🧕 Muslimalar kundaligi
1.62K subscribers
3.67K photos
3.55K videos
4 files
6.87K links
Download Telegram
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🔥2❤1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Шу куни" Ҳатира ҳола" никидаги эркак тайин қилган вақтга қадар Зулхумор тармоққа уланмади. Бироқ кун бўйи фикри хаёли шунда бўлди. Бир кўнгли унинг таклифига кўнишни ҳам ўйлади, бироқ нафсининг қули бўлган ўша инсоннинг "Беш минг доллар берсанг сени бутунлай тинч қўяман" деган ваъдасига ишонмади. Ахир нафс деганлари ямламай ютар ўпқон-ку, ютган сарин ютсам дейди, кўрган сари кўрмадим деб тонади.
"Йўқ! - дея бир қарорга келди Зулхумор,- бошқа бу ифлосларга имкон бермайман. Ўзимни буларга емиш қилиб қўйдим, ойимларни бу ғурбат савдога аралаштирмайман! Ўзимнику бўларим бўлди. Ҳали Жалолиддин акам келганларида берадиган қанча жавобларим бор. Мен ҳатто турмушим бузилиб кетиши эҳтимолиниям ҳисобга олиб бўлдим. Начора, бошга тушганни кўз кўрар экан. Қилар ишни мен қилдим, қарор чиқариш эса оила аъзоларимиздан. Буёғига улар нима дейишса кўнишга розиман. Бошқа иложим йўқ менинг. Эртага Жалолиддин акам келишларига ота-онам ҳам Тошкентдан келиб қолишади. Балки... Балки бу уйдагилар мени кўришни исташмаса (ҳайдаб юборишса дегим келмаяпти) улар билан Тошкентга қайтарман. Ҳар ҳолда ҳали яшашдан умидим бор. Бу умидим ота- онам... Ўғлим.
Ҳамда мақсадим... Мен ҳали кўп пул топишим керак. Ўша пулларни келинлик уйимдаги оиламга қайтаришим керак. Билмасдан босган тиканимни ҳунини тўлашим керак... Эҳҳ...

Анави ифлос эса қўлидан келганини қилсин. Аслида у қиларини қилиб бўлди. Гулдек оилани жар ёқасига олиб бориб, вайрон қилишга тайёр қилиб қўйди. Бундан ортиқ яна қандай ёмонлик, разолат бўлиши мумкин?"

Зулхумор "Бугун менинг шу уйда ўтказадиган сўнгги куним бўлиши мумкин" деган хаёлда тинмай ўзини ўзи ҳурсанд қилишга тиришарди. У аввал уйини чиннидек қилиб тозалаб чиқди, Беҳзодни чўмилтирди, Баҳринисо онанинг ҳай-ҳайлашига қарамай битта қолдирмай кирларни ювди. Ўртада Беҳзодни ухлатиб ўзи ҳам ҳаммомга тушиб чиқди. У ердан чиқа солиб Жамила эзиб қўйган тўнтариғлик пиёла кетидаги ўсмадан қошига қалин қилиб қўйишга ҳам улгурди.Икки қошининг ўртасига пахтада пиликланган бўйра чўп билан "кўприк" чизиб олгач , қайнонасининг юзидан "Қалай, она, сизга ўхшабманми!?" дея чўлп этиб ўпиб олди.
"Эртага яна пиширамиз" дея жилмайиб вақтидан анча олдин Тошкентча палов дамлади. Дастурхонни ҳаммалари ўтирадиган пойгакдаги уйга ҳозирлаб, ошни ўша дастурхонга сузди.

Баҳринисо она билан қайнотаси бир кунда "чопқиллаб, қўли қўлига тегмай кетган" Зулхуморни кўриб ўзаро кўз уриштириб қўйишарди:

"Боёқиш эрини хўп соғинган экан-да!? "

-124-
❤13🔥2😢1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Кеч кирган сари Зулхуморнинг нима учундир юраги сиқила бошлади. Кун бўйи ҳаётдан баҳра олишга, ўзига бир қатра бўлса-да қувонч улашишга интилган кўнгли шом киришига яқин мунғайиб қолди. Бугун барча ишлар барвақт якунлагани , эртага эса Жалолиддинни кутиб олишлари кераклиги учун оила аъзолари ўз хоналарига ҳар кунгидан вақтлироқ кириб кетдилар. Баҳринисо онанинг ҳам бугун Зулхумордан кўнгли тинчигани учун ҳуфтон номозини ўқибоқ уйқуга ётишни мўъжаллаганди.

Зулхумор ҳам ётоғига кириб ўрнига чўзилди. Бироз вақт ширингина ухлаб ётган Беҳзодни кузатиб ётгач, юраги бетламай телефонини қўлига олди.

