🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Ҳилола вазирлик "вакили" нинг ўжарлигидан ҳуноби ошди , аммо унинг айтганини қилмаса вақтни беҳуда ютқазишига кўзи етди. У ўрнига ўтирар экан , қўлларини қовуштириб эркакга қатъият билан тикилди : - Қулоғим сизда. - Ҳилолахон .…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

56- ҚИСМ

Дилноза Толиб Умаровичга қарамай сўзида давом этди :

- Вой- бўўў ! Қайнотангизни жаҳллари бунча ёмон! Сиз телефонга жавоб бермаганингизга бошлиққа қўнғироқ қилиб ўдағайлаб берибдилар :

" Келинимни белгиланган вақтдан ортиқча ишлатганинглар учун ҳозир бориб ўқув марказларингни ўзингга қўшиб махалладан супуртириб ташлайман" деганмишлар .

Ҳозир Бунёдбек ака ҳам шошилиб марказга келяпганмишлар. Қайнотангиз ҳамма ёқни тўс - тўпалон қилиб ташлабдилар . Юринг. Бирор кор - ҳол бўлмасдан уйингизга кетақолинг.

Ҳилола Дилнозанинг сўзларидан анграйиб қолган эди.

Дилноза эса ўзини ҳеч нима билмаганга олиб ичкарига қадам қўйди :

- Вой , сизни пайқамаганимни қаранг , дода! Ассалому алайкум ?!

Толиб Умаровичга Дилнозанинг шу пайтгача айтган гаплари "етарли" бўлиб бўлган эди . У саломга алик олишни ҳам унутиб :

- Мен энди борақолай ,- деди- ю , ранги ўчганча эшикка қараб юра бошлади .

- Дода , сизни қаердадир кўргандекман- а ? - сўради Дилноза унинг ортидан , - адашмасам кул ранг матизда кира қиласиз- а ?! Яна ...

- Узр , шошилиб тургандим ,- Толиб Умарович гапни калта қилиб хонани тарк этди.

- Дилноза опа , ҳеч нарсани тушунмадим ,- деди Ҳилола бўшашиб , - балки барини бир бошдан тушунтириб берарсиз ?!

Дилнозанинг жаҳли чиққанлиги юз - кўзидан шундоқ кўриниб турарди.

- Ифлос , - деди у муштларини тугиб ,- одам деган шунчалик паст кетиши мумкинми ?

- Дилноза опааа ?! Тушунмадим ?! Кимни айтяпсиз ?

- Мавлуда опани ! - шарт кесди Дилноза , - кўнглим сезганди-я писмайволиб индамай юрганидан.

Қаранг- да ?!

Эрталаб булочка пиширгандим. Сиз яхши кўрган булочкадан. Яна термосимда сутли қаҳва дамлаб келгандим . Кетишдан олдин сизни бир меҳмон қилмоқчи эдим. Ўқувчиларингиз чиқиб кетсаям сиздан дарак бўлмагач, ҳайрон бўлдим . Бу ерга кетаётсам Мавлуда опа йўлимдан чиқиб бўлар - бўлмас гаплар билан вақтимни ола бошлади. Аввалига ҳайрон бўлдим. Кейин "Тинчликми , мен бу аёл билан офтобда қатиқ ялашмаган бўлсам , бу мулозаматнинг сабаби не ?!" дедим ўзимга- ўзим. Кейин бирдан юрагимга ғулғула тушди. Бир амаллаб ўша ёсумандан қутилиб бу ёққа чопдим. Келсам бу аҳвол. Суҳбатингларни бир қисмини эшитдим. Кейин қайнотангиз ҳақидаги пўписани тез ўйлаб топдим-да эшикни очдим. У ёғи ўзингизга маълум.

- Опа , бу кишини Мавлуда опа вазирликда ишлайди деб дарсимга олиб киргандилар.

- Вазирликда ?! Костюм- шим кийиб олган одам вазирликда ишлайверар эканми ? Бу киши Мавлуда опанинг эрининг амакиси бўлади. Таксичилик қилади. Ўтган йили дам олиш учун Кумушконга борганимизда шу кишининг матизида кетганмиз. Ўласси паст одам. Йўлкирага сўм талашвуриб сил қилиб юборганди.

- Шунақа денг ?! - хўрлиги келди Ҳилоланинг, - демак Мавлуда опа менинг устимдан кулиш мақсадида бошлабдиларда бу ўйинни ?!

- Ёки бўлмаса гап- сўз чиқариш учун ҳам бўлиши мумкин.

/161
👍15🔥1🥰1🎉1🕊1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

-Инсоннинг айбсиз айбдор бўлиб қолиши ҳеч гап эмас экан- а ? - хўрсинди Ҳилола , - Мавлуда опа ўша арзимаган тушунмовчилик туфайли мени шунчалик ёмон кўриб қоладилар деб ўйламагандим. Бировга айтсанг зиё тарқатувчи инсон бунақа бўлиши мумкин эмас деб ишонмайди. Ҳақиқатдан ҳам Мавлуда опа билимли аёл ,мен буни масала ечиш жараёнида ўқувчиларнинг топшириққа дадил ёндошишларидан баҳо бериб бўлганман. Аммо ...

- Қаранг- да ?!

Бир вақтлар ҳам шайтон фаришталарга дарс берувчи устоз бўлган. Ўзига бино қўйиб, билими билан кибр, манманликка юз тутганнинг жойини кўринг энди . Аллоҳ ҳам кимни нимага халқ қилган бўлса , у инсон ўшандан сўралади. Яъниким , бой инсон бойлигидан, илмли инсон илмидан. Айниқса барчадан-да илмли инсоннинг жавоби оғир келаркан. Илм берилган бўлса- ю , унга амал қилинган бўлмаса - ўша инсоннинг ҳукми қандайлигини чамалайверасиз энди, -Дилноза шундай дея туриб Ҳилолага маслаҳатомуз боқди ,- бу масалани шундоқ қолдириб бўлмайди . Эртагаёқ Бунёдбек акага айтиб қўйишимиз керак. Бўлмаса...

- Дилноза опа , - ўтинчли боқди Ҳилола ,- келинг шу ишни ўз ҳолича қолдирайлик. Ортиқча гап - сўз болалашини истамайман. Мавлуда опа амакисига тегмаслигимни биларди- ку . У айнан мени маломатга қолдириш учун ўйлаб топган бу томошани. Мен-ку бу таҳлит гаплардан қўрқмайман, парво ҳам қилмайман. Аммо булар додажоннинг қулоқларига етиб уларнинг дилларига озор беришини истамайман. Додажон шундоқ ҳам етарлича озор чеккан бўлганлар. Менга ишониб ишга чиқариб , сўнг ортимдан келадиган маломатларга дош бериш улар учун энди ортиқча.

Айтганимдек, барчаси ўз ҳолича қолсин. Ўйлайман- ки у киши бу ерга бошқа қайтиб келмайди.

Дилноза опа , юринг. Ҳақиқатдан ҳам кечга қолиб кетдим. Мендан ҳавотир олишаётгандир.

Улар мактабнинг узун коридоридан ўтиб мактаб файесига ўтишгач , асосий эшикдан кириб келаётган Мирсаид акага кўзлари тушиб бир- бирларига маъноли қараб қўйишди.

- Ассалому алайкум ,- Ҳилола ва Дилноза тенгдан салом беришди.

- Ваалейкум ассалом ,- дея алик олган Мирсаид ака кўнглидаги яшириб ўтирмади ,- қизим , кеч қолганингга бирам ҳавотир олдим. Шу десанг шайтон ҳар кўчага етакласа де. Кўча тийғончиқ . Оғироёқ аҳволингда йиқилиб - нетиб бир фалокатга учрадингми деб ўпкам тешилди. Ортиқ кутишга сабрим етмай чопиб келавердим.

- Узр додажон. Сизни ҳавотирга солиб қўйибман, - Ҳилола дарровда узр сўрашга тушди.

- Энди сени мактабга ҳам, ўқишга ҳам ёлғиз юбориш йўқ. Ўзим машинамда олиб бориб , келиб юраман. Шуниси тинч,- Мирсаид ака айни вақтида қарорини етказиб олишга интилди.

Ҳилола додажонисига дарров бўйин эгди:

- Хўп бўлади , додажон. Сиз нима десангиз шу ...

- Юрақолинглар , - Мирсаид ака Дилнозага мулозамат қилди,- аввал бизникига борамиз. Хўжайинга қўнғироқ қилиб қўйинг. Опам бир тоғора қилиб қизим яхши кўрган қовоқ сомса пишириб кутиб ўтирибдилар.

- Қовоқ сомса ? Вой бу таклифни ҳечам рад этмасман. Ўтган хафта Ҳилола олиб келган қовоқ сомсаданмикин яна ? Устига аччиққина пиёздоғли қовурилган қийма сепилган ?

- Худди ўшандан...

Уларнинг уччовлашиб бошлашиб чиқиб кетганини кўрган Мавлуда опа иккинчи қават зинасида гап пойлаб турган жойида ғижиниб қўйди.

- Эссиз ... Ўхшамади.

/162
👍8
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Мирсаид ака Ҳилолани ишхонасига бежизга келмаган эди. У аср намозини ўқиб бўлгач бироз китоб ўқимоқчи бўлди. Китоб ўқий туриб қовоқлари оғирлашгач, "Шомга ҳали эрта , ухламайман-у озгина оёғимни чўзай" деган хаёлда ётоғига ёнбошлади. Бир муддат хаёл сургач , кўзи кетганини билмай қолди.

Туш кўрибди.

Тушида Сулаймон ғамгин юрганмиш.

- Ҳа болам , нега бундай паришон юрибсан ? Нимадандир хафамисан ? - сўрабди Мирсаид ака

Сулаймон хўрсинибди.

- Дадажон ... - дебди у ва бошқа индамабди.

- Болам , гапир ... Кўнглимни чил - чил қилма...

Сулаймон тилга кирибди :

- Дадажон...Қизингизни ёлғиз қолдирманг . У сизни ҳеч қачон , ҳеч қачон ёлғиз қолдирмагани каби ...

Қизингизни ёлғиз қолдирманг...

Ёлғиз қолдирманг ...

Сулаймон шундай деб кўздан ғойиб бўлибди.

Мирсаид ака унинг ортидан "Сулаймоооон" деб чақирди- ю , ўз овозидан уйғониб кетди.

Қараса ғарқ терга ботиб кетибди. У ўрнидан туриб кийимларини алиштирди, таҳорат олди . Шомни ўқиди ҳам-ки, кўнгил ғашлиги кетмади. Унинг бор фикри хаёли кўрган тушида бўлиб қолганли.

"Қизиқ, Сулаймон бу сўзлари билан унга нимадир демоқчи бўлдимикан?!".

Мирсаид ака тушларга ишонмас эди. Аммо аёли ва ўғлингнинг ўлимидан кейин ҳамма нарсадан бир тасалли ибрат , ҳикмат излайдиган бўлиб қолганди. Айниқса ўз - ўзидан кўнглига чироқ ёқса ҳам ёришмайдиган ҳижиллик оралагандан кейин , битта жойда ўтира олмай қолди.

Ҳилола доимги келар вақтидан ярим соат кечикканидан сўнг қулоғи остида Сулаймоннинг сўзлари қайтадан жаранг соча бошлади:

- Қизингизни ёлғиз қолдирманг

Ахири бир қарорга келган Мирсаид ака шарт отланди- ю , Ҳилоланинг ишхонасига йўл олди.

Шу- шу Мирсаид ака Ҳилолани бир ўзини ёлғиз кўчага чиқармайдиган бўлди ...

* * *

Ҳилола марказда Бунёдбек айтгандек олти ой эмас , Анорахоннинг қайтиб келиши бир ойга кечиккани сабаб етти ой ишлади.

Анорахон чет элдан қайтгач , Ҳилола уйда қола бошлади. Ҳилолани тиббий назоратга олган Саодатхоннинг таъкидлашича унинг кўзи ёришига йигирма кунларча муддат қолган эди.

Аммо Маҳина амма Ҳилолага бутунлай бошқа гап айтди :

- Ҳомиладорлик кўзярадек гап. Пишса бўлди , қачон ёрилиши номаълум. Истаган вақти "лоп" этиб ёрилаверади. Сўраб ўтирмайди . Ҳоҳласин бугун , ҳоҳласа эртага ...

