🧕 Muslimalar kundaligi
1.62K subscribers
3.65K photos
3.54K videos
4 files
6.85K links
Download Telegram
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Хонзода Ойдин опанинг квартирасини қийналмай топиб борди. Эшик қўнғироғини босганда ичкаридан "Ким?" деган савол эшитилди.

- Ассалому алайкум, опахон. Мабодо сиз ижарага квартира бермайсизми?

- Қанақа квартира?- эшик осилиб сочлари калта кесилган бефайз юзли аёл кўринди,- ким айтди сенга Ойдин ижарага одам қўяди деб?

- Мен уларнинг номини билсам экан? Ҳай майли ижарага жой йўқ бўлса начора? Хотъя бы бир кунга бўлса қанийди? Хурсанд қилардим,- Хонзода ортига бурилди.

- Шошма, - Ойдин опа Хонзодани тўҳтатди,- бир ўзингмисан?

- Албатта йўқ! - муғамбирона жилмайди Хонзода,- ёшгина аёл бир ўзи тунаши гуноҳ-ку?

- Сени тўғри тушунган бўлсам, - пўнғиллади Ойдин опа,- ижара ҳақи яна ошади.

- Албатта,- илжайди Хонзода, - гап бўлиши мумкин эмас. Агар келиша олсак доимий мижозингиз бўлиб қолардик.

- Қанча берасан? - безбетларча лўқ бўлиб тикилди Ойдин опа

- Шу эл қатори. Кўп ҳам эмас, кам ҳам эмас. Агар квартирангиз озода ва чиройли жиҳозланган бўлса яна рози қиладиган жойларимиз бор.

- Бир суткаси 100 доллар,- овози қатъий эшитилди Ойдин опанинг

- Мени тортишишга кайфиятим йўқ,- деди Хонзода, пулни барибир мен тўламайман. Йигитим тўлайди. Унда эса пул- "море".
Хўп опашка, қаерни кўрсатасиз?

- Мана шу квартирамни, -деди Ойдин опа йўл бўшатиб,- бир кўр-чи? Ёқади деб умид қиламан.

- Ёқишга ёқади-ю, аммо сиз бу ерда нима қиласиз? Эртак айтиб турасизми бизга?

- Мен бошқа квартирамга чиқиб тураман. Сизларга битта меҳмонхона, ётоқхона , ошхона ва ваннахонани очиқ қолдираман. Ўз хонамни эса қулфлаб кетаман.

- О кей, опашка,- деди Хонзода,- қани ичкарини бир кўрай, кейин йигитимни чақираман.

- Кел кўр, фақат тезроқ, мен чарчаганман. Бу ер меҳмонхона, бу ер ётоқхона,- Ойдин опа ётоқхонани эшигини очиб кўрсатган эди, Хонзода ҳаррир шарфи билан унинг орқасидан бўйнига сиртмоқ солди:

-Ғинг десанг тикка сўяман,- деди у атайдан ҳансираб,- жонингдан умидинг бўлса нафасингни чиқарма, тушунарлими?

-154-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍15👏6❤4
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Ойдин опа ҳам осонликча жон берадиганлардан эмас экан. У дарҳол бўйнига ўралган шарф орасига қўл суқди-ю, куч билан Хонзодани айлантириб ётоққа йиқитди.

- Ҳа, мараз!? - деди у Хонзодани устига босиб тушиб,- кимсан? Мен ҳозир сени бир гала кўппакга ем қиламан! Аёл бўлиб туғилганингга пушаймон қиламан.

Хонзода девдек аёлнинг тагида қолиб нафаси қайтди.

У Ойдин опа назардан қочирган ўнг қўли билан пайпаслаб диван ёнидаги турган гулдонни чангаллаб олди-ю, бор кучи билан аёлнинг чеккасига туширди. Зарб таъсирида гулдон синиб Хонзоданинг қўлини жароҳатлади. Ойдин опа эса бошини чангаллаб ерга йиқилди:

- Иммм, - деди у ҳириллаб, -сен манжалақи қай гўрдан пайдо бўлдинг ўзи?

Ҳонзода ўрнидан чаққонлик билан туриб аёлнинг оғзига латта тиқди, қўлларини боғлаб ётоққа суянтириб ўтказиб қўйди.

Ўзи эса ошхонага чиқиб гулдон кесиб кетган қўлининг қонини яхшилаб ювди. Ўша ердаги тортмадан юпқароқ сочиқ топиб панжасини маҳкам чандиб боғлади.
Хонзода ётоқхонага қайтганда Ойдин опанинг кети билан сурилиб эшик ёнига келиб қолганини кўрди:

- Оббо, сизга ўз ўрнингизда одобли қиз бўлиб ўтиринг дейишни унутибман-у?-афтини бужмайтирди Хонзода,- айб ўзимда. Шу ёшга етган аёлнинг ақли ғунча қилиб ўтиришга етса керак деб ўйлабман. Ҳай майли, бу ерга келишимдан мақсад сизга бир-иккита савол бериш эди.Саволларимга ақлли қиз бўлиб жавоб берсангиз сизга бошқа жароҳат етказмайман.

Хонзода шундай деб даҳлизда қолган сумкачасини олиб келди. Сўнг бир амаллаб Ойдин опани деворга суяб ўтказиб қўйди.
-155-
❤10👍4
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Менга қара! - деди Хонзода тўсатдан Ойдин опани сенсираб,- ҳозир оғзингдаги латтани оламан. Агар ғиринг деб бақирадиган бўлсанг биқинингдан дарча очиб қўяман.

Хонзода сумкасидан қадрдон бўлиб қолган пичоғини чиқарди. Унинг тиғини Ойдин опанинг кўзига тўғрилади:

- Яхшилаб эшит! Мени йўқотадиган ҳеч нарсам йўқ! Яна қайтараман, ғиринг десанг нимани истасам шуни қиламан!?
Демак, бошладик, - Хонзода Ойдин опанинг оғзидаги латтани суғурди.

- Мен бақирмайман,- ҳириллади Ойдин опа,- сахарим бор. Оғзим қуриб кетди, бу аҳволда истасам ҳам бақиролмайман. Озроқ сув бер илтимос.

- Сувни бераман. Фақат саволларимга жавоб олганимдан сўнг.
Менга қара, мен бир аёлни излаяпман. У ҳам сенга ўхшаб покиза қизларни беномус қилиш билан шуғулланади. Бир вақтлар ўзи тунги капалак бўлган.Яна кклиб чиқиши шу Яккатолдан. Ёши тахминан қирқ бешларда.Ўрта бўй, қош-кўзи қоп-қора. Ўзи буғдойрангдан оқроқ. Асосий белгиси эса чап қўлининг жимчилоғининг икки бўғими йўқ.
- Жимжилоғининг икки бўғими йўқ дегин?- ўйланиб қолди Ойдин опа, - менинг таниганларим орасида шундай аёл бор эди.
- Исми нима? Ўзи қаерда?
- Исми... Исми...- эслашга ҳаракат қилди Ойдин опа,- исми Гулнора, йўқ, Гулёра эди. Уни бир неча йиллардан буён кўрмаганман. Аниқроғи Яккатолдан бозори қариб кетганига анча бўлган.
- Яхшилаб эсла! Турар жойи қаерда бўлиши мумкин?
- Онасининг уйи Юнусобод тарафларда эди. Ўзи ҳозир қаерда билмасам!? Бундан уч-тўрт йиллар аввал уни қамалиб кетибди деб эшитгандим. Ўшанда аллақандай қиморбозга ёшгина бир қизни алдаб олиб бориб берган дейишганди.


-156-
❤10👍5
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Ўша қиморбознинг исми нима эди?

- Исми Бунёд эди унинг. Эшитмаганмисан, Бунёд қиморбоз деганларини?

- Мана энди эшитдим,- деди Хонзода,-сенинг шарофатинг билан
- Менга берадиган саволларинг тугаган бўлса керак. Энди қўлимни еч. Сув ичмоқчиман.
- Ҳали саволларим тугамади,- пичоқчасини Ойдин опанинг кўз ўнгида ўйнатиб унга лўқ бўлиб тикилди Хонзода,- энди асосий қисмга ўтамиз. Шабнам қани?

- Қайси Шабнам? - безовталанди Ойдин опа, - мен ҳеч қанақа Шабнам деганларини танимайман.

- Менга қара-чи ? Шунчалик соддага ўхшайманми мен? Яхшилаб эшитиб ол! Мен бу ерга асли Шабнам учун келганман. Уни яхшиликча топиб бермасанг ўзингдан кўр! Қизни сенинг қўлингда асира эканлигини биламан.

- Ким шу гапни айтган бўлса айтган гапига бир тоғора гўнг ебди! Шабнаминг билан неча пуллик ишим бор!?

- Шунақа де? Мен шунчаки ҳаммаси яхшилик билан битсин дегандим. Аммо буни ўзинг истамадинг. Демак, сени қўлингни ечмайман, оғзингга қайтадан латта тиқаман,- Хонзода ёнида ерда ётган латтани олиб Ойдин опани оғзига қайтадан ҳафсала билан буклаб тиқди,- ана бўлди. Энди опо қиз бўлиб жиииим ётгин, хап?
Ҳаа айтганча, яқинда интернетда бир хабар кўргандим. Сен тенги бир опашка уйда ёлғиз ўзи яшаркан. Болалари чет элда яшашар экан. Бир куни инсульт бўлиб оламдан ўтиб қолибди.Турган гапки, бундан қўни-қўшниларнинг хабари бўлмабди. Улар то опашканинг жасади айниб ҳиди бутун подъездга анқиб кетгандагина гумонга борибдилар. Ва тегишли идораларга хабар беришибди. Эшикни очишса ўша аёл атрофида биланг-биланг қилиб ўрмалаб юрган қуртларга ем бўлиб ётганмиш. Влақ! Ўша видеони тагига қизил ундов белгиси қўйиб, "Кўнгилни хира қиладиган кадрлар бор, асаби бўшлар кўрмасин" деган изоҳ бор эди. Бу гапларни шунчаки айтдим. Ваҳоланки, бир қават пастдаги 32-хонадонни эшигини бузиб киришга ўзимнинг ҳам фаросатим етади.
Энди мен кетдим. Тақдирингда бўлса яшаб кетарсан. Ўз ажалинг билан ўлгунингча тавба қилиб қолишга улгурарсан.
Мени ҳам эслаб турарсан. Мен сен каби ифлослар сабаб орзу-умидларидан айрилган тақдири тун каби қаро бир қизман. Номим ҳам сенлар туфайли "Тунги капалак" бўлди. Сен ҳақингда балки тез кунларда "Сўнги хабарлар" да эшитишим ҳам мумкин.
Эээ, менга унақа жовдираб тикилма. Барибир раҳмим келмайди.Сен ҳам ўнлаб, юзлаб қизларга раҳим қилмагансан-ку?
Мен ҳам сен кабиларнинг "ижод"иман... Раҳим дегани нима қилсин менда?
Хайр...

-157-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍16❤10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☔️🌨 ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌨☃️ Ассалому алайкум! Чоршанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

Чоршанба кунингиз мароқли ўтсин!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
Forwarded from 15.00 2pm help
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Жуда зўр ва маъноли ҳикоя албатта видеони кўринг... 👍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🔥1
Forwarded from 👑OSHXONA MALIKALARI👑
💋💋💋💋💋💋💋💋💋💋

🤍🩶🤍🩶🩶🤍🩶

🩶🤍🩶🤍🩶🤍🤍🤍🩶

🤍🩶🩶🩶

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️

https://t.me/+BcOUA6IxQmQxMjIy
https://t.me/+BcOUA6IxQmQxMjIy

⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Хонзода Ойдин опанинг даҳлизидаги камод тортмасини таваккал очиб кўрганди у ерда турган бир даста калитни кўзи тушди. Калитларни олди-да, кейин хонадоннинг эшигини автомат ёпиладиган қилиб созлаб эшикни жипс ёпди.

Хонзода бир қават пастга тушиб 32-хонадон ёнида тўхтади. Қўлидаги калитларни иккинчиси эшикка тушди.

Хонзода эшикни очиб ичкарига қадам босди. У хоналарни бирма бир очиб кўра бошлади. Тўрдаги хонада кўзи бир қизга тушди. Қизнинг оёғига узун занжирнинг бир учи маҳкамланиб иккинчи учи тўрдаги иситиш қурилмаси тизимига қулф билан қулфланиб ташланган эди.

- Сиз кимсиз? - қўрқа-писа сўради қиз деворга биқинганча, - илтимос мени урманг!

- Сен Шабнаммисан?- деди Хонзода қўлидаги калитлардан қулфга мосини танлар экан,- мендан қўрқма. Сенга ёрдамга келдим.
Хонзода Шабнамнинг оёқларидан қулфни ечиб занжири билан уйнинг бурчагига улоқтирди:

- Бу ерда ўзингга тегишли буюмларинг бўлса олиб ол.

- Паспортим тепа қаватда, Ойдин опанинг қўлида эди, - титраб жавоб берди қиз.



-158-
👍12❤2
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Оббо, шу аёлни юзини қайта кўргим йўқ эди,- уфф тортди Хонзода, - ҳай майли, юр опахон билан бир йўла хайрлашиб кетасан

- Опа, сиз ички ишларданмисиз?- кийимлари солинган сумкани жавондан олар экан Шабнам

- Шунақа деса ҳам бўлади, - деди Хонзода Шабнамни шошилтириб, - бўлақол тезроқ, шошилмасак бўлмайди.

Хонзода сал аввал ўзи қулфлаб кетган эшикни аранг очди.

- Билмайсанми паспортингни қаерга қўйган бўлиши мумкин?

- Меҳмонхонасидаги жавонда бўлса керак,- йўл бошлади Шабнам,- аммо тортмаси қулфланган экан.

Хонзода сумкасидан пичоғини чиқариб торманинг қулф ўрнатилган механизмини қўпориб ташлади:

- Қани кўр-чи? - деди у пичоғини буклаб сумкасига солар экан

- Мана топдим,- Шабнамнинг юзига қувонч ёйилди, - мана паспортим.

- Ол,- Хонзода Шабнамни аста четга сурди,- қани яна нималар бор экан бу ерда?
Ўўўў-хўўў! Сеникидан ташқари яна ўн битта паспорт бор экан бу ерда,- Хонзода тортмадаги барча паспорт, тилла буюм ва бир таҳлам долларни олиб сумкасига солди,- мана энди кетсак ҳам бўлар.

- Опа, бармоқ изларингизни артиш шарт эмасми? Ахир ўзингиз ички ишларда ишласангиз...

- Йўқ изларни артиш шарт эмас,- деди Хонзода ва сумкасмдан нам салфетка чиқариб тортма тутқичи ва ён-верини артиб ташларкан изоҳ берди,- аммо сен шубҳадан ҳоли бўлсанг яхши бўлади.
Ҳа айтганча кетар жафосига опахон билан хайрлашиб олмайсанми?

Шабнам кўзлари жовдираб Хонзодага тикилди:

-Кимни айтаяпсиз? Ойдин опаними? Йўқ, истамайман. Афти қурсин уни.

- Майли чиқавер унда. Тезроқ бу наҳсхонани тарк этайлик.
Мен опахондан бир хабар олай. Сўнгра сенга етиб оламан

-159-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍17❤1
💋💋💋💋💋💋💋💋💋💋

🤍🩶🤍🩶🩶🤍🩶

🩶🤍🩶🤍🩶🤍🤍🤍🩶

🤍🩶🩶🩶

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️

https://t.me/+BcOUA6IxQmQxMjIy
https://t.me/+BcOUA6IxQmQxMjIy

⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Хонзода боя Ойдин опани ташлаб чиққан хона эшигини қия очиб мўралади. Ойдин опани деворга суяниб ҳарс- ҳарс нафас олиб ўтирарди.
Хонзода ошхонадан бир стакан сув олиб чиқиб Ойдин опанинг оғзидаги латтани олиб ичиришга тушди. Ойдин опа стакандаги сувни ютоқиб ичиб инграганча бўғиқ, овозда "Яна" деб сўради.
Хонзода унга бироз тикилиб ўйланиб қолди-да, бироқ кўп ўтмай яна бир стакан сув олиб келиб ичирди.
- Энди бўлди,- Ойдин опанинг оғзига латтани зўрлаб тиқди Хонзода,- тахминан икки соатча чидайсан энди, опашка. Энди охирги марта хайр! Илойим Худо юзингни тескари қилсин!

Хонзода ўзини кутиб турган Шабнамни кўп қаватли уйнинг ташқарисига етаклаб чиқди-ю, аммо асосий йўлдан юрмай орқа тарафга олиб ўтди. Улар бир қатор уйларни оралаб машина йўлига чиқишди ва йўлдан такси ушлаб Хонзоданинг ижара уйига етиб келишди.

- Мендан қўрқма, - деди Хонзода Шабнамга ҳайриҳоҳ тикилиб,- сенга ёмонлигим йўқ. Агар менга ишонмасанг, ҳозироқ кетишинг мумкин. Бироқ ўзинг яхши биласан, бу ёшда, бундай чирой билан ярим кечаси шаҳарда ёлғиз юриш хавфли. Истасанг бугун шу ерда тунаб эртага ўзинг ҳоҳлаган жойга кетишинг мумкин.
- Хўп опа,- итоаткорона жавоб берди Шабнам,- сиз нима десангиз шу.

- Ундай бўлса ваннахонага кириб ювиниб чиқ. Унгача мен бирор бир таом буюртма қиламан. Айтганча нима таом егин келяпти?
- Фарқи йўқ, опа. Ўзингиз нима есангиз шундан айтаверинг.

- Хўп яхши.

Шабнам ваннахонада узоқ қолиб кетди. У Ойдин опа сабаб яшашга мажбур бўлган жирканч ҳаётдан шу йўл орқали қутилишни хаёл қилган эди гўё.
Шабнам ювиниш хонасидан чиққунга қадар Хонзода телефон орқали буюртма хизматига қўнғироқ қилиб бир неча хил таомлардан айттирди.
Сўнг икки кун аввал "Биллур" ресторанининг чиқиш эшигидан топиб олган телефонни олиб ички ишлар органлари ходимларига қўнғироқ қилди:

- Алло, ***- навбатчи Алиқулов Шоҳруҳ сизни эшитади.

- Ассалому алайкум, сизга бир билдирги билан мурожаат қилаётган эдим,- деди Хонзода ўзини дадил тутишга ҳаракат қилиб

- Ўзингизни таништирсангиз.

- Кимлигимнинг аҳамияти йўқ. Илтимос мурожаатимни қабул қилиб олсангиз.

- Қулоғим сизда.

- Чилонзор тумани,**- мавзе, 10-уй,48- хонадон эгаси Обидова Ойдин бир неча йиллардан буён сон-саноқсиз аёл-қизларни уларнинг ҳохиш истагига қарши фоҳишабозлик билан шуғулланишга мажбурлаб, шунинг орқасидан ноқониний равишда пул ишлаб келган. Ҳозирда ҳам унинг қўлида бир неча тутқун аёл бор . У аёлларнинг паспортлари хонадонга киравериш эшиги ёнида жойлашган камодда турибди.
Сиздан тезда воқеа жойига бориб чора кўришингизни сўрайман.
Раҳмат.

- Мабодо...

- У ерга бормасангиз бўлмайди, сабаби "Тунги капалак" лардан бири аёлни боғлаб, оғзига латта тиқиб кетган. Ёрдам кўрсатилмаса Обидованинг ҳаёти хавф остида қолади. Мени тушундингиз деб ўйлайман.

Хонзода телефоннинг қизил тугмасини босгач уни бутунлай ўчириб ташлади.

-160-
❤11👍7
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Опа, шунча овқат буюрибсиз-а? - деди Шабнам дастурхонга кўзи тушгач

- Кел, ўтир,- қўли билан тўрдан жой кўрсатди Хонзода, - тортинмай олавер, камбағални бир тўйгани бой бўлгани. Ма мана бу ичимлик ҳам сенга!

- Раҳмат, опа. Ростини айтсам анчадан бери иссиқ овқат емагандим. Ойдин опа" хизмат"га чиқишдан бош тортганим учун фақат қотган нон билан сув бераётган эди.

- Ундай бўлса овқатни бирдан тўйиб еб юбормагин. Ошқозонингга юк тушмасин яна.

- Хўп, опа,- Шабнам итоаткорлик билан Хонзодага розилик бериб,- битта нарса сўрасам майлими сиздан?

- Сўра

- Опа, боя сиздан ички ишлар ходимимисиз деб сўрасам "Ҳа" дегандингиз. Аммо ҳозир унақага ўхшатмаяпман.

- Ўзинг кимсан? - Хонзода Шабнамга жиддий нигоҳларини қадади.

- Мен... Мен, - ранги ўчиб кўзларига ёш тўлди Шабнамнинг, - мен орзу- умидлари поймол бўлган бир бахтиқаро қизман.

Хонзода истеҳзоли кулимсиради:

- Менинг қисматим ҳам ҳудди сенингники каби. Аммо мен қолган умримни йиғлаб ўтказмоқчи эмасман. Мени шу аҳволга солганларни дунёга келганларига минг пушаймон едирмасам бу куйган юрагимнинг тафти ҳеч қачон босилмайди.

Ана энди бафуржа ўзинг ҳақингда борини гапириб бер.

- Исмим Шабнам,- чуқур ҳўрсинди қиз,- ўзим водийданман. Оиламиз серфарзанд оила. Беш қиз, тўрт ўғилмиз биз. Мен оилада олтинчи фарзанд, тўртинчи қизман. Ота-онам оддий инсонлар, давлатдан ер олиб деҳқончилик қилишиб шунинг ортидан рўзғор тебратишади

-161-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍14❤2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌙 Х А Й Р Л И  Т У Н

🌙🌹Ишонинг бугун ҳаётингизнинг
       Энг яхши кунидир...
            Ҳаётсиз...
                  Яшаяпсиз...
                         Бахтлисиз...
Бунинг учун ҳар қанча
Шукрона айтсангизда кам...
      Жонингиз омон бўлсин!
             Борингизга шукр!!!

     💐Хайрли Кеч Яхшиларим!!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤2
Forwarded from ОИЛАМ БОЙЛИГИМ! (А+D)
💋💋💋💋💋💋💋💋💋💋

🤍🩶🤍🩶🩶🤍🩶

🩶🤍🩶🤍🩶🤍🤍🤍🩶

🤍🩶🩶🩶

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️

https://t.me/+BcOUA6IxQmQxMjIy
https://t.me/+BcOUA6IxQmQxMjIy

⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум, қадрдонларим!

Пайшанба тонгингиз хайрли бўлсин!

Тонгги дуо ва тилакларингиз ижобати дунё ва охиратингизни гўзалликларга тўлдирсин!

Бошланган янги кунингиз файзли ва мазмунли ўтсин!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
ПАЙШАНБА КУНИ РАЖАБ ОЙИДА ОМАД УЧУН ДУО.НАБИ МУҲАММАД ﷺОҚИГАНЛАР…
DETEKTIF DOA
Tonggi zikrlar

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😊Bolalikka qaytamizmi?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢4❤2