🧕 Muslimalar kundaligi
1.63K subscribers
3.65K photos
3.54K videos
4 files
6.85K links
Download Telegram
❤3
Siz qaysi oyda tugʻilgansiz?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤6
Hikoyani davomini kutyapsizmi?
👏20🥰7❤2
Koʻproq tashasam, koʻproooq reaksiya bosasilamiiii? ❤️
❤30💔7🔥3
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Хонзода кеч тушиб қолганлиги сабабли Шабнамдан хабар олиш учун қўнғироқ қилиш истагида даҳлизнинг энг охирига боришни мўъжаллаб кетаётган эди. Шу пайт чала ярим очиқ эшик ортидан Фуаднинг араб тилида сўзлаётган овози эшитилди.

- Э бўлди! Ҳаммаси жойида! Бу Ҳорун Рашидов деганлари анча лақма инсон экан. Ўзига қўйилган тузоқни сезмадиям.

Хонзода араб тилини мукаммал билганлиги учун Фуаднинг сўзларидаги маънони дарровда илғади. Ичидаги олтинчи туйғу меҳмоннинг сўзларини дарҳол ёзиб олишга ундади ва Хонзода телефон диктафонини ёқди.

- Ҳа тақсирим, - сўзини давом эттирди Фуад,- барча иш ҳамирдан қил суғургандек осон битди. Ҳар икки томон ҳам ҳеч нарсадан шубҳага тушишгани йўқ. Энди энг охирги штрихлар қолди. Рашидов шартномага имзо чекса бўлгани, у ёғи ишлар беш. Ишламай нон тишлашимизни кўрасиз. Барча ишни Рашидов томони бажаради, биз эса тенг ҳамкор сифатида оқиб келаётган мўмай пулга тенг шерик бўлиб ўтирамиз.
Шартномани шундай туздимки, уни исталган томонга буриб юбориш мумкин. Хаус томонга бунинг иссиқ совуғи йўқ, лекин Рашидов анқайганча қулоғини ушлаб қолаверади. Бўлди, тақсирим, сизга айтмоқчи бўлганларим шулар эди. Ҳурсандчиликдан теримга сиғмай кетганим учун сиздан суюнчи олмоқчи эдим. Насиб қилса Рашидов билан яна штатларнинг уч- тўртта шаҳарида ресторан очишни режа қиляпман. Бўпти. Яна қўнғироқлашамиз..

-199-
👍12❤4🔥2😢2
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Хонзода овоз чиқармай эшик олдидан узоқлашди. Унинг ҳозирги ягона истаги Ҳорун Рашидов билан учрашиш эди.
Ҳорун меҳмонлар орасида кўринмагач , Хонзода унга қўнғироқ қилишга мажбур бўлди.

- Алло, Ҳорун ака!?- деди Хонзода шошилганча, - қаердасиз? Сиз билан ҳозироқ учрашмасак бўлмайди. Муҳим гап бор.

- Хонзода,- деди Рашидов босиқлик билан,- ҳозир кутубхонада шартномани имзолаш арафасидамиз. Сен билан кейинроқ гаплашамиз.

- Ҳорун акааа,- деди Хонзода шошилганча,- илтимос шартномага имзо чекманг. Мен сиз билан айнан шу масалада гаплашмоқчиман. Сизга тузоқ қўйилган. Қўлимда далилим бор. Ёнингизга кетяпман.

Хонзода телефонини ўчириб биринчи қаватга югургилади.

- Кечирасизлар, - деди Ҳорун Рашидов Хаус ва унинг икки нафар ҳамроҳига,- шахсий бир масала чиқиб қолди. Ижозатингиз билан сизларни беш дақиқа ёлғиз қолдирсам.

Ҳорун ташқарига чиқар экан деярли югургилаб келаётган Хонзодага урилиб кетди.

- Ҳорун ака, ишқилиб шартномага имзо чекиб қўймадингизми?

- Йўқ, - ташвишланиб сўради Ҳорун,- тинчликми?

- Юринг мен билан! - Хонзода Рашидовнинг қўлидан тортиб икки эшик наридаги кичик меҳмонхонага бошлаб кирди ва эшикни жипслаб ёпди,- ака, анави Фуад деганлари товламачи экан. Сизни фалон пулга туширишни режа қилган экан у!

