🧕 Muslimalar kundaligi
1.64K subscribers
3.62K photos
3.53K videos
4 files
6.83K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🌱 Хайрли тонг!🌷

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни офиятда, қалбингизни хотиржамликда, ризқингизни эса баракада қилсин. Бошлаган ишларингиз хайрли ва давомли бўлсин.

«Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ ва қабул бўладиган амал сўрайман».

✅Яқинларингизга ҳам улашинг!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤍💜💜🤍💜💜🤍🤍🤍🤍

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ЯКШАНБА ТОНГГИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌷Тонг отиб меҳрибоним янги кун келса,
🌷Гуллар ифори ила шаббода елса.
🌷Сиз кулиб қаршиланг ниятлар билан.
🌷Ажабмас бирма-бир ижобат бўлса🤲

КУНИНГИЗ ХАЙРУ БАРОКАТГА ТЎЛА БЎЛСИН!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aссалому алайкум. Душанба  тонги муборак бўлсин 🌺🌺

Соғ–саломат уйғотган ва янги кунни ҳадя қилган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Умрингизга ва ризқингизга Аллоҳим барокот берсин!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙✨ХАЙРЛИ ТУН УМРИ АЗИЗЛАРИМ...!!!✨🌙✨


✨🌙✨ Тунингиз осуда ва сокинликда ўтсин, яхши дам олинг, ширин тушлар хамрохингиз бўлсин.
Эрта тонгда яна ғойибона дийдорга қадар хайр деб қоламиз.
Аллохга омонатсиз Яхшиларим.
🤲

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

🌤🌹 Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва баракотли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин! 😊

✨Дуоларингиз ижобат, ниятларингиз амалга ошсин! Юзингиздан табассум, қалбингиздан эзгулик аримасин!

@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 


- Эртага ФҲДЁ бўлимига ариза топширишга борар эканмиз. Тўйни эса шошилмай қилсак керак. Яна билмадим.

- Ҳорун аканинг сабрлари шунчалик дарёми? Нега тўй қилишга шошилмайдилар? Эртага уларни бир кўрай, айтадиганимни айтаман.

- ФҲДЁ бўлимига ариза топширилганда бир ойча муҳлат берилар экан. Ўша вақтгача эса Америкага кетишлари керак экан.

- Муаммо шунда денг? Майли кўпам сиқилаверманг, бирон йўли топилар. Энг муҳими яна биргасиз. Мен ҳам бугун ҳотиржам ухлайман. Кеча ҳам сизлар ҳақда ўйлаб ярим кечагача кўз юммаган эдим.

- Хонзода қиз... Сизга яна бир бор раҳмат. Бизга қилган яхшиликларингизнинг ажрини Аллоҳим ортиғи билан қайтарсин.

- Раҳмат, опажон. Яхши дам олинг.

- Сиз ҳам...

🍂

Эртаси куни келишилган вақтда ваъдага мувофиқ Жалолиддин Хонзодани келишилган жойда кутиб олди.

Жалолиддин тушдан сўнг рестораннинг қўриқлаш навбатида ишлар, эрталабдан эса ресторанга гўшт ва гўшт маҳсулотларидан тайёрланадиган газак ва салатлар учун бозорлик қилиб келарди.

- Ростини айтсам, мен дастлаб ҳайдашни ўлчами кичикроқ машинада ўргансам дегандим,- деди Хонзода ён эшигига " "Feruza" ресторани сизнинг энг гўзал кунларингиздаги ишончли ҳамроҳ" деган ёзув туширилган хизмат машинаси- кобальтга чўчиб қараб.

- Сиз қўрқманг, Хонзода, қизни тинчлантиришга уринди Жалолиддин,- машқда қийин бўлса, амалда осон бўлади. Ундан кейин "Осилсанг баланд дорга осил"' дейишади. Агар мана машинани ҳайдашни яхшилаб ўрганиб олсангиз қолган ҳар қайси машинани ҳам қойилмақом ҳайдайсиз.

Хонзода Жалолиддинга бошқа эътироз билдирмади.
Жалолиддин Хонзодани машинага миндириб шаҳардан ташқарига олиб чиқиб кетди.

-44-
🔥8❤4
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 

Жалолиддин жуда талабчан устоз чиқиб қолди. У Хонзодани машиналар қатнови сийрак бўлган йўлга олиб чиқиб, аввал машина бошқаруви шартларини обдон тушунтирди, сўнг амалда бирма-бир кўрсатиб бергандан сўнг рулни Хонзодага берди.
Хонзода ўзидаги қўрқувни енгиб аста-секинлик билан машинани ҳайдай кетди.

- Газни секинроқ босасиз. Аста босиб тезликни ошира борасиз. Ундан сўнг...

Икки соатча машина ҳайдаган Хонзоданинг қўли анча келишиб қолди.

- Бугунга етар, - деди Хонзода вақт ўтгач, - ишхонадагилар йўқлигимизни билиб "тревога" кўтариб юборишмасин.

- Тўғри айтасиз,- Хонзоданинг сўзларини тасдиқлади Жалолиддин,- ҳақиқатдан ҳам қайтмасак бўлмайди.

- Жалолиддин ака, яна қайси куни бўш бўласиз? Навбатдаги машғулотни графигини тузиб қўяй дегандим,- муғамбирлик билан кулимсиради Хонзода

- Машина бошқариш амалиётини индинга режалаштиринг. Эртага эса пешиндан сўнг сизни бугун учрашган жойимизда кутаман. Вақтингиз борми?

- Вақтим борликка бор-у, аммо машғулот ўтказмасангиз учрашишимиздан не фойда? - ҳайрон бўлди Хонзода.

- Асосий фойда ҳудди ана шу учрашувда,- сирли тарзда жавоб қайтарди Жалолиддин

- Унда юрагимни пиширмай ўша фойдани айтинг,- қизиқсиниб сўради Хонзода

- Билиб қўйинг бўлажак ҳайдовчи ўзида сабр хиссини тарбиялаши керак. Шунинг учун эртага сизни нима учун учрашувга таклиф қилганимни билиш учун сабр билан кутинг.

- Оббо!? -лабини бурди Хонзода, - бўпти. Мен ўзимни қайсар десам, сиз мендан ўтган ўжар экансиз. Майли айтмасангиз айтман,- атайдан ўзини аразлаганга солди Хонзода
Жалолиддин эса унинг бу ҳолатига эътибор бермай "Кечда кўришамиз" деди-ю, йўлига равона бўлди.

-45-
❤9🥰2
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 

Кечки тўй маросими вақтида Хонзоданинг Жалолиддин билан гаплашгани вақти бўлмади. Тўй маросими айни авжига чиққан вақт йигитлардан бири Хонзодани Ҳорун Рашидов йўқлаётгани хабарини берди.

Хонзода таҳмин қилганидек Ҳорун Рашидовнинг хонасида раҳбарини Феруза билан бирга учратди.

Феруза дарровда Хонзоданинг истиқболига пешвоз чиқиб уни бағрига босди.

- Сиз учун ҳурсандман, опа,- деди Хонзода Ферузага самимият билан боқиб.

- Менга қара, Хонзода,- деди Ҳорун Рашидов унга миннатдор тикилиб,- кечадан буён ўйлаб ўйимга етолмаяпман. Ферузани излаш қаердан хаёлингга келиб қолди? Умуман олганда унинг излашдан мақсадинг нима эди?

- Бари жуда оддий, -деди Хонзода Ҳорун Рашидов кўрсатган ўриндиқдан жой олиб, - уйингизда америкалик ҳамкорлар билан учрашув ташкил этилган куни Мунира опам сизлар ҳақингизда гапириб бергандилар. Ўшанда Феруза опам ҳақида эшитиб бир йигитнинг кўнглидан шунчалик чуқур жой эгаллаган қиз қандай қиз экан деб ўйладим. Кейинчалик уларни кўриш истаги менда тобора кучайди. Юрагимда эса "Шундай чин муҳаббатга сазовор бўлган қизнинг тақдири бунчалар аянли бўлиши мумкин эмас" деган фикр айланаверди. Кейин ҳар нима бўлган тақдирда ҳам Феруза опамни бир бор кўриб келиш истаги мени тинч қўймади. Шу истак мени Хоразмга етаклади. У ердаги руҳий хасталиклар шифохонадан Феруза исмли опамнинг ёшларига мос келадиган ҳаста бемор топилмагач, менинг уларни соғ ва саломат эканликларига ишончим янада комил бўлди, уларни излаб топиш қарорим ҳам янада қатъийлашди. Тез орада опамни излаб топдим. Эндиги навбат уларни Тошкентга кўндириб олиб келишда эди... Сизнинг Штатлардан қайтиб келишингиз шарафига опамни Тошкентга келишга бир амаллаб кўндирдим. У ёғи ўзингизга маълум.
Менингча сизларнинг муҳаббатинг барча синовлардан ўтиб бўлди, йиллар давомида тобланди, сайқал топди. Энди унга ҳеч қандай куч бас келолмайди.

- Хонзода, биласанми нима? - қизга меҳр билан тикилди Ҳорун Рашидов,- сен менга ҳаётимни қайтариб бердинг, яъни Ферузамни.

-46-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤12👍10😢2
Forwarded from 15.00 2pm help
✍️ SUMKALARNING KONI SHU KANALDA!!! OPTOM NARXLARDA

👜👜👜👜🎒👜👜🎒👜👜👜👜👜👛👜👜👜👜👜🎒👜🧳👜👜🧳👜👜👜👜👜👜👜👜👛👛👜😀👜🎒

╔═🌿══════╗    ╔═🌿══════╗
       KIRISH 👜                 KIRISH 🎒
╚══════🌿═╝    ╚══════🌿═╝


➡️ 📣 📢📢📢 XIZMATIGA MUROJAT QILING🔊 #17
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from 15.00 2pm help
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 

Бу менга қилган биринчи яхшилигинг эмас.  Сенинг ушбу ресторан ривожи ва нуфузи  учун қилган хизматларинг беқиёс бўлди. Шунингдек сен штатларда очиладиган ресторан ва ошхоналарнинг тақдири истиболли бўлиши учун етарли ҳисса қўшдинг. Мен ҳов ўша хонадонимизда чет элликлар билан бўлиб ўтган учрашув натижасини назарда тутаяпман. Камина охирги пайтларда сенга қандай миннатдорчилик билдирсам экан деб кўп ўйлаётган эдим. Кеча эса ҳаётимга Ферузамни қайтариб берганинг учун узил-кесил бир қарорга келдим ва бирдан кўнглим ёришди. Биласанми Ферузам ёнимда йўқлигида мени иккинчи Феруза ҳаётда тутиб турган, олға интилишга ундаган эди. Сен нимани назарда тутаётганимни биласанми? Иккинчи Феруза бу мана шу ресторанимиз "Feruza"дир. Мен ўз Ферузамни ҳаётимга қайтарганинг ва кўплаб қилган яхшиларинг эвазига...- шу ерга келганда Ҳорун Рашидовнинг овози титраб кетди,- сенга иккинчи "Feruza"ни ҳадя қилмоқчиман. Ўйлайманки, у сенга ҳам бахт ва омад олиб келади. Илтимос йўқ дея кўрма...

Хонзода дастлаб Ҳорун Рашидов нимани назарда тутаётганини фаҳмламади, бироз ўтиб эса унинг сўзлари кўнглига етиб боргач юзлари бўздек оқариб кетди:

- Ҳорун ака, билмадим нима учундир мени синаётган бўлсангиз, бу чиройли синов бўлмади,- деди у кескин оҳангда, - мабодо устимдан кулаётган бўлсангиз мен бундай кулгига муносиб эмасман!

Ҳорун Рашидов Хонзодага кулимсираб қаради:

-47-
🔥8❤4
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 

- Сенинг назарингда "Feruza" ресторани жуда қимматдек кўриняпти. Тўғри унга берилган меҳр сабаб унинг нарҳи беқиёс. Шунингдек "Feruza" бизнес фаолиятимдаги илк бизнес лойиҳам. Мени оддий Ҳорунликдан Ҳорун Рашидов поғонасига кўтарган ҳам у. Аммо ҳозир қўлимда бўлган давлатим олдида "Feruza"нинг қиймати у қадар тош босмайди. Мисол учун менинг давлатимни бир тандир нонга тенглаштирилса, у бир дона нонга қиёс. Аммо кўнгилга жуда яқин.
Хонзода... Мен сен ҳақингда кўп нарса билмайман. Бироқ сенинг ушбу ёшингда бундай табиатга, яъни феъл-атворга эга эканлигингдан турмуш ташвишларини етарлича тотигансан деган хулосага келганман. Ёдингдами?- жилмайди Ҳорун Рашидов,- илк бора сени бу ерга "ўғирлаб" келганимиз? Ўшанда ёнимда сендек шижоатли, тўғрисўз, чўрткесар, айбимни юзимга шартта-шартта айтадиган инсон бўлишини истаганман. Сен учун учун ўша вақтда ҳам бойлик ва давлатнинг сариқ чақалик аҳамияти йўқ эди. Мол-дунё сени шунча вақтдан буён ҳам ўзгартира олмади. Мен сен билан танишганимдан буён кўпинча ўзимга бир савол бериб келдим. Ўша саволни ҳозир Ферузанинг ёнида ҳам бера оламан. Ўша савол "Хонзода мен учун ким !?" деган савол эди. Ўша саволнинг жавобини билишни истайсанми? У саволнинг жавоби: Хонзода менинг энг яқин дўстим! Аллоҳимдан сўраб олган мукофотим! Мен Ферузани ёрим сифатида қанчалик суйсам, сени яқин дўстим сифатида шунчалик қадрлайман ва сенга атаган ҳадям бу дўстлик олдида мўъжазгина бир совға холос. Илтимос, қўлимни қайтарма!

Ҳорун Рашидов ўрнидан туриб хона четидаги сейфни очиб ичидан бир папка ҳужжат чиқариб Хонзоданинг қўлига берди.

- Бу энди сенинг "Feruza"нгнинг ҳужжатлари. Эртага тегишли мутахассис уни сенинг номингга ўтказиш жараёнини бошлайди. Сендан эса фақат бир илтимос. Ҳозирча бу ҳақда ҳеч ким билмасин. "Feruza" сенинг номингга ўтгани ва унинг эгалик ҳуқуқи ёлғиз сенинг қўлингда эканлигини мен ва Ферузанинг Америка сафарига кетишимиз олдилан эълон қилсак. Унгача ўзинг билан ишлашга муносиб ходимларни саралаб турсанг.

-48-
❤11👍6
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 

- Ҳорун ака...- бемажол шивирлади Хонзода,- мен...

- Сен бундан ҳам яхшисига муносибсан, дўстим! - Ҳорун Рашидов Хонзодага кўнгли тўлиб қаради,- илойим бу ҳадям яхши кунларингга ярасин. Савоб ишлар қилишингга, одамларнинг кўнглини олишга, катта-катта саховат ишларини йўлга қўйишингда ёрдамчи бўлсин.

- Ҳорун ака,- ҳалитдан буён суҳбатга қўшилмай жим турган Феруза тилга кирди,- сиз билан фаҳрланаман мен. Ҳар иккингиз билан фаҳрланаман...

🍂

Хонзода тўй тугашига яқин залга кириб келди.

Уни узоқдан кўрган Асрор ака киши билмас Хонзодага яқинлашди:

- Тинчликми, синглим, Рашидовнинг ёнида анча қолиб кетдинг? Одам ҳавотир олди.

Хонзода чуқур хўрсинди-ю, синиқ жилмайди:

- Ҳаммаси жойида, Асрор ака. Хушхабар бор. Фақат ўзлари эълон қилмагунча сир сақлайсиз. Мен эса сиздан яширмайман: Ҳорун ака уйланишга қарор қилибдилар!

- Буни сир сақлашим жуда қийин-ку, аммо бир амаллайман,- кайфияти зумда кўтарилди Асрор аканинг,- айтганча келин ким экан? Уни биз ҳам таниймизми?

- Энди танишиб оласизлар. Келин Хоразмдан. Ҳорун аканинг курсдошлари ва ягона муҳаббатлари у қиз.

- Тўхта-чи? - ўйланиб қолди Асрор ака, - нимага Ҳорун Рашидов ҳамма қолиб сендан суюнчи олди? А?

- Улар мендан суюнчи олмадилар,- "чиииқ" этиб танглайини маъноли тақиллатиб қўйди Хонзода,- балки миннатдорчилик билдиришга чақирдилар, сабабиии...

- Нима сабаби? - ҳайрон бўлди Асрор ака

- Сабаби Феруза келинойимни Хоразмдан излаб, топиб, кўндириб келишимни ўзи бўлмади! Ҳа, ана шунақа!

- Ҳа шайтон қиз!?- ёлғондакам пўписа қилди Асрор ака,- ўзим ҳам айтдим-а, бу қиз намунча ишдан жавоб олиб ғойиб бўлиб қолаверади деб? Мана гап қаерда экан? Бўпти, тўй тугасин ҳаммасини бафуржа гапириб берасан.

- Албатта,- деди Хонзода бош силкиб, - мен ташқаридан бир хабар олай.

-49-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍15❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

БУГУН 💛🤍🤍🟡💛
ЧОРШАНБА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН 🌺🌺

💗Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.

🌟Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.
🤍Кунимизни мазмунли қилиб,    хайру барокатларини ёғдирсин.
Омин.  🤲😀
🎋😀Ҳамиша
🎋😀Омад
🎋😀Қувонч
🎋😀Тарк этмасин

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
Forwarded from 15.00 2pm help
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM