#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Жамила хонадан чиқиб кетгач, Жалолиддин чуқур хўрсинди-ю, дафтарни аста очди:
- "Ассалому алайкум, кўз очиб кўрганим, кўнглимнинг танҳо эгаси, Жалолиддин ака! Бу дафтар қўлингизда бўлса, сиздан битта, ягона ўтинчим бор: ёзганларимни охиригача ўқинг..."
Жалолиддиннинг кўнгли бузилди, ич- ичидан бостириб келаётган алам бўғзини ўт бўлиб куйдирди:
- Зулхумор... Зулхумор!? Нима ишлар қилиб қўйдинг, ягонам!?
"Бу дафтар қўлингизда экан, демак мен ҳаётда йўқман...
Хатим бошида сиздан кечирим сўрамоқчиман. Жалолиддин ака, мени кечиринг...
Мен бундай бўлишини асло истаганим йўқ. Бўлиб ўтган ишларнинг бари менинг ҳоҳишимга зид бўлди...
Ишонинг...
Қани энди шу вақтгача бўлиб ўтган ишларни ортга қайтаришни иложи бўлса эди...
Бари ўша кундан бошланди...
Мен туман марказига шифокор кўригига борган кунимдан..."
Зулхумор дафтарга поликлиникада шифокор қабулида Санобар исмли жувон билан танишиб қолганлиги, Санобар уни "Ҳаёт шаъми" гуруҳига аъзо қилиб қўйганидан тортиб то охирги воқеаларгача бмрма- бир ёзиб чиққан эди.
"Бир куни Ҳатира хола билан ёзишганимда суҳбат орасида у бир неча маротаба нуқта, вергул каби ишораларни жўнатди. Менга эса "Телефонимнинг клавиатураси ишламай шунақа бўляпти" деди. Мен эса унинг гапига ишонибман, кўпда эътибор ҳам бермабман. Орадан кўп ўтмай мени шантаж қилаётганда эса ўша нуқта, вергулларни бемаъни сўзлар билан таҳрирлаб ўртамиздаги суҳбатни бутунлай бошқа маънога буриб матнлар ясабди. Сўнгра суҳбатни нусҳалаб ёмон гуруҳларга тарқатган. Мана шу аёл билан вақтингиз чоғ ўтади деган маънода.
Жалолиддин ака кейинчалик мен "Хатира хола" билан ўртамизда бўлиб ўтган барча гап-сўзларни расмга олиб телефоним ҳотирасига сақлаб қўйганман. Сўзларимнинг исботи сифатида кўрарсиз.
Кейинчалик у мараз ҳақида бир нарсани сезиб қолдим. "Ҳатира хола" профилидаги ўша эркак Тошкентлик бўлса керак. Сабаби ота-онамга боғлик кўп нарсаларни биларкан. Менимча у ота-онамдан қанча ундириш мумкинлигини чамалаш учун уларни кузатган.
Жалолиддин ака, мени шунчалар иродаси паст деб ўйламанг. Ишлаб топган пулларингизни ўша олғирларга олдириб қўйганимда ҳам жонимга қасд қилиш ҳақида ўйлаганим йўқ эди. Бироқ...
-147-

😢7❤6
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Бироқ орага номусим масаласи қўйилгач...
Жалолиддин ака, ахир менинг номусим-сизнинг номусингиз!
Мен сизнинг номусингизни ҳар хил шубҳа, гумон остига қўя олмайман. У ифлослар мен билан нима иш қилганларини билдингиз. Телефон рақамим, яшаш манзилим, ҳатто суратимни интернет оламига тарқатиб юбордилар. Айтинг, минглаб, миллионлаб одамларга ўзимни тозаман дея қандай оқлаб оламан? Бунга кучим ҳам, қувватим ҳам етмайди. Мен улар қўлига тушган ўлжа бўлдим. Энди улар мен орқали сиз, отам, онам, оиламизнинг бошқа аъзоларига даҳл қилмайдилар, уларнинг ҳаётларини тазийиқ остида қолдирмайдилар деб ким кафолат беради ? Буларнинг бари занжирли реакция механизмига ўхшайди. Тамом! Мен ўша занжирни узишим керак! Шарт!
Занжирни узиш учун эса ҳаётимни ўртага тикишдан бошқа илож топа олмадим.
Жалолиддин ака, илтимос мени кечиринг...
Яқинларимизни, дийдорига тўймаганим боламиз- жигарпорамни эҳтиёт қилинг! Ҳар икки оталарим, оналарим мени авф этсинлар... Жамилам ёнида қаттиқ гуноҳкорман, ундан ҳам кечирим сўрайман.
Вақтим кам қоляпти...
Мактубим сўнггида уйга қайтсангиз қулоғингизга шивирлаб айтаман деган гапимни шу ерга ёзиб қўймоқчиман:
- Сизни жуда, жуда, жуда севамааан...
Зулхуморингиз..."
Жалолиддиннинг кўзидан бир томчи ёш узилиб "Зулхуморингиз" деган ёзувга тушди.
-Зулхуморим,- шивирлади Жалолиддин,- зулмат кечаларда зулмат қалбли тошбағир инсонларга асираси бўлган маҳбубам...
Сенинг учун барчасидан ўч оламан, ўч!
-148-
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

