🧕 Muslimalar kundaligi
1.63K subscribers
3.64K photos
3.54K videos
4 files
6.84K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌹🎊РАМАЗОННИНГ 2-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!✨🌟🌙🍀

Ассалому алайкум.
Қалбимиз тўрида иймон порласин
Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
Жума тонги муборак бўлсин!

🌙🌹РАМАЗОННИНГ 2-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!🤲

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤2
#Ҳайр_қиш

☃️ Қиш фаслининг сўнгги Жума тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг
🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Вой-бўў!?  Бурнингдан ошириб гапириб бўлмай қолибди сени?  -: Муқаддам аразлаганнамо суҳбатга қўшилди,- ҳа ўзинг-ку, "Қизни олиб келаман" деб Лази иккимизга сўз бермай ўртага тушиб югургилаган. Яна бизни айбдор қиласан? Бизга ҳам йўл берсанг,  машинада биқиб ўтирмасдик!? 

  -   Қулай вақтда ишни тахлаб қўяқолай дедим-да?  Шуми айбим?  Ўзи нозиккина қиз экан,  биттада иши битди,- дарровда гапни бошқа ёққа бурди Гулёра,- эсинглардами,  баҳорда овлаган қушчамиз қўл- оёғи ишламай қолгандаям сира таслим бўлгиси келмаганди. Охири укол қилиб тарракдек қотириб қўйгандик.

   - Ҳа айтма,- унга қўшилди Муқаддам,- ўзи оддий оиланинг қизи бўлсаям  унга катта пул тикилганди. Душмани кучли эканми дейман-да!?  Манави қиз эса бойвачча одамларнинг қизи эканлиги шундоққина юз-кўзидан  кўриниб турибди.
- Э майли, кимнинг қизи бўлсаям попукдеккина қиз экан. Аммо начора... Тақдир устидан ҳунук ҳукм чиқарибди,- гапга қўшилди Лазиза,- мен ҳар сафар шунақа ишни қайтиб қилмайман дейман-у, бироқ ҳаёт мажбур қилаяпти.

-Ҳаётни айбдор қилма, ундан кўра ўрганган кўнгил ўртанса қўймас дегин.

Гулёранинг кесатиғига Лазиза ҳўрсиниб жавоб қайтарди:

- Йўқ, ҳақиқатда мажбурлигимдан чиқдим. Ҳуснорамнинг яна тоби йўқ. Касалхонага ётқизишга фалон пул керак. Шунга яна сизларга қўшилишга мажбур бўлдим... Бироқ виждоним шунчалар қийналяптики...

- Менда йўқ ўша виждон!?- Лазизанинг гапини шарт кесди Гулёра,- уни мендан ўттиз икки йил аввал тортиб олишган. Номусим билан бирга. Яна ким денг!? Э майли сўрамай қўяқолинглар. Байрам кайфиятини бузмайлик.

- Манзилга ҳам етиб келдик,- деди суҳбатга қўшилган Ёрқин,- ана Рауфнинг фургони. Қизни уларга берамиз ва шу билан бизнинг миссия тамом! У ёғи таралли, ялли, ялли!

-245-
❤8😢5👍2💔1😭1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Ёрқин спаркини Рауфнинг фургонини орқа эшигига тақаб ҳайдаб борди . Шу пайт фургон ичидан уч нафар эркак отилиб тушиб беҳуш ётган Дилҳаёни жадаллик билан ёпиқ бортга олдилар.
- Бўпти, сизларга омад! - деди Ёрқин Рауф ва Жонибекга,- бу ёғини ўзингиз уддаларсиз. Аммо ёдларингда турсин, қизни кечки етти яримларда катта йўлга ташлаб кетишинглар шарт. Эҳтиёт бўласизлар бу ёғига!
- Ҳавотир олманг!- деди Жонибек илжайиб,- бунақа ишни биринчи марта қилаётганимиз йўқ-ку?
- Тўғри айтасан, сенга ақл ўргатиш ортиқча,- қўл силтади Ёрқин,- мен опахонларни олиб шаҳарга қайтай. Уфф, яна йўлма-йўл миямни қатиғини чиқаради булар.
Ёрқин аёлларни машинага ўтқазди-ю, йўлга равона бўлди.