Маҳина амма ўзи бош бўлиб Ҳилоланинг туғруғи учун керак бўладиган барча нарсаларни тахт қилиб қўйди.

Ҳилола уйда қолганидан буён негадир куннинг ўтиши қийин бўлаётган эди. Шу сабаб у ўзига ҳар бир кун учун янгилик қидириб топаётган эди. Бугун ҳам севимли жойи ошхонада ўзини чалғитмоқчи бўлди . У ошхонага кириб энди бир элак унни олиб элаган ҳам эди- ки , тўсатдан уй телефони жиринглаб хаёлларини тўзғитиб юборди.

Ҳилола гўшакни кўтарар экан , йўқлагувчининг рақами нотаниш эканига аҳамият берди.Унинг тармоқдан эшитилган овоздан қўл - оёғи бўшашиб , танидан қувват қочди :

- Алло ...

#давоми_бор /163

Муаллиф : Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍32❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Х А Й Р Л И Т У Н✨🌹✨

🌟 Билинг ғаниматмиз бир биримизга 🌸✨✨
Дунёда мехрдан кучли нима бор.
Ширин сўз айтишдан тўхтаманг зинхор ✨✨🌸
Бизни боғлаб турсин Меҳр Оқибат.✨🌸✨

Хайрли тун азизим! Тунингиз осуда ўтсин!✨🌸✨
Тушингизга Мухаммад саллолоху алайхи вассалам кирсинлар 🤲

⭐️✨⭐️✨⭐️✨⭐️✨⭐️✨

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум !

Қадри баланд қадрдонларим. Барчангизга  Шанба тонги  хайрли бўлсин !

Ушбу тонг  барчангизнинг  хонадонингизга файз ва барака олиб  келсин.

Янги бошлаган ишингизни ёки  кечаги амалга  ошмай қолган  режаларинизни бугун  албатта  ривожини  беришини
Қодир Аллохдан  сўраб қоламан !

Ушбу тонг  дилингиздаги  барча гина  аразни, ғам ташвишни ўрнига  , шоду хуррамликни  ва  табассум ила бойитсин..

Азиз Қадрдоним
Янги Гўзал Тонг барчангизга  хайрли бўлсин !

Хайрли тонг !
Яқинларингизга улашинг!

Бизда кузатинг👇🏻

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатуҳ!

Сизу бизни бугунги тонгда уйғотган, ризқимизга барака берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Хонадонимиздан ҳузур-ҳаловат,
дастурхонимиздан ризқ-барака, қалбимиздан шукронаи неъмат, амалларимиздан эзгулик, юзимиздан табассум аримасин!

Аллоҳим, қийналганларнинг мушкулини осон қилсин, ғам-ташвишларини аритсин, жисмига саломатлик, топганига барака ато қилсин! Амин!🤲

Янги кун ва солиҳ амалларга бисмиллаҳ...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥇 - Sizga botimizdan telefon yutish imkoniyati chiqdi😀

🎁 Yutuqni olishingiz uchun pastdagi botga kirishingiz va kanallarga a'zo bo'lishingiz kerak faqat a'zo bo'lganlarga yutish imkoni beriladi.

❗️ Oʻylab oʻtirmay hoziroq qatnashing👇

👉 KONKURSDA QATNASHISH 👈
👍1
"Рост ваъдалар дафтари"

Оиламиз катта бўлиб моддий шароитимиз ҳам камтарона эди. Дадам оддий хизматчи бўлсалар-да, айтган нарсамизни олиб беришга доим ҳаракат қилар эдилар. Агар биз сўраган нарсага айни вақтда пуллари етмаса: "Болажоним, ҳозир бу нарсага пулим етмас экан, иншоаллоҳ, ойлик олсам, албатта, олиб бераман”, дердилар. Улар олиб бераман деган нарсаларини ҳеч қачон эсдан чиқармасдилар. Биз фарзандларнинг дадамга айтган нарсамиз, ҳатто, эсимиздан чиқиб кетарди. Лекин дадам имконлари бўлганда икки-уч ой кейин бўлса ҳам ўша нарсани олиб берардилар. Ҳаммамизнинг "буюртма"миз дадамнинг ёдларида туришига қойил қолардик. Бунинг сирини дадам вафот этганларидан сўнг билдик. Мен дадамнинг шахсий нарсалари турадиган тортмадан бир дафтарча топиб олдим. Дадам ўша дафтарга биз олиб беринг деган нарсаларимизнинг барчасини ёзиб борар эканлар. Дафтарча биз айтган қўғирчоқлару ширинликлар, кийим-кечаклару китоб-дафтарлар номи билан тўла эди. Ҳатто айтган кунларимиз санасини ҳам қайд қилиб борар, олиб берганларини белгилаб ҳам қўяр эканлар. Барчамиз бу дафтарни йиғлаб ўқидик. Айниқса ўзим ҳақимдагиларни ўқиганимда бўғзимга нимадир тиқилиб қолди, овозим ҳам чиқмасди. Бу дафтарнинг номини "Рост ваъдалар дафтари” деса ҳам бўлади. Дадам раҳматли ростгўй, сўзида турувчи, меҳнаткаш инсон эдилар. Уларни Аллоҳ раҳматига олган бўлсин. Омин!

“Фарзанд тарбиясида 700 сабоқ” китобидан.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
​​ 🙂Истиғфор кўнгилни хотиржам қилади

🪴Ҳаётимиз давомида иши юришмаётган, топиш-тутишидан барака кўтарилган, қарзга ботган, ҳасталиги аримаётган, қийналаётган, бир сўз билан айтганда хотиржамлигини йўқотган кишиларга кўпроқ истиғфор айтишни тавсия этилади.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
 “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради”


(Абу Довуд, Аҳмад, Табароний ва Ҳоким ривояти).


© AbdulHadiyHafiz

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
#Romol_orash_makiyaj_usullari😻💛

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

57- ҚИСМ

- Алло, алло ?! Ҳилола келинойи , ассалому алайкум. Отам қаердалар ?! Менинг уларда муҳим ишим бор эди. Қўнғироқ қилсам қўл телефонларини кўтармаяптилар.

Қўнғироқ қилаётган Акромжон эди . Акромжон Сулаймон оламдан ўтгандан сўнг янги йил арафасида бир бор келиб кетган эди. Таъзия вақти келишини эса Мирсаид ака истамаган эди. Ўшанда "Болам , минг дод деганинг билан аканг қайтиб келмайди. Бир кафт дуони ўша ерда ҳам ўқийверасан энди" дея қатъий қаршилик қилган эди.

Ҳилола Акромжоннинг "Алло , Ҳилола" деб бошланган сўзларини аввалини эшитган вақтдаёқ унинг овозини Сулаймонникига ўхшатган, шу сабаб юраги гурсиллаб урганча , мазаси қочиб қолган эди. У Акромжоннинг Сулаймон эмаслигини анча вақт фарқламади, тўғрироғи соғинчларга асир кўнгил ҳақиқатни тан олишни истамади. У ўзига келган вақтида Акромжонга нима деди , нима қўйди ҳеч нарсани эслолмади.Трубкани қулоғига ҳамон тутиб турар экан Акромжоннинг хайрлашиб тармоқдан узилганини элас -элас ҳис қилди халос.

Ҳилоланинг ниҳоятда қаттиқ хўрлиги келиб кетган эди. Юраги ҳамон гурс- гурс урар , шу сабабданми ҳомиласи қорнида чир- чир айланаётган каби беҳад безовта қилаётган эди. Ҳилола ошхонага йўл олар экан қорнининг ҳудди таранг қилиб шиширилган ноғорадек қаттиқ бўлиб қолганини сезиб қўрқиб кетди.

У ошхонага бормай аста ортига ўгирилди. Ётоқхонага кириб бироз чўзилмоқчи бўлди. Энди икки қадам босган ҳам эди-ки, ичидан шовиллаб алланарса оқиб тушди. Ҳилола оёқлари остига қарашга ҳам юраги бетламай зина тутқичини маҳкам чангаллади ва ҳавотирга тўла ғайритабиий овоз билан чинқириб юборди :

- Аммажооон ... Аммажоним...

Ҳилоланинг овозига тезда сарпойчанг югуриб чиққан Маҳина амма уни бир кўришда вазиятни баҳолади - қўйди :

- Жоним қизим- а ?! Сув кетиб қолибди- ю ? Қўғоноғинг ёрилиб кетибди ?!

Қўрқувдан ранги қув оқариб кетган Ҳилола қўрқа- писа қалтираб сўради:

- Энди нима бўлади , аммажон ?! Болага ...ҳеч нарса қилмайдими ?! У ҳозиргина гурсиллаб ёмон тепинаётганди ...

- Ҳавотир олма, қизим. Бу ҳолат кўпчилик аёлларда бўлади. Ҳозир туғруқхонага борамиз . Худо ҳоҳласа этагингдан тушгандек эсон - омон қутилиб олганингни билмай ҳам қоласан, - Маҳина амма Ҳилолани аста ичкарига етаклади , - юрақол , кийимларингни алиштириб олайлик. Мирсаид қаерда қолди экан ?!

Мирсаид ака Ҳилола отланиб бўлгунча ҳарсиллаб келиб қолди.

- Қизим , туззукми ? - Мирсаид аканинг савол берар эди- ю , аммо ўзининг рангида ранг қолмаган , қўл- оёғи дир- дир титрар эди.

- Ҳаммаси жойида , хавотирга ҳожат йўқ. Ўзингни маҳкам ушла , ука. Ҳилолани етказиб олиб борайлик-чи , насиб қилса ҳадемай бобо бўласан,- уни тинчлантирган бўлди Маҳина амма.

- Ин шаа Аллоҳ.

Мирсаид ака опасининг қўлидаги халталарни олиб тезда машинага жойлади.

Сўнгра Ҳилола ва Маҳина амма машинага ўтиргач , уни оҳиста жилдириб кўчага йўл олди. Ташқарига чиқишгач , машинадан тушиб дарвозаларини қулфлади ва қайтиб ўриндиққа ўтирар экан , Маҳина опага юзланди :

- Қани опа , йўл олдидан битта дуо қилинг .

Маҳина амма вақтни чўзмаслик учун энг асосий дуони дилдан сўради :

- Омин , шу уйимизга чақалоғимизни эсон - омон бағри бутунликда олиб келайлик.

Барчалари юзларига фотиҳа тортишди.

- Ука , шошилмай секин ҳайдайвер - деди Маҳина амма Мирсаид акадаги ҳаяжонни тўғри тушуниб , - бу дард - қутлуғ дард. Ваҳима қиладиган жойи йўқ. Насиб қилса барчаси жойида бўлади,- сўнг маслаҳат тариқасида сўради ,- нима қиламиз қудаларга айтамизми ? Ёки бир йўла суюнчи сўраймизми ?

Ҳилола аммасига "айтманглар" дегандек бошини сарак - сарак қилди.

- Бир вақтлар раҳматлик ойим , "Тўлғоқ дардини қанчалик кўп одам билса , туғаётган аёл шунчалик қийналади" дердилар . Ҳа энди буям бир гап- да, аммо уларниям ортиқча ҳавотирга солмаганимиз маъқул. Шунга индамай қўяқоламиз. Ундан кейин "Набира муборак !" деган хабарни эшитиш барибир бошқа-да.

Опасининг гапларига Мирсаид ака эътироз билдирмади. Аслида унинг бор фикри- хаёли Ҳилоланинг эсон - омон қутилиб

/164
👍20❤1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

олишида эди.

Ҳилоланинг ўтирган ўрнида аста қимирлаб қўйганини сезган Маҳина амма унинг кўнглидаги ўқиб тургандек ҳотиржам қилишга интилди :

- Саодатхонга айтдим . Йўлга тушди. Бахтимизга бугун уйда экан,- Маҳина амма шундай деб ўтирган жойида Ҳилоланинг қўлидан аста тутди,- оғриқлар йўқми ?

Ҳилола "Йўқ" дея бош чайқади.

Улар туғруқ мажмуасига етиб келишлари билан Ҳилолани дарҳол ичкарига олиб кириб кетишди.

