🧕 Muslimalar kundaligi
1.62K subscribers
3.65K photos
3.54K videos
4 files
6.85K links
Download Telegram
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Ҳа айтманг, синглим. Мана орадан шунча йиллар ўтса Ҳорун акамни уйлантиришга кўндириб бўлмади. Бундан тўрт йил аввал ойимнинг тоблари қочганда ўзларини айбдор ҳисоблаб "Сиз қайси қизни ёқтирсангиз ўшанга уйланаман" дедилар. Ойим бу гапдан жуда қувонгандилар. Оёққа туриб олсалар яна мўъжаллаб қўйган қизларникига совчиликка юришни ният қилгандилар. Афсуски бу ниятларига ета олмадилар. Бир кечада "сахар" лари ошди-ю, эрталаб кўзларини очмадилар.
Ойимнинг ўлимларидан сўнг акам яна қайсар тўнларини кийиб олдилар.
Мен эса энди ойимнинг ўрниларига ҳам она, ҳам сингил бўлиб акамнинг кулмаган тоълелари учун куйиб юрибман.
Хонзода, сизни ҳам муаммолар билан юрагингизни сиқиб юбордим-а?

- Йўғ-ей, нимага ундай дейсиз, Мунира опа? Айтишади-ку, одам тафтини одам кўтаради деб.

- Боризга шукр, сингилжоним,- деди Мунира Хонзодага меҳр билан боққанча,- сиз билан суҳбатлашиб кўнглим анча ёзилди. Ташқаридан машина овозлари эшитиляпти , меҳмонлар келишди шекилли. Юринг-чи?

Мунира Хонзода билан бошлашиб уйдан ҳовлига йўл олишди.


-196-
👍12❤2
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Мунира билан Хонзода-ҳар иккалалари ташқарига чиққанларида дарвозадан эркак, аёл аралаш кириб келаётган меҳмонларга кўзлари тушди. Меҳмонлар ўн нафар бўлиб бешта жуфтликдан иборат эдилар
Хонзода Мунирага тақлид қилиб ўнг қўлини кўксига қўйганча хиёл табассум билан меҳмонларни кутиб ола бошлади. Энг охирги меҳмон ичкарига киргач уларнинг изидан Ҳорун Рашидов кўринди.
- Марҳамат,- деди у чаққонлик билан олд қаторга ўтиб инглиз тилида тиниқ талаффузда гапирар экан, - хуш келибсизлар! Танишинг, бу синглим Мунира! Буниси эса хонимим Хонзода!

- O yes! - деди меҳмонлар орасидан юзини сап- сариқ тук босган жаноб,- бу аёллар бунча латофатли? Улар инглиз тилида гапиришни билишадими?
- Нима десам экан? - Ҳорун Рашидов хиёл жилмайганча,- салом-алик доирасида.
- Ҳа тузук,- деди меҳмон ва шерикларига ўгирилди,- Фуад, сен биз билан ҳамкорлик қилавериб деярли тоза америкалик бўлиб кетгансан. Бу ўзбек оиласи қайсидир жиҳатлари билан уйингни эслатмаяптими?

- Ҳаа жаноб Хаус,- деди кўзлари чақнаб турган қора қош, қора кўз йигит,- Ўзбекистон кўп жиҳатлари билан оиламни эслатиб юборди. Энг аввало ўзбек ва арабларнинг дини бир. Расулимиз С. А. В.миз бир бизнинг, муқаддас китобларимиз бир. Ўҳшашликларни санасам адоғи кўринмайди.

- Азизлар! Ичкарига кириб суҳбатни бир пиёла чой устида давом эттирсак,- деди Ҳорун Рашидов тавозе билан,- марҳамат.

- Сизларнинг меҳмоннавозлигингизга тан бераман. Таомларингиз ҳам бир- биридан мазали. Айнан шу сабабдан штатларда ресторан очиш фикри туғилган менда. Майли қолган гапларни сиз айтгандек дастурхон атрофида гаплашақоламиз.
Меҳмонлар бирин- кетин Ҳорун Рашидов таклиф қилган хонага йўл олишди.



-197-
🔥8👍6❤5
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Мунира меҳмон аёлларни меҳмонхонага бошлашиб кириб кетди.

Ҳорун Рашидов эса эркакларни ичкарига кузатар экан Хонзодага сўз қотишга улгурди:

- Рости, сени бунақа чиройли имиджда келасан деб ўйламагандим. Кечанинг энг биринчи маликаси ўзинг бўларкансан бугун. Раҳмат сенга!

Хонзода Рашидовга жавоб қайтара олмай қизарди . Аранг бир оғиз " Раҳмат" дейишга журъати етди холос.

- Қани юрақол, - деди Рашидов Хонзодага йўл берар экан, - меҳмонларни билмадим-у, аммо менинг қорним жуда очқади.

Хонзодага Рашидовнинг ёнидаги стулдан жой тегди. Йиғилганларнинг бари унда-бунда сўз қотиб жимгина таомланишар эди. Уларнинг гаплари ҳам тортилаётган таомларга муносабат билдириш, тўғрироғи мақташдан иборат эди.
Таомланиб бўлишгач меҳмонлар хоналар ва боғни кўриш истагини билдирдилар.


-198-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi!
👍21❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум, қадрдонларим!

Якшанба тонгингиз хайрли бўлсин!

Тонгги дуо ва тилакларингиз ижобати дунё ва охиратингизни гўзалликларга тўлдирсин!

Бошланган янги кунингиз файзли ва мазмунли ўтсин!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Rasululloh ﷺ o‘rgatgan bu duo
vasvasa va nafsdan qalbni himoya qiladi 🤲

Аллоҳумма инни аъузу бика минал хубс вал-хабоис

Qachon o‘qiymiz?
▫️ hojatxonaga kirishdan oldin
▫️ vasvasa kelganda
▫️ qalb bezovta bo‘lsa
🕊 Qalbni himoyalash — imondandir.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3
❤3
Siz qaysi oyda tugʻilgansiz?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤6
Hikoyani davomini kutyapsizmi?
👏20🥰7❤2