🧕 Muslimalar kundaligi
1.64K subscribers
3.64K photos
3.53K videos
4 files
6.84K links
Download Telegram
ШУКР ҚИЛГАН...
Бир синфдошим бор эди. Отаси «катта жой»да ишлар, бадавлат яшашарди. Маҳаллада биринчи бўлиб телевизор олишганди. Синфдошим яхши ўқирди. Еттинчи синфни битирган куни мотоциклли бўлди. Мактабни олтин медал билан тугатди.
Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
— Ишлар қалай? — десам, зарда билан қўл силтади:
— Расво! Домлам ўлгудек мараз! Кандидатлик ишимни чўзиб ётибди.
Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
— Ишлар қалай?
— Расво! Ўғлим кўп ичади. Кеча яп-янги машинани пачағини чиқариб келди!
Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
— Ишлар қалай?
— Расво! Қизимнинг турмуши нотинч. Қайнонаси ёмон. Судлашмоқчиман.
Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Шифохонага борсам, ранги бир ҳолатда ётибди.
— Ишлар қалай?
— Расво! Қанд касали деган палакат адойи-тамом қилди. ўлиб-ўлмайман, тузалиб-тузалмайман!
Тавба деб гапирай-ку, фаришталар омин, деган эканми, узоққа бормади, бечора...
Яна бир синфдошим бор эди. Отаси урушдан яримжон бўлиб қайтган, тўкилиб кетай деб турган кулбада туришарди. Яхши ўқирди. Лекин медалга «илинмади».
Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
— Ишлар қалай?
— Худога шукр, зўрман! Мебель фабрикасида ишлаяпман. Кундузи дурадгорлик қиламан. Кечаси уч кунда бир қоровулман. Яқинда велосипед олдим.
Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
— Ишлар қалай?
— Худога шукр, зўрман! Ўғлим ўқишни битириб, чет элга ишга кетди.
Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
— Ишлар қалай?
— Худога шукр, зўрман! Қизим фарзанд кўрди. Неварамга бешик олишга кетяпман!
Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Худди ўша, бошқа синфдошим ётган шифохонада экан. Ранги бир ҳолатда.
— Ишлар қалай?
— Худога шукр, зўрман! Буйрак жиндай шамоллабди. Берган дардига шукр!
Яқинда уни тағин кўрдим.
— Ишлар қалай?
— Худога шукр, зўрман! Тўнғич неварамнинг бўйи чўзилиб қолди. Худо ҳоҳласа, беш-олти йилда невара куёв кўраман. Тўйга борасан-а?!

Ўткир Хошимов. Дафтар хошиясидаги битиклар.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤7
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Бу дейман "Битлиқи" ичкарида анча қолиб кетдими? - деди Зоир шерикларига ғижиниб,- ўзи-чи шу Жони ғирт ноинсоф йигит, нафси бузуқ унинг. Индамасак бизнинг навбатимизниям зое қилади. Етар шунча кайф қилгани. Мен ҳозир бориб фургонни тақиллатаман.

- Қўймайсан-да сенам,- Рауф Зоирга ҳафсаласиз қараб,- бор, бор тухуминг палағда бўлиб қолмасин яна!

Зоир ўрнидан туриб фургон тарафга қадам босган ҳам эди-ки атрофни сиренасини ёққан тўрт нафар хизмат машинаси ўраб олди.

- Жойингиздан қимирламанг!-ўнг томондаги машинадан овоз кучайтиргичнинг огоҳлантириши эшитилди,- ҳар бир қилган қалтис ҳаракатингиз ўз зарарингизга ишлаши мумкин.
Зоир, Рауф ва уларнинг яна бир шериги турган жойларида тош қотдилар.
Шу орада фургоннинг эшиги шарақлаб очилиб унинг ичидан Дилҳаё сакраб тушди.

- Капитан Набиева!? Саломатмисиз?

Дилҳаё овоз келган тарафга бурилиб ўнг қўлини кўтарди:

- Ҳаммаси жойида, Санжар Равшанович! Мен барча ашёвий далиллар билан ҳисобот беришга тайёрман.

