🧕 Muslimalar kundaligi
1.62K subscribers
3.67K photos
3.55K videos
4 files
6.87K links
Download Telegram
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

"Энди нима қиламан!? Шууунча пул? Қаердан топаман шунча пулни? Жамилани тўйини кузга дейишганди. Хаш-паш дегунча куз ҳам келиб қолади, - Зулхумор ёшли кўзларини этагига артди-ю, яна бир бор Админ хоним билан "Ҳаёт шаъми" гуруҳини "поиск" бериб излаб кўрди. Йўқ! Иккиси ҳам тармоқда изсиз йўқолган эди.

Энди нима бўлади? Шошма-чи? Ахир Ҳатира хола ҳам шу гуруҳда бор эди-ку!

Ҳайрият! Ҳатира холанинг профили ҳам ёзишмалар ҳам бари жойида экан!

Зулхумор титроқ бармоқлари билан харф тера кетди:

- Ассалому алайкум,- дея бошлади Зулхумор хабарини ва ортиқча мулозаматлар кўнглига сиғмай тўғридан тўғри мақсадга ўтақолди,- "Ҳаёт шаъми" гуруҳи мендан ўчибди, кўринг-чи сизда бормикан?
Зулхумор Ҳатира холадан ана-мана хабар келиб қолар деб бир муддат телефонига тикилиб ўтирди. Аксига олиб ҳар сафар Зулхумор ёзиши билан жавоб қайтарадиган Ҳатира хола бугун хабар йўқ эди.
Бўлаётган воқеалардан ич-этини еяётган Зулхуморнинг аъзойи бадани бўйлаб тушунарсиз, жонни атай азоблаётганга ўхшаш оғриқ турди. Тушга бориб Зулхуморнинг иситмаси баланд бўлиб кетди.

- Янганг тунов куни йиқилганда бирор инс-жинсни устигами, уясигами тушганми дейман,- деди Баҳринисо она куйинганидан ажинлари чуқурлашиб,- боя Гулсум холанг ҳам "Шу келинингизда бир гап бордек, боши касалдан чиқмай қолди-я" деяётганди.

Жамила онасига эътироз билдирмай Зулхуморга иситма туширадиган дори берди, кўпроқ суюқлик ичиши учун қайнаган сувни банкаси билан олиб келиб дераза токчасига қўйиб қўйди.

- Ойи,- деди у вазминлик билан, -акам хабар ёзибдилар. "Ўн кунларда бориб қоламан. Бу ердаги ишимиз охирлаб қолди" дебдилар. Айтганча ҳаммангизга салом дебдилар
- Ҳайрият -ей, -деди набираси Беҳзодни оёқларини уқалаб ўтирган Баҳринисо она,- кўнглим ёришди бирам. Ҳа Жамолиддинга айтгин кўчани сал у ёқ, бу ёғига қараб қўйсин. Биласан аканг келса келди-кетди кўп бўлади.
Эрининг келиши ҳақидаги хабарни эшитиб Зулхуморнинг тинчи бузилди.

-103-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢6❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчамизни тинч омонликда соғ-саломат тонгга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин.

Борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айласин!

Аллоҳим, қалбларимизни ислоҳ қилсин, гуноҳларимизни мағфират қилсин.   Айбларимизни беркитиб, ибодат ва тавбаларимизни қабул қилсин. Ўзининг изми ила бошланган кунимиз, ўзининг ризолиги ила адоғига етсин.

Кунимиз ўзимиз кутганданда аъло, файз ва барокатли ўтсин!


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌨❄️Ассалому алайкум🌨🌨

Хайрли Тонг...☕️🍃
Азизларим!
Сизларга Бахтли ва
Қувончли кун
Тилаймиз!

Шанба тонги муборак бўлсин! Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.

Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.
Кунимизни мазмунли қилиб, хайру барокатларини ёғдирсин.
Омин. 🤲
🌸Ҳамиша
🌨Омад
☔️Қувонч
☔️Тарк этмасин


Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
Қаламдан беш ўрнак!

– Ву-уй, қаламингиз бунча чиройли, буважон. Менга бери-инг.
Отахон ёзишдан тўхтади. Набирасининг чақнаб турган кўзларига меҳр билан термилди.
– Бераман, болажоним, албатта, бераман. Шуни ёзиб олай.
Болакай қораланган қоғозга бир муддат тикилиб туриб, хонасига кириб кетди. Анчадан кейин отахон ёзишни тугатиб, тўрт букланган қоғоз орасига қаламни солди. Ухлаб ётган набирасининг бош томонига қўйди.

Унда бундай сўзлар битилган эди:
“Менинг азиз болажоним. Катта бўлганингда, худди қаламга ўхшашингни истардим. Унинг бешта хусусияти бор. Инсон бўламан десанг, қаламдан ҳам ўрнак ол

Биринчидан: ўзингни ҳар қанча доно билсанг ҳам, сени юргизиб, йўналтириб турган Қўл борлигини зинҳор унутма. Шу Қўлга суянишни, унинг измида бўлишни ўрган.

Иккинчидан: енгил, равон ёзиши учун қаламни вақти-вақти билан чархлаб туриш керак. Бу – оғриқли жараён. Аммо бирор натижага эришмоқчи бўлсанг, машаққатларни сабр билан енгишга тўғри келади. Зеро, инсонни синовлар тоблайди.

Учинчидан: қаламда ёза туриб, хатога йўл қўйсанг, ўчирғичда тўғриласа бўлади. Мард инсонгина хатосини тан олади, ўзини ислоҳ қилишдан эринмайди, ор ҳам қилмайди.

Тўртинчидан: қаламнинг шаклу шамойили эмас, ичидаги ўзаги муҳим. Шундай экан, қалбингда яхшиликларни сақла. Ҳар қандай вазиятда қатъиятингни йўқотма.

Бешинчидан: қалам ўзидан из қолдиради. Шу каби сенинг ҳам бирорта амалинг изсиз кетмайди. Демак, қадамингни ўйлаб бос. Ортингдан фақат эзгуликлар қолсин.

Сени яхши кўрган Буважонинг”.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3
Камбағалликдан шикоятчимисиз? Унда мана сизга ечим:

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурига камбағалликдан, яшаш қийинчилигидан ёки маош (камлигидан)дан шикоят қилиб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Уйга кирганингда, уйда одам бўлса, бўлмаса салом бер. Сўнгра менга саловат-салом айт, сўнгра «Қул ҳува Аллоҳу Аҳад»ни бир маротаба ўқи!» дедилар. Киши шундай қилган эди, Аллоҳ унинг ризқини мўл қилди ва яхшиликларини орттирди.

© Ибн Шиҳоб Хафожий👇

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙Х А Й Р Л И Т У Н✨

✨🌙Сиз билан бирга сафарни бошлайдиган кишини топиш осон.
Аммо уни сиз билан якунлайдиган кишини топиш қийин.

✨😀Ибтидо доимо гўзал.
Аммо интиҳо фақатгина вафолиларникидир!

😀🌙Хайрли тун! Тунингиз осуда ўтсин!✨🌙

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
А с с а л а м у а л а й к у м
энг яқин Инсонларим!
🫶

Кириб келган Бугунги ЯКШАНБА дам олиш куни СИЗГА ОМАД ЯХШИ ХАБАРЛАР ДЎСТЛАР ДАВРАСИ ВА ҚУВОНЧЛИ КУНЛАРИНГИЗГА
Васила бўлсин!

САОДАТЛИ КУН ХУШ КЕЛИБСАН! 🕊

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤4
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
As Somad

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰1
🧕 Muslimalar kundaligi
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋 Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) "Энди нима қиламан!? Шууунча пул? Қаердан топаман шунча пулни? Жамилани тўйини кузга дейишганди. Хаш-паш дегунча куз ҳам келиб қолади, - Зулхумор ёшли кўзларини…
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

"Энди нима бўлади? - дея қоврила бошлади у,- Жалолиддин акам келиб пулни сўрасалар нима дейман? Бу ишим учун улар мени ҳеч қачон кечирмасалар керак!? Ахир неча ойлик умрларини қор-у музда, шамол-у ёмғирда совуриб топган пуллари эди бу пуллар!? Ёлғизгина сингиллари Жамиланинг бахти учун тийин санаб йиғилган пуллар эди бу!? Ўзлари яхши емай, ичмай, нафсиларига битта уриб тўплаган сармоялари эди бу пуллар...

Иииммм... Нима ишлар қилиб қўйдим!? Ким мени олий маълумотли, ўқимишли аёл дейди?
Нима қилай? Ҳаммани ўзимга ўҳшатибман-да? Ахир Жалолиддин акамнинг ўзлари ҳам "Соғлиғингга қара, дориларни ўша пластикдаги пулдан ол. Мен учун энг муҳими яқинларимнинг, сенинг соғлиғинг! " дегандилар.

Ҳа тўғри шундай дегандилар...

- хўрлиги келди Зулхуморнинг,- аммо "Пластик картани расмга олиб дуч келган одамга жўнат" демагандилар.

Балки... Балки, ҳали ҳам кеч эмасдир? Балки ўша худобехабарларни топса бўлар? Айтишади-ку, тармоқ офисларида ўчириб ташланган хабарларни тикласа бўлади деб?
Жалолиддин акамнинг бу йўналишда ақллари бутун-ку? Бир чорасини топарлар.
Аммо бунга қанча вақт кетаркан? Ҳозир бунақа фирибгарлар кўп, топишни иложи бўлармикан ўзи!? Топилсаям қанча вақт кетаркан? Унгача Жамиланинг тўйини вақти келиб қолса-чи!?
Ё, Художооон!? Нима ишлар қилиб қўйдим?

Зулхуморнинг ётган жойида безовталаниб қолганини пайқаган Баҳринисо она келинига далда бериш ниятида унинг бошига эгилди:

-104-
😢3
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Бўлди қизим, куюнма! Ана эшитдинг-ку, эринг ҳадемай қайтаркан! Бўлди шу билан масала ҳал: уни қайтиб Россига жўнаттирмайман. Шу чоққача топганлариям етади. Тамом! Мени деса ўша совуқ ўрмонларга бориб дарахт кесиб юрмайди!

Ана иситманг ҳам тушибди, - келинининг пешонасига кафт босди Баҳринисо она,-энди бироз мизғиб ол. Беҳзод ҳам ухлаб қолди. Бўпти, энди мен ҳам турай. Ўтиравериб белим қотиб кетди. Боя асалга чиққанимда Гулсум холанг "Қурт юмалоқлашиб юборинг! " деб илтимос қилганди. Отанг йўқлигида бир кўриниб келай. Ҳа айтганча, тилпонингга бир қара-чи, Жалолиддин сенга ҳам ёзганмикан?

- Хўп, она...- бемадор шивирлади Зулхумор,- ҳозир қарайман

- Яхши. Унга хабар ёзсанг ҳозирги айтганларим ҳақида индамай турақол.Уйга келгач ҳаммасини ётиғи билан тушунтирарман.
Баҳринисо она инқиллаб ўрнидан турди-ю, ташқарига йўл олди.

Қайнонасининг ортидан телефонини қўлига олган Зулхумор шошилиб тармоққа уланди. Уни ҳозир эридан келиши мумкин бўлган хабардан ҳам кўра Ҳатира опанинг жавоби қизиқтирар эди.

- Ҳайрият,- чуқур нафас олди Зулхумор Ҳатира опадан жавоб келганини кўриб

- Ваалайкум ассалом, қизижоним. Йўқ, мендаям "Ҳаёт шаъми" гуруҳи ўчибди. Ҳаражатлари қопламаган бўлса ташкилотчилари шартта ўчиришгандир-да? Э ўчса ўчар! Шунақа гуруҳ керак бўлса, сон мингта бор қизижоним. Бир кўрай-чи, тузукроқлари чиқса қўшиб қўявераман.
- Ҳеч қанақа гуруҳ керакмас, онажооон! - жавоб ёзди Зулхумор,- шўрим қуриб қолдиии менинг! "Ҳаёт шаъми"дагилар карта рақамимдаги барча пулларни ечиб ғойиб бўлишибди!
Зулхумор хабарни жўнатди-ю, кўзлари жиққа ёшга тўлиб ўзини ёстиққа ташлади.
Тез орада Ҳатира холадан хабар келди.
- Вой ўлмасааам, энди нима бўлади? Қанча пул эди? Шу гуруҳдагилар олганлиги аниқмикан? Уйингиздагиларга айтдингизми?

Зулхумор Ҳатира холанинг саволларини ўқиб барча муаммоларига ечимни гўёки шу аёл топадигандек батафсил жавоб ёза кетди:
- Бу пул бошқалар учун арзимасдир, аммо биз учун жуда кўп эди.
Агар пулимизни бу гуруҳдагилар ва Админ хоним ўзлаштирмаган бўлишса унда қани улар? Қаёққа ғойиб бўлишган? Мен аҳмоқ Админ хонимнинг устомонлигига алданиб қолиб пластик картамни суратга олиб унга юборибман.
Уйдагиларнинг бундан хабари йўқ. Эрим ҳам ўн кунларда Россиядан уйга қайтар эканлар. Уларга нима дейман?

- Куйинманг қизижоним,- тезда жавоб келди Ҳатира холадан,- мен сизга вазиятдан чиқишнинг бир йўлини ўргатаман...

-105-
❤5😢2