😢18❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги тонг муборак бўлсин 😊👍
🌨❄️Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
🌱Кунингиз мазмунли ўтсин!.
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!

❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сувнинг мужизаси сизни хайратга солган булса,
Изохларга энг якинлирингизни белгилаб кетинг,
Сувдек сероб булинг Закийларим🤗
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Изохларга энг якинлирингизни белгилаб кетинг,
Сувдек сероб булинг Закийларим🤗
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤3
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🍂
Хонзоданинг ҳисобида яна бир дам олиш куни бор эди, шу сабаб у бугун ҳам ижарадаги квартирасида қолишни режа қилди.
Хонзода тармоқдаги сўнгги уч йилда намойиш этилган аёлларга тажовузни қилининишини ёритиб берган кўрсатувларни кўриш орқали кунни кеч қилди.
Бугун кечагидан барвақтроқ, яъни тун зулмати борлиққа ёйилиши билан отланиб йўлга тушди. Бу вақтда шаҳар ҳали жўшқин тирикчилик ҳолатида бўлганлиги сабабли унинг "Яккатолга" деган таклифига ўзи каби ёшгина йигит ортиқча ҳиссиётларсиз "Ўтиринг" деганча кира ҳаққини ҳам талашмай кўнақолди
- Янги ҳайдовчимисиз дейман? - сўради Хонзода бироз юришганларидан сўнг.
- А? - деди йигит салондаги кўзгудан Хонзодага қараб, - нимадир дедингизми?
- Янги ҳайдовчимисиз? Машинани эҳтиёт бўлиб ҳайдаяпсиз?
- Ҳаа, - деди йигит мийиғида жилмайиб,- билиняптими? "Права" олганимга икки хафта бўлди. Яна бу йўлларни унча яхши билмайман.
- Ҳеч қиси йўқ, ўрганиб кетасиз,- далда берган бўлди Хонзода,- шошилмай ҳайдайверинг .
Хонзода орқа ўриндиққа суяниб хаёлга чўмди...
- Опа, шу ерни айтганмидингиз?
Хонзоданинг хаёлларини ҳайдовчининг саволи ўзига келтирди. У бошини кўтариб тўғрига қаради ва ўзи мўъжал қилган чорраҳани кўриб "Ҳа" дея бош силкиди.
- Шу ерда тушаман.
Хонзода сумкасини очиб йирик пул чиқарди ва ҳайдовчининг ёнидаги олд ўриндиққа ташлади.
- Опа, бу пулингиз йирик экан, менда қайтим қайтаришга...
- Келаси сафар суришиб кетармиз,- тушишга чоғланди Хонзода, -мабодо кўришмасак, унда розиман. Раҳмат.
Хонзода машинадан тушиб йўлнинг нариги бетига ўтди ва кўча юзидаги ранго-ранг чироқлари товланиб турган қаҳвахона ёнидаги ўриндиққа ўтирди. Сўнгра сумкачасидан ойна билан лаб бўёғини олиб лабларини қип- қизил қилиб бўяди. Ишини битиргач буюмларини қайтиб жойига солди-ю, у ердан сигарета олиб уни эринганнамо чека бошлади.
Тез орада унинг ёнида иккита қиз пайдо бўлди:
- Менга қара, - деди улардан бири,- бу ер бизнинг точка. Так што сур беттан!
- Сенларни жойинг деб қаерга ёзиб қўйилган!?- Хонзода аста ўрнидан турар экан қўлидаги сигарета кулини қизлар тарафга чертиб учирди,- сотиб олган бўлсанг айтларинг!-деди кесатиқ оҳангда,- бир дам олай деб зерикиб чиққандим. Бурнимни тагига келиб гўнгқўнғизга ўхшаб виз-виз қиласанлар!?
-149-