Овоз келган машинадан қирқ беш ёшлардаги эркак тушиб Дилҳаёга юзланди:

- Сендан жуда ҳавотир олдим, қизим. Аммо бу сафар ҳам барчасини қойилмақом уддаладинг. "Зулмат асираси" операциясини муваффақиятли якунланиши билан сени табриклайман.

- Ватанимга хизмат қиламан,- жилмайди Дилҳаё,- руҳсат берсангиз акамга қўнғироқ қилиб олсам.

- Камолга менинг саломимни етказ.

- Хўп бўлади, ўртоқ майор! Албатта айтаман.

-248-
❤10
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Дилҳаё чеккага ўтиб касбдошларидан бири тутқазган сумкачаси қўлига олиб унинг ичидан  телефонини олди.  Бу сумкачасини сал аввал Гулёра бошлиқ  аёллар ўзлари билан олиб кетишганди. "Аёллар ҳам қўлга олинибди-да,- ўйлади Дилҳаё,- аммо Лазизанинг бизга қарашгани яхши бўлди. Илоҳим қизи соғайиб кетсин"

- Алло, Камол ака, ассалому алайкум,- деди Дилҳаё тармоққа улангач тоғасининг ўғлига ,- иш битди, ҳаммаси жойида. Ҳорун акага айтиб ҳотиржам қилиб қўйсангиз бўлади. Ҳа яхшиман, ҳавотир олманг. Айтганча, Санжар ака сизга салом деб юбордилар. Ҳўп бўлади, мен ҳам саломингизни етказиб қўяман.

Дилҳаё Камол акасини кўнглини ҳотиржам қилгач, у билан хайрлашиб хизмат машинасига ўтирди.

"Ҳайрият,- деди у ўриндиққа суянганча, - операция муваффақиятли ўтди. Ёмонлар қонунда белгиланган жазодан қочиб қутилмайди энди ..."

🍂

Шанба куни пешиндан сўнг Толибни офис эшигида кутиб олган Жалолиддин уни бўғиб қўйишдан базўр ўзини тийиб Зулхуморнинг қотилини қарши олди:

- Ассалому алайкум, Толиб ака! Яхши келдингизми? Келинг бу ёққа юрамиз,- деди Жалолиддин ўттизларни қоралаган, озғин ва тирриқ, рангпар юзларига ўйнаб турадиган совуқ, бит кўзлари ярашиб тушмаган йигитга қараб.

Жалолиддин Толибни эшик тагидаги қўриқчига "Бу киши компютер устаси. Уларни ичкарига киришларига Қобил акадан руҳсат олганмиз" изоҳ бериб ўзи билан ичкарига бошлади.

Толибни кутиб олишга яхши тайёргарлик кўрган Саидумар ва Асрор ака ҳам Толибни очиқ чеҳра билан қарши олишга ҳаракат қилишди.
Саидумар атайдан иш фаолиятини издан чиқариб қўйган ўн чоғли компютерларни Толибга кўрсатар экан:

- Ўзи анчадан буён уста кўрадиган бўлиб турувди,- деб қўйди.

Толиб иш столига ўтирар экан унга ҳайрон боқди:

- Ишингиз компютер билан боғлиқ бўлса нега уларни ўзингиз таъмирлай олмайсиз?



-249-
❤10
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Саидумар чаккасини қашиб илжайди:

- Ажойиб экансиз, ака!? Мана мисол: Сиз шу топда мол сўядиган қассобдан уни нега даволамадинг деб ветеренарнинг ишини сўраган одамга ўхшадингиз.
Аслида буларга қарайдиган зўр бир мутахассис йигитимиз бор эди. Оилавий шароити туфайли ишдан бўшаб вилоятига кетиб қолгач бу компютерларнинг куни бизга қолиб ўн беш кунда қотиб ишлайдиган бўлиб қолди. Энг катта хўжайин ношудлигимизни билиб қолмасидан ҳаракатимизни қилиб қўяйлик деяпмиз-да.

Толиб бошқа савол бермай компютерни титишга тушди. У ўн дақиқача ишлагач:

- Чой, кофееее? - деб берилган саволни эшитди.

Толиб тепасига келиб ўзига сузилиб тикилиб турган Хонзодага бир қараб яна компютерга кўзини олди, бироқ кўп ўтмай унга яна қарашга мажбур бўлди:

- Мумкин бўлса кофе, аччиқ ва шакари кўпроқ бўлсин,- Толибнинг бармоқлари билинар билинмас титрай бошлаганди.