Маҳина амманинг "Қачон кўзи ёрийди?" деган саволига қабул қилгувчи врач елка қисди:

- Ҳавотир олманг. Барчаси жойида бўлади,- деди у Маҳина аммани ҳотиржам қилган бўлиб.

- Шундайку-я аммо сув кетиб бола қуруқда қолиб кетди. Бундай ҳолда тўлғоқ жараёнига сал ўзгача ёндашилса керак.

- Аяжон , айтдим- ку асти ҳавотир олманг. Келинингизни шахсан бош врачимиз Гавҳар Шарипова текширувдан ўтказяптилар. Улар ўз касбларининг устасилар.
Бироз кутиб туринг. Текширувнинг хулосаси чиқиши билан дарҳол сизга маълум қиламиз .

Бу орада йўлакда Саодатхон кўринди. У Мирсаид ака ва Маҳина амма билан тезда сўрашган бўлди-ю , тафсилотларга ортиқча берилмай пошналарини тақиллатганча асосий корпусга кириб кетди.

Орадан ярим соат ўтмай ичкаридан чиқиб келган ҳамшира йўлакка қараб овоз берди :

- Миржалолова Ҳилолани кузатиб келганлар борми ? Энг яқинлари ?

- Биз ! Биз Миржалованинг ота - онасимиз ! - Маҳина амма дарҳол ўрнидан турди.

- Мен билан юринглар !

Ҳамшира олдинга ўтиб йўл бошлади . Улар ўн қадам юришгач , чапга бурилишди . Яна беш одимдан сўнг "Бош шифокор - Шарипова Гавҳар" деган табличка илинган эшикка дуч келишди .

Гавҳар Шарипова уларни ўтирган ўрнидан туриб кутиб олди . У қўли билан Мирсаид ака ва Маҳина опага ўтириш учун жой кўрсатди.

- Мен вақтингизни олмоқчи эмасман, - деди у салом - аликни тезда якунлаб , - шундоқ ҳам вақтимиз кам. Биласизми , сизларни бу ерга чақиртиришимиздан мақсад ... Хуллас , яқинда қизингиз билан текширув асносида суҳбатлашгандим. Ундан турмуш ўртоғини маслаҳат учун чақиртиришни сўраганимда ... - Гавҳар Шарипова оғир ютинди,- узр ... Баридан хабардор қилган Ҳилола "Ташқарида Отам турибдилар , улар билан гаплашишингиз мумкин" деди. Гапни чўзиб ўтирмайман. Нечоғлик оғир бўлса ҳам айтай. Хуллас , қизингизнинг аҳволи оғир . Ҳомила қуруқда қолиб кетган . Бунинг устига у танага терс жойлашган. Биз зудлик билан жарроҳлик амалиётини қўлламасак бўлмайди. Шунда ҳам улардан бирининг ҳаёти учун кураша олишимиз мумкин. Ҳозир сиз ёки қизингиз ёки набирангиздан бирини танлаб олишингиз керак ва бу ҳақда тилҳатга қўл қўйиб беришингиз лозим. Шундан сўнг амалиётни бошлаймиз .

Бош шифокорнинг сўзларини эшитар экан Мирсаид ака нохосдан ўқ еган каби ўтирган ўрнидан бир сапчиб тушди. Сўнг бошни қўллари билан чангаллаганча ер чизиб қолди.

Маҳина амманинг оппоқ чеҳраси қизариб бўғриқиб кетган , ҳозир эшитган хабари дилига шу қадар озор етказган эди-ки , тили калимага келмай қолган эди.

- Отаси ...- деди Гавҳар Шарипова,- биз вақт йўқотяпмиз ... Илтимос ...


/165
👍11😁1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Мирсаид ака бошини кўтарди . Унинг кўзлари асаби бузилганидан бўлса керак қип- қизариб қонталаш бўлиб кетганди. У Гавҳар Шариповага чексиз мунг билан тикилди :

- Қизим ... Мен албатта қизимни танлайман. Ота учун фарзандидан ҳам азиз инсон бўлмаса керак...

Мирсаид ака қолган сўзларини кўнглида айтди :" Ҳилола ёлғизимнинг омонати. Омонатга эса қандоқ ҳиёнат қила оламан...? "

Гавҳар Шарипова унга ўзи тўлдириб тайёрлаб турган тилҳат қоғозини узатди :

- Илтимос , бунга исм фамилиянгизни ёзиб , имзо чекинг...

Мирсаид ака ўрнидан туриб столга яқинлашиб ручкани олди ва қоғоз устига эгилди.

"Оҳ ота-я, -ўйлади Гавҳар Шарипова , -ота деган фарзандини танламай кимни ҳам танласин?! Ахир куёв минг қилсаям бировнинг боласи бўлган. Қони бошқанинг - жони бошқа" .

Мирсаид ака қоғозга қўл қўйиб шифокорга узатар экан , кабинет эшиги шитоб билан очилди .

- Гавҳар опа ,- деди эшикни очган таниш ҳамшира,- сал аввал келган бемор Миржалолованинг кўзи ёриди ! Бари тўсатдан рўй берди ! Уни хатто туғруқ креслосига олишга ҳам улгурмадик. "Қаранг , мен туғяпман !" дебди- ю кушетканинг ўзида кўзи ёрибди. Зарнигор опа билан Саодатхон опалар чақалоқни қабул қилишга аранг улгуриб қолибдилар.

Гавҳар Шарипова ҳамширанинг охирги сўзларини эшитмаёқ югургилаб кетган эди.

Хонада Мирсаид ака билан Маҳина опа ҳанг-у манг бўлганча қолиб кетишганди.

Орадан ярим соатдан мўлроқ вақт ўтгач Гавҳар Шарипова хонага қайтиб келди . Бу сафар унинг чеҳраси тўла табассум эди.

- Ота ,- деди у Мирсаид акага юзланиб,- бир худо деган жойингиз бор экан-да !

Эшитяпсизми ? !

Мўъжиза юз берди , мўъжиза !

Аллоҳ Буюк !

Аллоҳга бари осон ...

Қизингиз паҳлавондек ўғил туғди! Қизингиз ҳам , набирангиз ҳам ҳар иккалалари соғ-у саломат. Энди куёвингизнинг уйидагиларга ҳам хабар беришингиз мумкин.

"Ўғлингиздан қолган ёдгор эсон-омон дунё юзини кўрди" деб баралла суюнчи сўрашингиз мумкин !

Кўз ёшлари юзларини ювиб тушаётган Маҳина амма ўтирган жойида беҳолгина шивирлади :

- Ўша гўдакнинг асл эгалари бизлармиз. Туғилган набира ўғлимиздан қолган ягона ёдгор тирноқ бўлади .

- Нима ?! - ҳайратланиш навбати Гавҳар Шариповага келганди,- бўлиши мумкин эмас ! Аввало кўнглингизга текканим учун узр- ку , аммо келиндан кўра набира сизлар учун яқинроқ бўлган ҳолда , сиз Ҳилоланинг ҳаётини сақлаб қолишни сўрадингиз . Набирангиз тўғрисида ақалли ёрдам ҳам сўраганингиз йўқ ...

- Бошқача бўлиши мумкинмиди ? - ажабланди Маҳина амма, - ахир ўзингиз иккисидан бирини танлашимизни сўрамадингизми ? ! Ёки бу шунчаки йўлига қилинган расмиятчиликмиди ?!

- Йўғей ?! Ундай эмас. Мен бекорчи бўлсам экан-ки , вақт ўтказишга бу ишларни ўйлаб топган бўлсам. Вазият ҳақиқатдан ҳам жуда жиддий эди. Аммо бирдан ўз- ўзидан бундай ўнгланганига рости тўғрисини ўзим ҳам қаттиқ ҳайрон қолдим,- Гавҳар Шарипова шундай дея туриб бирдан юзи ёришди ,- менимча мен саволимга жавоб топгандекман.
Сизлар ўз манфаатингизни бир четга суриб Аллоҳ учун келинингизни соғ- омонлигини тиладингиз , шу сабаб Аллоҳ ҳам тантилик қилиб ҳар икки жонни қўлингизга бирдек саломат қилиб топширди. Қаранг , мантиқан жуда оддий ва ....

- Сиз битта нарсада янглишдингиз,- ва ниҳоят тилга кирди Мирсаид ака , - Ҳилола ҳақиқатдан ҳам қизим. У ўғлим дунёни тарк этганда Сулаймонимнинг ўрнига қолган қизим. Айтиш мумкин бўлса у мен учун ҳатто набирамдан ҳам қадрлироқ ва азизроқ ...- Мирсаид ака шундай дея туриб кўзлари ёшланди, - Ҳилола...
Ҳилола - ўзимнинг қизим...

#давоми_бор / 166

Муаллиф : Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍24😢7❤3
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Мирсаид ака бошини кўтарди . Унинг кўзлари асаби бузилганидан бўлса керак қип- қизариб қонталаш бўлиб кетганди. У Гавҳар Шариповага чексиз мунг билан тикилди : - Қизим ... Мен албатта қизимни танлайман. Ота учун фарзандидан ҳам азиз…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

58-ҚИСМ

Шу пайт эшик аста тақиллади ва остонада Саодатхон кўринди :

- Мумкинми ?! - деди у ичкарига қадаб босиб ,- яна бир бор ассалому алайкум. Набиралар муборак бўлсин, поччажон, аммажон!

Мирсаид ака Саодатхоннинг ҳурмати учун ўрнидан турди , Маҳина амма эса унга пешвоз чиқиб бағрига маҳкам босди ва айланиб- ўргилиб кўриша кетди:

- Сизни бизга рўбаро қилган Аллоҳимдан ўзим ўргилай.

Саодатхон Маҳина аммага кўзлари чақнаганча сўзлай кетди:

- Вой аммажон , очиғини айтсам ўтим ёрилди. Ҳилолахоннинг аҳволи ҳақиқатдан ҳам оғир эди. Энди буёғига нима бўлар экан деб дир- дир қалтирайман денг. Аммо ишимизни Аллоҳнинг ўзи ўнглади. Бу қандай содир бўлди , умуман англай олмай қолдим. Ҳилоланинг кўзи шунақаям осон ёриди- ки , айтсам ҳайрон қоласиз. Одатда аёллар биринчи туғруқда бунчалар осон қутилмайдилар. Дард чекиш , тўлғоқнинг аччиқ азобини ейиш деган нарсалар умуман кузатилгани йўқ.

-Ҳозир-чи, Ҳилола ҳозир яхшими ? Чақалоғимиз қандай?

- Барчаси аъло даражада. Ҳилола ухлаяпти. Набирангизни аҳволи ҳам жуда яхши. Ўзи ҳам нақ паҳлавон. Уч ярим килограмм. Қош- кўзлари попукдек. Қоп- қора сочлари қошигача тушиб ётибди.

- Икки жонни саломат кўрсатган Аллоҳга минг қатла шукр ,- Маҳина амма шундай деб қўлини дуога жуфтлади, - қани илоҳи омин Гавхарой қизим сиз ҳам , Саодатхон сиз ҳам умрингиздан барака топинглар. Олтин бошларингиз омон бўлсин, доимо халқимизнинг яхши кунларида ҳизматда туриб , ҳамиша ардоқда бўлиб юраверинглар, - Маҳина амма юзларига фотиҳа тортди, - сўнг шодон жилмайди ,- энди бизга руҳсат. Ҳали қудаларимизникига ўтиб суюнчи олиб кўнгилларини ҳотиржам қилишимиз, сўнг қизимга чиройли атала пишириб яна бу ерга қайтиб келишимиз керак.

* * *

Қудалардан Ҳилоланинг кўзи ёрииб , ўғил кўрганини эшитган Роҳилахон опа суюнганидан ўзини қаерга қўйишни билмай қолди . Бахтларига Асрор ака ҳам ишдан барвақт келиб турган экан. Аёлининг чорлови билан ҳовлига чиқди- ю, хушхабарни эшитиб Мирсаид акани маҳкам бағрига босди . Бир зум шундай турди-ю сўнг қудасидан ажралиб кўз ёшларини билинтирмай аста артиб олишга ҳаракат қилди.

- Кўрсатганига шукр ... Шу кунларни ҳам кўришлик насиб этди- я , ўзига шукр .

