🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Телефон бўлишни хохлайман📲...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
#Қиз_фарзанд

Қиз бола отаси учун Жаннат эшикларини очади. Сўнг эрга тегиб ярим динини ҳимоя қилади.
Она бўлгач эса Жаннат оёғи остида бўлади.

Агар бу сўзлар асл маьносини тушунган бўлганида эди. Бутун дунё мусулмон эркаклари қиз фарзанд туғулишидан хурсанд ва ғурурланган бўлар эди.
Аёлларга эса шунга лойиқ тақво қилган бўлишарди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤2🔥2
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ - Қизим ... Чорасизман , болам... Сен бахтли бўлишинг керак ... Ҳаммадан ҳам бахтли бўлишга сен ҳақлисан , жон қизим ... Мен айнан ўша бахтни туйишинг учун юрагимни кўксимдан юлиб отишга тайёрман, болам ... Фақат сен…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

67- ҚИСМ

Акромжон ўрнидан туриб Мирсаид акага пешвоз чиқди :

- Ассалому алайкум , ота

Мирсаид ака унга ҳорғин кўринишда қўл узатди :

- Яхши бориб келдингми , болам ?! Ваалейкум ассалом.

- Кел ука,- Мирсаид акага юзланди Маҳина амма,- мен ҳозир иссиқ чой дамлаб келаман.

Маҳина амма ўрнидан қўзғалмоқчи бўлган ҳам эди-ки , Акромжон уни туришига йўл қўймади.

- Аммажон , мен ўзим...

Акромжон ошхонага кириб кўзлари билан Ҳилолани излаб у ёқ - бу ёққа қаради. Ҳилола кўринмади. Акромжон газга чой қўяр экан, Ҳилоланинг мунгли нигоҳини хаёлига келтириб , юраги эзилди.

"Бояқиш уйда хун бўлиб йиғлаб ётгандир... Отам у шўрликка яхши бўлсин деб турмушга бермоқчи бўлсалар керак, аммо у ўзи суймаган ошини қандоқ ичсин ?! Анови уйланмоқчи бўлган йигит ҳам пайтини пойлаб турган экан- да ?! Келинойимга озроқ муҳлат берса бўларди- ю , отамнинг кўнгли бўшаши билан қисталанг қилиб туриб олмасдан ?!"

Акромжон шу топда ўзи кўрмаган , бир бор суҳбатлашмаган Бунёдбекни ёмон кўриб кетди.

Акром шу куни кечгача , тунда эса тонгга қадар Ҳилолани қисматини ўйлаб кўнгли ўртанди. Айниқса унинг кўзларини хаёлидан сира чиқара олмади.

"Демак, барчаси ҳал бўлиб бўлган, шундайми ? -кундузи сўраганди Акромжон Маҳина аммадан.

- Деярли. Тўғри ҳали Ҳилола йигит билан юзма- юз кўришгани йўқ. Аммо барибир барчаси хафтанинг охиригача аниқ ҳал бўлиши тайин насиб бўлса,- деб жавоб қайтарганди Маҳина амма" .

Йигитнинг кўз ўнгидан энг аввал кичик Сулаймон ўтди. Унинг ўзининг бағрига "амакижоним" дея отилганлари, сўнгра Мирсаид аканинг титроқ қўллари , чўкиб қолган қадди-басти , ҳазин чеҳраси , Маҳина опанинг дард билан тиззасини хаёлчан қучиб ўтириши ва ниҳоят Ҳилоланинг ўша мунгли қарашлари - буларнинг бари кўз ўнгидан бир- бир ўта бошлади.

- Йўўўқ !

Акромжоннинг қўллари мушт бўлиб тугилди:

- Бундай бўлиши мумкин эмас !

Бундай бўлишига йўл қўймайман!

Асло !

Акромжон тонг отганда қатъий қарорга келиб бўлганди .

У нонушта вақти ўтишини мўъжаллаб туриб Ҳилолага СМС ёзиб юборди.

- Салом. Илтимос , соат тўққизларда анҳор бўйига кела оласизми ? Фақат нима учун деб сўраманг ?! Яна ... Уйдагилар билишмасин .

Акромжон

Кўп ўтмай Акромжон қўлидаги телефонига Ҳилола ўзининг юборган хабарини ўқиганлиги ҳақидаги белги тушганини кўрди ва бўлажак учрашувга тайёргарлик кўра бошлади.

Акромжон Ҳилолани кўп кутмади. Ҳилола айтилган жойга вақтида етиб келди.

- Ассалому алайкум ,- деди Ҳилола ерга тикилиб , - мулла ака чақиртирган экансиз. Очиғи кўнглимга ҳар хил хаёллар келди- ю , аммо ...

- Ваалейкум ассалом. Келинг ўтиринг ,- Акромжон Ҳилоланинг ўтириши учун ўриндиқдан жой кўрсатди,- мен сизни бежизга чақирмадим.

Ҳилола у кўрсатган жой - ўриндиқ четига омонатгина ўтирди. Акромжон эса ундан узоқроққа ўрнашиб ўтириб олди.

- Хуллас , гап бундай. Сизнинг бу ерга чақиришдан мақсадим битта. Кеча уйга борганимда сиз ҳақингиздаги маслаҳат қулоғимга чалинди. Биламан , сиз турмушга чиқишга бутунлай қаршисиз . Аммо Отам ҳам бу ишларни кўнгил хуши учун қилаётганлари йўқ.

Ҳилола Акромжоннинг охирги сўзларини эшитиб унга ялт этиб қаради . Аммо Акромжон буни билиб - билмасликка олди- да, гапида давом этди :

- Мен уларнинг бу қарорга келишлари жуда ҳам оғир бўлганлигини кеча кўзларидан оққан ёшни кўриб ҳис қилдим. Уларнинг ҳам сиздан , сиз орқали кўз қувончлари бўлган Сулаймондан ажралиш тўғрисидаги қарорга келишларининг ўзи бўлмагани рост .

Ҳилола бетоқатланди.

У Акромжоннинг мақсадига тушуна олмай ҳуноби оша бошлаган эди.

- Биласизми , мен бу масалани энг қулай ечимини топгандекман. Агар сиз бир таклифга рози бўлсангиз , Отам сизлардан , сизлар эса Отамдан ажралмайдиган , гўшт ҳам , сих ҳам куймайдиган бир битимга имзо қўйган бўлар экансиз. Юқорида айтгандек энди бари биргина сизга жавобингизга боғлиқ

Ҳилола Акромжоннинг сўзларини эшитиб жонланди :

- Илтимос , тушунтириброқ айтсангиз ...


