🧕 Muslimalar kundaligi
1.64K subscribers
3.64K photos
3.53K videos
4 files
6.83K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Tugadi… Bizni sogʻintirib yana 1 yilga ketadi Ramazon🥲 Shu Ramazon gunohlarimizni yuvishga sabab boʻlsin🤲🏻
Kelayotgan Hayit muborak boʻlsin qalbi goʻzallarim🥹❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢2❤1🔥1😇1
Bu yilgi Ramazonning oxirgi iftorligi muborak boʻlsin 🤗
Alloh hammamizning ibodatlarimizni, tutgan roʻzalarimizni qabul aylab, shu muqaddas oydan gunohlardan pok boʻlib chiqishimizni nasib etsin! 🤲


Alhamdulillah ♥️
🥰3❤2
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Хонзода Ҳорун Рашидовни деразадан ташқарига ўйчан тикилган ҳолатда учратди:

- Ҳорун ака...- Хонзода уни чўчитиб юбормаслик учун аста сўз қотди,- ассалому алайкум...

- Негадир бу ерлардан кетгим йўқ... - ўзига ўзи гапиргандек сўзланди Ҳорун Рашидов, -: назаримда юрагимга ҳаёт жилғасини олиб келадиган қон томирлари шу заминга улангандек. Узоқлашсам чирс-чирс узилиб кетадигандек.

- Сиз атиги бир ойга кетаяпсиз. Бу унчалик узоқ муддат эмас...

- Хонзода,- шарт ўгирилиб қизнинг кўзларига ўтли нигоҳларини қадади Ҳорун Рашидов,- истасанг мен билан кетишинг мумкин.

Йўқ!

Истасанг эмас, яхшиси мен билан кет! Мен сафарни сени вақтингга қараб сурдираман.

Хонзода Ҳоруннинг нигоҳидан кўзларини олиб қочмади:

- Истамайман! - зумда қарорини баралла эълон қилди у ва кўп ўтмай меҳрга тўла овоз билан қўшимча қилди,- мен сизни шу ерда кутаман, Ҳорун ака.

Ўз уйимизда...

🍂

Чоршанба куни келаси кундаги тадбир - Толиб ва унинг товламачилар тўдасига тўр ташлаб овлаш мақсадида Асрор ака, Жалолиддин, Саидумар ҳамда Хонзода қизғин тайёргарликни бошладилар.

- Асосий маъсулият Саидумарнинг елкасида,- таъкидлади Асрор ака, - Жалолиддин ва мен рақамимизга юборилган "Apk" хабарларини олдинма- кетин очамиз. Шунда Саидумар Толибнинг аккаунтига кириб унинг пластигимиздан ўғринча пул кўчираётгани функциясини суратга олади. Бунга жуда қисқа вақт кетади, шу сабаб Саидумар улгуриб қолиши керак.

- Мен нима қиламан? - сўради Хонзода,- вазифам нимадан иборат?

- Менимча Толиб сенинг рақамингга пулларингни ечиб оладиган файл жўнатмаса керак, ундан кейин сен аллақачон энг катта ёрдамни бериб бўлдинг. Сен туфайли Саидумар газандалар уясини аниқлай олди, яъни улар йиғилиб одамлар пулини шиладиган жойни. Саидумар Толибни жиноятини кадрга муҳрлаши билан оператив ходимлар уларни жиноят устида қўлга оладилар.

- Жуда соз! - кайфияти кўтарилди Хонзоданинг,- яна битта савол пластингингизда қанча пул бор? Ҳайрон бўлманг шунчаки ўлжанинг нархига қизиқдим. Агар у ерда пул кам бўлса Толиб ва шерикларининг энсаси қотиб пулни ечишмасачи? Операция барбод бўлади-ку?
- Мен ундай деб ўйламайман,- учрашганларидан буён жим турган Жалолиддин суҳбатга қўшилди, - нафс бандалари учун арзимаган сумма ҳам пул, миллиард сўм ҳам пул. Улар ўзгани тунаб лаззатланадилар.
- Бизнинг карталаримизда ўртача ўттиз миллиондан ошиқ пул бор,- кўзларини маъноли қисди Асрор ака,- аслида бу пуллар Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази томонидан операция учун махсус ташлаб берилди. Ҳадемай бу ерга марказ ходимларидан икки нафари Саидумарга ёрдам бериш учун келиб қолишади


-278-
👍7❤6
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Шундай денг? - ройишлик билан бош ирғади Хонзода,- унда мен оёқ остида ўралашиб сизларга ҳалақит бермай. Барча ишлар битгач хабар берарсиз, хонамда бўламан.

- Албатта...

- Ишингизга омад тилайман, - Хонзода бошқа сўз демай хонани тарк этди.

🍂

Орадан икки соат ўтиб Хонзоданинг хонасига уланган хизмат телефони жиринглади:

- Хонзода, барча ишлар беш,- Асрор ака Хонзодага тўлиб тошиб ахборот бера бошлади, - жиноятчилардан олти нафари қўлга олинди, қолганлари устидан эса қидирув эълон қилинди. Ноинсофлар шу вақтгача уч миллиард сўмга яқин пулни ўғирлаб, ўзлаштириб олганликлари ҳақида гумонланяптилар.
Синглим, биз ҳозир жиноятчилар қўлга олинган офисларига кетмоқдамиз. Сен ҳам борасанми?

- Ҳаа! Албатта! - Хонзода ўрнидан дик этиб сакраб турди,- мен йўлга чиқяпман.

Ярим соатга қолмай Асрор ака бошчилигидаги йигитлар ва Хонзода Толиб ҳамда унинг гумашталари қўлга олинган жиноят жойига яқинлашдилар.

Жиноятчилар вақтинчалик битта хонага ҳибс қилинган эканлар. Саидумарга ёрдам берган ходимлар Асрор аканинг илтимосига кўра Толибни алоҳида хонага олиб чиқдилар.

Жалолиддин ўрнидан туриб Толиб билан юзма-юз бўлди.

- Ифлос! - деди Жалолиддин Толибга нафрат билан тикилиб,- нима учун Зулхуморга бу тақдирни раво кўрдинг!? Ахир у сенга ўз синглингдек яқин эмасмиди, мараз!?

- Йўқ!?- деди Толиб Жалолиддинга истеҳзоли тикилиб, - у менга синглимдек яқин эмас эди! Мен Зулхуморни жонимдан ортиқ севгандим, у бўлса сени танлаган! Ана энди у на сенга, на менга!

Жалолиддиннинг юзи бу янгиликдан унниқиб кетди.

Шу пайт сал нарида турган Хонзода Жалоддинни куч билан итарди-ю, ўзи зарб билан Толибнинг биқинига айлантириб тепди.

Бу ҳодиса шу даражада кутилмаган ҳолатда содир бўлди-ки, хонадагиларнинг барчаси бир неча лаҳзага саросимага тушиб қолдилар.

  Толиб иҳраганча қорнини чангаллаб чўккалаб қолди.

   - Бу сенга онасидан бемаҳал ажралган гўдак учун...- деди алам билан Хонзода,-сен ҳам одаммисан?  -  у Толибнинг бетига жаҳл билан тупурди,- ҳайвон! 

    Хонзода унга яна нимадир демоқчи бўлиб оғиз жуфтлади,  бироқ тезда фикридан қайтди ва бир-бир қадам босиб хонани тарк этди. 

   Хонзода Толибга ташланганда уни ўз ҳолига қўйиб беришган ходимлар айбдорни ўрнидан турғазиб уни қамоққа олиб кетиш учун қўлига кишан тақдилар.

   Асрор ака ҳамон хаёлларини йиғиштириб ололмаган  Жалолиддиннинг елкасига қўл ташлади: 

  - Кетдик...


-279-
❤12🔥4
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🍂

Хонзода Асрор акани ташқарида кутиб турган экан.

- Жалолиддин ака қанилар? - маҳзун қиёфада сўради Хонзода...

- У Зулхуморнинг қабрига кетди...- эзгин кайфиятда жавоб берди Асрор ака, - биз ҳам ишхонага кетдик. Ишлар қолиб кетмасин. Ҳорун Рашидовнинг йўқликларини билдирмаслигимиз керак. Ахир улар бизга ресторанни ишониб ташлаб кетганлар...

Хонзода Асрор акага эътироз билдирмай унга эргашди.

- Асрор акааа?

- Ҳаа синглим? - меҳр билан жавоб берди Асрор ака машинасини рестораннинг ёнида буриб тўҳтатар экан

- Келинг, ишдан кейин бугун бир байрам қилайлик, - синиқ жилмайди Хонзода,- мен тўйиб рақс тушмоқчиман ва дунёнинг барча ташвишларини унутмоқчиман...

- Менда бундан ҳам яхши бир таклиф бор. Бугун бизникига борамиз. Мен ҳозир келинойингга қўнғироқ қилиб ўнг қўлини ўйнатиб тошкентча палов тайёрлашини тайинлайман. Унга "Бугун сен анчадан буён танишишни истаётган қиёматли синглим Хонзодани олиб бораман, мени уялтириб қўйма. Дамлаган паловингда битта гуручга битта гўшт чиқмаса ҳисобмас" дейман.

Асрор аканинг сўзларидан Хонзоданинг кўнгли тўлиб йиғлай бошлади.

- Воой, бу қизни йиғлашини? Ҳозир кимгадир "Мана шу қиз манаман деган эркакларни битта тепиб чочиб қўяди" десам ишонармикан?

- Ака, сиздан бир илтимосим бор эди,- деди Хонзода ёшли кўзлари билан эркаланиб,- агар хўп десангиз...

- Қандай илтимос экан, синглим? Бемалол сўрайвер.

- Ака, мен ёлғиз эмасман. Агар рози бўлсангиз Шабнам ҳам мен билан борса...

- Албатта борсин. Сизлар учун эшигимиз доим очиқ. Бу ёқдан Жалолиддин ва Саидумарни ҳам чақирамиз. Бугун бир яйрайлик.

- Хўп,- деди Хонзода жилмайганча машинадан тушар экан.

- Соат олтида тайёр бўлиб туринглар. Сизларни ўзим олиб кетаман.

- Яхши...

Хонзода Асрор акага бош силкиб бош бинога йўл олди. Асрор ака машинасини маҳсус жойга қўйиб келиш учун чап тарафга бурилди.

Хонзода "Feruza"нинг ходимлар учун ажратилган махсус йўлагидан ўтиб иккинчи қаватга кўтарилар экан, сумкасидаги қўл телефони жиринглаб хаёлларини тўзитди.

- Алло!?- жавоб берди Хонзода нотаниш рақамдан келган қўнғироққа ажабланиб, - ким бу?

- Бизга Хонзода Бакирова керак эдилар

- Менман Хонзода Бакирова,- ҳайрон бўлди Хонзода

- Ҳурматли Хонзода Бакирова, сизни *- жиноят қидирув бўлимидан безовта қиляпмиз. Ўтган хафта жиноят устида қўлга олинган Гулёра Сафарова, Жонибек Келдиев ва яна бир гуруҳ уюшган жиноятчилар ўз айбларига иқрор бўлиш асносида жорий йилнинг - апрель ойида сизнинг шахсингизга нисбатан содир этилган жиноий ҳатти-ҳаракатларини ҳам тан олдилар. Сиздан эртага соат тўққиз-у ноль нолда бўлимга келишингиз ва кўрсатма беришингизни сўраймиз...

...

- Хонзода Бакирова!? Бизни эшитяпсизми? Жавоб беринг!?

- Ҳаа, сизни эшитяпман,- шивирлади Хонзода,- эртага соат тўққиз-у ноль нолда бўлимга етиб бораман.

- Жуда соз, саломат бўлинг...

Хонзода иккинчи қаватга кўтарилиб хонасига кирди-ю, деразани кенг очиб ўпкасини тўлдириб куз ҳавосидан нафас олганча ресторан ортидаги боғга термулди.
Боғдаги дов-дарахтлар олтин, зарҳал тусга кирган, кўзни олар даражада тароватли ва гўзал эди.

- Хуш келибсан,- дея масрур шивирлади Хонзода,- мен севган хазонрезги...Мана яна биргамиз...

#БИРИНЧИ_КИТОБ_ТУГАДИ!

Асар бошланиши:21 июль 2025 йил
Асар тугаши: 20 сентябр 2025 йил

Эътиборингиз учун ташаккур! Саломат бўлинг!

-280-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤24👍16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎊💐🌙РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!✨💐🌙

✨Ассалому алайкум. ✨

Тортиқ бўлсин сизга дуо-саломлар,
Дуода энг гўзал, ширин каломлар.
Илоҳо уйингиз нурларга тўлсин,
Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин!