-200-
👍18❤3
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Бўлиши мумкин эмас!?- ранги қув оқарди Ҳорун Рашидовнинг,- қўлимизда бирон далил бўлмай туриб Фуадни айблай олмаймиз?
- Ўша далил менда бор! - деди Хонзода қўлидаги телефонини силкитиб,- мен унинг ўз ҳўжайини билан бўлган суҳбатининг бир учини тасодифан эшитиб қолдим. Бундай эътибор берсам гап сиз ҳақингизда ва сизни қандай қилиб чув тушуриш ҳақида кетяпти. Шундан сўнг Фуаднинг сўзларини ўзига қарши далил сифатида ишлатиш учун ёзиб олдим. У аудиоёзувни бир нусҳасини сизнинг телефонингизга юбориб қўйдим.

- Аммо сен!? - Хонзодага саволомуз тикилди Ҳорун Рашидов...

Хонзода Рашидовнинг нима учкн ҳайрон бўлганлигини тушунди:
- Ҳорун ака, мен инглиз ва араб тилларини мукаммал биламан, - Хонзода Рашидовга шундай дея ич-ичидан маъюсланди. "Агар ўшанда менга анави ифлослар тажовуз қилмаганларида ҳозир олийгоҳда ўқиётган бўлардим,- ўйлади у,- ана шу маразларни деб бор орзу-умидларимдан айрилдим. Бугун эса яна бир аблаҳга дуч келдим. Энди Фуадни ниятига етишига йўл қўймайман".

-201-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰20👍10❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤5
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

-Жаноб Фуад, марҳамат қилиб шартнома имзоланаётган хонага келсангиз.
Фуад Хауснинг котибини мурожаатидан терисига сиғмай унинг изидан Ҳорун Рашидовнинг кутубхонасига йўл олди.

У хонага кирганда жамоанинг ўзига бошқача-нафрат нигоҳи билан тикилиб турганини кўриб эти сесканди.
- Тинчликми? - деди у йиғилганларга бирма-бир қараб,- нима гап?

- Хонзода!?

Ҳорун Рашидовнинг чорловидан ўртага чиққан Хонзода Фуадга ўткир нигоҳларини қадаб араб тилида дона-дона гапира кетди:

- Менга энг алам қилгани динимиз бир бўла туриб, сиз-у биз Пайғамбаримиз Расули Акрам САВнинг умматлари бўла туриб бизнинг оёғимизга болта урмоқчи бўлганингиз. Энди мана бу чет эллик ҳамкорлар олдида ким деган одаммиз айтинг? Улар бизни нафс бандалари дейишмайдими? Уят! Ор! Номус! Одамзодни кўзини бир сиқим тупроқдан бошқа ҳеч нарса тўйдирмайди,- Хонзода шундай деб телефонидаги Фуад сўзлаётгандаги аудиоёзувни ёқди. Фуаднинг ранги қум оқариб кетди,- шу ерда сиз билан йўлларимиз ажралди. Сиз билан ҳамкорликни қатъиян рад этамиз.
- Жаноб Рашидов, жаноб Хаус, илтимос тушунтириб беришга имкон беринг.

Хаус Фуаднинг сўзларини шарт кесди:
- Етар Фуад! Сен билан йўлларимиз шу ергача экан. Энди сен билан барча ришталарни узамиз. Илтимос бу ерни бўшатиб қўй. Ҳа айтганча устингдан жиноий иш қўзғатамиз. Ким билсин бу ерга келгунча яна қанча риёкорлик қилган экансан.


-202-
👏15❤5
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

  - Жаноб Хаус!  - раҳбарига илтижоли термулди Фуад.
  - Мени битиришим керак бўлган ишларим кўп,- рад оҳангида қўлини силкиди Хаус,  - шартнома шартларини ҳам қайта кўриб чиқишга улгуришимиз керак. Вақтимиз эса оз қолди.

* * *

   Ҳорун Рашидов Хаус Вильсон билан шартномани имзолаб бўлгач Хонзодани четга тортди:
   - Энди сендан яна бир тилак билдиришингга қарздор бўлдим. Қачондир ёрдамим керак бўлса ҳамиша тайёрман. 