У шундай деб аёлига юзланди :

- Онаси бу нима туриш?! Меҳмонларни уйга олмайсанми ?!

Маҳина амма дарров эътирозга шошилди :

- Йўқ , йўқ . Биз уйга кетишимиз керак. Ҳилолага атала пишириб , яна туғруқхонага қайтишимиз керак.

- Сизлар бугун дам олақолинглар, аталани Роҳилани ўзи пиширади,- деди Асрор ака ўктамлик билан , - қани кириб бир пиёла қайноқ чой ичиб кетинглар.

* * *

Уч кундан сўнг Ҳилолага жавоб бериладиган бўлди.

Ҳилола бу ҳақда Маҳина аммага хабар берар экан:

- Аммажон , болага қандай исм танладинглар ? - деб сўради ийманибгина

- Билмасам, - елка қисди Маҳина амма , - укам билан бир нечта исм хақида ўйладик-ку, аммо бир қарорга кела олмадик. Ёки ўзинг ёки уйингдагилар бирор исм танлаган бўлсанглар ...

- Йўқ ... Ўйлаганимиз йўқ. Додажонга , сизга маъқул келган исм бизгаям маъқул аммажон...

- Ҳаа , эртага ўн бирларда келиб сени олиб кетамиз. Мени ҳозир Раҳматжон олиб келган. Мирсаид эса "Ишим бор" деб уйда қолганди.

- Яхши унда эртага набирангиз билан сиз айтган вақтларда тайёр бўлиб турамиз.

/167
👍13
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Ҳилола эртаси куни ҳамшира киритиб берган туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани ҳовлиқиб очди-ю , ўғлингнинг исмига кўзи тушгач, кўзларида ёш ҳалқаланди :

- Мирсаидов Сулаймон Сулаймон ўғли.

"Сулаймоним ўзимнинг, - ўйлади Ҳилола кроватчада пишиллаб ухлаётган ва ора-орада лабининг бурчидан табассум қилиб қўяётган ўғлига қараб ,- бир вақтлар "Гўдакларни фаришталар кулдиради" дейишарди . Ҳозир даданг фаришта мисол ёнингда парвона бўлиб оромингни қўриқлаётгандир, балки.

Балки ..."

- Мамаша , тезлашинг. Тайёрмисиз ?! Сизни олиб кетишга бир дунё одам келибди ?!

Ҳилола ортига ўгирилиб ҳамширага ҳайрон боқди :

- Менга ?! Менга бунча одам келиши мумкин эмас. Сиз адашяпсиз ?!

- Ииие, нега адашарканман ?! Миржалолова Ҳилола сизмисиз ахир ?! Менга ишонмасангиз ана ойнадан пастга қаранг бир ?!

Ҳилола унинг айтганини қилиб иккинчи қават ойнасидан пастга қаради :

- Воооой !...

Дарҳақиқат туғруқхона олдидаги майдончада Ҳилоланинг талай қариндошлари қўлларида гулдаста тутганча чиқишини муштоқ бўлиб кутиб туришарди.

Ҳилола уларни хаёлан санай бошлади :

- Нигора опам , Мастура опам , уларни қизлари Нигина , Мубина , Солиҳа, Шоҳида , Маҳина аммамнинг набиралари Шаҳлохон , амакижоннинг набира қизлари , вооой , Малоҳат келинойимнинг қизлари Маржонагача келишибди .
Анави катта ўйинчоқ айиқлар ҳам булар биланмикан?! Катталигиниии ?!

Мирсаид ака бутун бўлим ходимларининг ҳар бирига алоҳида- алоҳида саватда гул билан бир қутидан шокалад бердиртириб юборибди.

Ҳилола яқинлари қуршовида туғруқхонани тарк этди.

Барчалари "янги меҳмон" билан уйга қайтишганда Маҳина амма қуршовидаги бир гуруҳ аёллар уларни чиройли поёндоз солиб кутиб олишди. Ҳовли шар ва гуллар билан безатилган, кираверишга "Хуш келибсан, Сулаймон !" деган зарҳал ёзув илиб қўйилган эди.

Ҳилола гўдагини бағрига босганча машинадан аста тушиб дарвозахонадан ичкарига йўл олди . У ўзларини кутиб турган аёллар сафининг бошидаги Маҳина аммага қўлидаги гўдакни тутқазмоқчи бўлган ҳам эди- ки, тўсатдан амма ортига ўгирилди :

- Мирсаид ! Мирсаид укажон ! Қаерда қолдинг ?! Кел болажонингни кутиб ол ?! Қизинг ва набирангни кутиб ол , ука !

Мирсаид ака боғ томондан қизаринқираб чиқиб келди.

Ҳилола қайнотасига ийманибгина салом берди :

- Ассалому-алайкум, додажон... Бу сизнинг набирангиз ... Сулаймонингиз ...

Ҳилола қўлидаги гўдакни қайнотасига узатди.

Мирсаид ака жажжи Сулаймонни авайлаб қўлига олди .

Юзидаги ёпинчиғини очиб устига эгилди...

Кўзларини тўлдириб- тўлдириб гўдакка қаради ...

Сўнг уни аста ҳидлади...

Кўзларидан бир томчи ёш сизиб юзига из қолдирганча оқиб тушди...

- Болам ...- деди у аста шивирлаб,- Сулаймонимнинг ўрнига келган Сулаймоним...

Уйингга хуш келибсан, кўзимнинг қароси ...

- Қизим , - деди Мирсаид ака Ҳилолага лабларини бурчи билан ҳокисор жилмайди , - қара ҳаяжондан саломингга алик олиш ҳам ёдимдан кўтарилибди .

Ваалейкум ассалом , қизим. Илойим набирам иккингизни бошингиз тошдан бўлсин ...

- Додажон , - деди Ҳилола ерга қараганча кўзёшларини аранг ютиб ,- сиз ҳам мен ва набирангиз иккимизнинг бахтимизга соғ бўлинг. Барчаси учун сизга раҳмат ... Барчаси учун...

- Қани энди уйга кирамиз ,- деди Маҳина амма , - додаси Сулаймонга бир нималар тайёрлаб қўйибди,- у давомига тантановор эълон қилди,- сюрприз !