/197
👍22❤1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Акромжон бор журъатни кўзларига жамлади. У Ҳилолага қатъият билан тик қаради :

- Сиз менга турмушга чиқишингиз керак !

Ҳилола ўтирган ўрнидан сапчиб туриб кетди :

- Бу нима деганингиз ?! - деди у алам билан титраб-қақшаб , - устимидан кулишнинг бошқа йўли йўқмиди ?!

Ҳилола шундай деб сумкасини тутганча кетишга чоғланди.

Акромжон шаҳд билан ўрнидан туриб унинг йўлини тўсди :

- Нимага бундай деб ўйлаяпсиз ? Нима мени хазиллашиб кўнглини гуллатиб юришга вақти кўп одамга ўхшайманми ? Айтинг-чи , сиз билан неча йилдан буён танишмиз ? Шу пайтгача кимлигимни билиб олмаганингизга ҳайронман?!

- Бу гапларингиздан кейин сизни яна ким деб ўйлашим керак эди ?!- Ҳилола ҳам бўш келмади

- Менинг ниятим холис... Кечаги воқеадан кейин энг тўғри қарор шу деб ўйладим. Айтиш мумкин- ки , ҳеч қандай талофатларсиз мақсадга эришсак бўлади.

Яъни...

Шу ўзгаришдан кейин ҳаётимиз деярли ўзгаришсиз қоларкан. Сиз ҳам танангизга яхшилаб ўйлаб кўринг. Тўғри сизда иккинчи вариант ҳам бор. Мен ташрифи шанба кунига кутилаётган меҳмонларни назарда тутаяпман. Аммо у вариант сизга ёқмаётганини биламан...

Ҳилола бўшашди:

- Аммо бу ...

Жуда ғалати- да ...

Сиз мулла акам бўлсангиз.

Сизни доим ака ўрнида кўрганман. Ундан кейин энг асосийси тўсиқ мен рўзғор кўрган аёлман. Сиз эса ҳали турмуш кўрмаган йигитсиз ... Менимча, сизнинг таклифингизни рад қилишга мажбурман ...

- Дарровда йўқ дейишга шошилманг . Аввал яхшилаб ўйлаб кўринг. Таклифимни қабул қилсангиз нималарга эга бўласиз- у , акс ҳолда нималарни бой берасиз ?!
Мен нима мақсадда шу таклифни билдираяпман ? Кўнглингизга бошқа хаёл келмасин тағин ? Мен бу ишни бирор таъма илинжида қилмоқчи эмасман.

Хабарингиз бор ўзимга яраша давлатга эгаман, сизга уйлансам ҳам , уйланмасам ҳам отамнинг тенг ҳуқуқли иш бошқарувчилари бўлиб қолавераман. Демоқчи бўлганим бойлик масаласини сизга қилган таклифимга ҳечам алоқаси йўқ.

Энди сизга қайноға мақомида эканлигимга тўхталсам, буни ҳам оқловчи асосий сабаби бор.

Бу сабаб англаганингиздек менинг тутинган ўғил ҳамда қонимнинг бошқалигида.

Қолаверса , бу яъни ака ёки укасининг бевасига уйланиш одати азал -азалдан ҳақиқий жигарлар орасида ҳам шариатнинг руҳсатига эга бўлган тадбир саналади.

Энди уйланмаган йигит эканлигим масаласига тўхталсам.

Сизга тасалли сифатида бир нарсани айтишим мумкин. Турмуш қурган аёл айбдор дегани эмас. Қолаверса мен ҳам йигирма олти ёшгача ҳеч кимга кўнгил бермай юрмаганмасдирман.

Мен ҳам ...

Худди сизга ўхшаб мен ҳам айрилиқ азобини тортишга мажбур бўлган кўнгли яримман,- Акромжон хўрсинди ,- бироқ бу ҳақда бошқа гапиришни истамайман. Хуллас , сиз бу тарафдан кўнглингизни ҳотиржам қилаверинг. Иккимиз ҳам бир уммонда тўлқинлар эрмак қилаётган чорасиз икки хас каби тенг мақомдамиз .
Акромжон шундай деб қайтадан ўриндиққа ўтирди.

- Сизнинг ўйлаш ва қарор қабул қилишингиз учун вақтингиз кам,- сўзида давом этди Акромжон,- хаттоки йўқ десам ҳам бўлади.
Сиз ҳозир таклифимга йўқ десангиз шу ердан ҳеч нарса бўлмаган каби ўз йўлимизга кетамиз .

Агар жавобингиз "Ҳаа" бўлса , мен ҳозир уйингизга бораман ва Маҳина аммамдан турмуш қуришимиз учун мен тарафдан сизга совчи бўлишларини сўрайман.

Акромжон чуқур тин олди.

Унинг сўзларидан Ҳилола қаттиқ ўйга чўмиб қолди .

- Мен кутяпман...

Ҳилола бошини кўтариб Акромжонга қаради .

- Худди менда танлаш имкони бордек сўрайсиз- а ?

Мен "Ҳаа " деб жавоб бераман, фақат шу... Шу..

Ҳилола сўзларини давом этолмай нигоҳини четга олди ...

Акромжон унга жиддий тикилди :

- Сизнинг нима дея ололмаётганингизни яхши тушундим. Бу тарафдан кўнглингиз ҳотиржам бўлсин...

Демак , масала пишди .

Энди қайтамиз ?! Мен сизларникига кетаяпман. Сиз- чи қаерга борасиз ?

- Мен сиз билан бора олмайман, чунки сиз бор вақтда уйда бўлишим ноқулай. Ишимга кетақоламан.

- Яхши юринг, унда сизни кўча бошида ташлаб кета қоламан.

/198
👍24🎉1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Ҳилола эътироз билдирмай унга эргашди.

Қизғиш- тилларанг япроқлар билан безанган соҳил дарахтлари уларнинг ҳар иккисига бахт тилаган каби масрур шовулларди .

Олдинда Акромжон унинг ортидан Ҳилола сокин қадамлар машина тарафга йўл олишди. Бу сафар Ҳилоланинг одимлари келган вақтига нисбатан анча енгил бўлиб қолган эди.


* * *

- Пишмайдиган савдо ,- бош чайқади Маҳина амма Акромжоннинг гапларини эшитиб ,- ўзинг ўйлаб кўр. Сен ҳали чимилдиқ кўрмаган бўз йигит бўлсанг. Ҳозир сўраб , истаб қизиқ устида Ҳилолага уйланарсан ҳам . Аммо бир кун вақти келиб унга "Сени жувон ҳолингда олганман . Сен тенггим эмас эдинг. Мениям оқ кўйлакли қизга уйланишга ҳаққим бор эди?!" демаслигингга ким кафолат беради ?!

