинг тиғи билан Ёқуббекнинг сочиқ тиқилган лабига унча чуқур бўлмаган чизиқ тортди.
- Иммм, иииммм, - Ёқуббек аста қон сизиб чиқаётган лабини четга олиб қочди
- Сен ифлос, яна бир марта йўлимдан чиқсанг, ана шу тиғда "СПИД" билан касалланган қонни олиб келиб юқтираман, мени тушундингми?
Ёқуббек ҳа дегандек бошини тез-тез силкитди.
- Менга қара, ўнг кўзинг тиниқ кўрадими, чапими? -Хонзоданинг ҳовури ҳамон босилмаганди,- ҳозир битта кўзингга мана шу тиғни тиқиб оламан, кейин бутунлай кўр бўлиб қолмаслик учун қизларга илиқиб қарайвермасдан иккинчисини асраб юрасан!
Қани қимирламай тур!
- Иииммм... Иииммм.
Хонзода телефон фонарини Ёқуббекни юзига тушириб ўзи унга янада яқинлаша бошлади. Оралиқ масофа бир қаричча қолганда Ёқуббекнинг кўзлари олайиб боши елкасига "шилқ" этиб тушди.
- Бўлди-да энди!? Бечора боланинг юраги ёрилиб кетмадимикан!?
Хонзода Ёқуббекга ачиниб қараб турган эркакни кўриб бўшашди.
-96-

❤12👍4🔥2
Forwarded from 👑OSHXONA MALIKALARI👑
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
To'xtang! Fason axtarib haligacha o'z didingizdagi modalarni topolmadingiz to'g'rimi💁🏻♀
Ha albatta! Chunki bu kanalga kirmasimdan oldin menda ham shunday edi😊💗
Kanaldan 2026-yilda trend bo'ladigan zamonaviy va turli xil fasonlarni topasiz bulardan😇👇🏻
✨Toy oqshomlari
✨Maktab va Universitetga
✨Uy va Ko'chaga kiyishga
✨Kelinchaklar uchun eng
chiroyli fasonlarni faqat
🌷QIZLAR_UCHUN_FASON🌷
kanalidan topshingiz
mumkun 😍🫶🏻
HOMIY KANAL @Qizlar_blogi 🦋 profilingiz uchun takrorlanmas rasmlar🫠🩵
Ha albatta! Chunki bu kanalga kirmasimdan oldin menda ham shunday edi😊💗
Kanaldan 2026-yilda trend bo'ladigan zamonaviy va turli xil fasonlarni topasiz bulardan😇👇🏻
✨Toy oqshomlari
✨Maktab va Universitetga
✨Uy va Ko'chaga kiyishga
✨Kelinchaklar uchun eng
chiroyli fasonlarni faqat
🌷QIZLAR_UCHUN_FASON🌷
kanalidan topshingiz
mumkun 😍🫶🏻
HOMIY KANAL @Qizlar_blogi 🦋 profilingiz uchun takrorlanmas rasmlar🫠🩵
❤1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Ўлмайди, Асрор ака! Безларни жони қаттиқ бўлади,- деди Хонзода боя Қобил хизматдаги йигитлар билан таништирганда "Даврамизга хуш келибсан, синглим" дея илиқ кутиб олган йигитга қараб, - қаердан пайдо бўлиб қолдингиз? Нима қилиб юрибсиз бу ерларда?
Асрор ака Ёқуббекнинг қўлларидаги чилвирни ечар экан, афтини буриштирди.
- Ўлмайди дейсан-у, бунинг иштонини хўллаб қўйибди. Яна бўктириб! Менимча "Бичтириб ташлатаман" деганингга табиий стерилизация тизими ишга тушган шекилли,- Асрор ака Ёқуббекни оёғини ўриндиққа чўзилтириб ётқизиб қўйди,- энди бу шиптирзодани ким машинага юклар экан? Ҳиди вапше сасиб кетяпти-ю?
Хонзода ўриндиқдан узоқлашиб юзидаги тўрни ечди.