Уларни кузатган Жонибек шерикларига суюлиб илжайди:

- Кетдик, машина билан сув бўйига тушайлик. Сенлар сал нарида балиқ овлаётгандек бўласанлар. Фургон бортига эса навбатма-навбат кирамиз.

-" Бугун кунинг сенинг,
Сенинг кунинг бугун! " экан-да яна!?- пўнғиллади Зоир,- менга қара, қанақасига ҳар доим сенга омад кулиб боқаверади, а? Ҳар сафар қуръа тортилганда биринчи навбат сеники бўлади!?

- Қайнонаси суйган йигитман-да мен!- ҳиринглади Жонибек, - қизини жавобини берган кунимдан бошлаб кунига беш маҳал мени дуо қилади-ю у! Ҳа бўпти, ҳадеса савол бериб ишдан қўймаларинг!?
"Қушча" мени кутиб қолмасин тағин!

-246-
❤7😢5
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Жонибек фургоннинг ёпиқ бортига кириб эшикни ичкаридан қулфлади. Бортнинг ичи нимқоронғи бўлиб уни ёритиш учун қўл фонари ёқилиб қўлбола сим билан шифтга илиб қўйилган эди.
Жонибек ичкарида кўзи ўргангунча бирпас серрайиб турди. Сўнг шундоқ оёқлари остида ётган соҳибжамол қизга ютоқиб тикилди. У аста ечиниб қиз тарафга қадам босган ҳам эди-ки, қиз эпчиллик билан ётган жойидан сакраб турди-ю Жонибекнинг икки оёғининг ўртасига бор кучи билан тепди.

- Ииииҳҳҳ, - Жонибек қовуғини чангаллаганча тиззалаб қолди,- нима қилдинг, ифлос!?- деди у базўр ҳириллаганча

- Сени муносиб кутиб олишга ҳаракат қилдим, " Битлиқи" акажон! - кулимсираганча кўзини қисди Дилҳаё,- қалай мен билан шундай учрашувни орзу қилганмидинг?

- Кимсан, қ... қ? - ингради Жонибек,- сени ким юборди ?

- Ким бўлардим? Шу пайтгача сен номусини топган қизларнинг қасдини олувчиман мен!
Жиноят қидирув бўлимидан капитан Дилҳаё Набиева!

- Манжалақи! Сен ҳали бери ҳушингга келмаслигинг керак эди!

- Сенингча шундай!? Мени сенларга топширган аёллардан бири эса айбини енгиллаштириш мақсадида ҳушсизлантирувчи дорили флаконни алмаштиришга икки кун аввал рози бўлганди. Ана шунақа!

- Ифлос... Ҳали яна қўлимга тушасан-ку, ифлос!?

- Ишга ҳалақит бераяпсиз, фуқаро, Келдиев! Ундан кейин менинг битта ёмон одатим бор. Шаънимга айтилган ҳақоратни қабул қила олмайман. Шунинг учун бироз "ухлаганингиз" маъқул!
Дилҳаё шундай деб чўкка тушиб ўтирган Жонибекни юзига оёғи билан айлантириб тепди
"Битлиқи" "ҳийиииқ" дея овоз чиқарди-ю, Дилҳаёнинг оёқлари остига шилқ этиб тушди.

Дилҳаё шимининг тўпиқ қисмидан мўъжазгина телефон чиқарди-ю, керакли тугмани босди:
- Мен "Қора атиргул" , мен "Қора атиргул" . Иш режадагидек кетмоқда. Сизга жойнинг локациясини ташлайман...

-247-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥Бугун 28-Февраль. Қиш фаслининг сўнгги куни

🍃🌹АССАЛАМУ АЛАЙКУМ🍃🌹

🌹🌸• Аллоҳдан сиз учун
дунёдаги энг яхши нарса -
АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИНИ

🌹🌸• Жаннатдаги энг олий
неъмат - АЛЛОҲНИНГ
ЖАМОЛИНИ КЎРИШЛИКНИ

🌹🍃• Энг яхши мукофот -
ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ
БИЛАН ЖАННАТДА
ЖАМЛАШИШНИ сўрайман!