- Ўзим- да ўзим -ўша кафолат берадиган. Бошқа яна ким ҳам бўларди , аммажон - деди Акромжон ҳозиржавоблик билан.

- Ҳаа , сенга гапиришга осон . Бу ёқда қариндош - уруғ деган нозик тарафлар бор, - Маҳина амма беҳафсала қўл силкиди.

- Қариндошлар ?! Менимча улар қаршилик қилишмайди , қайтага ҳурсанд бўлишади. Мана биттаси сиз - аммам . Яна битталари Отамнинг ўзлари. Қизларига уйлансам хафа бўлмасалар керак. Битта- ю битта синглим эса бу хабарни эшитиб аллақачон "тўйга кияман" деб либос қидириб кетди.

- Сен энг асосийсини ўйламаяпсан? Ҳилоланинг ўзи нима деркин бу таклифга ? Кўнмаса- чи ?! Унда нима дейсан ?!

- Бунисини билмасам энди. Яхшиси ўзидан сўраб қўяқолинг ?!

Маҳина амма Акромжоннинг тагдор қочиримидан "нималарнидир" илғагандек бўлди , аммо шундай бўлса-да Ҳилоланинг ўзи қандай жавоб беришига қизиқди.

Ҳилола кўп гапирмади. Гўё бисотида ошиқча сўз қолмагандек гапни қисқа қила қолди :

- Менга фарқи йўқ...


* * *

Мирсаид ака Акромжоннинг таклифини , боз устига Ҳилоланинг бу таклифга умуман қаршилик қилмагани эшитиб шошилиб қолди. У Ҳилолани бағридан бегона бўлмай гап- сўзлардан ҳимоя қилиш чораси топилганидан беҳад қувониб кетди.

Мирсаид аканинг кўзларидан бу сафар ҳам тирқираб ёш чиқиб кетди. Аммо эндиги ёшлар шукр кўз ёшлари эди...

Мирсаид ака томонидан билдирилган Акромжон ва Ҳилоланинг тўйларини бир ойнинг нари - берисида ўтказиб юбориш таклифини Асрор ака ва Роҳила опалар ҳам маъқуллашди.

Мирсаид ака Акромжонни ўзи бош бўлиб қуриб битказган Ўрикзордаги янги уйига уйлантиришга қарор қилди. Бундан унинг кўзлаган битта мақсади бор эди .

Мирсаид ака Ҳилола иккинчи марта ҳам келин бўлиб ўзининг хонадонида қоладиган бўлса марҳум эри Сулаймон билан боғлиқ ҳотиралар янги турмушига раҳна солиб қўйишидан чўчир эди.

Шу сабаб у Маҳина опага ўз мулоҳазаларини билдириб :

- Опа , икки ёш бир- бирига кўникиб , ўрганиб олгунга қадар уларни ҳоли қолдира турамиз. Бир - икки ойдан кейин гоҳ бу ҳовлида , гоҳ унисида бир оила бўлиб яшайверамиз ,- деганида опасига ҳам бу сўзлар жуда маъқул келди.

Ҳаммадан ҳам Мирсаид аканинг қувонтирган ҳолат Ҳилоланинг кўз ёш тўкмай қўйганлиги , аввалгидек чеҳраси ёришиб қолганлиги эди.

Энди Мирсаид ака ва Ҳилола аввалгидан ҳам ортиқ бир- бирларига меҳрибон эдилар.

Ва ниҳоят кутилган кун келди .

Акромжон тўй учун бу тарафни умуман уринтирмади. У барча ҳаражатларни ўз зиммасига олган эди.

Тўй куни Мирсаид ака чиройли ва ихчамгина қилиб ош берди.

Куёв ва унинг жўралари эҳтиром ила ош билан сийлангач , урф- одат бўйича Акромжон Ҳилолани уйига олиб кетар бўлди.

У Ҳилолани етаклаб ҳовлига олиб чиққанида ҳозиргина шовқин бўлиб турган ҳовлини бирдан жимлик қоплади.

- Келинимизни отасининг оқ фотиҳаси билан янги бахт уйларига кузатиб қўямиз ,- деди Акромжон билан бирга келган санъаткорларнинг бошловчиси,- Марҳамат қизнинг отасини чақирсангиз.

/199
👍14🥰2❤1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Ҳовлидагилар ғимирлаб қолишди. Шу вақт микрофон орқали бутун ҳовли бўйлаб қиз узатаётган ота ва унинг қизининг изҳори ҳақидаги ажойиб ижро таралди :

Ота:
Бераридан қисмади-я Қодир Эгам,
Қиз неъмати гул очтирди ҳар бир изим.
Тўрт фаслим ҳам сен туфайли доим кўклам
Дуоимда кўкаргин сен, жоним қизим

Қиз :
Ҳар сўзингиз менинг учун дилга малҳам ,
Меҳрибоним, изҳорингиз гулга ўранг.
Сиз бор учун бу ҳаётим азиз, кўркам,
Отажоним , Аллоҳимдан бахтим сўранг

Ота :
Қиз дегани жаннат тамон йўлак эмиш ,
Ўзинг шаъним , ор - номусим , ёруғ юзим .
Солиҳа қиз ота учун тиргак эмиш ,
Дуоимда кўкаргин сен, жоним қизим.

Қиз :
Бағрингизда шодон ўсдим, кам- кўст кўрмай,
Мудом бахтдан сармаст бўлдим, ташвиш билмай,
Дуоингиз мустажобдир, канда қилмай,
Отажоним , Аллоҳимдан бахтим сўранг...

Ота :
Сенинг ўзинг қалб ардоғим , мунис эркам ,
Кунларимга жило сочган тонг юлдузим
Қўл дуода сўрарим бир : Қодир Эгам
Дуоимда кўкарсин деб , жоним қизим

Қиз :
Кўрсам дейман мудом шодон юзингизни,
Оқлай дейман берган ош, нон, тузингизни,
Бағрингизга босинг она қизингизни ,
Отажоним , Аллоҳимдан бахтим сўранг...

Ота:
Сен туфайли эгилмади мағрур бошим ,
Тўкса ёшни фақат бахтдан тўкди кўзим.
Онам каби меҳрибонсан ва дилдошим,
Дуоимда кўкаргин сен , она қизим...

Қиз:
Ота десам доим фахр туяр кўнглим ,
Ота- десам гуллайверар ўнгим , сўлим ,
Қиблагоҳим , сиз давлатим, жаннат гулим,
Отажоним, Аллоҳимдан бахтим сўранг...

Акромжон Ҳилолани етаклаб ҳовлининг ўртасига олиб келди ва аста тўхтади.

Шу вақт йиғилганлардан кимдир Асрор акани ўртага суриб олиб чиқди . Даврабоши Асрор акага микрофон тутди :

- Қизингизга оқ фотиҳа беринг, Отаси .

Аммо Асрор ака Ҳилолага юзланмади. У микрофонни нари сурганча ортига тезда ўгирилди- ю , шошилиб боғ тарафга йўл олди. Асрор ака қандай тезлик билан кетган бўлса , шундай тезлик билан ортга қайтди .

У...

У Мирсаид акани елкасидан қучиб етаклаб келар эди.

Асрор ака бояги жойига етиб келганда даврабошига имо қилиб микрофонни қайта сўраб олди ва

- Бу инсон ота бўлишда мени аллақачон йўлда қолдириб кетгандилар .

У шундай деб Мирсаид акага юзланди :

- Қизингизни дуо қилишга энг ҳақли инсон сизсиз. Қани отаси қизингиз янги ҳаёт остонасига сизнинг - бу дунёда ўзини дуо қилишга энг ҳақли ва муносиб инсоннинг дуосини ҳамроҳ қилиб олиб кетсин ...

Мирсаид аканинг юзидан бир жуфт ёш юмалаб тушди. У титраганча Ҳилолага аста яқинлашди ва ҳаррир рўмоли устидан пешонасини ўпди :

- Бахтинг бекам бўлсин , қизим . Қўшганинг билан қўша қаригин.

Шунда Ҳилола ...

Ўзини Мирсаид аканинг бағрига отди :

- Додажооооон...

Додажоооон...

Ҳилола елкалари силкина - силкина тўлиб -тўкилиб йиғлар эди.

- Қизим... Она қизим ... Дардимга дармоним, қизим.

Мирсаид аканинг ҳам кўз ёшлари юзини ийманмай ювиб туша бошлади.

Шу пайт аёллар сафида укасига яқин турган Маҳина амма унга яқинлашди ва шивирлаб қўлига ўроғлиқ ниманидир берди .

Мирсаид ака опасига бош силкиб "хўп" деган ишорани қилди ва у тутқазган оппоқ матога ўралган нарсани очди.

Бу Мастура опанинг жуфт билагузугининг иккинчи - Акромжоннинг умр йўлдошига аталган пойи эди. Мирсаид ака билагузукни Ҳилоланинг чап қўлига тақди.

Мастура опанинг ҳар икки билагузуги Ҳилоланинг ҳар икки билагидан жой олди...

Шу вақт Акромжоннинг ёдига Мастура опанинг ўзини ҳаққига қилган энг сўнгги дуоси тушди:

- Акромжон болам. Сен ҳам Сулаймонимга ўхшаб тагли - тахтли инсонларнинг эрка ва арзанда куёви бўлгин...

#давоми_бор / 200

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍41❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ечим топилди 🙃

Аёл доимо ҳақ, баҳслаша кўрманг,
Аёл ранжиганда, Қучоқлаш керак!

Ўйлаб юрардим, аёлни хафа қилганда, қандай қилиб тинчгина ярашиш мумкинлиги ҳақида. Ушбу шеър эса ажойиб лифеҳаcк бўлади барча эркакларимиз учун. 😅

У хоҳ аёлингиз бўлсин, хоҳ онажонингиз, сиздан ранжиса, маҳкам бағрингизга босинг, етади 😊

❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌙 Х А Й Р Л И Т У Н

✨🌸 Осмонда юлдузлар нур сочган онда,
✨🌸 Бир уйга осмон ҳам қарайди ҳайрон,
✨🌸 У қандай уй экан деб сўраганда,
✨🌸 У уйда ўқилар ҳар тун бу Қуръон.

✨🌙ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАРИМ


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹🍃Бугунги Пайшанба куни муборак ва хайрли бўлсин!!!

Яхши инсонларни беғубор куни нашидаси билан сийлаган Аллоҳга чексиз ҳамду сано ва шукроналаримиз бўлсин

Барчангизни тоза кўнгилларингизни бугунги ажиб кун нурафшон этсин. Аллоҳим сизни икки дунёда Азизу мукаррам қилсин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
Хотиннинг эрига бўлган одоби...
(ҳар бир муслима билиши шарт)

Хотин эр кириб келганида уни ўрнидан туриб, очиқ юз ва табассум билан «Марҳабо, бегим» чиройли сўзлар билан қарши олади.

Эрининг уст кийимини ечиб олади, қўлидаги нарсасини ёки юкини дарров кабул қилиб олади.

Эрининг ҳар бир амрига итоатда туради, гуноҳ бўлмаган ишини ва топшириғини сўзсиз бажаради.

Эр ётоғига таклиф этса, турли баҳоналарни рўкач қилиб, бўйин товламайди, эрининг истакларига нафсини таслим этади.

Эрининг изнисиз бирор ёққа бормайди, ҳатто ота-онасини кўргани ҳам кетолмайди.

Эрининг кийимларини ювиб, тозалайди, йиртиғини тикади, буюм ва ашёларини асраш чораларини кўради.

Эрининг ош-нонини пишириб беради, дастурхонини тузайди.

Эрининг чироғи ва ўчоғини ёқади, тўшагини ёяди. Эрининг ғусл ва таҳоратига сув ҳозирлайди, эр истаса унинг ғусл ва таҳорат олишида хизматини қилади, ёрдамлашади.

Эрига моли, насаби ва гўзаллиги билан мақтанмайди.
Эрига кийим айтишда ва емак ейишда бирон ғамташвиш келтирмайди, эҳтиёжидан ортиқ нарсаларни буюриб, қийин аҳволга солмайди.

Овозини эриникидан баландлатиб, бадахлоқлилик кўрсатмайди, унга сўзидан ё хулқидан азият етказиб, жонидан тўйдирмайди.

Эри олдида ҳам, йўқлигида ҳам уни дуо қилади, Аллоҳдан тавфиқ, тақво, икковига тотувлик тилайди.

Фақат эри учун безаниб, кийинади, иффат ва номусини ўзгалардан ҳимоя қилади, номаҳрамларга рўпара бўлмаслик чораларини кўради, эри ва хонадони шаънини пок тутади.

Эрининг уй-жойи, мол-мулкини авайлаб-асрайди, унинг изнисиз бирор нарсасини ўзгаларга бермайди.

Эрининг ночор, фақир, мухтож бўлиб қолган кунларида буни юзига солмай, тасалли кўрсатади. Булар бир имтиҳон эканини айтиб, далда беради.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МащаАллоҳ...

Отанинг қизига бўлган насиҳат-у дуосини бир кўринг😢


Chat guruhimizga marhamat👇
https://t.me/joinchat/OdbAuPhV7AowZmRi

Kanalimiz linkini yaqinlaringizga ham ulashing👇
┄┅┅••═•⊰👩‍🍳👩‍🍳👩‍🍳⊱•═••┅┅┄
https://t.me/+ZEl1WL99nJQ5OTdi
┄┅┅••═•⊰👩‍🍳👩‍🍳👩‍🍳⊱•═••┅┅┄
👍4❤2🥰1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Ҳовлидагилар ғимирлаб қолишди. Шу вақт микрофон орқали бутун ҳовли бўйлаб қиз узатаётган ота ва унинг қизининг изҳори ҳақидаги ажойиб ижро таралди : Ота: Бераридан қисмади-я Қодир Эгам, Қиз неъмати гул очтирди ҳар бир изим. Тўрт фаслим…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

68 - ҚИСМ

Кечга яқин Ҳилолани узатиб борган аёллар ҳуфтонга қолмай ортга қайтишди.

"Янгаликка ким қолади ?!" дея шивир - шивир қилган аёллар Маҳина амманинг остки лабини тишлаб , кўрсатгич бармоғи билан юзига "уят" дея сидириб чизган белгисини кўриб жим- жим бўлиб тарқалишди.

Акромжон меҳмонларни келди- кетдисини кутиб олиш учун ресторандан ўн чоғли ходимни буюртма қилиб чақиртирган экан. Улар меҳмон аёллар кетиши билан ишга тушиб бир соатга қолмай барча хоналарни чиннидек тозалаб бўлишди ва ҳизмат ҳақларини олиб мезбон билан қуюқ хайрлашиб кетдилар.

Ҳилола янги ётоқхонада кичкинтойи Сулаймон билан ёлғиз қолди.

- Ойижон , адажоним қанилар ? !

Гарчи Сулаймон Акромжонни адажон дея чақира бошлаганига уч хафталар бўлиб қолган бўлса- да , бироқ ҳозирги вазиятда ўғлингнинг мурожаати Ҳилолага бошқача таъсир қилди.

- Ойижооон , адажоним ...

- Улар ҳозир келадилар. Ўртоқларини кузатиб қўйсинлар , кейин келадилар.

- Мен аллақачон келдим , - остонада Акромжоннинг қораси кўринди. У устидаги костюмини ечиб илгакка илди- ю , Сулаймонга қучоғини очди ,- келқол , ўзимга асал ўғлим.

Сулаймон ётган жойидан Акромжонга отилди . Унинг юзига - юзини ишқаб эркаланди:

- Адажон ... Энди қўлга тушдиз. Ваъдангиз эсиздами ? Уйимизга борганингда "Человек- паук"ни айтиб бераман дегандингиз.

Акромжон Сулаймонни бўйнини бурни билан қитиқлаб жиғига тегиб суйди , юзларидан қайта- қайта ўпаркан "Албатта , ўғлим. Сенга "Человек- паук"ниям , "Супермен"ниям, "Бетмен"ниям айтиб бераман. "Эгривой ва Тўғривой"ниям , хатто "Широқ" билан "Алпомиш"ниям айтиб бераман дерди кўзлари порлаб.

- Урре , адажоним росса кўп эртак биларканлар, - деди Сулаймон қийқириб .

Акромжон Сулаймонни бағрига босганча диванга чўзилди :

- Бошладик бўлмаса. Бир бор экан, икки йўқ экан, уч эса аллақаерларда юрган экан...

Акромжон шундай деб Ҳилолага қаради :

- Ойижониси, мумкин бўлса чироқни ўчириб юборсангиз... Мени шаҳзодам эртак эшитиб ором олмоқлари зарур ...

Хилола чироқ қаердан ўчирилишини билмай тахмин қилганча эшикнинг ёнига борди .

Акромжон уни кузатиб турган экан, қўли билан "у ерда" дея ўнг тарафга ишора қилди.

Ҳилола чироқни ўчириб қўшни хонага чиқиб , креслога чўкди .

У бугун илк бор гарчи тан олишга бўйни ёр бермаган бўлса- да дил- дилидан битта нарсага ҳурсанд бўлганди:

- Энди унинг ўғлингни ҳам отаси бор !

Кичкинтойи Сулаймонни ҳеч ким отасиз деб таъна қилолмайди !

Ўғилчаси ота тарбиясини кўриб , эркак бўлиб ўсади !

Етимлик дардини тўлиқ ҳис қилиб ғамга чўкмасдан , дили яра бўлиб улгурмай бахтли яшай олади !

- Алҳамдулиллоҳ...- аста шивирлади Ҳилола . У Акромжонга розилик берган кунидан буён бугун илк бор чин дилдан миннатдор бўлди ,- боризга шукр , яхши инсон ...

Ҳилола шу топда Сулаймонга илк бор Акромжонни адаси деб таништиришган кунни ёдига олди .

Ўшанда бу масалани Маҳина амма ҳал қилганди. Ҳилола ва Акромжонларнинг тўйлари маълум бўлгач , Маҳина амма кичик Сулаймонни бағрига босганча аста тилга кирганди :

- Сулаймон , асал ўғлим . Бугун бирам ҳурсандман-кии... - дея гап бошлаганди ўшанда Маҳина амма.

- Нега ҳурсанд бўлдингиз , аммабуви? - мунчоқдек кўзлари ҳайратда боққанди Сулаймоннинг .

- Бугун боғча опанг сени додажонингга роса мақтабди. Сулаймон жуда , жудаям ақлли бола , нима иш буюрсак "хўп бўлади" дея дарров айтганимизни қилади дебди.

Сулаймоннинг беғубор чеҳрасига ширин табассум ёйилди :

- Вооой , ман ростдан ҳам шунақа яхши бола бўлибманми ?

- Албатта болажоним. Яхши бола бўлсанг нима бўлади деганим эсингдами ?! - деди Маҳина амма унга меҳр билан термулиб

- Ҳммм... Эсимда ... Додажоним янги велосипед олиб бермоқчи эдилар .

- Яна- чи ?

- Асрор бувамлар кооотта бассейн ваъда қилгандилар ...

- Яна-чи ?!

- Яна- ми ?! Бўлди шу ... Бошқа йўқ ,- Сулаймон бошқа ваъдани эслай олмай пешонаси тиришди.

-Яхшилаб эслаб кўр-чи , болажоним ...


/ 201
👍20
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

-Аммабувижоооон ...

Эслолмадим...- Сулаймон шундай дея Маҳина аммага қараб кулимсиради ва унинг бўйнига эркаланиб осилди ва қулочини ёйди ,- бўпти , сизга мана бундай шаҳар бераман.

Маҳина амма ҳам Сулаймонни қучиб тиззасига ўтқазди :

- Ширин боламга шаҳар бермасаям сўраганини айтиб беравераман, - у шундай деб Сулаймонга дона- дона гапира бошлади,- асалтойим , ёдингдами ?

"Адажоним қанилар?" деб сўраганингда нима деб жавоб берганим?

Сулаймоннинг кўзлари катта - катта очилди :

- Ҳааа , аммабувижон. "Сен қачон яхши бола бўлсанг адажонинг ўшанда келади" дегандингиз, - у шундай дея шошилиб дарҳол сўзига қўшимча қилди,- боғча опам мақтаганларига адажоним келдиларми ?!

Маҳина амма Сулаймонни ортиқ қийнагиси келмади :

- Болажоним. Адажонинг аллақачон келганди. Фақат "Ўғлим ростдан ҳам яхши бола бўлганмикан ? деб сени кузатиб юрган эди. Бугун эса боғча опанг унга сени жуда яхши бола бўлганингни телефон қилиб айтибди ва "Ўғлингиз Сулаймонга адаси эканлигингизни бемалол айтишингиз мумкин" дебди.

Сулаймон Маҳина аммага бир сўз демай кўзларини катта - катта очиб жавдираганча гапнинг давомини кутиб жим қотганди.

- Сулаймон ,биласанми адажонинг ким ?

- Ким ? - болакай Маҳина амманинг оғизига интизор бўлиб термулди .

Маҳина амма қўли билан тўғридаги эшикни кўрсатди :

- Эшикка қараб "Адажон , келинг ! Мен сизни жуда соғиндим" деб чақиргин-чи ?

Сулаймон Маҳина аммага ишонқирамай секин шивирлади.

- Адажон , келинг ! Мен сизни жуда соғиндим...

Маҳина амма Сулаймонга далда берди :

- Йўқ бунақаси кетмайди , қаттиқ бақириб чақиришинг керак . Шундай қилганингдагина адажонинг келади

- "Адажон , келиииинг ! Мен сизни жудаааа соғиндиииим !!!

Эшик шарт очилди . Остонада аввал каттакон кул рангдаги Тедди айиқчаси кўринди

Сулаймон ўрнидан туриб айиқчага сўзсиз қараб қолди .

Айиқча орқасидан Акромжон кўринди.

- Ўғлииим , ақлли болам ўзимнинг .

Акромжон айиқни деворга суяди- ю, ўзи тиз чўкиб қучоғини очди :

- Кел ўзимга ...

Сулаймон бир Маҳина аммага , бир Акромжонга қаради . Маҳина амма Сулаймонни қўли билан Акромжон томонга аста итарди :

- Борақол асалим ...

Сулаймон секин- секин қадам босиб Акромжонга яқинлашди :

- Амакижооон , сиз адажониммидиз ?! - секингина сўради Сулаймонга

Акромжон бош силкиди :

- Ҳааа ...

- Расмизга унча ўхшамай қолибсиз ... Мен сизни танимабман ...- Сулаймон қўлчалари билан Акромжоннинг юзларини пайпаслаб силади

- Сени жуда соғиндимда , болам ...

- Нега шу вақтгача адажоним эканлигингизни айтмадингиз ?! Мен сизни амаким деб юрибман.

- Боғча опанг , Сулаймон аввал яхши бола бўлсин , кейин айтасиз деб руҳсат бермаганди- да ...

- Энди доим адажоним бўласизми ?!

- Ҳар доим ...

- Сизни Адажон деб чақираверсам бўладими ?!!

- Албатта ! Ахир адажонингман- ку ?!

Сулаймон Акромжонни бўйнидан маҳкам қучди :

- Сизни росса кутгандим, Адажон ... Росса соғингандим ...

Акромжон ўрнидан туриб Сулаймонни кўтариб олди :

- Аммажон , мен ҳам ўғлимни роса соғингандим. Уни олиб кетаяпман. Иккаламиз бир шаҳар айланайлик .

Маҳина амма "Қаерга?!" деб сўрамади.

Ҳилола буларни нариги хонанинг қия очиқ деразасидан эшитиб , кузатиб турар экан Маҳина амманинг топқирлигига, Акромжоннинг одамийлигига тан берган эди.

Акромжон Сулаймонни олиб шу кетганча қош қорайганда бир машина ўйинчоқлар билан қайтиб келишди.

Акромжоннинг ўзи етимлик нонини еб , тузини тотиб катта бўлгани , буларнинг барини ўз танида ҳис қилиб улғайгани сабаб Сулаймоннинг кўнгли ўзиники каби кемтик бўлиб улғайишини истамас эди.

Бола бола- да...

Бир чимдим меҳр , бир оғиз ширин сўзнинг гадоси.

Ҳилола ва Акромжонларнинг тўйлари бўлиб ўтгунга қадар Сулаймон адажонисиз овқат егиси келмайдиган, ишдан кеч қолганда йўлларини тиқ этса эшикка қараб интизор кутадиган , худди ўша "Адажон" деб сийланган йигитни ўзининг ҳам ҳаётининг

/ 202
👍18❤2
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

энг ширин бир бўлаги бўлиб улгурган эди...

Ҳилола шу тариқа анча вақт хаёл суриб ўтирди. Сўнг ўзини сал очиққан ҳис қилиб , ошхонага йўл олди. Ҳилола бу хонадоннинг паст - баландини озроқ бўлса-да олган эди. Акромжон Россияда ўқиётган вақтида Мирсаид ака Маҳина опа билан Ҳилолани усталардан хабар олиш баҳонасида бу ерга икки - уч бор олиб келганди. Шу сабаб ошхона қаердалигини Ҳилола тусмоллаб бехато топиб борди.

Ҳилола чироқлари чароғон ҳовлининг узун зинасидан юриб бориб ошхонага кирганда газ плитаси ёнида куймаланиб турган ўзи қатори дилбаргина жувонга кўзи тушиб жойида таққа тўхтаб қолди :

- Ҳамидааа !

