🧕 Muslimalar kundaligi
1.62K subscribers
3.66K photos
3.55K videos
4 files
6.86K links
Download Telegram
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Кимсан сан!?- титраб-қақшаб ёза кетди Зулхумор,- мен тўлдирган анкета саволлари сенда нима қилиб юрибди?

- Топган топалоқ!? - илжайган башарани расмини жўнатди "Ҳатира хола" ,- каллангни яхшилаб бир ишлатиб кўр-чи?

- "Админ хоним"!?- мияси яшин тезлигида ишлаб кетди Зулхуморнинг, - ифлос, нима ишлар қилиб қўйдинг!? Тезда пулимни қайтар!

- Бизда олмоқ бор, бермоқ йўқ! -яна ишшайган сурат юборди "Ҳатира хола",- сенингча олган пулни қайтариш учун шунча кундан буён тер тўкяпмизми?

Зулхумор унинг хабарларини ўқиди-ю, ўйланиб қолди. Сўнг зудлик билан орадаги бўлаётган ёзишмаларни скриншот қилиб нусҳалай бошлади.

- Ҳа жимиб қолдинг?!- дея ёзди "Ҳатира хола",-ўзингча ўртамиздаги ёзувларни нусҳалаб бизни шу орқали топаман деб ўйлаяпсанми? Ҳой ақлли! Бу рақамлар бизнинг номимизда эмас, эгаларининг кўпи ё аллақачон оламдан ўтиб кетишган ё бўлмаса эси-кирди чиқди бўлиб қолган одамлар. Хуллас, ўзингниям, бизниям вақтимизни зое кеткизма.

- Менга қаранг, шунча пулимни ечиб олишга виждонингиз қийналмадими? Бу эримнинг совуқ юртларда қўли қавариб дарахт кесиб синглисининг тўйига тийинлаб йиққан пули эди.
Жооон ака, илтимос пулимизни қайтариб беринглар. Бир умр дуои жонингларни қилиб ўтаман. Эл-юртнинг олдида шарманда қилманглар мени!?

- Шарманда!? Шарманда дейсанми? Сен ҳали шарманда бўлганингча йўқ!? Ҳа айтганча ҳозир мен айнан шунинг учун сен билан гаплашиб турибман. Сенинг шарманда бўлмаслигинг учун. Мана буларни кўр-чи?

" Ҳатира хола" Зулхуморнинг шахсийсига ўнга яқин расм ташлади.
Бу Зулхуморнинг бир неча кун аввал "Ҳатира хола"га жўнатган энг чиройли кўйлакларини кийиб тушган расмлари эди. Аммо у расмларда Зулхумор ўз юзини гул стикери билан беркитган эди-ю? Буларида эса юзи очиқ. Яна ҳудди аслидек...

Зулхумор унча-мунча фирибгарларнинг эмас, балки устаси фарангларнинг тузоғига тушганини англади ва аранг савол ташлади:

- Мақсад, муддаоларинг нима сенларнинг?


-120-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢14❤6👍2
Forwarded from 15.00 2pm help
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

❤️❤️❤️❤️❤️

Bolshimerlarni optom joyini toptim
Бек барака 9 қатор 437, дўкон


Reklama xizmati: 6 yillik tajribaga ega admin @made_Durdona

𝓑𝓲𝔃𝓵𝓪𝓻 𝓫𝓲𝓵𝓪𝓷 𝓱𝓪𝓶𝓴𝓸𝓻𝓵𝓲𝓴 𝓺𝓲𝓵𝓲𝓫 𝓪𝓭𝓪𝓼𝓱𝓶𝓪𝔂𝓼𝓲𝔃
♥️♥️♥️♥️♥️♥️♥️♥️♥️♥️♥️
https://t.me/+zFtQeRmcCfhmYzAy
https://t.me/+zFtQeRmcCfhmYzAy

HOMIY kanal: ❄️ZARA SHUBA VA PALTOLARI ❄️#17
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саломлашишнинг етмишта  савоби бор. Шундан олтмиш тўққизтаси салом берганники, биттаси эса алик олганникидир.

Ассаламу Алайкум ва Раҳматуллоҳи ва Барокатуҳ

Кунингиз,
Умрингиз,
Йўлингиз очиқ,
Мушкулингиз осон,
Ҳожатингиз раво бўлсин.

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲ ҲАҚИДА ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Бунчалик ҳам анойи бўлманг, қизижоним. Муддаойимиз нима бўларди бизларни? Ҳа ўша муллажиринг-да?

- Томинг кетганми сенларни!? - жазавага тушиб қолди Зулхумор,- яна қанақа пул!? Бор-будимизни шилиб адои-тамом қилдингларку ўзи!?

- Қанақа пул бўларди, суюкли онажонинг Покизахон опа олиб келиши керак бўлган пул! Шунча кундан буён қулоғингга танбур чертяпманми, онангдан пул сўра деб!

- Сен жинни-пиннимасмисан? Шунча пул камлик қиляптими? Ўзи одаммисан-а, мараз?

- Мараз дема, алвасти. Ундан кейин билиб қўй, пулнинг ортиқчаси бўлмайди. Биз ҳали сендан ўзлаштиришни режа қилган пулимизни олганимиз йўқ, тушундингми? Кунда вақт кетказиб янги мижоз ахтаргунча сендака борларидан унумли фойдаланамиз. Йиғилган маълумотларга кўра онанг ёлғиз қизи учун бемалол ўн беш минг доллар, балки ундан ҳам кўпроғини топиб бера олади. Сен қайсарликни қўйиб ушбу пулларни онангдан сўра. Истасанг бўлган воқеани оқизмай томизмай онангга айтиб беришинг мумкин.
"Шунақа-шунақа, ойижон, куёвингизни пулини ҳалта қилиб қўйган жойим бор" дегин. Она барибир она, балки бир, икки кун жаҳли чиқар, аммо мушкулингга чора ҳам топиб беради.
Шунда сен ҳам барча муаммоингдан бир йўла қутиласан. Ўн минг долларни эрингга тутқазасан, қолган беш мингини қимматли мпслаҳатим учун менга берасан. Шу билан ора очиқ, а лаббай!?

   - Э нафсингга б... тиқилсин сенларни. Илоё мендан ўмарганларинг яқинларингни ўлигига буюрсин! - Зулхумор борган сари ўзини йўқотиб борарди.


-121-
❤8😢5👍1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Қарғама, алвасти! Жаҳлим чиқса ёмон бўлади! Бу кунинг ҳолва бўлиб қолмасин яна!

- Бундан ҳам баттари бўлмаса керак! Икки қулоғинг билан эшитиб ол! Сени ва шерикларингни Худога солдим. Худо жазоларингни берсин!

- Ваҳ-ҳаҳ-ҳа-ҳа! Эшитиб ол дейсанми, попу!? Қанақа эшитаман!? Ёзишаяпган бўлсак!?
Ўқиб ол дегин тўғри бўлади!
Хуллас, сенга эртагача муҳлат! Эртага " Ҳўп бўлади" деган жавобингни роппа роса ўн еттигача кутаман. Ўша жавобни берганингдан кейин айтган пулимни уч кун ичида картангга солдирасан. У ердан ўзим силлиққина қилиб ечиб оламан.

- Хўп бўлади демасам- чи?
- Хўп бўлади демасанг ўзингдан кўр, унда эртага Тошкент вақти билан роппа- роса ўн етти-ю ўнда сени "Hello, my love" гуруҳига ҳомталашга қўйдирвораман.

- Тушунмадим, бу нима деганинг?

- Тушунмаганинг яхши. Хуллас айтганимга кўнмасанг, аёл бўлиб туғилганингга пушаймон бўласан. Гапимга жавоб бераман. Мен билан кўп ўйнашма, қизижоним.

Зулхуморнинг ортиқ асаби чидамади. Телефонини шарт ўчирди-ю, ўзини ўринга ташлади.
Ёнида ётган Беҳзод қорни очганми уйқусида тамшаниб ғиншиди. Зулхумор бор аламини боласидан олгандек унга кўкрак тутгиси келмади. Ўғлига жаҳл билан термулиб "Қани эмизмасам нима қиласан?" дегандек без бўлиб тикилиб ётаверди.
Беҳзод эса қўл-оёғини типирчилатиб йиғлай бошлади. Йиғи асносида унинг уйқуси очила бошлади. Зулхумор ҳозир ўғлини овутмаса қушуйқу қайнонаси унинг овозига уйғониб келиб қолишидан чўчиб мажбуран ўғлини қўлига олиб кўкрак тутди. У ҳозир ҳеч кимни кўргиси йўқ эди.
Зулхумор боласини эмизар экан, томирларида тош бўлиб қотиб ётган алланима аста эрий бошлади. Кўп ўтмай ўша эриётган нарса унинг кўзларида ёш бўлиб тизила бошлади.
Зулхумор кўз ёшларини ўз ҳолига қўйиб берди, зеро унинг кўз ёшга айланиб тўкилаётган кўнглидаги изтиробларни тутиб қолишга мажоли қолмаган эди. Тез орада ўз манзилларини тўлдирган кўз ёшлар жувоннинг рангпар юзларини ювганча оқиб туша бошлади. Улардан бир неча томчиси Зулхуморнинг лабларигача етиб борди. Лабларида ёш таъмини ҳис қилган жувон ҳазин жилмайган бўлди:

- Кўз ёшлари шўр экан...

Ҳудди унинг тоълеи каби...


-122-
❤8😢5👍2
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Эртаси куни эрталабдан Зулхуморни ҳовлида очиқ чеҳра билан кулимсираб юрганини кўрган Баҳринисо она аввалига ҳайрон бўлди, сўнг эса кўп ўтмай уни тергашга тушди:
- Ҳай қизим, бу нима аҳвол? Юпун юришингни қара? Ҳали бутунлай тузалганинг йўқ-ку? Оқсоқ оёғинг билан нима ишни қойиллатмоқчисан?

- Мен яхшиман, она,- жилмайди Зулхумор,- ётавериб ҳам юрагим қон бўлиб кетди. Шунга озгина ҳаракат қилай дегандим.

- Нима иш бўлса Жамиладан ортмайди, сен аввал обдон тузалиб олгин.

- Ростини айтайми, - муғомбирона кўзини қисди Зулхумор,- анави қозонда ёпилган патирингизни соғинибман. Қайноқлигида қаймоққа тўғраб-тўғраб ейилса борми?

- Вой болам тушмагурей, дардинг шуми? - серажин чеҳраси зумда ёришди Баҳринисо онанинг,- ҳозир Жамилага айтаман, бир соатга қолмай патир тайёр-да!? Сен бу ерда турмай хонангга кир. Тағин эрталабки елвизак яна ич оғриғингни қўзғаб юбормасин. Шу топда ўзи ҳурсанд бўлиб турибман. Кўнглинг ниманидир тиладими, демак, тузала бошлаяпсан. Насиб қилса Жалолиддинни елиб- югуриб кутиб оласан.

- Хўп, она,- Зулхумор ортиқча эътироз билдирмай хонасига йўл оларкан деди,- кун озгина ташласин набирангиз билан яна чиқамиз.
- Беҳзод уйғонди-ёв, ичкаридан йиғи овози келяпти, - деди Баҳринисо она Зулхуморни беозор койиган бўлиб,- сен бўлсанг ҳалиям бу ерда тимирскланиб гап сотиш билан оворасан. Кирақол тезроқ, йўқса боламни ўпкаси тушиб қолади.

-123-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢14🔥4👍3❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Омонмисиз, қадрдон... Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин!