•🌹🌸• ТАН СИҲАТЛИК
•🌸🌹• ОФИЯТ
•🌹🌸• БАХТ - САОДАТ
•🌸🌹• ОМАД
•🌹🌸• ҲАЛОЛ ДАРОМАД
Сиздан асло айрилмасин!🤲🏻

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎊✨🎁🌙
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
РАМАЗОННИНГ 10-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!✨🕋✨

🌺 Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини;

🌺 Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌺 Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин!

🌙 РАМАЗОННИНГ 10 -КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
ШУКР ҚИЛГАН...
Бир синфдошим бор эди. Отаси «катта жой»да ишлар, бадавлат яшашарди. Маҳаллада биринчи бўлиб телевизор олишганди. Синфдошим яхши ўқирди. Еттинчи синфни битирган куни мотоциклли бўлди. Мактабни олтин медал билан тугатди.
Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
— Ишлар қалай? — десам, зарда билан қўл силтади:
— Расво! Домлам ўлгудек мараз! Кандидатлик ишимни чўзиб ётибди.
Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
— Ишлар қалай?
— Расво! Ўғлим кўп ичади. Кеча яп-янги машинани пачағини чиқариб келди!
Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
— Ишлар қалай?
— Расво! Қизимнинг турмуши нотинч. Қайнонаси ёмон. Судлашмоқчиман.
Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Шифохонага борсам, ранги бир ҳолатда ётибди.
— Ишлар қалай?
— Расво! Қанд касали деган палакат адойи-тамом қилди. ўлиб-ўлмайман, тузалиб-тузалмайман!
Тавба деб гапирай-ку, фаришталар омин, деган эканми, узоққа бормади, бечора...
Яна бир синфдошим бор эди. Отаси урушдан яримжон бўлиб қайтган, тўкилиб кетай деб турган кулбада туришарди. Яхши ўқирди. Лекин медалга «илинмади».
Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
— Ишлар қалай?
— Худога шукр, зўрман! Мебель фабрикасида ишлаяпман. Кундузи дурадгорлик қиламан. Кечаси уч кунда бир қоровулман. Яқинда велосипед олдим.
Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
— Ишлар қалай?
— Худога шукр, зўрман! Ўғлим ўқишни битириб, чет элга ишга кетди.
Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
— Ишлар қалай?
— Худога шукр, зўрман! Қизим фарзанд кўрди. Неварамга бешик олишга кетяпман!
Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Худди ўша, бошқа синфдошим ётган шифохонада экан. Ранги бир ҳолатда.
— Ишлар қалай?
— Худога шукр, зўрман! Буйрак жиндай шамоллабди. Берган дардига шукр!
Яқинда уни тағин кўрдим.
— Ишлар қалай?
— Худога шукр, зўрман! Тўнғич неварамнинг бўйи чўзилиб қолди. Худо ҳоҳласа, беш-олти йилда невара куёв кўраман. Тўйга борасан-а?!

Ўткир Хошимов. Дафтар хошиясидаги битиклар.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤7
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Бу дейман "Битлиқи" ичкарида анча қолиб кетдими? - деди Зоир шерикларига ғижиниб,- ўзи-чи шу Жони ғирт ноинсоф йигит, нафси бузуқ унинг. Индамасак бизнинг навбатимизниям зое қилади. Етар шунча кайф қилгани. Мен ҳозир бориб фургонни тақиллатаман.

- Қўймайсан-да сенам,- Рауф Зоирга ҳафсаласиз қараб,- бор, бор тухуминг палағда бўлиб қолмасин яна!

Зоир ўрнидан туриб фургон тарафга қадам босган ҳам эди-ки атрофни сиренасини ёққан тўрт нафар хизмат машинаси ўраб олди.

- Жойингиздан қимирламанг!-ўнг томондаги машинадан овоз кучайтиргичнинг огоҳлантириши эшитилди,- ҳар бир қилган қалтис ҳаракатингиз ўз зарарингизга ишлаши мумкин.
Зоир, Рауф ва уларнинг яна бир шериги турган жойларида тош қотдилар.
Шу орада фургоннинг эшиги шарақлаб очилиб унинг ичидан Дилҳаё сакраб тушди.

- Капитан Набиева!? Саломатмисиз?

Дилҳаё овоз келган тарафга бурилиб ўнг қўлини кўтарди:

- Ҳаммаси жойида, Санжар Равшанович! Мен барча ашёвий далиллар билан ҳисобот беришга тайёрман.

Овоз келган машинадан қирқ беш ёшлардаги эркак тушиб Дилҳаёга юзланди:

- Сендан жуда ҳавотир олдим, қизим. Аммо бу сафар ҳам барчасини қойилмақом уддаладинг. "Зулмат асираси" операциясини муваффақиятли якунланиши билан сени табриклайман.

- Ватанимга хизмат қиламан,- жилмайди Дилҳаё,- руҳсат берсангиз акамга қўнғироқ қилиб олсам.

- Камолга менинг саломимни етказ.

- Хўп бўлади, ўртоқ майор! Албатта айтаман.

-248-
❤10
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Дилҳаё чеккага ўтиб касбдошларидан бири тутқазган сумкачаси қўлига олиб унинг ичидан  телефонини олди.  Бу сумкачасини сал аввал Гулёра бошлиқ  аёллар ўзлари билан олиб кетишганди. "Аёллар ҳам қўлга олинибди-да,- ўйлади Дилҳаё,- аммо Лазизанинг бизга қарашгани яхши бўлди. Илоҳим қизи соғайиб кетсин"

- Алло, Камол ака, ассалому алайкум,- деди Дилҳаё тармоққа улангач тоғасининг ўғлига ,- иш битди, ҳаммаси жойида. Ҳорун акага айтиб ҳотиржам қилиб қўйсангиз бўлади. Ҳа яхшиман, ҳавотир олманг. Айтганча, Санжар ака сизга салом деб юбордилар. Ҳўп бўлади, мен ҳам саломингизни етказиб қўяман.

Дилҳаё Камол акасини кўнглини ҳотиржам қилгач, у билан хайрлашиб хизмат машинасига ўтирди.

"Ҳайрият,- деди у ўриндиққа суянганча, - операция муваффақиятли ўтди. Ёмонлар қонунда белгиланган жазодан қочиб қутилмайди энди ..."

🍂

Шанба куни пешиндан сўнг Толибни офис эшигида кутиб олган Жалолиддин уни бўғиб қўйишдан базўр ўзини тийиб Зулхуморнинг қотилини қарши олди:

- Ассалому алайкум, Толиб ака! Яхши келдингизми? Келинг бу ёққа юрамиз,- деди Жалолиддин ўттизларни қоралаган, озғин ва тирриқ, рангпар юзларига ўйнаб турадиган совуқ, бит кўзлари ярашиб тушмаган йигитга қараб.

Жалолиддин Толибни эшик тагидаги қўриқчига "Бу киши компютер устаси. Уларни ичкарига киришларига Қобил акадан руҳсат олганмиз" изоҳ бериб ўзи билан ичкарига бошлади.

Толибни кутиб олишга яхши тайёргарлик кўрган Саидумар ва Асрор ака ҳам Толибни очиқ чеҳра билан қарши олишга ҳаракат қилишди.
Саидумар атайдан иш фаолиятини издан чиқариб қўйган ўн чоғли компютерларни Толибга кўрсатар экан:

- Ўзи анчадан буён уста кўрадиган бўлиб турувди,- деб қўйди.

Толиб иш столига ўтирар экан унга ҳайрон боқди:

- Ишингиз компютер билан боғлиқ бўлса нега уларни ўзингиз таъмирлай олмайсиз?



-249-
❤10
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Саидумар чаккасини қашиб илжайди:

- Ажойиб экансиз, ака!? Мана мисол: Сиз шу топда мол сўядиган қассобдан уни нега даволамадинг деб ветеренарнинг ишини сўраган одамга ўхшадингиз.
Аслида буларга қарайдиган зўр бир мутахассис йигитимиз бор эди. Оилавий шароити туфайли ишдан бўшаб вилоятига кетиб қолгач бу компютерларнинг куни бизга қолиб ўн беш кунда қотиб ишлайдиган бўлиб қолди. Энг катта хўжайин ношудлигимизни билиб қолмасидан ҳаракатимизни қилиб қўяйлик деяпмиз-да.