Маҳина амма шундай деб Мирсаид акага ишора қилди:

Укажон , ўзинг йўл бошлайқол.
"Бисмиллаҳ"дан бошлаймиз энг аввал ...

Тўпланиб турган аёллар иккига ажралиб Мирсаид акага йўл беришди.

Мирсаид ака Маҳина амма таъкидлагандек "Бисмиллаҳ" дея зинадан кўтарила бошлади.

/ 168
👍16
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Мирсаид ака гўдакни бағрига босганча Ҳилоланинг хонаси ёнидаги меҳмонхонага йўл олди. Ҳилола "Меҳмонлар учун шу хонага жой қилинган бўлса керак" деган хаёлда унга эргашди.

Мирсаид ака хона эшиги ёнига етганда Ҳилолага юзланди :

- Қизим , бу кичкинтойимиз Сулаймонга бобосидан совға. Сенга маъқул бўлади деб умид қиламан. Қани кириб кўр- чи ?!

Мирсаид ака хона эшигини бир қўли билан очиб Ҳилолага "марҳамат" деган ишорани қилди.

Ҳилола таажжубланганча хонага қадам босди ва ҳайратдан ҳанг-у манг бўлиб қолди.

Мирсаид ака уч кун ичида хонани ҳам таъмирлатган , ҳам набираси учун чиройли қилиб жиҳозлатган эди.

Оч тўтиё ранг билан фон берилган хонада болалар кровати , стол - стули , арғамчиқдан тортиб велесипедгача тартиб билан жойлаштирилган эди. Бир четда эса қалин духоба кўрпача солинган ва унинг ёнида бошига укпар қўндирилган дўппи билан безатилган ясатиғлик бешик турар эди.

- Мен янги бешик сотиб олмадим, - деди Мирсаид ака тўлқинланганча бешикка ишора қилиб ,- сабаби уйимизда бешик бор эди . Бу бешик ўғлим Сулаймонни катта қилганди. Анжомларини раҳматли Мастура авайлаб, яхши ният қилиб олиб қўйган эди. Энди унинг эгаси кичкинтойимиз бўлади ,- деди Мирсаид ака кўнгли алланечук бўлганча ...

- Додажон , совғалар учун сизга катта раҳмат,- деди Ҳилола қайнотасига миннатдорчилик билдирар экан , - айниқса бешик учун. Бу бешикни мен ҳам худди Ойижонимлардек чиройли қилиб тутганим бўлсин.

- Қудамлар бизнинг бешик тўйи қилишимизгаям ҳожат қолдирмабдилар . Аслида бизнинг ҳам набирамиз учун бир нарсалар қилгимиз бор эди.

Рохилахон опанинг сўзларидан Мирсаид аканинг юзларига қизиллик югурди :

- Мен ҳам анойи эмасман, қуда. Ўйлайсиз- ки бу ишларни ўзимча қилдимми ? Мен Сулаймонимнинг ўсиб , улғайиши учун барча шароитни муҳайё қиламан. Аммо қудам уни ўқитиб ўзларидек физик-профессор қилиб бермасалар ҳисобмас. Болам мактабга бориб физикани ўқигунча , қудам ҳам нафақага чиқиб қўллари бўшаб қолади,- Мирсаид ака шундай дея дилдан жилмайди, - кўрдингизми , қуда ?! Шарт қўйишимни қаранг ! Иштаҳам чакки эмас- а ?! Барибир тадбиркорлигимга бораман- да ?!

Роҳила опага Мирсаид аканинг "кайфияти" зумда юқди :

- Албатта, ўқитамиз Сулаймонжонни ! Ўзим ҳам дарс берадиган фанимдан шуғулланаман, насиб қилса . Шулар учун яшаб юрибмиз-да. Аммо бу гапингиз қудангизнинг қулоқларига етиб бориши билан дарровда ҳаракатга тушадилар. Шошмай туринг, набирангизнинг тили физикавий терминлар билан чиқмаса эди ҳали!

- Набирамизни денг , қуда , набирамизни ...

Роҳила опанинг юзларида шукр туйғуси жилваланди :

- Рост ... Албатта , бу бола бизнинг ҳам ширинтойимиз...
Аммо қудангиз роса талтаядиган бўлдилар-да! Ҳализамон ишдан қайтсалар кўрасиз. "Қудам набирамизни физик бўлишига руҳсат бердилар" деб бутун ҳовлини бошларига кўтарадилар .

Шу пайт ташқаридан ғала - ғовур овозлар эшитилди. Ақида келинойи эшикдан овоз берди :

- Ҳилоланинг ишхонасидагилар табриклашга келишибди. Анча - мунча ўқитувчилар ...

Мирсаид ака кичкина Сулаймонни Маҳина аммага узатди :

- Опа , ошни тезлатишим керакка ўхшаяпти.

* * *

Кечга бориб меҳмонлар тарқалишгач хонадон анча тинчиб қолди. Роҳилахон опа бугун шу ерда қоладиган бўлди.

Кун бўйиги югур- югурдан толиққан Маҳина амма ва Роҳила опа хуфтон номозидан кейин қўшни хонада тезда чўзила қолишди.

Ҳилола эса ўз ётоғида жажжи фарзандига термулганча ётар экан , кичкинтойи билан ўзича суҳбатлашар эди :

- Болажоним ... Сени дадангга ўхшашингни жуда ҳам истайман. Аллоҳдан худди унинг каби асл инсон бўлишингни сўрайман ...

Шу пайт Ҳилоланинг юзига илиқ нафас урилгандек туюлди .

Ҳилола аста шивирлади :

- Сулаймон ака ....
Шу ердасиз- а ?!
Биз билан биргалигингизни биламан...
Қаранг , мен ва ўғлингиз уйимизга келиб олдик... Ҳамиша сизнинг Ҳилолангиз ва бир парчангиз бўлган жажжи Сулаймонингиз... Иккимиз ... Йўқ биз уч кишимиз ...
Сиз , мен ва ўғлимиз ...

Муаллиф : Хазонрезги

#давоми_бор /169
👍45❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💜💜Борлиғим сизни
💛💛борингизча
❤️❤️яхши кўраман🥰❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2