- Ҳўп бўлади,- жилмайди Хонзода ва намойишкорона бурилар экан эрка овозда қўшимча қилди,- бироз кутасиз унда, майлими?

- Албатта, албатта кутаман,- шошилиб қолди Толиб

Хонзода унга яна бир бор табассум ҳадя қилиб хонани тарк этди.

Хонзода ташқарига чиққач йўлак бурчагидаги камерада уларни кузатиб ўтирган Асрор ака уни ҳушнуд кутиб олди:

- Маладесс, синглим! Бу мараз битта кўришда сенга компот бўлди!?

- Мен унга компотини кўрсатаман ҳали!? - қўллари мушт бўлиб тугилди Хонзоданинг,- қани шу топда иложи бўлса-ю, ўтирган ўрнида башарасини бежаб қўйсам бу маразнинг!?

- Бунга ҳам улгурамиз! Ҳозир совуққонликни қўлдан бой бермай биз тайинлаган ишни уддалаб берсанг бўлгани. Ишимизнинг муваффақияти шу топда биргина сенга боғлиқ!

- Хўп!- гапни чувалаштирмади Хонзода, - энди бориб анавининг захар маҳрига кофе дамлай .

Хонзода даҳлиздан чап қўлдаги ошхонага чиқар экан маҳзун қиёфада бурчакда ўтирган Жалолиддинга кўзи тушиб юраги орзиқди:

"Бечора ... Аёлининг қотили билан юзма-юз бўлиш ва ўзини қўлга олиш учун инсон нечоғлик матонатли бўлиши керак экан-а?..."

-250-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢14❤8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
BUGUN TUNDA KELARMISH BAXOR

Derazangdan mo‘ralab asta,
Gul yuzingdan bo‘lib shikasta,
Uzun qishga siltab qo‘lini,
Ham qalbingdan boshlab yo‘lini,
To‘qqiz oyki, yelarmish bahor,
Bugun tunda kelarmish bahor...

Qoru muzni suvga g‘arq qilib,
Izg‘irinni butkul tark qilib,
Eshitgandek mening nolamni,
Guldastaga o‘rab olamni -
Tushda boshing silarmish bahor,
Bugun tunda kelarmish bahor...

Go‘zallikni eltib jahonga,
Sano aytib har o‘tgan onga,
Jamolingga bo‘lib mahliyo,
Istarangdan olgancha ziyo-
Bizga iqbol tilarmish bahor,
Bugun tunda kelarmish bahor...

Unutilar hazonrez kuzak,
Tabassuming yuzingga bezak.
Mehrlaring menga og‘dirib,
Yomg‘irlarin yerga yog‘dirib,
Suvlarini elarmish bahor,
Bugun tunda kelarmish bahor...

Hissiyotga to‘ldirib dilni,
Kengaytirib kichik ko‘ngilni,
Duolarga ijobat yetib,
Tabiatni chamanzor etib,
Baxtimizdek kularmish bahor,
Bugun tunda kelarmish bahor...

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🕊🕊ЯНГИ ТОНГ МУБОРАК
БЎЛСИН!🕌
🥳1 - МАРТ 🕊🕊
БАҲОРНИНГ БИРИНЧИ КУНИ
РАМАЗОН ОЙИНИ УН БИРИНЧИ КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!


Тонгда қилинган зикр кунингизга файз бағишласин.
🕊🕌🌸🕊🌹

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤4👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БУГУН 1 — Март

​​🍬БАХОР ФАСЛИНИНГ 1-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🍬

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳу ва барокатуҳ!

🌱 Қалби қайноқ қадрли
🌷 меҳрли меҳрибонларим!
🌱 Барчангизни кириб келган
🌷 фасллар келинчаги,
🌱 янгиланиш, ёшариш фасли
🌷 Баҳор фаслининг  ва муборак рамазон ойининг илк куни
билан табриклайман!
🌱 Бундай баҳорларнинг
🌸 кўпини кўриш
🌱 барчамизга насиб қилсин.

Фасллар алмашиниб турсада ҳаётингизда доим баҳор бўлсин!
Нурли юзингиз табассумли, бахтингиз гуллардек гўзал бўлсин!
РАМАЗОН ойида  Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
🔥1
⚡️Бугун, 1-март "Муслима аёллар ва қизлар куни"

Аслида эркак учун АЁЛнинг борлиги ҳар куни байрам қилишига сабабдир. Чунки аёлнинг меҳри-муҳаббати, садоқати ва вафоси дунёни гўзаллаштиради.

Аёлларимиз ва қизларимизни ушбу байрам билан табриклаб қоламиз.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХАЙРЛИ_ТОНГ


.....🌸Ассалому алайкум ва рохматиллоху ва баракатух🌸....

🌙🤲РАМАЗОННИНГ 12-КУНИ  МУБОРАК БЎЛСИН!

🌺✨Шодланиб шукр қилиб✨🌙
✨Жаннатни фикр қилиб🌸✨
🌺✨Аллоҳни зикр қилиб✨🌙
✨Рўза тутайлик дўстлар🌸✨

🌺✨Яхши қилиб ниятни✨🌙
✨Тилайлик офиятни🌸✨
🌺✨Орзу қилиб жаннатни✨🌙
✨Рўза тутайлик дўстлар🌸✨

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
🧕 Muslimalar kundaligi
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋 Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Саидумар чаккасини қашиб илжайди: - Ажойиб экансиз, ака!? Мана мисол: Сиз шу топда мол сўядиган қассобдан уни нега даволамадинг деб ветеренарнинг ишини сўраган…
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Мана буюртмангиз, - Хонзода Толибга ўзи билан олиб келган патнисдаги қайноқ қаҳвани тутар экан, иккинчи финжондаги доғ сувни компютер столи ёнига қўйди,- қаҳвани жуда ширин қилиб ичаркансиз, шунга сув ҳам олиб келақолдим.

- Сиз-чи?- деди Толиб ишини йиғиштириб қаҳвадан ҳўплар экан, - жуда мазали чиқибди, катта раҳмат.

- Нима мен? - ҳайрон бўлди Хонзода ва тезда саволга жавоб қайтарди,- ҳа қаҳвани айтяпсизми? Мен қаҳвани аччиқ-аччиқ ичаман. Шакарни эса деярли солмайман ҳам.

- Ўўў жуда қизиққон кўринасиз? - Хонзодага қармоқ ташлаган бўлди Толиб,- билсам бўладими бу ерда нима иш қиласиз?

- Айтмай-ман,- жилмайди Хонзода,- илтимоооос шу ҳақда сўраб мени ҳижолат қилманг.

- Вой нега ҳижолат бўласиз? Одам ўз касбидан ҳам ҳижолат бўларканми?

- Айтсам ҳафсалангиз пир бўлиши мумкин.

- Ҳафсалам пир бўлмайди деб ваъда берсам нима иш қилишингизни айтасизми?

- Йўўўқ, - ноз-ишва билан жавоб қайтарди Хонзода,- манави компютерларни созлаб бўлганингиздан кейин мениям телефонимни бир кўриб берсангиз ким бўлиб ишлашимни айтаман.
Толибнинг оғзи қулоғига етиб илжайди:

- Бўлди, гап йўқ. Телефонингизни албатта кўриб бераман. Аввал мана бу ердаги ишларни битириб олай.

- Анча ишлайсизми бу ерда?

- Иммм, - ўйланди Толиб,- бир ярим соатчалик ишим бор экан.

- Унда мен ҳам роппа роса бир ярим соатдан кейин келаман. Хўпми? Фақат кетиб қолманг-а?

-251-
❤14🔥3
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Йўқ кетмайман. Фақат ўзингиз келсангиз бўлгани,- деди Толиб хушнуд кайфиятда,- тағин менга деворни ушлатиб кетманг.

- Албатта келаман, - жилмайди Хонзода,- ахир менга хизматингиз жуда керак. Мен иложи бўлса сиз айтган вақтдан хам эртароқ келаман, сабаби бу ерда ишингиз битса сизни узоқ ушлаб ўтиришмайди.

- Шунақа денг!? - ажабланиб теварак-атрофга назар ташлади Толиб,- унда мени куттириб қўйманг.

- Хўп...

Хонзода ташқарига чиқиб кетгач Толиб унинг изидан юраги жизиллаб қараб қолди. У Зулхуморнинг ўлимидан сўнг анча-мунча тушкунликка тушиб қолгандек эди гўё. Толиб Зулхумордан ҳар нарсани кутса ҳам ўз жонига қасд қилишини кутмаганди.
У икки йил аввал Зулхуморни ўз уйларида онасининг туғилган кунида учратиб ҳудди ҳозирдаги каби юраги жизиллаганди. Ёшлигида оддийгина жамалак соч қизча бўлган Зулхумор институтни битирар вақти ҳар қандай йигитнинг ақлини ўғирлайдиган даражада жозибали, хушсурат бўй қизга айланганди.Йигитни ўз акаси ўрнида кўрган Зулхумор эса ундан ийманмай Сапура опага ёрдамлаша туриб Толибга ҳам очиқ чеҳра билан гап ташлаб турар, пиширилган ширинлик, тайёрланган салатлардан "Татиб кўриб баҳо беринг" дея ширин мулозамат қилиб қўярди .
Шу кеч Толиб уйқуга ётар олдидан илк бор қиз бола ҳақида ўйлаб, юраги орзиқиб кўзи илинди. Бу қиз Зулхумор эди.

-252-
😢8❤3
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Шу кўйи Толиб бир ҳафтача Зулхумор ҳақида ўйлаб ўзича у ва ўзи учун ширин режалар тузиб етти қават осмонда учган каби лаб-лунжини йиғиштира олмай юрди. У ўзига-ўзи ҳайрон бўлганча " Ҳаётимда сайлашим керак бўлган маликани қаерлардан излаб юрибман, у бўлса шундоққина ёнгинамда экан?" дея ўйлар ва Зулхумор ҳудди эрта-индин ўзиники бўладигандек терисига сиғмай илжайиб қўярди.
Анча вақтдан буён ўғлини бирон қизга уйланишга уната олмаётган Сапура опа эса бу сафар иш билан бўдиб Толибнинг атворидаги ўзгаришлардан бехабар қолганди.

Толиб эса ўзича бир қарорга келиб қўйганди:

Онасига Зулхумор ҳақида ўзи айтади!

Бироқ кўп ўтмай бу ҳақда онасига айтишга ҳожат қолмади. Онасининг ўзи Зулхумор ҳақида Толибга суюнчилади:

- Суюнчи бер, Толиб! Зулхуморни Қашқадарёга узатаяпмиз. Анчадан буён курсдоши билан севишиб юраркан қиз тушмагур. Бадриддин ака қизини узоққа узатгиси йўқ эди-ю, Покиза эрини қизи учун бир амаллаб кўндирди. Аммо куёв ҳам куёвмисан куёв экан. Жуда билимли, зеҳнли, келишган йигит экан.

Сапура опа гапирган сари Толибнинг ичи тўкилиб бораверди.

Аксига олгандек Сапура опа Толибнинг ярасига туз сепгандек:

- Сен ҳам бирортасига кўнгил қўйсанг эди, ҳозир мен ҳам тўйнинг ширин ташвишлари билан елиб-югуриб юрган бўлармидим,- деган сўзлари ортиқчалик қилди.

-253-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13❤2
Рўза тутаман деб сахарликга уйғонганларга, Аллохнинг саломи, Жаннат бўлсин!

• Тутган рўзаларининг ажрини ёзиб, фаришталар адоғига етолмасин!
• Рўзалари вужудларига дармон, қалбларига ҳаловат, охиратларига зеб бўлсин!
• Аллоҳ сабр берсин, куч-қувват берсин!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢6
3-МАРТ , РЎЗАНИНГ 13-КУНИ. Ифторлик (оғиз очиш) Тошкент вақти билан.

Ифторлик (оғиз очиш) дуоси:
Аллохумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффарума қоддамту ва ма аххорту бирохматика йа архамар рохимийн, Аллоху акбар.

Маъноси: Эй Аллох, ушбу Рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга тавакал қилдим, ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гунохларни афв қилгувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гунохларимни мағфират қилгил.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Шу тариқа Зулхумор узатилиб кетди, Толибнинг кўнглида унга нисбатан куртак ёзган муҳаббат ғунча бўлиб очилишга улгурмай сўлди.

Орадан икки йил ўтиб ўзи очган "Ҳаёт шаъми" гуруҳида Зулхуморнинг профилига беҳосдан дуч келиб келиб қолган Толиб аввалига шошиб қолди. Зулхумор ўз шахсий профилига "Отам-давлатим, онам-жаннатим" дея Бадриддин ака ва Покиза опанинг суратларини қўйган экан.
Толиб ўшанда ўзининг "Админ хоним" ва "Ҳатира хола" номли профилларидан кириб Зулхумор билан анча ҳамсуҳбат бўлди. Алдов йўли билан унинг суратларини қўлга киритган Толибнинг бир дарди минг бўлди, сабаби Зулхумор турмушга чиқиб янада гўзаллашган, янада истарали бўдиб кетган эди. "Ўшанда Зулхумор менга турмушга чиққанда қўлидаги бола ҳозир меники бўлиши мумкин эди". Хаёлини чақмоқдек ёритган ушбу фикр Толибнинг кўксидаги ҳасад оловини янада аланга олдирди. У Зулхумор курсдошини танлаб хато йўл тутганлигини кўрсатиб қўйиш мақсадида унга тузоқ қўйди.
Натижада эса...
Энди Зулхумор на ўзининг эрига, на Толибга тегишли эмас эди.

Бундан уч кун аввал Покиза опа куёви компютерларни созлаш бўйича яхши бир уста қидираётганини айтиб Толибдан ёрдам сўраганида у онасига ҳафсаласиз қўл силтаганди:

- Эээ , ўша сўлтамат тошини терсин. Майда соққакашлик қилишдан бошқа ишим йўқми мени? Жуда қанча пул берарди ўша куёв? - у шундай деб онасига юзланди,- ойи, шу куёв менга сира ёқмади. Зулхумор оламдан ўтиши билан дарров Тошкентга келиб олибди. Шу вақтгача Россияда санғиб юрмаганида ҳозир холамнинг қизлари тирик юрган бўлармиди?

-254-
❤9😢6
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Сени куёв билан ишинг бўлмасин! - бобиллаб берди Сапура опа,- мен унинг учун ёрдам сўраётганим йўқ. Мен Покиза холанг учун сўрадим ёрдамни. Ёдингда бўлмаса солиб қўяй: айнан ана шу холанг туфайли сен билан мен ҳозир бошпаналимиз! Ичаётган бир пиёла чойимиз ҳалқумимиздан ҳотиржам ўтяпти. Айнан унинг учун сен отанг бу дунёдан ҳотиржам кўз юмди. Сен "Қаллобнинг ўғли" деган тавқи лаънатни бўйнингга илиб яшамадинг!? Яна санайми ё бўлдими?

- Бўлди,- пўнғиллади Толиб.

- Бўлган бўлса Покиза холангни куёви телефон қилган-да, у билан келишгинда шанба куни бориб ишини битказиб бер.

- Хўп ойи!- деди Толиб ҳозир ойисига хўп демаса қутилмаслигини билиб гапни калта қилди.
Ўша кундан буён унинг кўнгли ғаш.
Толиб бугун Жалолиддин билан учрашгандан бери ўша кўнгил ғашлиги баттар қуюқлашди.
Толиб Жалолиддинга боқиб Зулхумор оз бўлса-да, суюклиси билан жуда бахтли ҳаёт кечирганини ҳис қилиб ич- ичидан рашк оловида қоврила бошлаган эди. Унинг Хонзодага гап отиб юрагидаги оловни босмоқчи бўлганини ҳам сабаби шу эди.

- Мараз! - нариги хонада Толибнинг ишини синчковлик билан кузатиб ўтирган Саидумарнинг қўллари мушт бўлиб тугилди,- бу чаён бизнинг файллардан нусҳа олди, сўнг уларни ўз шахсийсига жўнатди. Ишни бажариб бўлгач эса ҳеч нарса бўлмагандек операцияни ўчириб ташлади.

- Тўхта-чи? - шошилиб қолди Асрор ака,- бу нарса биз учун зарар эмасми?

- Зарар!- ҳозиржавоблик билан жавоб қайтарди Саидумар, сўнг ғолибона илжайди,- унинг ўзи учун зарар...

-255-
❤8👍3