Ҳамида Ҳилолани кўриб суюниб кетди :

- Вооой , ассалому алайкум, - деди у жилмайиб ва ҳаялламай келиб Ҳилола билан бегонасирамай қучоқлашиб кўришди

- Мен сизни бу ерда кўраман деб ... - Ҳилола сўзини давомини айта олмай ерга қаради.

Ҳамида унга изоҳ бера туриб кулимсиради:

- Қайнона-ойижоним "Тўй бўлган уйда ҳеч бўлмаса бир кеча она ўрнида она бўлиб қолмайсиз-ми? " деб ташлаб кетдилар . Аммо Хўжайин хўроз қичқирмай етиб келишлари аниқ.Ҳозир уйқум ўчиб кетди шунга қолган майда - чуйдаларни бироз саранжомлай деб шу ерда '"ижод" қилаётгандим .

Ҳилола Ҳамида билан аввалдан анча таниш бўлгани учун очиқ чеҳрали бу аёлдан кўнглидагини яшириб ўтирмади

- Менинг эса сал қорним очгандек бўлиб , у бу нарса тамадди қилиб олиш илинжида чиққан эдим. Аслида менинг ҳам сизга ўхшаб уйқим ўчиб кетди. Ҳозир сизга қарашиб юбораман.

- Ўзи айтарли иш қолмаган экан.Барчасини ресторан ходимлари жой- жойига қўйиб кетишибди. Келинг сизга шерик бўлиб чой ичаман. Қаршимасмисиз ?

Ҳилола мамнун бош чайқади :

- Йўғей , нега қарши бўлай?! Жон дейман .

Икки аёл зумда дастурхон ҳозирлашди. Ҳамида озроқ суюқ овқат иситди:

- Олинг опажон. Барибир суюқ овқатга етмайди-да . Ичсангиз танангиз яйрайди.

Ҳилола унга миннатдорона боқди :

- Раҳмат, Ҳамидахон ... Очиғи ҳозир қуда холамдан жуда миннатдор бўлиб турибман. Сизни қайнона - ойижонингизни айтаяпман-да. Яхшиям сизни қолдириб кетибдилар . Қаранг сиз билан мазза қилиб суҳбатлашиб ўтирибмиз.

- Эээ , ойижонни ҳиссалари ўғилларидан чиққан. Мана кўрасиз. Боя айтдим- ку, каллаи сахардан болаларни баҳона қилиб чопиб келадилар.

- Хаа ,- жилмайди Ҳилола ,- шунақа керак экансиз- ки , бир зумга айрилишни истамас эканлар. Сиздек аёлларни бахти бекам аёл дейишади.

- Тўғри , опажон ... Керакли бўлиб яшашга нима етсин. Ўзим ҳам Хўжайин бир -икки кунга иш билан узоқроққа кетсалар , бир нарсамни йўқотиб қўйган кишидек гаранг бўлиб қоламан.

- Ҳамидахон... . Мен сизга бир нарса айтмоқчи эдим,- деди Ҳилола тараддудланиб ,- тўғрироғи кечирим сўрамоқчи эдим...

- Ииии , тинчликми ?! Нега ?! - ҳайрон бўлди Ҳамида ,- сиз кечирим сўрашга лойиқ иш қиладиганлар тоифасидан эмассиз- ку ?! Мен сизни яхши биламан...

Ҳилола хўрсинди :

- Илтимос , мени кечира олсангиз кечиринг. Мен акангизга турмушга чиқишга ҳақли эмас эдим. Уларнинг тенгги эмаслигимни ўзим ҳам яхши биламан. Аммо ...

- Қизиқ ?! - Ҳилоланинг сўзларини бўлди Ҳамида ,- акамнинг тенглари ким экан унда ?!

- Улар мендек турмуш кўрган аёл эмас , балки не- не қизларга муносибдирлар . Мен ... Мен...

- Сизга ким айтди бу гапларни?! Кимдир , нимадир дедими ?!

- Йўўўқ , ҳеч ким ҳеч нарса дегани йўқ , мен ўзим...

- Ҳаа энди тушундим,- енгил тортгандек гапирди Ҳамида ,- сиз мендан ҳижолат бўляпсиз экан-да. Хуллас гап бундай.

Агар Аллоҳ сиз иккингизни бир- бирингизга тақдир қилмаганда никоҳингиз ҳеч қачон ўқилмаган бўлар эди.

Агар сиз иккингиз истасангиз- у , аммо ҳарчанд уринсангиз ҳам турмуш қура олмасангиз , демак бу Аллоҳнинг иродаси эмас бўларди. Шундай экан , мен ёки бошқалар ким бўлибмиз- ки , Аллоҳнинг иродасига қарши чиқсак.

Шахсан мендан сўрасангиз акамга сиздек аёл жуфти- ҳалол бўлганидан мамнунман. Энди уларнинг тақдирлари ҳақида ортиқча ташвиш чекмайман. Сиз бу хонадонга ўзингиз билан бир олам ҳотиржамлик олиб келдингиз.

/203
👍13😁1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Опажон... Энди сизни келинойи десам ҳам бўлар а ?

Ҳилола беихтиёр "Ҳаа" дегандек бош силкиди .

- Келинойи... Яхши хабарингиз бор. Қайнонангиз Мастура аям менга ҳам ўз онамдек азиз бўлганлар. Улар ўзлари бош- қош бўлиб мени узатгандилар. Аям оламдан ўтганларида иккинчи қизимни дунёга келтирган эдим. Шу сабаб мендан уларнинг вафотларини беркитишган. Кейинчалик эшитганимда қанчалик йиғлаганимни биласизми ?!

Ўшанда Акромжон акам "Ҳамида , кўп куюнма. Аямга Ҳилола қизлари ҳеч нарсага зориқтирмай, бекам- у кўст қарабди , умриларининг охиригача уларни дуо қилиб ўтибдилар" дегандилар. Мен сизни ўша вақтдан буён жуда яхши кўриб қолганман.

Кейин эса қолган воқеалар бўлиб ўтди. Мен йиллар ўтган сари сизнинг матонатингизга, шижоатингизга қойил қолиб , тан бериб келдим.

Сиз мен учун ёш бўлсангиз- да , ҳазрати аёл тимсолисиз .

Яширмайман ...

Акам сизга уйланмоқчи эканликларини ҳали ўзингизга айтмасдан туриб аввал менга айтгандилар...

"Ҳамида , мен шу аёлга турмуш қуриш таклифини бермоқчиман, шунга фикринг қанақа ?!" деб сўраганларида дастлаб нима дейишни билмаганман. Аммо яхшилаб ўйлаб кўриб "Сиздек топилмас аёл акамнинг ҳаётида яна қайтиб учраши даргумон" деган қарорга келдим.

Сиз қайта турмушга чиққанингиз учун ўзингизни айбдор санаманг. Бу нарса юқорида айтганимдек энг аввало Аллоҳнинг иродаси. Қолаверса кичик Сулаймон ҳам оталик бўлиб ўсишга ҳаққи бор.

Отасиз ўсиш нималигини мен ва акамдан сўранг...

Бу битмайдиган яра ...

Инсон учун бу дунёда ўрнини ҳеч ким ёки ҳеч нарса боса олмайдиган , алишиб ёки алиштириб бўлмас қадриятлар бор. Шулардан бири отага фарзанд бўлиш бахти ... Буни бошига тушган тушунади.

Келинойи ...

Бу вазиятда ҳаммадан ҳам сизга оғирлигини биламан.

Сиз ўзингизни Сулаймон акамнинг ҳотирасига ҳиёнат қилишда айблашдан тия олмаслигингизни , гуноҳкорлик ҳисси ҳар бир томирингизни чангакдек юлқиб , мислсиз азоб бераётганини бир аёл сифатида жуда яхши тушунаман.

Бир тарафда эса одамларнинг гап - сўзлари.

Аммо ўзингиз бир мушоҳада қилиб кўринг-чи ?!

Раҳматли Сулаймон акам сизни шундай абгор , тилка ва тилим , тўкилиб адо бўлиб аста - секин шамдек эриб, сўниб боришингизга рози бўлган бўлармидилар ?!

Мендан сўнг "Ер билан битта бўлиб тупроқдек ҳокисор яшагин , ҳоҳлаган инсон сени истаганча тепкиласин, шундан баҳра олсин, сенинг барча ҳуқуқларинг, аёллик бахтинг мен билан қабрга кириб поймол бўлиб бўлган, умид , орзу , иқбол деган нарсаларнинг кўчасидан етти кўча нари юр , фақат инсонларга вафо тимсоли бўлиб кўринишдан чарчамасанг бўлгани , қолгани бир тийин" дермидилар ?

Мен...

Сулаймон акам сизни жуда қаттиқ суйганларини эшитганман, келинойи. Қаттиқ суйган инсон севиклиси учун барча нарсага тайёр бўлади. Ҳатто суйганини ўзлиги, жонидан ҳам устун қўяди. Тўғрими ? Сулаймон акамнинг эса жонилари сиз бўлгансиз. Улар қабрларида тинч ётишлари учун ҳам сиз бу дунёда бахтли бўлишингиз шарт.

Сиз Сулаймон акам учун ҳам дунё неъматларидан баҳра олиб яшашда давом этишингиз шарт.

Токи нафас олар экансиз яшаш учун ҳеч қачон кеч эмас ...

Сиз "Ҳамида заб ақлли аёл экан-ми?!" деб қойил қолаётгандирсиз а ?

Мен ҳозир гапирган гаплар менинг эмас , Акромжон акамнинг сўзлари эди аслида ...

Ана шунақа ...- Ҳамида шунча гапни эшитиб лол бўлиб қолган Ҳилоланинг қўлларидан тутди ,-
эээ келинойи, гапирсам гап бирам кўп . Тонг отгунча ҳам тугамайди.

Энди бироз чўзилайлик. Ҳадемай тонг отади ...

* * *

Ҳилола бир- бир босиб ғира- шира хонага кирганда Акромжон Сулаймонни бағрига босиб осуда ухлаб ётганининг устидан чиқди.

Сулаймон ҳам Акромжоннинг бўйнидан маҳкам қучиб олганди.

Ҳилола уларнинг ҳар иккисига тикилди :

- Болам , сен учун қанчалик ҳурсандман,- кўнглидан ўтказди у ўғлига қараб , сўнгра Акромжонга юзланди ва хаёлан деди,- сиздан қарзимни уза олармиканман...

#давоми_бор /204

Муаллиф : Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍53
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Yig'lama😢

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤1
• Мен 4 ёшдаман: Отам энг яхши ва афзал инсон!
• Мен 6 ёшдаман: Отамни барча инсонлар танийди.
• Мен 10 ёшдаман: Отам жуда ажойиб инсон, лекин хулқлари бир оз таранг.
• Мен 12 ёшдаман: Гўдаклик пайтимда отам меҳрибонроқ эдилар.
• Мен 14 ёшдаман: Отам таъби нозик ва таъсирчан бўла бошладилар.
• Мен 16 ёшдаман: Отамнинг давр билан ҳамқадам бўлиши имконсиз...
• Мен 18 ёшдаман: Отам кун ўтган сари тажанг ва жиззаки бўлиб бораяптилар.
• Мен 20 ёшдаман: Отамни кечириш менга жуда оғир бўлиб бораяпти... Ҳайронман онам қандай қилиб уларга бунча йил сабр қилиб келаяптилар?!
• Мен 25 ёшдаман: Отам қилаётган хар ишимга қарши чиқадилар...
• Мен 30 ёшдаман: Отам билан келишиш амри маҳол бўлиб қолди. Қизиқ, бобом ҳам отамнинг ёшлигида улар билан роса оввора бўлиб, ташвиш чекканмиканлар?
• Мен 40 ёшдаман: Отам мени бу ҳаётда маълум интизом ва қоидаларга кўра тарбия қилдилар, мен ҳам болаларимни ана шундан тарбия қилишим даркор.
• Мен 45 ёшдаман: Таажжубланаман... Отам ҳаммамизни қандай қилиб тарбия қилишни уддаладилар экан...
• Мен 50 ёшдаман: Болаларимни назорат қилиб бошқариш қийин бўлаяпти. Отам бизни тарбиямизга жон куйдириб, ғамхўрлик қилганларида қанчалар машаққат чеккан бўлсалар?.
• Мен 55 ёшдаман: Отам узоқни кўра билган одам бўлиб, бизнинг учун бир мунча нарсаларни олдиндан режалаштириб қўйган эканлар. Отам меҳрибон ва жуда ажойиб инсон эканлар...
• Мен 60 ёшдаман: Отам энг яхши ва афзал инсон!

P.S.: 4 ёшимиздаги бошланғич нуқтага қайтишимиз учун 56 йил керак бўлди, вақти бой бермасдан ота-онамизга лутфу эҳсон қилайлик. Фарзандларимиз бизга, биз ота-онамизга қилган муомаладан кўра яхшироқ муомала қилишларини сўраб Аллоҳга илтижо қилайлик.

Ибрат учун яқинларга улашинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤2😢2