Толиб бошқа савол бермай компютерни титишга тушди. У ўн дақиқача ишлагач:

- Чой, кофееее? - деб берилган саволни эшитди.

Толиб тепасига келиб ўзига сузилиб тикилиб турган Хонзодага бир қараб яна компютерга кўзини олди, бироқ кўп ўтмай унга яна қарашга мажбур бўлди:

- Мумкин бўлса кофе, аччиқ ва шакари кўпроқ бўлсин,- Толибнинг бармоқлари билинар билинмас титрай бошлаганди.

- Ҳўп бўлади,- жилмайди Хонзода ва намойишкорона бурилар экан эрка овозда қўшимча қилди,- бироз кутасиз унда, майлими?

- Албатта, албатта кутаман,- шошилиб қолди Толиб

Хонзода унга яна бир бор табассум ҳадя қилиб хонани тарк этди.

Хонзода ташқарига чиққач йўлак бурчагидаги камерада уларни кузатиб ўтирган Асрор ака уни ҳушнуд кутиб олди:

- Маладесс, синглим! Бу мараз битта кўришда сенга компот бўлди!?

- Мен унга компотини кўрсатаман ҳали!? - қўллари мушт бўлиб тугилди Хонзоданинг,- қани шу топда иложи бўлса-ю, ўтирган ўрнида башарасини бежаб қўйсам бу маразнинг!?

- Бунга ҳам улгурамиз! Ҳозир совуққонликни қўлдан бой бермай биз тайинлаган ишни уддалаб берсанг бўлгани. Ишимизнинг муваффақияти шу топда биргина сенга боғлиқ!

- Хўп!- гапни чувалаштирмади Хонзода, - энди бориб анавининг захар маҳрига кофе дамлай .

Хонзода даҳлиздан чап қўлдаги ошхонага чиқар экан маҳзун қиёфада бурчакда ўтирган Жалолиддинга кўзи тушиб юраги орзиқди:

"Бечора ... Аёлининг қотили билан юзма-юз бўлиш ва ўзини қўлга олиш учун инсон нечоғлик матонатли бўлиши керак экан-а?..."

-250-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢14❤8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
BUGUN TUNDA KELARMISH BAXOR

Derazangdan mo‘ralab asta,
Gul yuzingdan bo‘lib shikasta,
Uzun qishga siltab qo‘lini,
Ham qalbingdan boshlab yo‘lini,
To‘qqiz oyki, yelarmish bahor,
Bugun tunda kelarmish bahor...

Qoru muzni suvga g‘arq qilib,
Izg‘irinni butkul tark qilib,
Eshitgandek mening nolamni,
Guldastaga o‘rab olamni -
Tushda boshing silarmish bahor,
Bugun tunda kelarmish bahor...

Go‘zallikni eltib jahonga,
Sano aytib har o‘tgan onga,
Jamolingga bo‘lib mahliyo,
Istarangdan olgancha ziyo-
Bizga iqbol tilarmish bahor,
Bugun tunda kelarmish bahor...

Unutilar hazonrez kuzak,
Tabassuming yuzingga bezak.
Mehrlaring menga og‘dirib,
Yomg‘irlarin yerga yog‘dirib,
Suvlarini elarmish bahor,
Bugun tunda kelarmish bahor...

Hissiyotga to‘ldirib dilni,
Kengaytirib kichik ko‘ngilni,
Duolarga ijobat yetib,
Tabiatni chamanzor etib,
Baxtimizdek kularmish bahor,
Bugun tunda kelarmish bahor...

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🕊🕊ЯНГИ ТОНГ МУБОРАК
БЎЛСИН!🕌
🥳1 - МАРТ 🕊🕊
БАҲОРНИНГ БИРИНЧИ КУНИ
РАМАЗОН ОЙИНИ УН БИРИНЧИ КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!


Тонгда қилинган зикр кунингизга файз бағишласин.
🕊🕌🌸🕊🌹

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤4👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БУГУН 1 — Март

​​🍬БАХОР ФАСЛИНИНГ 1-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🍬

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳу ва барокатуҳ!

🌱 Қалби қайноқ қадрли
🌷 меҳрли меҳрибонларим!
🌱 Барчангизни кириб келган
🌷 фасллар келинчаги,
🌱 янгиланиш, ёшариш фасли
🌷 Баҳор фаслининг  ва муборак рамазон ойининг илк куни
билан табриклайман!
🌱 Бундай баҳорларнинг
🌸 кўпини кўриш
🌱 барчамизга насиб қилсин.

Фасллар алмашиниб турсада ҳаётингизда доим баҳор бўлсин!
Нурли юзингиз табассумли, бахтингиз гуллардек гўзал бўлсин!
РАМАЗОН ойида  Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
🔥1
⚡️Бугун, 1-март "Муслима аёллар ва қизлар куни"

Аслида эркак учун АЁЛнинг борлиги ҳар куни байрам қилишига сабабдир. Чунки аёлнинг меҳри-муҳаббати, садоқати ва вафоси дунёни гўзаллаштиради.

Аёлларимиз ва қизларимизни ушбу байрам билан табриклаб қоламиз.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХАЙРЛИ_ТОНГ


.....🌸Ассалому алайкум ва рохматиллоху ва баракатух🌸....

🌙🤲РАМАЗОННИНГ 12-КУНИ  МУБОРАК БЎЛСИН!

🌺✨Шодланиб шукр қилиб✨🌙
✨Жаннатни фикр қилиб🌸✨
🌺✨Аллоҳни зикр қилиб✨🌙
✨Рўза тутайлик дўстлар🌸✨

🌺✨Яхши қилиб ниятни✨🌙
✨Тилайлик офиятни🌸✨
🌺✨Орзу қилиб жаннатни✨🌙
✨Рўза тутайлик дўстлар🌸✨

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
🧕 Muslimalar kundaligi
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋 Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Саидумар чаккасини қашиб илжайди: - Ажойиб экансиз, ака!? Мана мисол: Сиз шу топда мол сўядиган қассобдан уни нега даволамадинг деб ветеренарнинг ишини сўраган…
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Мана буюртмангиз, - Хонзода Толибга ўзи билан олиб келган патнисдаги қайноқ қаҳвани тутар экан, иккинчи финжондаги доғ сувни компютер столи ёнига қўйди,- қаҳвани жуда ширин қилиб ичаркансиз, шунга сув ҳам олиб келақолдим.

- Сиз-чи?- деди Толиб ишини йиғиштириб қаҳвадан ҳўплар экан, - жуда мазали чиқибди, катта раҳмат.

- Нима мен? - ҳайрон бўлди Хонзода ва тезда саволга жавоб қайтарди,- ҳа қаҳвани айтяпсизми? Мен қаҳвани аччиқ-аччиқ ичаман. Шакарни эса деярли солмайман ҳам.

- Ўўў жуда қизиққон кўринасиз? - Хонзодага қармоқ ташлаган бўлди Толиб,- билсам бўладими бу ерда нима иш қиласиз?

- Айтмай-ман,- жилмайди Хонзода,- илтимоооос шу ҳақда сўраб мени ҳижолат қилманг.

- Вой нега ҳижолат бўласиз? Одам ўз касбидан ҳам ҳижолат бўларканми?

- Айтсам ҳафсалангиз пир бўлиши мумкин.

- Ҳафсалам пир бўлмайди деб ваъда берсам нима иш қилишингизни айтасизми?

- Йўўўқ, - ноз-ишва билан жавоб қайтарди Хонзода,- манави компютерларни созлаб бўлганингиздан кейин мениям телефонимни бир кўриб берсангиз ким бўлиб ишлашимни айтаман.
Толибнинг оғзи қулоғига етиб илжайди:

- Бўлди, гап йўқ. Телефонингизни албатта кўриб бераман. Аввал мана бу ердаги ишларни битириб олай.

- Анча ишлайсизми бу ерда?

- Иммм, - ўйланди Толиб,- бир ярим соатчалик ишим бор экан.

- Унда мен ҳам роппа роса бир ярим соатдан кейин келаман. Хўпми? Фақат кетиб қолманг-а?

-251-
❤14🔥3
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Йўқ кетмайман. Фақат ўзингиз келсангиз бўлгани,- деди Толиб хушнуд кайфиятда,- тағин менга деворни ушлатиб кетманг.

- Албатта келаман, - жилмайди Хонзода,- ахир менга хизматингиз жуда керак. Мен иложи бўлса сиз айтган вақтдан хам эртароқ келаман, сабаби бу ерда ишингиз битса сизни узоқ ушлаб ўтиришмайди.

- Шунақа денг!? - ажабланиб теварак-атрофга назар ташлади Толиб,- унда мени куттириб қўйманг.

- Хўп...

Хонзода ташқарига чиқиб кетгач Толиб унинг изидан юраги жизиллаб қараб қолди. У Зулхуморнинг ўлимидан сўнг анча-мунча тушкунликка тушиб қолгандек эди гўё. Толиб Зулхумордан ҳар нарсани кутса ҳам ўз жонига қасд қилишини кутмаганди.
У икки йил аввал Зулхуморни ўз уйларида онасининг туғилган кунида учратиб ҳудди ҳозирдаги каби юраги жизиллаганди. Ёшлигида оддийгина жамалак соч қизча бўлган Зулхумор институтни битирар вақти ҳар қандай йигитнинг ақлини ўғирлайдиган даражада жозибали, хушсурат бўй қизга айланганди.Йигитни ўз акаси ўрнида кўрган Зулхумор эса ундан ийманмай Сапура опага ёрдамлаша туриб Толибга ҳам очиқ чеҳра билан гап ташлаб турар, пиширилган ширинлик, тайёрланган салатлардан "Татиб кўриб баҳо беринг" дея ширин мулозамат қилиб қўярди .
Шу кеч Толиб уйқуга ётар олдидан илк бор қиз бола ҳақида ўйлаб, юраги орзиқиб кўзи илинди. Бу қиз Зулхумор эди.

-252-
😢8❤3
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Шу кўйи Толиб бир ҳафтача Зулхумор ҳақида ўйлаб ўзича у ва ўзи учун ширин режалар тузиб етти қават осмонда учган каби лаб-лунжини йиғиштира олмай юрди. У ўзига-ўзи ҳайрон бўлганча " Ҳаётимда сайлашим керак бўлган маликани қаерлардан излаб юрибман, у бўлса шундоққина ёнгинамда экан?" дея ўйлар ва Зулхумор ҳудди эрта-индин ўзиники бўладигандек терисига сиғмай илжайиб қўярди.
Анча вақтдан буён ўғлини бирон қизга уйланишга уната олмаётган Сапура опа эса бу сафар иш билан бўдиб Толибнинг атворидаги ўзгаришлардан бехабар қолганди.

Толиб эса ўзича бир қарорга келиб қўйганди:

Онасига Зулхумор ҳақида ўзи айтади!

Бироқ кўп ўтмай бу ҳақда онасига айтишга ҳожат қолмади. Онасининг ўзи Зулхумор ҳақида Толибга суюнчилади:

- Суюнчи бер, Толиб! Зулхуморни Қашқадарёга узатаяпмиз. Анчадан буён курсдоши билан севишиб юраркан қиз тушмагур. Бадриддин ака қизини узоққа узатгиси йўқ эди-ю, Покиза эрини қизи учун бир амаллаб кўндирди. Аммо куёв ҳам куёвмисан куёв экан. Жуда билимли, зеҳнли, келишган йигит экан.

Сапура опа гапирган сари Толибнинг ичи тўкилиб бораверди.

Аксига олгандек Сапура опа Толибнинг ярасига туз сепгандек:

- Сен ҳам бирортасига кўнгил қўйсанг эди, ҳозир мен ҳам тўйнинг ширин ташвишлари билан елиб-югуриб юрган бўлармидим,- деган сўзлари ортиқчалик қилди.

-253-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13❤2