🍂

Хонзода Ҳорун Рашидовникига борган куннинг эртасига Шабнамни олиб " Feruza" ресторанига борди. У кеча Рашидовдан "Бу масалада Камолга учрашасизлар" деган кўрсатмани олган эди.
Каиол Хонзода билан бошлашиб келган Шабнамга бош-оёқ назар ташлагач, уни тўй маросимига безак берувчи дизайнерлар гуруҳига қабул қилди.
Хонзода Камолнинг бу қароридан жуда ҳурсанд бўлди, сабаби Шабнам нозиккина жуссали, қўғирчоқдек ёқимтой қиз эди, ошхона ёки официантлик ишлари унинг учун оғирлик қилиши табиий эди.

Шабнам учун ҳам ёрдамчи бинодан алоҳида хона ажратдилар.
- Сен билан қўшни бўлдик,- деди Хонзода Шабнамни янги хонасига ўзи бошлаб борар экан,- бу ҳам айни кўнглимдагидек иш бўлди.

- Бу яхшиликларингизни қандай қайтарар эканман, опа? - деди Шабнам шаҳло кўзлари жавдираб.

- Шабнам синглим,- деди Хонзода унга жиддий тикилиб, - бу ер сенга ҳаётингни қайтадан бошлаш учун бир имконият. Бундай имконият қайтиб бўлмаслиги мумкин.
Энди ўзингни қўлга ол ва қайтиб разолат батқоғига ботиб қолишдан эҳтиёт бўл.
Шабнам, бу ердан сидқидилдан меҳнат қилсанг, топган пулингдан бемалол ота-онанг, оила аъзоларингга ҳам ёрдам бера оласан.
- Хўп, опажон,- деди Шабнам болаларча ҳокисорлик билан,- ҳотиржам бўлинг, юзингизни ерга қаратмайман.


-203-
👏16❤3
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🍂
- Жалолиддин,- деди Аҳрор ака машғулот вақти, -сенга зўр янгилигим бор.
- Қандай янгилик экан? - деди Жалолиддин иккала қўлида гантель билан терлаб- пишиб машқ қилар экан,- ишқилиб яхши янгиликми?
- Яхши деса ҳам бўлади. Кеча сен сўраган рўйҳат бугун кечда қўлимизда бўлади.
- Ҳақиқатдан ҳам зўр хабар бўлди бу, раҳмат дўстим. Энди кеча айтган билимдон йигитча билан ҳам гаплашиб берсанг.
- Ҳа Саидумар ҳақида айтаяпсанми?- деди Асрор ака,- у ҳам ҳадемай келиб қолади. Бафуржа гаплашиб оламиз. Михдек йигит!- Асрор ака бош бармоғи билан ҳавони кесди,- ҳафсалангни пир қиладиганлардан эмас .
Саидумар ўн дақиқаларда машғулот хонасида бўй кўрсатди.
- Ассалому алайкум,- деди у биринчи бўлиб Асрор акага қўл узатар экан, - бормисиз, ака, уч кун кўринмасангиз ўрнингиз билинади-я?
- Йўғ-ей-деди Асрор ака қошини қоқиб,- жаа унчаликмасдир?
- Шунчалик, ака,- жилмайди Саидумар

-204-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤14🔥7👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СЕШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН !❄️❄️

❄️•Кунингиз файзли ва барокатли, тинчлик омонликда ўтсин Азизларим!!!

❄️•Эрта тонгни яхши ният билан бошласак Ин шаа  Аллоҳ ҳаммаси яхши бўлади!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2-3-4 favral kunlari Ro’za tutamizmi?
Bu kechada mahsus ibodat yo’q Duo zikr. Ibodat istig’for bilan o’tkizsangiz bo’ladi
Bu kecha Haqida sahih manba topmadik ammo rivoyatlar bor 👇
Rivoyat mazmuni

Ba’zi hadislarda keladi:

“Alloh taolo Sha’bon oyining o‘rtasi kechasida dunyo osmoniga nuzul qiladi va mushrik hamda adovat saqlaganlardan boshqa bandalarini mag‘firat qiladi.”

— (Ibn Moja, Tabaroniy, Bayhaqiy rivoyatlari)

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤4