🧕 Muslimalar kundaligi
1.64K subscribers
3.63K photos
3.53K videos
4 files
6.83K links
Download Telegram
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
Forwarded from 15.00 2pm help
𝗠𝗔𝗫𝗦𝗨𝗦 𝗦𝗞𝗟𝗔𝗗 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟

𝗕𝗥𝗘𝗡𝗗 𝗧𝗔𝗩𝗔𝗥𝗟𝗔𝗥𝗡𝗜 𝗤𝗜𝗗𝗜𝗥𝗚𝗔𝗡𝗟𝗔𝗥 𝗨𝗖𝗛𝗨𝗡

𝗔𝗥𝗚𝗜𝗡𝗔𝗟.𝗧𝗔𝗩𝗔𝗥𝗟𝗔𝗥 𝗢𝗣𝗧𝗜𝗠 𝗡𝗔𝗥𝗫𝗟𝗔𝗥 𝗕𝗜𝗟𝗔𝗡

😍😍😍😍😍😍😍

1⃣0⃣0⃣ 0⃣0⃣0⃣

https://t.me/+OVeLnGSIyNUyMzk6
https://t.me/+OVeLnGSIyNUyMzk6
https://t.me/+OVeLnGSIyNUyMzk6

𝗥𝗲𝗸𝗹𝗮𝗺𝗮𝗰𝗵𝗶
@MUSTAFO_OPTOMM
14
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from 15.00 2pm help
🍑😘🙂🤣🦕🌧😌🌟🥹💜💜🫦

🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠  🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🎊 BAHORGI SEZONGA ASAL NOVINKALA ☹️

🦄🧚‍♀️🐻‍❄️🎁🙂🙂🌈🙂🙂❤️😊🙂

🤚 BOG'CHAGA VA MEHMONGA KIYDIRISHGA CHOTKIY KIYIMLAR 🙂

╔═🌿═════╗    ╔═🌿═════╗
       KIRISH ❤️                 KIRISH ❤️
╚═════🌿═╝    ╚═════🌿═

#17
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from 15.00 2pm help
🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️


🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
🌹                                                         🌹
🌹               LUX SARPA                     🌹
🌹                                                         🌹
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

╔═🌿══════╗    ╔═🌿══════╗
       KIRISH ❤️                 KIRISH ❤️
╚══════🌿═╝    ╚══════🌿═╝


📣 📢📢📢 XIZMATIGA MUROJAT QILING🔊 #14
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 

Жалолиддин Зулхуморнинг қабри ёнида анча маҳалгача қолиб кетди. У аёли билан хаёлан узоқ гаплашди, кўнглидагиларни борини тўкиб солгандек бўлди гўё...

- Зулхумор... Қабрингда тинч ёт, гўзалим. Бугун сени хўрлаган ифлос шериклари билан қўлга олинди...
Мен ўзим ва ойингга берган ваъдамни бажара олдим. Албатта Аллоҳим қодир қилгани учун...
Азизам, мен ўз жонингга қасд қилганинг учун сендан жудаям хафа бўлгим келади, аммо уддалай олмаяпман. Сен ҳақда ўйласам етмиш икки томиримдаги қоним исён қилаверади. Ахир чора ягона эмас эди. Ўша чора фақат ўлим эмас эди. Сен синглимнинг тўйи ва ота-онамнинг улуғ ибодат учун аталган пулларини олдириб қўйганинг сабаб ўзингни кечира олмадингми? Майли бу ишлар учун йўқотсак кун йўқотардик, бироқ жон йўқотиш шарт эмасди. Сени бутун интернет оламига шарманда қилганлари учун номус аламига чидай олмадингми? Ахир бутун дунё инсонлари қарши бўлган тақдирда ҳам мен сен тараф бўлар эдим. Наҳотки шулар ҳақида ўйламадинг?
  

-1-
😢9❤1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 

Азизам... Ўлимингга сабабчи бўлган Толиб дегани бугун сени севганини тан олди. Айтишича рашк кўзларини кўр қилганмиш. Мен буни севги дея олмайман. Бу менимча ҳирс.  Шунчаки ҳайвоний бир туйғу. Севги эса илоҳий туйғу. Унга фақат қалб кўзлари очиқ инсонларгина мушарраф бўладилар.  Кимдир гулни севса уни ғунча чоғида ҳам,  барқ уриб очилиб яшнаб турган чоғида ҳам,  ҳатто гулбаргларини тўкиб чўлтоқ бўлиб қолганида ҳам севади. Чунки у ўша гул ўзини  келгуси йилда яна нафис ғунчалари билан сийлашини билади. Умид билан,  севги тўла юраги билан ўша кунларни кута олади.
   Бошқа биров эса гулни севдим деб иддао қилади-ю,  бироқ уни ҳали очилмасидан беаёв юлиб олади. Шўрлик ғунча тошбағир инсон қўлида бир неча соат кун кўради ё кўрмайди. Нафс бандаси учун эса ғунчанинг на очилиши, на барқ уриб яшнаши, на атрофига муаттар ислар таратиши аҳамиятсиз. У фақат ўзини ўйлайди. Бундайлар фақат ўз нафсининг қондириш учун севадилар холос, агар ана шу туйғуни севги деб аташ мумкин бўлса.
Толибнинг туйғуси ана шундай ҳайвоний туйғу эди.У агар сабр қила билганда ўзига ҳам сенданда яхши қиз насиб қилишини кўрган бўларди.
Зулхумор... Мен энди қишлоққа қайтаман. Жамилани турмушга беришимиз керак. Унинг тўйи учун охирги сафар Россиядан ишлаб келган пулларим етиб қолса керак. Етмаганига дўст бор, қовму қариндош бор. Улар ҳам қўлдан келган ёрдамларини аямайдилар албатта. Тўй ўтгач эса яна Тошкентга қайтмоқчиман. Сенинг ёнингга. Ҳозирги ишга кирган жойимда ишчилар учун маълум муддатга уй беришар экан. Мен отам- онам, укам ва Бекзодни олиб қайтмоқчиман. Жуда бўлмаса шу ерда қишдан чиқиб олсак, у ёғи бир гап бўлар.

-2-
👍6❤3
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 

Жалолиддиннинг хаёлларини телефонининг жиринглаган овози тўзғитиб юборди
-Алло. Ҳа Асрор? ...Ҳа. Хўп, албатта бораман. Яхши. Соат олтигами? Бўпти, кеч қолмайман

Жалолиддин Зулхуморнинг қабрини кафти билан авайлаб силади.
- Хайр, Зулхуморим. Мен яна келаман- шивирлади у ва ўрнидан аста қўзғолиб бир-бир қадам босганча қабристонни тарк этди.

🍂

Асрор аканинг аёли Марҳабохон кўнгли очиқ, самимий аёл экан. У Хонзода ва Шабнам билан кўп йиллик қадрдонлардек дарровда чиқишиб кетди.
Асрор аканинг отаси ва оналари ҳаво алмаштириб дам олиб келиш учун Оқтошга кетишган экан.
Йигитлар учун алоҳида дастурхон ҳозирланди. Хонзода билан Шабнам улардан узр сўраб Марҳабохон билан ошхона ёнидаги алоҳида кичик меҳмонхонага жой қилиб ўтиришни исташди.
- Опажон, аввал сизга ёрдамлашиб юборамиз,- деди Хонзода Марҳабохонга, сўнг яйраб суҳбатлашамиз, баҳонада яхшилаб танишиб оламиз.
Аёллар ичкари меҳмонхонадаги йигитларга ошни сузиб киритиб юбришгач, Хонзода айтганидек ўзлари бир давра бўлиб суҳбатга киришдилар.

- Яхши ўтирибсизларми?- бир маҳал эшикдан ҳол сўраш учун бош суқди Асрор ака,- камчиликлар йўқми?

- Камчиликлар бор,- деди ҳозиржавоблик билан Хонзода

- Ие, ана ўша камчиликни айтгинда, дарров бартараф қиламиз, - деди Асрор ака Хонзоданинг сўзларидан оғринмай самимият билан

- Камчиликлар шуки, Марҳабохон опажонимизнинг қўллари жуда ширин экан, шу сабаб ўзимизни тўхтата олмай дастурхондаги егуликлардан керагидан ортиқ еб қўйиб ошқозонга жабр қиляпмиз. Энди ортиқча калорияларни йўқотиш учун спорт залда қанча шуғулланишимиз керак.
- Раҳмат синглим, - жилмайди Асрор ака, - бу сўзларингни ҳушомад ўрнида қабул қиламан.

-3-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤15👍4