Яқинларингизни қилинг зиёрат
Ўқиган намозингиз бўлсин ижобат
Энг яхши ишингиз бўлсин ибодат
Ҳайит айёмингиз бўлсин муборак!

💐ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ҲАЙИТ АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК!!!💐

Яқинларга улашинг ❤️⤵️
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤3
🤲Ҳайит куни яқинларни учратганда:
Жубайр ибн Нуфайрдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари агар ҳайит куни учрашиб қолишса, бир-бирларини: «Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум», яъни «Аллоҳ биздан ҳам, сиздан ҳам амалларни қабул айласин», деб табриклашар эди.
Ҳофиз ибн Ҳажар: «Бунинг санади ҳасан», дейдилар.

🤲 Аллоҳ таоло Рамазон ойида қилган ибодат, дуо ва барча солиҳ амалларимизни қабул этсин, ажр-мукофотларини кўпайтириб берсин.

🤲 Яратган барчамизни кейинги Рамазонларга ҳам соғ-омон етказсин.

🤲 Рамазондан кейин ҳам нафл рўзаларни кўп-кўп тутишимизни насиб этсин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги кун, янги умидлар...🌱

Ҳайитнинг баракаси ва Наврўзнинг янгиланиши бирга кириб келсин🤲✨
Ҳар бир хонадонга
тинчлик, бахт ва файз тилайман!
🪻🪻🪻🪻🪻🪻🪻
Байрамингиз муборак бўлсин 🌙🌸

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 Наврўзи олам муборак бўлсин.

Шундай азиз кунларга барчамизни яна етказсин. Сизга ва оилангизга саломатлик,
қут-барака ато этсин.

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ҚАДРДОНЛАРИМ❤️

💐Азизларим
Ҳаммангизни кириб келаётган гўзаллик ва баҳор айёми, яшариш ва янгиланиш ойи 21- Март НАВРЎЗ байрами билан чин дилдан табриклайман!

💐Янгиланиш ойи сизларга шодлик омад, бойлик, соғлиқ даромад, хурсандчилик, файз ва барака олиб келсин!!

💐Доим яқинларингиз баҳтига саломат бўлинг.
❤️Қалбингиз баҳор гулларига тўлсин, атрофингизда самимий инсонлар кўпайсин.
❤️ Меҳр-муҳаббат, қувонч юрагингизни ҳеч қачон тарк этмасин!

🎉НАВРЎЗ БАЙРАМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАРИМ! ☘️🌸
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
Рамазон ўтди, аммо унинг нури сўнмаслиги керак! ✨

Кўпчилигимизда ҳайитдан сўнг: "Энди Рамазондаги руҳиятни қандай сақлаб қоламан?" деган савол туғилади.

Аллоҳ таоло барчамизга бу амалларда бардавомлик ато этсин. Рамазон бизни тарк этган бўлса-да, Рамазоннинг Роббиси биз билан доим биргадир! 🌷

©BintuSodiq

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон ҳамма нарсага тўйиши мумкин, лекин ҳеч қачон меҳрга тўймайди

🤗Азизларим - шунинг учун ҳам бир-биримиздан меҳримизни, озгинагина эътиборимизни аямайлик

Қариндошлар, ака-ука, опа-сингиллар группаси учун маҳсус)👇

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💣БУГУН 23💢МАРТ. ДУШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН! 💜

🌹 Аллоҳдан сиз учун дунёдаги энг яхши нарса -  АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИНИ;

🌹 Жаннатдаги энг олий неъмат - АЛЛОҲНИНГ ЖАМОЛИНИ КЎРИШЛИКНИ;

🌹 Энг яхши мукофот - ПАЙМҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН ЖАННАТДА ЖАМЛАШИНИ
сўрайман!

🌹 Тан сиҳҳатлик, офият, бахт -  саодат, омад, ҳалол даромад сиздан асло айрилмасин! Кунингиз хайрли ўтсин!

   🌹🍃ХАЙРЛИ ТОНГ! 🍃🌹


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азиз ёрим, вафодорим, жуфтим, ҳалолим,
Кунда қуёшимсиз, тунда ҳилолим.
Яхшиям сиз борсиз менинг  ёнимда
Яхшиямки учратмиш бизни Аллоҳим!

Умр йўлдошингизга юбориб кўнглини кўтариб қўйинг!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1