- Бир пайт қарасам эшикдан чиқиб кетяпсан,- Хонзоданинг саволига жавоб бериш мавридини энди топганди Асрор ака,- "Асрор, бу ерда бир гап бор!? " дедиму, изингдан чопқилладим. Аммо ташқарига чиқсам зумда ғойиб бўлибсан. Кейин ичкарига кириб Заринани ўртага олдим. У манави сўтакка ёзган хатингни ўқиган экан, сени мажнунтол тагида учрашув уюштирганингни айтди.
Хуллас бу ерга етиб келганимда сен манави валаксалангни боғлаб турган экансан. Кучинг етмаса қарашвораман десам, жўжахўрозни биббинойи белаб қўйдинг. Аммо лекин гапирган гапларингни эшитиб вашше мазза қивордим. Гул оға, Булбул оға деган жойларини айтаман-да!? Хонзода, нима бало "Муҳташам юз йил" сериалини ётволиб кўрганмисан?
Хонзода жилмайиб "пиқ" этиб бурнини тортиб қўйди:
- Мактабда драма тўгарагига қатнашганман. Устозимиз жуда иқтидорли устоз бўлганлар!
- Гап йўқ, синглим! Шу қўйган томошангни саҳнада ижро қилсанг билмаганлар сени академик театр актрисаси деб қабул қилишарди. Хуллас просто респект!
- Асрор ака, энди нима қиламиз?! Бу ўзидан кетиб бошга таёқ бўлди-ю?
- Нима қилардик, энди биз халоскор ролини ўйнашга ўтамиз. Хушини йўқотгани айни муддао бўлди билсанг! Энди бу тиррақини анави мафия хоним, яъни сени қўлингдан қутқариб олган бўламиз. Аммо лекин ном танлашни ҳам қойиллатибсан, - овозини пастлаб кулди Асрор ака,- "Тунги капалак"миш- а? Бу ном манави сўтакнинг бир умр эсидан чиқмайдиган бўлди.
-97-

❤15👍8🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌞🍂ХАЙРЛИ ТОНГ🍂🌞
🌻🌿Ассалому алайкум
Қадрдонларим🌿🌻
🍂Янги бошланган яна бир
тонгингиз файзли ва барокатли
бўлсин!
🍃Яна бир янги кун, янги
имконият...
💐Бўш келманг ва ҳаракатдан
сира тўхтаб қолманг!
🍂Арзимас кимсалар ва бехуда
нарсалар билан зинҳор чалғиб
қолманг.
🌞Икки дунё марҳаматига эга
бўлиш йўлида тинмай, ҳормай
ҳаракат қилаверинг.
🌸Иншаа Аллоҳ ҳаммаси яхши
бўлади!
🪷🪷Бугунги кунингиз хайрли,
барокатли, омадли ўтсин илохим!
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
🌻🌿Ассалому алайкум
Қадрдонларим🌿🌻
🍂Янги бошланган яна бир
тонгингиз файзли ва барокатли
бўлсин!
🍃Яна бир янги кун, янги
имконият...
💐Бўш келманг ва ҳаракатдан
сира тўхтаб қолманг!
🍂Арзимас кимсалар ва бехуда
нарсалар билан зинҳор чалғиб
қолманг.
🌞Икки дунё марҳаматига эга
бўлиш йўлида тинмай, ҳормай
ҳаракат қилаверинг.
🌸Иншаа Аллоҳ ҳаммаси яхши
бўлади!
🪷🪷Бугунги кунингиз хайрли,
барокатли, омадли ўтсин илохим!
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Dada sizga jannat sovg’a qilaman
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
Forwarded from 15.00 2pm help
FAQAT
BARCHASI
https://t.me/+Ok3cRh0woB4yNzFi
https://t.me/+Ok3cRh0woB4yNzFi
https://t.me/+Ok3cRh0woB4yNzFi
𝘽𝙐 𝙎𝙃𝙐𝙉𝘾𝙃𝘼𝙆𝙄 𝘽𝙊𝙈𝘽𝘼 𝙉𝘼𝙍𝙓
21
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qur’oniy duo✅
Oʻqilishi: Robbana innana amannna fagʻfirlana va qina azaban naar🤲🏻
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Oʻqilishi: Robbana innana amannna fagʻfirlana va qina azaban naar🤲🏻
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
Forwarded from 15.00 2pm help
FAQAT
BARCHASI
https://t.me/+Ok3cRh0woB4yNzFi
https://t.me/+Ok3cRh0woB4yNzFi
https://t.me/+Ok3cRh0woB4yNzFi
𝘽𝙐 𝙎𝙃𝙐𝙉𝘾𝙃𝘼𝙆𝙄 𝘽𝙊𝙈𝘽𝘼 𝙉𝘼𝙍𝙓
14
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳамма гапни қотирдинг-ку, битта жойида ҳол қўйдинг!
- Йўғ-ей!?- ажабланди Хонзода, - қайси гапда!?
- Манави тўнғизни отасини ҳақиқатдан ҳам бутун шаҳар танийди. Нафақат бу шаҳар, балки бутун республика туриб чет давлатдагилар ҳам танийди. Унинг отаси амалдор эмас, балки ниҳоятда ҳурматли инсон. Биолог олим. Академик! Қилган ихтиролари қанчадан қанча инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолган мўътабар зот.
- Наҳотки? - ҳайрон бўлди Хонзода, - унда бу "табиат хато"си қаердан пайдо бўлган?
- Ким билсин? - елка қисди Асрор ака, - шу масалаға қолғонда менинг ҳам ақлим оқсайдур...
- Менимча бу йигит ноёб тур бўлиб дунёга келган-у, йўл-йўлакай мутацияга учраб шунақа бўлиб қолган.
- Бугунги дарсдан сўнг бир юз саксон градусга ўзгарар насиб қилса,- Асрор ака шундай деб қўлини қовуштирди,- менимча йигитларни чақирсак ҳам бўлар а, нима дединг?
- Ўзлари билан битта челак олволишсин,- деди Хонзода қитмирлиги тутиб,- бу аҳволда ким кўтаради уни? Ишга киришишдан аввал шимининг устидан бир- икки челак сув қуйиб юбориш керак!
- Сен қиз тобора менга ёқиб боряпсан,-йўлга тушди Асрор ака, - бироқ сўзларимдан талтайиб кетмагин-а? Юр кетдик!
- Бу-чи? - чўзилиб ётган Ёқуббекга ишора қилди Хонзода
-Сенинг бу ердаги ишинг битди. Бу ёғини йигитларга қўйиб берамиз,- у шундай деб қўлига рациясини олди,- Ғулом, ўзинг билан учта йигитни олиб боғдаги мажнунтолнинг тагига кел. Ҳа шундай. Битта еб қўйган бор. Ҳа. Шунақа. Хорошо...
-98-

👏6❤3🔥1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🍂
Зулхумор тонг қоронғусида Беҳзоднинг ғиншиб йиғлашидан уйғонди. Боланинг қорни очибди. Кеча Жамила тақиб берган памперсиям шишиб оғирлашиб кетибди.
- Бўлди, болам, бўлди,- ғиншиётган боласини памперсини ечиб тагига кичиккина паҳталик кўрпачани тўшади Зулхумор,- вооой-бўўў, кетинг ҳам пишиб қолай дебди-ю? Ҳозир жоним болам, ҳозир.
Зулхумор бир амаллаб боласини сончаси ва кетини нам сочиқда артиб болалар упасидан сепди:
- Қалай тойчоғимнинг баданчаси мазза қилдими? - эркалаб Зулхумор тинчиб қолган боласига ётган жойида кўкрак тутар экан,- энди қорнимизни тўқлаймиз а?
Беҳзоднинг қорни тўйгач яна пишиллаб ухлаб қолди.
Зулхуморнинг эса кўзидан уйқу қочган эди. У тундаги ёзишмаларини эслаб телефонини қўлига олди.
Яна Админ хонимдан хабар келибди:
- Илтимос, карта рақамингизни профилимга юбориб қўйинг.
Зулхумор хабарни ўқиб жилмайди ва Админ хонимга чин кўнгилдан миннатдорчилик сўзларини битиб, у билан бирга изидан телефон рақамига уланган картасининг суратини юборди
Админ хонимдан тезда жавоб келди.
