🧕 Muslimalar kundaligi
1.63K subscribers
3.64K photos
3.54K videos
4 files
6.85K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МУРОДБАХШ ЧОРШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌸

🪷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА
РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКАТУҲ

🌿 Дастурхонингиздан қут барака
аримасин,  Аллоҳим ризқингизни
кенг қилсин!

Ғам-алам ҳамиша
остонангиздан йироқ бўлсин!

💐Сизларга  БАХТ,  СОҒЛИК ВА
ОМАД йўлдош бўлсин!

🍃 Кун мобайнида яхши кайфият
ҳамроҳингиз бўлсин.🤲

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ayol kishining bachadonidagi o'sma, kista (jirovik, lipoma) uchun
Alloh Taoloning 99 ismlaridan 92-ismi
An-Nafii
(Naf beruvchi) asmosi 232 marta o'qiladi.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yana bir yangi kunga sogʻ-salomat yetkazganiga shukur! Payshanba tongi xayrli boʻlsin, qadrdonim! Kun davomida koʻtarinki kayfiyat hamroh boʻlsin!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
🥰3❤2
Баъзан кеч қоламиз:

Бир пиёла чойга...
Дуо олишга...
Дуо қилишга...
Ҳол сўрашга...
Кўнгил олишга...
Дардлашишга...
Сирлашишга...

...Чой дамлаб кутиб ўтирадиганларимиз
...Дуо берадиганларимиз
...Дуо қиладиганларимиз
...Ҳол сўрайдиганларимиз
...Кўнгил оладиганларимиз
...Дардкашларимиз
...Сирдошларимиз ҳамиша бўлади, деб ўйлаймиз.

Ўртада дунё борлиги,
Ўртада ҳаёт борлиги,
Ўртада тақдир борлиги,
Ўртада яхши-ёмон борлиги
Ва ҳар инсон ўлим ёшида экани эсимизда йўқ...

Аллоҳим, бизларни кечикканлардан қилма!....

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤7😢1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Хонзода "Feruza" ресторанинг орқа тарафига туташган мўъжазгина боғ бўйлаб оҳиста одимлаб борар экан кузнинг дастлабки ойида сокин тортиб қолган анҳор ёқасида тўхтади.
Хонзода бир анҳорга, бир хазонрезги мавсумига тайёргарлик кўраётган дарахтларга қараб маъюс тортди.
"Хазонрезгини жуда яхши кўрардим,- ҳўрсинганча ўйланди у,- ҳали ҳам шундай...
Аммо бу йилги хазонрезги бошқаларидан кўра маҳзунроқдек...
Негаки... Негаки уни севувчи қалбим энди маҳзун. Бу йил ўтган йилги Хазонрезги йўқ. У Хонзода шўх, шаддод, ҳаётдан бахтли, ота-онаси бағрида масрур умр кечираётган, акаларининг эркаси ва... кўнглига илк бора муҳаббат бўйлаган қиз эди.
Ўтган йилги хазонрезги мавсумида Йигитали ака илк бор менга севги изҳор қилган эди. Мен аввалига кўнглимга қарши бўлса-даи, ундан қочиб юрдим. Ахир бир жойнинг одамимиз, шаҳардаги гап-сўзлар қишлоққа бошқача бўлиб етиб борса ота-онамнинг кўзларига қандай қарайман дея чўчир эдим. Мен ўқишга кирганимда ҳам адамлар мени ўқишимга жон-жаҳдлари билан қарши эдилар. Ўшанда юраклари бошимга шу кунлар тушишини сезганмикан!? Бироқ онажоним... Улар бир ўзлари мен тараф бўлиб ҳаммага бас келгандилар. Ўшанда "Қиз бола ўқиб шаҳар олиб берармидиди?" деб ойиларни устилардан очиқ- ойдин кулганлар ҳозир бир қоп бўлиб семириб ўтиришгандир... Онаизорим бўлсалар... Эҳҳ..
Кейинги пайтларда ўзимга бир саволни жуда кўп бераяпман.
- Мен бошимга тушган бу савдолардан кўп куйдимми ё Йигитали акадан айрилганимганимгами? Ўша ифлослар қўлида хўрланганимдан сўнг бой берилган номусим учун кўп ўртандимми ё Йигитали ака билан йўлларимиз бутун айро тушганигами? Қайси бирига кўпроқ куйдим?
Аммо битта нарса юрагимни ҳали ҳануз ёндиради, азоб беради...

-229-
👍14❤9
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Ўша воқеа содир бўлгандан сўнг Йигитали ака мени бир оғиз сўзсиз ташлади- кетди. Неча ойлар изимдан қолмай бир оғиз "Розиман" деган жавобимга маҳтал бўлган, тўйимизга уч хафта қолганда бошимга нохосдан кулфат тушиши билан мендан шунчалар осон воз кечди...

Тўғри...

У менга қандай ҳам уйлана оларди?

Бутун қишлоққа.., туманга..., шаҳарга менга нисбатан қилинган шарманда бир зўравонлик овоза бўлиб кетгач у йигитлик орини букиб мендайин "ит теккан қовун"га уйлана олмас эди.
Буни тўғри тушунаман.
Бироқ... Ўртамиздаги ўзи таъкидлаганидек " Биллурдек соф, булоқ сувидек тиниқ" муҳаббатимиз ҳурмати бир оғиз "Мени кечир, бу ёғига йўлларимиз айро" деб кўзларимга тик боқиб хайрлашиб кетганда эди, ҳозир бунчалик қоврилмасми эдим.
Унинг ота- онаси оиламиз бошига тушган шундай оғир синовга қарамай ҳали бўлиб ўтмаган тўйимизнинг ҳаражатларини ундириб олишга бетлари чидаганини эшитиб Аллоҳ бу инсонларнинг юзини тескари қилганидан таскин топган пайтларим ҳам кўп бўлди.
Яқинда аллақайси манбада "Сизга ёмонлик бўлиб кўринган ҳар қайси амалда ўзингиз билмаган бир хайр бордир" деган сўзларни ўқиб қолгандим.

Ажаб...

Менинг мисолимда бу хайр нимада экан? Йигитали аканинг оиласидан узоқлашишимда эмасмикан ўша хайр... Яна... "

- Яхши қиз, бу дейман тушингизни сувга айтяпсизми ?

Хонзода хаёлларини тўзғишга мажбур қилган таниш овозни эшитиб ортига ўгирилди...

-230-
👍11❤4
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Ие, Асрор ака!? Одамни чўчитиб юбордингингиз. Қаранг, салом бериш ҳам ёдимдан чиқаёзди. Ассалому алайкум.

- Ваалайкум ассалом, - Хонзоданинг саломига кулимсираб алик олди Асрор ака,- уйга кетмоқчи бўлиб турувдим. Бундай қарасам сувга тикилиб турибсиз. Шу пайт миямга "Ҳойнаҳой бу қиз яна бир нималарни режалаштиряпти-ёв" деган хаёл келди.

Хонзода ийманиб ерга қаради:

- Йўғ-ей, шунчаки бу ерга тоза ҳаводан нафас олай деб айлангани чиққандим. Бу кунлар ёзнинг ланғиллама иссиқ кунларидан сўнг ҳаловат бекатига ўхшайди гўё...

- Ҳа нимасини айтасиз? - Хонзоданинг сўзларини маъқуллади Асрор ака,- бу йил ёз жуда иссиқ келди. Бошқаларни билмадим-у, аммо менга негадир йилдан йилга иқлим ўзгараётганга ўхшаб туюляпти. Ёз- қуруқ жазима иссиқли, куз- чанг ва ғубори кўпдек, қиш- қорларсиз, баҳор эса... билмадим унинг ҳам нимасидир кам ёки кўпдек...
Ёки ёшим улғаяётганига табиатнинг тароватини тобора сезмай, ҳис қилмай қоляпманми?

- Бир сиз эмас, менда ҳам шундай, Асрор ака,- ҳўрсинди Хонзода,- ҳозиргина менинг ҳам хаёлимдан шу фикрлар ўтиб турганди. Назаримда бу йилги куз ўтган йилги куздан кўра мунғайгандекроқ...
Эээ, табиатни айтасиз, инсонларни кўринг! Ҳаётлари енгиллашган, шароитлари осонлашган сари одамларда оқибат йўқолиб бораётгандек. Тобора тошбағир бўлиб боришгаётгандек гўё.
- Тўғри айтасан, синглим. Ойим кўп таъкидлайдилар, авваллари одамлар ҳар битта тўй учун янги кийим тиктиришмаган, ноз-неъматнинг кўплигидан тўй дастурхони ёзилган столнинг бели майишмаган, келин-куёвларга ўн-ўн беш, балки ундан ҳам кўп йилларга етгулик сарпо-суруқ қилинмаган. Ҳозир-чи?

-231-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍15🥰3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА АЙЁМИНГИЗМУБОРАК БЎЛСИН! 🌙

🕌 Яратган етказган Жума айёми муборак азизлар!

🤩 Сочларига  оқ тушган Онам.
🤩 Отам  учун  сўрайман  тилак.
🤩 Акам ~  укам Опа ~ сингиллар.
🤩 Азизларим ЖУМА  МУБОРАК.