Қалбингиз Аллоҳнинг уйи!
Кўксингиз меҳрнинг чашмаси!
Кўзингиз гўзаллик шайдоси!
Қўлларингиз ҳайрнинг аскари!
Оёқларингиз яхшиликнинг чопари!

Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!"

Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас!

Қалбингизни эгасига очинг...
Меҳр бисотингизни сочинг...
Кўзларингиз гўзаллик нурига,
Қўлларингиз дуонинг зўрига,
Оёқларингиз Покнинг ҳузурига
Сизни еткизмагунича толмасин!

Сизни йўқлаб келган бу тонг ҳайрли ишларга дебоча бўлсин!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
БАХТ САРИ 5  ҚАДАМ


1) «Ҳал қилинмайдиган муаммонинг ўзи йўқ. Шунчаки, хаёлни чалғитувчи вазиятлар бор, холос». Ана шу иборани ёдда сақланг.

2) Ҳаётингизга янгилик киритишни истасангиз, ишни ўзингиздан бошланг. Зеро, ўзингиз ўзгармас экансиз, буни бошқалардан талаб қилиш тўғри бўлмайди.

3) «Ҳеч қачон ҳеч нимадан афсусланманг! Ҳаммаси яхшиликка!» Оддий сўз бўлгани билан билиб айтилгани рост.

4) Бир эшикни очиш учун иккинчисини ёпишга тўғри келади. Аммо ортда қолганини зичлаб ёпингки, кейин  яна очиш истаги пайдо бўлмасин.

5) Ишонинг! Бу туйғу ҳар биримиз учун ғоят зарур! Ҳатто атрофингиздагилар «тамом бўлди» дейишса ҳам, «яшашни энди бошлаяпман» дея ишонч билдиринг. Ўзингизга ва танлаган йўлингизнинг тўғрилигига ишонинг.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🔥2❤1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Шу куни" Ҳатира ҳола" никидаги эркак тайин қилган вақтга қадар Зулхумор тармоққа уланмади. Бироқ кун бўйи фикри хаёли шунда бўлди. Бир кўнгли унинг таклифига кўнишни ҳам ўйлади, бироқ нафсининг қули бўлган ўша инсоннинг "Беш минг доллар берсанг сени бутунлай тинч қўяман" деган ваъдасига ишонмади. Ахир нафс деганлари ямламай ютар ўпқон-ку, ютган сарин ютсам дейди, кўрган сари кўрмадим деб тонади.
"Йўқ! - дея бир қарорга келди Зулхумор,- бошқа бу ифлосларга имкон бермайман. Ўзимни буларга емиш қилиб қўйдим, ойимларни бу ғурбат савдога аралаштирмайман! Ўзимнику бўларим бўлди. Ҳали Жалолиддин акам келганларида берадиган қанча жавобларим бор. Мен ҳатто турмушим бузилиб кетиши эҳтимолиниям ҳисобга олиб бўлдим. Начора, бошга тушганни кўз кўрар экан. Қилар ишни мен қилдим, қарор чиқариш эса оила аъзоларимиздан. Буёғига улар нима дейишса кўнишга розиман. Бошқа иложим йўқ менинг. Эртага Жалолиддин акам келишларига ота-онам ҳам Тошкентдан келиб қолишади. Балки... Балки бу уйдагилар мени кўришни исташмаса (ҳайдаб юборишса дегим келмаяпти) улар билан Тошкентга қайтарман. Ҳар ҳолда ҳали яшашдан умидим бор. Бу умидим ота- онам... Ўғлим.
Ҳамда мақсадим... Мен ҳали кўп пул топишим керак. Ўша пулларни келинлик уйимдаги оиламга қайтаришим керак. Билмасдан босган тиканимни ҳунини тўлашим керак... Эҳҳ...

Анави ифлос эса қўлидан келганини қилсин. Аслида у қиларини қилиб бўлди. Гулдек оилани жар ёқасига олиб бориб, вайрон қилишга тайёр қилиб қўйди. Бундан ортиқ яна қандай ёмонлик, разолат бўлиши мумкин?"

Зулхумор "Бугун менинг шу уйда ўтказадиган сўнгги куним бўлиши мумкин" деган хаёлда тинмай ўзини ўзи ҳурсанд қилишга тиришарди. У аввал уйини чиннидек қилиб тозалаб чиқди, Беҳзодни чўмилтирди, Баҳринисо онанинг ҳай-ҳайлашига қарамай битта қолдирмай кирларни ювди. Ўртада Беҳзодни ухлатиб ўзи ҳам ҳаммомга тушиб чиқди. У ердан чиқа солиб Жамила эзиб қўйган тўнтариғлик пиёла кетидаги ўсмадан қошига қалин қилиб қўйишга ҳам улгурди.Икки қошининг ўртасига пахтада пиликланган бўйра чўп билан "кўприк" чизиб олгач , қайнонасининг юзидан "Қалай, она, сизга ўхшабманми!?" дея чўлп этиб ўпиб олди.
"Эртага яна пиширамиз" дея жилмайиб вақтидан анча олдин Тошкентча палов дамлади. Дастурхонни ҳаммалари ўтирадиган пойгакдаги уйга ҳозирлаб, ошни ўша дастурхонга сузди.

Баҳринисо она билан қайнотаси бир кунда "чопқиллаб, қўли қўлига тегмай кетган" Зулхуморни кўриб ўзаро кўз уриштириб қўйишарди:

"Боёқиш эрини хўп соғинган экан-да!? "

-124-
❤13🔥2😢1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Кеч кирган сари Зулхуморнинг нима учундир юраги сиқила бошлади. Кун бўйи ҳаётдан баҳра олишга, ўзига бир қатра бўлса-да қувонч улашишга интилган кўнгли шом киришига яқин мунғайиб қолди. Бугун барча ишлар барвақт якунлагани , эртага эса Жалолиддинни кутиб олишлари кераклиги учун оила аъзолари ўз хоналарига ҳар кунгидан вақтлироқ кириб кетдилар. Баҳринисо онанинг ҳам бугун Зулхумордан кўнгли тинчигани учун ҳуфтон номозини ўқибоқ уйқуга ётишни мўъжаллаганди.

Зулхумор ҳам ётоғига кириб ўрнига чўзилди. Бироз вақт ширингина ухлаб ётган Беҳзодни кузатиб ётгач, юраги бетламай телефонини қўлига олди.

" Ҳатира хола"дан хабар келибди!

- Сен мени менсимай ўзингча ўзбошимчалик қилаяпсан!? Майли шунча кун ҳамсуҳбат бўлганимизнинг ҳурмати сенга берган муддатимни соат ўн тўққизгача узайтираман. Ана шу вақтгача мен билан алоқага чиқиб таклифимга розилигингни айтмасанг, номингдан ёзилган хат, суратинг ва телефон рақамингни кеча айтган "Hello, my love" гуруҳига ташлайман. Бу гуруҳ аъзолари салкам бир ярим миллиондан ортиқ.Унинг нима мақсадда очилгани билмасанг, маълумот учун айтаман:
Гуруҳ инсонларга интим хизматлар таклиф қилиш учун очилган.
Энди эса сенинг номингдан тайёрлаган расмни кўр ва эълонни ўқиб чиқ.

Зулхумор кўз ўнги қоронғилашиб суратни очди. Унда ўзи яланғоч ҳолатда кўксини бир қўли билан беркитган ҳолда жилмайиб турарди. Тагида эса:

"Менинг исмим Зулхумор,- деб бошланганди эълон,- ёшим йигирма учда. Ўзини эркак деб ҳисоблаган ҳар қандай кишининг жинсий ҳоҳиш- истакларини...
Ишонинг бари супер даражада бўлиши кафолатланади.
Тўғридан-тўғри учрашишга имкони йўқ узоқ масофада яшовчи эркаклар учун эса ҳиссиётларни жунбушга келтирувчи онлайн мулоқотни таклиф қиламан. Бунақаси ҳали бўлмаган. Онлайн мулоқатда мавзу юзасидан тўғридан-тўғри (прямой) эфир бўлишини ҳам ташкил қилишим мумкин, албатта буларнинг бари сизнинг ҳоҳиш-истагингиз ҳамда хизмат ҳақини тўлиқ тўлаганингиздан сўнг.

Мен билан боғланишни ҳоҳлаганлар учун телефон рақамим-***
Ўзингизга қулай бўлган исталган вақтда қўнғироқ қилишингиз мумкин, фақат келишилган пулни вақтида тўласангиз бас.

Ишонинг кетказган вақтингизга асло афсус қилмайсиз.

- Буниси эса,- деб ёзганди "Ҳатира хола",- эълонинг роппа роса соат ўн тўққизда жойланадиган гуруҳ линки. Кириб кўриб ёлғон гапирмаётганимга ўзинг гувоҳ бўларсан! Хайр, қизижон, бу кунингдан баттар бўл!

Зулхумор жонҳолатда соатга қаради! Соат икки минут кам ўн тўққизни кўрсатиб турарди...

-125-
❤10😢4🔥1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Зулхумор титроқ қўллари билан "Ҳатира хола" юборган гуруҳ линкини босди. Гуруҳда ҳақиқатдан ҳам обуначи кўп экан. Зулхумор гуруҳ тепасидаги бир миллион олти юз ўн тўрт обуначи деган маълумотга кўзи тушиб кўнгли озди.
У аста гуруҳ хабарларини бармоғи билан суриб ўқиб кўрар экан қон томирлари лопиллай бошлади:

- Нақадар жирканч!

Шу пайт гуруҳга хабар келгани ҳақидаги рақамни кўриб Зулхуморнинг юраги шувиллаб яна охирги маълумот томон пастлади.
Ҳа, Зулхуморнинг юраги алдамаганди!
Бу айнан бир неча дақиқа аввал Зулхумор танишган ўзи ҳақидаги эълон эди.

Кўп ўтмай гуруҳ жонланиб кетди. Ҳар тарафдан тинмай СМСлар ёғилиб кетди:

- Оҳ, оҳ намунча ширин бу қушча?!

- Ман биринчи банд қилдим!
- Расмдаги ростдан ўзингизми?
- Яқинда биттасини банд қилсам, живойи "влллаққт" экан. Эссиз вақтим.
- Онлайн мулоқат! Зўр-ку!? А?
- Ростдан ҳам зўр ўйлабди шу ерини? ... массаж бўларканда? Ваҳ-ҳаҳ-ҳаҳ-ҳа!.
- Меззее! Мен кечги йигирма тўртга банд қиламан! Қайси карта рақамга қанча пул ташлаш керак!?
- Онлайн мулоқат неча дақиқа бўларкан, мен иккинчи бўлиб банд қиламан.
- Оббо, навбат талашиб чириймиз шекилли, шу қизга группавой пул тўлайлик, "машғулот" ни группавой ўтказамиз!

Зулхумор ўзини ҳимоя қилмоқчидек бошини қўллари билан ёпди.
Кўп ўтмай унинг телефони тинимсиз титрай бошлади...
Зулхумор ўғли уйғониб кетмаслиги учун вибрация режими ёқилган телефонига турли хил рақамлардан тинимсиз келаётган қўнғироқларга кўзи тушиб беҳол шивирлади: "Ҳаммаси тамом!"

-126-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢13❤5👍2👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌦Ассалому алайкум,
Пайшанба тонги муборак бўлсин!

Тонг отиб меҳрибоним янги кун келса,
Гуллар ифори ила шаббода елса.
Сиз кулиб қаршиланг ниятлар билан.
Ажабмас бирма бир ижобат бўлса
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг. 🤲

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!