" Ҳатира хола"дан хабар келибди!

- Сен мени менсимай ўзингча ўзбошимчалик қилаяпсан!? Майли шунча кун ҳамсуҳбат бўлганимизнинг ҳурмати сенга берган муддатимни соат ўн тўққизгача узайтираман. Ана шу вақтгача мен билан алоқага чиқиб таклифимга розилигингни айтмасанг, номингдан ёзилган хат, суратинг ва телефон рақамингни кеча айтган "Hello, my love" гуруҳига ташлайман. Бу гуруҳ аъзолари салкам бир ярим миллиондан ортиқ.Унинг нима мақсадда очилгани билмасанг, маълумот учун айтаман:
Гуруҳ инсонларга интим хизматлар таклиф қилиш учун очилган.
Энди эса сенинг номингдан тайёрлаган расмни кўр ва эълонни ўқиб чиқ.

Зулхумор кўз ўнги қоронғилашиб суратни очди. Унда ўзи яланғоч ҳолатда кўксини бир қўли билан беркитган ҳолда жилмайиб турарди. Тагида эса:

"Менинг исмим Зулхумор,- деб бошланганди эълон,- ёшим йигирма учда. Ўзини эркак деб ҳисоблаган ҳар қандай кишининг жинсий ҳоҳиш- истакларини...
Ишонинг бари супер даражада бўлиши кафолатланади.
Тўғридан-тўғри учрашишга имкони йўқ узоқ масофада яшовчи эркаклар учун эса ҳиссиётларни жунбушга келтирувчи онлайн мулоқотни таклиф қиламан. Бунақаси ҳали бўлмаган. Онлайн мулоқатда мавзу юзасидан тўғридан-тўғри (прямой) эфир бўлишини ҳам ташкил қилишим мумкин, албатта буларнинг бари сизнинг ҳоҳиш-истагингиз ҳамда хизмат ҳақини тўлиқ тўлаганингиздан сўнг.

Мен билан боғланишни ҳоҳлаганлар учун телефон рақамим-***
Ўзингизга қулай бўлган исталган вақтда қўнғироқ қилишингиз мумкин, фақат келишилган пулни вақтида тўласангиз бас.

Ишонинг кетказган вақтингизга асло афсус қилмайсиз.

- Буниси эса,- деб ёзганди "Ҳатира хола",- эълонинг роппа роса соат ўн тўққизда жойланадиган гуруҳ линки. Кириб кўриб ёлғон гапирмаётганимга ўзинг гувоҳ бўларсан! Хайр, қизижон, бу кунингдан баттар бўл!

Зулхумор жонҳолатда соатга қаради! Соат икки минут кам ўн тўққизни кўрсатиб турарди...

-125-
❤10😢4🔥1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Зулхумор титроқ қўллари билан "Ҳатира хола" юборган гуруҳ линкини босди. Гуруҳда ҳақиқатдан ҳам обуначи кўп экан. Зулхумор гуруҳ тепасидаги бир миллион олти юз ўн тўрт обуначи деган маълумотга кўзи тушиб кўнгли озди.
У аста гуруҳ хабарларини бармоғи билан суриб ўқиб кўрар экан қон томирлари лопиллай бошлади:

- Нақадар жирканч!

Шу пайт гуруҳга хабар келгани ҳақидаги рақамни кўриб Зулхуморнинг юраги шувиллаб яна охирги маълумот томон пастлади.
Ҳа, Зулхуморнинг юраги алдамаганди!
Бу айнан бир неча дақиқа аввал Зулхумор танишган ўзи ҳақидаги эълон эди.

Кўп ўтмай гуруҳ жонланиб кетди. Ҳар тарафдан тинмай СМСлар ёғилиб кетди:

- Оҳ, оҳ намунча ширин бу қушча?!

- Ман биринчи банд қилдим!
- Расмдаги ростдан ўзингизми?
- Яқинда биттасини банд қилсам, живойи "влллаққт" экан. Эссиз вақтим.
- Онлайн мулоқат! Зўр-ку!? А?
- Ростдан ҳам зўр ўйлабди шу ерини? ... массаж бўларканда? Ваҳ-ҳаҳ-ҳаҳ-ҳа!.
- Меззее! Мен кечги йигирма тўртга банд қиламан! Қайси карта рақамга қанча пул ташлаш керак!?
- Онлайн мулоқат неча дақиқа бўларкан, мен иккинчи бўлиб банд қиламан.
- Оббо, навбат талашиб чириймиз шекилли, шу қизга группавой пул тўлайлик, "машғулот" ни группавой ўтказамиз!

Зулхумор ўзини ҳимоя қилмоқчидек бошини қўллари билан ёпди.
Кўп ўтмай унинг телефони тинимсиз титрай бошлади...
Зулхумор ўғли уйғониб кетмаслиги учун вибрация режими ёқилган телефонига турли хил рақамлардан тинимсиз келаётган қўнғироқларга кўзи тушиб беҳол шивирлади: "Ҳаммаси тамом!"

-126-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢13❤5👍2👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌦Ассалому алайкум,
Пайшанба тонги муборак бўлсин!

Тонг отиб меҳрибоним янги кун келса,
Гуллар ифори ила шаббода елса.
Сиз кулиб қаршиланг ниятлар билан.
Ажабмас бирма бир ижобат бўлса
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг. 🤲

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
Oʻsha biz kutgan oppoq qor. Chiroyli a? 🤩❤️

Siz tarafda ham yogʻdimi?

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1👍1
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#✨ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.

🕌 Яқинларимизни табриклашни унутманг!
🌸 Суюкли пайғамбаримизга кўп саловат  айтинг!
🕋 Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад!

Яқинларни биринчилардан бўлиб табрикланг!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤2
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙ҲАЙРЛИ ТУН🌸✨
АЗИЗЛАР!🌸✨

✨Сиздан йироқда юрсин ташвишу қайгу
✨Қалбингизда бўлсин бир ажиб туйгу.
✨Агар кипригингиз силаса уйқу
✨Сизга хайрли тун, хайрли уйқу!

✨Аллохга омонатсизлар!


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤  Ассаламу алайкум  энг яқин инсоним!

БУГУНГИ бошлаган кунингиз
Ҳайрли ва  файзли  кун бўлсин!!!

🌼🍃 БУГУН 20➖ДЕКАБРЬ. ШАНБА куни 🕊

🌹🌸 Бугунги кун
       🌹🌸 ризқингизга
             🌹🌸  барака
                 🌹🌸  кўпдан
                    🌹🌸  кўп
                       🌹🌸 омад
                        🌹🌸 бахт
                     🌹🌸 уйингизга
                 🌹🌸 тинчлик
            🌹🌸 тотувлик
     🌹🌸  соғлик
🌹🌸  олиб келсин.


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
ГЎЗАЛ ФИКР!

Бир аёл доим кўз ёш тўкарди. Унинг катта қизи соябон сотадиган савдогарга турмушга чиққан эди, кичкинаси эса лағмон сотувчининг хотини эди.

Аёл ҳаво очилиб, қуёш чарақлаётганини кўрганда, йиғларди ва ўйларди:

- Қандай дахшат, энди қизалоғимни дўконидан ҳеч ким соябон сотиб олмайди. Энди нима қилади?

Ҳаво бузилиб, ёмғир ёға бошласа, яна кўз ёш тўкарди, энди кичкина қизини ўйларди:

- Лағмонлар қуёшда қуримаса, қизим уларни сотолмайди. Энди нима қилади?

Шундай қилиб у ҳар куни, ҳар қандай об-ҳавода ҳасрат чекарди: ҳали катта қизи учун, ҳали кичкина қизи учун.

Кунлардан бир кун аёл бир донишмандга дуч келди, у аёл нега бундай аччиқ кўз ёш тўкаётгани билан қизиқди. Аёл унга бор ғамини сўйлаб берди.
Донишманднинг юзига табассум югурди ва у шундай деди:

- Сен, шунчаки, фикрлаш тарзингни ўзгартир, чунки сен, барибир, об-ҳавони ўзгартиролмайсан. Қуёш чарақлаганда, сен катта қизингни соябонлари ҳақида ўйлама, сен кичкина қизингни лағмонлари ҳақида ўйла.

- Қуёш нур сочяпти, кичкина қизимни лағмонлари яхши қурийди, бугун савдоси баракали бўлади, деб қувон

Ёмғир ёғса катта қизингни соябонларини эсла

- Мана, ёмғир бошланди! Қизимни савдоси яхши бўладиганга ўхшайди, деб айт

Аёлга бу маслаҳат жуда ёқди. У донишмандга миннатдорчилик билдириб, унинг тавсияларига риоя қила бошлади. Шу кундан бошлаб аёл ортиқ кўз ёш тўкмай қўйди, ҳар он қизлари учун хурсанд бўла бошлади, натижада онасини овутолмаётган қизларининг ҳам, ўзининг ҳам ҳаётига қувонч кириб келди.

Қиссадан ҳисса: Ҳақиқат дунё каби қадимийдир - сиз вазиятни ўзгартира олмасангиз, унга муносабатингизни ўзгартиринг. Атрофга бошқа назар билан қарай бошлашингиз билан, ҳаётингиз ҳам бошқа оқим бўйлаб оқа бошлайди.

Назарингиз яхшиликда бўлса,
бахт сизга ҳамроҳ бўлади...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1