❤11👍4
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Хонзода шундай деб қўлини белига қўйди:
- Истасаларинг тунги Тошкентда чиройли шоу уюштириб беришим мумкин.
- Кераги йўқ,- ортига тисралди қизлардан бўйи пастроғи,- ўзи кеча кўчанинг нариги бетида битта банкирга ёлланма қотил ҳужум қилибди. Айтишларича ўша киллер ёшгина аёл киши экан. Банкир у билан олишиб аранг жонини сақлаб қолибди, бироқ ўша босқинчи аёл унинг анча-мунча пули, қимматбаҳо тақинчоқлари, телефонини олиб жуфтакни ростлашга улгурибди. Шунга кечгача бизнинг состав қизларидан тўрттасини олиб бориб сўроқ қилишди. Айтишларича ўша қотил аёл кўринишидан бизникиларга ўхшармиш.
- Менга ўҳшамас эканми мабодо? - деди Хонзода беписандлик билан,- мараз банкир эканми? Ўзидан жертва ясабди-да, ҳунаса? Ёлланма қотил эмиш!? Ваҳ-ҳаҳ-ҳаҳ-ҳа!
Ҳой, ойпопулар! Ёлланма қотилнинг ўлжаси битта бўлади! У ҳам бўлса- жон! Ёлланма қотиллар ҳеч қачон пул-мул, телефон, тақинчоқ кабиларга сўлагини оқизиб ўтирмайди. Ҳузур қилиб ишини битиради ва иш ҳақини ўз буютмачисидан олади, ясна! Бу жиноят оламининг ёзилмаган қонуни- тушунарлими?
- Туш... Тушунарли...- тили дудуқланди қизларни
Хонзода истеҳзоли жилмайди:
- Менга қараларинг, бизнинг состав дедиларингми? Нимаббало, ҳамманг жиловингларингни битта Атиргулхон опангга бериб қўйганмисанлар?
-150-

❤10👍1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Йўўўқ, жаа унчаликмас. Шунчаки улар у, бу ишкал чиқса бизни ҳимоя қиладилар. Ундан кейин мижозни олиб борадиган жойи бўлмаса бизни жой билан таъминлайдилар. Яшаб туришимизга арзонроқ квартира ҳам топиб берадилар.
- Шуларни ҳисобига ҳар ой жарақлатиб пул санаб оладилар а?- Хонзода иложи борича кўпроқ саволга жавоб олгиси келарди
- Ишимиз нозик, опа. Бир ойда ким бор- у, ким йўқ? Шунинг учун кундаликни кунда ҳисоб-китоб қиламиз.
- Ииие ҳозиргина бизни ҳимоя қиладилар деб сайраётгандиларинг, энди бўлса ким бор-у, ким йўқ деб ўтирибсанлар?
- Опамиз бизни ҳуқуқ тарғибот ходимлари томонидан ҳимоя қиладилар, аммо мижозлардан эмас. Мижозларни ўзимиз танлаймиз-да!? Яқинда бир саёқ юрган эркакнинг қонидан ОИТС чиққан экан, аламига чидай олмай шу ердаги қизларимиздан бирини олиб кетиб чавақлаб ташлабди. Мана шунақа ҳолларда опамиз ёрдам беришга ожизлар. Аммо шундаям ўша қизни иззатини жойига қўйиб кўмиш ҳаражатига пул ажратдилар.
- Ооо, роса катта марҳамат кўрсатибдилар , опахонларинг? - Хонзода шундай деб сумкачасидан кечаги финка пичоқни олиб босма тугмасини босди. Пичоқнинг тиғи "шиииирқ" этиб отилди,- ҳозир нима дедиларинг, чавақлаб кетишди дедингларми?- сўради у пичоқнинг тиғини қўли билан аста сидириб
- Ҳаа, опа, - қизлардан ёшроғини кўзи аланг-жаланг бўлди.
- Опа, совуқ қурол билан кўчада юриб бўлмайди, ушлаб олишса статья бор,- деди қизлардан иккинчиси ўзини қўлга олишга интилиб..
-151-

👍14❤9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ДУШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!
Қалбингиз иймонга
Уйингиз қувончга
Юзингиз нурга
Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин!!!
🌸❤️Қўлим очиб дуога
Тиладим яхши тилак
Азизим, биродарим
Янги куниз муборак!!!
🌸❤️Аллоҳ таолонинг саломи
Пайғамбар ﷺнинг дуоси
Қуръоннинг нури➖
Кун давомида сиз билан бирга бўлсин!!!
🌸❤️Яхши ниятларла бошланган кунингизни, Аллоҳ яхшиликлар билан тўлдирсин!!!
Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!!!
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
Қалбингиз иймонга
Уйингиз қувончга
Юзингиз нурга
Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин!!!
🌸❤️Қўлим очиб дуога
Тиладим яхши тилак
Азизим, биродарим
Янги куниз муборак!!!
🌸❤️Аллоҳ таолонинг саломи
Пайғамбар ﷺнинг дуоси
Қуръоннинг нури➖
Кун давомида сиз билан бирга бўлсин!!!
🌸❤️Яхши ниятларла бошланган кунингизни, Аллоҳ яхшиликлар билан тўлдирсин!!!
Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!!!
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤2🥰1
Forwarded from 15.00 1.kpm
╔═🌿══════╗ ╔═🌿══════╗
KIRISH ❤️ KIRISH ❤️
╚══════🌿═╝ ╚══════🌿═╝
HAMKOR:
BEKALAR KANALI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
Forwarded from 15.00 1.kpm
╔═🌿═════╗ ╔═🌿═════╗
KIRISH ❤️ KIRISH ❤️
╚═════🌿═╝ ╚═════🌿═
HAMKOR:
BEKALAR KANALI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Ким айтди буни совуқ қурол деб?- ўшшайди Хонзода,- мани пичоғим иссиққина, масалан мен бунда олма арчиб ейман, ана шунақа, - у шундай деб пичоқчани сумкасига солди-ю, чалиштирган оёқларини бошқа тарафга ўзгартирди,- хуллас мен бир қизни қидиряпман. Нозиккина, ёшгина, чиройликкина. Менга анави Атиргулхон опангларни адресини бериб юборсаларинг, у орқали ўша қизни топиб олардим.
Қизлар тезгина бир-бирига қараб олишди.
- Сиз қидираётган қиз мабодо Шабнам эмасми? - ўсмоқчилаб сўради қизлардан бири иккинчисига қараб. Хонзода улардаги бу безовталикни синчков нигоҳлари билан бир зумда илғаб олди.
- Ҳа ҳудди ўзи!?- деди Хонзода, - менга айнан Шабнам керак эди.
- Опа, у ҳозир йўқ. Тоби бўлмаганлиги сабабли ишга чиқмаяпти.
- Қаерда у ҳозир?
- Опа, рости билмаймиз,- деди қизлар бараварига
- Билсак ҳам айтмоқчи эмасмиз денглар ундан кўра? - Хонзода шундай деб ўрнидан турди. Бир вақтлар Рашидовнинг хизматига кирган илк кунлари Ёқуббек деганларини ўтини ёрган ўша узугини тугмасини босди, узукдан ҳам кўзга базўр чалинувчи ўткир тиғ отилиб чиқди,- бунга нима дейсанлар,бу совуқ куролга кирадими йўқми?- сўради у қизларга яқинлашиб таҳдидли шивирлаганча, - Атиргулни исмини айтларинг, бўл тез!
- Уларни исмлари Ойдин, **- кварталда турадилар.
- Аниқроқ!
- 10-дом, 48-квартира.
- Баракалла! - ҳаводан ўпич йўллади Хонзода,- хўш ўша опажонларинг ким билан яшайди
-152-

👍6❤3👏1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Ёлғиз қизлари бор уларнинг, ҳозир Дубайда яшайди.
- Она-болани бизнеслари роса гуллаб-яшнаганми дейман? Ҳмм, энди битта савол қолди. Шабнамни қаерда сақлаяпти у сассиқ кампир?
- Аниғини билмадик, балки ўзидан бир қават пастдаги квартирасида бўлса керак. 10-дом, 32- квартирада.
- Баракалла!- деди Хонзода қизларга чиройи очилиб кулимсираб,- энди гап бундоқ, ойпопулар. Ўртамизда бўлиб ўтган гапларни ҳеч кимга айтмайсанлар.
Токи эртагача. Эртага эса бутун дунёга жар солларинг, руҳсат. Аммо бугун битта-яримтага гулласаларинг... кечаги банкирнинг кунини бошларингга соламан. Уям керакмас жойга бурнини суққани учун" мукофот"ини олди.
Мен асли аёл кишига қўл кўтармайман, аммо баъзан истиснолар бўлиб туради. Мени тушундинглар-а?
- Тушундик, опа!? Тушундик!
- Қани менга исмларингни бир айтворларинг? Ким билсин келажакда яна бир бор учрашиб қолармиз.
- Мени исмим Кифоят
- Меники Дилором.
- Яхши. Меники эса "Тунги капалак" . Асл исмим эса аллазамонлар ёдимдан чиқиб кетган. Бўпти популар, кўришгунча...
-153-

👍10👏4😢1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Хонзода Ойдин опанинг квартирасини қийналмай топиб борди. Эшик қўнғироғини босганда ичкаридан "Ким?" деган савол эшитилди.
- Ассалому алайкум, опахон. Мабодо сиз ижарага квартира бермайсизми?
- Қанақа квартира?- эшик осилиб сочлари калта кесилган бефайз юзли аёл кўринди,- ким айтди сенга Ойдин ижарага одам қўяди деб?
- Мен уларнинг номини билсам экан? Ҳай майли ижарага жой йўқ бўлса начора? Хотъя бы бир кунга бўлса қанийди? Хурсанд қилардим,- Хонзода ортига бурилди.
- Шошма, - Ойдин опа Хонзодани тўҳтатди,- бир ўзингмисан?
- Албатта йўқ! - муғамбирона жилмайди Хонзода,- ёшгина аёл бир ўзи тунаши гуноҳ-ку?
- Сени тўғри тушунган бўлсам, - пўнғиллади Ойдин опа,- ижара ҳақи яна ошади.
- Албатта,- илжайди Хонзода, - гап бўлиши мумкин эмас. Агар келиша олсак доимий мижозингиз бўлиб қолардик.
- Қанча берасан? - безбетларча лўқ бўлиб тикилди Ойдин опа
- Шу эл қатори. Кўп ҳам эмас, кам ҳам эмас. Агар квартирангиз озода ва чиройли жиҳозланган бўлса яна рози қиладиган жойларимиз бор.
- Бир суткаси 100 доллар,- овози қатъий эшитилди Ойдин опанинг
- Мени тортишишга кайфиятим йўқ,- деди Хонзода, пулни барибир мен тўламайман. Йигитим тўлайди. Унда эса пул- "море".
Хўп опашка, қаерни кўрсатасиз?
- Мана шу квартирамни, -деди Ойдин опа йўл бўшатиб,- бир кўр-чи? Ёқади деб умид қиламан.
- Ёқишга ёқади-ю, аммо сиз бу ерда нима қиласиз? Эртак айтиб турасизми бизга?
- Мен бошқа квартирамга чиқиб тураман. Сизларга битта меҳмонхона, ётоқхона , ошхона ва ваннахонани очиқ қолдираман. Ўз хонамни эса қулфлаб кетаман.
- О кей, опашка,- деди Хонзода,- қани ичкарини бир кўрай, кейин йигитимни чақираман.
- Кел кўр, фақат тезроқ, мен чарчаганман. Бу ер меҳмонхона, бу ер ётоқхона,- Ойдин опа ётоқхонани эшигини очиб кўрсатган эди, Хонзода ҳаррир шарфи билан унинг орқасидан бўйнига сиртмоқ солди:
-Ғинг десанг тикка сўяман,- деди у атайдан ҳансираб,- жонингдан умидинг бўлса нафасингни чиқарма, тушунарлими?
-154-

👍15👏6❤4