- Раҳмат, жонингиз соғ бўлсин. Тезда тузалиб кўрмагандек бўлиб кетинг.
- Сизга ҳам раҳмат. Сиздек олижаноб, саҳоватли инсонлар кўпаяверсин.
Зулхумор хабарни юборди-ю, бошини ёстиққа қўйиб кўзларини юмди. Шу алфозда бироз ётгач боласини бағрига босганча кўзи қайтадан уйқуга кетди.
- Ҳай, Зулхумор, тур! Жамила ширчой пиширганди. Юз-қўлингни ювиб қорнингни тўйдириб ол. Ҳарна сут бўлади,- Баҳринисо она Зулхуморни шанғиллаб уйғотди. Ажаб... Унинг овози қанчалик қўпол бўлмасин дилга шу қадар хуш ёқар эди.
Зулхумор бир ширин уҳлаётган экан. Эринчоқлик билан аранг кўзини очди, шунда бўлсаям қайнонасидан уялганидан.
- Хўп, она, ҳозир.
- Зулхумор соғ билагига таяниб аранг қаддини ростлади. Лат еган оёғини авайлаб босганча деворни ушлаб ҳовли этагига бориб енгиллашиб келди. Йўл-йўлакай юз-қўлини чайиб хонасига қайтганда Жамила кириб, хонани бир сидра йиғиштирганини кўрди. Ётган жойга яқин дастурхон солиб патнисда битта нон, чойнакда иссиқ чой, пиёла, катта косада қайноқ ширчой ва майиз билан оқ қанд қўйиб кетибди.
Қайнонаси қайнотасининг ёнида шекилли нонушта вақти Зулхуморнинг унга қайта кўзи тушмади.
-99-

❤10👍5
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Шу қайинсинглим бирам яхши-ей, - дея ўйлади Зулхумор тани яйраб қайноққина ширчойдан хўплар экан,- Аллоҳим ҳам ёлғиз қизлигим учун уни ҳаётимга киргизган бўлса керак. Бу хонадонга келин бўлиб тушганимга бир ярим йилдан ошиқ вақт бўлган бўлса, бирор марта қаттиқ гапирмаса-я? Қайтага фақат ёрдам беради. Авваллари синфдош дугоналарим турмушга чиққан хонадонларидаги қизларнинг инжиқликлари, келинларга кун бермасликлари ҳақида гапиришса юрагим орқага тортиб кетарди. Аммо Жамила у қизларга ўхшамайди. Бирам кўнгли тоза, ҳокисор, меҳнаткаш қиз. Баъзан ўз онам сингил туғиб берганларида ҳам у қиз Жамилачалик дилимга яқин бўлмаса керак деб ўйлаб қоламан.
Хатто Жалолиддин акамнинг соғинчлари юрагимни ўртаб юборса ҳам "Улар Жамиланинг тўйи учун пул ишлагани кетганлар-ку? " деган хаёл билан ўзимни босаман. Жамила энг олий бахтларга лойиқ қиз. Мана ётиб қолганимни учинчи куни. Жамила бўлганлиги учун бемалол ётибман. Аслида қорнимдаги оғриқлар бошланган пайтда соғлиғимга беъэтибор бўлмасам шунчалик ётиб қолмасмидим. Ҳа майли, мана барчаси аста-секин ўз жойига тушяпти-ку? Ҳа айтганча, Админ хоним картага пул ташлаган бўлса Жамиладан дориларни олиб келиб беришини сўрардим. Ташламаган бўлса ҳам картадаги пулдан ишлатиб турарман. Кейинчалик тўйга аталган у пулларни жойига қўйиб қўярдим.
Зулхумор шу хаёллар оғушида тармоққа уланди ва пластик картасига пул тушган, тушмаганини текшириш учун Админ хонимнинг профилига назар ташлади. Бироқ Зулхумор не кўз билан кўрсин-ки, Админ хонимнинг профили таг-туги билан ғойиб бўлганди.
-100-

🔥5😭5❤3