🤩 Келинг бугун бир дардлашайлик.
🤩 Дуо қилинг  толгунча билак.
🤩 Энг гўзал кун саййидул айём.
🤩 Азизларим ЖУМА МУБОРАК


Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
​​Keling istig’for aytamiz📿

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2🥰1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Ана шунақа гаплар, синглим,- деди Асрор ака ҳикоясини тугатар экан,- шундай қилиб Жалолиддин Тошкентга суюклисини бу куйга солганлардан ўч олиш учун келган. Биз бир гуруҳ йигитлар билан маслаҳатлашиб унга ёрдам бериш учун бирлашдик. Сенга эса буларни айтишдан мақсад мабодо ёрдаминг керак бўлса сенинг ёрдамингга ишонсак бўладими деб сўрамоқчи эдим.
Хонзода узоқ ўйланмай жавоб қайтарди:

- Албатта, қўлимдан келган жойда менинг ёрдамимга бемалол суянишингиз мумкин.

- Раҳмат, Хонзода, - Асрор ака чин кўнгилдан миннатдорчилик билдирди, - сендан бошқача жавоб ҳам кутмаган эдим.

🍂

- Ҳорун, энди Хонзода борасида қандай қарорга келмоқчисан? - сўради Камол дўстининг режалари билан танишишни истаб,- рости сенинг бу борадаги қароринг қандай бўлиши мени жуда қизиқтирмоқда.

- Бунёд қиморбоз ҳибсда , Шоҳсанам деганлари дом-дараксиз кетган бўлса, сен билан менинг чекимга Хонзодани бехуш қилиб анави тўртта кўппакга топширган аёллар ва эркак зотига иснод келтирган ўша тўрттала эркак билан ҳисоб- китоб қилиш тушади.
- Хўп яхши, аммо ўша сен айтган ҳисоб- китоб қай тартибда амалга оширилади?- қизиқсинди Камол

- Кейинги пайтларда ҳам ўзимни шу савол қизиқтиряпти. Нима қилсак экан? Менимча улар учун худди Хонзодани тузоққа туширган каби бирор режа тузишимиз керак. Яхшиси ўша аёллардан бирига таклиф билан чиқишимиз керак. "Бир қизни бадном қилиб берсанглар фалон минг доллар берамиз" қабилидаги таклифни берсак қандай бўларкан?- Ҳорун дўстига "Нима дейсан?" дегандек тикилди,- ҳар ҳолда пулни дарагини эшитгач ўрганган кўнгил ўртанмай қўймас.

- Аёллар ичида бошқарувчиси Хушрўй деган аёл экан. Ана ўша билан келишиб ишни битирганимиз маъқул,- деди Камол, - энди менга руҳсат. Бориб "операция" га яроқли йигитларни тўплайман. Бизга ролга зўр киришадиган бир қиз ҳам керак бўлади. Ўша қиз жабрдийда ролини қойилмақом қилиб ижро қилиб берса яхши бўларди.


-233-
❤16
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Камол, иложи борича шу ишни бир ёқли қил. Тезроқ кўнглим тинчисин. Шу ойнинг охирларига ҳамкорлик таклифи билан штатларга учаман. Унгача тинчисин шу иш.

- Ҳўп, Ҳорун, ҳотиринг жам бўлсин. Ҳозироқ шу ишга киришганим бўлсин. Энди менга руҳсат,- ўрнидан қўзғалишдан аввал юзига фотиҳа тортди Камол,- илоҳим овимиз бароридан келсин

🍂

- Фшууув!

Аравада шағал ташиётган Жонибек ҳуштак чалиб ўзини имлаётган пўрим йигит Шерқулга ҳафсаласиз боқди:

- Мени чақиряпсанми?

- Сени бўлмай кимни бўларди, пўстаккалла!? Бўл тез сени Хушрўй опам чақиряптилар!?

Хушрўй исмини эшитган Жонибекга жон киргандек бўлди:

- Ҳоо,- деди у оғзининг таноби қочиб,- Хушрўй хонимнинг йўқлашларига кўра хушхабар борми дейман.

Жонибек шағал ортилган аравани йўлнинг ярмида ташлади-ю, Шерқулга эргашди.

- Фууу,- бурнини жийирди Шерқул Жонибек нексиясига ўтиргач, - ювиниб юрсанг ўласанми, исқирт? Машинамни мусорзавод ҳиди қивординг-ку, ўзи яқинда пул бериб ювдиргандим.

- Ишлагандан кейин терлайди-да одам.

- Бу бир кунлик тўпланган ҳидмас, мазги. Салкам қуртлашга кеб қопсанку, ишлагандан кейин эмиш. Уфф, опанинг ишлари тушмаганда сени ярим тийинга ҳам олмасдим. Хўп, ана етиб келдик. Туш тезроқ, бурним ҳам ачишиб, ичидаги бир қават териси шилиниб тушди.

Жонибек Шерқулнинг сўзларига парво қилмай рўпарадаги салобатли икки қават қилиб солинган уйга кириб кетди.

-234-
❤10👍6