🧕 Muslimalar kundaligi
1.62K subscribers
3.66K photos
3.55K videos
4 files
6.86K links
Download Telegram
Forwarded from 15.00 2pm help
𝗠𝗔𝗚𝗔𝗭𝗜𝗡𝗟𝗔𝗥𝗗𝗔𝗡 𝗤𝗜𝗠𝗠𝗔𝗧𝗚𝗔 𝗢𝗟𝗜𝗕 𝗬𝗨𝗥𝗨𝗕𝗦𝗜𝗭𝗠𝗜???

𝗞𝗲𝗹𝗶𝗻𝗴 𝗸𝘂𝗿𝘀𝗶𝗺𝗴𝗮 𝘀𝗶𝘇 𝘅𝗮𝗺 𝘆𝗼𝘇𝗶𝗹𝗶𝗻𝗴 𝘃𝗮 𝘁𝗮𝘃𝗮𝗿𝗹𝗮𝗿𝗻𝗶 𝗮𝘀𝗹 𝗻𝗮𝗿𝘅𝗶𝗱𝗮 𝘀𝗼𝘁𝗶𝗯 𝗼𝗹𝗶𝗻𝗴

𝗫𝗼𝘅𝗹𝗮𝗴𝗮𝗻 𝗯𝗿𝗲𝗻𝗱 𝘁𝗮𝘃𝗮𝗿𝗻𝗶 𝗶𝗰𝗵𝗸𝗶 𝗻𝗮𝗿𝘅𝗱𝗮 𝘅𝗮𝗿𝗶𝗱 𝗾𝗶𝗹𝗶𝗻𝗴, 𝗯𝗶𝗿𝗶𝗻𝗰𝗵𝗶 𝘅𝗮𝗿𝗶𝗱𝗱𝗮𝘆𝗼𝗾 𝘁𝗲𝗷𝗮𝗺𝗸𝗼𝗿 𝗯𝗼'𝗹𝗶𝗻𝗴

𝗞𝘂𝗿𝗮𝘁𝗼𝗿 @QMP_04

𝗥𝗲𝗸𝗹𝗮𝗺𝗮 𝘅𝗶𝘇𝗺𝗮𝘁𝗶
@MUSTAFO_OPTOMM

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
https://t.me/+hG6Z1OPf8vo5MGE6
https://t.me/+hG6Z1OPf8vo5MGE6
https://t.me/+hG6Z1OPf8vo5MGE6
12
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from 15.00 2pm help
𝗠𝗔𝗚𝗔𝗭𝗜𝗡𝗟𝗔𝗥𝗗𝗔𝗡 𝗤𝗜𝗠𝗠𝗔𝗧𝗚𝗔 𝗢𝗟𝗜𝗕 𝗬𝗨𝗥𝗨𝗕𝗦𝗜𝗭𝗠𝗜???

𝗞𝗲𝗹𝗶𝗻𝗴 𝗸𝘂𝗿𝘀𝗶𝗺𝗴𝗮 𝘀𝗶𝘇 𝘅𝗮𝗺 𝘆𝗼𝘇𝗶𝗹𝗶𝗻𝗴 𝘃𝗮 𝘁𝗮𝘃𝗮𝗿𝗹𝗮𝗿𝗻𝗶 𝗮𝘀𝗹 𝗻𝗮𝗿𝘅𝗶𝗱𝗮 𝘀𝗼𝘁𝗶𝗯 𝗼𝗹𝗶𝗻𝗴

𝗫𝗼𝘅𝗹𝗮𝗴𝗮𝗻 𝗯𝗿𝗲𝗻𝗱 𝘁𝗮𝘃𝗮𝗿𝗻𝗶 𝗶𝗰𝗵𝗸𝗶 𝗻𝗮𝗿𝘅𝗱𝗮 𝘅𝗮𝗿𝗶𝗱 𝗾𝗶𝗹𝗶𝗻𝗴, 𝗯𝗶𝗿𝗶𝗻𝗰𝗵𝗶 𝘅𝗮𝗿𝗶𝗱𝗱𝗮𝘆𝗼𝗾 𝘁𝗲𝗷𝗮𝗺𝗸𝗼𝗿 𝗯𝗼'𝗹𝗶𝗻𝗴

𝗞𝘂𝗿𝗮𝘁𝗼𝗿 @QMP_04

𝗥𝗲𝗸𝗹𝗮𝗺𝗮 𝘅𝗶𝘇𝗺𝗮𝘁𝗶
@MUSTAFO_OPTOMM

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
https://t.me/+hG6Z1OPf8vo5MGE6
https://t.me/+hG6Z1OPf8vo5MGE6
https://t.me/+hG6Z1OPf8vo5MGE6
14
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Ойи, ўша картани рақами Зулхуморнинг телефонига уланганди. У тоби қочганда бир доктордан пуллик маслаҳат оламан деб карта рақамидан унга пул ўтказган. Доктор эса ҳақиқий эмас, фирибгар экан. Ўша аблаҳ келинингизни, тўғрироғи мени бор пулимни ечиб олган. Зулхумор эса буни билиб куйиб кетган. "Бу Жамиланинг тўйи, ота-оналаримизнинг умра сафарига аталган пуллар эди, ҳаммаси мени эҳтиётсизлигим сабаб йўқ бўлди" деб ич- этини еган ва шу охир чора...

- Вой болам тушмагууур...- ерни муштлади Баҳринисо она,- нима ишлар қилиб қўйдинг-а сен!? Эээ қуриб кетсин эди ўша пуллар! Садқаи сар эди!? Сени ширин жонингдан азизмиди- я, болам? Нега бир оғиз манга ёрилмадинг? "Она, шунақа ишлар бўлди" демадинг-а, болааам. Қайси ифлос сени бу кўйга солди-я? Шу тилпон чиқди-бало чиқди! Илойим сени шу куйга солганни уйи куйсин! Сени шунчаликка олиб борибди-ки, эмизикли боланг кўзингга кўринмабди!? Уни тақдир измига ташлаб кетишга ҳам кўнибсан... Ҳаҳ иложсизлик қурсин-а!? Ман умримни охиригача ўша нокасни қарғаб ўтаман... Гулдек жувонни жувонмарг қилибди-я, ҳайвон!?

- Ойи, бу бир кишининг ишимас. Улар кўпчилик бўлишган,- Жалолиддиннинг овози бўғилиб чиқди.

- А!? Нима!? - гарангсиради Баҳринисо она, - кўпчилик дейсанми? -илойим ўшаларнинг ҳаммаси қирчинидан қийилсин. Оғзи ошга етмасин, илоё!

Ё тавба! Анавинда холанг "Туман марказидаги бир йигит телпонда қимор ўйнаб фалон пулга тушиб қолгани учун ўзини поездни тагига ташлаганмиш" деганда "Шунақасиям бўларканми, астағфируллоҳ" дегандим. Мана ўша кун ўзимни бошимга келиб ўтирса- я?

- Ойии...

- Ҳа болам, нима дейсан?

- Ойи, мен Тошкентга кетмоқчиман. У ердаги оғайним билан гаплашдим. "Туззукроқ иш борми?" дегандим "Келавер, бир иложини қиламиз" деди. Кўраяпсиз ойи, бир сўм пулсиз қолдик. Жамиланинг тўйи яна сурилмасин дейман. Бир- икки ой ишлаб, оғайниларимдан қарз кўтарсам Жамилани эгасига топшириб олардик.

- Яна кетасанми? Юрагимни узиб-а? Ана йўғингда нима бўлди?- ўксинганча гапирди Баҳринисо она.

- Бошқа иложим, ойи. Узоққа эмас "Ҳоов" деб чақирсангиз эшитилаётган жойга кетяпман.
- Менсиз ҳаммасини ҳал қилиб бўлибсан-ку? Қачон кетмоқчисан?
- Ундай деманг, ойи. Мени тўғри тушунинг бошқа иложим йўқ.

- Ҳўп қачон кетмоқчисан? - саволини қайтарди она

- Эртага...

- Ўғлинг-чи? У нима бўлади?- овози титради Баҳринисо онанинг.

- Жамиланинг тўйигача шу ерда тура турсин, ойи. Ундан сўнг бир гап бўлар.

- Ҳаммадан ҳам шу гўдакка қийин бўлди. Қандоқ лобар онаси бор эди-я?

Жалолиддин онасига жавоб қайтармай ўрнидан қўзғалди.

Акасининг эртага Тошкентга отланганини эшитган Жамолиддин ўйчан бўлиб қолди.

-169-
❤12😢5
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Ака, - деди у кеч бўлганда Жалолиддинга яқинлашиб,- сизда алоҳида гапим бор эди.

- Яхши,- деди Жалолиддин укасининг ўзи билан ҳоли гаплашмоқчи эканлигини фаҳмлаб,- юр уйнинг орқасига ўтамиз.

- Ака,- деди Жамолиддин уйнинг орқасига ўтишгач ботинмайгина,- ҳозир сизга бир нарса айтаман, фақат оғир бўлишга сўз берасиз.Хўпми?

- Гапир!- Жалолиддиннинг асаби таранглашди.

- Ака, аввал сўз беринг.
- Хўп, ҳар қандай вазиятда ҳам ўзимни идора қилишга сўз бераман. Йўқса отамнинг ўғли эмасман. Қани энди гапир.

- Ака, сиздан яширадиган сирим йўқ. Мен анчадан буён кўчамизнинг бошидаги Облоқул аканинг қизи синфдошим Ҳуррият билан гаплашиб юраман. Албатта тўғри маънода, ҳеч қандай чегарадан чиқмаган ҳолатда. Суҳбатимиз ҳам асосан телефон орқали кечади. Хуллас, мени яхшими, ёмонми бир одатим бор. Мен Ҳуррият билан ўртамизда бўлган суҳбатни телефонимга ёзиб олардим. Кейинроқ эшитиб юриш учун.

Гапнинг қисқаси телефонимда ким билан гаплашсам ўзи автомат ёзиб оладиган функцияси ёқилиб қолган экан.

Жалолиддин укаси ҳозир ўзига муҳим маълумотни етказмоқчилигини билиб уни гапини бўлмай диққат билан тинглай бошлади.

- Ўша янгам оламдан ўтишларидан аввалги кечада дўстингиз Шоаҳмад аканинг аёли Маъвохон янга кеч бўлганда менга қўнғироқ қилганди. Янгамда иши борлигини айтиб чақириб беришини сўради. Мен ҳам буни табиий ҳол деб янгамни чақирдим,- Жалолиддин шундай деб сукутга чўмди.

- Ундан кейин-чи? - бетоқатланди Жалолиддин.

- Янгам улар билан ҳолироқ гаплашиш учун мендан узр сўраб хонангизга кириб кетдилар. У ерда гаплашиб чиққач "Маъвохон ўзим яхши кўрган кўйлагимни тўйга кийишга сўраяпти, мени бергим йўқ. Илтимос, яна қўнғироқ қилса унга жавоб қайтарманг" дедилар. Мен ҳам ҳеч нарсадан шубҳа қилмай янгамга хўп дедим.
Мана бу суҳбатни эса янгам оламдан ўтганда топдим.
Жамолиддин шундай деб Зулхумор билан ўша куни Шоаҳмад ўртасида бўлиб ўтган суҳбат аудиосини ёқди:

-170-
😢9❤3
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

 " - Сизни эшитаман,  Маъвохон!?

  - Эй менга қара,  келин!?- бу овоз Маъвохоннинг эри Шоаҳмаднинг овози эди,- ҳа битта эрга қониқмадингми интернетга эълон берибсан! Нима шунчалик бўлмай кетдими?  Озгина сабр қилсанг келарди ўша эринг! Сенга уйланган Жалолиддинни  ўзи аҳмақ!  Қанча синфдошлар минг марталаб айтгандик,  бу қиз ёлғиз қиз, ота-онасини эркаси, сенга хотинлик қилмайди деб! Мана айтганимиз келди. Сен манжалақи гулдек қишлоғимизни бутун халққа шармандаи шармисор қилдинг. Яхшилаб эшитиб ол!  Эртага изингдан ўзингга ўхшаган шилталар қишлоғимизга сени излаб кириб келса ўзим икки оёғингдан иккита отга боғлаб путингни иккига айириб ташлайман.  Мени тушундингми!?
  Менга қара, яхшиси эртагаёқ қишлоқдан чиқиб кетмасанг ўша ишни қилақоламан.  Уйингга боргин-да,  истаганингча ўзингни бозорга сол!  Сенга тарбия берган ота-онанг шу қилиқларингни кўриб бир яйрашсин!  Тушундингми,  без!? 

   - Тушундим!  Эртага эрталабданоқ бу ердан кетаман. Бўлдими,  бошқа гапингиз йўқми  ор-номусли, эркак!?

   - Ҳа ор-номусим бор!  Ор-номусим бўлгани учун ҳам сендакаларни учратганда шунчаки қараб туролмайман! 

  - Ҳа билдим,  мендакаларни қаерда учратишни ҳам яхши биласиз сиз,  қишлоқнинг фаҳри!  Саломат бўлинг! 

- Падарингга лаънат сени!  - у тарафдан Шоаҳмаднинг қўпол сўкингани эшитилди,- фоҳиша!"

- Аблаҳ!

Жамолиддин акасини юзини қоронғида кўрмаса ҳам унинг ғазаби қайнаб кетганини ҳис қилиб турарди

- Ака, ўзингизни босинг!

- Мен у ифлосга кўрсатиб қўяман, бировни аёлини ўзича муҳокама қилишни, унга ҳукм чиқариб шарт қўйишни! Бу Зулхумор дунёдан ўтган куни намунча меҳрибончилик қилиб қолди десам гап буёқда экан-да? Мен лақма ўзимча кўнглим бузилиб "Чин дўст бошингга мана шунақа иш тушганда билинади" деб юрибман. Вой ифлос-ей!? Мен ўзимга ўзим Зулхуморнинг қотилларини албатта топаман деб сўз бергандим. Мана улардан энг биринчиси- кўзимнинг ёғини еб қанотимда юрган мараз! Мен ҳозир у билан эркакчасига гаплашиб қўяман. Отнинг думига боғлаб путидан айириш қанақа бўлишини амалда бир кўрсатай!- Жалолиддин шундай деб кўчага ўқдек отилди

- Ака...- тун зулматини ёриб Жалолиддиннинг ортидан укаси эргашди.
  

-171-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤15😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲУ ВА БАРОКАТУҲ

ПАЙШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАРИМ! ❄🕊❄

🌼🐎 Аллоҳимга шукр яна бир гўзал тонгни  соғ омонликда ғойибона бўлсада дийдор кўришиб қарши олишлик бахтини насиб этди!

❄️🌼 Аллоҳдан қалбингиз сокинлигини,
Юзингиз табассуми ва нурини,
Танангиз соғлигини,
Хонадонингиз тинчлиги давомий бўлишини,

❄️🌼 Ўзингиз Ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўраб қоламан!

❄️🌼Аллоҳ хар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб айласин🤲

❄️🌼Яхши кайфият сизни асло тарк этмасин!🤲

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
🥰2
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ramazon 🌙♥️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2🔥2
Forwarded from 15.00 2pm help
Дадам тўғри қилган экан..(Бир аёл хикояси)

Ёшлик пайтимда бўйим етиб уйимизга совчилар кела бошлагач, отам 6 йил ўтса ҳамки, қўлимни сўраб келганларга рад жавобини берарди.Отам хар бир эшик қоқиб келган совчи йигит билан мехмонхонада узоғи ярим соат гаплашиб, онамга куёвни махри менга тўғри келмади, насибаси бизда эмас экан деб жавоб берардилар.Отамни бундай гапларидан қайғуга ботиб, отамга нисбатан ичимда аччиқлик пайдо бўла бошлади. Гўё қандайдир мўжиза юз бердию, отам келганларнинг бирига розилик берди. Тўйимиз бўлиб ўтди.Куёв қанча махр берганини билмадиму, хайратланарлиси...

Давоми...👇
Forwarded from 15.00 2pm help
➕ ҚОТИЛ ОНА 😱😱

Олийгоҳни битириб, 22 ёшимда турмушга чиқдим. Тез орада қиз фарзандли бўлдим. Аммо мен болага меҳр қўймадим. Унинг ҳаловатимни бузиши, йиғлаб асабимга тегишига тоқат қила олмас эдим, айниқса, уни эмизишни сира тасаввур қила олмас эдим. У менга талпинарди, мен эса... Чақалоғим очиққанидан тинимсиз йиғларди, қайнонам ва турмуш ўртоғимнинг: “Болани эмиздингми, нега бунча йиғлаяпти?” дейишларига жавобан: “Ҳа эмиздим, ўзидан ўзи йиғлаяпти деб, овозини улар эшитмаслиги учун эшик, деразаларни ёпиб, ҳатто оғзини ҳам бир-бир қўлим билан беркитиб нафасини қайтарардим. У эса....😳😰😱😡😡


👉 ДАВОМИНИ ТУЛИК УКИШ ✅

😭Давоми кўзингизга ёш келтиради. Юраги бўшлар ўқимасин❗️
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)


Жалолиддин йўлда таққа тўҳтади:
-Ҳозирги аудиоёзувни телефонимга ташлаб бер.

Жамолиддин итоаткорлик билан акасининг айтганини бажарди.

Жалолиддин ёзув телефонига тушиши билан уни очиб бироз эшитиб текшириб кўрди-да, йўлида давом этди.

У тез орада Шоаҳмаднинг эшигини тагида ҳозир бўлди.

- Ака, - деди ҳаллослаб етиб келган Жамолиддин, - илтимос бир нарсаларни бошламанг.

- Сен ҳов анави панада тур,- укасини қўли билан нари итарди Жалолиддин, сўнг уни ҳотиржам қилиш учун қўшиб қўйди,- ҳавотир олма, икки оғиз кўнглимдаги гапни айтаман-у қайтаман.

Жамолиддин акасига эътироз билдирмай муътеларча нари кетди.

- Шоаҳмад! Ҳов Шоаҳмад!- қўли билан оғайнисининг дарвозасини муштлади Жалолиддин,- уйдамисан!?

- Ҳозииир!?- ичкаридан аёл кишининг овози эшитилди,-ким у?

- Мен Жалолиддинман! Шоаҳмад уйдами?- овоз берди Жалолиддин

- Ассалому алайкум. Ҳа уйдалар. Кираверинг.

- Ваалайкум ассалом, келин. Илтимос чақириб юборинг, зарил ишим бор эди. Шошиб тургандим.

Кўп ўтмай эшик ёнида Шоаҳмад кўринди.

- Жалол оғайни, бу нима бегоналардек остонада туриш? - деди у илдам келиб Жалолиддинга қўл узатаркан,- қани уйга кирамиз. Нон-чой дегандек.

- Узр "дўстим" , ҳақиқатдан шошиб тургандим,- деди Жалолиддин Шоаҳмадни қўлтиқлаб дарвозадан бошлаб чиқар экан,- эртадан Тошкентга кетяпман. Шунга маслаҳатли иш бор эди.

- Хўп оғайни, қулоғим сенда. Мендан нима ёрдам?

- Оғайни, - Шоаҳмаднинг елкасига қўл ташлади Жалолиддин, - айтдим-ку бир маслаҳатли иш бор эди. Шунга ўзингга учраб қўяқолдим.

- Қанақа иш,-сергак тортди Шоаҳмад

-172-
👍10❤1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Шу десанг айтсамми, айтмасамми...Тағин кўнглингга оғир ботмасмикан? Ҳар ҳолда бу ёғи эркакчилик.

- Жалол, мени биласан-а? Ҳақиқатга тикка бораман. Сен ҳеч нарсани юз-ҳотирини қилмай бемалол гапиравер

- Вей шу мардлигингга борман-да, Шоаҳмад. Майли айтсам айтақолай. Шу десанг аёлинг, яъни келинни айтаман-да, интернетга бир ёмон хабар тарқатворибди. Ҳалигиндақа хабар-да. Сизларга пуллик жинсий
хизмат кўрсатаман деб ўзини шармандали расминиям жойлабди.

- Нима? Мени аёлимни айтяпсанми ? - Жалолиддинни ёқасига ёпишди Шоаҳмад,- ўв нималар деяпсан сен? Уни бошида мен эри борман!
- Ўзингни бос, оғайни, мен ҳали аёлингга қўнғироқ қилиб дағдаға қилганим йўқ! Эрталабгача қишлоқни бўшатиб қўй демадим. Отни думига боғлаб тилка-пора қиламан деганим йўқ. Шу тарафим билан сенга ўхшамайман.

- Ҳаммасини билибсан-да, - бўшашди Шоаҳмад,- аммо ўша расмниям, эълонниям ўз кўзим билан кўрганман.
- Ва оёғингни қўлингга олиб, ўпкангни қўлтиқлаб Зулхуморга қўнғироқ қилишга югургансан. Шўрликни рақамига тушолмагандан кейин укамни телефони орқали аёлимга боғлангансан. Вақтнинг ярим тунга яқинлашиб қолгани ҳам сени аҳдингдан қайтаролмаган. Сен ана шунақа адолатпарварсан. Ўзи туҳматга учраб бутун жони жаҳони дунёга сиғмай турган гўр ёқасида турган боёқиш аёлимни бир йўла қабрга тиққан сенсан! Яна маъсумагинам оламдан ўтганда заб берилиб чоп-чоп қилганингга тан бердим.

- Жалол!

- Эй ўчир! Сенгаям гап борми? Эртаси куни Россиядан қайтишимни била туриб ўзингча аёлимни сўроқ қилгансан. Нима мен ўлганмидим!? Бир кун сабр қилсанг асаканг кетармиди? Қайтишимни бир кун кутсанг эт-бетинг камайиб қолармиди? Ундан кейин энг асосий савол: Сенинг қўлингга Зулхумор номидан берилган соҳта эълон ва сурат қаердан тушиб қолди? Ўзинг ана шу б...қни емасанг бу гаплардан қандай хабардор бўлдинг? Қани мени ишонтирадиган битта жавоб бера оласанми?

-173-
😢8👍4❤3
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Мани ҳозир устингдан ички ишларга ариза беришдан битта нарса тўҳтатиб турибди. У ҳам бўлса марҳума аёлимнинг пок хотираси. Мен Зулхуморимнинг ортидан туҳматга асосланган миш-мишлар тарқалишини асло истамайман,- Жалолиддин шундай деб оғир ҳўрсинди,- сени эса бу қилмишларинг учун ҳеч қачон кечирмайман. Шу бугундан бошлаб дўстлигимиз тугади.
Алвидо, илойим йўлларимиз қайта кесишмасин...

Жалолиддин ортига бурилиб оғир қадамлар билан кета бошлади.

- Жалолиддин... Дўстим, мени кечир,- унинг ортидан зорланди Шоаҳмад,- жон дўстим орани очиқ қилма.

Жалолиддин ортига ўгирилмай қўл силтади:

- Сени Аллоҳга солдим...

🍂

Эрталаб ишга отланган Хонзода ширин уйқуда ухлаб ётган Шабнамнинг уйқудан уйғотишга кўзи қиймади.
У бир варақ қоғозга "Шабнам, мен ишга кетдим. Кеч қайтаман. Сен бемалол дамингни олгин. Ошхонадаги музлаткичда қорин тўйдириш учун у, бу егуликлар бор. Тортинмай еявер" деб ёзиб қиз ётган хонанинг эшигига қистирди-ю, ўзи овоз чиқармай у ерни тарк этди.

- Келдингми, Хонзода, - Асрор ака уни саломига очиқ чеҳра билан алик олиб кулимсираб кутиб олди, - ҳўш, дам олиш кунлари қандай ўтди. Очиғини айтсам бу ерда ўрнинг билинди.

- Яхши ўтди,- жилмайди Хонзода,- ростмана дам олдим. Икки кун уйқудан бош кўтармадим.

- Ииие, қўлингга нима қилди? - Асрор аканинг зийрак нигоҳи Хонзоданинг боғлолиқ қўлига тушди, - қани кўрсат-чи?

- Айтарли эеч нима қилгани йўқ, - ўзини бепарво тутишга ҳаракат қилиб Хонзода,- шунчаки бурга тепди.


-174-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11❤7🔥2